Авторы

  • Малика Халилова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.69569

Аннотация

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш бўйича  кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

88

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ ВА УНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ

Халилова Малика Абдурахим қизи

https://doi.org/10.5281/zenodo.14934710

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини
шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан
республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва
замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-
тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва
осойишталигини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб
борилмоқда.

Сўнгги беш йилликда жамиятнинг барча соҳаларида бўлгани сингари

ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам
муҳим тарихий қадамлар қўйилди. Соҳанинг ҳуқуқий асослари
мустаҳкамланиши билан бирга, куч-тузилмалар фаолиятини самарали
ташкил этишнинг асосий шарти бўлган моддий-техник базани замон
талабларига жавоб берадиган шакл ва мазмун билан бойитиш масаласига
давлат сиёсати даражасидаги вазифа сифатида қаралмоқда.

Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар – тизимни

халқ манфаатларига хизмат қиладиган, аҳоли билан янада яқин
ишлайдиган, халқпарвар тузилмага айлантирмоқда, десак муболаға
бўлмайди.

Бунинг

натижасида

соҳанинг

жамиятдаги

нуфузи

ошиб,

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига
эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган устувор
тамойил ички ишлар органлари фаолиятининг бош мақсадига айланди.

Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида

олиб бораётган ислоҳотларимизни ҳаётга муваффақиятли жорий этишда
ички ишлар тизими ходимлари давлатимиз ва жамиятимизнинг
мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда дунёда ҳукм
сураётган мураккаб ва таҳликали шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва
ҳудудий

яхлитлигини

таъминлаш,

жамиятимизда

тинчлик

ва

ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш қанчалик муҳим вазифа эканини барчамиз
яхши англаймиз. Шу боис, кейинги йилларда ички ишлар тизимини ислоҳ
қилишга устувор эътибор қаратилмоқда .


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

89

Йўл-патруль хизмати тимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида

гапирар эканмиз, биринчи навбатда, соҳанинг ҳуқуқий жиҳатдан янада
мустаҳкамланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизмати тизими қуйидагилардан иборат:

1. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош

бошқармаси;

2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент

вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар
бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;

3. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати

хавфсизлиги бошқармасининг йўл-патруль хизмати бригадаси;

4. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ички ишлар

бошқарма

(бош

бошқарма)лари

йўл

ҳаракати

хавфсизлиги

бошқарма¬лари йўл-патруль хизмати батальонлари (отрядлари);

5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибидаги туман

(шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармалари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал

ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида маъмурий
ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари
талаблари ҳам ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари билан белгиланган маъмурий ҳудудларда йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олиб борадиган
фаолиятини тартибга солишда тегишлича ҳуқуқий асос бўлиб хизмат
қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари

фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқарма(бош бошқарма)ларининг йўл
ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж
бўлимлари (бўлинмаларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош
бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги
махсус эксплуатация-монтаж бошқармаси тегишинча Қорақалпоғистон


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

90

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларига ўтказилди.

Шунингдек, мазкур Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон

Республикасининг Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом” да йўл
ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан
назоратни ташкил этиш унинг асосий вазифаси сифатида белгиланди. Йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадор¬лигини комплекс ҳамда
тизимли таҳлил қилиш, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати
қоидалари бузилиши профилактикаси, шунингдек, уларга қарши
курашишни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик¬ларни содир этишга дахлдор
бўлганлар ҳамда уларнинг шахсини аниқлаш эса Вазирликнинг мазкур
соҳадаги функциялари ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Йўл

ҳаракати

хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимини ислоҳ қилишнинг янги
босқичини бошлаб берди. Мазкур Қарорда йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлашнинг асосий йўналишлари белгиланди ва уларни амалга
ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг
ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифалари сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари, ушбу Қарорда нафақат ички ишлар органларининг

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги
тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ҳам
белгиланди. Жумладан, қарор билан 2017 йил 1 сентябрдан эътиборан
автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар
комбинациясига эга бўлган давлат рақам белгиларини оширилган тўлов
ставкалари бўйича, шу жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан
танлаш тартиби жорий этилди.

Шунингдек, Қарорда 2018 йил 1 январдан эътиборан автотранспорт

воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун
ишончномаларни, автотранспорт воситасининг ижара, текин фойдаланиш,
гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан ички ишлар
органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида
ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб нотариуслар томонидан уларнинг
электрон шаклини жўнатиш тартибини ўрнатган ҳолда бекор қилиниши
белгилаб қўйилди.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

91

Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг мамлакат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини
такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқулланди:

1) Тошкент шаҳрида компьютерлаштирилган тизимни кенгайтириш,

шунингдек, уни Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жорий қилиш
орқали

йўл

ҳаракати

хавфсизлигини

бошқаришнинг

ягона

марказлаштирилган ахборот-компьютер тизимини яратиш;

2) ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш,

автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида
йўл-патруль хизмати стационар постларини мақбуллаш¬тириш, уларни
белгиланган намунавий схема бўйича босқичма-босқич реконструкция ва
модернизация қилиш, моддий-техник жиҳозлаш;

3) 2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги

бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт
воситаларини, юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан
мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияла¬рини
юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич улар
кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар
органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни ўрнатган ҳолда
ўтказиш;

4) йўл-патруль хизмати махсус асбоб-ускуналари ва автомобиль

техникасини узлуксиз янгилаб бориш учун ҳар йили 55 та белгиланган
тартибда жиҳозланган автотранспорт воситалари, 600 та жезл, 500 та
радиостанция ва бошқа воситаларни харид қилиш.

