Антуан де Сент Экзюпери “Кичкина Шаҳзода” асари – мажозий эртак

15
10
Ulashish
Аширова, М., & Хасанова, Л. (2022). Антуан де Сент Экзюпери “Кичкина Шаҳзода” асари – мажозий эртак. Globallashuv Davrida Tilshunoslik Va Adabiyotshunoslik Taraqqiyoti Hamda ta’lim Texnologiyalari, 1(1), 176–178. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5526
Маҳбуба Аширова, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

ўқитувчиси

Лайло Хасанова, Чирчиқ давлат педагогика институти

ўқитувчиси 

0
Iqtibos
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада француз адабиёти вакили Антуан де Сент Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” асари таҳлил қилинган. Асардаги жамият муаммоларнинг бола нигоҳи билан акс эттирилган эса-да, унинг талқини барча замонлар учун аҳамиятини бирдек сақлайдиган масалаларнинг ёритилиши билан алоҳида ўрин топган. Асар шу нуқтаи назардан таҳлил қилинади

Похожие статьи


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

176

АНТУАН ДЕ СЕНТ ЭКЗЮПЕРИ “КИЧКИНА ШАҲЗОДА” АСАРИ –

МАЖОЗИЙ ЭРТАК

Аширова Маҳбуба Фирдавсиевна –

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва

спорт университети ўқитувчиси

Хасанова Лайло Фирдавсиевна –

Чирчиқ давлат педагогика институти

ўқитувчиси

Резюме:

Ушбу мақолада француз адабиёти вакили Антуан де Сент

Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” асари таҳлил қилинган. Асардаги жамият
муаммоларнинг бола нигоҳи билан акс эттирилган эса-да, унинг талқини барча
замонлар учун аҳамиятини бирдек сақлайдиган масалаларнинг ёритилиши
билан алоҳида ўрин топган. Асар шу нуқтаи назардан таҳлил қилинади.

Калит сўзлар:

Антуан де Сент Экзюпери, француз адабиёти, таҳлил,

мажаз, эртак, қисса, руҳият, катарсис.


ХХ аср француз адабиётининг ёрқин вакилларидан бири Антуан де Сент

Экзюпери дунё адабиётига катта ҳисса қўшган ёзувчи сифатида эътироф
этилади. Экзюпери “Кичкина шаҳзода ”асаридан ташқари жаҳон адабиётига яна
жўда кўплаб нодир асарлар тақдим этди. Шундай бўлса-да унинг “Кичкина
шаҳзодаси” дунё адабиёт ихлосмандларининг ёш-қарисига бирдек манзур
бўлган асар сифатида алоҳида ўрин топди.

Бир пайтлар бола бўлган бўлган ёш Леон Вертга бағишланган ушбу китоб

бир нафасда ўқишли, соф ва самимий туйғулар тараннумига бағишланади.

Болаликнинг ҳар қандай мантиқсиз манфаатлар ва бекорчи туйғуларидан

холи бўлган руҳий оламига саёҳат қилар экансиз, катталарнинг қилаётган
бемантиқ ва охири бўлмаган ишлари, сохталикка йўғрилган амаллари нақадар
ўринсиз эканлигига амин бўлиб бўлиб борасиз...

Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” асарида “Мен бу дунёда мен бир

дарбадарман, сизлар мендан ортиқмисизлар?..” деган фикрини ушбу асарда яна
бир бор таъкидини кўришимиз мумкин. Буни ҳар сайёрага ташрифи асносида
ифода этади. Буларнинг ҳар бири мажозий мазмунни ўзида жо қилади. Бу
дунёнинг “дардлари” нақадар мағзи пуч эканлигига амин бўласиз.

Кичкина шаҳзоданинг ҳар бир сайёрага саёҳатини алоида тадқиқ этиш ва

хулосалар бериш мумкин. Ҳар бир сайёра алоҳида тоифа инсонларини
таърифини келтиришида ҳам муайян мақсад ётади. Зеро, бу тоифаларнинг ҳар
бири жамиятга бирор фойдаси тегмайдаган кимсаларни типик образи сифатида
майдонга келади.

Кичкина шаҳзода кичик сайёраларни кезиб юрар экан, унга энг яқин

бўлган сайёрада ипак-шоҳи либосларга бурканганча қирол яшаши баён
қилинади, шоҳ-ку яшайди-я, аммо бу ерда бирор фуқаро йўқ. Ҳукмрон бору,
бўйсунувчиси йўқ. Шу ўринда Экзюпери жуда гўзал ҳикматни келтиради.

Ўзингни тергаш, суд қилиб ҳукм чиқариш ўзгаарни суд қилишдан кўра

минг карра қийинроқ. Агар ўзингни тўғри суд қила олсанг, демак, чиндан ҳам
донишмандсан...


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

177

“Кичкина шаҳзода”дан олинган ушбу иқтибос инсонни катарсис ҳолатига

олиб борувчи машъал вазифасини бажаради, зеро, табиатимиздаги нафс деган
тушунча барча нарсадан ҳам кўра бизни кўпроқ назорат қиладиган,
бўйсунмайдиган катта куч саналади. Уни енгиш инсониятнинг энг катта
жасорати сифатида баҳоланади. Ҳазрат Навоий ҳам бу ҳақида:

Беша шерин гар забун қилсанг шижоъатдин эмас,
Нафс итин қилсанг забун, оламда йўқ сендек шужоъ.

дея таъкидлаб ўтади [2].
Экзюпери эса буни жуда содда ва халқчил шаклда баён этади.
Кейинги астероиддда шуҳратпараст яшаши ва у ҳар доим мақтовга

муҳтожлигии қаламга олинади ва кичикина шаҳзода буни жуда ҳа зерикарли
иш сифатида баҳо беради.

Қайсидир сайёрада ёстиқдай китоб ёзувчи олим яшайди. Чол дея таъриф

берилишида ҳам маъно бор, бутун умрини шу ишга бағишлаган типик
образнинг сиймоси сифатида намоён бўлади. Аммо энг қизиқ томони географ
олим сифатида китоб ёзувчи бу олим ҳеч қаерга бормаган, ҳаммасини
сайёҳларнинг оғзидан эшитган ҳолда китобга киритади. Ўйлаб қаралса,
география амалий фан сифатида олимдан саёҳатлар, экспедициялар талаб
қиладиган соға ва бусиз бирор бир хулоса бериш жуда мушкул. Шу тарзда
ёстиқдай китобларнинг ёзилиши орқали илм-фаннинг “аҳволи” баён қилинади.

Бу каби тасвирларниг барчаси ҳам мажозий бўлиб, булар ўша давр жамият

ҳақидаги ҳикоялар дейиш мумкин.

Шунингдек, кичкина шаҳзоданинг сайёрасида баобаб ўсиб чиқиш хавфи

борлиги, уни вақтида аниқланмаса, бутун сайёрани босиб олиши
мумкинлигидан хавотири борлиги айтилади. Мажозан, баобаб ёмонликлар
уруғи унинг ёйилиши бутун сайёрани барбод қилиши, нест-нобуд қилиш
мумкинлиги айтилади. Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай биргина ёмонлик уруғи
бутун жамоанинг орасини бузиши мумкин.

Руҳингда кечаётган англамсиз ҳислар баъзан олис манзилларга элтади,

унда сен ўзингни, ўзлигингни ва албатта, ўзагингни топишинг мумкин. Буни
топа олиш эса жуда катта бахт...

Асрлар бўйи инсоният ўзини излайди, баъзан маънавий оламни кезади

баъзан моддият ора саросар бўлади, энг ёмони аросатда қолганлар... гўё
кўршапалакдек ўзининг қайси қавмдан эканлигини билолмай ҳалак... йўлини
йўқотган одамгина бу ҳаётда зерикишни бошлайди. Зерикиш эса уни муқаррар
ўлим сари етаклайди.

Кичкина шаҳзодада ҳар бир жумлани фалсафий таҳлил қилиш мумкин.

Керакли хулосаларга келиш мумкин, энг асосийси, бу дунёда мақсадни аниқ
қўйиш. Беғараз сева олиш ва унга содиқ қолиш... шугина бахтимизга кафил
бўлаолади, дўстлардан яқинлардан кўп нарса кутмаслик ва руҳни қалбни тоза
қилиш... Фақат болаларгина бунга эриша олади, инсон жамиятга кирган сари,
ёши улғайган сайин, билганлари ортгани сари моҳиятдан узоқлашиб боради.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

178

Адабиётлар:

1.

