Авторы

  • Нуржахон Нурматов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.52897

Аннотация

Мақолада жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигига эришиш учун тезкор хизмат ходимларининг бошқа соҳавий хизмат вакиллари билан амалга ошириладиган ҳамкорлик йўналишлари ва белгиланган чора-тадбирларнинг ўзига хослиги ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

167

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Нурматов Нуржахон Останақул ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

305-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11445813

Аннотация.

Мақолада

жиноятчиликка

қарши

курашиш

самарадорлигига эришиш учун тезкор хизмат ходимларининг бошқа

соҳавий хизмат вакиллари билан амалга ошириладиган ҳамкорлик

йўналишлари ва белгиланган чора-тадбирларнинг ўзига хослиги ҳақида

маълумотлар келтириб ўтилган.

Калит сўз.

Тезкор қидирув тадбирлари, иссиқ изидан очиш,

ҳамкорликда белгиланган чора тадбирлар, жиноят содир этиш усуллари,

жиноятчи шахси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-

2026

йилларга

мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегиясининг “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик

жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш”

билан белгиланган биринчи устувор йўналишининг тўққизинчи бандида

белгиланган мақсадидан келиб чиқиб белгиланган вазифалари ҳам ўз

навбатида интернет тармоғлари орқали хизмат кўрсати сифатини

оширишга қаратиланлиги, ҳозирда бу соҳа жамият тараққиётида муҳим

аҳамият касб этишини белгилаб берди, жумладан, мазкур мақсадни амалга

ошириш учун тегишли вазифалар белгиланди.

Ҳамкорлик - шериклари сифатида танилган томонлар ўзларининг

ўзаро манфаатларини таьминлаш учун ҳамкорлик қилишга рози бўлган

келишувдир. Ҳамкорликдаги шериклар жисмоний шахслар, корхона,

манфаатларга асосланган ташкилотлар, ҳукуматлар ёки комбинациялар

бўлиши мумкин. Ташкилотлар хар бирининг ўз миссиясига эришиш

эҳтимолини ошириш ва таьсир доирасини кенгайтириш учун ҳамкорлик

қилиши мумкин. Ҳамкорлик акцияларни чиқариш ва ушлаб туришга олиб

келиши мумкин ёки фақат шартнома билан бошқарилиши мумкин.

Жиноят изларини ўз вақтида, яъни излари «совумасидан»

(йўқолмасидан) аниқлаш, мустаҳкамлаш (қайд этиш) ва тўплаш жиноят

содир этишда гумон қилинаётган шахсни топиш ва ушлаш ҳамда ишнинг


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

168

барча ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилишини

таъминлаш учун тергов-тезкор гуруҳининг ўз вақтида тўлиқ таркибда

чиқиши алоҳида аҳамият касб этади.

Жиноятчининг шахси аниқ бўлмаса, қуйидаги тезкор қидирув

тадбирлари амалга оширилади: жабрланувчини сўров, маълумотлар

тўплаш, тезкор кузатув.

Шунингдек, содир этилган жиноятларни

тергов қилишда

жиноятчиларнинг алоҳида ва кўзга ташланиб турадиган белгиларини

аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ҳолларда сўроқ қилинувчига

шахсларнинг ташқи кўринишини тавсифловчи фотосуратларни кўрсатиш

мумкин. Агар жабрланувчи фирибгарнинг ташқи кўриниши белгиларини

эслаб қолган бўлса, унда унинг юз тузилиши белгиларини (анатомик

белгилари) чизиб кўрсатиш таклиф этилади.

