Авторы

  • Искандар Рахмонқулов
    ИИВ Академияси Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.52953

Ключевые слова:

қонунчилик гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар прекурсорлар наркомания гиёҳвандлик ноқонуний муомала.

Аннотация

Мақолада бугунги глобаллашув даврда мамлакатимизда гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишига қарши курашиш фаолияти бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар, илғор хорижий тажрибалар, гиёҳвандликка қарши курашиш фаолияти бўйича дунёдаги, Республикадаги ҳамда Қашқадарё вилоятидаги вазият таҳлил қилиниб, мазкур жиноятларни олдини олиш, уларга қарши курашишда давлат органларининг ўрни муҳокама қилинган ҳамда гиёҳвандликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

150

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

(ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Рахмонқулов Искандар Анварович

ИИВ Академияси Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси ўқитувчиси

Тел: +998 90 517 18 13

https://doi.org/10.5281/zenodo.14241845

Аннотация

: Мақолада бугунги глобаллашув даврда мамлакатимизда

гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишига қарши курашиш фаолияти
бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар, илғор хорижий
тажрибалар, гиёҳвандликка қарши курашиш фаолияти бўйича дунёдаги,
Республикадаги ҳамда Қашқадарё вилоятидаги вазият таҳлил қилиниб,
мазкур жиноятларни олдини олиш, уларга қарши курашишда давлат
органларининг ўрни муҳокама қилинган ҳамда гиёҳвандликка қарши
курашиш самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича таклифлар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

қонунчилик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар, прекурсорлар, наркомания, гиёҳвандлик, ноқонуний муомала.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаб
ўтганидек, “...бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм,
терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий
маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб
бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда
ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон
йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда” .
Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, аввало, инсон соғлиғи ва
хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
ва маданий негизига, аҳолининг жисмоний, руҳий ва маънавий таназзулга
учрашига, яъни одамларнинг шахсий деградациясига, аҳолининг насл
қолдириш қобилиятига ва келгуси авлоднинг саломатлигига салбий
таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бу иллат мамлакатимиздаги
криминоген вазиятни оғирлаштиради, жиноятчиликнинг оммавий
негизлари яратилишига, натижада уюшган жиноятчилик илдиз отишига
олиб келади.

Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам

гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

151

бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан
ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир
етилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонда 5889 нафар гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилувчи

ёшлар рўйхатда турибди. Уларнинг асосий қисми Андижон вилоятида —

1.232 нафар, Фарғонада — 1.093 нафар ва Тошкент шаҳрида — 1.188

нафар. Қолган вилоятларда 600—500 нафардан ҳисобда турибди.

Хусусан, 2024 йилнинг 4 ойи давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида

гиёҳвандлик, психатроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний
айланиши билан боғлиқ жиноятлар 98 та содир этилганлиги аниқланган
бўлиб, (гиёҳвандлик воситалари) Опий 452,84 грамм, кукнор 28,5 грамм,
гашиш 1528,675 грамм, марихуана 30363,112 грамм, (психотроп моддалар)
таблетка 317 дона. Кучли таъсир қилувчи моддалар 33,523 грамм олинган.

Бундан кўрсаткичларни қайд қилинишида Қашқадарё вилоятининг

шарқда Тожикистон билан чегарадошлиги, шунингдек, Шахрисабз, Китоб,
ва Яккабоғ туманларининг асосини тоғли ҳудудлар ташкил этиши билан
ҳам боғлаш мумкин.

Мазкур жиноятлар прокуратура органлари томонидан 4 та, Давлат

ҳавфсизлиги хизмати томонидан 1 та, Божхона хизмати томонидан 2 та ва
ички ишлар органлари томонидан 91 та жиноятлар аниқланган.

Шу жумладан Жиноят қидирув соха хизмати томонидан 69 та,

Террорезм ва экстрмизимга қарши курашиш соха хизмати томонидан 4 та,
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соха хизмати томонидан 5 та, ППХ ва
ЖТСБ соха хизмати томонидан 1 та ва Тергов суриштирув соха хизмати
томонидан 12 та ҳамда ҳамкорликдаги соҳа хизматлари томонидан 10 та
жиноятлар аниқланган.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

152

Хисоботларда

кўрсатилган

гиёҳвандлик

ва

психатроп

моддаларининг ноқонуний айланиши каби жиноятларни 52 нафар
шахслар томонидан содир этилганлиги. Шулардан: 6 нафари муқаддам
судланганлар, 3 нафари шу турдаги жиноятлар учун муқаддам
судланганлар томонидан, 5 нафари ҳафвли рецидивс шахслар томонидан
содир эилган.

Содир этилган жиноятлар ёш бўйича таҳлил қилинганида 18 дан 30

ёшгача 15 нафар, 31 ёшдан 49 ёшгача 19 нафар, 50 ёшдан 59 ёшгача 9
нафар, 60 ёш ва катталар 8 нафарни ташкил қилган бўлсада, 51 нафари
эркаклар 1 нафари аёллардир.

Шунингдек 35 нафари ўрта маълумотга эга шахслар, 12 нафари ўрта

махсус маълумотга эга шахслар, 5 нафари эса олий маълумотга эга
шахслар томонидан содир этилган. 44 нафари ишлайдиганлар ва 8
нафарини ишсизлар ташкил этади.

Дунёқараши эндигина шаклланиб бораётган, бор куч-ғайратини

фақат билим олишга, изланишга, ҳунар ўрганишга сарфлаши керак бўлган
бир пайтда, ўсмирларни алдов йўли билан гиёҳвандлик қурбонига
айлантираётган кимсалар озми? Қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини
қуритаётган гиёҳвандликка қарши ҳар бир инсон ўзи курашмоғи, ташқи
таъсирлардан ҳимояланмоғи лозим.

Гиёҳвандлик моддаларининг бутун дунё бўйлаб ноқонуний тарзда

тарқатилаётган умумий ҳажмидан 10-15 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар томонидан аниқланмоқда холос.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

153

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддалар билан муомала қилиш тартиби “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил

19 август қонуни билан белгиланади. Мазкур қонуннинг 42-

моддасида

гиёҳвандлик

воситалари,

психотроп

моддалар

ва

прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар
тақдирда прокуратура, ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати ва
божхона органларининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасидаги
ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган. Бироқ юқорида келтирилган органларининг
бу соҳада қандай ҳамкорлик қилиши тўғрисида сўз юритилмаган.

2020 йил 11 майда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича
техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 119 ва 34-
сонли қўшма қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатда гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича
техник талаблар баён этилган. Бироқ Ички ишлар вазирлиги ҳамда
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамкорлик борасида қандай чора-
тадбирларни амалга ошириши тўғрисида фикр юритилмаган.

Бундан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар

томонидан 1961 йилда “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида ягона
Конвенция”, 1971

йилдаги “Психотроп моддалар тўғрисида”ги

Конвенциялари қабул қилинди.

Шунингдек 1988 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо

давлатлар

томонидан

“Гиёҳвандлик

воситалари

ва

психотроп

моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисида”
Конвенцияси қабул қилинди. Мазкур Конвенцияга асосан, аъзо давлатлар
томонидан конституциявий, ҳуқуқий ва маъмурий тизимларини лозим
даражада ҳисобга олган ҳолда ва ўз давлатлари суверенитетини ҳурмат
қилиб, мазкур Битим мақсадлари учун ва ўз давлатларининг миллий
қонунчилигига мувофиқ қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб
олдилар:

– гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор кимёвий

моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;

– жиноий даромадларни легаллаштиришнинг олдини олиш ва

ноқонуний муомаладан олинган ёки унда фойдаланилган мол-мулкларни


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

154

таъқиб қилиш, аниқлаш, музлатиш, олиб қўйиш ва мусодара этишда
ҳамкорлик қилиш;

– гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, асосий

кимёвий моддаларнинг ноқонуний муомаласига жалб этилган шахсларни
аниқлаш мақсадида назорат остида етказиб беришдан лозим даражада
фойдаланиш учун бир-бирларига рухсат бериш ва кўмаклашиш;

– гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг

прекурсорлари ноқонуний муомаласига қарши кураш соҳасида ўз
давлатлари

миллий

қонунчилигининг

мавжуд

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатлари тўғрисида ахборот алмашиш ва келгусида ушбу
қонунчиликка киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар
ҳақида бир-бирларини хабардор қилишдан иборат бўлди.

Криминоген вазиятнинг таҳлиллари жиноятчилар томонидан

наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишида, халқаро терроризмда,
қурол-яроғ савдоси ва бошқа жиноятларни содир этишда интернетдан
фойдаланиш тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Маълумотларга
кўра, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Украина, Россия ва Беларус
Республикасида наркотиклар ноқонуний олди-сотдисининг салмоқли
қисми айнан интернет орқали амалга оширилмоқда.

Интернет оламида қидирув тизимлар томонидан индексация

қилинмайдиган, “Tor” ёки “соядаги интернет” (“Darknet”) деб номланувчи
аноним тармоқ тез ривожланиб бормоқда. “Tor” маълумотларни
шифрланган кўринишда узатувчи виртуал туннеллар тармоғи бўлиб,
назорат қилишдан ҳимояланган тарзда тармоқли уланиш имконини
яратади.

Мутахассислар фикрича, юқорида келтирилган сайтлар “Tor”

технологиясининг нозик жойлари мавжудлигидан эмас, балки
ташкилотчиларнинг шахсий эҳтиётсизлиги сабабли фош этилган. Шундай
қилиб, “Tor” тизимининг юқори даражада ҳимоялангани бутун дунё
бўйлаб наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи юзлаб веб-сайтларнинг
пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. “Tor” тизимида рус тилидаги сайтлар илк
бор 2012 йилда пайдо бўлган. “Tor Metrics” сайти маълумотига кўра,
бугунги кунда “соядаги интернет”дан фойдаланиш бўйича Россия АҚШдан
кейинги иккинчи ўринни эгалламоқда. Ҳар куни ушбу аноним тизимдан
фойдаланувчилар 11 фоиз, яъни 230 мингга яқин шахслар бевосита
Россиядан алоқага чиқади.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

155

Бундан ташқари, героин, кокаин ва амфетаминларни сотувчи

дилерлар нархи 1000 АҚШ доллари бўлган лицензия сотиб олишлари
шарт.

“Tor” тизимида наркотикларнинг савдоси учун жуда мураккаб

схемалар яратилади. Сотувчиларнинг аксарияти хабарлар алмашувида
ниҳоятда хавфсиз “Telegram” мессенжери ёки “Off The Record” номли
шифрланган “Tor” тизимидан фойдаланадилар. Маълумки, ушбу
мессенжерлар серверларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг
қўли етмайди.

Рус тилидаги веб-сайтларда Россияда айланиши тақиқланган ёки

чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига
киритилмаган наркотикларнинг янги турлари савдоси кенг ривожланган.
Уларнинг аксарияти Хитойда ишлаб чиқарилган. Товарни почта орқали
юбориш учун жиноятчилар айрим наркотикларнинг эритмасига
қоғозларни шимдириб тайёрлайди.

Техник жиҳатдан жиноятчилар фаолиятини тўлақонли фош этиш

имконияти йўқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар наркодилерларнинг
виртуал изларини чуқур ўрганишга мажбур. Аввал гумонланувчининг
Интернетдаги хатти-ҳаракатлари устидан пойлаш ўрнатилади ва унинг
доимий мулоқот давраси ҳамда мижозлар базаси устидан ҳам иш олиб
борилади. Агар шу босқичда жиноятчининг хатти-ҳаракатида бирор хато
аниқланса, унинг изи, яъни IP-манзили, кейинчалик яшаш жойини
аниқлаш ва ушлаш мумкин бўлади. Жиноятчиларнинг молиявий
фаолиятини фош этишда банкнинг шифрланган трафиги тезлигининг
пастлаб кетиши қўл келади. Гумонланувчи шахс ўғирланган аккаунт ёки
электрон ҳамёнга кирганида ҳимояланган боғланиш орқали кирган бўлса-
да, трафик тезлигининг пастлаши шифрланган трафикда ҳам акс этади. Бу
эса, ўз навбатида, айнан шу шахснинг дахлдорлигини тасдиқлайди.

Айрим давлатларда жиноятчиларни аниқлаш учун қалбаки

серверлардан фойдаланилади. Масалан, Италияда ИИВнинг махсус
“DRUGS@ONLINE” бўлими қалбаки наркосайтларни тузиб, сотувчилар ва
ҳисоб рақамларни аниқлашда назорат остидаги тезкор фаолиятни олиб
борадилар. Аммо қайд этилган мисоллар индивидуал бўлиб, ҳар бир
жиноятни очиш ва гумонланувчини фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларидан алоҳида ўзига хос ёндашув талаб этилади .

Шу билан бирга, қатор давлатларнинг Ички ишлар вазирликлари

таркибида Интернет тармоқларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар, шу


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

156

жумладан, наркобизнесни аниқлаш учун махсус мониторинг бўлимлари
ташкил этилган. Бундай бўлимлар инновацион восита (дастурий
таъминот, серверлар ва ҳоказо)лар билан жиҳозланган бўлиб,
наркотикларни онлайн режимда сотувчи веб-сайтларни автоматик тарзда
аниқлаш имкониятига эгадир.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ташаббуси билан Интернет

тармоғидан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларни яширувчи
дастур ва инструментларга қарши чораларни назарда тутувчи қонун
лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Аммо бундай чораларни кўриш
интернетнинг тўлақонли ишлаши учун зарур кўплаб дастурий ва аппарат
воситаларни блокировка қилишни талаб этади. Натижада оммалашган
почта сервислари, ижтимоий тармоқлар, банкларнинг сайтларидаги
онлайн кабинетлар шулар жумласидандир. Аксарият компаниялар ва
банклар учун хавфсиз бўлмаган Интернет тармоқлари орасида
ҳимояланган туннелларни пайдо қилиб, ягона корпоратив тармоққа
кўплаб фойдаланувчиларни бирлаштириш имконини беради. Бундай
туннеллар орқали махфий тижорат ва шахсий маълумотлар хавфсиз
узатилади.

Экспертларнинг фикрича, Интернет-провайдерлар “Tor”ни фақат аниқ

бирор-бир IP-манзил учун блокировка қилиш мумкин, лекин унинг барча
фойдаланувчиларини тўлиқ назорат қилиш ва ман этишнинг иложи йўқ.

“Tor” тизимига қарши техник жиҳатдан кўрилган чоралар самарасиз

бўлса-да, қатор давлатларда қонунчилик борасида муайян ўзгаришлар
мавжуд. Масалан, Беларуссияда Интернет-манба (ресурс)ларнинг
эгаларига ўз сайтларидаги контентни мониторинг ва таҳлил қилиш,
наркотикларнинг олди-сотдисига йўл қўймаслик мажбурияти юклатилган
ва жавобгарлик ўрнатилган.

Хорижий давлатларнинг гиёҳвандлик воситлари ва психотроп

моддаларга қарши курашдаги ҳамкорлик соҳасида олиб бораётган
ишлари, хусусан, давлатлар ўртасидаги қайси давлат наркотик моддалар
бўйича экспорт, импорт ёки транзит давлатлигига оид халқаро-ҳуқуқий
мажбуриятларнинг мавжудлиги

кам

аҳамият

касб

этмайдиган

мезонлардан ҳисобланиши таъкидланади .

Юридик адабиётларда, кўрилаётган жиноят предметларининг

тушунчаси турли мезонлар билан боғланган ҳолда таҳлил қилинади.
Масалан, С.П. Дидовскаянинг фикрига кўра, гиёҳвандлик воситалар
тушунчаси мазмун ва расмий-ҳуқуқий иккита мезонларни ўз ичига


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

157

олади. Мазмун мезонининг нуқтаи назардан, гиёҳвандлик воситалар – бу
уларни истеъмол қилиш натижасида эйфория (объектив ҳолат билан
боғлиқ бўлмаган димоғчоғлик, ўз-ўзидан, ғайриихтиёрий кўтаринки
хурсанд ҳолат (асосан, руҳий касалларда, наркотик қабул қилганда
кузатилади – муаллиф изоҳи) ҳолатини, мунтазам равишда истеъмол
қилиш натижасида эса руҳий ва жисмоний тобеликни (гиёҳвандликни)
юзага келтириш хусусиятига эга воситалар.

А.Д.Невирконинг

таъкидлашича,

гиёҳвандлик

воситаларнинг

хусусиятларини тавсифловчи учта, яъни мақсадли, ижтимоий ва ҳуқуқий
мезонларга ажратилади. Хусусан, мақсадли мезоннинг мазмунига кўра,
модда марказий асаб тизимига ўзига хос (қўзғатувчи, седатив,
галлюциоген ва бошқ.) таъсир кўрсатади ва айнан шу унинг тиббий
бўлмаган мақсадларда қўлланилишининг сабаби ҳисобланади. Ижтимоий
мезон кўрилаётган моддаларни тиббий бўлмаган мақсадларда истеъмол
қилиш кўламининг кенгайиши ижтимоий аҳамиятга эга бўлаётганлигини
англатади. Ҳуқуқий мезон эса юқоридаги иккита асосдан келиб чиқиб,
тегишли ваколатли инстанция томонидан мазкур моддани махсус ҳуқуқий
тартибга солинишни талаб этувчи модда деб эътироф этилиб, уни
гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг рўйхатига киритишни
талаб этади.

Бу борада профессор Қ.Р.Абдурасулова қуйидаги фикрни билдиради

“...гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилувчиларнинг учдан икки
қисмидан кўпроғини 30 га тўлмаган ёшлар ташкил этишини кўрсатади.
Ваҳоланки, аҳолининг бу тоифаси ижтимоий тараққиётни белгиловчи
ишлаб чиқариш кучларининг ўзаги ҳисобланади.

Профессорлар А.С.Якубов ва Р.Кабуловларнинг фикрича, мазкур

тушунчаларнинг таҳлили, кўрилаётган предметларнинг табиатини
жисмоний, тиббий, ҳуқуқий, ижтимоий нуқтаи назарлардан тавсифловчи
муҳим белгиларини ажратиш ва тизимлаштириш имконини беради.

Бугунги

кунда

эришилган

ютуқларга

қарамасдан,

ташқи

наркоэкспансия, ёшларни наркотик моддалар истеъмолига жалб қилиш
каби замонавий геосиёсий вазиятнинг таҳдидлари сақланиб, миллий
хавфсизлик, жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий асосларига ҳамон хавф
солаётганлиги, мамлакатимизнинг географик жиҳатдан жойлашуви,
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари билан боғловчи
транспорт инфраструктурасининг ривожланганлиги, Россия ва Европа
мамлакатларида опий гуруҳига кирувчи гиёҳвандлик воситаларига бўлган


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

158

юқори талаб ва наркотиклар билан боғлиқ жиноий ҳаракатларнинг юқори
даромад келтириши каби факторлар Афғонистондан наркотикларни
“шимолий” деб аталувчи йўналиш орқали транзит олиб ўтилишига қўл
келмоқда.

Шу билан бирга, охирги йилларда қатор мамлакатларда, шу жумладан,

яқин хорижда наркотик моддаларнинг янги синтетик турлари
ҳисобланган каннабиноидлар, фенитиламин ва синтетик катинонлар
суиистеъмоли, айниқса, 20 ёшгача бўлган ёшлар орасида тарқалиши
хавотирга солмоқда .

Бундай

гиёҳвандлик

воситаларни

тарқатиш

асосан

Интернетресурслар орқали амалга оширилиши “маҳсулотни” осон реклама
қилиш ва ҳуқуқ-тартибот органларининг эътиборидан четда қолиши
имконини бермоқда. Янги синтетик гиёҳвандлик воситаларнинг инъекция
орқали қабул қилиниши ва ушбу воситаларнинг истеъмоли билан боғлиқ
полинаркомания сонининг кўпайиши ҳақидаги маълумотлар ташвишга
солмоқда.

Кўпгина жиноятларнинг, айниқса, гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ оғир ва ўта
оғир турдаги жиноятларнинг очилиши қийин эканлиги маълум.
Жиноятчилар жиноят содир этиш усулларини пухта ўйлаб чиқадилар, ўз
жиноий фаолиятини амалга ошириш жараёнида фан ва техниканинг энг
янги ютуқларини қўллайдилар ва иложи борича камроқ из қолдиришга
ҳаракат қиладилар. Бир қатор ҳолларда улар атайин терговни чалғитишга
уринадилар.

Бундай ғайриқонуний қилмишларга қарши курашда терговчининг ўз

кучи, малакаси, билими ва қўшимча воситаларга таяниши ҳам барча
ҳолатларда ҳақиқатни аниқлаш учун етарли бўлмайди. Юзага келган
масалалар ва қийинчиликларни бартараф этиш ўз навбатида махсус
восита ва усулларни, жумладан, суриштирув органлари эга бўлган махсус
воситаларни қўллашни талаб этади.

Илғор амалий-назарий тажрибанинг далолат беришича, жиноят-

процессуал ва тезкор-қидирув фаолиятларини уйғунлаштириш, ўз
навбатида, жиноятнинг муваффақиятли очилишини таъминлайди.
Дастлабки тергов ва суриштирув органлари ҳар бири мустақил хизмат
тизимлари бўлганлиги ва фаолияти нуқтаи назаридан бир-бири билан
узвий боғлиқ эмаслиги сабабли, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга
қўйиш зарурати юзага келади. Маълумки, гиёҳвандлик воситалари билан


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

159

қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларнинг
олдини олишда далилий аҳамиятга эга бўлувчи ахборот манбаларини
қидириб топишда муайян қийинчиликлар туғилади.

Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг

янги турлари пайдо бўлаётганлиги, бу жиноят билан шуғулланаётган
шахслар жиноят содир этиш турли хил (айниқса интернет орқали)
йўлларини ўйлаб топаётганлиги, натижада унга қарши курашаётган
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибаси етишмаётганлигини
кўришимиз мумкин

Юқоридагилардан келиб чиқиб, гиёҳвандликка қарши курашиш

фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф
этилади:

– гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ижтимоий

хавфлилик даражасининг ўсиб бораётганлиги, уларнинг янги турлари
пайдо бўлаётганлигини инобатга олиб, 1999 йил 19 августдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг қонунини янги таҳрирда қабул қилиш;

– “гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

муомалада бўлиши билан боғлиқ жиноятлар, уларнинг олдини олиш,
очиш ва қарши курашишда прокуратура, ички ишлар, давлат хавфсизлик
хизмати ва божхона органларининг ҳамкорликда амалга оширадиган
ваколатлари”ни қонун даражасида тартибга солиш;

– гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний

айланишига қарши курашиш борасида ривожланган давлатларнинг илғор
хорижий тажрибаларини ўрганиш мақсадида, мазкур давлатлар билан
халқаро меморандумлар имзолаш, меморандум доирасида мазкур соҳадаги
юқори малакали чет эл экспертларини жалб этиш ва улар иштирокида
ҳуқуқ-тартибот идоралари мутахассислари учун семинар-тренинглар
ташкил этиш, шунингдек ҳуқуқ-тартибот идоралари мутахассислари
етакчи хорижий давлатларда малакасини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Глоссарий

Гиёҳванд – наша, қорадори, кўкнор ва шу каби наркотикларни

истеъмол қилишга одатланган одам; банги, нашаванд.

Наркоманд – гиёҳвандлик билан касалланган шахс. (гиёҳванд)
Наркомания – (жиннилик, қаттиқ берилганлик, қизиқиш, интилиш)

наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни истеъмол қилмасдан
туролмаслик. (гиёҳвандлик бангилик)


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

160

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://www.gazeta.uz/uz/2016/12/07/speech;

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999

й., 9-сон, 210-модда;
3.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларга қарши курашнинг
миллий ва хорижий тажрибаси: бугунги ҳолати ва қонунчиликни
такомиллаштириш

истиқболлари:

Республика

илмий-амалий

конференцияси. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. –
14-15 бетлар;
4.

Противодействие незаконному обороту наркотических средств и

психотропных веществ: Учебное пособие. Часть II / Под ред. А. Н. Сергеева.
М., 2003. – С. 269;
5.

http://ncdc.uz/uz/normativnye-dokumenty/PAGEN_3=2 47

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда;

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларга қарши курашнинг миллий ва хорижий тажрибаси: бугунги ҳолати ва қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари: Республика илмий-амалий конференцияси. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – 14-15 бетлар;

Противодействие незаконному обороту наркотических средств и психотропных веществ: Учебное пособие. Часть II / Под ред. А. Н. Сергеева. М., 2003. – С. 269;