Авторы

  • Шухрат Якубов
    ИИВ Академияси Магистратура “Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.113226

Аннотация

Жамиятда айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий хулқ-атворларнинг, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, виктимлиги (ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли) юқори ёки ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар тоифаларининг кўпайиши ёхуд жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаат- ларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидларнинг юзага келиши ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий хулқ-атворларнинг профилактикасига, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларини бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш учун махсус профилактикаси чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини келтириб чиқаради.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

5

МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ШАХСЛАР ЎРТАСИДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Якубов Шухрат

ИИВ Академияси Магистратура “Ташкилий-тактик бошқарув”

мутахассислиги тингловчиси,

https://doi.org/10.5281/zenodo.15729103

Жамиятда айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий

хулқ-атворларнинг, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган,
ҳуқуқбузарлик содир этган, виктимлиги (ҳуқуқбузарликдан жабрланиш
эҳтимоли) юқори ёки ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахслар
тоифаларининг кўпайиши ёхуд жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига,
шахс, жамият ва давлат манфаат- ларига тажовуз қилувчи хатарлар ва
таҳдидларнинг юзага келиши ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар ёки
ғайриижтимоий

хулқ-атворларнинг

профилактикасига,

уларнинг

сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларини
бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга
профилактик таъсир кўрсатиш учун махсус профилактикаси чора-
тадбирларни амалга ошириш заруратини келтириб чиқаради.

Ушбу зарурат “ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикаси”ни

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси

тўғрисида”ги

қонунининг1

6-моддасида,

ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турларидан бири сифатида
белгилашга асос бўлиб хизмат қилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг

махсус

профилактикаси

деб

-

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар ва муассасаларнинг айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик
таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда
амалга оширишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикасидир.

Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш

учун қуйидагилар асос бўлади:

1

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги

қонуни // URL:

https://lex.uz/docs/2387357

(20.04.2021й.да мурожаат қилинган).


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

6

айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг, шахслар тоифаларининг

кўпайиши;

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат

манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидларнинг юзага
келиши2.

Муқаддам судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус

профилактикаси чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан

маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-
шароитларини аниқлаш, бартараф этиш;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан

маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирларни
ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

- озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсларни

ижтимоий реабилитация қилишга ва ижтимоий мослаштиришга тайёрлаш
бўйича махсус тадбирларни амалга ошириш;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни

ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-
тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга

жойлаштириш учун иш ўринларини ташкил этаётган ташкилотларни
рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Муқаддам судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус

профилактикаси қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз
ичига олиши мумкин.

Муқаддам судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус

профилактикаси чора-тадбирлари қуйидаги ишларни амалга ошириш
мақасадга мувофиқ бўлади.

Алкоголни суиистеъмол қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини,

психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа
моддаларни истеъмол қилувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг
махсус профилактикаси чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг, улар истеъмол

2

https://lex.uz/docs/2387357

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида” Қонуни, 14.05.2014 йилдаги ЎРҚ-371-сон


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

7

қилинишининг, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотлари қонунга
хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ҳамда реализация қилинишининг
олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;

мастлик ҳолатида, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва

ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида
содир

этиладиган

ҳуқуқбузарликларнинг

сабаблари

ва

шарт-

шароитларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш
бўйича профилактика тадбирларини ўтказиш;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода

фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни сақлаш, ташиш, реализация
қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан
назоратни амалга ошириш чора тадбирларни олиб бориш керак бўлади.