Жабрланувчига нисбатан сўров тезкор тадбири ўтказилганда,

қуйидаги ҳолатлар имкон қадар аниқланиши керак:

1) жиноят қачон, қаерда содир этилганлиги;

2) жабрланувчи қандай ҳолатларга кўра, жиноят содир этилган

жойда ҳозир бўлиб қолганлиги;

3) жиноятда неча киши бўлганлиги, улар ўзларини қандай

тутганлиги, бир-бирлари билан қандай муомала қилганликлари;

4) жиноятчилар қандай усуллардан фойдаланганлиги;

5) жиноятчилар, жабрланувчига қандай предмет ёки ҳужжатлар

берганлиги;

6) қандай буюмларни олганлиги;

7) содир этилган жиноят тўғрисида жабрланувчи кимга хабар

берганлиги.

Жиноий изларни ва бошқа ашёвий далилларни қидириб топиш, қайд

этиш ва олиш мақсадида кўздан кечириш ўтказилади. Жабрланувчилар

фирибгарлардан олган ҳужжатлар, предметлар қалбаки пуллар, турли

ёзувлар, квитанциялар, паспорт, гувоҳнома, ишончномаларнинг топилиши

биланоқ дарҳол кўздан кечирилиши лозим, бу ўз навбатида жиноятчининг

шахси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш имкониятини беради.

Жиноят содир этилгандан кейин ўтган вақтни инобатга олган ҳолда

воқеа жойида кўздан кечириш ўтказилиши мумкин. Ушбу жиноят иши

бўйича воқеа жойи тушунчаси кенгроқ маънога эга. Жиноят содир этган

шахс жабрланувчи билан бир жойда танишиб олиши мумкин, бошқа жойда

уни алдаши ва учинчи жойда эса ундан пул ёки қимматбаҳо нарсаларни


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

169

олиб яшириниши мумкин. Аниқ вазиятга қараб қаерни ва қандай

ҳолатларни кўздан кечиришни терговчи ўзи ҳал қилади. Шу билан бирга,

жиноятчи ва жабрланувчининг охирги учрашган жойи кўздан

кечирилиши мақсадга мувофиқ.

Жиноят содир этган шахс аниқлангандан кейин уни ушлаш чоралари

кўрилади. Улар ушланиш вақтида турли ҳийла-найранг ишлатишлари

мумкин. Шу боис ушланганларнинг хатти-ҳаракати зимдан кузатилмоғи

керак, чунки уларнинг қочиб қолиши, жиноят қуроллари, жабрланувчидан

олган пул ва буюмларни отиб юборишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб,

жиноятда гумон қилинган шахслар ушланган заҳоти дарҳол шахсий

тинтувдан ўтказилиши ва унинг ёнидан топилган барча пул, қимматбаҳо

нарсалар олиб қўйилиши шарт.

Жиноят содир этган шахсларни ушлаш жиноят-қидирув бўлими

тезкор вакиллари томонидан терговчи билан ҳамкорликда ишлаб

чиқилган режа асосида амалга оширилади. ЖПКнинг 220-моддасига

асосан ушлаб туриш жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни

унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб

кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олди-ни

олиш мақсадида қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилишдан иборатдир.

ЖПК 360-моддасига мувофиқ қарорда ушлаб турилган шахс қайси

жиноятни содир этишда гумон қилинаётганлиги, Жиноят кодексининг

қайси моддасида бу жиноят назарда тутилгани, ушлаб туришнинг сабаб ва

асослари, шунингдек шахсни ушлаб туриш, агар жиноят иши илгари

қўзғатилмаган бўлса, жиноят ишини қўзғатиш ва уни ишда гумон

қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор

кўрсатилиши керак.

Қарор гумон қилинувчига у биринчи марта сўроқ қилингунига қадар

эълон қилинади. Айни вақтда унга ЖПКнинг 48-моддасида назарда

тутилган гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.

Шундан сўнг, суриштирувчи ёки терговчи ЖПКнинг 111-моддасига

мувофиқ гумон қилинувчини биринчи маротаба сўроқ қилгунига қадар

ҳимоячи билан ҳоли учрашишини таъминлайди.