Мазкур Қарорда республиканинг йирик шаҳарларида йўл ҳаракати

хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент
шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида йўл-
патруль хизматининг мотоциклдаги гуруҳларини тузиш ва уларга йўллар
ва кўчаларнинг ҳаракатланиши қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар
гавжум жойларда, шунингдек, хорижий ва бошқа делегацияларни
кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни
юклатиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва
“Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини
ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

92

тўғрисида”ги қарорлари ҳам Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизматининг фаолиятини кадрлар билан таъминлашда муҳим ҳуқуқий
асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент

шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш
Концепцияси тўғрисида”ги қарори га биноан, Тошкент шаҳар ички ишлар
бош бошқармаси тизимида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутлақо янгича асосда тузилди ва
фаолияти йўлга қўйилди. Тошкент шаҳрида ислоҳотларга қадар фаолият
юритаётган ўн битта тумандаги давлат автомобиль назорати
бўлинмалари, шунингдек, батальон, полк негизида Тошкент шаҳар ички
ишлар Бош бошқармаси йўл-патруль хизмати бригадаси, унга қарашли
бешта дивизион ва битта махсус дивизион ташкил этилди. Бу Тошкент
шаҳрида йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари устидан тезкор
раҳбарликни ташкил этиш, содир этиладиган жиноятларга жавоб
қайтаришда уларнинг оперативлиги ва ҳаракатчанлигини ошириш
имконини берди. Қолаверса, пойтахтнинг ҳар бир маҳалласида милиция
таянч пунктлари ташкил этилиб, унда профилактика инспекторлари ва
ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимлари хизмат
олиб бориши белгилангани йўл-патруль хизмати нарядларининг улар
билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлади.

Кўриниб турганидек, ички ишлар органлари йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати тизимига кирувчи бўлинмалар учта: юқори, ҳудудий
ва туман (шаҳар) бўғинидан ташкил топган. Шуни алоҳида қайд этиш
жоизки, унинг ҳудудий органлари таркибида йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизмати саф бўлинмалари, яъни Тошкент шаҳар ички ишлар бош
бошқармаси таркибида йўл-патруль хизмати бригадаси, Қорақалпоғистон
Республикаси

ИИВ,

вилоятлар

ички

ишлар

бошқарма

(бош

бошқарма)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари таркибида
эса йўл-патруль хизмати батальонлари (отрядлари) фаолияти йўлга
қўйилган.

Тизимнинг ҳудудий бўғинини Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ,

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари Йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармалари ҳамда уларга бўйсинувчи
саф ва махсус бўлинмалари ташкил этади. Ушбу бўғиннинг аппаратлари
ўзларига берилган ваколат доирасида ихтиёрларидаги хизматга умумий
раҳбарликни амалга оширадилар, ўз ваколат даражаларида йўл ҳаракати


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

93

хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни уюштирадилар ва
ўтказадилар. Улар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўналишидаги
бўлим (бўлинма)лардан ташкил топади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда йўл

ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини бошқариш учун юқорида
кўрсатилган бошқармалар таркибида қуйидаги таркибий тузилмалар
фаолият юритади: йўл-патруль хизмати (бригада, дивизион, алоҳида
отряд); йўл ва кўчаларнинг ҳолати ва ҳаракатни ташкил этишнинг ва
бошқаришнинг техник воситаларини назорат қилиш бўлими; йўлларда
ҳаракатланиш

назоратини

амалга

ошириш

бўлими;

йўлларда

ҳаракатланиш доирасида маъмурий қонунчиликни қўллаш бўлими;
қидирув бўлими; суриштирув ишлари бўйича бўлим; автомототранспорт
воситаларининг

техник

ҳолатини

назорат

қилиш

бўлими;

автомототранспортда экология муаммоларини ҳал этиш бўлими;
автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш, қайта рўйхатлаш ва
рўйхатдан чиқариш, улар ҳисобини олиб бориш ва ҳайдовчиларни
тайёрлаш ишлари назорати бўлими; ихтисослашган қурилиш-монтаж
бошқармаси

(бўлими);

туман

ИИБлари

автомототранспорт

воситаларининг техник ҳолати ҳамда улардан фойдаланиш қоида ва
меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлими (бўлинма ва гуруҳ);
жамоатчилик билан ишлаш бўлинмаси; моддий-таъминот бўлими; молия-
иқтисод бўлими; ташкилий-таҳлилий бўлими; шахсий таркиб билан
ишлаш ҳамда жанговар ва хизмат тайёргарликни ташкил этиш бўлими;
марказий-диспетчерлик хизмати ва котибият.

Биринчи ва иккинчи бўғинлардаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизмати аппаратлари асосий эътиборни жойлардаги бўйсинувчи
хизматларнинг аппаратлари ва бўлинмаларига кундалик ташкилий-
методик раҳбарликни таъминлашга қаратиб, асосан ташкилотчилик
фаолиятини амалга оширадилар. Улар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини
таъминлаш ва жамоат тартибини амалда сақлаш функцияларини
оператив вазиятлар мураккаблашган (фавқулодда ҳолатлар, табиий
офатлар ва бошқалар) ҳолларда бажарадилар. Бу аппаратлар ўзларининг
оператив

бўйсинишидаги

йўл

ҳаракати

хавфсизлиги

хизмати

бўлинмалари – йўл-патруль хизматининг саф бўлинмалари ҳамда бошқа
хизмат

ва

бўлинмаларга

раҳбарлик

қилиб, асосан

бошқарув

функцияларини бажарадилар.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

94

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, йўл ҳаракати хавфсизлиги

тизимини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга
қаратилган ислоҳотлар натижасида, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг қонунга хилоф
тажовузлардан ҳимояланганлик ҳолати сифат жиҳатидан юқори даражага
кўтарилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ходимларнинг
хизмат фаолиятини фуқароларга кўмаклашишга йўналтириш орқали
аҳолининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат
органларига ишончи ортишига эришилади.