Интерпретация духа образа «матери» в рассказах Гады ас-Самман и Зульфии ганбойши

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
26-33
9
1
Поделиться
Абдуллаева, Д. (2019). Интерпретация духа образа «матери» в рассказах Гады ас-Самман и Зульфии ганбойши. Восточный факел, 1(1-2), 26–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/12553
Дилафруз Абдуллаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

Преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

За годы независимости наша национальная литература быстро развивается и за последние годы прошла различные этапы литературного процесса. Творчество современных авторов как Исажон Султан, Хуршид Достмухаммад, Улугбек Хамдам, Зульфия Куролбой кизи, Абдукаюм Юлдаш, Назар Эшанкуль затрагивают такие вопросы, как человек и общество, семейные отношения, личность и общество, экзистенция человека, которые описываются с элементами модернизма и постмодернизма. Данная статья посвящена сравнительному анализу рассказов известной сирийсколиванской писательницы арабского происхождения Гада ас-Самман (Дамаск, 1942 г.р.) и узбекской писательницы Зульфии Куролбой кизи (Джизак, 1966 г.р.). В статье рассматриваются такие вопросы, как мастерство психологического анализа авторов, образ матери и интерпретации «материнской» психологии в художественной литературе в рассказах писателей двух народов, роль ребёнка в судьбе матери, влияние бесплодия на судьбу и психологию женщин, а также столкновение идей в трудах авторов.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

26

ҒАДА АС-САММАН ВА ЗУЛФИЯ ҚУРОЛБОЙ

ҚИЗИ ҲИКОЯЛАРИДА “ОНА” ОБРАЗИ

РУҲИЯТИ ТАЛҚИНИ

АБДУЛЛАЕВА ДИЛАФРУЗ

Ўқитувчи, ТДШИ

Аннотация.

Мустақиллик йилларида миллий адабиётимиз шиддат билан ривожланиб, сўнгги

йилларда адабий жараёнларнинг турли босқичларини босиб ўтмоқда. Исажон Султон, Хуршид

Дўстмуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи, Абдуқаюм Йўлдош, Назар Эшонқул каби

адиблар ижодида бугунги кун муаммолари, инсон ва жамият мавзуси, оилавий ришталар, шахс ва

унинг руҳияти масалалари, инсон экзистенцияси каби масалалар қаламга олиниб, модернизм ва

постмодернизм элементлари билан йўғрилган ҳолда баён этилмоқда. Мазкур мақолада атоқли араб

адибаси, “Ҳикоянавислик шоираси” дея эътироф этилувчи Сурия-Ливан ёзувчиси Ғада ас-Самман
(1942 йилда Дамашқ шаҳрида таваллуд топган) ва ўзбек ёзувчиси Зулфия Қуролбой қизи (1966 йилда

Жиззах шаҳрида таваллуд топган) ҳикояларининг қиёсий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда ёзув-

чиларнинг услуби ва психологик таҳлил маҳоратлари, “Она” образи ва руҳиятининг икки миллат

адибалари ҳикояларидаги талқини, она қисматида фарзанд ва унинг аҳамияти, шунингдек, бефар-

занд аёл тақдири ва бефарзандликнинг аёллар тақдирига таъсири ва шу вазиятга тушиб қолган

образлар таҳлили масаласи, образлар руҳиятини очиб беришдаги ёзувчининг услуби ва маҳорати,

шунингдек, икки миллат адибалари ижодидаги муштараклик ва ғоялар тўқнашуви тадқиқ этилган.

Таянч сўз ва иборалар:

Ғада ас-Самман, Зулфия Қуролбой қизи, ҳикоя, “Деразадан мўраларди

тонг”, “Ёзсиз йил”, “Куйган шаҳар”, “Охирги қуш қўриқчилари”, “Ёлғизлик қурбони”, “Она” образи.

Аннотация.

За годы независимости наша национальная литература быстро развивается и за

последние годы прошла различные этапы литературного процесса. Творчество современных ав-

торов как Исажон Султан, Хуршид Достмухаммад, Улугбек Хамдам, Зульфия Куролбой кизи,

Абдукаюм Юлдаш, Назар Эшанкуль затрагивают такие вопросы, как человек и общество, семей-

ные отношения, личность и общество, экзистенция человека, которые описываются с элементами

модернизма и постмодернизма. Данная статья посвящена сравнительному анализу рассказов

известной сирийско-ливанской писательницы арабского происхождения Гада ас-Самман (Дамаск,
1942 г.р.) и узбекской писательницы Зульфии Куролбой кизи (Джизак, 1966 г.р.). В статье

рассматриваются такие вопросы, как мастерство психологического анализа авторов, образ

матери и интерпретации «материнской» психологии в художественной литературе в рассказах

писателей двух народов, роль ребёнка в судьбе матери, влияние бесплодия на судьбу и психологию

женщин, а также столкновение идей в трудах авторов.

Опорные слова и выражения:

Гада ас-Самман, Зульфия Куролбой кизи, рассказ, «Рассвет у окна»,

«Год без лета», «Горящий город», «Последний стражник», «Жертва одиночества», образ матери.

Abstract.

