Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
44
ЎЗБЕК ВА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛЛАРИДА АФФИКСАЦИЯ УСУЛИДА
ЯСАЛГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТЕРМИНЛАР
Сададдин Жалилов –
Нукус ДПИ Ўзбек тили кафедраси
Ўзбек тили терминологик тизимларини тадқиқ этишга бағишланган
ишларда сўз ясовчи элемент маҳсулдор эканлиги Р.Дониёров, А.Усмонов,
А.Мадвалиев, Н.Қосимов, А.Қосимов каби терминшунос олимларнинг
тадқиқотларида кўрсатиб ўтилган бўлса, қорақалпоқ тилшунослигида
Е.Бердимуратов, А.Бекбергенов, Қ.Пирниязов, А.Пирниязова, П.Нажимов ва
бошқа тилшуносларнинг ишларида ўз аксини топган. Сўз ясалишининг бундай
фаоллиги ҳар иккала тил терминологик тизимларига таъсир қилмай қолмасди.
Шунинг учун ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг терминологияларини
ўрганишга бағишланган ишларда ҳам морфологик усул билан термин ҳосил
қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган.
Ўзбек тилининг ижтимоий-сиёсий терминологиясида “бир-бирига
нисбатан бир ҳудудда яшаган, истиқомат қилаётган кишилар”, шунингдек,
“фикри, маслаги дунёқараши бир хил бўлган шахслар”, “бирор ишни
биргаликда бажарувчилар” маъноларини ифодалаш учун -дош аффиксидан
кўплаб фойдаланганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Қорақалпоқ тилида эса бу
вазифани –лас // -лес, -дас // -дес аффикслари бажаради. Мана шу аснода
тадқиқот объектимизда муштарак ижтимоий-сиёсий терминларнинг яна бир
гуруҳи майдонга чиқади. Мисолларга мурожаат этайлик:
Ўзбек тилида
Қорақалпоқ тилида
Овулдош
Аўыллас
Ватандош
Ўатанлас
Замондош
Замаанлас
Фикрдош
Пикирлес
Суҳбатдош
Саўбетлес
Йўлдош
Жолдас
Касбдош
Кәсиплес
Мактабдош
Мектеплес
Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ижтимоий-сиёсий терминларни ҳосил
қилишда юқоридагилардан ташқари, яна қатор сўз ясовчи элементлар иштирок
этади. Қуйида ҳар иккала тилнинг ижтимоий-сиёсий терминларини юзага
келтиришда иштирок этган аффикслар ва улар ёрдамида ҳосил қилинган
муштарак терминларни мисол келтириш билан чекланамиз:
а) –м (-им, -ум), (-ым//-им, -м) аффикси орқали асосан феъллардан абстракт
маъноли терминлар ҳосил қилинади: тузум-дузим, қатлам-қатлам, битим-
питим, ечим-шешим ва ҳ.;
б) ўзбек тилидаги –в (-ув) – (у) в –(о) в аффиксининг қорақалпоқ тилида
фонетик мослаштирилган –ыў –иў, -7 варианти асосида ҳам қатор терминлар
ясалишини
кузатиш
мумкин:
учрашув-ушырасыў,
қидирув-қыдырыў,
бошқарув-басқарыў, бирлашув-бирлесиў, тортишув-тартысыў ва ҳ.;
Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari
45
в) ҳар иккала тилда ҳам -сиз аффикси орқали “асосдан англашилган нарса,
предметга эга эмасликни билдирувчи” терминлар ясалади. Бундай терминлар,
асосан, бирикмалар (штатсиз ходим – штатсыз хызметкер, адолатсиз уруш –
адалатсыз урыс, ядросиз зона – ядросыз зона к.) таркибида қатнашса, баъзан от
характеридаги
(партиясиз-партиясыз,
ишсиз-жумыссыз,
динсиз-динсиз,
боқувсиз-бағыўсыз к.) ижтимоий-сиёсий тушунча ифодаловчи термин сифатида
майдонга келади;
г) –ган (-ған // -ген, -қан // -кен) аффикси ёрдамида ўзбек ва қорақалпоқ
тилларида сифатдошнинг ўтган замон шакли ясалади. Шунингдек, мазкур
аффикс орқали ясалиш ҳам ижтимоий-сиёсий тушунчалари ифодаловчи
(эзилган синф-езилген класс, бирлашган кучлар, бирлескен-күшлер, сайланган
вакиллар-сайланган ўәкиллер ва ҳ.) бирикма терминлар таркибида фаол
иштирок қилади.
Шуни таъкидлаш керак: -ган (ққ.-ген/-кен, -ған/-қан) аффикси орқали
ҳосил қилинган ясалмалар баъзан отлашиб, ижтимоий-сиёсий тушунча касб
этувчи термин сифатида намаён бўлади: Бирлашган кучлар, Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти.
Бирлашган ўзар-бирлашмаган тўзар //Бирлескен озар-бирлеспеген тозар,
Бўлинганни бўри ер // Бөлингенди бөри жер (нақыл)
Хуллас, келтирилган далиллар ўзбек ва қорақалпоқ тиллар ижтимоий-
сиёсий термнологиясида у ёки бу тушунчани ифодалаш мақсадида қатор сўз
ясовчи элементлардан фойдаланилганки, улар, асосан, лексема йўли билан
ҳосил қилинган.
Аффиксация усули билан ясалган ижтимоий-сиёсий терминлар
қиёсланаётган
тиллар
терминологияларида
қатор
муштаракликлар
мавжудлигини яна бир бор тасдиқлайди. Уларни ҳар томонлама ўрганиш
қардош тилларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритиб бериш, қиёсий
грамматиканинг ҳамда қардош халқларнинг икки тилли луғатларининг
яратилишига замин ҳозирлайди.
Адабиётлар:
1. Бердимуратов Е. Қарақалпақ терминологиясы. – Нөкис,1989.
2. Бекбергенов А. Қарақалпақ тилинде сөзлердиң жасалыўы. – Нөкис, 1979.
3. Усмонов А. Активные терминообразующие аффиксы узбекского языка:
Автореф. дис. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1991.
4. Нажимов П. Қорақалпок тилининг сўз ясалиш тизими. Филология
фанлари доктори (DSc) дисс. автореф. – Нөкис, 2021.
5. Ruzmetov, B., Jumaeva, Z. K., & Xudayarova, M. (2021). International
Experience in Attracting Foreign Direct Investment. International Journal on
Economics, Finance and Sustainable Development, 3(4), 38-43.