Жиноятнинг устида ушланган жиноятчилар, кўпинча турли ҳийла-

найранг ишлатиб айбдор эканликларини дарҳол тан олмайдилар. Кўпинча

улар ҳеч қандай жиноят содир этмаганлиги тўғрисида гапириб, унинг

ушланиши ноқонуний эканлигини билдирадилар. Агар жиноятчи ўзининг

иштирокчилари билан бирга ушланса, уларни биринчи марта


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

170

кўраётганлигини

гапириши

мумкин,

иштирокчи

эканликлари

исботланган ҳолларда эса, улар билан учрашув тасодифий бўлганлигини

тушунтиришга ўтиб оладилар.

Гумон қилинувчини сўроқ қилишда ундан жиноятни содир этиш

усули аниқлаб олинади, зарурати бўлса, уни қайта кўрсатиш таклиф

этилади. Жиноятчи шахснинг кўрсатмасини қайта текшириш усули унга

қўйилган айбни инкор этса, унга ушлаш тўғрисидаги баённома, ушлаш

вақтида иштирок этган ИИО ходимининг кўрсатувлари, шахсий тинтув

баённомаси кўрсатилади ва жабрланувчи билан юзлаштириш ўтказилади.

Жиноят содир этилгандан кейин бир мунча вақт ўтгандан кейин

ушланган жиноятчилар жиноят содир этилганда бошқа жойда эканлигини

важ қилиб жиноят содир этмаганликлари тўғрисида кўрсатма берадилар,

бундай вақтда терговчи тўпланган материаллар асосида уни фош этиши

зарур.

Ҳар бир фош этилмаган жиноятни очиш учун тергов-тезкор

гуруҳини тузиш бўйича буйруқ чиқарилади. Гуруҳга барча соҳавий

хизматлардан жумладан тезкор йўналишдан ҳам алоҳида тезкор вакил

жалб этилади. Тергов-тезкор гуруҳи аъзолари раҳбарият олдида

жиноятни фош этиш юзасидан қилинган ишлар бўйича доимий равишда

ҳисобот бериб боради. Гуруҳ таркибида тезкор ходимнинг асосий

вазифаси «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 4-

моддасига асосан жиноятчи шахсни аниқлаш ҳамда унинг жиноий

фаолиятини фош этишдан иборат бўлади.

Тезкор ходим жиноятни фош этиш бўйича тегишли йиғма жилдни

юритади ва йиғма жилд бўйича тезкор-қидирув тадбирлар режасини

ишлаб чиқади. Режада жиноятни фош этиш бўйича жиноят содир этилиш

усули ҳамда дастлабки босқичда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар

натижасида олинган маълумотлар асосида тегишли тусмоллар илгари

сурилади. Тусмолларни текшириш юзасидан тегишли тезкор-қидирув

тадбирлар, уларни ўтказувчи шахслар ҳамда ўтказиш вақти белгилаб

берилади. Соҳавий хизматлар билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида

эътибор қаратилади.

Амалиётда баъзан тегишли ҳисоб йиғмажилдлари юзасидан

тузилаётган режалар жиноятни содир этилиш усулидан, ўзига хос

хусусиятларидан келиб чиқиб эмас, балки, номигагина расмиятчилик учун

ишлаб чиқилаётганлиги сабабли айрим турдаги жиноятлар фош этилмай

қолмоқда. Шу билан бирга, очилмай қолган жиноятлар бўйича ишлаб


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

171

чиқилган режаларда кўрсатилган тадбирлар ўз вақтида амалга

оширилмай қолиб кетиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Айрим жиноятлар тезкор

ходимларнинг тажрибаси етарли эмаслиги сабабли ҳам фош этилмай

қолиш ҳоллари кузатилмоқда.

Тезкор ходим жиноятларни фош этиш бўйича кейинги босқичда

қуйидаги тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширади. Жумладан у

барча шахсий таркибга содир этилган жиноят бўйича маълумотларни

етказиш ҳамда уларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда

маълумотлар тўплаш тадбирини амалга ошириш. Бундан ташқари барча

қўшни шаҳар, туман, вилоят ИИБларга тергов ҳибсхоналарига,

реабилитация марказларига, метрополитен ИИБга жиноятнинг тўлиқ

тафсилоти кўрсатилган хабарномалар жўнатиш ва улардан амалий ёрдам

беришларини сўраган ҳолда маълумотлар тўплаш ҳаракатларини амалга

оширади.