Over the years of independence, our national literature has been developing rapidly and in

recent years has gone through various stages of the literary process. In the works of modern authors like
Isajon Sultan, Khurshid Dostmuhammad, Ulugbek Khamdam, Zulfiya Kurolboy kizi, Abdukayum Yuldash,
Nazar Eshankul such issues as people and society, family relationships, personality and societies, and
human existence are described with elements of modernism and postmodernism. This article is devoted to a
comparative analysis of the stories of the famous Syrian-Lebanese writer of Arab origin Gada as-Samman
(born in 1942, Damascus) and the Uzbek writer Zulfiya Kurolboy kizi (born in 1966, Dzhizak). The article
discusses such issues as the mastery of psychological analysis of the authors, the image of the mother and
the interpretation of "mother" psychology in fiction in the stories of writers of two people, the role of the
child in the fate of a mother, the influence of infertility on the fate and psychology of women, as well as the
clash of ideas in the writing style of the authors.

Keywords and expressions:

Gada al-Samman, Zulfiya Kurolboy kizi, story, “Morning at the window”, “A

year without summer”, “Burning city”, “The last guard”, “The victim of loneliness”, the image of the mother.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

Сурия-Ливан адибаси Ғада ас-Самман

(1942) ва ўзбек адибаси Зулфия Қуролбой
қизи (1966) ҳикояларида инсон тақдири,
хусусан, Шарқ аёли қисмати ва унинг руҳия-
тига таъсири масаласи доимо етакчи ўринни
эгаллаган, икки миллат адибалари ижодида-
ги муштараклик ҳам айнан шу жиҳатда
намоён бўлади. Ғада ас-Самманнинг “Дера-
задан мўраларди тонг” ҳамда Зулфия Қурол-
бой қизининг “Ёзсиз йил”, “Куйган шаҳар”
ҳикоялари “Она” образи ва унинг руҳияти
тасвири масаласига бағишланган бўлса, Ғада
ас-Самманнинг “Охирги қуш қўриқчилари”
ҳамда Зулфия Қуролбой қизининг “Ёлғизлик
қурбони” ҳикояларида бефарзанд аёл қисма-
ти ва унинг аламли руҳий кечинмалари
талқин этилган.

“Деразадан мўраларди тонг” ҳикоясида

меҳрибон ва жонкуяр серфарзанд она образи
гавдалантирилган бўлиб, ҳикоя сюжети
“она” образининг турмуш ўртоғи ва фар-
зандлари ўртасидаги муносабатлари асосига
қурилган. Қаҳрамонлар ички дунёси, руҳий
ҳолатини очиб беришда ёзувчи портрет, ўх-
шатиш ва ички монологдан унумли фойда-
ланган. Ёзувчи бош қаҳрамон билан боғлиқ
лавҳаларда унинг психологик портретини
яратар экан, аёл қалбининг нозик туйғулари-
ни она меҳри енгиб чиққанини маҳорат
билан ифодалайди – аёл турмуш ўртоғини
қанчалар яхши кўрмасин, фарзандларига
бўлган меҳрини ҳамда она ва бола муноса-
батларини оилада биринчи ўринга қўяди.
Тўнғич фарзанди Мазеннинг гўдаклик чоғи-
да вафот этиши унинг кейинги фарзандлари
олдидаги масъулиятини янада кучайтиради:
она ўзидан кечиб, борлиғини фарзандларига
бағишлайди, гўдакларини бир зум бўлса-да,
ёлғиз қолдиришга қўрқади, турмуш ўртоғи-
нинг таъна-дашномларига сабр билан чидай-
ди, бу дунёни фарзандларисиз тасаввур қи-
лолмайдиган Она – ҳар тонгни фарзандлари
ухлайдиган хонадаги “қоматининг изи ту-
шиб қолган” курсида қаршилайди. Оиладаги
бу вазият сабабли турмуш ўртоғи билан му-
носабатларида зиддиятлар пайдо бўлади,
ҳаёлида муҳаббат ва шавққа тўла ёшлик
дамларига қайтиб, севикли ёри билан “ўша
ҳаворанг кўйлакда” гўзал қиёфада ишқ боғ-
ларида сайр қилади, бу хотиралар ва фар-

зандлари орасидаги масъулият уни янада
қаттиқ психологик ҳолатга солади – аёл
депрессияга тушиб қолади, турмуш ўртоғи-
ни қаттиқ рашк қиладиган, асабий ва ваҳи-
мага берилувчан бўлиб қолади.

Адиба Ғада ас-Самман ўз ҳикояларида

ўткир психологик ҳолатга тушган аёллар об-
разига кўп мурожаат қиларкан, унинг қаҳрамон
аёллари ҳар қандай оғир ҳаётий муаммолар
гирдобида ўзлигини сақлаб қолади. “Деразадан
мўраларди тонг” ҳикоя бош қаҳрамони ҳам
ўзидаги кучли руҳий ҳолатни енгиб чиқишга
куч топа олади, фарзандлари, турмуш ўртоғи ва
ўзини, ҳаётини севишни давом этади.

Шунга уйғун тасвирни ўзбек адибалари

ижодида ҳам кузатамиз – ўзбек адибаси
Зулфия Қуролбой қизининг “Ёзсиз йил”,
“Куйган шаҳар” ҳикоялари ҳам “она” образи
ва унинг руҳияти тасвири масаласига бағиш-
ланган бўлиб, “Ёзсиз йил” ҳикоясидаги Був-
гул хола образида касалманд ўғлига жонини
фидо қилган она тимсоли ҳамда “Куйган
шаҳар” ҳикоясидаги кампир образи орқали
фарзанд доғида ақлдан озган она тимсоли
гавдалантирилган.