Antuan de Sent Ekzyuperi (2021) Kichkina shahzoda; Istehkom; Hikmatlar. –

Toshkent: Yangi asr avlodi. 136-bet;

2.

Навоий Алишер (1987) Мукаммал асарлар тўплами: 20 томлик. 1-том.

Бадойиъ ул бидоя. Т.: Фан. 724 бет.

3.

Улуғбек Ҳамдам (2003). Бадиий тафаккур тадрижи. –Т.: Янги аср

авлоди.

4.

Улуғбек Ҳамдам (2007). Янгиланиш эҳтиёжи. –Т.: Янги аср авлоди.

5.

Қаҳрамонов Қ. (2009). Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

6.

Норматов У. (2005). Тафаккур ёғдуси. – Т.: Фикр-медиа.

7.

Расулов А. (2006). Таҳлил, талқин, баҳо. – Т.: Фан.

8.

Саримсоқов Б. (2005). Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Андижон.

Ҳаёт.

9.

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз (2006). –Т.: Янги аср авлоди, – 548 б.

10.

Йўлдошев Қ. Юсупов Ж. (2008). Бадиий таҳлил асослари. – Урганч:

УрДУ нашриёти.

11.

Хасанова

Лайло

Фирдавсиевна

(2021).

Хоразмийнинг

“Муҳаббатнома”си бадияти / “Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar”
xalqaro ilmiy-amaliy anjuman.

12.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). Some comments on the etymology

of the word “It” (dog) // Экономика и социум" №7(86) 2021, 574-576 бетлар.

13.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). “Оқчарлоқ Ливингстон” асарида

тариқат мақомлари талқини // Academic research in educational sciences, Volume
2, Issue 3, 325-329-бетлар.

14.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). Interpretation of dog image in

Badoe'u-l-bidoya // Mental Enlightenment Scientific-Methodological Journal,
Volume 2021, Issue 4, 8-1-2021.

15.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). The importance of art in depicting

the image of a dog (on the example of navoi's lyrics) / “Тилни ўқитиш ва
ўргатишда XXI аср кўникмалари” халқаро анжуман.

Bibliografik manbalar

Antuan de Sent Ekzyuperi (2021) Kichkina shahzoda; Istehkom; Hikmatlar. – Toshkent: Yangi asr avlodi. 136-bet;

Навоий Алишер (1987) Мукаммал асарлар тўплами: 20 томлик. 1-том. Бадойиъ ул бидоя. Т.: Фан. 724 бет.

Улуғбек Ҳамдам (2003). Бадиий тафаккур тадрижи. –Т.: Янги аср авлоди.

Улуғбек Ҳамдам (2007). Янгиланиш эҳтиёжи. –Т.: Янги аср авлоди.

Қаҳрамонов Қ. (2009). Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

Норматов У. (2005). Тафаккур ёғдуси. – Т.: Фикр-медиа.

Расулов А. (2006). Таҳлил, талқин, баҳо. – Т.: Фан.

Саримсоқов Б. (2005). Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Андижон. Ҳаёт.

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз (2006). –Т.: Янги аср авлоди, – 548 б.

Йўлдошев Қ. Юсупов Ж. (2008). Бадиий таҳлил асослари. – Урганч: УрДУ нашриёти.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”си бадияти / “Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar” xalqaro ilmiy-amaliy anjuman.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). Some comments on the etymology of the word “It” (dog) // Экономика и социум" №7(86) 2021, 574-576 бетлар.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). “Оқчарлоқ Ливингстон” асарида тариқат мақомлари талқини // Academic research in educational sciences, Volume 2, Issue 3, 325-329-бетлар.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). Interpretation of dog image in Badoe'u-l-bidoya // Mental Enlightenment Scientific-Methodological Journal, Volume 2021, Issue 4, 8-1-2021.

Хасанова Лайло Фирдавсиевна (2021). The importance of art in depicting he image of a dog (on the example of navoi's lyrics) / “Тилни ўқитиш ва ўргатишда XXI аср кўникмалари” халқаро анжуман.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана