Ғазал намуналарини ўқитишда мультимодал топшириқлардан фойдаланиш

CC BY f
325-328
13
5
Поделиться
Тухлиева, Д. (2022). Ғазал намуналарини ўқитишда мультимодал топшириқлардан фойдаланиш. Развитие лингвистики и литературоведения и образовательных технологий в эпоху глобализации, 1(1), 325–328. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5620
Дилфуза Тухлиева, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

таянч докторанти 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХХI аср техника ва технологияларнинг ривожланган даври сифатида намоён бўлди, бугунги кунда замонавий технологиялар жамиятнинг барча соҳаларига кириб борди. Бу тенденция бошқа соҳалар қатори таълимга ҳам таъсир кўрсатди. Ушбу техника ва технологиялар таълим сифатини оширди, имкониятларни янада кенгайтирди, шу билан бирга, таълим беришнинг янги уфқларини очди. “ХХI асрда технологияларни қўллаш кўплаб соҳалар, жумладан, таълим соҳасида муҳим масала саналади. Бунинг сабаби шундаки, технология аксарият мамлакатларда билимларни узатиш магистралига айланди” [1, p. 175]. Замонавий технологияларнинг жамиятнинг турли соҳаларида келтирган улкан фойдалари ва қулайликлари, шубҳасиз, таълимда ҳам худди шундай самараларга эришиш мумкинлигини англатади. “Саноат давридан рақамли асрга ўтиш жараёни амалга ошаётган вақтда таълим муассасалари ушбу ўзгаришга қандай уйғунлашиши ва зарур мослашишни қандай таъминлаши кераклиги масаласи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

325

ҒАЗАЛ НАМУНАЛАРИНИ ЎҚИТИШДА МУЛЬТИМОДАЛ

ТОПШИРИҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Тухлиева Дилфуза Боқижон қизи

– Низомий номидаги ТДПУ таянч

докторанти

ХХI аср техника ва технологияларнинг ривожланган даври сифатида

намоён бўлди, бугунги кунда замонавий технологиялар жамиятнинг барча
соҳаларига кириб борди. Бу тенденция бошқа соҳалар қатори таълимга ҳам
таъсир кўрсатди. Ушбу техника ва технологиялар таълим сифатини оширди,
имкониятларни янада кенгайтирди, шу билан бирга, таълим беришнинг янги
уфқларини очди. “ХХI асрда технологияларни қўллаш кўплаб соҳалар,
жумладан, таълим соҳасида муҳим масала саналади. Бунинг сабаби шундаки,
технология аксарият мамлакатларда билимларни узатиш магистралига
айланди” [1, p. 175]. Замонавий технологияларнинг жамиятнинг турли
соҳаларида келтирган улкан фойдалари ва қулайликлари, шубҳасиз, таълимда
ҳам худди шундай самараларга эришиш мумкинлигини англатади. “Саноат
давридан рақамли асрга ўтиш жараёни амалга ошаётган вақтда таълим
муассасалари ушбу ўзгаришга қандай уйғунлашиши ва зарур мослашишни
қандай таъминлаши кераклиги масаласи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда”
[2, 1742-s.].

Таълимда даврнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш масаласи бугун

пайдо бўлган эмас. Дастлаб, фақат қуруқ ёдлашга, қироатга таянилган таълимда
пайдо бўлган графика, ёзув, сўнгра ана шу ёзувдан фойдаланиб таълим берувчи
ва олувчиларнинг билимларини акс эттирувчи қалам, қора тахтачалар,
кейинроқ эса унинг ўрнини эгаллаган доскалар, китоб, ручка ўз даври учун энг
замонавий таълим воситалари ҳисобланар эди. ХХ аср бошларида бирин-кетин
ихтиро қилинган пластинка, телефон, магнитафон, аудио ва видео кассеталар,
аср сўнгида кашф этилган компьютер технологиялари ва бошқалар вақт ўтган
сари таълимнинг асосий воситаларига айланди. Улардан фойдаланган ҳолда
дарсларни ташкил қилиш замонавийлик белгиси сифатида қабул қилинди.
Айтиш мумкинки, бугунги кунга келиб улар ҳам анъанавий таълим воситалари
кўринишини олиб, “янгилик бўёғи”ни йўқотмоқда. Унда бугунги кун
таълимидаги замонавий технологиялар нималардан иборат? Шубҳасиз, бу –
рақамли технологиялардир. Таъкидлаш керакки, дунёнинг ривожланган
мамлакатларида рақамли технологияга асосланган таълим аста-секин
етакчиликни қўлга олмоқда.

“Рақамли технология – бу маълумотларни ишлаб чиқарадиган,

сақлайдиган ёки қайта ишлайдиган электрон воситалар, тизимлар, қурилмалар
ва ресурслар”дир [4]. Wеаresosial халқаро агентлигининг статистик
маълумотлари рақамли дунёнинг қанчалик шиддат билан ривожланаётганига
далил бўла олади: бугун дунё аҳолисининг умумий сони 7,83 миллиарддан
ортиқ (2021 йил январь). Уларнинг 66,6 фоизи (5,22 млрд) мобил
телефонлардан, 59,5 фоизи (4,66 млрд) эса интернетдан доимий фойдаланади.
Дунё аҳолисининг 53,6 фоизи (4,20 млрд) ижтимоий тармоқларнинг доимий


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

326

фойдаланувчиларидир. Бу кўрсатгичлар ўтган йилдаги билан солиштирилганда
салкам 500 миллионга ўсгани аниқланган. Дунё аҳолисининг интернетга
сарфлайдиган вақти бир кунда 6 соату 54 дақиқани ташкил этар экан. Бу
одамлар ҳар ҳафтанинг тўлиқ 2 кунини компьютер ёки телефон қаршисида
ўтказади дегани. Айни шу статистика Ўзбекистон мисолида қуйидагича
кўриниш олади:

аҳолиси – 33,70 миллион;
мобил алоқадан фойдаланувчилар – 23,34 миллион (69,2 %);
ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари – 4,60 миллион (13,6 %).
Ўзбекистонда 2020 йилда ўтган йилга нисбатан интернетдан

фойдаланувчилар 1.4 % га, ижтимой тармоқлардан фойдаланувчилар эса 43.8 %
га ўсган. Демак, 2020 йил давомида ўртача ҳисобда ҳар куни 1.3 миллиондан
ортиқ янги фойдаланувчилар (ҳар сонияда 15.5 та) қўшилмоқда [5].

Рақамли дунёнинг ривожланиб бориши, табиийки, таълимга ҳам бир қатор

ўзгаришлар олиб кирди. Мазкур ўзгаришлар таълимнинг икки асосий субъекти
– ўқитувчи ва ўқувчига ҳам янги талаблар қўймоқда. Олдинги даврларда ўқиш
ва ёзиш кўникмасига эга инсон саводли деб ҳисобланган бўлса, XXI аср
кишисидан медиасаводхонлик, аниқроқ айтилса, ахборот-коммуникация
технологияларини қўллаш компетенциясини эгаллаш ҳам талаб этилмоқда.
Бугун ушбу компетенцияни эгаллашнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди, уни доимий
ривожлантириб бориш ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам катта заруратга
айланди. “Рақамли асрни англаш, тушуниш ва унга мослашиш кўникмаларини
ривожлантириш вақти келмоқда ва ҳатто ўтмоқда” [2, 1743-s.]. Техника ва
технологиялар оламида туғилиб вояга етаётган бугунги кун ўқувчисига таълим
бериш, уни дарсга қизиқтириш, зарур ахборотларни сингдириш, берилган
билимни кўникмага айлантириш бир мунча мураккаб жараёнга айланиб
улгурди. Тан олиш керак, бугунги ўқувчиларда медиасаводхонлик
ўқитувчиларга нисбатан яхшироқ ривожланган. Шу сабабли ёзувчи, бир қанча
таълимий ўйинлар муаллифи Марк Пренский бугунги ўқувчиларни “рақамли
асрнинг маҳаллий аҳолиси” (digital natives), уларга таълим бераётган
ўқитувчиларни эса “рақамли дунёнинг муҳожирлари” (digital immigrants) дея
таърифлаб, қуйидаги фикрларни баён этади: “Улар бутун умрларини
компьютерлар, видео ўйинлар, рақамли мусиқа плейерлари, видеокамералар,
уяли телефонлар ва бошқа рақамли аср ўйинчоқлари ва асбоблари билан
ўралган ҳолда ўтказадилар. Ҳозирги коллеж битирувчиларининг ўртача 5 минг
соати китоб ўқишга, лекин 10 000 соати видео ўйинлар ўйнашга сарфланади (20
000 соат телевизор кўриш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади)” [3].

Рақамли технология имкониятларидан адабиёт дарсларида, хусусан, ғазал

намуналарини таҳлил қилишда ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Дарснинг
муҳим босқичларидан бири бу уйга вазифа беришдир. Амалиётда шуни
кузатдикки, турли синфларда ғазаллар юзасидан бериладиган уйга вазифалар,
асосан, бир хил, яъни “ғазалларни ёд олинг, ғазални мустақил шарҳланг ёки
ғазал юзасидан берилган дарсликдаги саволларга жавоб ёзиб келинг” тарзида.
Ғазалларни ёд олиш, албатта, шарт ва зарур, бу адабиёт дастурда ҳам белгилаб
қўйилган. Ёдлаш ўқувчи хотирасини мустаҳкамлайди, сўз бойлигини оширади.


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

327

Дарсликда ғазаллар юзасидан берилган саволларга жавоб ёзиш ҳам жуда яхши,
аммо айрим дарсликларда, биринчидан, ғазаллар юзасидан тузилган саволлар
миқдор жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан талаб даржасида эмас, иккинчидан,
дарсликдаги жуда кўп ғазалларга махсус савол ва топшириқлар деярли ишлаб
чиқилмаган. Бу топшириқларни ўқитувчининг ўзи ҳар бир ғазал маъно-
мазмунига мос равишда ишлаб чиқсагина самарали бўлиши мумкин.
Ғазалларни мустақил шарҳлаш масаласига келсак, бу қийин, назаримизда, ғазал
шарҳи бугунги кунда ўқитувчига ҳам мураккаблик қилади, бундан ташқари уни
ёзма тарзда шарҳлашни ўқувчи ҳам мушкул, ҳам зерикарли машғулот сифатида
қабул қилади, оқибатда у вазифани ё китоблар, интернет саҳифаларидаги тайёр
шарҳлар, ёки синфнинг аълочи ўқувчисидан кўчирган ҳолда бажаришга
уринади. Тўғри, ёзма тарзда шарҳлаш орқали ўқувчининг ёзма саводхонлиги
ошади, ўз фикрини ёзма тарзда баён қилиш кўникмаси шаклланади. Аммо бу
кўникмаларни биз бошқа мавзулар юзасидан (мақол, эртак, ҳикоя, романлар)
берилган топшириқлар мисолидан ҳам шакллантиришга эришишимиз мумкин.
Мультимодал топшириқлар, айнан бир хил шаклдаги топшириқлардан қочиш
учун имконият беради. Ғазаллар юзасидан уйга вазифа беришда ҳам улардан
унумли фойдаланиш зарур. Қирқ беш дақиқалик дарсда дастурда ўрганиш
белгилаб қўйилган барча ғазалларни бирдек ўрганиш, таҳлил қилишга вақт
етказа олмаймиз. Шу сабабли синфда таҳлил қилинмаган ғазалларни матн
кўринишидан видеоклип кўринишига ўтказишни ўқувчиларга топшириқ
сифатида бериш мумкин. Ҳозирда видеоклип тайёрловчи кўплаб

filmigo, photo

slideshow, inshot

каби мини дастурлар мавжуд бўлиб, уларни компьютер ёки

оддий андроид телефонга ўрнатиш ва фойдаланиш мумкин.

Бунда ўқувчи ғазални ўзи ифодали ўқиши ёки ғазалнинг машҳур

сухандонлар, актёрлар ўқиган, қўшиқчилар томонидан ижро этилган
вариантларидан фойдаланиши, ғазалдаги байтлар мазмунига мос бўлган фон,
расм ва видеопарчаларни танлаши лозим бўлади. Ўқувчининг қай даражада
ғазал матнига мос бўлган дизайн, мусиқа, расм ва видеоматериалларни
танлаши, ўз навбатида, у ғазални қай даражада тушунганини кўрсатади.
Ўқитувчи бу топшириқни беришдан аввал, албатта, олдиндан тайёрланган
намуна билан ўқувчиларни таништириши, видеоклипнинг баҳоланиш
мезонларини эълон қилиши лозим. Бу топшириқни индивидуал ёки кичик
гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин. Биз тажриба-синов
жараёнида 6-синф ўқувчиларига Аваз Ўтарнинг “Тил” ва “Мактаб” ғазаллари
юзасидан видеоклип тайёрлашни лойиҳа иши сифатида топширдик. Бунинг
учун ўқувчиларга олдиндан ғазал матнидаги барча тушунарсиз сўзларнинг
луғати тақдим қилинди. Видеоклип тайёрлаш жараёнида эътибор қилиниши
лозим бўлган жиҳатлар, баҳолаш мезонлари айтиб ўтилди. Ўқувчилар эса бу
топшириқни қизиқиш билан бажаришди. Албатта, ушбу фикрни дарсликда
берилган барча ғазалларга ҳам татбиқ этиш қийин. Ўқитувчи ғазаллар юзасидан
бундай топшириқларни берганда ғазал матнига алоҳида эътибор қаратиш керак.
Имкон борича ғазалнинг ҳар бир байтини тасвирли ифодалаш мумкин бўлган
ғазаллар юзасидан бу топшириқни бериш мақсадга мувофиқ. Масалан, адабиёт
дарслигидаги Аваз Ўтарнинг “Тил”, “Мактаб”, “Фидойи халқим” ғазаллари (6-


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

328

синф), Увайсийнинг “Соғиндим” ғазали (7-синф), Фурқатнинг “Фасли
навбаҳор…” (9-синф), Рабғузийнинг “Кун ҳамалга кирди…” (10-синф),
Бобурнинг “Хазон япроғи…”, “Хатинг аро узоринг…”, Машрабнинг “Бу тани
хокини…” ғазаллари (11-синф)

Хулоса қилиб айтганда, филологик таълимда рақамли технологиялардан

фойдаланиш орқали вақтни тежаш, масофадан ютиш, қулайликка эришиш,
синфдан ташқари машғулотларни қизиқарли тарзда ташкил қилиш, соҳанинг
энг яхши мутахассисларини дарсга жалб қилиш, ўқувчиларни машғулотга
қизиқтириш, ўқув топшириқларининг хилма-хиллигига эришиш, дарсни юқори
кўргазмалилик билан таъминлаш, турли шароит ва вазиятларда ҳам таълим
тизимидаги узлуксизликка путур етишига йўл қўймаслик, энг муҳими,
ўқувчиларда мустақил ишлаш кўникмасини жадал ривожлантириш каби
имкониятлар яратади. Шунингдек, мазкур таълим шакли дарснинг фақат
синфда тугашига йўл қўймайди, балки уни дарсдан ташқарида мустақил давом
эттиришга шароит яратади.

Адабиётлар

:

1.

Ghavifekr S., Rosdy W. A. Teaching and learning with technology:

Effectiveness of ICT integration in schools // International journal of research in
education and science (IJRES), 2015. – Vol. 1(2). – P. 175 – 191.

2.

Parlak B. Dijital çağda eğitim: olanaklar ve uygulamalar üzerine bir analiz //

The Journal of Faculty of Economics and Administrative Sciences, 2017. – Vol.22,
Special Issue on Kayfor 15. – P.1741 – 1759.

3.

Prensky M. Digital Natives, Digital Immigrants. https://www.marcprensky.com/

writing/Prensky%20%20Digital%20Natives,%20Digital%20Immigrants%20-
%20Part1.pdf (08. 02. 2021)

4.

URL:https://www.education.vic.gov.au/school/teachers/teachingresources/

digital/Pages/teach.aspx#:~:text=Digital%20technologies%20are%20electronic%20to
ols,across%20all%20curriculum%20learning%20areas. (11. 04. 2021)

5.

URL: https://www. wearesocial.com/digital-2021 (05. 05. 2021)

Библиографические ссылки

Ghavifekr S., Rosdy W. A. Teaching and learning with technology: Effectiveness of ICT integration in schools // International journal of research in education and science (IJRES), 2015. – Vol. 1(2). – P. 175 – 191.

Parlak B. Dijital çağda eğitim: olanaklar ve uygulamalar üzerine bir analiz // The Journal of Faculty of Economics and Administrative Sciences, 2017. – Vol.22, Special Issue on Kayfor 15. – P.1741 – 1759.

Prensky M. Digital Natives, Digital Immigrants. https://www.marcprensky.com/ writing/Prensky%20%20Digital%20Natives,%20Digital%20Immigrants%20- %20Part1.pdf (08. 02. 2021)

URL:https://www.education.vic.gov.au/school/teachers/teachingresources/ digital/Pages/teach.aspx#:~:text=Digital%20technologies%20are%20electronic%20to ols,across%20all%20curriculum%20learning%20areas. (11. 04. 2021)

URL: https://www. wearesocial.com/digital-2021 (05. 05. 2021)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов