DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
85
ПОРАХЎРЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ
КУРАШИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Ибодов А.Н.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15799283
Порахўрлик ва пора бериш билан боғлиқ жиноятларига қарши кураш
бўйича чет эл қонунчилигива ҳуқуқий тажрибасини ўрганиш шуни
кўрсатмоқдаки, кўпгина давлатларнинг жиноятчиликка оид қонунларида
мансабдор шахсларнинг пора олганликлари учун жавобгарликни
белгиловчи нормалар мавжуд. Улар орасида Италия (Италия ЖК 317-м.)1,
Франция (Франция ЖК 433-1, 433-2-м.)2, Россия (Россия ЖК 290-291-
м.)3Буюк Британия (1809 ва 1914 йиллардаги прецедентлари, шунингдек,
1889 йилдаги «Жамоат ташкилотларидаги порахўрлик тўғрисида»ги
қонуни, 1906 ва 1916 йиллардаги «Коррупцияни олдини олиш
тўғрисида»ги қонуни)4, АҚШ (АҚШ қонунлар тўпламининг 18-бўлим 11-боб
201-параграфи, штатлар қонунчилиги)5 ва бошқалар. Шу билан бирга,
хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигида хизматчини пора эвазига
оғдириш пора бериш ёки шунга ўхшаш ижтимоий хавфли қилмишлар учун
ҳам жавобгарлик назарда тутилган. Уларнинг айримларига бевосита
тўхталиб ўтсак. АҚШ жиноят қонунчилигида ва жиноий-ҳуқуқий
доктринасида Пора олиш вабериш билан боғлиқ жиноятларининг тўрт
кўриниши ажратилади:
1) оммавий маъмурият фаолиятига тажовуз қилувчи порахўрлик;
2) тижоратдаги порахўрлик;
3) касаба уюшмалари фаолияти билан боғлиқ порахўрлик;
4) спорт соҳасидаги порахўрлик.
АҚШ федерал
қонунчилигида мансабдорлик жиноятлари тўғрисида
ягона боб мавжуд эмас. Штатларнинг кодексларида ҳам уларни
таърифловчи ягона тизим кузатилмайди.
АҚШ қонунлар тўплами (18-бўлими)да мансабдорлик жиноятлари учун
жавобгарлик тўртта бобда – «Порахўрлик, ноқонуний даромад ва оммавий
мансабдор шахснинг ўз мавқеини суиистеъмол қилиши» (11-боб),
«Сайловлар ва сиёсий фаолият» (29-боб), «Товламачилик ва таҳдид» (41-
боб) ва «Ёлланган мансабдор шахс ва хизматчи» (93-боб) назарда тутилган.
Ушбу тўпламни 11-бобида назарда тутилган жиноятларнинг субъекти
давлат ҳокимияти олий органларининг мансабдор шахслари ва ҳукумат
хизматчилари («оммавий мансабдор шахс», яъни АҚШ ҳукумати номидан ва
унинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи шахс), 41-бобда барча
федерал мансабдор шахслар ва хизматчилар, 93-бобда эса департаментлар
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
86
ёки уларнинг вакилликларининг мансабдор шахслари ёки хизматчилари
субъект сифатида кўрсатилган.
АҚШ қонунчилигига кўра, порахўрликни криминализация қилишнинг
ўзига хос хусусиятлари, биринчидан, унинг белгилари кенг таърифга
эгалиги, иккинчидан, нафақат порахўрлик, балки бошқа мансабдорлик
жиноятларининг субъектлари
бўлиши
мумкин
бўлган
шахслар
доирасининг кенглиги ҳисобланади.
АҚШ қонунлар тўпламининг 18-бўлим 201-параграфида мансабдор
шахснинг пора олганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Пора олганлик
учун уч тоифа мансабдор шахслар жавобгарликка тортиладилар:
1) АҚШ Конгресси аъзолари, Қўшма Штатлар, департаментлар,
ҳукуматлар, ижро ҳокимияти органларининг доимий комиссия аъзолари,
хизматчилари, ёлланган ишчилари ёки расмий вазифани амалга ошириш
ёки ваколатлари асосида улар номидан ҳаракат қилувчи шахслар,
шунингдек, маслаҳатчилар;
2) оммавий мансабдор шахс мажбуриятларини бажариш учун
сайланган, номзод сифатида танланган ёки тайинланган шахслар;
3) ҳукуматнинг махсус хизматчилари, шу жумладан амалдорлар ёки
федерал қонунчилик ёки ижро органлари, АҚШнинг барча мустақил
органларида рағбатлантириш эвазига ёки рағбатлантиришсиз йилига
камида 130 кун ишловчи хизматчилар.
Шунингдек, мазкур норма билан суд процессида иштирок этаётган
гувоҳ ҳам, агар қандайдир қимматликни олса, олишга розилик берса, талаб
қилса ёки сўраса, жиноий жавобгарликка тортилади.
Юқоридагилардан
кўриниб
турибдики,
Ўзбекистон
жиноят
қонунчилигидан фарқли равишда, хорижий давлатлар қонунчилигида пора
предмети нафақат бевосита олинган, балки таклиф қилинганда ёки бунга
ваъда берилганда ҳам тамом бўлган жиноят таркиби вужудга келади.
АҚШнинг намунавий жиноят кодексида давлатга тегишли органлар ва
ташкилотлар мансабдор шахсларининг пора бериш ёки олиш билан боғлиқ
жиноятлари билан бир қаторда, давлатга тегишли бўлмаган тижорат ва
бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан «Ҳужжатни
қалбакилаштириш ва алдамчи қабуллар», «Тижоратдаги порахўрлик ва
беғараз ҳаракат қилиш мажбуриятини бузиш» жиноятлари учун ҳам
жавобгарлик белгиланган.
Мазкур модда билан ўзига юклатилган вазифани
а) ҳамкор ёки хизматчи;
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
87
б) мулкдор ишончини оқлаган, васий ёки бошқа ишончли шахс;
в) адвокат, врач, бухгалтер, нарх қўювчи ёки бошқа касбий маслаҳатчи
ёхуд касбий маълумотларга эга бўлган шахс;
с) мансабдор шахс, директор, бошқарувчи ёки инкорпорация қилинган
ёхуд инкорпарация қилинмаган бирлашмалар ишини бошқаришдаги бошқа
иштирокчи;
д) ҳакамлик суди ёки бошқа манфаатдор бўлмаган арбитр ёхуд рефере
сифатида юклатилган ҳалоллик мажбуриятини олдиндан билгани ҳолда
бузиши ёки бузишга розилик бериши эвазига рағбатлантириш
кўринишидаги қандайдир манфаатни қабул қилишга уринган, қабул
қилган ёки қабул қилишга розилик берган шахс жиноий жавобгарликка
тортилади.
Россия Федерацияси
Жиноят кодексининг Махсус қисми 30-боби –
«Давлат ҳокимияти, давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларидаги хизмат манфаатларига қарши жиноятлар»да
пора бериш
билан
боғлиқ
жиноятлар
(290–291-моддалар)
жиноятлари
жойлаштирилган бўлиб, 290-моддада мансабдор шахсларнинг пора
олганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, Россия
Федерацияси Жиноят кодекси Махсус қисмининг «Тижорат ва бошқа
ташкилотлардаги хизмат манфаатларига қарши жиноятлар» деб номланган
23-бобининг 204-моддасида «Тижоратда пора эвазига оғдириш» учун
жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Мазкур модда билан тижорат ва бошқа ташкилотлар мансабдор
шахсларининг пора олганликлари учун жавобгарлик ўрнатилган. Бундан
кўриниб
турибдики,
рус
қонуншунослари
давлат
органи,
ташкилотларининг мансабдор шахслари билан тижорат ва бошқа
ташкилотларнинг мансабдор шахсларининг пора олганликлари учун
жавобгарликни алоҳида-алоҳида нормаларда белгилаб қўйган. Лекин
мансабдор шахс бўлмаган хизматчилар томонидан пора олганлик учун ҳеч
бир нормада жиноий жавобгарлик белгиланмаган.
Франция Жиноят кодексининг
«Алоҳида шахслар томонидан содир
этилган давлат бошқарувига қарши тажовузлар ҳақида»ги 3-бобида
оммавий мансабдор шахсларнинг порахўрлиги учун жавобгарликни
белгиловчи 433-1-модда мавжуд бўлиб, мазкур жиноятнинг субъекти фақат
давлат хизмати вазифаларини бажариши сабабли ёки сайлов мандати
томонидан зиммасига юклатилган оммавий ҳокимиятга эга бўлган шахслар
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
88
ҳисобланади. Оммавий мансабдор шахсларга қуйидаги тоифадаги шахслар
киритилган:
1) оммавий ҳокимиятга эга бўлган шахс (Франция Республикасининг
олий мансабдор шахслари);
2) давлат хизматидаги шахслар (ҳар бири бир қанча давлат хизматчиси
мартабасига эга бўлган тўрт иерархик тоифа амалдорлари);
3) сайлов мандатига эга бўлган шахслар (сайланган мансабдор
шахслар)
1
.
Франция Жиноят кодексининг мазкур бобида оммавий мансабдор
шахсларнинг порахўрлигидан ташқари 433-2-моддада ҳар қандай шахс
томонидан ҳақиқий ёки хаёлий обрўсини суиистеъмол қилиб, давлат
ҳокимияти органлари ёки бошқарув органларидан мукофот, лавозим,
келишув ёки ҳар қандай ижобий қарорга эришиш мақсадида, инъом, ваъда,
совға, ҳадя ёки ҳар қандай афзалликни бевосита ёки билвосита талаб
қилиши ёки олиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган
2
.
Мазкур норма мазмунидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, давлат
органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки
ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчилари ҳам мазкур
жиноятни субъекти бўлишлари мумкин.
Швеция Жиноят кодексининг «Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш
тўғрисида»ги 20-боби 2-моддасида ноқонуний рағбатлантириш олганлик
учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унда ёзилишига кўра, хизматчи ўз
хизмат мажбуриятларини бажариши эвазига пора олса, пора бериш
тўғрисидаги ваъдани қабул қилса ёки пора ёхуд бошқа ноқонуний
рағбатлантиришни талаб қилса, пора олганлик учун ҳукм қилиниши шарт.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур жиноятнинг субъекти давлат
хизматчилари, маҳаллий органлар хизматчилари, ҳарбий хизматчилар
билан бир қаторда, диний жамоа ёки ижтимоий суғурта хизмати аъзолари,
шунингдек, юқорида таъкидланган тоифага кирмайдиган, лекин улар
томонидан билдирилган ишонч сабабли бошқа шахсни юридик ёки
молиявий ишларини юритиш вазифасини олган ёки малакаланган техник
билим талаб қилувчи топшириқларни эркин кўриб чиқиш ёхуд шундай
1
Қаранг: Уголовное право зарубежных государств. Особенная часть: Учеб. пос./ Под ред. и с предисл.
И.Д. Козочкина. – М., 2004. – C. 293–294.
2
Қаранг: Уголовный кодекс Франции // Науч. редактирование канд. юрид. наук. доц. Л.В. Головко, канд.
юрид. наук. доц. Н.Е. Крыловой; перевод с французского и предисловие канд. юрид. наук. доц. Н.Е. Крыловой.
– СПб., 2002. – С. 393–394.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
89
ишлар ёки топшириқларни бошқариш учун раҳбарликни амалга оширган
шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,
Швеция Жиноят
кодексига
кўра пора бериш ва олиш билан боғлиқ ишлар учун жиноий
жавобгарликка нафақат давлат хизматчилари, балки нооммавий
хизматчилар ҳам тортилиши мумкин.
Юқоридаги
таҳлиллардан
хулоса
қилиш
мумкинки,
айрим
давлатларнинг жиноят қонунчилигида фақатгина мансабдор шахсларнинг
порахўрлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, мансабдор
шахс бўлмаган хизматчиларни ноқонуний рағбатлантириш олиши
криминализация
қилинмаган.
Бошқа
давлатларнинг
жиноят
қонунчилигида давлат ташкилотларининг мансабдор шахс бўлмаган
хизматчилари билан нодавлат ташкилотларининг мансабдор шахси
бўлмаган хизматчиларини ноқонуний ҳақ олишлари учун жиноий
жавобгарлик турли бобларда ва алоҳида-алоҳида нормаларда белгиланган.
Лекин баъзи давлатларнинг жиноят қонунларида мансабдор шахс бўлмаган
хизматчиларни пора эвазига оғдирганлик ёки оғганлик учун ҳам
жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, мустақил жиноят сифатида
ажратилмаган.