DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
130
ЎЗБОШИМЧАЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА
ЖАБРЛАНУВЧИ ВА ГУВОҲНИ СЎРОҚ ҚИЛИШ ТАКТИКАСИ
Мирзаев Анвар Сатторалиевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15480653
Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ
тизимидаги изчил ислоҳотлардан кўзланган мақсад биринчи навбатда,
жиноят
ва
жиноят-процессуал
қонунчилигида
инсонпарварлик
тамойилларини кучайтиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-
ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-4850-сон, 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5268-сон , 2020 йил 10
августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПФ-6041-сон ва 2022 йил
28 январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ-60-сон
Фармонларининг қабул қилиниши ҳам мазкур ислоҳотларнинг мантиқий
давоми бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги
“Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сонли қарори
да эса жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш
давлатнинг қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни
ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад давлатимизда
фуқароларимиз ва юртимизга бошқа мамлакатлардан турли мақсадларда
ташриф буюрган шахслар учун уларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулкий
дахлсизлиги
ва
бошқа
ҳуқуқларини
жиноий
тажовузлардан
ҳимояланганлиги кафолатини яратиб беришимиздир.
Мана шулардан келиб чиқиб, ички ишлар органлари инсоннинг
шаъни, қадр-қиммати, мулки ҳамда соғлиғига зарар келтирувчи
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
131
ўзбошимчалик жиноятининг олдини олиш, бу турдаги жиноятларни
“иссиқ изи”дан фош этиш ҳамда айбдор шахсларга жазо муқаррарлигини
таъминлаш борасидаги вазифаларини сидқидилдан бажаришлари ҳамда
ушбу фаолиятни мунтазам равишда такомиллаштириб боришлари лозим.
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 50 та ўзбошимчалик жинояти содир
этилган бўлса, 2021 йилда 61 та, 2022 йилда 73 та, 2023 йилда 81 та содир
этилганлигини, ушбу жиноят йилдан йилга ортиб бораётганлигини ,
шунингдек, уларнинг фош этиш кўрсаткичлари йилдан-йилга пасайиб
кетаётганлиги, бу турдаги жиноятларнинг аксарият қисми танишлар
доирасида содир этилиб, уларнинг расмий рўйхатга олинмай
қолаётганлиги , суд-тергов амалиётида мулкий турдаги жиноятларни
тергов қилиш давомида хатоликларга йўл қўйилаётганлиги натижасида
жиноят иши ўзбошимчалик жиноятига қайта малкаланаётлиги,
ўзбошимчалик жинояти кейинги йилларда гуруҳ таркибида содир
этилаётганлиги ҳам жиноятларни тергов қилишни қанчалик даражада
такомиллаштиришга мухтож эканлигини кўрсатиб қўймоқда.
Ҳозирги кунда ўзбошимчалик жинояти юзасидан олиб бориладиган
суриштирув ва дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона
ўтказилишини, жиноятнинг сабабларини аниқлаш, уни содир этилишига
имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш масалалари долзарб
муаммо бўлиб қолмоқда. Бу борада айниқса, суриштирувчи ёки терговчи
томонидан терговни пухта режалаштириш, тусмолларни тўғри тузиш ва
улар бўйича вазифаларни аниқ белгилаб олиш, ўтказиладиган
экспертизаларни талаб даражасида ўтказилишини йўлга қўйиш, терговга
қадар текширув органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш,
ўтказиладиган тергов ҳаракатларининг сифатини ошириш, жиноятнинг
содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш энг муҳим
вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳар қандай жиноят ишини тергов қилиш аввало жабрланувчини сўроқ
қилиш тергов ҳаракатидан бошланади. Терговчининг ҳаракатлари жиноят
процесси иштирокчиларини сўроқ қилишда олинган кўрсатувлардан
келиб чиққан ҳолда ҳақиқатни аниқлашга қаратилади ва кўрсатувлардан
келиб чиққан ҳолда терговчи тергов ҳаракатларини режалаштиради. Ҳар
бир тергов ҳаракатини ўткази криминалистикада уч босқичга бўлинади.
Жумладан сўроқ қилиш тергов ҳаракати ҳам уч босқичга яъни
тайёргарлик кўриш, ўтказиш (ишчи босқич) ва расмийлаштириш
босқичларига бўлинади.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
132
Тайёргарлик босқичида терговчи ёки суриштирувчи жабрланувчи
ҳақидаги терговга қадар текширув ҳаракатларида тўпланган маълумотлар
ҳамда тушунтириш хати билан танишиб чиқади.
Ўзбошимчалик жинояти бўйича жабрланувчини сўроқ қилишда у
билан психологик алоқа ўрнатган сўнг қуйидагиларга аҳамият қаратиш
зарур:
- у гумон қилинувчи билан танишми, қанча вақтдан буён таниш, у
билан қандай муносабатда бўлган (ўрталарида ўзаро олди берди
бўлганми, бирон бир салбий ҳолат содир бўлганми каби ҳолатларга
аниқлик киритиш);
- гумон қилинувчи билан зиддиятнинг зарурий шарти нима бўлган;
- жабрланувчи томонидан тегишли вазиятни ҳал қилишнинг қонун
ёки қонуности ҳужжатлари бўйча ҳал қилиш тартибидан қандай четга
чиқишлар содир этилганлиги;
- томонлар низоли вазиятни муроса йўли билан ҳал қилишга ҳаракат
қилдими, агар ҳарақат қилган бўлса қандай ҳаракатларни амалга
оширганлар;
- гумон қилинувчи вазиятга рухсатсиз таъсир қилиш ниятини илгари
билдирганми;
- гумон қилинувчининг ўзбошимчалик билан ҳаракатларини содир
қилган вақтда жабрланувчи қаерда бўлган;
- жабрланувчи гумон қилинувчининг ўзбошимчалик ҳаракатидан
қандай тартибда хабардор бўлганлиги (агар у ўзбошимчалик билан содир
бўлган пайтда воқеа жойида бўлмаса);
- у шахсан бевосита ёки билвосита айбланувчининг жабрланувчига
тегишли ёки ихтиёридаги биноларга эркин киришига ҳисса қўшганми;
- жиноят содир этган шахс (лар) воқеа жойига қандай кирганлиги;
- жабрланувчи ўзбошимчалик ҳаракатларини шахсан кузатганми, у
қандай шаклда ва қайси вақтда қаршилик кўрсатганми, ўзбошимчалик
ҳаракатлари содир бўлган пайтда бевосита низонинг олдини олиш ёки
бостириш учун бошқа чоралар кўрганми;
- ўзбошимчалик ҳолатлари ҳақида аниқ нимани билади;
- ҳар бир шерикнинг хатти-ҳаракати қандай бўлган;
- мол-мулк томонидан қандай қилиб мусодара қилинган, бу мол-
мулкка зарар етказилишига йўл қўйилганми, қандай шаклда;
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
133
- айбдор томонидан олиб қўйилган моддий бойликлар, бошқа ашёлар
ва ҳужжатлар рўйхати қандай, бу ашёларнинг индивидуал хусусиятлари
қандай, уларнинг бозор қиймати;
- айбдор томонидан танлаб олинган моддий бойликларни қонуний
равишда сотиб олиш ёки тасарруф этиш фактини тасдиқловчи ҳужжатли
ёки бошқа далиллар мавжудлиги;
- шериклар воқеа жойини қандай тарк этганлиги;
- ҳуқуқбузарлик содир этилгандан сўнг дарҳол жабрланувчи ва бошқа
шахслар томонидан қандай ҳаракатлар содир этилганлиги;
- ўзбошимчалик натижасида жабрланувчига етказилган зарар
миқдори ва қандай хусусиятга эга;
- умумий мулкий ва маънавий зарар зарар миқдори қанча.
Одатда жабрланувчини сўроқ қилгандан сўнг гувоҳлар сўроқ
қилинади. Гувоҳларни сўроқ қилиш предметига кўра қуйидаги гуруҳларга
ажратиш мумкин:
- айбдор шахснинг ўзбошимчалик ҳаракатларининг гувоҳлари;
- жабрланувчининг ўзбошимчалик қилиш учун баҳона бўлган
ҳаракатларининг гувоҳлари;
- айбланувчи ва жабрланувчи ўртасидаги зиддиятнинг сабаблари ва
моҳиятидан хабардор бўлган шахслар;
- мулкий низони ҳал қилиш учун жабрланувчидан тортиб олинган
мол-мулкни айбдор сотмоқчи бўлган шахслар;
- жабрланувчи ва жиноятчининг қариндошлари, қўшнилари, ишдаги
ҳамкасблари, улар низоли томонларнинг шахсиятини тавсифлаши
мумкин;
- ички ишлар органлари ходимлари ва низони бостиришда, айбдорни
ушлашда қатнашган бошқа шахслар; холислар ва бошқа жамоатчилик
вакиллари сифатида иштирок этган шахслар.
Гувоҳларни сўроқ қилишда исботланиши лозим бўлган ҳоллар бўйича
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- у жабрланувчи ва гумон қилинувчи билан танишми (қанчон буён) ва
улар билан қандай муносабатда;
- жабрланувчи ва айбланувчи ўртасида юзага келган зиддиятли
вазиятнинг сабабларидан хабардорми;
- воқеа жойида қачон ва нима сабабдан у ерда бўлган;
- айблаунвчи жиноят содир этилган жойга қачон, нима сабабдан ва
қандай келганлиги;
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
134
- низо бошланганда ёки айбдорнинг рухсат этилмаган ҳаракатларида
ўзбошимчалик ҳаракатлари айнан нимада намоён бўлганлиги;
- рухсат этилмаган ҳаракатларни бевосита ким амалга оширган бўлса,
агар бир нечта бевосита иштирокчилар бўлса, унда ҳар бир шерикнинг
ноқонуний ҳаракатлари қандай бўлган;
- ўзбошимчалик билан содир этилган барча шериклар гувоҳга таниш
бўлмаса, у қандай белгилар билан бегоналарни аниқлай олган;
- айбдорлар жисмоний ёки руҳий зўравонлик қўллаганми, у қандай
тарзда намоён бўлган;
- айбдорлар томонидан олиб қўйилган мол-мулкнинг индивидуал
хусусиятлари қандай;
- айбланувчилар мулкни олиб қўйишни қандай изоҳладилар,
жабрланувчига қандай талаблар қўйилди;
- айбланувчиларнинг воқеа жойини қандай тарк этганлиги;
-
жабрланувчининг
ўзбошимчалик
ҳаракатларига
қаршилик
кўрсатилганми, гувоҳларнинг ўзбошимчалик ҳаракатлари бостирилганми;
бу ҳаракатлар қандай ифодаланган;
- ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган жойнинг ёнида яна ким бўлган,
у бу шахс билан танишми, агар таниш бўлмаса, унда бу шахс тўғрисидаги
қандай маълумотлар унга маълум (ташқи кўриниш белгилари, исми,
фамилияси, воқеа жойида бўлган бошқа биров билан муносабатлари);
- жиноятнинг бошқа ҳолатлари: айбдорларни ҳибсга олиш ҳолатлари,
улардан ўзбошимчалик билан тортиб олинган мол-мулкни олиб қўйиш
ҳолатлари ва бошқалар.
Ўзбошимчалик жиноятини таҳлил қилар эканмиз амалиёт
ҳужжатлари ҳамда судда кўрилиб суд ҳукми чиқарилган ишлар
таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ўзбошимчалик жиноятини қуйидаги
турларга ажратиш мумкин:
- шахслар ўртасидаги ўзбошимчалик;
- давлат ва шахс ўртасидаги ўзбошимчалик;
Шахслар
ўртасидаги
ўзбошимчаликда
иштирокчи
сифатида
фуқаролар иштирок этиб бунга одатда фуқаролар ўртасидаги ўзаро олди-
берди шартлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабаб бўлади.
Давлат ва шахс ўртасидаги ўзбошимчалик жиноятига ер
участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, диний таълимотдан
сабоқ бериш тартибини бузиш, белгиланган тартибни бузган ҳолда
биноларни иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
135
қилиш ва капитал таъмирлаш, ер бериш тартибини бузиш, ер участкасини
ноқонуний олиб қўйиш, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир
қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача
тарзда ўзга шахсга бериш кабиларни киритиш мумкин.
Шу жиҳатдан ўзбошимчалик жиноятини тергов қилиш методикаси
ўзаро фарқланади. Давлат ва шахс ўртасидаги ўзбошимчалик жиноятида
шахс давлат томонидан белгилаб қўйилган тартибни қасддан бузган ҳолда
ёки эхтиётсиз орқали содир этса, шахслар ўртасидаги ўзбошимчалик доим
қасддан содир этилади.
Давлат ва шахс ўртасидаги ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда
терговчи шахснинг айнан қайси ҳаракати амалдаги белгиланган тартибни
бузганлигини кўрсатиши зарур. Масалан ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олишда терговчи ер участкасини олиш билан боғлиқ бўлган
қонун ва қонуности ҳужжатларини билиши талаб этилади. Бугунги кунда
ер участкалари тендерга қўйилиб, тендер ғолибларига туман ҳокимяти
томонидан берилиш амалиёти мавжуд.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жинояти бўйича
терговчи ёки суриштирувчи қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим.
- эгаллаб олинган ер участкаси кимга тегишли, яъни айбланувчига
қандай ҳужжат асосида қанча ер майдони унга берилган, берилган ер
участкасини қайта текшириш орқали қанча ер майдони ўзбошимчалик
билан эгаллаб олинган;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси қачон эгаллаб
олинган;
- эгаллаб олинган ер участкаси устида нималар бор (бино, иншоат
борми), унинг қиймати қанча;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бўйича маҳаллий
давлат ҳокимияти судга даъво аризаси киритганми;
- ўзбошимчалик
билан
эгаллаб
олинган
ер
участкасини
расмийлаштириш бўйича давлат органларига мурожаат қилинганми, агар
қилинган бўлса қандай жавоб олинган;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси ернинг қайси
тоифасига киритилган;
Худди шунга ўхшаш ҳолатларни ер бериш тартибини бузиш ҳамда ер
участкасини ноқонуний олиб қўйиш жиноятларини тергов қилишда
терговчидан “Ер кодекси”, “Фермер ҳўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон
ҳўжалиги
тўғрисида”ги
қонунларни,
шунингдек
“Шаҳарсозлик
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
136
кодекси”ларида белгиланган тартибларни билиши талаб этилади.
Қолаверса
Вазирлар
Маҳкамасининг
қарорларида
белгиланган
тартибларни ҳам билиши ҳамда ушбу тартиблардан келиб чиққан ҳолда
айбланувчи ҳамда гувоҳларни сўроқ қилиши зарур.
Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда криминалистик тавсифи,
методикаси ва тергов ҳаракатларни ўтказиш тактикаси ушбу
жиноятларни очиш ва самарали тергов қилиш учун жуда аҳамиятли
саналсада, афсуски, суд-тергов амалиёти таҳлили тергов ҳаракатларни
ўтказиш
тактикаси
ҳозирги
кунда
оптимал
тарзда
қўлланилмаётганлигини кўрсатмоқда.