Авторы

  • С.С. Сафаров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.87826

Ключевые слова:

Битим шартнома қонун фармон қарор.

Аннотация

Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишнинг халқаро, миллий норматив ҳуқуқий асосларининг  моҳияти ёритилиб, ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилган. 


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

63

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ

АСОСЛАРИ ТАҲЛИЛИ

С.С.Сафаров

https://doi.org/10.5281/zenodo.15420816

Аннотация.

Мақолада

ахборот

технологиялари

соҳасидаги

жиноятларнинг олдини олишнинг халқаро, миллий норматив ҳуқуқий
асосларининг моҳияти

ёритилиб, ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш

бўйича таклифлар билдирилган.

Калит сўзлар

. Битим, шартнома, қонун, фармон, қарор.

Дунёда тинчликни, хавфсизликни таъминлашда давлатларнинг ва

барча миллатларнинг ўзаро хамкорлигини ривожлантириш мақсадида

1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилди. Ушбу

халқаро нуфузли ташкилот томондан бугунги кунга қадар универсал,

минтақавий, шунингдек жиноятчиликка қарши курашда жумладан,

ахборот технологиялари соҳасида жиноятларга қарши курашишда

ҳамкорлик масалаларида икки томонлама, кўп томонланма халқаро-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини

олишнинг ҳуқуқий асоси халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, жиноят содир этган шахслар бошқа

давлатларнинг ҳудудида бўлиб кибермакон орқали соҳага оид жиноятлар
содир этиб, тергов ва суд органларидан қочиб бошқа давлат ҳудудида

яшириниб юрганида халқаро ҳужжатларнинг талабига риоя қилган ҳолда

тезкор чора-тадбирлар ўказилади.

Мазкур масалада O.C.Алавердовнинг фикрича “ахборот технологиялари

соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишда ички, ташқи, халқаро

ҳамкорликни амалга ошириш, илмий амалий конференциялар ўтказиш,

кадрлар масаласига эътибор бериш орқали ижобий самарага эришилади”

1

деб таъкилайди.

А.В.Парамонов

ва

Т.В.Плотникова

“ахборот

технологиялари

соҳасидаги жиноятларни олдини олишда фуқароларнинг интернет ва

телеграмм мессенджеридан фойдаланиш борасида билимларини ошириш

зарур”

2

деб ҳисоблайди.

1

Алавердов O.C.

Предупреждение преступлений, совершаемых с использованием

компьютерных технологий // Северо-Кавказский юридический вестник. 2009. №2. URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/

preduprezhdenie-prestupleniy-sovershaemyh-s-ispolzovaniem-

kompyuternyh-tehnologiy (дата обращения: 07.04.2025).

2

Парамонов А.В., Плотникова Т.В. Предупреждение преступлений в сфере компьютерной информации

// Пробелы в российском законодательстве. 2019. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ preduprezhdenie-
prestupleniy-v-sfere-kompyuternoy-informatsii-1 (дата обращения: 08.04.2025).


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

64

Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва жиноятни содир

этилишига оид таҳлилга асосланиб ахборот технологиялари соҳасидаги

жиноятларнинг олдини олиш тушунчасига қуйидаги:

“ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш

деганда

ваколатли давлат органлари томонидан мазкур турдаги

жиноятларнинг тури, ўзига хос хусусияти ва содир усулларини инобатга

олган ҳолда олдини олишга қаратилган профилактик табдирларни

ўтказилиши тушунилади” мазмунида ҳуқуқий таъриф берилишини тўғри

деб ҳисоблаймиз.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини

олишда қуйидаги халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Булар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бирлашган Араб

Амирликлари

Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм ва

жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида битим 2008 йил 17 март, Абу Даби (Ўзбекистон

Республикаси учун 2012 йил 23 мартдан кучга кирган);

Ўзбекистон Республикаси билан

Тожикистон Республикаси

ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида битим 2018 йил 9 март, Душанбе (Ўзбекистон

Республикаси учун 2018 йил 6 июндан кучга кирган);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Беларусь Республикаси

Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик

тўғрисида битим 2008 йил 19 июнь, Минск (2008 йил 24 декабрдан кучга
кирган);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркманистон

Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида

битим 2009 йил 25 февраль, Тошкент (Ўзбекистон Республикаси учун 2009

йил 20 ноябрдан кучга кирган);

Шанхай ташкилотига аъзо бўлган давлатлар Ҳукуматлари ўртасида

жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида шартнома 2010

йил 11 июнь (2012 йил 11 январдан кучга кирган);

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан

Қозоғистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида

битим 2013 йил 14 июнь, Тошкент (2013 йил 14 июндан кучга кирган);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Кипр

Республикаси Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида

битим 2012 йил 5 апрель, Тошкент (2015 йил 27 февралда кучга кирган);

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашда

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг ҳамкорлик

тўғрисидаги битим Душанбе, 2018 йил 28 сентябрь (Ўзбекистон

Республикасида 2020 йил 12 мартдан кучга киради);

Ўзбекистон Республикаси билан

Испания

Қироллиги ўртасида

жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим 2013


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

65

йил 5 ноябрь, Мадрид (Ўзбекистон Республикаси учун 2022 йил 10
февралдан кучга кирган).

Мазкур халқаро ҳужжатларнинг мазмунида “

ахборот технологиялари

соҳасидаги

жиноятларга

қарши

кураш”

қоидаси

ҳамкорлик

йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси Тезкор-қидирув

депарменти Киберхафсизлик маркази ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш

бошқармаси масъуллари ҳамкорликда МДҲга аъзо бўлган, шунингдек

Европа, Осиёнинг бошқа давлатлари ҲМҚОларнинг ходимлари билан

соҳага оид жиноятларниг олдини олишда тажриба алмашиш учун кўпроқ

амалий чора-тадбирлар, семенар-тренинг ўқув машғулотларини ташкил
этиш лозим.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, 2023–2024 йилларда Ички

ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Тезкор-қидирув

депарментининг Киберхафсизлик маркази, Тошкент шаҳар ИИББ масъул

ходимлари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши

курашишда илғор хориж тажрибаси ва амалиётини ўрганиш мақсадида

Беларусь, Россия Федерацияси, Туркия, Италия, Хитой, Жанубий Корея,

Озарбайжон, Саудия Арабистони, Қозоғистон каби давлатларга масъул

ходимлар

томонидан

хизмат

сафарларига

борилиб,

ахборот

технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш масаласида

семинар-трейнинг машғулотида иштирок этилиб фикр алмашилди ва

амалий тажриба орттирилди. Шунингдек, ходимларини соҳага оид мазкур

йўналишда билимларини мустаҳкамлашда мазкур давлатларнинг Ички

ишлар вазирлиги (Полиция)нинг Киберхавфсизлик бошқармаси масъул

ходимлари томонидан

9 маротаба

сменар-тренинг ўқув машғулотлари

ташкил этилди.

Машғулотларда ахборот тизимларини ҳимоялаш, сунъий интеллектга

асосланган ҳолда эҳтимолий киберхужум ва кибержиноятларни

прогнозлаш имкониятини берувчи аппарат-дастурий таъминотлар

(“Multilayer Ransomware Protection”)ни харид қилиш ва ундан фойдаланиш

тартиби, шунингдек, сўнгги пайтларда Республикамизда “Deepfake”

технологиялари орқали содир этилаётган (

ҳукумат раҳбарлари, машҳур

шахсларнинг юз тасвири ва овозларини сохталаштириш

) жиноятларни

фош этиш бўйича “Huawei” компаниясининг тажрибасини ўрганиш ҳамда

улар асосида маҳаллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш малалари

муҳокама қилинди.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши

курашишнинг

халқаро-ҳуқуқий

асосларини

мустаҳкамлашда

қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

биринчидан,

халқаро ҳужжатлар мазмунида назарда тутилган

қоидаларга амал қилиниши учун ҳамкорлик механизмларини таъминлаш,


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

66

бунинг учун пойтахт ҳудудида истиқомат қилаётган фуқароларга
нисбатан содир этилган ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни

содир этган шахс фойдаланган қурилманинг Интернет Протокол манзили

(IP), Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган давлат ҳудудида

аниқлаганида зудликда ҳамкорлик механизмини таъминлаш орқали

сўровномалар юбориш ва жиноятни содир этганларнинг шахсини

аниқлаш чорасини кўриш;

иккинчидан,

агарда соҳага оид жиноятни содир этган шахс

фойдаланган қурилманинг Интернет Протокол манзили (IP), Ўзбекистон

Ҳукумати билан халқаро шартномалар тузилмаган давлатни ҳудудида

аниқланганида, бундай ҳолатларни тизимли равишда таҳлил қилиш

орқали ушбу давлат билан икки томонланма халқаро битимларни қабул
қилинишига эришиш;

