Авторы

  • Одилжон Болтабоев
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи бош юрисконсульти, Тергов фаолияти кафедраси мустақил изланувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.69570

Аннотация

Жиноят содир этган шахсларни қидиришни тўғри тартибга солиш даврларини ўрганиб чиқиб, жиноят-процессуал муносабатларда шуни таъкидлаш мумкинки, биринчи даврда қидирув ишлари фақат ички ишлар органлари ва суриштирувни амалга оширувчи бошқа органлар томонидан амалга оширилган ва суд терговчилари жиноят содир этган шахслар аллақачон аниқланган жиноий ишларни тергов қилишган. Кейинги даврларда, 1959 йилги жиноят-процессуал кодекси қабул қилингунга қадар, қидирув жиноят-процессуал қонуни билан тартибга солинмаган ва яширин норматив-ҳуқуқий манбалар томонидан амалга оширилган.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

82

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИКДА ШАХСГА НИСБАТАН

ҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Болтабоев Одилжон Рахимович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Ташкилий

бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи бош юрисконсульти, Тергов

фаолияти кафедраси мустақил изланувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14934502

Жиноят содир этган шахсларни қидиришни тўғри тартибга солиш

даврларини ўрганиб чиқиб, жиноят-процессуал муносабатларда шуни
таъкидлаш мумкинки, биринчи даврда қидирув ишлари фақат ички ишлар
органлари ва суриштирувни амалга оширувчи бошқа органлар томонидан
амалга оширилган ва суд терговчилари жиноят содир этган шахслар
аллақачон аниқланган жиноий ишларни тергов қилишган. Кейинги
даврларда, 1959 йилги жиноят-процессуал кодекси қабул қилингунга
қадар, қидирув жиноят-процессуал қонуни билан тартибга солинмаган ва
яширин норматив-ҳуқуқий манбалар томонидан амалга оширилган.
Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигида, хусусан, Ўзбекистон
Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 1994 йилдаги 365-
моддасида унинг номи бир хил бўлиб қолган, яъни “қидирув эълон
қилиш”. Қидирув эълон қилиш қуйидагича тартибга солинади:
“Айбланувчининг турган жойи номаълум бўлганда терговчи унинг турган
жойини аниқлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши, зарур
ҳолларда эса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши шарт. Терговчи фақат
айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши тўғрисида
қарор чиқарилган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишга ҳақли.
Қидирув дастлабки тергов ўтказилаётганида ҳам, шунингдек дастлабки
тергов тўхтатилганидан кейин ҳам эълон қилиниши мумкин. Ушбу
Кодекснинг 242 ва 243-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд
бўлганда қидирилаётган айбланувчи топилган тақдирда, суднинг ажрими
билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши
мумкин” .

1959

йилги

жиноят-процессуал

кодексининг

169-моддасида

айбланувчининг жойлашган жойини аниқлаш учун барча чораларни
кўриш зарур бўлган муддат белгиланган бўлса, 1994 йилги жиноят-
процессуал кодексининг 365-моддасида айбланувчининг жойлашган
жойини аниқлаш бўйича ушбу чоралар кўрилиши керак бўлган фактнинг
пайдо бўлиши кўрсатилган. Иккала моддада ҳам айбланувчининг
жойлашган жойи номаълум бўлганлиги сабабли, зарурат омилини ҳисобга


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

83

олган ҳолда, айбланувчига қидирув эълон қилиш учун асос бўлади.
Шунинг учун, айбланувчини қидиришдан олдин, қонунда айбланувчининг
жойлашган жойини аниқлаш учун терговчи томонидан зарур қидирув
чораларини кўриши назарда тутилган.

Бироқ, қонунда бундай қидирув учун қандай қидирув чораларини

кўриш кераклиги аниқ кўрсатиб берилмаган. Қонунда ушбу чоралар
фақатгина “зарур қидирув чоралари” деб номланган халос. Шу сабабли,
фикримизча айбланувчини турган жойини аниқлашга қаратилган зарур
бўлган қидирув чораларига қуйидагиларни киритиб ўтишимиз лозим.

Зарур қидирув чоралар дейилганда:

-айбланувчи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш (унинг оилавий

шароитини ўрганиш);

айбланувчини яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни

тўплаш;

-айбланувчини атрофидаги яқин кишилар тўғрисидаги маълумотлар

тўплаш;

-айбланувчининг номида бирон-бир кўчмас мулк бор ёки йўқлигини

аниқлаш;

-айбланувчи қайси манзилларда доимий ёки вақтинча рўйхатда

туришлигини аниқлаш;

-айбланувчининг

номига

расмийлаштирилган

телефон

компанияларнинг

симкарталарини,

ижтимоий

тармоқларнинг

аккаунтларини аниқлаш;

-телефон рақамлари ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидаги

ёзишмаларни аниқлаш;

-аниқланган доимий ва вақтинча яшаш манзилида кечиктириб бўлмас

тинтув тергов ҳаракатларини ўтказиш;

-айбланувчининг яқин қариндошларини ва унга алоқадор бўлган

шахсларнинг манзилларида тинтув тергов ҳаракатларини ўтказиш;

-айбланувчини доимий ва вақтинча яшаш манзилида ҳамда чегара

постларига қидирилаётган айбланувчи тўғрисидаги маълумотларни
жойлаштириш;

-айбланувчини чегара постларидан ёки айланма йўллар орқали ҳамда

ҳаво йўллари билан республика ҳудудидан чиқиб кетмаслик чораларини
кўриш;


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

84

-айбланувчи номига расмийлаштирилган банк пластик карталарини

рўйхатини шакллантириш ва улардаги пул айланмаларини тўхтатиш
чораларини кўриш;

-қидирилаётган айбланувчи тўғрисидаги маълумотларни ОАВларида

ҳамда ижтимоий тармоқ платформаларида ёритиш ва бугунги кундаги
фотосуратларини тарқатиш;

-айбланувчи

бирорта

бахтсизликка

учрамаганлиги

(яъни

ўлмаганлиги, касалхонага тушиб қолмаганлиги, бошқа иш бўйича қамоққа
олинмаганлиги) юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатларини
ўтказиб, ишонч ҳосил қилиш керак каби чораларни киритишимиз мумкин.

Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор моддаларида жиноят

содир этган шахсларни қидириш, қидирув йўналиши бўйича тергов
ҳаракатлари ва тезкор-қидирув ҳаракатларини амалга ошириш билан
боғлиқ қоидалар мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, улар етарли даражада
жиноят содир этган шахсларни қидириш тартиби ва механизмини акс
эттирмайди. Қонун чиқарувчи қидирувнинг айрим таркибий қисмларига
тегишли турли хил иборалардан фойдаланган. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 21-моддаси (Жиноят
ишларини юритишда жамоатчиликнинг иштироки)да “айбдорларни
қидириш ва фош этиш”;

36-моддаси (Терговчининг ваколатлари)да “шахсларни қидириш”;
381-моддаси

(Суриштирувчининг

ваколатлари)да

“шахсларни

қидириш”;

392-моддаси (Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган

бошлиғининг ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари)да “яширинган
гумон қилинувчиларни қидириб топиш”; 130-моддаси (Таниб олиш учун
кўрсатиш чоғида таниб олувчининг кўрсатуви)да “қидирилаётган шахс”;
158-моддаси (Тинтув ўтказиш учун асослар)да “қидирилаётган шахсни
топиш”; 236-моддаси (Эҳтиёт чоралари қўлланилишининг мақсад ва
асослари)да “суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши
мумкин”; 242-моддаси (Қамоққа олиш)да “айбланувчи, судланувчи тергов
ва суддан яширинганида”; 243-моддаси (Қамоққа олиш ёки уй қамоғи
тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби)да “қидирув эълон қилинган
айбланувчи”; 250-моддаси (Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат)да “тергов ва суддан яширинмаслик”; 2541-моддаси (Паспортнинг
(ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш мақсади ва
асослари)да “қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи”;


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

85

2543-моддаси

(Паспортнинг

(ҳаракатланиш

ҳужжатининг)

амал

қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш)да
“қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи”; 2544-моддаси
(Суд ажрими)да “қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи”;
262-моддаси (Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар)да “тергов ва
суддан яшириниб юрган”; 318-моддаси (Процессуал чиқимлар)да
“шахсларни қидириш”; 365-моддаси (Қидирув эълон қилиш)да“қидирув
эълон

қилиш”

ва

“қидирилаётган

айбланувчи”;

370-моддаси

(Терговчининг дастлабки тергов тўхтатилгандан кейинги ҳаракатлари)да
“яшириниб юрган айбланувчиларни қидириб топиш” ва “яшириниб юрган
шахсларни ушлаб бериш”; 3819-моддаси (Суриштирувни тўхтатиш)да
“қидирув эълон қилиниши”; 382-моддаси (Прокурорнинг ваколатлари)да
“жиноят содир этган шахсларни қидириш”; 4057-моддаси (Жиноят иши
бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш)да
“айбланувчининг яширинганлиги аниқланса унга нисбатан қидирув эълон
қилиш”; 4058-моддаси (Тўхтатиб турилган жиноят ишини прокурорга
ўтказиш)да “айбланувчини қидириш чораларини кўриш”; 420-моддаси
(Жиноят ишини кўришни тўхтатиш)да “судланувчи яширинган бўлса” ва
“яширинган судланувчини қидириви суд ажрими билан эълон қилинади”;
542-моддаси (Ҳукм, ажрим ва қарорни ижро этиш билан боғлиқ
масалаларни ҳал қилиш тартиби)да “маҳкумга нисбатан қидирув эълон
қилиш”; 605-моддаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни
ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш)да “шахснинг қидирув
эълон қилинган шахс”, деб юритилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон
Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида” ги Қонунининг 11-
моддасига кўра давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари

ва

бошқа

ташкилотлар

“фуқароларнинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат
тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар ва
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга
чек қўйиш, уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов қилишда,
жиноятчиларни қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини
аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар
органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт” деган
мажбуриятни олган.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги 405-сонли

Қонуни билан киритилган Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

86

киритилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 36, 39, 343, 355-моддалари таҳририда “қидирув
ҳаракатларини амалга ошириш” атамаси қўлланилган . Жиноят-
процессуал қонунчилиги нормалари тергов ҳаракатлари билан бир
қаторда қидирув ҳаракатларини амалга оширишни назарда тутган. Аммо
қонун чиқарувчи “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул
қилингандан сўнг, қидирув ҳаракатларини тезкор-қидирув тадбирлари
билан алмаштиришни зарур деб топган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб муаллифлик таърифга кўра, жиноят-

процессуал қонунчилигидаги айбланувчини қидириш деганда “ўзининг
ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида айбли ижтимоий хавфли
қилмиш содир этиб, ўзига нисбатан сиртдан ёки тўғридан-тўғри айб эълон
қилинган ҳамда далилларни йўқ қилиш ёки келгуси жиноятини давом
эттириш ёхуд жазодан ва жавобгарликдан қочиш мақсадида тергов ва суд
идораларидан яширинган шахсни қидириш” тушунилади.

Хулоса ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 64-

моддасига мувофиқ “Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир
бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир
жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас”, деб кўрсатилган. Бу эса
қидирувда юрган шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир
бўлмаган жиноят содир этган бўлиб, тергов ва суд идоралардан ўн йил
ҳамда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиб, йигирма беш йил муддат
ичида яшириниб қўлга тушмаса жавобгарликдан қутулиб қолиш
натижасида фуқароларга нисбатан етказилган мулкий, моддий ва
маънавий зиённи қоплаш, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг

10-моддасидаги

жавобгарликнинг

муқаррарлиги

принципига кўра “қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги
аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт” принципини
қўлланилмасдан қолинишига сабабчи бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, ҳар
бир қидирувда бўлган шахсни қаерда эканлигини аниқлаш ва унга
нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашимиз шарт.

Адабиётлар:

1.

См.: Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан, 1995 г., №

2. 365-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил
11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси
палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

87

2.

https://lex.uz/docs/3027843 Электрон манбага мурожаат қилинган

вақт: 14.01.2025.
3.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-

сон, 4-моддаси. https://lex.uz/docs/2937151. Электрон манбага мурожаат
қилинган вақт: 05.01.2025.
4.

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

кодекси

/

https://lex.uz/docs/111453. Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
05.01.2025.

Библиографические ссылки

См.: Ведомости Верховного Совета Республики Узбекистан, 1995 г., № 2. 365-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-100-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда.

https://lex.uz/docs/3027843 Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 14.01.2025.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон, 4-моддаси. https://lex.uz/docs/2937151. Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 05.01.2025.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси / https://lex.uz/docs/111453. Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 05.01.2025.