Серқирра олим, ажойиб устоз

CC BY f
4-9
20
15
Поделиться
Курбониёзов, Г. (2022). Серқирра олим, ажойиб устоз. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 4–9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5407
Гулмирза Курбониёзов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

доценти, филология фанлари доктори

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларига келиб ўзбек тилшунослигида бир қанча тилшунос олимлар етишиб чиқди-ки, улар нафақат Ўзбекистонда, балки туркий тилшуносликда, ҳатто собиқ иттифоқ олимлари орасида ҳам улкан обрў-эътиборга, ҳурматга эга эдилар. Фаннинг бир ёки бир неча йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориб, тилшунослигимизни юксак поғонага олиб чиқдилар, ўша даврдаги мавжуд илмий йўналишларни ривожлантирдилар


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

4

TILSHUNOSLIK NAZARIYASI VA TARIXI

СЕРҚИРРА ОЛИМ, АЖОЙИБ УСТОЗ

Гулмирза Қурбониёзов –

Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ

доценти,

филология фанлари доктори


Ўтган асрнинг етмишинчи йилларига келиб ўзбек тилшунослигида бир

қанча тилшунос олимлар етишиб чиқди-ки, улар нафақат Ўзбекистонда, балки
туркий тилшуносликда, ҳатто собиқ иттифоқ олимлари орасида ҳам улкан
обрў-эътиборга, ҳурматга эга эдилар. Фаннинг бир ёки бир неча
йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориб, тилшунослигимизни юксак
поғонага олиб чиқдилар, ўша даврдаги мавжуд илмий йўналишларни
ривожлантирдилар.

Шундай олимлардан бири, шубҳасиз, Қорақалпоғистонда устозимиз

Менглибой Бўронов эдилар. Домла ўзбек тилшунослигининг кўпчилик
соҳаларидан яхши хабардор бўлганлиги боис бир неча йўналишларда самарали
меҳнат қилдилар. Домла қизиққан ва илмий ижод қилган соҳаларда менинг
фикримча, қуйидаги йўналишлар ажралиб туради:

Биринчи йўналиш бу, албатта, диалектология йўналиши. Маълумки,

Қорақалпоғистонда турли миллий маданиятлар бир-бирлари билан боғлиқ, бир-
бирига пайваста ҳолда фаолият юритади. Мана шундай мураккаб лисоний
вазиятга эга шароитда турмуш кечираётган, туркий тилларнинг ўғуз ва қипчоқ
гуруҳларига мансуб ўзбек шевалари лисоний хусусиятларини, шу жумладан,
улардаги касб-ҳунар лексикасини ўрганиш тилшунослигимиз учун янги
маълумотларни бериши шубҳасиз эди. Домла мана шундай долзарб мавзуни
тадқиқ қилишга киришдилар. Бу даврда Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари
ҳақида тадқиқотлар кам эди. Тилшунос А.Ишаев 1962 йилда “Манғит
шевасининг фонетик хусусиятлари” мавзусида, Э.Ўрозов 1966 йилда “Жанубий
Қорақалпоғистондаги

ўзбек

шевалари”

мавзуларида

номзодлик

диссертацияларини ёқлаган эдилар. Домла М.Бўронов Республикамизга маълум
тилшунос А.Ишаев раҳбарлигида 1972 йилда “Қорақалпоғистондаги ўзбек
шеваларида чорвачилик терминлари” мавзусида номзодлик диссертациясини
муваффақиятли ёқладилар. Кейинчалик бу борадаги тадқиқотларини давом
эттириб, “Ўзбек тилининг касб-ҳунар лексикасидан” номли махсус курсларни
ўтишга мўлжалланган ўқув қўлланмасини нашр эттирдилар.

1

Асар “Кириш”,

“Ҳайвонларнинг умумий номлари”, “Чорва молларидаги касалликлар номлари”,
“Қоракўл тери номлари” ва “Хулоса” қисмларидан иборат. Ишда ҳар бир
термин жуда чуқур таҳлил қилинган, уларнинг семантик, грамматик
хусусиятлари тавсифланган. Этимологиясини аниқлаш учун кўплаб
лексикографик манбаларга мурожаат қилинган. Мазкур илмий тадқиқот
Қорақалпоғистондаги ўзбек шеваларини ўрганишга бағишланган пухта илмий
ишлардан бири бўлди.

1

Бўронов М. Ўзбек тилининг касб-ҳунар лексикасидан. – Нукус, 1978.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

5

Бу

соҳадаги

изланишларини

давом

эттириб,

1992

йилда

“Қорақалпоғистондаги ўзбек шеваларида чорвачилик лексикаси” номли
монографиясини нашр эттирди. Китоб учта бобдан иборат бўлиб, биринчи боб
“Уй ҳайвонларининг номлари ва номланиш принциплари”, иккинчи боб
“Чорвачилик сўз – терминларининг лексик хусусиятлари”, учинчи боб
“Чорвачилик терминларининг ҳосил бўлиш йўллари” деб номланади. Иш
охирида қисқача луғат ҳам берилган

2

. Мазкур илмий иш Қорақалпоғистондаги

ўзбек шеваларини ўрганиш бўйича қилинган ишлар орасида алоҳида аҳамият
касб этади.

Иккинчи йўналиш ўзбек тили ўқитиш методикаси йўналишидир. У

даврларда талабалар учун курс ишлари, назорат ишлари ёзиш учун методик
қўлланмалар етишмас, борлари ҳам анча йиллар олдин чиққан бўлиб, талабга
жавоб бермас эди. Шундай шароитда М.Бўронов талабалар учун зарур методик
қўлланмалар яратиш ишига раҳбарлик қилди ва ўзи ҳам қўлланмалар тузди.
Масалан, 1984 йилда “Ҳозирги замон ўзбек тилидан курс иши ёзиш бўйича
методик кўрсатма” тузилиб, нашр қилинди.

3

Бу соҳадаги ишларини давом

эттириб, янгилаб 1992 йилда “Ўзбек тили ўқитиш методикасидан курс ишлари
тематикаси ва методик кўрсатмалар. Педагогика институтлари филология
факультетларининг сиртқи ва ички бўлим талабалари учун” методик
қўлланмасини нашр эттирди.

4

Сиртқи бўлим талабалари учун “Ўзбек тили

тарихи” фанидан назорат ишлари бажариш бўйича қўлланма бўлмаганлиги
сабабли М.Бўронов ва ушбу сатрлар муаллифи ҳамкорлигида 1994 йилда
услубий қўлланма тузилди. Бунда назорат иши мавзулари, уларнинг тахминий
режалари, ишни бажариш юзасидан методик тавсиялар ва фойдаланиш мумкин
бўлган адабиётлар рўйхати берилган.

5

Мазкур қўлланма сиртқи бўлим

талабалари учун зарур қўлланма бўлди ва талабалар томонидан бир неча йил
давомида фойдаланилди.

1994-95 йилларда олий ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар тест

топшириб кирадиган бўлишди. Дастлабки тестлар газетада нашр қилинди. Шу
даврда ҳали тестлар ҳақида тушунчалар кам эди. Шу боис тест тузиш ва уни
ечиш учун махсус қўлланмаларга эҳтиёж сезилди. Домла буни жуда яхши
тушунар эди ва шундай қўлланмани тузиш ташаббускори бўлди. Натижада
1995 йилда “Ўзбек тили ва адабиётидан тест топшириқлари. Олий ва ўрта
махсус ўқув юртларига кирувчилар учун” қўлланмаси нашр этилди. Қўлланма
домланинг раҳбарлигида, Г.Қурбониёзов ва З.Иброҳимовалар иштирокида
тузилди.

6

2

Бўронов М. Қорақалпоғистондаги ўзбек шеваларида чорвачилик лексикаси. – Нукус: Билим, 1992.

3

Ҳозирги замон ўзбек тилидан курс иши ёзиш бўйича методик кўрсатма. Тузувчилар: Бўронов М., Ибрагимов

Й., Мадаминов А. –Нукус, 1984.

4

Ўзбек тилини ўқитиш методикасидан курс ишлари тематикаси ва методик кўрсатмалар. Педагогика

институтлари филология факультетларининг сиртқи ва ички бўлим талабалари учун. Тузувчи доц. М.Бўронов.
Масъул муҳаррир Г.Қурбониёзов. – Нукус: Қорақалпоғистон, 1992.

5

Ўзбек тили тарихи. Педагогика олийгоҳларининг тил ва адабиёт факультетлари сиртқи бўлим талабалари учун

назорат ишлар. Тузувчилар: Доц. Бўронов М., Қурбониёзов Г. – Нукус, 1994.

6

Ўзбек тили ва адабиётидан тест топшириқлари. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кирувчилар учун.

Тузувчилар: доц. Бўронов М., Қурбониёзов Г., Иброҳимова З. – Нукус, 1995.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

6

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида она тили ўқитиш методикасида

ўқувчилар нутқидаги диалектал хатоларни бартараф этиш юзасидан бир қанча
методик, илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Мисол сифатида Омилхонова
М., Сирожиддинов Р., Чориев М., Ботиров О., Иброҳимов Й. каби олимларнинг
ишларини кўрсатиш мумкин. Домла ҳам методист олим сифатида бу масалага
жидддий эътибор қаратди. Ўқувчилар саводхонлигини ошириш, таълимнинг
самарадорлигига эришишга салбий таъсир қилувчи энг асосий фактлардан бири
бўлмиш таълим-тарбия жараёнидаги диалектизмларни ўрганиш, уларни
бартараф қилиш метадикаси масалаларига бағишланган “Қорақалпоғистондаги
ўзбек мактаблари ўқувчилари нутқидаги диалектал хатолар ва уларни бартараф
қилиш йўллари” номли ўзбек тили ўқитувчилари учун қўлланма китобини 1995
йилда нашр эттирди. Ишда “Ўқувчилар нутқидаги диалектал хатолар ва уларни
бартараф қилиш”, “Фонетик диалектал хатолар ва уларни бартараф қилиш
ҳақида”, “Лексик диалектал хатолар”, “Морфологик диалектал хатолар”, “Она
тилидан синфдан ташқари ишлар” бўлимлари мавжуд бўлиб, диалектал
хатоларни бартараф қилиш методикаси пухта ишлаб чиқилган.

7

Муаллиф

шундай хулосага келади: “Морфологик диалектал хатолар асосан ўзак-негиз ва
айрим қўшимчаларнинг имлоси билан боғлиқ бўлиб, от, сон, олмош, феъл ва
равиш туркумига кирувчи сўзларда кўплаб учрайди. Буларнинг ичида
турланиш ва тусланиш, қўшма феъллар билан алоқадор диалектизмлар
ўқувчилар нутқида мустаҳкам ўрнашиб қолганлиги, актив ишлатилиши билан
ажралиб туради.

Диалектал хатоларнинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилишда

дидактик принципларга амал қилмоқ керак.

Диалектал хатоларни бартараф қилишда она тили дарсларининг маълум

қисмида ўтказиладиган изоҳли ёзув, таъкидий диктант, луғат диктанти,
фонетик, морфологик, этимологик таҳлилларнинг турли кўринишларини
ўтказиш, тарқатма материаллардан, қиёсий-луғат таблицалардан, ниҳоят,
таълимнинг техник воситаларидан бири магнитофондан фойдаланиш самарали
натижа беради.

Ўқувчиларга ўзбек тилининг орфоэпик ва орфографик нормаларини

мукаммал ўргатишда она тилидан ўтказиладиган синфдан ташқари
машғулотлар: сўз ҳақида баҳс, грамматик олимпиада, дидактик характердаги
грамматик ўйинлар; она тилини ўрганишга бағишланган турли кечалар,
конференцияларнинг ҳам муҳим ўрни бор”.

Ўтган асрнинг 90-йилларида талабаларнинг педагогик амалиётини

ўтказиш, дарс типлари, режаси ва конспекти, дарс кузатиш ва уни таҳлил
қилиш, талабанинг синф раҳбари сифатида ташкил қиладиган ишларини
ташкил қилиши ҳақида етарли методик қўлланмалар мавжуд эмас эди.
Талабалар IV –V курсларда педагогик амалиёт ўтар эдилар. Уларни тегишли
методик қўлланма билан таъминлаш ташаббуси ҳам домладан чиққан эди.
Натижада 1995 йилда доц. М.Бўронов ва ўқитувчи Г.Қурбониёзов

7

Бўронов М. Қорақалпоғистондаги ўзбек мактаблари ўқувчилари нутқидаги диалектал хатолар ва уларни

бартараф қилиш йўллари. Ўзбек тили ўқитувчилари учун қўлланма. – Нукус: Қорақалпоғистон, 1990.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

7

ҳаммуаллифлигида “Педагогик амалиёт – ихтисослик камолоти” номли
методик қўлланма нашр этилди. “Ушбу қўлланма таркибан икки асосий
қисмдан иборат. Биринчи қисмида IV–V курс талабалари педагогик
амалиётининг муддаоси, дарс типлари, режаси ва конспекти, дарс кузатиш ва
уни таҳлил қилиш, талаба – синф раҳбари, педагогик амалиёт давомида
ихтисослик фанларидан ташкил қилинадиган синфдан ташқари ишлар хусусида
амалий, илмий-услубий маълумотлар берилди, баъзи масалаларга оид
талабаларга энг зарур адабиётлар ҳам кўрсатилди. Зеро, минг марта эшитгандан
бир марта кўрган афзал, деб бежизга айтилмаган.

Иккинчи

қисми

педагогик

амалиётнинг

факультет

миқёсидаги

мутасаддиси Гулмирза Қурбониёзов томонидан ёзилиб, унда IV–V курс
талабалари педагогик амалиёти давоми ва ниҳоясидаги зарур ҳужжатларга
нисбатан талаблар қайд қилинган, баъзи намуналар илова қилинган”.

8

М.Бўронов

шундай

ёзади:

“Дарҳақиқат,

аждодларимиз

қадим

замонларданоқ ёшларга билим беришда, таълим жараёнида одоб-ахлоқ,
инсонийлик фазилатларини ўргатишни ўзларининг шарафли ва муқаддас бурчи
ҳисоблаганлар.

Мустақиллик шароитида мактаб раҳбарларидан: директорлар, илмий

мудирлардан ўзбек тили ва адабиёти таълимининг сифат ва самарадорлигини
ошириш мақсадидаги назорат ишларида – ўзбек тили ва адабиёти
ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш ва таҳлил қилишда дарс жараёнида
одоб-ахлоқ, миллий мафкура, инсонийлик, ўзлигимизни тўла англаш, миллий
қадриятларимизни эъзозлаш, шарқона лутф ва шу каби мустақиллик ато этган
тушунчаларнинг ўқувчилар онгига сингдирила боришига алоҳида эътибор
беришларини тақозо қилади.

Бундай вазифаларни бажариш учун мактаб мутасаддилари бўлмиш

директор ва илмий мудирлар, ўзбек тили ва адабиёти усулиёт бирлашмаси
раҳбарлари ўқитувчиларни ўрганиш, уларга ўргатиш, ниҳоят, уларнинг
фаолиятини назорат қилишга қаратилган дарс кузатишларида замонавий
таълимнинг юксак методик талабларига жавоб бера оладиган дарс кузатиш
хусусидаги дастуриламал билан таъминланган бўлишлари лозим. Бироқ
ҳанузгача бу хусусда баъзи илмий-услубий мақолалардан ташқари бирор
махсус қўлланма йўқ”.

9

Ҳақиқатан ҳам мутахассислиги бошқа бўлган мактаб

раҳбарияти, ҳатто ўзбек тили ва адабиёти усулиёт бирлашмалари раҳбарлари,
ўқитувчилар, бўлғуси ўқитувчилар учун ҳам бундай қўлланма ниҳоятда зарур
эди. Домла мана шундай қўлланма устида ишлади ва 1995 йилда “Дарс кузатиш
– масъулиятли иш” номли китобини “Билим” нашриётида чоп эттирди. (Масъул
муҳаррир: Г.Қурбониёзов). Унда “Таълим жараёнига замона талаблари”, “Дарс
конспекти”, “Дарс кузатиш – масъулиятли иш”, “Дарс таҳлили”, “Усулиёт
бирлашма иши – таълим муаммосининг асоси” каби бўлимлар берилган,
охирида умумий хулосалар ва иловалар келтирилган. Китоб ҳозирги кунда ҳам
ўзбек тили ва адабиёти дарсларини кузатиш, баҳо бериш, таҳлил қилишда,

8

Бўронов М., Қурбониёзов Г. Педагогик амалиёт – ихтисослик камолоти. – Нукус: Билим, 1995.

9

Бўронов М. Дарс кузатиш – масъулиятли иш. – Нукус: Билим, 1995. – С.5.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

8

биринчи навбатда нималарга эътибор қаратиш, ўқитувчи фаолиятни баҳолашда
зарур қўлланма вазифасини бажариб келмоқда.

Ҳозирги кунда методикада лингводидактика йўналиши шаклланди.

Кўпчилик ҳали лингводидактиканинг мазмун-моҳиятини ҳам тўла англаб
етмади. Домла методистлардан бир қадам олдинга кетди ва 2001 йил
З.Иброҳимова билан ҳамкорликда “Тил ўргатишнинг лисоний дидактик
омиллари” қўлланмасини нашр эттирди

10

. Қўлланма “Ўзбек тилидан синфдан

ташқари ишлар”, Ташкилий-методик масалалар”, “2-4-синфларда ўзбек тилидан
синфдан ташқари ишлар”, “Таянч синфларда ўзбек тилидан синфдан ташқари
ишар” бўлимларидан иборат бўлиб, иккита илова ҳам берилган. Мазкур
қўлланма ўз даврида методикадан янги йўналишда бажарилган ишлардан бири
бўлди.

Учинчи йўналиш ҳозирги замон ўзбек тили йўналиши эди. Домла

“Ҳозирги ўзбек адабий тили” фанидан дарс бериш билан бирга илмий тадқиқот
ишларини ҳам олиб борди. 1991 йилда “Ҳамза асарлари тилининг баъзи лексик-
морфологик

хусусиятлари”

монографиясини

нашр

қилдирди.

Ўзи

таъкидлаганидек: “Бу иш ўзбек адабий тили тараққиётининг алоҳида бир
босқичи – мураккаб даврнинг тил ва услубини ўрганиш учун муҳим
манбалардан бири ҳисобланган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий асарлари тилининг
лингвистик таҳлилига бағишланган”. Асар таркиби кириш ва хулосадан
ташқари “Традицион услуб ва сўзлашув тилига хос лексик бирликлар”, “Ҳамза
асарларида қардош ва ноқардош тилларга муштарак лексик бирликлар”, “Ҳамза
асарлари тилининг баъзи морфологик хусусиятлари” номли боблардан иборат.
Ишнинг I-II бобларида Ҳамза асарлари тилидаги анъанавий услуб ва сўзлашув
тилига хос лексик бирликлар, қардош ва ноқардош тилларга муштарак лексик
бирликлар зарур ўринларда баъзи ўзбек шевалари, татар, туркман, озарбайжон
тилларига, уларнинг лексикографик манбаларига, баъзи тарихий-лингвистик
луғатларга суянган ҳолда таҳлил қилинган.

Асарнинг III бобида Ҳамза асарлари тилининг эгалик, келишик

категориялари, олмош, феъл баҳсига оид характерли қайдлар таҳлил қилинган.
Ишда Ҳамза тилидаги характерли лексик-грамматик хусусиятларни унинг
поэтик, прозаик ва драматик асарларидан тўпланган материаллар асосида
имконият даражасида диахроник ва синхроник планда таҳлил қилиниш асосида
Ҳамза тилининг традицион адабий тилга ҳамда ҳозирги замон ўзбек адабий
тилига муносабатини ёритишга ҳаракат қилган

11

.

Шу билан бирга домла “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ташкил

қилинганда биринчи кафедра мудири бўлиб сайландилар. Кафедрада илмий-
тадқиқот ишлари олиб боришни самарали ташкил қилишга ҳам муносиб ҳисса
қўшдилар. Ҳар йили анъанавий конференция ўтказилиб турилди. Шу билан
бирга кафедрада ҳар йили илмий тўпламлар нашр қилиб борилди. Мазкур
тўпламларга домла муҳаррирлик қилган ва биринчи унинг мақолалари
тўпламдан жой олган.

10

Бўронов М., Иброҳимова З. Тил ўргатишнинг лисоний дидактик омиллари. – Нукус: Билим, 2001.

11

Бўронов М. Ҳамза асарлари тилининг баъзи лексик-морфологик хусусиятлари. – Нукус: Билим, 1991.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

9

Тўртинчи йўналиш – лексикография йўналиши. Мустақилликдан кейин

ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан сўнг Қорақалпоғистонда ўзбек,
қорақалпоқ тиллари давлат тиллари деб қабул қилинди ва бу Қорақалпоғистон
Республикаси конституциясида белгилар қўйилди. Давлат тилларини ўргатиш
учун ўзбек ва қорақалпоқ тиллари таълим муассасаларида ўқитила бошлади.
Икки тил бир-бирига яқин, қариндош тиллар бўлгани боис уларда ўхшашлик
тарафлари кўп. Лекин уларнинг лексикасида ўзига хосликлар ҳам кўп. Шу
маънода ўзбекча-қорақалпоқча ва қорақалпоқча-ўзбекча луғатга эҳтиёж пайдо
бўлди. Буни домла тезда пайқади ва академик Ж.Бозорбоев билан
маслаҳаташиб, мазкур луғат устида ишлай бошлади. Лекин домлага мазкур
луғатни якунлаш насиб қилмади. Бу ишни биз давом эттирдик. Домланинг
қўлёзмаларини олдириб, керакли жойларидан фойдаландик ва академик
Ж.Бозорбоев таҳрири остида 2011 йили мустақиллигимизнинг 20 йиллигига
бағишлаб “Ўзбекча-қорақалпоқча ва қорақалпоқча-ўзбекча луғат”ни Тошкентда
Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида чоп
қилдирдик. Домланинг фамилиясини акад. Ж.Бозорбоевдан кейин иккинчи
қилиб қўйдик.

12

Фикрлардан хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, проф. М.Бўронов

қувваи ҳофизаси кенг, ўзбек тилшунослигининг барча соҳаларини ҳам яхши
биладиган забардаст олимларимиздан бири эди. Унинг асарлари ҳали кўп
даврлар мобайнида ёшларимизга билим, таълим-тарбия беришда хизмат
қилади. Домла бошлаган илмий ишларини шогирдлар давом эттиради,
тилшунослик тараққиётига улкан ҳисса қўшадилар деб умид қиламиз.
Домланинг порлоқ хотираси шогирдлар қалбида ҳамиша сақланади,
устозимизнинг жойлари жаннатдан, охиратлари обод бўлсин.

12

Ўзбекча-қорақалпоқча ва қорақалпоқча-ўзбекча луғат. Тузувчилар: Бозорбоев Ж., Бўронов М., Қурбониёзов

Г., Пирниязова А., Аяпов Ш. –Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2011.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов