Авторы

  • О.Л. Ўринов
    Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Жиноят-қидирув хизмати бош мутахассиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.82959

Ключевые слова:

Ёшлар дин Ўзбекистон диний маърифат диний экстремизм ислом диний таълим интернет таъсири жамият профилактика ижтимоий тармоқлар давлат сиёсати ёшлар сиёсати диний соғломлаштириш.

Аннотация

Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистонда ёшлар орасида диннинг тарқалиш жараёни, унинг ижтимоий ва маънавий ҳаётдаги таъсири, шунингдек, бу соҳада юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган ечимларни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотда ёшлар ўртасида диний билим ва қарашларнинг шаклланиши, диний таълимнинг таъсири, интернет ва ижтимоий тармоқларнинг роли, шунингдек, турли конфессияларга мансублик масалалари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган профилактик ва маърифий тадбирлар кўриб чиқилган.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

55

ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ОРАСИДА ДИННИНГ ТАРҚАЛИШИ:

ТЕНДЕНЦИЯЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР.

О.Л.Ўринов

Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти

Жиноят-қидирув хизмати бош мутахассиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15302491

Аннотация.

Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистонда ёшлар орасида диннинг

тарқалиш жараёни, унинг ижтимоий ва маънавий ҳаётдаги таъсири,
шунингдек, бу соҳада юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни ҳал
этишга қаратилган ечимларни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотда ёшлар
ўртасида диний билим ва қарашларнинг шаклланиши, диний таълимнинг
таъсири, интернет ва ижтимоий тармоқларнинг роли, шунингдек, турли
конфессияларга мансублик масалалари таҳлил қилинган. Шу билан бирга,
давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган
профилактик ва маърифий тадбирлар кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

Ёшлар, дин, Ўзбекистон, диний маърифат, диний

экстремизм, ислом, диний таълим, интернет таъсири, жамият,
профилактика, ижтимоий тармоқлар, давлат сиёсати, ёшлар сиёсати,
диний соғломлаштириш.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасида юз бераётган ислоҳотлар

туфайли ёшлар ўртасида диний билимларга бўлган қизиқиш ошган.
Айниқса, мустақилликдан сўнг диний таълим муассасалари сонининг
ортгани ва диний адабиётларга бўлган имкониятлар кенгайгани
натижасида бу жараён сезиларли даражада кучайди.

Бироқ ёшлар орасида динни нотўғри англаш, ифрат ва ифротчиликка

мойиллик каби салбий ҳолатлар ҳам мавжуд. Бу, асосан, интернет орқали
тарқалаётган ишончсиз ва таҳлилсиз маълумотлар таъсирида юзага
келмоқда.

Айрим ёшлар диний билимни расмий таълим муассасалари ёки имом-

хатиблар орқали эмас, балки ижтимоий тармоқлар ва YouTube каби
платформалар орқали олишмоқда. Бу ҳолат уларда нотўғри ва бирёқлама
қарашлар шаклланишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар орасида диний эътиқодлар ва

таълимнинг тарқалиши жуда катта аҳамиятга эга. Бу жараён
глобализация ва ахборот технологияларининг ривожланиши билан янада
кескинлашмоқда. Ёшларнинг диний эътиқодларига нисбатан турли
қарашлар мавжуд бўлиб, бу уларда диний радикализм, анъанавий


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

56

эътиқодлардан четланиш ва ҳатто диний фанатизмни ривожлантириши
каби ҳолатларнинг кузатилаётганлиги эса ачинарли ҳол албатта.

Ўзбекистоннинг диний таълим тизими охирги йилларда сезиларли

ўзгаришларга учраган бўлса-да, бу соҳада ҳали ҳам қатор муаммолар
мавжуд. Диний таълимни беришнинг анъанавий шакллари, масалан,
диний мактаблар, мадрасалар, ёшларни ижтимоий ва ахлоқий жиҳатдан
тўғри йўналтиришда асосий роль ўйнайди. Аммо, ушбу таълим
шаклларининг чекланганлиги ва диний таълимнинг чекланган географик
ҳудудларда мавжудлиги, ёшларнинг нотўғри диний тушунчаларни қабул
қилишига олиб келмоқда.