Атоқли адабиётшунос олим Умарали

Норматов Зулфия Қуролбой қизи ижодига
баҳо бераркан, “Зулфиянинг бир вақтлар
танқидчиликда менсимай қараладиган, унча
хуш кўрилмайдиган, ижтимоийликдан холи
соф “кўнгил майллари нағмалари” талқини
адабий тажрибалари йўлидан бориб яратган
қатор ҳикоялари, айниқса, “Ёзсиз йил” ўзи-
нинг бадиий-маънавий таъсир кучи жиҳати-
дан соф ижтимоий йўналишдаги етук асар-
лардан асло қолишмайди” деб таъкидлайди

1

.

“Ёзсиз йил” ҳикояси сюжети мукаммал

ишланган бўлиб, воқеалар ривожи персо-
нажлар руҳий-эмоционал ҳолати таҳлили
билан уйғунликда тасвирланган. Онанинг ав-
тофалокат сабабли касалманд бўлиб қолган
ўғлига бўлган ўзгача меҳри асар давомида
кўплаб учрайдиган тиғиз вазиятларда маҳо-
рат билан акс эттирилган.

Ҳикоя қаҳрамони Собир автофалокат са-

баб ногирон бўлиб қолган. Бу ногирон-
ликнинг азобини ўғлидан кўра кўпрок –

1

Номатов У. Қалбдаги беназир зиё. 2010 йил.

http://normatov31.narod.ru/maqola/qbz.html


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

28

онаизор Бувгул хола кўради. Соғлом туғи-
либ, айни балоғат ёшига етган фарзандининг
бир умрга касалманд, ногирон бўлиб қолиши
ва Машраб қисматига йўлиқишидан қаттиқ
руҳий изтироб чекаётган Онанинг изтироб-
лари ва матонати ҳикоянавис томонидан
маҳорат билан тасвирланган. Ногирон ўғли-
нинг қишлоқнинг энг сулув қизи Марварид-
ла бир-бирига кўнгил қўйиши, уларнинг
беғубор, соф муҳаббатлари ва бу муҳаббат-
нинг оқибатини олдиндан кўра билиш Она
изтиробларини янада кучайтиради. Бувгул
хола ўғлининг хоҳишига кўра, Марварид-
нинг уйига совчиликка боришга ўзида куч
топа олади, аммо Собирнинг касалидан ха-
бардор бўлган Марвариднинг отаси Бувгул
хола ва унинг ногирон ўғлини камситиб,
хақоратли сўзлар билан рад жавобини
беради. Бу муҳаббат риштасига Марварид-
нинг отаси билан бирга Собирнинг акаси –
Бувгул холанинг катта ўғли Маматқул ҳам
қарши бўлади. Ёлғизгина Бувгул хола ўғли-
нинг “айби”ни билса-да, уни севиклиси Мар-
варид билан бирга бўлиши учун бор кучи
билан курашади. Аммо Марваридни отаси
яқин бир қариндошига мажбурлаб узатади.
Қиз қайтиб келади, уни иккинчи марта
мажбурлаб қишлоқдан ташқарига – қирга
узатадилар. Собир касал жонини аямай қиш
чилласида қирга бориб, Марваридни топади,
маъшуқасидан қайтиб келиш ваъдасини
олиб, уйга келади. Собир ва Бувгул хола
кўксида умидсизлик бир дам чекиниб, яшаш
иштиёқи жўш уради. Аммо бу ҳолат узоқ
давом этмайди. Марварид янги йил кечаси
қайтишга сўз берганди, лекин ваъдасини
бажаролмайди. Собир қаттиқ изтироб чека-
ди. Барча воқеъликни кўриб турган она –
Бувгул холанинг айни дамдаги изтироблари,
руҳий ҳолати, унинг вужудини ёндирган
оташ, хаста ўғил кўнгли, ороми деб чеккан
заҳматлари алангаси тафти адиба Зулфия
Қуролбой қизи томонидан маҳорат билан
баён этилган ва ўқувчи бу ўткир психологик
ҳолатни ҳар доим сезиб, ҳис этиб туради.

Юқорида келтирилган воқеалар тафсилотини
ҳикоянавис психологик таҳлил орқали моҳи-
рона тасвирлаб, ички монолог, (психологик)
портрет, ўхшатиш, галлюцинация ва бошқа
таҳлилий воситалар ёрдамида ўқувчига яна-
да таъсирчан қилиб етказади.

Ҳикоя ниҳоясида ногирон ўғил ҳаёт ва

муҳаббат учун бўлган узоқ курашлардан
сўнг, жон таслим қилади, онаизорнинг ус-
тунга суянганича

“Мен ёмон қолдим, сен

яхши бор, болам”

деган сўзларни дуодай

ожизона такрорлаб ошиқ ўғлини сўнгги
йўлга кузатади. Ҳикоя Бувгул холанинг
осмонга қараб

“Одамни эрмак учун яратиб,

уни эплай олмай қолганингдан кейин ўлимни
ўйлаб топдингми?”

1

дея савдойиларча ши-

вирлаб айтган жумласи билан якунланади.
Бир қарашда бу жумла шаккоклик ва тақдир
ҳукмига бўлган исён каби туюлади, аммо
аслида бу – она қалбидаги фарзандига бўл-
ган илоҳий меҳрнинг сўнгги – якуний
тасдиғи каби янграйди.

Мазкур “Ёзсиз йил” ҳикоясини ўзининг

бадиий-маънавий таъсир кучи жиҳатидан
соф ижтимоий йўналишдаги етук асарлар
сафига киритиш мумкин ва ундаги Бувгул
хола образини ўзбек адабиётидаги янги ус-
лубдаги образ деб аташ мумкин. Муаллиф
она шаънини ҳимоя қилиш ва улуғлашдек
мўътабар мавзуни янада теран ва кўламдор-
роқ ёритган, онанинг руҳияти ва меҳрини
муаззам, мунгли меҳр-муҳаббат қўшиғи тар-
зида баён этган.

Зулфия Қуролбой қизининг яна бир ижод

махсули – “Куйган шаҳар” ҳикояси ҳам она
руҳияти талқини масаласига бағишланган
бўлиб, унда фарзанд доғида ақлдан озган она
образи гавдалантирилган.

Ҳикоя бош қаҳрамонининг исми муаллиф

томонидан тилга олинмайди, шунчаки Кам-
пир дея эътироф этилади. Воқеалар тасвири
Кампирнинг портрети ҳамда унинг бозорда

1

Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ. – Т., 2012.

– Б. 160.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

29

чой ва қаҳва сотиб тирикчилик қилиши таф-
силотлари билан бошланади ва ўқувчига
унинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракат-
ларини баён қилиш орқали руҳиятига илк
чизгилар берилади:

“Кампир етмишларга борган, чўпдай оз-

ғин, ияги эртаклардаги ялмоғиз кампирнинг
иягидай олдга туртиб чиққан, лаблари ҳаёт-
нинг шўриш азобларини татиб кўравергани-
дан тиришиб-буришиб қолгандай сўлғин ва
қуруқ, бурни сўппайган, киртайган кўзлари
чуқур ботган – маъюс боқар, аммо жаҳли
чиққанида нафақат кўзлари хунукдан-хунук
чақчаяр, балки бутун юзида қўрқинчли
ифода пайдо бўларди, қоқсуяк гавдаси эса
хиёл эгик, лекин жуда серҳаракат, чаққон,
кийимлари эса ҳамиша тоза ва оҳорли эди”

1

.

Ҳикоя аввалида бош қаҳрамон ҳақида

ўқувчида пайдо бўлган илк тасаввур ёзувчи
томонидан аста-секинлик билан ўзгартириб
борилади – Кампирнинг руҳий азоблари ду-
нёсига ўқувчи сезмай кириб қолади ва унинг
барча аламлари ва дардларини ҳис қила
оладиган даражада батафсил ва тўлиқ
таништирилади.

“Йўқ, у телба эмасди. Унинг хотираси

инқирозга учраган, неча йиллардан буён кўр-
лик дунёсидан ҳам баттарроқ бир зулмат
ичида, оламдаги ўзгаришлардан бехабар, на
кечанинг, на бугуннинг фарқига бормасдан,
ёлғиз, ҳаттоки ёлғиздан-ёлғиз, ҳудудсиз
зулмат ичида яшарди”

2

.

Бу дунёда азоблари ва аччиқ ҳақиқатла-

ридан паноҳ излаб, ақлидан, хотирасидан
кечган аёлнинг дарди ва бу руҳий азоблари-
нинг сабаблари муаллиф нутқидан қаҳра-
моннинг ички дунёсини ҳис қилган ҳолда
ўта таъсирчан ва мунгли баён этилади. Кам-
пирнинг хаёлида ҳаётининг фақат энг оғир
дамлари – йигирма йил муқаддам, бозорда
чой сотиб тирикчилик қилиб ўтказган даври

1

https://ziyouz.uz/ozbek-nasri/zulfiya-qurolboy-qizi/ zul

fiya-qurolboy-qizi-kuygan-shahar-hikoya/

2

Ўша жойда

– худди ҳалокатга учраган вақтнинг бир
парчасидай қотиб қолганди, ёши бир ерга
борган, рўзғорнинг барча ташвишларидан
қутилган бўлса-да, ҳамон илгаридай, яъни
оиланинг бутун ташвишлари ўз гарданида
бўлган вақтлардагидай куйиб-пишиб юрар,
ҳолдан тойиб ётиб қолгунча бозордан бери
келмас, худди битта тўғри чизиқ бўйлаб
тинимсиз бориб-келаётгандай яшар, келажак
эса назарида жуда узоқда, ҳеч етиб бўл-
майдигандай туюларди:

“...жисми кундан кун қуриб-қовжираб

борар, гўё тириклайин мурдага айланганди,
аммо бир кун бозорга чиқмаса фарзандлари
оч қоладигандай мудом қўрқиб яшарди,
ваҳоланки, ўзи қўрққан даҳшатли нарса
аллақачон юз берганини, у бозорда юрганида
уйи ёниб кетганини, қизи билан кичик ўғли
олов ичида қолиб, нобуд бўлганини эслай
олмасди…

Хуллас, кампирнинг хотирасида на ўтмиш

бор, на келажак…. фақат бугунни – бир лаҳ-
залик умрни яшаб қолиш билан чекланарди”

3

.

Кампирнинг ўтмиши – уч фарзандининг

икки нафари болалик чоғида ёниб кетгани ва бу
даҳшатни қабул қилолмаган онанинг онги бор-
лиқни англашдан воз кечгани маълум бўлади.
Бу воқеадан сўнг йигирма йилдан ортиқ вақт
ўтган, катта ўғли Акбар ҳаётда ўз ўрнини
топган, катта бир лавозим эгаси, оилали ва
онасини хеч нарсадан зориқтирмай парвариш-
лаётганига қарамай, онанинг тафаккури бу
хақиқатни англамасди – ўғли Акбарни “Дав-
рон” исмли бир йигит деб биларди, набира-
ларини эса ёнғинда вафот этган фарзандлари
номи билан чақирарди. Атрофда бўлаётган ва
аввал бўлиб ўтган воқеалар ҳақида фикр
юритмаса ҳам, онанинг қалбидаги дард, руҳий
азоблар тинч қўймасди, муаллиф томонидан бу
ҳолатнинг тасвири алаҳсираш – галлюцинация
воситасида баён этилади:

“Атрофидаги нарсаларга тикилиб ўти-

риб, кампир гоҳида бирдан ўзини кўланкалар

3

Ўша жойда.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

30

водийсида юргандай ҳис қилар, ғалати кай-
фият чулғаб олар, ҳаётининг оғир дамлари-
ни қайта ва яна қайта яшаётгандай аллани-
малар таниш туюлар, лекин мавжуд олам
билан ўзи ўртасида қандайдир ўтиб бўлмас
тўсиқ бордай, тўсиқ оша назар ташлашга
нимадир изн бермаётгандай, аллақандай
шарпалар кўз олдидан бирма-бир ўтишга
шайланиб тургандай бўлар, юраги санчиб
кетар, ўзини чуқурга тушиб кетгандай ҳис
қилар, мудом ғувиллаган шамол эсиб туради-
ган чуқур… кампир чуқур деворларига тир-
машиб, юқорига чиқишга уринар, аммо
ғувиллаган шамол овозига қўшиб, уринишла-
рини ҳам аллақаёқларга олиб кетар, кампир
эса чуқурда тиним билмай айланаверади,
айланаверади...”

Хаста онасининг тонг отганидан қош

қорайгунга қадар силласи қуриб, аслида
эҳтиёжи бўлмаган “тирикчилик” учун чой
чақа ишлаб юришидан, қолаверса, уни руҳий
азоблардан қутқариш мақсадида Акбар она-
сини уй қамоғида шифокорлар ёрдамида
даволашни бошлайди. Кампир уй қамоғида
касал бўлиб қолади, бу вазият унинг асабла-
рига салбий таъсир кўрсатади, хаёлида фақт
бир ўй – “болаларим уйда оч қолган, уларни
боқишим керак, бозорга чиқишим керак” деб
такрорларди, ҳар куни шундай дея ўзини
дераза-эшикларга уриб, ҳолдан тойиб,
йиқиларди:

“Энди у ўзини у ёқ-бу ёққа урмасди,

фақат дераза олдига бориб, қўлларини икки
ёнига керганча дарахтга айланарди.

– Қарға… Қарға… Кел, шохларимга қўн-

санг-чи, – кампир ўзини улкан дарахтдай ҳис
қиларди. – Кела қол. Нега жим туриб
қолдинг? Кел, кела қол… Лекин билиб қўй,
бошимга қўнмайсан!

Кампир хиёл эгилди, гўё шохларини па-

сайтирди. Аммо кутилмаганда… қарға
унинг шохларига эмас, миясига кириб олди.

– Ҳа, ярамас! Яна эски жойингни топиб

олдингми? Кишт! Кишт… Оббо, яна
қағиллашни бошлади! Мана бу еримда қарға

қағиллаяпти, – кўрсаткич бармоғини чекка-
сида айлантириб, ғудранганча уй ичида юра
бошлади кампир. – Қарға… Қарға… Йўқ, мен
қарғаман… Мен қарға…”

1

Ҳикоя ниҳоясида ёзувчи Кампирнинг не-

га бундай азобга маҳкум бўлганини, аслида
унинг ақлдан озиши азоб эмас, балки унга
Яратганнинг муруввати эканлигини шифо-
кор ва Акбар ўртасидаги диалог орқали
ифода этади. Аммо диалог сўнггида Акбар
Яратганнинг бу мурувватига қарши исёнко-
рона жавоб беради:

– Доктор, – сўзни кесди йигит. – Нега

бундай, а? Нега?.. Наҳотки хотирани
қайтариб бўлмаса?

– Бу саволингизга тиббиёт нуқтаи

назаридан жуда кўп марта жавоб берган-
ман, – деди доктор. – Аммо айтилмаган бир
гап қолди.

– Хўш?
– Ҳаёт ҳаддан ташқари чидаб бўлмай-

диган даражага етганида, Тангрининг ўзи
бандаларига мурувват кўрсатади…

– Мурувват?! Ҳали бу… мурувватми?! –

йигитнинг юзига заҳарханда ва истеҳзога
тўла таббассум югурди.

