Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari
299
ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ГРАММАТИК ВОСИТАЛАРНИНГ
ИШЛАТИЛИШИ ВА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИДА ИФОДАЛАНИШИ
А.Султанова –
Нукус ДПИ Ўзбек тили кафедраси доценти, п.ф.ф.д (PhD)
Таълим қорақалпоқ тилидаги мактабларнинг ўзбек тили дарсларида
ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда, асосан, уларнинг сўз
бойлигини ошириш, грамматик воситалар ҳамда мавжуд сўз захирасидан
фойдаланиб гап тузиш, ўз фикрини диалогик ва монологик шаклларда баён
этиш кўникма ва малакаларини шакллантириш тушунилади. Нутқ ўстириш
жараёни гап тузиб айтиш ёки ёзиш тарзида, гапларни боғланишли қилиб бир-
бирига бириктириш тариқасида кечади. Бунда сўзларни ўзаро боғловчи,
гапларнинг формал шаклларини юзага келтирувчи, модал муносабат
ифодаловчи тил ҳодисаларини изчил ўргатиб бориш муҳим ўрин тутади.
Муаммо шундаки, ўқувчиларни ўзбек тилининг грамматик воситалари билан
таништиришда уларнинг амалий нутқ савияси, билим даражаси, тил ўрганиш
имкониятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш қай йўсинда рўёбга чиқарилиши,
ўргатиш метод ва усуллари қандай бўлиши, машқ турлари нималардан иборат
этиб танланиши кераклиги ўқитувчини қийин вазиятларга солади. Маълумки,
нутқ ўстириш учун тегишли сўз бойлигини, грамматик воситалар заҳирасини
ҳосил қилишнинг ўзи сира ҳам кифоя қилмайди. Ўқувчилар олган
билимларидан амалда фойдаланиб турсаларгина, яъни ўзбек тилида кўпроқ
гапириб, ўз фикрларини кўпроқ ёзма тарзда ифодалашни машқ қилсаларгина
нутқ ўсади, нутқ маданияти ривожланади.
Методист олим Р.Йўлдошев ўзбек тилини ўқитиш методикасида илк бор
грамматик воситаларни гап тузишда, боғланишли матн яратишда бажарадиган
вазифасига кўра олти гуруҳга ажратади: У бундай ёзади: «Таҳлиллардан
маълум бўлишича, аффиксал ўзбек тили ҳодисалари сирасида янги гап
моделини ҳосил қиладиган, шунингдек, бундай модель ҳосил қилмаган ҳолда
унинг бирор вариантини юзага келтирадиганлари кўп. Биз уларни қуйидаги
гуруҳларга ажратишни маъқул топдик:
1) гапнинг бевосита асосий (базавий) қурилмасини ҳосил қилишда
қатнашадиган грамматик материаллар;
2) гап бўлагини ёйиқ ҳолга келтириш тавсифидаги грамматик материаллар;
3) гап бўлагини мураккаблаштирадиган грамматик материаллар;
4) гап бўлагини мураккаблаштирган ҳолда умуман бутун жумлага
тааллуқли бўлган модал муносабат ифодаловчи грамматик материаллар;
5) гапнинг формал вариантларини юзага келтирадиган грамматик
материаллар;
6) икки мустақил гапни, матн қисмларини, МСБларни ўзаро боғлайдиган
грамматик материаллар»
1
[55, 60-61].
1
Йўлдошев Р.А. Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини уларни кўп гапиртириш орқали
ўстириш методикаси (Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида): Монография. – Тошкент: Fan
va texnologiya, 2012. – 60–61-бетлар.
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
300
Оғзаки ва ёзма нутқ ўстириш учун биринчи галда зарур бўладиган
грамматик воситалар қаторига келишик қўшимчалари, эгалик қўшимчалари,
кўплик қўшимчаси, -ники қўшимчалари, феълнинг оғзаки нутқда, қисман ёзма
нутқда фаол ишлатиладиган майл, замон, шахс-сон, нисбат шакллари,
кўмакчилар, боғловчилар, юкламалар киради. Айрим грамматик воситалар
сўзловчининг суҳбатдошига ҳурмат ифодалашини англатиб, нутқ, хусусан,
мулоқот маданиятини ривожлантириш мақсадида ўрганилади. Масалан, -лар
қўшимчали феъл кесимнинг бирлик сондаги эга билан бирикиб, ҳурмат
маъносини англатиши: «
Акам(лар) келдилар
» каби.
Юқорида санаб кўрсатилган грамматик воситалар, айниқса, 1-, 3-, 5-
гуруҳга мансублари қорақалпоқ ўқувчиларининг сўзлашув нутқида бир қадар
фаол қўлланади. Ёшлар кўплик, эгалик ва келишик қўшимчаларини, феълнинг
замон ва майл шаклларини нутқда ишлата оладилар. Уларга мутлақо
нотанишлари кам.
Бирор грамматик восита, масалан, келишик қўшимчалари устида иш олиб
борганда ўқувчилар нутқидаги талаффуз ва имлога доир хатоларни, уларни
қўллашдаги айрим қийинчиликларни ҳисобга олиш талаб этилади. Икки
тилнинг қиёси акс этган маълумотлар ана шу хатолар, туғиладиган
қийинчиликларнинг табиати ҳақида хулоса чиқаришда муҳим ўрин тутади.
Келишик қўшимчаларини умумлаштириб тушунтиришда ўқитувчи дарсда
қуйидаги қиёсий жадвалдан фойдалангани маъқул:
O‘zbek va qoraqalpoq tillarida kelishik qo‘shimchalari
O‘zbek tilida
Qoraqalpoq tilida фонетик ва график жиҳатдан
мос қўшимчалар
фарқли қўшимчалар
-ning
–
-ni’n’, -nin’, -di’n’, -din’, -ti’n’, -tin’
-ni
-ni
-ni’, -di’, -di, -ti’, -ti
-ga, -ka, -qa
-qa
-g’a, -ge, -qa, -na, -ne, -a, -e
-da
-da
-de, -ta, -te, -nda, -nde,
-dan
-dan
-den, -tan, -ten, -nan, -nen,
Жадвалдан кўриниб турганидек, ўзбек тилидаги -ning қўшимчаси
қорақалпоқ тплида ҳам фонетик, ҳам график жиҳатдан мос келадиган шаклга
эга эмас. Агар қорақалпоқ тилидаги
-nin’
қўшимчасидаги
n’
товуш-ҳарфи ўзбек
тилидаги
n
билан
g
товуш-ҳарф бирикмасига монанд деб ҳисобланса, ўзбеекча
-
ning
қўшимчаси қорақалпоқча
-nin’
қўшимчасига фонетик жиҳатдан мос,
график жиҳатдан фарқли деб ҳисоблаш мумкин.
Қорақалпоқ тилида сўздаги бўғинлар йўғон ва ингичка бўлгани учун сўзга
йўғон ва ингичка қўшимчалар қўшилади. Масалан: -ni’n’ (йўғон), -nin’
(ингичка); -da (йўғон), -de (ингичка). Ўзбек тилида бўғинларнинг йўғон-
ингичкалиги ажратилмайди, шунинг учун иккала хил талаффуз этиладиган
сўзларга бир хил қўшимчалар қўшилади. Масалан,
мактабда, кузни, ғарбдан,
сендан
каби. Қорақалпоқ тилида сўзловчи ўқувчи она тили таъсирида ўзбекча
сўзларни бўғинларининг йўғон ва ингичкалиги бор деган хаёлда йўғон ва
ингичка қўшимчалар қўшиб айтиш ва ёзишга ҳаракат қилади, натижада бир
Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari
301
тилнинг иккинчи тилга интерференцияси юз беради. Шунинг учун ўқитувчи
ўзбек тилидаги қўшимчаларнинг қорақалпоқ тилида қандай ифодаланишига
бефарқ қарамаслиги, дарсда жадвал асосида тушунтириш-намойиш этиш
методидан, шу метод таркибида қиёслаш усулидан унумли фойдаланмоғи
лозим.
Феълнинг замон шаклларини ўргатишда қиёсий жадвал айни муддаодир.
Унга қараб ўқувчилар ўзбек тилидаги қайси замон шакллари қорақалпоқ тилида
мос шаклларига эга эканлиги, қайси жиҳатлари билан муштарак келиши,
фарқли томонлари, ўзбек тилига хос қўшимчаларни билиб олишлари мумкин.
Ўзбек тилидаги феъл замонини билдирувчи қўшимчаларнинг
қорақалпоқ тилида ифодаланиши
O‘zbek tilidagi fe’l zamonini
bildiruvchi qo‘shimchalar
Qорақалпоқ тилида fonetik va grafik jihatdan
mos zamon
qo‘shimchalari
farqli zamon qo‘shimchalari
-di
-di
-di’
-gan, -kan, -qan
-qan
-g’an, -gen, -ken (-lar olmaydi)
-gan (-kan, -qan) edi (ekan)
-qan yedi, yeken
-g’an (-gen, -ken) yedi, yeken
-(i)bdi
-(i)pti
-yapti
–
-p, -i’p, -ip ati’r (tur, ju’r)
-moqda
-maqta
-(a)yotir
-p, -i’p, -ip ati’r (tur, ju’r)
-a, -y
-a, -y
-e
-moqchi
–
-maqshi’
-r, -ar
-r, -ar
-er
-gisi keldi
–
-g’i’si keldi
Ушбу жадвалдан аён бўлиб турибдики, феълнинг замон шаклларида икки
тилда фонетик ва график жиҳатдан мос келадиган ҳолатлар, асосан, учта:
-di, -r
(-ar), -a (-y).
Ўзбек тилидаги
-gan
қўшимчасининг фонетик варианти
(-qan
)
қорақалпоқ тилидаги фонетик ва график шакли бир хил бўлган
-qan
қўшимчасига мос келади. Лекин бу асосий мослик эмас, балки шаклий
вариантлар мослигидир.