Профессор Т.Бахтиёровнинг фикрига кўра, “диний таълим

тизимининг такомиллашиши ва ёшларни диний таълим билан
таъминлашда давлатнинг роли ниҳоятда муҳимдир” . Бу таълим
тизимининг кенгайиши ва сифатини яхшилаш орқали диний
эътиқодларнинг мутаносиб, анъанавий ва илмий асосланган шаклларини
ёшлар ўртасида кенгайтириш мумкин.

Ёшлар орасида диний экстремизмнинг тарқалиши Ўзбекистонда энг

катта хавф туғдираётган муаммолардан биридир. Радикал диний гуруҳлар
интернет орқали ёшларни ўзларига жалб қилиб, уларга диний
қарашларни нотўғри талқин қилиб, радикализацияга йўналтиришмоқда.
Бу эса нафақат индивидуал ҳаётга, балки жамиятнинг барқарорлиги ва
ижтимоий тинчлигига хавф солади.

Социолог А.Каримовнинг фикрига кўра, “ёшлар орасида диний

экстремизмнинг ривожланишининг асосий сабаби, уларнинг ижтимоий
ҳимоясизлиги ва диний билимларнинг етишмаслиги ҳисобланади” .
Шундай қилиб, ёшлар ўртасида диний таълимнинг сифатини ошириш,
диний экстремизмга қарши курашишда муҳим омил бўлиши лозимдир.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистонда диний радикализмга қарши

курашда давлатнинг ўрни ниҳоятда муҳим саналади. Давлат томонидан
диний таълим тизими ва ёшлар ўртасида диний қадриятларни тарбиялаш
бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бу муаммонинг олдини
олишда катта аҳамиятга эга.

Яқиндагина амалга оширилган “Диний радикализмга қарши

курашиш” давлат дастурида эса ёшлар учун махсус тренинглар, илмий
тадқиқотлар ва диний таълимни мустаҳкамлашни кўзда тутган
вазифаларнинг белгиланганлиги ҳам юқоридаги фикрларимизнинг яққол
исботидир.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

57

Шу билан бирга, диний радикализмга қарши курашишда фуқаролик

жамиятининг роли ҳам катта. Диний ташкилотлар ва маҳаллий жамоалар,
ёшларни тўғри диний қарашлар асосида тарбиялашда давлатга ёрдам бера
олади. Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларга
ижтимоий хизматлар тақдим этиш орқали, диний экстремизмнинг
тарқалишининг олдини олиш мумкин.

Аҳамият га эга бўлган амалий чора-тадбирлар хусусида сўз борар

экан, жамоат ва диний ташкилотлар ёшларнинг диний онгини
шакллантиришда муҳим роли ҳақида ҳам сўз юритиш лозим саналади.

Жамоат ташкилотлари ва диний марказлар ёшларни диний

маълумотлар

билан

таъминлаб,

уларда

диний

ақидаларни

шакллантириши ва радикализмнинг олдини олишга ёрдам бериши
мумкин. Шу билан бирга, ёшлар учун диний адабиётлар ва маърузалар
ташкил этиш, уларга анъанавий диний қадриятларни ўргатиш ва
ижтимоий фаолликни ошириш орқали, улар ўртасида нотўғри диний
қарашларни камайтириш мумкин.

Шу ўринда, диний уламо З.Мухаммадовнинг таъкидлашича, “диний

таълимни жамоат ва диний ташкилотлар орқали ошириш, ёшлар орасида
диний экстремизмнинг олдини олишда самарали бўлади” .

Шу нуқтаи назардан, таълим муассасаларида диний маърифий

фаолиятни кучайтириш, мактаб ва коллежларда ихтисослаштирилган
тренинглар ўтказиш, шунингдек, ОАВ ва блогосфера орқали илмий
асосланган, салмоқли фикрлар билан чиқиш жуда муҳим ҳисобланади.

Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда диний экстремизмнинг олдини олиш

учун амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кенгайтириш устувор
вазифа саналади. Диний таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларни
диний ақидаларни тўғри тушунишга ўргатиш ва диний радикализмга
қарши курашиш борасида давлатнинг сиёсати янада кучайтирилиши
зарур.

Шу билан бирга, ёшларнинг диний онгини шакллантиришда, улар

учун ижтимоий ва маданий тадбирларни кўпроқ ташкил этиш, диний
ахборотларнинг ишончли ва аниқ бўлишини таъминлаш, янги ахборот
технологияларининг салбий таъсирини камайтириш ва диний
экстремизмга қарши курашишда ёшларнинг фаоллигини ошириш муҳим
омил бўлади.