DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
18
ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ВА
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ БИРГАЛЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ:
НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛ
Самандаров Жонибек Хоидбойевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Мaгиcтрaтурaсининг
II дaрaжaдaги "Тaшкилий-тaктик бoшқaрув" мутaхaccиcлиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15738647
Шиддат билан ривожланаётган бир замонда оммавий тадбирларни
ташкил этиш ва ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек,
қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ва
Миллий гвардиянинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Ушбу
ҳамкорликнинг назарий асослари хорижий ва миллий олимларнинг
тадқиқотларида кенг ёритилган бўлиб, уларнинг таҳлили мавзуни
чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
Назаримизда, оммавий тадбирлар деганда кўпчилик иштирокида
ўтказиладиган маданий, спорт, сиёсий ёки диний тадбирлар тушунилиши
мумкин. Хорижий олим Ж.Друри оммавий тадбирларни “жамоат
бирлигининг ифодаси” сифатида таърифлаб, уларнинг ижтимоий
аҳамиятини таъкидлайди. Унинг фикрича, оммавий тадбирлар нафақат
фуқароларнинг ўз фикрларини ифода этиш имконияти, балки жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда давлат органлари учун мураккаб
вазифадир
1
. Бу таъриф оммавий тадбирларнинг икки томонлама
хусусиятини кўрсатади: улар фуқаролар учун эркинлик платформаси
бўлса, давлат учун хавфсизликни таъминлаш масъулиятидир. Бу борада
А.Х.Саидов ҳам ўз фирини баён этиб, оммавий тадбирларни
“фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш шакли” деб
ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, оммавий тадбирларнинг қонуний ва
хавфсиз ўтказилиши давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги
муносабатларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ
2
. Бу ерда ички ишлар
органлари ва Миллий гвардиянинг роли нафақат тартиботни сақлаш,
балки фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим эканлиги
таъкидланади.
Бундан ташқари, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини
1
Drury, J. Crowds and Collective Behavior. London: Sage Publications, 2010.-45 p.
2
Саидов А.Х. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва қонунчилик. Тошкент: Адолат,
2015.-78 б.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
19
таъминлашда асосий субъектлар ҳисобланади. Хорижий олим К.Стотт
фикрича, полиция ва бошқа хавфсизлик органлари ўртасидаги аниқ
вазифа тақсимоти ва ахборот алмашинуви оммавий тадбирлардаги
хавфларни камайтиради
3
. Ўзбекистонда ички ишлар органлари оммавий
тадбирларни ташкил этишда рухсат бериш тартиб-таомилларини назорат
қилади, Миллий гвардия эса жамоат тартибини сақлаш ва объектларни
қўриқлашда муҳим вазифаларни бажариши мумкин
4
. Миллий олим Ш.Қ.
Раҳмоновнинг назарида, ички ишлар органлари тадбирларнинг
қонунийлигини таъминласа, Миллий гвардия кўпчилик йиғинларида
жисмоний хавфсизлик ва тартиботни сақлашга хизмат қилади
5
. Бу
вазифаларнинг аниқ тақсимланиши ҳамкорликнинг самарадорлигини
оширишда муҳим омилдир.
Ўзаро ҳамкорликнинг назарий асосларини таҳлил қилишда хорижий
ва миллий олимларнинг ёндашувлари ўртасида муайян умумий жиҳатлар
мавжуд. Хорижий олим Питер М. “тизимли фикрлаш” концепциясини
тақдим этиб, мураккаб вазиятларда идоралараро ҳамкорликнинг
муҳимлигини таъкидлайди ва давлат органлари ўртасидаги синергетик
ҳамкорлик умумий мақсадларга эришишни тезлаштиради
6
. Бу назария
оммавий тадбирлар контекстида ички ишлар ва Миллий гвардия
органларининг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятига тўғри келади.
Миллий олим Н.Б.Худойбердиевнинг назнида Ўзбекистонда ички ишлар ва
Миллий гвардия органларининг ўзаро ҳамкорлигини давлатнинг
хавфсизлик сиёсатининг муҳим таркибий қисми деб таърифлаб ушбу
органларнинг вазифалари аниқ тақсимланган бўлиб, улар ўзаро ахборот
алмашинуви ва биргаликдаги профилактик тадбирлар орқали
самарадорликни оширади
7
. Ахборот алмашинувининг муҳимлиги алоҳида
таъкидланади, чунки у тадбирлардаги хавф-хатарларни тезкор
бошқаришга ёрдам беради.
3
Stott, C. Crowd Psychology and Public Order Policing. New York: Routledge, 2011.-112
p.
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Оммавий
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 205-сон қарори. Электрон манба:
. Мурожаат вақти:
21.05.2025
5
Раҳмонов Ш.Қ. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Тошкент: ИИВ Академияси,
2018.-56 б.
6
Senge, P.M. The Fifth Discipline. New York: Doubleday, 2006.-89 p.
7
Худойбердиев Н.Б. Идоралараро ҳамкорлик ва хавфсизлик. Тошкент: Ўзбекистон,
2019.-34 б.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
20
Оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда идоралараро
мувофиқлаштирув муҳим роль ўйнайди. Хорижий олим Дэвид Уоддингтон
идоралараро мувофиқлаштирувнинг асосий принципларини таъкидлаб,
“аниқ режалаштириш, вазифаларнинг тақсимланиши ва доимий алоқа”ни
муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, “идоралараро мувофиқлаштирув
нафақат хавфсизликни таъминлайди, балки фуқароларнинг давлатга
бўлган ишончини оширади”. Ўзбекистонда ушбу масала “Ўзбекистон
Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси” (2021) ва Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 29 июль, 205-сон қарори асосида тартибга
солинади. Миллий олим Р.А.Абдуллаев “Оммавий тадбирларда
хавфсизлик” мавзусидаги тадқиқотларида мувофиқлаштирувни “ички
ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг биргаликдаги профилактик
тадбирлари орқали амалга оширилади” деб таъкидлайди
8
. Ушбу
тадбирларга тадбир олдидан хавф-хатарларни таҳлил қилиш, хавфсизлик
режаларини ишлаб чиқиш ва тадбир жараёнида тезкор ахборот
алмашинуви киради. Масалан, тадбирларнинг хавфсиз ўтказилиши учун
ички ишлар органлари ташкилотчилар билан рухсат бериш жараёнларида
ҳамкорлик қилади, Миллий гвардия эса тадбир жойларида жисмоний
қўриқлаш ва тартиботни сақлаш вазифаларини бажариши мумкин.
Хорижий
тажриба
оммавий
тадбирларда
хавфсизликни
таъминлашда муҳим ўрин тутади. Хорижий олим С.Райхер назариясига
тайяниб шундай дейди: хавфсизлик органлари тадбир ташкилотчилари
билан очиқ мулоқотда бўлса, қонунбузарликлар эҳтимоли камаяди. Бу
ёндашув Германия ва Буюк Британия каби давлатларда муваффақиятли
қўлланилмоқда, бу ерда полиция ва тадбир ташкилотчилари ўртасидаги
мулоқот хавфсизликни оширишга хизмат қилади.
М.Қ.Норматов бу борада Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ташкил
этиш мавзусидаги тадқиқотларида хорижий тажрибанинг Ўзбекистонда
қўлланишини таҳлил қилиб, “Германиянинг диалогга асосланган модели
Ўзбекистон шароитида маълум даражада мослаштирилиши мумкин” деб
ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, “ташкилотчилар билан мулоқот ва
ахборот алмашинуви хавфсизликни оширишда муҳим омилди
9
.
Ўзбекистонда тадбир ташкилотчилари билан ички ишлар органлари
ўртасидаги мулоқот 2014 йил 205-сон қарор асосида тартибга солинади,
8
Абдуллаев Р.А. Оммавий тадбирларда хавфсизлик. Тошкент: ИИВ Академияси,
2020.-23 б.