Жиноятларни самарали фош этиш ва тергов қилиш учун муқаддам

жиноят содир этган шахсларнинг рўйхатларини олиш ҳамда улар бўйича

маълумотлар тўплаш тадбирларини ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари тезкор ходимлар муқаддам содир этилган

жиноятлар бўйича судланган ҳамда жиноят содир этилган вақтда

озодликда юрган шахслар билан жиноят содир этилган вақтда, кун

давомида нима ишлар билан машғул бўлганлигини аниқлаш мақсадида

сўров ўтказиш ва улардан олинган ахборотларни тезкор йўллар билан

текшириш орқали маълумотлар тўплаш тадбирини амалга оширадилар.

Муқаддам содир этилган жиноятни содир этиб судланган шахслар

орасида шубҳали ҳаракатларни амалга ошираётганлари аниқланса, уларга

нисбатан маълумотлар тўплаш ва тезкор кузатув тадбирларини амалга

ошириш керак.

Жиноят содир этилган вақтда жиноят жойида бўлган шахсни

аниқлаш бўйича уяли алоқа компаниялари имкониятидан фойдаланган

ҳолда маълумотлар тўплаш тадбирини ўтказиш хам керак. Бу борада уяли

алоқа компанияларидан олинган маълумотлар асосида шубҳали

шахсларни аниқлаш ҳамда улар бўйича маълумотлар тўплаш тадбирини

ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса сифатида, ИИОлари тезкор ходимлари томонидан жиноятларни тез

ва қисқа фурсатларда очиш, жиноят содир этиш самарадорлигига эришиш,

иш жараёнининг сифат даражаси юқори бўлишини таъминлаш учун

албатта соҳавий хизматлар ўртасида ҳар томонлама, яъни ўзаро


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

172

ҳамкорликда ўтказилиши белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш,

жиноятга оид тезкор маълумотлар алмашиш, тусмоллар ва версиялар

ишлаб чиқиш ва бошқа шу каби жараёнларга алоҳида эътибор қаратиш

муқсадга мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Таштемиров А., Курчибоев Ж. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг

профилактикасида

таълим

ва

тарбиянинг

ўрни

ва

аҳамияти

//Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. –

№. 12. – С. 130-135.

2.

Khojanovich, Dushanov Rustam, Anarboyev Ilyas Ikramovich, and

Alibekov Botir Sultanbekovich. "Methodological bases of professional and

psychological selection to the organs of the internal affairs." International

Journal of Early Childhood Special Education 14.7 (2022).

3.

Таштемиров А. А. и др. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг ҳамкорлиги

//O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. – Т.

2. – №. 25. – С. 32-40.

4.

Отакулов Н., Фозилов Ғ. Неорганизованная преступная деятельность

молодежи: анализ и профилактика //Евразийский журнал академических

исследований. – 2024. – Т. 4. – №. 4. – С. 185-190.

5.

Tashtemirov, A., & Po‘latov, A. (2024). Ayollar jinoyatchiligining oldini

olish chora-tadbirlari. Инновационные исследования в науке, 3(1), 75-78.

6.

. Anarbayev I. I. Analysis of the legislation of foreign countries on the

production of cases of administrative offenses //Инновационные

исследования в науке. – 2022. – Т. 1. – №. 16. – С. 4-8.

7.

Таштемиров А. А. и др. Ҳуқуқбузарлик содир этилишининг

сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолиятини

такомиллаштириш йўналишлари //So ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. –

2023. – Т. 6. – №. 12. – С. 454-461.

8.

. Анарбоев И. И. Анализ законодательств зарубежных стран по

производству дел об административных правонарушениях //Development

of pedagogical technologies in modern sciences. – 2022. – Т. 1. – №. 6. – С. 23-27.

9.

. Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари

доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал

академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С.

4-12.

10.

Отақулов Н. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан

шахсларни

ушлашда

уларнинг

ҳуқуқ

ва

мажбуриятларини


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

173

таъминлашнинг айрим жиҳатлари //Академические исследования в

современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 16. – С. 34-38.

11. Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши

курашишни

такомиллаштиришга

оид

айрим

мулоҳазалар

//Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и

исследований в области управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.

12.

Анарбоев И. И. Транспорт воситасини олиб қочишнинг тушунчаси

//Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 13.

– С. 164-170.

13.

Таштемиров, Анвар, and Хасан Юлдошев. "Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва

блогерлар билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари." Академические

исследования в современной науке 3.17 (2024): 55-61.

14. . Отақулов Н. Одам савдосининг махсус профилактикаси соҳасида

амалга

оширилган

ислоҳотларнинг

бугунги

кундаги

ҳолати

//Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 19.

– С. 90-94.

15. .

Убайдуллаев

К.

Н.

Содействие

граждан

оперативным

подразделениям органам внутренних дел как основа оперативно-

розыскной деятельности //Development and innovations in science. – 2024. –

Т. 3. – №. 4. – С. 63-72.

16. . Отақулов Н. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган

жиноятларнинг ўзига хос жиҳатлари //Инновационные исследования в

науке. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 9-16.

Библиографические ссылки

Таштемиров А., Курчибоев Ж. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг профилактикасида таълим ва тарбиянинг ўрни ва аҳамияти //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 12. – С. 130-135.

Khojanovich, Dushanov Rustam, Anarboyev Ilyas Ikramovich, and Alibekov Botir Sultanbekovich. "Methodological bases of professional and psychological selection to the organs of the internal affairs." International Journal of Early Childhood Special Education 14.7 (2022).

Таштемиров А. А. и др. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларининг ҳамкорлиги //O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. – Т. 2. – №. 25. – С. 32-40.

Отакулов Н., Фозилов Ғ. Неорганизованная преступная деятельность молодежи: анализ и профилактика //Евразийский журнал академических исследований. – 2024. – Т. 4. – №. 4. – С. 185-190.

Tashtemirov, A., & Po‘latov, A. (2024). Ayollar jinoyatchiligining oldini olish chora-tadbirlari. Инновационные исследования в науке, 3(1), 75-78.

. Anarbayev I. I. Analysis of the legislation of foreign countries on the production of cases of administrative offenses //Инновационные исследования в науке. – 2022. – Т. 1. – №. 16. – С. 4-8.

Таштемиров А. А. и др. Ҳуқуқбузарлик содир этилишининг сабаблари ва шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари //So ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. – 2023. – Т. 6. – №. 12. – С. 454-461.

. Анарбоев И. И. Анализ законодательств зарубежных стран по производству дел об административных правонарушениях //Development of pedagogical technologies in modern sciences. – 2022. – Т. 1. – №. 6. – С. 23-27.

. Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 4-12.

Отақулов Н. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан шахсларни ушлашда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашнинг айрим жиҳатлари //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 16. – С. 34-38.

Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и исследований в области управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.

Анарбоев И. И. Транспорт воситасини олиб қочишнинг тушунчаси //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 13. – С. 164-170.

Таштемиров, Анвар, and Хасан Юлдошев. "Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари." Академические исследования в современной науке 3.17 (2024): 55-61.

. Отақулов Н. Одам савдосининг махсус профилактикаси соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг бугунги кундаги ҳолати //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 19. – С. 90-94.

. Убайдуллаев К. Н. Содействие граждан оперативным подразделениям органам внутренних дел как основа оперативно-розыскной деятельности //Development and innovations in science. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 63-72.

. Отақулов Н. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ўзига хос жиҳатлари //Инновационные исследования в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 9-16.