учинчидан,

соҳага оид жинояларнинг олдини олиш мавзуида

ривожланган давлатлар Полиция органлари билан ИИВ Киберхавфсизлик

маркази ўртасида халқаро семенар теренинг машғулотларини онлайн

ташкил этиб, илғор иш услубларини Республикамиз барча ҳудудларига

кенг татбиқ этиш;

тўртинчидан,

ахборот технологиялари соҳасида жиноятларга қарши

курашнинг самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати билан Жанубий Корея, Япония, Хитой, Германия, Болгария,

Австрия, Қувайт, Миср, Саудия Арабистони, Кипр ва Испания каби

давлатлар билан “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга

қарши курашишда тезкор ҳамкорлик тўғрисида”ги битимларнинг қабул

қилиниши ва ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни белгилаш;

бешинчидан,

фуқароларни мулкий дахлсизлигини таъминлашда

уларга етказилиши мумкин бўлган моддий зарар келиб чиқмаслиги ёки

кибермакон (виртуал олам)да содир этилаётган жиноятларнинг тезда

фош этишда зарур чоралар (дастурий аппарат таъминотини яратиш)ни

Ўзбекистон

Республикаси

билан

бошқа

давлатлар

ўртасида

“Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик”ни тартибга

солувчи халқаро ҳужжатларда белгилаш лозим.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини

олишда қуйидаги миллий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул

қилинган. Буларга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекси;

Ўзбекистон

Республикасининг

2022

йил

15

апрелдаги

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-764-сон Қонуни;

Ўзбекистон

Республикасининг

2014

йил

14

майдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон Қонуни;


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

67

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги “Шахсга доир

маълумотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-547-сон Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги

“Ўзбекистон республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар

айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-3832-сон Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги

“Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган

ҳуқуқбузарликларга

қарши

курашишни

кучайтириш

чоралари

тўғрисида”ги ПҚ-381-сон Қарори.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, соҳага

оид жиноятларнинг салмоғи йил сайин ошиб бормоқда. Бунинг асосий

сабаби

биринчидан,

амалдаги

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларда

бўшлиқларнинг ҳамон мавжудлиги, таъсирчан профилактик

механизмларнинг ишлаб чиқилмагани;

иккинчидан,

тизимли, мақсадли ва

мақсадли профилактик тадбирларни амалга оширишда ички ва ташқи

ҳамкорлик ишлари амалга оширилмаслиги кабилар соҳага оид

жиноятларнинг олдини олишга салбий таъсир кўрсатиб келмоқда.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишда

юқорида таҳлил қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд бўшлиқларни
бартараф этиш, бунинг учун

биринчидан,

кибержиноятларни “иссиқ изи”да

фош этишда ИИВ билан Марказий банк ўртасида тезкор ҳамда самарали
ҳамкорликни

таъминлашни

ҳуқуқий

асосларини

мустаҳкамлаш;

иккинчидан,

кибержиноятларни аниқлаш ҳамда фош этишда ИИВ тезкор

бўлинмаларнинг ваколатини кенгайтириш яъни, махсус тезкор-қидирув
тадбирларини бевосита ўтказишга шарт-шароитлар яратиб бериш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Алавердов O.C. Предупреждение преступлений, совершаемых с
использованием компьютерных технологий // Северо-Кавказский
юридический вестник. 2009. №2. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/
preduprezhdenie-prestupleniy-sovershaemyh-s-ispolzovaniem-kompyuternyh-
tehnologiy (дата обращения: 07.04.2025).
2. Парамонов А.В., Плотникова Т.В. Предупреждение преступлений в сфере
компьютерной информации // Пробелы в российском законодательстве.
2019. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ preduprezhdenie-
prestupleniy-v-sfere-kompyuternoy-informatsii-1

(дата

обращения:

08.04.2025).

Библиографические ссылки

Алавердов O.C. Предупреждение преступлений, совершаемых с использованием компьютерных технологий // Северо-Кавказский юридический вестник. 2009. №2. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ preduprezhdenie-prestupleniy-sovershaemyh-s-ispolzovaniem-kompyuternyh-tehnologiy (дата обращения: 07.04.2025).

Парамонов А.В., Плотникова Т.В. Предупреждение преступлений в сфере компьютерной информации // Пробелы в российском законодательстве. 2019. №4. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ preduprezhdenie-prestupleniy-v-sfere-kompyuternoy-informatsii-1 (дата обращения: 08.04.2025).