9
Норматов М.Қ. Ўзбекистонда оммавий тадбирлар. Тошкент: Фан, 2017.-45 б.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
21
бу ерда тадбирларнинг қонунийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун
аниқ тартиб-таомиллар белгиланган.
Замонавий шароитда ахборот алмашинуви ва технологиялар
оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Хорижий олим Э.Р.Магуайр фикрича, технологик интеграция идоралараро
ҳамкорликни кучайтиради ҳамда видеокузатув тизимлари, реал вақтда
ахборот алмашинуви ва маълумотлар таҳлили хавфсизлик органларининг
самарадорлигини оширади
10
. Ўзбекистонда “E-Hamkor” дастури орқали
видеокузатув мосламалари ички ишлар органларининг ситуацион
марказларига интеграция қилинган. Миллий олим Б.Ш. Юсупов ушбу
масала бўйича тадқиқотларида “технологияларнинг жорий этилиши ички
ишлар ва Миллий гвардия органларининг тезкор жавоб бериш
қобилиятини оширди” деб таъкидлайди
11
. Масалан, оммавий тадбирларда
видеокузатув камералари орқали реал вақтда мониторинг амалга
оширилади, бу эса хавф-хатарларни тез аниқлаш ва уларга жавоб бериш
имконини беради. Шунингдек, Миллий гвардия томонидан тадбир
жойларида техник қўриқлаш воситалари ўрнатилиши хавфсизликни
янада кучайтиради.
Оммавий тадбирларда хавф-хатарларни бошқариш идоралараро
ҳамкорликнинг муҳим йўналишидир. Олим Р.Пил назнида “профилактик
чора-тадбирлар хавфсизликни таъминлашда асосий омилдир” деб
таъкидлайди ва хавф-хатарларни олдиндан таҳлил қилиш ва уларга
қарши чоралар кўриш қонунбузарликларнинг олдини олишга ёрдам
беради
12
. Миллий олим Ж.М.Хошимов “Оммавий тадбирларда хавф-
хатарларни бошқариш” мавзусидаги тадқиқотларида “ички ишлар ва
Миллий гвардия органлари тадбир олдидан хавф-хатарларни баҳолаш ва
профилактик рейдлар ўтказиш орқали хавфсизликни таъминлайди” деб
таъкидлайди
13
. Ушбу тадбирларга аҳоли гавжум жойларда патруллик
қилиш, тадбир жойларида техник қўриқлаш воситаларини ўрнатиш ва
ташкилотчилар билан хавфсизлик режаларини мувофиқлаштириш
киради. Масалан, тадбир олдидан ички ишлар органлари хавф-хатарларни
аниқлаш учун махсус таҳлил ўтказади, Миллий гвардия эса тадбир
жараёнида жисмоний тартиботни сақлашга масъул бўлади.
10
Maguire, E.R. Policing Large-Scale Events. New York: CRC Press, 2015.-76 p.
11
Юсупов Б.Ш. Технологиялар ва хавфсизлик. Тошкент: Академия, 2021.-88 б.
12
Peel, R. Principles of Policing. London: Home Office, 1829.-12 p.
13
Хошимов Ж.М. Хавф-хатарларни бошқариш. Тошкент: ИИВ Академияси, 2016.-56
б.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
22
Оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда халқаро
стандартлар ва тажриба муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ж.Ф.Альбрехт
фикрича,
халқаро
ташкилотлар
билан
ҳамкорлик
хавфсизлик
органларининг малакасини оширади деб таъкидлайди
14
. Унинг фикрича,
Интерпол ва Европол каби ташкилотлар билан ахборот алмашинуви
хавфсизликни кучайтиради. А.А.Тошматов “Ўзбекистонда жамоат
хавфсизлиги”
мавзусидаги тадқиқотларида
“Ўзбекистон
халқаро
стандартларга асосланиб, ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг
фаолиятини такомиллаштирмоқда” деб таъкидлайди
15
. Бу стандартларга
БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги декларацияси ва Европа
Иттифоқининг оммавий тадбирларда хавфсизлик стандартлари киради.
Ўзбекистонда ушбу стандартларга риоя қилиш ички ишлар органлари ва
Миллий гвардиянинг фаолиятида муҳим ўрин тутади, хусусан,
фуқароларнинг эркинликларини ҳимоя қилиш ва хавфсизликни
таъминлаш ўртасидаги мувозанатни сақлашда.
Шунингдек, идоралараро ҳамкорликда муайян муаммолар мавжуд.
Хорижий олим М.Д.Райс ўз назариясида “ахборот алмашинувидаги
ноаниқликлар ва вазифаларнинг такрорланиши”ни асосий муаммо
сифатида кўрсатиб, ушбу муаммоларни бартараф қилиш учун “аниқ
мувофиқлаштирув механизмлари” зарур деб билса, Д.Р.Раҳимов ички
ишлар
ва
Миллий
гвардия
органлари
ўртасидаги
ахборот
алмашинувидаги техник муаммоларни таъкидлайди. Унинг таклифига
кўра, “ягона ахборот тизимини жорий этиш ва мунтазам ўқув
семинарларини ташкил қилиш орқали муаммоларни бартараф этмоқ
мумкин”
16
. Масалан, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ўртасидаги
ахборот алмашинувида техник носозликлар мавжуд бўлиши мумкин, бу
эса тезкор жавоб беришни қийинлаштиради. Ушбу муаммоларни ҳал
қилиш учун замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва
ходимларнинг малакасини оширишга йўналтирилган ўқув дастурларини
ташкил қилиш тавсия этилади.
Оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда ички ишлар ва
Миллий гвардия органларининг ўзаро ҳамкорлиги назарий ва амалий
жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Хорижий олим Жон Друри ва Клиффорд
14
Albrecht, J.F. Policing Major Events. New York: CRC Press, 2014.-34 p.
15
Тошматов А.А. Жамоат хавфсизлиги ва халқаро стандартлар. Тошкент: Фан, 2019.-
67 б.
16
Раҳимов Д.Р. Ўзбекистонда идоралараро ҳамкорлик. Тошкент: ИИВ Академияси,
2023.-45 б.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
23
Стотт каби мутахассисларнинг тадқиқотлари оммавий тадбирларнинг
ижтимоий-психологик
хусусиятларини
ва
уларда
хавфсизликни
таъминлашда идоралараро ҳамкорликнинг аҳамиятини кўрсатади.
Миллий олимлар, масалан, А.Х. Саидов ва Ш.Қ.Раҳмонов Ўзбекистонда
ушбу масаланинг қонунчий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиб, ички
ишлар ва Миллий гвардия органларининг вазифаларини аниқлаштиради.
Хавфсизликни таъминлашда ахборот алмашинуви, технологиялардан
фойдаланиш ва профилактик тадбирлар муҳим роль ўйнайди. Масалан, “E-
Hamkor” дастури орқали видеокузатув тизимларининг интеграцияси
хавф-хатарларни тез аниқлашга ёрдам беради, Миллий гвардиянинг
жисмоний
қўриқлаш
вазифалари
эса
тадбирларнинг
хавфсиз
ўтказилишини таъминлайди. Халқаро тажриба, хусусан, Германия ва Буюк
Британиянинг
диалогга
асосланган
ёндашувлари
Ўзбекистонда
қўлланиши мумкин бўлган самарали усуллар сифатида кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, идоралараро ҳамкорликнинг муаммолари,
жумладан, ахборот алмашинувидаги ноаниқликлар ва техник муаммолар
ушбу жараённинг самарадорлигига таъсир қилади. Бу муаммоларни ҳал
қилиш учун ягона ахборот тизимини жорий этиш, ходимларнинг
малакасини ошириш ва мувофиқлаштирув механизмларини кучайтириш
зарур. Хорижий олим Питер М. Сэнжнинг “тизимли фикрлаш”
концепциясига асосланиб, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари
ўртасидаги
синергетик
ҳамкорликни
ривожлантириш
орқали
хавфсизликни
таъминлаш
самарадорлигини
ошириш
мумкин.
Ўзбекистонда 2014 йил 205-сон қарор ва “Жамоат хавфсизлиги
концепцияси” каби қонунчий асослар ушбу ҳамкорликни тартибга солади,
лекин уларни янада такомиллаштириш учун халқаро стандартларга
мослаштириш ва замонавий технологияларни кенгроқ жорий этиш тавсия
этилади.
Хулоса қилиб айтганда, оммавий тадбирларни ўтказишда ички
ишлар ва Миллий гвардия органларининг ўзаро ҳамкорлиги жамоат
хавфсизлигини таъминлашда фаолиятини янада такомиллаштириш
мақсадида қуйидаги таклифларни беришни жоиз топдик:
биринчидан
, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ўртасида
ягона ахборот-коммуникация платформасини жорий этиш зарур. Ушбу
платформа реал вақтда ахборот алмашинувини таъминлаш, хавф-
хатарларни тезкор таҳлил қилиш ва вазифаларни мувофиқлаштириш
имконини
беради.
Масалан,
видеокузатув
камералари,
дрон
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
24
технологиялари ва маълумотлар таҳлили учун сунъий интеллект
воситаларини интеграция қилиш орқали тадбирлардаги вазиятни
самарали назорат қилиш мумкин. Бу платформа тадбир олдидан
хавфсизлик режаларини ишлаб чиқиш ва жараёнда тезкор қарорлар қабул
қилишни осонлаштиради;
иккинчидан
, ходимларнинг малакасини ошириш учун мунтазам ўқув
семинарлари ва амалий машғулотлар ташкил қилиш лозим. Ушбу ўқувлар
оммавий тадбирларда хавф-хатарларни бошқариш, ташкилотчилар билан
мулоқот
қилиш
ва
замонавий
технологиялардан
фойдаланиш
кўникмаларига йўналтирилиши керак. Масалан, хавфсизликни таъминлаш
бўйича симуляция машқлари орқали ходимлар реал вазиятларга
тайёрланади. Шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш учун чет эл
мутахассислари билан тажриба алмашув дастурлари ташкил қилиниши
мумкин;
учинчидан
, тадбир ташкилотчилари билан очиқ мулоқот тизимини
кучайтириш тавсия этилади. Бу тадбирларнинг хавфсиз ва қонуний
ўтказилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ташкилотчилар билан
тадбир олдидан хавфсизлик режаларини муҳокама қилиш, уларнинг
таклифларини инобатга олиш ва хавфсизлик бўйича маълумот билан
таъминлаш учун махсус гуруҳлар ташкил қилиниши мумкин. Бу нафақат
хавфсизликни оширади, балки фуқароларнинг давлат органларига
ишончини мустаҳкамлайди;
тўртинчидан
, оммавий тадбирларда хавф-хатарларни бошқариш
учун профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарур. Тадбир олдидан
хавф-хатарларни баҳолаш, гавжум жойларда патруллик қилиш ва техник
қўриқлаш воситаларини ўрнатиш каби чоралар қонунбузарликларнинг
олдини олишга ёрдам беради. Масалан, тадбир жойларида металл
детекторлари ва хавфсизлик постларини кўпайтириш хавфсизликни янада
оширади;
бешинчидан
, оммавий тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлашда
аҳолини жалб қилиш ва уларнинг хавфсизлик бўйича хабардорлигини
ошириш лозим. Бу мақсадда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий
тармоқлар орқали хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот тарқатиш,
тадбир иштирокчиларига хавфсизлик бўйича қисқача кўрсатмалар бериш
амалга оширилиши мумкин. Аҳолининг хавфсизлик масалаларида фаол
иштироки хавф-хатарларни камайтиришга хизмат қилади.