DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
87
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН САЛБИЙ ҲАРАКАТЛАР
СОДИР ЭТИЛИШИНИНГ ОМИЛЛАРИ.
Н.И.Қайимова
Наманган вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин қизлар масалалари
бўйича ўринбосари
https://doi.org/10.5281/zenodo.15087842
Ҳозирги вақтда вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган
ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш долзарб муаммолардан
биридир. Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, аввало уларнинг келиб
чиқиш сабабларини аниқлашимиз ва бартараф этишимиз мақсадга
мувофиқдир. Айниқса, жойларда умумий профилактикадан унумли
фойдаланиш ва буларни юритишда ёшлар тарбиясига бевосита маъсул
шахслар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилиши
ижобий натижаларни беради. Бундан ташқари ҳуқуқбузарлик ёки жиноят
содир этган вояга етмаганлар билан якка профилактик тарбиявий
ишларни юритишда уларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга
олиб ташкиллаштирилиши ҳам мақсадга мувофиқдир
Ҳуқуқий демократик давлат тараққиётининг ривожланиши, ўсиб
келаётган авлоднинг таълим ва тарбия даржасига боғлиқ. Бунга эришиш
учун эса аввало, жамиятимиз аъзолари бўлмиш вояга етмаганларнинг
сиёсий, ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий савияси юқори даражада бўлиши
талаб этилади. Шу боисдан, вояга етмаганлар назоратсизлиги ва
ҳуқуқбузарликлари профилактикасида таълим ва тарбия алоҳида ўринга
эга.
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг баркамол инсон бўлиб
улғайишига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши ва бу
борада чора-тадбирларнинг амалга оширилиб келинаётганини алоҳида
эътироф этиш лозим. Дарҳақиқат мамлакатнинг келажагини белгиловчи
ёшлар ва вояга етмаганларнинг комил инсон қилиб тарбиялашда
адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, уларнинг келажакка
ишончини янада мустахкамлаш давлат ривожида муҳим аҳамият касб
этади.
Давлатчилик вужудга келган даврлардан бошлаб ҳукмрон
доиралар фуқароларни турли йўллар билан тарбиялаб, уларнинг ўзлари
ишлаб чиққан қонун ва қоидаларга амал қилишларига мажбур этиб
келганлар ва ўз навбатида адолатсиз бўлсада ўша замоннинг ўзига хос
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
88
бўлган ҳуқуқий хулқни шаклланишида рол ўйнаган. Шунинг учун
шахснинг ижтимоийлашуви унда ахлоқий сифатлар ва ҳуқуқий онгни
шакллантиришни келтириб чиқаради. Бу жараёнлар шахсни жамиятда
ўрнатилган қоидалар ва тартибларга риоя қилиши ва мослашашишини
таъминлайди.
Аммо, ҳар қандай даврда ҳам вояга етмаганларнинг даврга ёки
қоидаларга мослашиши жараёни уларга қандай таъсир қилиши билан
боғлиқдир. Масалан, уларни қандай тарбиялаш ҳамда қандай руҳда
ўстиришга боғлиқ. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар қандай
шахсни ўзи униб ўсган мамлакати, миллатининг урф-одатлари асосида
тарбиялаш, шу билан бирга ўзга миллатларнинг одатларини ҳурмат
қилиш руҳида тарбиялаш уларни комил инсон этиб тарбиялашда муҳим
аҳамият касб этади, ваҳоланки, ўз ҳалқини севувчи ва ўзга
миллатларни ҳурмат қилувчи шахсгина ҳуқуқбузарлик содир этмайди,
атроф муҳитга доимо ҳурматда бўлади.
Шу ўринда, Туркистон маърифатпарвари, мутафаккир, педагог ва
ахлоқшунос Абдулла Авлоний: “ўгай тарбиядан” кўра миллий тарбиямиз
усулларини янгилашни афзал билади ва ва ўз даврини “Тарбиянинг
замони – тарбиянинг айни вақти” деб атайди. Унинг бу борадаги
қарашлари ҳануз ўз кучини йўқотганмаганлигини, тарбия – ҳозир ҳам
жамият учун долзарб муаммо эканлигини кўриш мумкин. Ўз навбатида
Абдулла Авлоний: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё
ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” деб таъкидлаб, тарбиянинг
вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларига риоя қилишини
таъминлашда,
шунингдек,
улар
томонидан
содир
этиладиган
ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишда муҳим аҳамият касб
этишини кўрсатиб ўтган.
Демак, вояга етмаган шахсларда ғайриижттмоий ҳулқ-атвор
шаклланишида уни ўраб турган ташқи ва ички муҳитдаги салбий
таъсирлар рол ўйнайди ва айнан шу салбий таъсирлар вояга етмаганлар
томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келади.
Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши
шарт-шароитларидан келиб чиқиб уларни қуйидаги иккита турга
ажратиш мумкин:
1. Ташқи шарт-шароит, жамиятдаги салбий ижтимоий иллатларнинг
мавжудлиги, хусусан, гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозлик,
“оммавий маданият”, экстремизм ва терроризм;
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
89
2. Ички шарт-шароит, хусусан, оиладаги салбий муҳит, оила
аъзоларидаги ёмон ҳулқнинг салбий таъсири ва бошқалар.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг
турларига қараб уларнинг қандай муҳитда ўсганлигини аниқлаш мумкин,
шу
боисдан
вояга
етмаганлар
ўртасида
назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ва бу
жараёндагни мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни баратараф
этишда аввало ҳуқуқбузарликларни ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар
таҳлил этилганда уларнинг қуйидаги алоҳида кўринишларига эътибор
бериш лозим: жамоат тартиби ва аҳлоқий талабларни бузиш (ноаҳлоқий
хулқ-атвор); турли хилдаги майда қонунбузарликлар (қонунга хилоф
хатти-ҳаракат); қонуний талабларни бузиш (жиноий хатти-ҳаракат)
кабилар. Жамиятга зид хулқ-атворнинг барча турлари бир-бири билан
узвий боғлиқ ва қоидага биноан бир бирига сабабчидир. Шунинг учун
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини
оширишда, унга шароит яратаётган, жамиятга зиён етказаётган сабаблар
билан курашни кучайтириш зарур.
Вояга етмаганларнинг ўзига хос хусусиятлардан энг муҳими шундаки,
оилада ва тенгдошлари орасида ўз ўрнини топа олиши ниҳоятда
мураккабдир, шу боис ҳам улар томонидан содир этиладиган
ҳуқуқбузарликлар қуйидаги омилларни бир - бирига таъсири
натижасида вужудга келади: ташқи муҳитнинг вояга етмаган ўсмирларга
бўлган таъсири; вояга етмаган ўсмирнинг шахси; вояга етмаган
ўсмирларнинг жамоада тутган ўрни.
Вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларга мойилларининг
ижтимоий эҳтиёжлар, қизиқишлар, моддий йўналишлар бир-бирига
ўхшаш бўлади, уларни қонунга зид ишлар қилиш билан тўлдирмоқчи
бўладилар. Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда вояга
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини ташкил этиш ва амалга оширишда ички ишлар
органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, мутахассислар,
таълим муассасалари ўзаро ҳамкорликда зарурий чора-тадбирларни
амалга оширишлари мақсадга мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги “Вояга
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни // Электрон манба: lex.uz.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
90
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни // Электрон
манба: lex.uz.
3.
Интернет манба: http://old.muslim.uz/index.php
4.
Таштемиров А., Хўжамбердиев А. Оила-турмуш муносабатлари
доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таснифи //Журнал
академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 6. – С.
4-12.