Глобаллашувнинг миллий тил ва маданиятимизга таъсири

CC BY f
69-72
26
15
Поделиться
Олимов, Х. (2022). Глобаллашувнинг миллий тил ва маданиятимизга таъсири. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 69–72. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5458
Хасанжон Олимов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Босма ОАВ ва ноширлик иши факультети, ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедраси ўқитувчиси 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлган, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун глобаллашув жараёнининг қатор ижобий хусусиятлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Лекин мазкур жараённинг салбий хусусиятлари ҳам борлигига, айниқса, унинг тил ва маданиятимизга таъсири хусусида сўз юрутиш лозим. Аввало, глобаллашув кишининг маънавиятини бузади, уни маънавий қадриятларга беписанд муносабатда бўлишга ўргатади, бу эса, кишини ўзлигидан, миллийлигидан маҳрум қилади, унинг мафкуравий иммунитетини парчалаб ташлайди

Похожие статьи


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

69

ГЛОБАЛЛАШУВНИНГ МИЛЛИЙ ТИЛ ВА МАДАНИЯТИМИЗГА

ТАЪСИРИ

Олимов Ҳасанжон Одилжон ўғли

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий

коммуникациялар университети, Босма ОАВ ва ноширлик иши факультети,

ҳарбий ва спорт журналистикаси кафедраси ўқитувчиси

Аннотация:

Бугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига

эга

бўлган,

демократик

бозор

ислоҳотларини

ва

иқтисодиётни

либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора
кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан
бораётган Ўзбекистон учун глобаллашув жараёнининг қатор ижобий
хусусиятлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Лекин мазкур жараённинг
салбий хусусиятлари ҳам борлигига, айниқса, унинг тил ва маданиятимизга
таъсири хусусида сўз юрутиш лозим. Аввало, глобаллашув кишининг
маънавиятини бузади, уни маънавий қадриятларга беписанд муносабатда
бўлишга ўргатади, бу эса, кишини ўзлигидан, миллийлигидан маҳрум қилади,
унинг мафкуравий иммунитетини парчалаб ташлайди.

Калит сўзлар:

глобаллушув, маданият, тил, оммавийлашув, неологизм,

ўзлашма сўзлар.

Бугунги кунда ривожланган давлатларнинг захирасидаги мавжуд бўлган

қурол-яроғлар, ер куррасида бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз
яхши англаяпмиз. Лекин, ҳозирги энг катта хавф инсонларнинг қалби ва онгини
эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Глобаллашув бир
томондан жамият тараққиёти учун хизмат қилаётган бўлса, ўз навбатида салбий
ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда, десак бу айни ҳақиқат.

Глобаллашувга қисқа таъриф бермоқчи бўлсак, уни турли мамлакатлар

иқтисодиёти, маданияти, маънавияти, одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва
боғлиқликнинг кучайиши дейиш мумкин.

Глобаллашувга берилган таърифлар кўп. Масалан, филология фанлари

доктори профессор Ф.Мўминов “глобаллашув – бу оммавийлашув” деган эди.
Лекин унинг хусусиятларини тўлароқ қамраб олиш учун француз тадқиқотчиси
Б.Банди берган таърифга назар ташлаш керак. Унда глобаллашув жараёнининг
уч ўлчовли эканига урғу берилади:

81

Глобаллашув – муттасил давом этадиган тарихий жараён;

Глобаллашув – жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашув жараёни;

Глобаллашув – миллий чегараларнинг “ювилиб кетиш” жараёни.

Тил ва маданиятимизни бир уйга қиёсласак, ташқаридан кираётган

вайронкор шамол уй ичидаги нарсаларни остин-устин қилиб ташлашини ҳеч
бир хонадон соҳиби истамайди. Ташқаридан эсаётган ана шундай “шамол”ни
биз глобаллашувга қиёсласак бўлади. Худди шу каби биз ҳам ёт ғоялар,
оқимлар ва мафкуралар маънавиятимиз ҳамда тилимизга салбий таъсир
ўтказишига қарши ҳимоя чоралари кўриш лозим.

81

“Очиқ ахборот тизимларида ахборий-психологик хавфсизлик ”фанидан маърузалар матни. 2020 йил.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

70

Ҳар бир халқ ва жамият қўшни давлатлардаги маданий ва иқтисодий

ўзгаришларни кўриб, ҳамнафас бўлиб яшамоқда. Ҳатто, Австралия
чакалакзорлари, Африка саванналари ва Жанубий Америка чангалзорларда
турмуш кечираётган қабилалар ҳам қўшни халқларнинг замонавий тамаддун
таъсирини ўзида ҳис қилиб туради. Шулар қаторида ўзбек тили ҳам бошқа
тиллардан сўзларни ўз лексикасига қабул қилган. Баъзи бир ўзбекча сўзлар эса
қардош тилларда ҳам фойдаланиб келиняпти.

Глобаллашув таъсирида тилимизга Европа тилларидан бир қанча сўзлар,

янги тушунчалар кириб келди.

Масалан,

мониторинг, консалтинг, диллер

каби сўзлар нутқимизда

қўлланила бошланди. “Ўзбек тилидан маърузалар” китобидаги

82

маълумотга

кўра ўзбек тили лексикаси таркибида умумтуркий сўзлар билан бир қаторда
форс-тожик тилидан, араб тилидан, рус ва инглиз тилларидан ўзлашган сўзлар
мавжуд. Бу халқимизнинг тарихи билан боғлиқ бўлиб, турли истилолар ва
урушлар натижасида юзага келган. Масалан, араб, форс-тожик, ва рус
тилларининг ўлкамизда кенг тарқалиши истилолар билан боғлиқ. Буни ҳеч ким
инкор этолмайди. Энди, неологизмларнинг (янги сўзлар) тилимизда намоён
бўлиши ижтимоий – иқтисодий алоқалар ва фан-техника ютуқлари натижасида
ўзлашади.

Шу билан бирга бошқа тилдан ўзлашган сўзлар ўзбек тилига бутунлай

сингиб кетиши, баъзилари эса сингишмай қолиши ҳам мумкин. Шунга кўра
ўзлашма сўзлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

Тўлиқ ўзлашган (китоб, дафтар, шкаф, стол)

Нисбатан ўзлашган (вокзал, аэропорт)

Ўзлашиш жараёнида ( сканер, скоч)

Ўзлашмаган (министр, област

83

)

Глобаллашув натижасида тилимизга янги сўз ва атамалар пайдо бўлди.

Хусусан, журналистикада ҳам янги фанлар, сўз ва атамалар қўлланила
бошланди. Мисол учун интерактив журналистика, экстремал журналистика, арт
журналистика, журналист эстетикаси, нашрлар индустрияси каби фанлар пайдо
бўлди. Албатта, бу оммалашувнинг ижобий томонидир.

Бироқ ҳозирги кунда ёшлар туркий сўзларнинг, ҳаттоки, ўзбекча

сўзларнинг маъносини тушунмаяпти. Мақола ё хабар ёзиш жараёнида луғат
бойлиги озлиги учун такрорга, сўзларнинг маъносини яхши англолмагани
сабабли услубий хатога йўл қуйиляпти. Машҳур шоирлардан бири Сирожиддин
Саййид бир маърузасида шундай деган эди: “Ҳазрат Алишер Навоий ортда
эмас, у зот олдинда! Қачон биз Навоийни тушунамиз, қачон у зотга
талпинамиз”.

Дарҳақиқат, буюк шоирлар ёзганларини тушунишг баъзида инсонга

қишиндек туюлади. Баъзан изоҳли луғатдан фойдаланамиз. Миллий тил ва

82

Н.Еркабоева. Ўзбек тилидан маърузалар тўплами. –Тошкент: Ёш куч, 2021.

83

Н.Еркабоева. Ўзбек тилидан маърузалар тўплами. –Тошкент: Ёш куч, 2021.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

71

маънавиятимиз, ўзлигимизни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун ягона йўл бу
илмли, салоҳиятли бўлишдир. Бундан самарали ва кучлироқ восита йўқ.

Бугунги кунда энг самарали қурол эса ахборот. Инсоннинг оддий кундалик

эҳтиёжларини қондиришга қаратилган хатти-ҳаракатларининг асосини ҳам, дунё
мамлакатларининг инсоният тақдирига дахлдор қарорларнинг манбаини ҳам
ахборот ташкил этади. Бу эса ўз навбатида молиявий таъсир кўламини ҳам
анчагина кенгайтиради. Турли усулларда олиб борилаётган мафкуравий тарғибот
ва ташвиқотларнинг асл мақсади – инсон қалби ва онги учун курашга қаратилган.
Глобал тармоқ орқали тарқатилаётган ёлғон, бўҳтон гаплар интернетдан
фойдаланувчилар, айниқса, ёшларни ўзига жалб қилмасдан қолмайди. Яқинда
қўшни Қозоғистонда рўй берган воқеалар ҳам бунга мисол бўла олади. Оддий
ёнилғи қимматлашиши натижасида юзага келган вазият сиёсий митингларга
уланиб кетди. Бундан давлат зарак кўрди, оддий халқ жабрланди.

