Доктор ахборотномаси № 3.1 (96)—2020
65
Спонтан бактериал перитонит- декомпенсация босқичидаги жигар циррозининг оғир
полиэтиологик асорати ҳисобланиб, ичак микрофлорасининг транслокацияси ва бактерия-
ларнинг кўп миқдорда ўсиши асосида ривожланади. Бунинг натижасида қорин парданинг
яллиғланиши, асцитик суюқликнинг контаминацияси, системали яллиғланиш реакцияси
синдроми келиб чиқади, бу эса ўз навбатида сепсиснинг ривожланиши ва полиорган
етишмовчилигига олиб келади.
СБП юқори даражадаги ўлим холати, кеч ташҳис қўйиш билан тавсифланади. Ҳозирги
кунга қадар етарли даражада «тез- тез учраб турадиган лекин камдан кам ташҳисланадиган»
жигар циррозининг асорати бўлиб ҳисобланади [1].
Ўтган асрнинг 60-йилларида биринчи марта СБП ни Гаролд Конн қайд қилган. Ўша
УДК 616.98-036-07-08:578.834.11
ВИРУС ЭТИОЛОГИЯЛИ ЖИГАР ЦИРРОЗИДА СПОНТАН БАКТЕРИАЛ
ПЕРИТОНИТНИНГ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР ТАВСИФИ
А. А. Облоқулов, М. И. Муҳаммадиева
Бухоро давлат тиббиѐт институти, Бухоро, Ўзбекистон
Таянч сўзлар:
спонтан бактериал перитонит, жигар циррози, лапароцентез, асцитик суюқлик.
Ключевые слова:
спонтанный бактериальный перитонит (СБП), цирроз печени, лапароцентез, асцитический
жидкость.
Keywords:
Spontaneous bacterial peritonitis (SBP), cirrhosis, laparocentesis, ascetic fluid.
Вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонитнинг клиник-лаборатор тавсифи ўр-
ганилди. Барча беморлар қабул қилинганда асцитик суюқликдаги нейтрофиллар сонини ҳисоблаш билан бир-
га диагностик лапароцентез ўтказилди ва озуқа муҳитларда экилди. Диспетик белгилар-60,3%, тана ҳарорати
кўтарилиши-37,9%, етилмаган шакллар пайдо бўлиши билан кузатиладиган лейкоцитоз-48,2% каби белгилар
СБП нинг кўп учрайдиган белгилари сифатида рўйхатга олинди. Клиник белгилари маълум СБП (n=37) 17
(45.9%) беморларнинг асцитик суюқликда нейтрофиллар (ПЯЛ≥250кл/мм³), бошқаларида (n=20) (54,1%) бе-
морда (≤250кл/мм³) аниқланди.
КЛИНИКО-ЛАБОРАТОРНАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА СПОНТАННОГО БАКТЕРИАЛЬНОГО
ПЕРИТОНИТА ПРИ ЦИРРОЗЕ ПЕЧЕНИ ВИРУСНОЙ ЭТИОЛОГИИИ
А. А. Облокулов, М. И. Мухаммадиева
Бухарский государственный медицинский институт, Бухара, Узбекистан
Изучена клинико-лабораторная характеристика спонтанного бактериального перитонита (СБП) при
циррозе печени вирусной этиологии. Обследовано 58 (32 (55,2%) мужчин и 26 (40,6%) женщин) пациентов с
циррозами печени вирусной этиологии в возрасте от 30 до 69 лет. Всем больным при поступлении проводился
диагностический лапароцентез с последующим подсчетом числа нейтрофилов в АЖ и посевом на культураль-
ные среды. Установлено у обследованных больных наиболее часто встречался цирроз печени с маркерами
HCV. Анализ факторов инфицирования у обследуемых больных циррозом печени с осложненным СБП пока-
зали, что проблемы, связанные с парентеральным вмешательством отметили 67,3% а у 24,1% пациентов ис-
точник инфекции не установлен. Наиболее часто регистрировались такие признаки СБП, как диспептические
явления-60,3%, лихорадка-37,9%, лейкоцитоз с появлением незрелых форм лейкоцитов-48,2%.
CLINICAL AND LABORATORICAL CHARACTERISTICS OF SPONTANEOUS BACTERIAL
PERITONITIS IN CIRROSIS OF HEPATIC VIRAL ETIOLOGY
A. A. Oblokulov, M. I. Mukhammadieva
Bukhara state medical institute, Bukhara, Uzbekistan
The clinical and laboratorical characteristics of spontaneous bacterial peritonitis with cirrhosis of the liver of
viral etiology were studied. A total of 58 (32 (55.2%) men and 26 (40.6%) women) patients with cirrhosis of the liver
of viral etiology aged 30 to 69 years were examined. Upon admission, all patients underwent diagnostic laparocen-
tesis, followed by counting the number of neutrophils in the AF and plating on culture media. It was established in the
examined patients that cirrhosis with HCV markers was most frequently encountered. An analysis of the infection
factors in the examined patients with liver cirrhosis with complicated SBP showed that problems associated with par-
enteral interventions were noted by 67.3% and the source of infection was not established in 24.1% of patients. The
most common signs of SBP were dyspeptic symptoms-60.3%, fever-37.9%, leukocytosis with the appearance of im-
mature forms of leukocytes-48.2%.
А. А. Облоқулов, М. И. Муҳаммадиева
Доктор ахборотномаси № 3.1 (96)—2020
66
даврда бу асорат билан ўлим ҳолати тахминан 90% га етган. Тўғри ташҳислай олмаслик, ўз
вақтида ва мос даво чораларининг кўрилмаганлиги ўлим даражасининг ошишига сабаб
бўлган. Сўнгги йилларда турли муаллифларнинг маьлумотларига кўра, СБП нинг стационар
шароитда даволаниши ҳисобига ўлим даражаси 20% дан 11% гача етган [2, 3,4].
СБПнинг асосий патогенетик омили бўлиб ичак бўшлиғидаги бактерияларнинг маҳал-
лий лимфа тугунларга, лимфага ва қонга транслокацияси ҳисобланади. Шунингдек,
СБПнинг ривожланишида портал ва қорин бўшлиғидаги босимнинг ортиши, ингичка ичак
бўшлиғидаги бактерияларнинг кўпайиб кетиши, ичак девори ўтказувчанлигининг ошиб ке-
тиши, ичак транзитининг секинлашуви, маҳаллий иммун жавобнинг секинлашуви, жигар
ретикулоэндотелиал тизимининг фагоцитар активлигининг бузилиши ва асцитик суюқлик-
нинг ҳимоя қилиш хусусиятининг пасайиши кабилар муҳим рол ўйнайди [5,6,7].
СБП нинг кўзғатувчилари комменсал тарзда яшашга мослашган микроорганизмлар
ҳисобланиб, организм иммун тизими сусайганда ўзининг патогенетик хусусиятини намоѐн
қилади. Натижада системали яллиғланиш реакцияси синдроми ва сепсис патогенезида ҳал
қилувчи аҳамиятга эга иммун тизимнинг депрессив йўналишдаги дисфункциясини кучайти-
ради [8]. СБП ѐмон натижалар билан боғлиқ. Биринчи эпизоддан кейинги 40% беморлар
бир йил яшайди. Даволаниш муолажаларига қарамай буйракнинг ўткир зарарланиши 54%
беморларда, ўткир жигар етишмовчилиги 35-60% беморларда учрайди [9, 10, 11].
Тадқиқот мақсади.
Вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перито-
нитнинг клиник-лаборатор тавсифни ўрганиш.
Материал ва методлар.
30 ѐшдан 69 ѐшгача бўлган вирус этиологияли жигар цирро-
зида юзага келган спонтан бактериал перитонити бўлган 58 нафар бемор (32 (55,2%) эркак
ва 26 (40,6%) аѐл) текширувдан ўтказилди. Барча беморлар жигар циррози ташҳиси
қўйилган. ИФА усули ѐрдамида ВГВ вируси маркерлари (HBsAg, HBc-IgM IgG, HBeAg),
BГD (HDV-IgG), BГC (anti-HCV) аниқланган беморлар текширув гуруҳига киритилган. Ви-
русларнинг сифатий, миқдорий ва генотипик кўрсаткичлари Амплификатор DT LITE аппа-
ратида, ПЗР усули ѐрдамида аниқланди.
Кузатув остидаги беморлар этиологик тақсимоти 1-расмда келтирилган. Уларнинг
орасида HВV-инфекцияси 20 нафар беморда, HCV- 27 нафар, HВV +HCV инфекция 6
нафар, HВV+HDV инфекция 5 нафарда аниқланди.
HCV генотипининг клиник хусусияти жигар циррози билан боғлиқлиги ўрганилди.
ПЗР таҳлилида РНК-HCV аниқланган беморлар гурухи ўрганилди (33 нафар). Генотиплар
ўрганилгандан сўнг кейинги натижалар олинди: 1
α
тип 15 касалда, 1b тип 9 касалда, 3-
генотип 6 касалда. Икки генотипнинг биргаликда 1b +3
α
тип 3 касалда аниқланди.
Жигар циррози ташҳисини тасдиқлаш учун унинг этиологияси, компенсация ва асорат
босқичи, клиник кўриниши ва анамнези, қондаги биокимѐвий таҳлиллардан аспартатамино-
трансфераза (АсАТ), аланинаминотрансфераза (АлАТ), ишқорий фосфатаза (ИФ), гамма-
глютамилтранспептидаза (ГГТП), билирубин, холестерин, умумий оқсил, оқсил фракцияси,
креатинин, мочевина, глюкоза,
СРО MINDRAY BA – 88A
(Хитой) биокимѐвий анализато-
рида аниқланди.
Кўрсатилган барча таҳлил-
лар асцитик суюқликдан ўрга-
нилди ҳамда инструментал диа-
гностика (УТТ, эластография)
усули билан тасдиқланди. Жи-
гар циррози босқичи билан фиб-
розланиш индексини METAVIR
бўйича
классификацияланиб
шкала ҳисобланди.
Оригинальная статья
Расм 1. Pасмда кузатув остидаги беморлар
этиологик тақсимоти (%).
Доктор ахборотномаси № 3.1 (96)—2020
67
Барча беморлардан диагностик лапароцентез қилиниб, олинган асцитик суюқликдан
нейтрофиллар сони ва културал экма учун текширилди.
Натижа ва таҳлил.
Асцит билан асоратланган жигар циррози ташҳиси қўйилган 58
нафар беморнинг клиник, биокимѐвий комплекс текширувлар натижаси таҳлил қилинди.
Эркак ва аѐлларда ѐш бўйича фарқлар деярли аниқланмади.
Жигар циррози этиологияли СБП билан асоратланган беморларнинг инфицирланиш
омили таҳлили шуни кўрсатадики, хирургик даво ва қон ҳамда қон препаратларини қуйи-
шдан 22,4% беморлар, 20,7% беморлар анамнезида хирургик операциялар ўтказган, диагно-
стик инструментал кўрикдан 19,0% беморлар, ҳимояланмаган жинсий алоқа орқали 8,6%,
5,2% беморлар мунтазам стоматологик манипуляцияларни олган, 24,1% да инфекция ман-
баи аниқланмади.
Кузатувдаги беморларда касалликнинг клиник кўриниши умумий ҳолсизлик (37)
(63,8%), иштаҳанинг пасайиши (35) (60,3%), кўнгил айниши ва қусиш (27) (46,6%), терида
қичишиш (5) (8,6%), қоринда оғриқ (35) (60,3%) кузатилган. Беморларнинг 22 нафарида
(37,9% ) субфебрил температура, 3 (5,2%) нафарда яққол сариқлик, 21 (36,2%) сезиларсиз
сариқлик. Спленомегалия 35 (60,3%), шиш 30 (51,7%) беморларда аниқланди.
Кузатувдагиларнинг «қон томирли юлдузчалар» 37 (63,8%), палмар эритема 21
(36,2%), қизилўнгач вена қон томирларнинг варикоз кенгайиши 35 (60,3%) учради. Бемор-
ларнинг 23 (39,7%) нафарида бурнидан қон кетиши кузатилди. Вирус этиологияли жигар
циррозида 31 (53,4%) да портал блок аниқланди. 26 (44,8%) беморда ҳаво етишмаслик ҳис-
си, нафас олиш сони дақиқага 30-40 та. 18 (31,0%) да тахикардия, пульс секин ритмик эши-
тилди. 5 (8,6%) беморларда карахтлик бўлиб шифокор саволларига қийинлик билан жавоб
берди.
Лаборатор кўрсаткичлар таҳлил қилинганда камқонликнинг турли оғир даражаси 37
беморда, ЭЧТ нинг ошиши 1/3 қисмида, АлАТ-22 та ва АсАТ-20 нафар беморда ошиши
кузатилган. Умумий билирубиннинг секин кўтарилиши 21 касалда, яққол кўтарилиши 5 ка-
салда кузатилди. Тимол пробасининг юқори кўрсаткичи 22 касалда, ишқорий фосфатаза фа-
оллигининг ошиши 5 касалда, протромбин индекси 37 касалда пасайди. Жигар циррози
бўлганларнинг 30 таси сурункали холецистит, 17 тасида сурункали панкреатит аниқланган.
12 касалда сурункали пиелонефрит, 5 нафарида ошқозон-ичак касалликлари аниқланди.
СБП нинг одатда учрайдиган белгиларидан температура кўтарилиши-37,9% (n=22),
лейкоцитоз-48,2% (n=28), диспептик белгилар-60,3% (n=35).
Жигар циррози этиологияли СБП клиник белгилари бўйича 2 гуруҳга бўлинди: симп-
томли n=37 (63,7%) ва симптомсиз n=21 (36,3%), Клиник белгилари маълум СБП (n=37) 17
(45,9%) беморларнинг асцитик суюқликда нейтрофиллар (ПЯЛ≥250кл/мм³), бошқаларида
(n=20) (54,1%) беморда (≤250кл/мм³) аниқланди.
Хулосалар:
кузатувдаги натижалар шуни кўрсатадики, одатда жигар циррози HCV-
инфекция маркери билан учрайди. СБП белгилари каби диспептик белгилар-60,3%, темпе-
ратура-37,9%, етилмаган шаклли лейкоцитоз -48,2% кузатилди.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Белобордова Н.В., Осипов Г.А. Гомеостаз малых молекул микробного происхождения и его роль взаимо-
отношениях микроорганизмов с хозяином// Вестник РАМН. 1999. № 16 (7). С. 25-31.
2. Бондаренко В.М., Воробъев А. А. Дисбиозы и препараты с пробиотической функцией // Журн. Микробиол.
2004.№ 1. С. 84-92.
3. Винницкая Е.В., Осипов Г.А., Дроздов В.Н. и др. Диагностика спонтанного бактериального перитонита
при циррозе печени// Экспериментальная и клиническая гастроэнтерология. 2008. №3.С. 18-24.
А. А. Облоқулов, М. И. Муҳаммадиева
Доктор ахборотномаси № 3.1 (96)—2020
68
4. Облоқулов А.Р., Нарзиев И.И., Абдуллаев Т.У., Облоқулов А.А. ВГВ лямблиоз билан кечган микс инфек-
цияда аллергик кўрсаткичларнинг аҳамияти // Тиббиѐтда янги кун. 2018. №2 (22). С. 101-104.
5. Облоқулов А.Р., Элмуродова А.А., Фармонова М.М.и др. Вирусологический ответ при лечении HCV-
инфекции антивирусными препаратами // Тиббиѐтда янги кун. 2018. №1(29). С. 306-309.
6. Conn H.O. Spontaneous peritonitis and bacteremia in Laennec’s cirrhosis caused by enteric organisms. A relative-
ly common but rarely recognized syndrome \\ Ann. Intern. Med.-1964.-60:568-5802.
7. D’Amico G., Garsia-Tsao G., Pagliaro L. Natural history and prognostic indicators of survival in cirrhosis: a sys-
tematic review of 118 studies. J Hepatol. 2006; 44(1):217-231.
8. Ghassemi S., Garsia-Tsao G. Prevention and treatment of infections in patients with cirrhosis\\ Best Pract. Res.
Clin. Gastroenterol.-2007.-Vol.21(1).-P.77-93.
9. Jepsen P. et al. Prognosis of patients with liver cirrhosis and spontaneous bacterial peritonitis \\ Hepatogastroenter-
ology.-2003.-Vol.50.-P.2133-2136.
10. Merino Rodriguez B. et al. Prognostic value of a spontaneous bacterial peritonitis episode in cirrhotic patients in
clinical practice\\ Gastroenterol. Hepatol.-2008.-Vol. 31(9).-P.560-565.
11. Ong HS, Kang CI, Lee JA et al. Clinical significance and outcome of nosocomial acquisition of spontaneous bac-
terial peritonitis in patients with liver cirrhosis. Clin Infest Dis. 2009; 48(9):1230-1236.
Оригинальная статья