DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
32
КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА
МУСТАҚИЛ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ МАЗМУНИ
Бурханов Суннат Улуғбек ўғли
ЖизПИ, “Транспорт муҳандислиги”
факултети тютори
https://doi.org/10.5281/zenodo.14054855
Халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг
жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар замон
талабларига мос кўникма ва малакаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин
мутахассисларини тайёрлашни, касб-ҳунар таълими соҳасида янги
тизимни – халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини ислоҳ
қилишни талаб қилади. Президентимиз томонидан соҳада туб
ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим
тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан
айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди. Шу маънода 2019
йилдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепцияси тўғрисидаги” Қарорида бир қанча
масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, шулардан:
- индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда
креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган
ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда
кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларига мувофиқ таълим дастурларини
шакллантириш, уларни тасдиқлаш бўйича олий таълим муассасаларига
босқичма-босқич академик мустақиллик бериш;
- мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда
мустақил таълим олиш, танқидий ва когнитив фикрлаш, тизимли таҳлил
қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида
компетенцияларни
кучайтиришга
қаратилган
методика
ва
технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни
шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим
стандартларига асосланган илғор педагогик ва ахборот технологиялари,
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш;
- талабалар билимини баҳолаш тизими технологияларини
такомиллаштириб бориш ва холисоналигини таъминлаш, жумладан,
баҳолашнинг талабалар билан бевосита алоқасиз шаклларини
ривожлантириб бориш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
33
Бу масалалар ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда диссертация иши
мақсад ва вазифалари, кўйилган ғоялар ва уларга эришиш
методикаларини ишлаб чиқишда бевосита асос сифатида фойдаланилган
ва уларга таянилган.
Ўрганилаётган муаммо ечимига бағишланган тадқиқотларнинг
назарий таҳлили кўрсатишича, талабалар мустақил таълимини ташкил
қилиш асосига қуйидаги ёндашувлар қўйилиши мумкин: компетентлик,
фаолиятлилик, тизимлилик. Талабаларнинг мустақил ишларини ташкил
этишнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мавжуд ўқув режадаги юкламалар
билан кредит-модул тизимидаги ўзгаришлар ва фарқлар, шу нуқтаи-
назардан жами бир йиллик умумий юкламаларидан аввалги ўқув режага
нисбатан 56%га аудитория соатининг камайиши, жами мустақил таълим
47% га ошгани, жами ўқув юклама 24% га камайгани, ўқув режада
талабанинг бўш вақтини 1008 соатга фарқи борлиги ва бу эса
талабаларнинг ахборот-муҳитида ўз устида ишлашлари ва когнитив
фаолият билан шуғулланишига имконият эканлигини таҳлил қилинган ва
мустақил таълим тузилмасига эътиборини қаратган (1-расмга қаранг).
1-расм. Мавжуд ва кредит-модел тизими жорий этилган ўқув
режаларида мустақил таълим улуши таҳлили
Бу эса бевосита аудитория соатларидаги фарқларни қанчалик
даражада эканлигини, талабаларнинг мустақил ишлари учун соатлар
ҳажмини ортишини келтириб чиқаради. Шу нуқтаи-назардан, мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ва мамлакатимизда мавзу доирасида
касбий таълим йўналишида тайёрланаётган кадрлар масалалари ва
уларнинг олиб борган илмий тадқиқот ишларини ўрганилди ва таҳлилий
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
34
хулосаларига таянган ҳолда тадқиқот ишларида қўйилган вазифаларни
амалга оширилишига урғу бериб ўтилди (2--расмга қаранг).
2-расм. Талабага йўналтирилган таълим
Компетенциявий
ёндашув
биринчи
ўринга
талабаларнинг
маълумотга эгалигини эмас, англашда юзага келадиган муаммоларни ҳал
қилиш ва воқелик ҳодисаларини тушунтириш, замонавий техника ва
технологияларни эгаллаш, инсонлар билан мулоқот қилиш, ўз ҳатти-
ҳаракатларига баҳо бериш, амалий ҳаёт фаолиятида ижтимоий ролларни
бажариш, ҳуқуқий нормалар, ўз муаммоларини ҳал қилишга зарурат
туғилишини биринчи ўринга қўяди. Компетенциявий ёндашувнинг ўзига
хос хусусияти шундан иборатки, кимдир томонидан эгаллаш таклиф
қилинган “тайёр билим” эгалланмайди, аксинча “мазкур билимни эгаллаш
шарт-шароитлари ўрганилади”. Бундай ёндашув шароитида ўқув
фаолияти вақти-вақти билан тадқиқий ёки амалий-қайта ўзгартиришга
оид хусусиятга эга бўлиб, унинг ўзи ўзлаштириш предметига айланади.
Мазкур ёндашув барча урғуларни мазмундан натижаларга, билимлардан
шахснинг ривожланишига ўтказади.
Н.В.Кузьмина, О.М.Шиян ва бошқаларнинг тадқиқотларида “Касбий
компетентлик” тушунчасини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги
мазмунининг кенглиги, “маҳоратлилик”, “малака”, “касбий тайёргарлик”
каби тушунчаларни ўзида мужассамлаштирган интегратив тавсифга
эгалиги билан исботланади [2, 165].
“Касбий фаолиятга тайёрлик” ва “компетентлик” тушунчалари ўзаро
энг яқин, бироқ айнан эмас. Бу муайян иш-ҳаракат тимсолининг онгда
мавжудлиги ва уни бажаришга доимий ички йўналганликдир, яъни касбий
функцияларни бажаришга йўналганликнинг қандайдир механизмидир.
Компетентлик – cубъектнинг сифат тавсифи бўлиб, у касбий таълим олиш
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
35
натижасида қўлга киритилади. Кўпинча “компетентлик” ва “касбий
маҳорат” тушунчалари синоним тарзда қўлланилади, ваҳоланки уларнинг
ҳар бири муайян хусусиятга эга бўлади. А.М.Новиков “касбий маҳорат” ва
“компетентлик” тушунчаларига қуйидагиларни киритади: “Касбий
маҳорат деганда, авваламбор, инсон томонидан технологияларни билиш
назарда тутилади”. Компетентлик эса, технологик тайёргарликдан
ташқари, бир қатор касбдан ташқари ёки касбдан юқори хусусиятга
эгалиги назарда тутилиб, улар ҳозирги кун шароитида ҳар бир мутахассис
учун жуда зарур ҳисобланади. Бунда сўз шахснинг мустақиллик,
масъулиятли қарорлар қабул қилиш қобилиятига эга бўлиш, ҳар бир ишга
когнитив ёндашиш, уни охиригача етказиш ва доимий равишда билим
олиш каби хислатлари тўғрисида юритилмоқда. Шунингдек, бу
тафаккурнинг мослашувчанлиги, мавҳум, тизимли тафаккурнинг
мавжудлиги, ўзаро мулоқот қилиш ва ҳамкорлик қилиш кўникмаларига
эга бўлиш ва ҳоказо” [3].
Шундай қилиб, А.М.Новиков “компетентлик” тушунчасига умуман
касбий-технологик тайёргарликдан ташқари мутахассисга касбдан
ташқари талабларни киритади.
И.А.Зимняя компетентлик тушунчасига “инсон ижтимоий-касбий
ҳаёт фаолиятининг билим, тасаввур, ҳаракатлар дастури (алгоритм),
қадриятлар ва муносабатлар тизими, яъни ақлий ва шахсий асосланган
тажрибаси” сифатида таъриф беради [1, 11-б].
М.А.Чошановнинг таъриф беришича, компетентлик – бу нафақат
оддий билимларга эга бўлиш, балки уларни доимий равишда янгилашга ва
муайян шароитларда қўллашга интилиш, тафаккурнинг энг мақбул ва
самарали ечимларини танлаб олиш қобилиятини назарда тутувчи
мослашувчанлиги ва танқидий баҳолаш ҳамда нотўғри фикрни инкор
этишга қодирликдир [4].
Шундай қилиб, муаллифларнинг “компетентлик” тушунчасини аниқлашга
билдирган фикрларини кўпгина тадқиқотчилар компетентликни
мутахассисда мавжуд бўлган ва унга тегишли фаолиятнинг сифат
натижаларига эришишга имкон берадиган компонентлар тизими орқали
ифодалаганликлари ҳақида далолат беради. Мазкур тушунчага берилган
турли-туман фикрларнинг кўплиги, бизнинг назаримизда, ушбу
тушунчага берилган таърифлар жадал, кўп қиррали, унинг моҳияти
жамиятда, таълимда юз бераётган ўзгаришларга мос равишда тез
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
36
ўзгараётгани сабабли турли нуқтаи-назар орқали кўриб чиқилаётгани
билан тушунтириш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зимняя И.А. Ключевые компетенции ˗ новая парадигма результата
образования // Высшее образование сегодня; М. ˗ 2003. - № 5. ˗ С.34-42.
2. Кузьмина Н.В. Профессионализм личности преподавателя и мастера
производственного обучения, [текст] / Н.В. Кузьмина. ˗ М.: Высшая школа,
1990.-119 с.
3. Новиков, А.М., Новиков Д.А. Методология [Текст] /А.М. Новиков. – М.:
Синтег, 2007. – С.668 .
4. Чошанов М.А. Гибкая технология проблемно-модульного обучения.
Метод. пособие. ˗ М.: Народного образование, 1996. -160 с.