– Телбалик ҳам инсонни кўп азоблардан

қутқаради.

Йигитнинг юзида азобли ва истеҳзоли

табассум янада бўртди:

– Аввал хароб қилиб, кейин…”

2

Воқеалар Кампирнинг ғойиб бўлиши би-

лан якунланади, қидирувлар натижа бермай-
ди – Кампир йўқолган хотираси сингари
изсиз йўқолганди.

Икки халқ адибаларининг асарларида она

образлари бир-биридан фарқланса-да, улар-
ни бир нарса – она меҳри, муруввати бир-
лаштириб туради. Ер юзидаги барча оналар
борки, уларнинг барчаси миллати, дини ва
яшаётган давридан қатъи назар, “болам” деб

1

https://ziyouz.uz/ozbek-nasri/zulfiya-qurolboy-qizi/zul

fiya-qurolboy-qizi-kuygan-shahar-hikoya/.

2

Ўша асар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

31

яшайди, фарзанд ота учун авлод давомчиси
бўлса, она учун юрагининг бир парчаси,
унинг бутун дунёси, борлиғи сингари ўрин-
ни эгаллайди.

Аёл учун фарзанд қанчалар азиз неъмат

бўлса, ундан бевақт айрилиш, бу айрилиқ
доғида куйиш – энг аччиқ азоб, энг катта
дарддир. Ва яна бир дард борки, у ҳам ҳар
бир аёл учун оғир бир дард ҳисобланади, бу
– бефарзандлик дарди. Биз таҳлилга олаёт-
ган икки миллат адибалари ижодида ҳам бу
тоифа аёллар ва уларнинг дардларига алоҳи-
да мавзу ажратилган. Зеро, аёл дардини ҳеч
ким аёлчалик билмайди, тушунмайди. Худди
шундай, аёл дардини ўз қаламининг сирдо-
ши деб билган адибалардан Сурия-Ливан
ёзувчиси Ғада ас-Самманнинг “Охирги қуш
қўриқчилари” ҳамда ўзбек ёзувчиси Зулфия
Қуролбой қизининг “Ёлғизлик қурбони”
ҳикоялари айнан шу масалага бағишланган.

Ғада ас-Самманнинг “Охирги қуш қўриқ-

чилари” ҳикояси услубий жиҳатдан “Дераза-
дан мўраларди тонг” ҳикоясидан анча пишиқ
яратилган бўлиб, бу асарда адиба қалами-
даги психологизм анча кучайганини кузати-
шимиз мумкин: ҳикоя модернистик унсур-
ларга бой бўлиб, унда биз онг оқими, ички
монолог, ассоциатив монолог, хотира кеси-
шуви, лаҳзали изтиробларни учратамиз.

“Охирги қуш қўриқчилари” ҳикоясининг

бош қаҳрамони қилиб бефарзанд ижодкор
аёл образини танлайди. Маълумки, ижодкор
шахс кўнгил инсонидир, у қалби билан
яшайди. Ижодкор одам таъсирчан, сирли
бўлади, ўз оламида яшайди. Ушбу ҳикоя
қаҳрамони рассом аёл бўлиб, чизган расмла-
рининг барида бола гавдаланади. У шу расм-
даги болаларнинг бир кун бақириб, жонла-
ниб чиқишини орзу қиларди. Унинг фар-
зандсизлик дарди, қалбини кемираётган
азобларини адиба ёмғир детали орқали
китобхонга етказиб беради. Ёмғир – рамзий
детал бўлиб, у қаҳрамон ички олами, ундаги
ҳукмрон сокинлик ёки аламлар вулқонини
рамзий ифодалайди. Қаҳрамон ўйга толган,

маҳзун, сокин дамларида ёмғир майдалаб
секин ёғади, у руҳий тушункунликка тушган
дамларида эса шиддат билан, дарди ичига
сиғмай, қалби оҳ урганида эса даҳшатли
овоз билан шовуллаб ёғади. Кўриниб туриб-
дики, ёмғир қаҳрамоннинг кайфияти ва ру-
ҳий ҳолатига қараб ўзгаради, лекин ҳикоя
давомида уни тарк этмайди, реал вақт ва
ўтмишга қайтган вақтларида ҳам у билан
бирга, ёмғир – қаҳрамоннинг кайфияти, ру-
ҳий ҳолати ва дарду аламга тўла қалб кўз
ёшлари рамзидир. Ҳикоянинг кульминацион
нуқтаси эса, аёлнинг турмуш ўртоғи ҳақида-
ги аччиқ ҳақиқиатни англашидир. Аёлнинг
эри судья бўлиб, рафиқаси бир куни унинг
шахсий буюмлари орасидан бир талай майда
қоғоз парчаларини топиб олади, уларга
“айбсиз”, “айбдор” сўзлари ёзилган эди. Бу
ҳолат қаҳрамон учун қаттиқ зарба бўлади, у
бир умрлик ҳамроҳининг бундай ишга қо-
дирлигига ишонгиси келмасди. Нахотки,
унинг умр йўлдоши қанчадан-қанча бегуноҳ
инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган бўлса!?
Айни шу дамда врач унга қўнғироқ қилиб,
тиббий текширув натижаларини айтади: у
фарзанд кўра олмайди!.. Аёлнинг дунёси
қоронғу бўлиб кетади. Қайси гуноҳлари
учун у бундай азобга маҳкум? Балки эри-
нинг гуноҳлари учундир?

Унинг хизматкори фарзанд кутади. Шу

сабабли ҳам уни ёмон кўрарди, ундан жирка-
нарди, унга ҳасад қиларди. Ҳикоя ниҳоясида
ҳомиладор хизматкорини дард тута бош-
лайди. Аёлни яна руҳий азоблар қамраб
олади. У (хизматкори) она бўлмоқда, ҳозир
чақалоқ туғилади! Аммо онаси мен эмасман,
дея азобланади. Врачни чақирмайди, ҳоми-
ладорнинг тўлғоқ азобидан ҳузурланар, ҳам
қийналарди. Ниҳоят, ўзига келади: тез ёрдам
чақиртиради, шифокорлар етиб келишади,
чақалоқ дунёга келади.

Ушбу ҳикоя аёл зоти учун энг ёмон азоб

– фарзандсизлик азоби ҳақида ёзилган. Ади-
ба шундай аёллар қисмати қанчалар оғир
эканлигини очиб берган, аммо унинг қаҳра-


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

32

мони ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини
сақлаб қола олди, гарчи унинг қалбини алам,
ҳасад тирнаса ҳам. Ҳикояда бефарзанд аёл
психологияси, ички дунёси психологик таҳ-
лил орқали очиб берилган. Ҳикояда ички
монолог, пейзаж, такрор сўзлар, нутқий ха-
рактеристика каби психологик тасвир воси-
таларидан ҳамда хотира монологидан моҳи-
рона фойдаланилган.

Мазкур ҳикоя хотиралар билан боғлиқ

бўлиб, матнда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз
қаҳрамон ўтмишига қайтилади. Хотира жой-
ларини матнда тўқ қора қилиб қавс ичида
ажратиб ёзиш билан чегараланилади. Булар-
нинг бари ёзувчи услубига хос бўлиб,
кўриниб турибдики, ретроспектив сюжетда
воқеа-ҳодисаларни баён қилиш адиба услу-
бига киради. Адиба ўз услубида ретроспек-
тив сюжетдан фойдаланиб, асарларида
қаҳрамон психологик ҳолати тасвирини
кучайтиради, чунки “ретроспектив сюжет
қаҳрамонларни мураккаб ҳолатга солиб
қўйиб, уларни олдинги тақдирига қайтаради,
қаҳрамоннинг ҳозирги ҳолатига тушиб
қолишига сабаб бўлган шароитларни баён
этади. Бу эса, ўз навбатида, персонажлар-
нинг аҳвол-руҳиятига, характери ҳамда
келажагини ҳам тасаввур қилишга имкон
беради. Ретроспектив сюжет эндиликда пер-
сонажнинг олдинги ҳаётини бериш восита-
сидан уларнинг ички дунёсини таҳлил
қилиш воситасига айланиб қолди”

1

. Ғада ас-

Самман ҳам ўз ҳикояларида ретроспектив
сюжетдан моҳирона фойдаланиб, персонажлар
ички дунёси, психологияси, воқеалар мазмуни
ва ривожини очишга, шунингдек, психологик
таҳлилни кучайтиришга эришади.

Шу мавзуга бағишланган ҳикоялардан

яна бири Зулфия Қуролбой қизининг “Ёлғиз-
лик қурбони” ҳикояси бўлиб, унинг бош
қаҳрамони Тамара хола исмли бефарзанд
ёлғиз аёл. Одатда, бефарзанд оилалар айнан

1

Сақимов А. Ўзбек романи поэтикаси. Фил.фан.док.

илм.д.о. – Т., 1993. – Б. 323.

шу муаммо сабабли, маълум муддат ўтга-
нидан сўнг ажрашиб кетадилар, аммо
уларнинг орасида узоқ йиллар мобайнида то
умрининг охирига қадар бирга хаёт кечира-
диганлари хам бор – бундай жуфтликлар
бир-бирига меҳр-муҳаббати жуда кучлилиги
ёки бир-бирларига қаттиқ ўрганиб қолган-
ликлари сабаб ажрашмайдилар. Ҳикоямиз
қаҳрамони Тамара хола ва унинг турмуш
ўртоғи Улфат ака сўнгги тоифа вакиллари
бўлиб, умрларининг охирига қадар бир-
бирини тушуниб, иноқ яшаб келганлар.

“Мана, мен соғлом аёл бўлатуриб, бе-

пушт эркак билан ёш умримни хазон қил-
ганимга ҳеч қачон пушаймон бўлмадим-ку! ...
Дўхтирлардан: “Эрингиз ҳеч қачон фарзанд-
лик бўлолмайди, умид қилманг” деган гапни
эшитганимда, йигирма етти ёшда эдим.
Шартта ажрашиб кетсам бўларди. Аммо
бундай қилмадим. Лаънати қўрқув панд
берди. Иккинчи эрим Улфат акамдек меҳри-
бон, садоқатли бўладими-йўқми, деган хаво-
тирдан қўрққаним туфайли ҳам у кишидан
ажралгим келмади. Рост-да, қамчисидан
қон томадиган эркакка йўлиқиб қолсам нима
бўларди? Улфат акам учун менинг сўзим
қонун эди. Мен шунга, шундай муомалага
ўрганиб қолгандим. Улфат акам шунчалар
меҳрибон ва ширинсўз эдики, мен бундай
одам дунёда ягона деб ўйлардим, бунга
қаттиқ ишонардим”

2

.

Гарчи Тамара хола турмуш ўртоғининг

бепуштлиги сабабли оналик бахти ва фар-
занд неъматидан бебаҳра қолган бўлса-да,
бегона бир гўдакни асраб олиб, унга она
меҳрини беришга тайёр эмасди, назарида
агар фарзанд асраб оладиган бўлсалар, ҳо-
зирги мавжуд тинч ҳаётларидан айриларди-
лар. Тамара хола фарзандсизликдан кўра,
фарзандли бўлишдан кўпроқ қўрқар эди –
уларнинг наздида фарзанд доимо ўз ота-
онаси учун муаммо туғдирадиган, муаммо

2

Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ. –

Т.:Ўзбекистон, 2012. – Б. 208.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

33

бўлганда ҳам, йиллар давомида фарзанд
улғайгани сари ўзи билан баробар катта
бўладиган муаммолар гирдоби эди. Шу
сабабли, Улфат аканинг синглиси Дилдора-
нинг тўққиз нафар ўғлидан бирини ўғил
қилиб асраб олиш таклифига ҳам, болалар
уйидан чақалоқ асраб олишни маслаҳат
бериб, бу борада ёрдам беришни ўз бўйнига
олган танишларига ҳам – “Бировнинг боласи
бизга чин фарзанд бўла оладими-йўқми?”
деган шубҳали ўй-хаёллар билан рад жаво-
бини берадилар. Улфат ака ва Тамара хола,
бир сўз билан айтганда, ўзларининг беташ-
виш ҳаётларидан мамнун эди.

Тамара хола бефарзандлик ва ёлғизлик

азоби нима эканлигини Улфат аканинг юрак
хуружи сабаб кутилмаганда вафот этганидан
кейин тушуниб етади.

“Унинг яшагиси ҳам келмай қолганди.

“Ажалнинг кириб келишини кутиб ўтира-
манми? Уни ўзим чақириб қўя қолсам-чи? Бу
дунёда қиладиган ишим қолмади ҳисоб. Очиқ
мозордек ҳувиллаб ётган уйга тириклай
кўмилгандай яшашнинг кимга кераги бор?
Эртароқ ёнига борсам, балки эрим хурсанд
бўлармиди…”

Ёлғиз қолган аёл ҳаётдаги ягона суянчиғи

– турмуш ўртоғидан айрилгандан сўнг, ум-
рини мазмунсиз ва мақсадсиз бўлиб қолгани-
ни англайди. Ҳикоя давомида Тамара хола
образи орқали муаллиф Инсон зотининг
яшашдан асл мақсади ва унинг умрини
мазмунли, маъноли қилиб турувчи нарса,
аслида, оилавий ришталар ва шу ришта
давомчилари бўлмиш фарзандлар эканлиги-
ни ўқувчига танқидий муносабат орқали
кўрсатишга, Тамара холанинг ички монолог-
лари ва хотиралари орқали унинг руҳиятини
очиб беришга уринади.

“Раҳматли эрига қанчалар боғланиб қол-

ганини мана энди, уни йўқотганидан кейин
аввалгидан-да чуқурроқ англади. Худди чўқ-
қига чиқиб, атрофига назар солган одамдай
бирдан юрагини қўрқув чулғади. Чунки атро-
фида ҳеч ким йўқ эди-да! Бу аҳволда яшаш

оғир эди. Азоб эди. Азобки, чеки-чегараси
йўқ… Ёлғизлик, қайғу-алам, армон – ҳаммаси
жамланиб, бир бутун тошга айланиб
юрагини шундай эзадики…”

1

Бу ҳаётда мақсадсиз ва ёлғиз бўлиб қол-

ган Тамара хола якка ўзи боқий дунёга
рихлат қилади – уни ўлим тўшагида ажал
билан олишиб ётганида на сўнгги дамда бир
томчи сув берувчи ва на вафотидан сўнг
қабрга қўювчи бирор инсон бўлмайди.

Ҳар иккала адиба ижодини таҳлил қилар

эканмиз, унда аёллар мавзуси, уларнинг
дарди ва руҳий дунёси талқини муаллифлар
ижодида асосий мавзулардан бири эканлиги-
га амин бўламиз. Зотан, бугунги глобалла-
шув жараёнида аёл шахси ва унга бўлган
ижтимоий муносабат давлатимиз сиёсати
даражасига кўтарилган бир даврда, инсон
ҳаётининг қоғоздаги акси бўлмиш – бадиий
адабиётда аёллар мавзуси ўзининг салмоқли
ўрнига эга бўлиши табиий хол. Ижодкорлар
“Аёл” образини қай кўринишда ифодалама-
син – она, севикли ёр, опа-сингил, раҳбар,
олима, у барибир энг нозик хилқат ва меҳр-
муҳаббат тимсоли бўлиб қолади.
















1

Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ. – Т.:

Ўзбекистон, 2012. – Б. 209.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов