Қорақалпоғистондаги туркий халқлар тилидаги ўзига хосликлар

CC BY f
10-11
25
7
Поделиться
Худаярова, М., Уразбаев, . П., & Сапарова , А. (2022). Қорақалпоғистондаги туркий халқлар тилидаги ўзига хосликлар. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 10–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5416
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар қандай тилда ўша тилда алоқа қилувчи тил эгаларининг– халқ, миллат ва этник бирликларнинг асрлар оша ўз бошидан кечирган ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи, ҳаётий тажрибалари акс этади. Шу сабабли ҳам тилни халқ ҳаёти, тарихий тараққиёти босқичларининг ягона гувоҳи, унинг ҳаётий тажрибаларини тўплаб аждодлардан авлодларга етказувчи, миллий ўзига хослигини тутиб турувчи, этник жипслигининг рамзи сифатида тан оладилар.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

10

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ТИЛИДАГИ

ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР

Худаярова Мухаббат Тажимуратовна

Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ

доценти, филология фанлари номзоди

Уразбаев Пулат Зойирович

– Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ

катта

ўқитувчиси

Сапарова Азиза Зарипбаена

– Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ

ўқитувчиси

Ҳар қандай тилда ўша тилда алоқа қилувчи тил эгаларининг – халқ,

миллат ва этник бирликларнинг асрлар оша ўз бошидан кечирган
ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи, ҳаётий тажрибалари акс этади. Шу
сабабли ҳам тилни халқ ҳаёти, тарихий тараққиёти босқичларининг ягона
гувоҳи, унинг ҳаётий тажрибаларини тўплаб аждодлардан авлодларга
етказувчи, миллий ўзига хослигини тутиб турувчи, этник жипслигининг
рамзи сифатида тан оладилар.

Тилнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби унинг тармоқлари лексикаси

соҳасида ҳам туркий халқлар тили юқоридаги хизмат ва вазифаларни
бажарди ҳамда асрлар оша уларни сақлаб қолиб келгуси авлодларга
етказди. Аммо, замонлар ўтиши билан ҳаётдаги ижтимоий ўзгаришлар,
тараққиёт тилдаги барча нарсаларни сақлаб қолиш имконини бермайди.
Унда тарихий тараққиёт талаби билан баъзи тил бирликлари сақланиб
қолиши, эскирган тил воситалари ўрнида янги тил воситалари қўлланиши
мумкин. Буларнинг барчаси ҳаёт талаби, ижтимоий тараққиёт тақозоси
билан юз беради. Буни ҳисобга олган тилшунослардан бири Ф. де Соссюр
бундай деган эди: “Агар биз тилни унда сўзлашувчи оммасиз фақат вақт
бирлигида, замонда мавжуд бўлган (яъни инсон бир неча асрлар давомида
якка ўзи яшаган) деб тасаввур қилсак, вақт тилга ўзининг таъсирини
ўтказмас ва тилда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмас эди. Ва, аксинча,
тилда сўзлашувчи оммани замондан ҳоли деб тасаввур қилинса, (яъни
инсон ҳаёти бир нуқтада тўхтаб қолса) тилга ижтимоий ҳодисаларнинг
таъсири кузатилмас эди” [3:86-87]. Демак, тил ҳаётида замон, макон

,

ижтимоий тараққиёт, тилда гаплашувчи омманинг таркиби ва характери
каби омилларнинг таъсири катта аҳамият касб этади.

Умумхалқ тилининг барча ҳудудлардаги тил воситалари, тармоқлар лексик

бирликлари, соҳаларга тегишли ҳар хил атамалар, адабий тил тараққиёти учун
ҳам, тилшунослик фани ривожи учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон ҳудуди туркий халқлари тилидаги ўзига хосликлар,

унинг адабий тил ва бошқа ҳудудлар аҳолиси тилидан фарқли жиҳатлари
тилшунослик фани учун ҳам, туркий тиллар лексик таркиби учун ҳам қимматли
маълумотлар, манбалар бериши табиийдир.

Ўзбек халқи, маълумки, энг қадимги туркий уруғ ва қабилалардан ўсиб

чиққан, демак, унинг тили ҳам шу уруғ ва қабилалар тили негизида ривож
топган. Марказий Осиёдаги турли тарихий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар,
хусусан, араблар, мўғуллар ва руслар истилоси, қардош қозоқ, қирғиз,


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

11

туркман, тожик халқлари билан қўшничилик муносабатлари ҳам ўзбек тили
тараққиётига жиддий таъсир ўтказган, бунда айниқса, туркий-араб, ўзбек-
араб,

ўзбек-тожик,

ўзбек-қозоқ,

ўзбек-қирғиз

ва

ўзбек-туркман

биллингвизми каби омилларнинг роли катта бўлган [2: 53].

Бу жиҳатдан қараганда умумхалқ тилининг барча ҳудудлардаги тил

воситалари, тармоқлар лексик бирликлари, соҳаларга тегишли ҳар хил атамалар
адабий тил тараққиёти учун ҳам, тилшунослик фани ривожи учун ҳам катта
аҳамиятга эга.

Тилшуносликнинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи

барча олимлар тилнинг инсоният тажрибалари ва билимларини тўплаб кейинги
авлодларга

етказувчи

вазифасини

бажаришини

(унинг

акумулятив

функциясини) [1:44] инкор қилмайди. Чунки тил қадимги даврлардан ҳозиргача
инсониятнинг доимий ҳамроҳи, унинг барча тараққиёт босқичларида ягона
ҳамкори ва ижтимоий ҳаётининг очиқдан-очиқ ишончли гувоҳидир. Бу ҳолат
тилда инсон ҳаётининг барча икир-чикирлари ойнада акс этганидек, акс
этишини тасдиқловчи далиллардан биридир. Айниқса, бу инсон турмушининг
маълум ҳаётий тармоқлари ҳисобланган соҳалар лексикасида ёрқин кўзга
ташланади. Биз ўрганаётган ҳудуд туркий халқи тилида ҳам лексик бирликлар
ўша тарихий тараққиёт, ижтимоий эволюцион силжишлар ҳосиласи сифатида
пайдо бўлган ва у муайян босқичларни босиб ўтиб, ҳозирги ҳолатига келиб
қолган. Унинг таркибида ўрганилаётган ҳудуд туркий халқлари босиб ўтган
тарихий тараққиёт изларини ҳам, бу халқларнинг бошқа халқлар билан алоқа ва
таъсирларини ҳам, халқ руҳи маънавияти ва турмуш тарзининг моҳиятини ҳам
кузатиш мумкин.

Маълумки, Қорақалпоғистон аҳолиси тили туркий негизга эга бўлса ҳам, у

ўтмишда кўпгина халқлар ва уларнинг тиллари билан ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, маданий-маънавий алоқаларда бўлган. Унинг ёрқин излари, тарихий
тараққиётнинг учқунлари лексик бирликларда ҳам сақланиб қолиши табиийдир.
Мазкур лексик бирликлар таркибида ўрганилаётган ҳудуддаги аҳолининг
хоразм, сўғд, форс тилли аҳоли билан бўлган алоқаларининг ўзаро таъсири акс
этиши қонуний ҳолатдир. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистондаги туркий
халқлар тилининг негизини ўша алоқалар ва ижтимоий-тарихий сабаблар билан
боғлаб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Чунки уларнинг негизини ўрганиш
орқали Қорақалпоғистонда яшовчи халқлар тилининг ўзига хослигини,
этнопсихологик фарқларини, бошқа ҳудудлар аҳолисидан фарқланувчи
жиҳатларини очиб бериш мумкин.

Адабиётлар:

1. Аврорин В.А. Проблемы изучения функциональный стороны языка // К

вопросу о предмета

социолингвистики. – Ленинград: Наука, 1975. – С. 44.

2. Жамолхонов Ҳ.А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент, 2004. 2-қисм.

– Б. 53.

3. Соссюр де Ф. Курс общей лингвистики // Труды языкознанию. – М.:

1933. – С. 86-87.

Библиографические ссылки

Аврорин В.А. Проблемы изучения функциональный стороны языка // К

вопросу о предмета социолингвистики. – Ленинград: Наука, 1975. – С. 44.

Жамолхонов Ҳ.А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент, 2004. 2-қисм.– Б. 53.

Соссюр де Ф. Курс общей лингвистики // Труды языкознанию. – М.: 1933. – С. 86-87

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов