Авторы

  • Хуршид Бозоров
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 304-гурух курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.53097

Ключевые слова:

жиноят талончилик ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш жиноятчилик шароитлари ўзлаштириш эгалик қилиш тортиб олиш куч ишлатиш ҳаёт ва соғлик учун хавф еткзиш.

Аннотация

Мазкур мақолада талончилик жиноятининг тушунчаси, жиноий-ҳуқуқий тавсифи, ижтимоий хавфлилиги, ушбу жиноятларнинг бошқа жиноятларга нисбатан ўзига ҳос жиҳатлари, унинг олдини олиш чора тадбирлари келтириб ўтилган.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

91

ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ

ТАВСИФИ

Бозоров Хуршид Зокир ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

304-гурух курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11654103

Аннотация:

Мазкур мақолада талончилик жиноятининг тушунчаси,

жиноий-ҳуқуқий тавсифи, ижтимоий хавфлилиги, ушбу жиноятларнинг
бошқа жиноятларга нисбатан ўзига ҳос жиҳатлари, унинг олдини олиш
чора тадбирлари келтириб ўтилган.

Таянч сўзлар:

жиноят, талончилик, ўзгалар мулкини талон-тарож

қилиш, жиноятчилик шароитлари, ўзлаштириш, эгалик қилиш, тортиб
олиш, куч ишлатиш, ҳаёт ва соғлик учун хавф еткзиш.

Дунёдаги айрим тоифа инсонларда ўзининг ижтимоий мавқеи ва

мавжуд ҳолатидан ҳамда яшаш тартибидан норозилик кайфияти кўпгина
ҳолларда

жиноят

содир

этилишига

олиб

келиши

мумкин.

Жиноятчиликнинг сабабларига тўхталганда қуйидагиларни айтишимиз
мумкин: аҳолининг баъзи қатламларининг кам таъминланганлиги,
жамиятда тўсатдан ўзгаришлар кузатилиши ва бунга тайёр эмаслик,
юқори безовталик ва руҳий депрессия, анъанавий тажовузкорлик,
маънавият ва ахлоқий ғояларнинг йўқолиши, неготив ҳодисаларнинг
кўпайиши, зиддиятлар.

Талончилик жинояти деганда, жабрланувчига нисбатан зўрлик

ишлатиб ёки ишлатмасдан мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш
тушунилади. Бу ҳаракат ўзгалар мулкини очиқдан очиқ ҳаёт ёки соғлиқ
учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш
билан қўрқитиб содир қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддасига кўра,

ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш

талончилик

дейилади. Демак, айбдор жабрланувчи ва бошқаларнинг кўзи олдида
ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлиги ва улар бу ҳаракатнинг жиноий
хусусиятини тушунганлигини англаганда, ўзганинг мулкини ошкора
талон-торож қилиш талончилик ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан
талончилик жиноятининг бевосита объекти ўзганинг мулк ҳуқуқини
таъминловчи ижтимоий муносабатлар (ЖК 166-м. 1-қ.) ва жабрланувчининг
соғлиғини дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар (ЖК 166-
м. 2-қ.) ҳисобланади.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

92

Талончилик ошкора ёки яширин равишда содир этилиши мумкин. Агар

айбдор жабрланувчилар ёки бошқа шахслар кўз ўнгида талончилик
қилаётганлигини ва улар айбдорнинг ҳаракатлари хусусиятини
тушунаётганлигини била туриб, талончиликни амалга оширса, у ошкора
деб ҳисобланади. Агар талон-торож қилинганлигини одамлар сезмасалар
ёхуд буюм олинганлиги фактини кўра туриб, уни қонуний ҳисобласалар ва
айбдор ҳам шунга умид қилган бўлса, у ҳолда талончиликни ошкора
деб тан олиниши мумкин эмас. Яширин равишда бошланган талон-торож
баъзан ўзгалар мулкини очиқдан-очиқ эгаллашга айланиб кетади. Бундай
ҳоллар, мулкни эгаллаш жараёнида жиноятчини сезиб қолишганида,
лекин жиноятчи буни тан олмай ўз ҳаракатларини давом эттириб, мулкни
ошкора эгаллаб олганда содир бўлади. Талончилик мулкдорга мулкий
зарар
етказишдек ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқаради.
Мулкни амалда эгаллаб олиш, яъни жиноятчида талон-торож қилинган
нарсадан фойдаланиш ёки тасарруф этиш имконияти пайдо бўлган вақтдан
тугалланган ҳисобланади.

Талончилик жиноятнинг

объектив томони

ўзганинг мол-мулкини

очиқдан-очиқ талон-торож қилишда ифодаланади. Мулкни очиқдан-очиқ
талон-торож қилиш объектив ва субъектив мезонларга асосланади.

Очиқдан-очиқ талон-торож қилишнинг объектив мезони

айбдор

томонидан ўзганинг мулки ушбу мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида
ёхуд муҳофазасида бўлган шахсларнинг, ўзганинг мулки талон-торож
қилинаётганлигини англаб турган бегона кишиларнинг кўз олдида талон-
торож қилинишида намоён бўлади.

Очиқдан-очиқ талон-торож қилишнинг субъектив мезони

талончи

ўзганинг мулкини очиқ-ойдин талон-торож қилаётган вақтида ўзининг
хатти-ҳаракатлари мулк эгаси ёхуд мол-мулк тасарруфида бўлган ёки
бегона шахслар томонидан кузатиб турилганини англаганда амалга
оширилганида кўринади.

Талончилик – айбдорнинг очиқдан-очиқ эгаллаган мулкдан ўз

хоҳишича фойдаланиши ёки тасарруф этиши имкониятига эга бўлган
вақтдан бошлаб, жиноят

тугалланган

ҳисобланади.

Талончиликнинг турдош бўлган босқинчилик жиноятидан фарқини

билиш лозим. Бунда, агар ўзганинг мулки очиқдан-очиқ талон-торож
қилинса ёки мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи
учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш
билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар

талончилик

деб, ҳужум қилиб ҳаёти


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

93

ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик
ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар эса

босқинчилик

деб

тавсифланиши зарур.

Шунга ҳам эътибор қаратиш лозимки, агар зўрлик ишлатиш

ҳаракатлари мулкни яширин равишда талон-торож қилиб бўлганидан
сўнг қўлга тушишдан қутулиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай
ҳаракатлар талончилик ёки босқинчилик деб баҳоланмайди. Бундай ҳолат
зўрлик ишлатишнинг хусусиятлари ва келтириб чиқарган оқибатларига
қараб ўғирлик деб, бошқа жиноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар
мажмуи бўйича тавсифланади.

Таҳлил қилинаётган жиноятнинг

субъектив томони

тўғри қасд билан

ғаразгўйлик ниятида содир этилади.

Жиноятнинг

субъекти

14 ёшга тўлган, ақли расо ҳар қандай шахс

бўлиши мумкин.

Талончилик: а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб

ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб; б) анча миқдорда; в) бир
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,
қилмиш Жиноят кодекси 166-моддаси иккинчи қисмининг тегишли
бандлари асосида квалификация қилинади.

Жиноят кодекси 166-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан

қилмишни тавсифлашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур:

– зўрлик ишлатиб талончилик қилиш нафақат ҳаёт ёки соғлиқ учун

хавфли бўлмаган аниқ зўрлик ишлатилганда, балки шундай зўрликни
қўллаш билан қўрқитилганда ҳам содир этилган ҳисобланади;

– зўрлик ёки уни қўллаш билан қўрқитиш мулк ихтиёрида,

тасарруфида ёки қўриқловида бўлган шахсга нисбатан, шунингдек
ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ эгалик қилишга қаршилик қилувчи
шахсларга нисбатан ҳам йўналтирилиши мумкин;

жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик

деганда

, баданга енгил шикаст етказиш тушунилади. Бундай зўрлик

жабрланувчига жисмоний оғриқ етказиш ёки унинг эркинлигини чеклаш
билан боғлиқ бўлган ҳаракатларда ҳам намоён бўлади. Масалан,
жабрланувчини зўрлик ишлатиб хонага қамаб, боғлаб қўйиш, оғзига латта
тиқиб қўйиш каби ҳаракатлар шулар жумласидан.

Ўзганинг мулки талон-торож қилинаётган вақтда зўрлик ишлатилиб,

шахс эркинликдан маҳрум қилинган бўлса, айбдорнинг қилмиши зўрлик
ишлатиб содир қилинган талончилик ҳисобланади (ЖК 166-м. 2-қ.).


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

94

Айбдор жабрланувчи билан тўқнашмаслик, унинг мол-мулки тортиб

олинишига тўсқинлик қилишининг олдини олиш мақсадида зўрлик
ишлатмасдан уни эркинликдан маҳрум этса (айбдор турган хона эшигини
қулфлаб қўйса), айбдорнинг ҳаракатлари зўрлик ишлатмасдан содир
этилган талончилик ҳисобланади (ЖК 166-м. 1-қ.).

Жабрланувчининг

ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик

ишлатиш

билан қўрқитиш бу жабрланувчини ўз мол-мулкини беришга

ёки унинг талон-торож қилинишига тўсқинлик қилмасликка мажбурлаш
мақсадида унга жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатишдир. Қўрқитиш мол-
мулк эгасига ёхуд мол-мулк ихтиёрида ёки муҳофазасида бўлган шахсга
нисбатан ёхуд мол-мулкни талон-торож қилиш бегона шахслар кўз олдида
содир этилаётган бўлса, ўша шахсларга қаратилиши мумкин.
Талончиликда қўрқитиш ҳақиқатда мавжуд ва реал бўлиши керак.

Талончилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уй-

жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб; в) кўп
миқдорда содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 166-моддаси
учинчи қисмининг тегишли бандларига асосан квалификация қилинади.

Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган талон-

чилик Жиноят кодекси 166-моддаси учинчи қисми «а» банди билан
квалификация қилинади.

Бунда қилмишни такроран деб баҳолаш учун талончилик жиноятининг

турли вақтда, камида икки марта содир этилганлиги (айнан ўхшаш бўлган
бўлиши керак, айнан бир модда ёки модданинг бир қисмида кўрсатилган
жиноят бўлиши лозим), ушбу жиноят учун шахс судланмаган бўлиши ва
мазкур жиноят учун жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмаган бўлиши
лозим. Агар шахс илгари содир этган жинояти учун қонуний тартибда
жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса ёки жавобгарлик муддати
ўтиб кетган бўлса, қилмиш такроран содир этилган деб квалификация
қилинмайди.

Талончилик жиноятининг хавфли рецидивист томонидан содир

этилиши – шахс илгари талончилик жинояти учун ҳукм қилингандан сўнг,
ушбу жиноят учун судланганлик муддатлари ўтиб кетмасдан, қонунда
белгиланган тартибда олиб ташланмасдан туриб, ушбу жиноятга айнан
ўхшаш бўлган жиноят содир этганида келиб чиқади.

Айнан ўхшаш жиноятлар деганда

, шахснинг илгари судланган Жиноят

кодекси Махсус қисмининг айнан бир моддасида ёки қисмида назарда
тутилган қилмишни содир этиши тушунилади.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

95

Талончилик жиноятини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан

содир этилган деб квалификация қилиш учун айбдорнинг илгари тамом
бўлган талончилик жинояти ёки унга суиқасд қилганлиги, жиноятнинг
бажарувчиси ёки бошқа иштирокчиси бўлганлигининг аҳамияти йўқ.

Иштирокчиликда талончилик содир этилган, такрорийлик сифатидаги

квалификация белгиси фақат ушбу белгига лойиқ айбдорга нисбатан
қўлланилиб, бошқа иштирокчиларга нисбатан қўлланилиши истисно
этилади.

Уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кирган

ҳолда содир этилган талончилик Жиноят кодекси 166-моддаси учинчи
қисми «б» банди билан квалификация қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил

30 апрелдаги «Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик
билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 9-бандига кўра,

ғайриқонуний кириш

деганда

талончилик қилиш мақсадида уй-жойга, омборхона ёки бошқа

бинога кириш тушунилади.

Ғайриқонуний кириш нафақат яширин, балки очиқдан-очиқ, тўсиқ-

ларни одамларнинг, шунингдек қўриқловчи ходимларнинг қаршилигини
енгиб содир этилиши мумкин. Алдаш йўли билан, шунингдек қалбаки
рухсатномалардан фойдаланиб, масалан, сантехник, алоқа бўлими ходими,
газ, электр энергияси ва ёнғин назорати ходимлари ва бошқалар
тариқасида бинода пайдо бўлишни ғайриқонуний кириш деб баҳолаш
керак.

Ғайриқонуний кириш бирдан бир мақсад бўлиб қолмасдан, айб-

дорнинг талончилик қилмоқчи бўлган бойликлар сақланаётган жойга
кириб боришининг услуби ҳисобланади. Шу сабабли ғайриқонуний кириш
уй-жой, бино ёки бошқа жойларга киришдан олдин юзага келади. Агар
айбдор хонага бошқа сабаблар билан кирган бўлиб, моддий бойликларни
талончилик йўли билан талон-торож қилиш мақсади кейин пайдо бўлса ва
унинг бу ниятини амалга ошириши қилмишда талон-торожнинг
тушунтирилаётган тавсифлаш белгиси мавжуд эмаслигини англатади.

Уй-жой деганда

, кишиларнинг доимий ёки вақтинча туришига

мўлжалланган (шахсий уй, хонадон, меҳмонхонадаги, санаториядаги хона,
дала ҳовли, боғ ҳовли ва бошқ.) бино, шунингдек унинг таркибига кирувчи
дам олиш, мулкни сақлаш ёхуд инсоннинг бошқа эҳтиёжларини қондириш


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

96

учун (балконлар, ойнабанд айвонлар, омборлар ва бошқ.) мавжуд бўлган
жойлар тушунилади.

Омборхона деганда

, товар-моддий бойликларни доимий ёки вақтинча

сақлаш, ташиш, талон-торож қилиш, табиий офатлар, айниш ва йўқ бўлиб
кетишдан асраш мақсадида махсус жиҳозланган, мослаштирилган алоҳида
қурилма ёки жой тушунилади.

Талончилик кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан

боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 166-
моддаси учинчи қисми «в» банди билан квалификация қилинади.

Кўп миқдор деганда

, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари-

дан беш юз бараварига бўлган зарар тушунилади.

Талончилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист

томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб
содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи
қисмининг тегишли бандларига асосан квалификация қилинади.

Талончилик жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан

боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 166-
моддаси тўртинчи қисми «а» банди билан квалификация қилинади.

Жуда кўп миқдор деганда

, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз

баравари ва ундан кўп бўлган зарар тушунилади.

Талончилик жинояти содир этилгунга қадар қонуний кучга кирган

суд ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахснинг
ҳаракатлари, агар унинг ўта хавфли рецидивист деб топилганлик ҳолати
қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмаган бўлса, Жиноят кодекси
166-моддаси тўртинчи қисми «б» банди бўйича квалификация қилинади.

Талончилик жинояти уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг ман-

фаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 166-
моддаси тўртинчи қисми «в» бандига асосан квалификация қилинади.
Жиноят кодексининг 29-моддаси тўртинчи қисмига биноан

уюшган гуруҳ

деб

, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб

бориш мақсадида олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади.

Жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий

қасдни амалга ошириш учун зарур бўлувчи воситаларнинг тайёрланиши,
иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг
тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда
ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсуниш
жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради. Шу билан бирга,


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

97

жиноий гуруҳни уюшган деб квалификация қилиш учун асосий мезон
тариқасида, масалан, гуруҳнинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг
бўлишини, одатда, бир неча жиноятни содир этиш мақсадида
тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи
ишланганлигини,

ҳар

бир

иштирокчи

ўртасида

вазифалар

тақсимланганлигини, техника билан таъминланганлигини, жиноятни
яшириш чоралари кўрилганини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ
ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинишини ҳамда шу
кабиларни ҳисобга олиш зарур бўлади.

Таҳлил этилаётган жиноят уюшган гуруҳ томонидан содир этилган

деб топилган тақдирда, жиноятнинг барча иштирокчилари ҳаракатлари
уларнинг жиноятни амалга оширишдаги ролидан (иштирокчиликнинг
туридан) қатъи назар, Жиноят кодекси 28-моддасига ҳавола қилинмаган
ҳолда Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи қисми «в» банди билан
квалификация қилинади.

Шу билан бирга, Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи қисми «в»

бандида «уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жиноят содир этиш» ҳам
квалификация қилинувчи белги сифатида кўрсатиб ўтилган. Қилмишни
мазкур норма билан квалификация қилишда алоҳида шахснинг уюшган
жиноий гуруҳ аъзоси эмас, балки ушбу гуруҳ манфаатларини кўзлаб
Жиноят кодекси 166-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни содир
этганлигини аниқлаш керак. Бунда шахс уюшган гуруҳ унинг жиноий
ҳаракатидан манфаатдорлигини била туриб ҳаракат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки талончилик жиноятларини олдини
олиш бўйича Ички ишлар органлари тезкор-бўлинмалари томонидан
тезкор-қидирув

тадбирларини

амалга

ошириш,

ушбу

турдаги

жиноятларни содир қилиб жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар билан
доимий равишда профиктик ишларни олиб бориш, Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисидаги қонунда белгиланган тартибда тезкор-қидирув
профилактикасини амалга ошириш лозим деб ҳисоблайман.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Таштемиров А. А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир
этилган фирибгарликни фош этишда тезкор ходимларнинг терговчи ва
суриштирувчилар билан ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари //Central
Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS). – 2022. – Т. 2. –
№. 12. – С. 156-164.
2. Таштемиров А. А. и др. Ижтимоий профилактика объекти сифатида
алкоголизм

таъсиридаги

шахслар

билан

ишлаш

фаолиятини


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

98

такомиллаштириш //So ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. – 2023. – Т. 6. – №.
12. – С. 552-558.
3. Асракулов М. М., Машарипов Т. Э. Сущность оперативной техники и
правовая основа ее использования в борьбе с преступностью //Pedagog. –
2022. – Т. 5. – №. 7. – С. 770-777.
4. Таштемиров А. Кибержиноятчилик ва унинг ўзига хос шаклланиш
даврлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2023. – Т. 2. – №. Maxsus son. – С. 133-139.
5. Худойбердиев А. А., Машарипов А. Э. Оммавий тадбирларни
ўтказилишида ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини
сақлашни маъмурий ҳуқуқий жихатдан такомиллаштириш //Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special
Issue. – С. 134-140.
6. Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари
доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал
академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С.
4-12.
7. Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни
такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский
журнал междисциплинарных исследований и исследований в области
управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.
8. Таштемиров А., Юлдошев Х. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан
ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари //Академические исследования в
современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 17. – С. 55-61.
9. Masharipov T. E. Features of preventing corruption //journal of
multidisciplinary bulletin. – 2023. – Т. 6. – №. 4. – С. 131-143.
10. Aliqulovich T. A., Atxam o’g’li M. X. Profilaktika inspektorining ommaviy
tadbirlarni o'tkazish jarayonidagi ishtirokining oziga xos xususiyatlari
//O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. –
Т. 2. – №. 24. – С. 230-235.
11. Тоштемиров А. А. Некоторые аспекты изучение модели управленческой
деятельности в органах внутренних дел. – 2022.
12. Тоштемиров А. Киберфирибгарлик билан боглик жиноятларнинг
пайдо булиш ва ривожланиш тарихи //Общество и инновации. – 2022. – Т.
3. – №. 11/S. – С. 95-102.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

99

13. Таштемиров А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган
фирибгарлик жиноятларининг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари
//Евразийский журнал технологий и инноваций. – 2024. – Т. 2. – №. Special
Issue 6. – С. 25-32.
14. Таштемиров А., Нурматов Н. Айрим хорижий давлатларнинг тезкор
қидирув фаолиятида соҳавий ҳамкорликнинг таҳлили //Инновационные
исследования в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 190-197.
15. Ашуров, О., & Назирхўжаев, О. (2023). Ички ишлар органлари
томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятларини фош этишда тезкор-
қидирув тадбирларини ўтказиш самарадорлигини оширишнинг ижобий
омиллари. Евразийский журнал технологий и инноваций, 2(1 Part 2), 205-
209.

Библиографические ссылки

Таштемиров А. А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарликни фош этишда тезкор ходимларнинг терговчи ва суриштирувчилар билан ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари //Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS). – 2022. – Т. 2. – №. 12. – С. 156-164.

Таштемиров А. А. и др. Ижтимоий профилактика объекти сифатида алкоголизм таъсиридаги шахслар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш //So ‘ngi ilmiy tadqiqotlar nazariyasi. – 2023. – Т. 6. – №. 12. – С. 552-558.

Асракулов М. М., Машарипов Т. Э. Сущность оперативной техники и правовая основа ее использования в борьбе с преступностью //Pedagog. – 2022. – Т. 5. – №. 7. – С. 770-777.

Таштемиров А. Кибержиноятчилик ва унинг ўзига хос шаклланиш даврлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2023. – Т. 2. – №. Maxsus son. – С. 133-139.

Худойбердиев А. А., Машарипов А. Э. Оммавий тадбирларни ўтказилишида ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини сақлашни маъмурий ҳуқуқий жихатдан такомиллаштириш //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special Issue. – С. 134-140.

Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С. 4-12.

Таштемиров А., Комилов А. Одам савдоси жиноятига қарши курашишни такомиллаштиришга оид айрим мулоҳазалар //Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и исследований в области управления. – 2024. – Т. 1. – №. 7. – С. 135-138.

Таштемиров А., Юлдошев Х. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари //Академические исследования в современной науке. – 2024. – Т. 3. – №. 17. – С. 55-61.

Masharipov T. E. Features of preventing corruption //journal of multidisciplinary bulletin. – 2023. – Т. 6. – №. 4. – С. 131-143.

Aliqulovich T. A., Atxam o’g’li M. X. Profilaktika inspektorining ommaviy tadbirlarni o'tkazish jarayonidagi ishtirokining oziga xos xususiyatlari //O'zbekistonda fanlararo innovatsiyalar va ilmiy tadqiqotlar jurnali. – 2023. – Т. 2. – №. 24. – С. 230-235.

Тоштемиров А. А. Некоторые аспекты изучение модели управленческой деятельности в органах внутренних дел. – 2022.

Тоштемиров А. Киберфирибгарлик билан боглик жиноятларнинг пайдо булиш ва ривожланиш тарихи //Общество и инновации. – 2022. – Т. 3. – №. 11/S. – С. 95-102.

Таштемиров А. Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятларининг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари //Евразийский журнал технологий и инноваций. – 2024. – Т. 2. – №. Special Issue 6. – С. 25-32.

Таштемиров А., Нурматов Н. Айрим хорижий давлатларнинг тезкор қидирув фаолиятида соҳавий ҳамкорликнинг таҳлили //Инновационные исследования в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 190-197.

Ашуров, О., & Назирхўжаев, О. (2023). Ички ишлар органлари томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятларини фош этишда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш самарадорлигини оширишнинг ижобий омиллари. Евразийский журнал технологий и инноваций, 2(1 Part 2), 205-209.