Савол туғилади. Нега айнан ёшлар? Ахборот глобаллашуви ва ахборот

оқимининг ёшлар маънавиятига таъсири ҳақида сўз юритганда, аввало, бу
масаланинг замирида жамият ва давлатнинг миллий хавфсизлиги ётганини
назарда тутиш лозим. Бундан ташқари, улкан масъулиятни ҳис этган ҳолда
ёшларда ахборот хуружларига қарши кучли маънавий имунитетни ҳосил қилиш
лозим. Очиғини айтганда,ёшларни кенг кўламда интернет тармоғидан узиб қўя
олмаймиз. Ҳозир ахборот асри. Аммо уларда ҳар қандай ахборотга тўғри
муносабат билдирадиган, уни таҳлил қиладиган маданиятни шакллантра олсак,
бу зарарни маълум миқёсда чегаралай олиш мумкин.

Келинг, энди глобаллашувнинг маданиятимизга салбий таъсирини бир

мисол орқали кўрсатиб берсак. Барчамизга маълумки, миллий кийимлар ҳам
миллий қадриятлардан биридир. ХХ аср давомида ана шу қадриятимизнинг
тадрижини кузатсак, ғаройиб ҳодисаларнинг гувоҳи бўламиз. Ўтган аср
бошларида маҳаллий эркакларнинг қишки кийими телпак, пахталик чопон,
пахталик шим ва этикдан иборат эди. Ёзги кийим эса дўппи, кўйлак ёки яктак,
оқ лозим ва шиппак ёки кафшдан иборат эди.

Ўша пайтларда Европача кийим кийиш, галстук тақиш ёки костюм ва

шляпа кийиш у ёқда турсин, миллий кийимга озроқ бўлса ҳам ўзгариш
киритишга уриниш дин пешволари ва миллий ўзлик “ҳимоячи”лари томонидан
миллий маънавиятга таҳдид сифатида баҳоланар эди. Аммо ҳозир ундай эмас.

Аёлларнинг кийимлари ҳам бир аср давомида жиддий ўзгаришларга

учради. У пайтда аёллар либоси кенг ва узун кўйлак, камзул ва кафш-маҳсидан
иборат эди. Анъанага кўра, аёллар кўйлаги баданнинг паст-баланд жойларини
билинтирмайдиган даражада кенг бўлиши, енглари эса билакларни тўла ёпиб
туриши лозим эди. Аёлларнинг шундай кийимлари 30-йилларгача урф бўлиб
келди. Ўша пайтларда бирор киши яна 30-40-йиллардан кейин ўзбек аёллари
тор кўйлак ва юбка, шим кийиб юришади, деса бошқалар уни ақлдан озганга
чиқариб қўйиши ҳеч гап эмас эди.

Аср бошида аёллар баданининг 5-6 фоиз қисми очиқ-сочиқ юрган бўлса,

аср охирига келиб ёз пайтларида аёллар баданининг 50-60 фоиз қисми очиқ
юрадиган бўлди. ХХ асрнинг сўнгги чорагида аёллар аср бошидаги аёллар
либосларини кинофильм ва фотосуратларда кўриб ажабланишади, холос.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

72

Буларнинг бари ҳозирги тил билан айтганда, маънавиятдаги глобаллашув
натижаси эди.

Мана шу мисоллар глобаллашув жараёнида четдан кириб келаётган

ҳодисаларнинг қайси бири маънавиятга таҳдид-у, қайси бири ҳаётбахш эканини
аниқлаб олиш қийин эканини кўрсатади. Шунинг учун четдан келаётган ҳар
қандай ғояни ёт ва вайронкор, деб эълон қилишдан аввал миллий манфаатлар
йўлида фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида обдон ўйлаш
лозим.

Адабиётлар:

1.

Очиқ ахборот тизимларида ахборий-психологик хавфсизлик” фанидан

маърузалар матни. Тошкент шаҳри, 2020.

2.

Н.Еркабоева. Ўзбек тилидан маърузалар тўплами. – Тошкент: Ёш куч,

2021.

3.

www.science.uz

Библиографические ссылки

Очик ахборот тизимларида ахборий-психологик хавфсизлик” фанидан маърузалар матни. Тошкент шахри, 2020.

Н.Еркабоева. Узбек тилидан маърузалар туплами. - Тошкент: Ёш куч, 2021.

www.science.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов