Некоторые комментарии к произведению Абдурауфа Фитрата "Семья".

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
19-26
65
3
Поделиться
Шарипов, Р. (2020). Некоторые комментарии к произведению Абдурауфа Фитрата "Семья". Восточный факел, 2(2), 19–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/14843
Рустам Шарипов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная  статья  посвящена  анализу  публицистического  произведения  “Оила” (“Семья”), принадлежащего  перу яркого представителя джадидской литературы Абдурауфа Фитрата.  На  примере  этой  работы,  которая  была  написана  в  1914  году,  предпринята  попытка соприкоснуться с творческой лабораторией писателя, а также раскрыть его личное отношение к наиболее  актуальным  проблемам  своего  времени.  Автор  статьи  особо  отмечает,  что  идеи  национального  возрождения,  свободы,  прогресса  и  просветительства,  выдвигаемые  писателем  в произведении, являются неотъемлемой частью его политико-правовых взглядов, которые составляют  основу  его  творчества  и  личного  мировоззрения.  Подчеркивается,  что  подход  Фитрата-публициста к вопросам брака, места и роли женщины в обществе, а также социальная значимость всего происходящего были изложены в духе того времени, основаны на основных положениях Корана.  Автором  статьи  исследуются  отношения  писателя  к  таким  компонентам,  как  семейные ценности,  роль  национальных  традиций  и  обычаев  в  формировании  и  организации  деятельности ячейки общества – семьи.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

19

қалбидаги қоронғу йўллар ва сўқмоқлар

С.Илери ижодида ҳам бирламчи хусусият ҳисоб-

ланади. Шу сабабли адиб ижодини тадқиқ этиш учун жаҳон адабиётидан бохабар бўлиш
керак. Чунки С.Илери жаҳон адабиёти дурдоналарини чуқур ўрганган, шу боис ҳам унинг
ҳикояларида ғарбона руҳ, ғарбона қаҳрамонлар галерияси кўзга ташланади, қолаверса,
Ф.М.Достоевский, Л.Н.Толстой, В.Шекспир, В.Вулф, У.Фолкнер қаҳрамонлари баъзан ҳикоя
қаҳрамонлари билан хаёлан мулоқотга киришади, баъзан уларнинг қаҳрамонлари таъсирида
янги қаҳрамонлар яратади. Шу маънода ёзувчи замонавий турк ҳикоячилигига янги
қаҳрамонлар, янгича ифода ва тасвир усулларини олиб киришда ўз ҳиссасини қўшди. Унинг
ҳикоялари эса глобал цивилизация қуршовидаги одамнинг ёлғизлиги, ички изтироблари,
мушоҳада ва хаёлларининг трагик тасвирига қаратилгани билан янги бадиий тамойилларни
намоён этди. Қолаверса, С.Илери ижоди ҳам бошқа турк замонавий ёзувчилари каби миллий
адабиёт доирасида янги сюжетлар, образлар, деталлар, ифода шаклларини намоён этишдек
турк эстетикаси тамойилларига содиқ қолгани билан ўзига хосдир.

Таҳлилга тортилган ҳикоялардаги энг муҳим жиҳат шундаки, 70-йиллардан кейин турк

ҳикоячилиги янги сифат босқичига кўтарилди. Бу даврдан бошлаб, турк ҳикоянавислари реал ҳаёт
муаммоларини инсон психологик ҳолатлари фонида тасвирлаш тамойилини ижоднинг бош
принципига айлантирдилар. Умуман, турли маданиятлар, фалсафалар, адабий босқичлар, рамзий
шакллар, образлар, деталлар ва услуб шаклларини бадиий жиҳатдан синтезлаган 1970-2000 йиллар
турк ҳикоянавислиги ўз мазмуни, бадиий ғояси нуқтаи назаридан миллий, маънавий кўламига кўра
янги ҳодиса сифатида жаҳон адабиёти тарихидан ўзига муносиб ўрин эгаллайди.

АБДУРАУФ ФИТРАТНИНГ "ОИЛА" АСАРИ ҲАҚИДА

АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

ШАРИПОВ РУСТАМ

Филология фанлари номзоди, доцент, ТДШУ

Аннотация. Ушбу мақола жадид адабиётининг ёрқин намояндаси Абдурауф Фитратнинг

“Оила” асари таҳлилига бағишланган. 1914 йилда ёзилган ушбу асар мисолида ёзувчининг ижодий
лабораторияси билан бир қаторда замонасининг энг долзарб ижтимоий масалаларига нисбатан
шахсий муносабатини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган. Фитрат ижодида етакчилик қилган
миллатпарварлик, эркпарварлик, тараққийпарварлик, илмпарварлик ғоялари унинг сиёсий-ҳуқуқий
қарашларининг ўзагини ташкил этиб, адибни жадид адабиётининг йирик намояндалари қаторидан
ўрин олишига замин яратган. Мақолада публицист Фитрат никоҳ масаласига, аёлларнинг жамиятда
тутган ўрни масаласига ёндашувида ўзи яшаган давр руҳидан келиб чиқиб, Қуръон оятлари билан
қиёслагани ҳолда илгари сурилгани ва унинг бу кузатишлари ижтимоий аҳамият касб этгани алоҳида
таъкидланади. Адиб томонидан илгари сурилган оила компонентлари, оилани бошқаришда миллий
анъаналар ва удумлар, оила сифатини таъминловчи тартиб-интизом ва уларнинг миллат келажа-
гига таъсири каби масалалар ҳам тадқиқотда эътибордан четда қолмаган.

Таянч сўз ва иборалар: жадид адабиёти, жадид маърифатпарварлари, сиёсий-ҳуқуқий қараш-

лар, Фитрат публицистикаси, миллий-озодлик ҳаракати, оила, миллат, ота-она тарбияси.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

20

Аннотация. Данная статья посвящена анализу публицистического произведения “Оила”

(“Семья”), принадлежащего перу яркого представителя джадидской литературы Абдурауфа Фит-
рата. На примере этой работы, которая была написана в 1914 году, предпринята попытка
соприкоснуться с творческой лабораторией писателя, а также раскрыть его личное отношение к
наиболее актуальным проблемам своего времени. Автор статьи особо отмечает, что идеи на-
ционального возрождения, свободы, прогресса и просветительства, выдвигаемые писателем в
произведении, являются неотъемлемой частью его политико-правовых взглядов, которые состав-
ляют основу его творчества и личного мировоззрения. Подчеркивается, что подход Фитрата-
публициста к вопросам брака, места и роли женщины в обществе, а также социальная значимость
всего происходящего были изложены в духе того времени, основаны на основных положениях Корана.

Автором статьи исследуются отношения писателя к таким компонентам, как семейные

ценности, роль национальных традиций и обычаев в формировании и организации деятельности
ячейки общества – семьи.

Опорные слова и выражения: джадидская литература, джадидские просветители, политико-

правовые взгляды, публицистика, национальное движение, семья, нация, родительское воспитание.

Abstract. This article is devoted to the analysis of the work "Family" by Abdurauf Fitrat, a brilliant

representative of modern literature. In the example of this work, written in 1914, an attempt was made to
show the writer's creative laboratory as well as his personal attitude to the most pressing social issues of his
time. The ideas of nationalism, freedom, progress and science, which led Fitrat's work, formed the core of
his political and legal views, and laid the foundation for the writer to become one of the great representatives
of modern literature. The article emphasizes that the publicist Fitrat's approach to the issue of marriage, the
role of women in society, was based on the spirit of the time in which he lived, comparing it with verses from
the Qur'an, and the social significance of these observations. Issues such as family components, national
traditions and customs in family management, family quality discipline and their impact on the future of the
nation, which were put forward by the author, were not left out of the study.

Keywords and expressions: jadidic literature, jadidic educators, political and legal views, Fitrat

journalism, national liberation movement, family, nation, parenting.

Кириш.

Маърифат деганда, одатда, таълим тизими билан боғлиқ бўлган тушунчалар

назарда тутилади. Ваҳоланки, бу тушунча бир қадар кенг бўлиб, у инсон дунёқараши,
кундалик юриш-туриши, гап-сўзи, атрофдагиларга муносабати, меҳнати, ишлаб чиқариш-
даги малака ва тажрибаси, вужуд ва руҳ соғлиги, оила юритиш маданияти ва ундаги соғлом
муҳит билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.

Мусулмон халқларининг оилага муносабати билан боғлиқ масалалар Қуръонда ўзининг

мукаммал ифодасини топган. Шунингдек, бу халқларга хос оила тизимининг ҳуқуқий асос-
лари ҳам айни шу китобда аниқ белгилаб берилган. Шунга қарамай, мусулмон халқлари, шу
жумладан, ўзбек халқидан етишиб чиққан олимлар оила ва унинг ҳуқуқий асослари
тўғрисида кўплаб илмий-оммабоп асарлар яратганлар. Жадид маърифатпарварлари ҳам бу
масалани четлаб ўтмадилар. Уларнинг жамият ҳаёти, халқ ҳаёти учун ғоят муҳим бўлган бу
масалани четлаб ўтишлари мумкин ҳам эмас эди.

“Маънавият” нашриёти томонидан 2000 йили босиб чиқарилган нашрига ёзилган муқад-

димада Фитратнинг “Оила” асари хусусида бундай ҳаққоний сўзлар айтилган: “Жадидлар-
нинг фикри бўйича, оила асосини тўғри қурмасдан ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда
тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш
мумкин эмас ва охир-оқибатда миллат тақдири унинг оиласининг ҳолатига боғлиқ. Бу ғоя
Фитрат асарида ўз ифодасини топган: “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу
халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

21

оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса,
мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади”,- деб ёзади у. Фитрат асарда чуқур
ва кенг билимларга асослангани боис, ўткир мутахассис сифатида фикр юритади”.

1

Шубҳасиз, Фитратни оила масалалари бўйича мутахассис, деб аташ маҳол. Чунки, у

ҳуқуқшунос ҳам, маънавият масалалари билан махсус шуғулланган шахс ҳам эмас. Аммо бу
масала бўйича ўзигача яратилган тадқиқотларни қомусий билим соҳиби сифатида пухта
ўрганиб чиққани учун ҳам у беназир олим ва публицист эди.

Мақсад ва вазифалар.

Абдурауф Фитратнинг «Оила» асари таҳлили мисолида жадид

зиёлиларининг халқ ва миллат келажаги билан чамбарчас бўлган муаммоларини жиддий
таҳлил қилишга мойиллигини, бу билан ўз даврининг энг долзарб ижтимоий-сиёсий
масалаларга асарлари воситасида муносабат билдирилганини кўрсатиб бериш.

Тадқиқот усули:

адабий-тарихий ва қиёсий адабиётшунослик.

Эришилган натижалар.

Оила, Фитратнинг талқинида, уч муҳим компонентдан иборат:

эр, хотин ва фарзанд (фарзандлар). Ана шу уч компонентнинг ҳар бири нозик, специфик
жиҳатларига эга. Чунончи, эр ва хотин учун уйланиш (турмушга чиқиш) асосий муаммо
бўлиши билан бирга ўзининг муҳим қирраларига ҳам эга. Фитрат оиланинг ҳуқуқий
асосларини ёритиб беришдан аввал “Уйланиш ва уйланмаслик хусусида”, “Нечта хотинга
уйланиш мумкин?”, “Уйланмоқ зарур бўлганда қандай хотинни танлаш лозим?” сингари
фаслларни ўқувчига ҳавола этиб, масаланинг ҳуқуқий томонларидан ташқари, ижтимоий
ғоят муҳим томонларини ҳам ёддан чиқармайди. Гап шундаки, муайян ижтимоий, иқтисодий
ва маънавий омиллар туфайли тарихимизнинг турли даврларида айрим йигитлар уйланмай,
айрим қизлар эса турмуш қурмай ўтганлар. Фитрат шу масала ҳақида изтироб билан ёзади:

"Фараз қилайлик, сиз ерингизни бирон бир деҳқонга бердингиз. Иш асбоб-анжомларини

ҳам бериб, буғдой экишни буюрасиз. Агарда ўша деҳқон ерни олиб, экиш асбобларини ҳам
эгаллаб, ўз уйида бемалол ўтирса. Экин экмаса, бир йил ерингизни ўз ҳолига ташлаб қўйса,
унинг бу ҳаракатини сиз хиёнатдан бошқа нарса деб билмайсиз, албатта. Уйланмайдиган
одам ҳам жинсий алоқа учун берилган куч-қувватидан фойдаланмаса, ёки Лут қавмининг
амалини қилса, нафсини ўзи қондирса, билиб қўйсинки, Аллоҳ қонунига хиёнат қилибди.

Хотинларингиз сизларнинг экинзор ерларингиз бўлади. Зироат ерлари уруғ сепганда

самара беради. Хотин ҳам экинзордир ва ҳосили – фарзанд. Бас, ўз хотинларингиз билан
фарзанд ниятида алоқа қилинг ва келажакда ўзларингиз учун фарзанд тарбияланг. Худодан
қўрқинг, унинг назарига илинмангиз. Бас, туғилиш учун висол берган қувватни қолдирманг
ва зое қилманг. Эй Муҳаммад, саодат муждасини иймонлиларга бергин!"

2

Бу сатрларни шарҳлашдан аввал шуни эслатиб ўтиш керакки, Фитрат оила ва никоҳ

масаласига, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни масаласига ўзи яшаган ва шу сатрларни ёзган
давр руҳидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлган. Бугунги кун учун унинг мазкур
қарашларида эскирган жиҳатларнинг бўлиши табиий. Аммо у масалага Қуръон ҳарфлари ва
моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндашган. Қуръон ва шариатга кўра эса, эркак аёлга нисбатан
бирламчи аҳамият касб этган. Узоқ давом этган феодал тузум шароитида аёлнинг эркак билан
тенг ҳуқуқли бўлиши мумкин эмас эди. "Оила" майдонга келган 1914-1915 йилларда ҳам
жамиятда шу тараққиёт тамойили устуворлик қилган. Бинобарин, Фитратнинг юқоридаги
сўзларини аёлларни камситиш деб идрок этиш хатодир.

1

Фитрат Абдурауф. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. - Т.,Маънавият, 2000. –Б. 4.

2

Кўрсатлиган китоб. – Б. 11.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

22

Эркак ё аёлнинг, қандай сабаб билан турмуш қурмаслигидан қатъий назар, бирининг

уйланмаслиги, иккинчисининг эрга чиқмаслиги табиат қонунига мутлақо зид. Зеро, ҳар бир инсон
Оллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан дунёга келар экан, у ўз ички ва ташқи имкониятлари билан
ҳаётнинг, ҳаётий жараённинг давом этишига ҳисса қўшиши лозим. У қолдиражак фарзанд эса
ҳаётнинг давом этажагини англатади. Агар у ўз умри давомида ҳаётнинг ана шу қонунига амал
қилмаса, ҳаёт дарахтининг кичик бир томирига болта урган бўлади. Фарзанд қолдириш эса,
Фитрат назарида, серҳосил ерга уруғ сепиш ва ҳосил олишдир. Бу ҳосилдан эса фақат деҳқон(яъни
ота)нинг ўзи эмас, балки бошқалар ҳам, яъни жамоа ёхуд жамият ҳам баҳраманд бўлади.

Ҳаётнинг фарзандлар шаклида давом этиши, Фитрат назарида, фақат оила эмас, балки

миллатнинг ҳам куч-қудрати ва шаън-шавкатини белгиловчи омилдир. "Масалан,- деб ёзади
у,- большевиклар ва инглизларни оламиз. Ҳар иккала миллат аъзолари ишчан ва ҳаракат-
чандир. Лекин кўз олдимизга уларни келтириб муҳокама қилсак, кўрамизки, инглиз миллати
Бельгия халқидан юз баробар кўпроқ куч ва шавкату эътиборга эгадир. Қизиғи шундаки,
инглиз ва бельгиялик миллатлар ўртасида илму амал ва саъй-ҳаракатда фарқ йўқ. Унда шав-
кату шон ва иззат бобида шунча фарқ қаердан? Бу саволнинг жавобини ҳар иккала миллат-
нинг умумий сонидан топса бўлади, яъни инглиз миллатининг аҳолиси 44 млн ва бельгия-
ликлар эса 7,5 млн га етади. Шунинг учун ҳам инглиз миллатининг умумий саъй-ҳаракати ва
амали белгияликларнинг саъй ва ҳаракатларидан бир неча маротаба унумлидир. Инглиз
миллатининг кучи ва иззат-эътибори ҳам ана шу саъй ва амалларнинг натижасидир. Шундан
келиб чиқиб, Оврўпо ҳукмдорлари ўз миллатларининг сонини кўпайтиришга ҳаракат қилади-
лар. Оврўпо олими ўз халқининг нуфузига путур етса: "Эй! Мамлакатимизнинг шарафи ва
эътибори қолмаяпти. Миллатимиз нест-нобуд бўлади. Шарафимизни, ватан ва миллатимизни
ҳимоя қилиш учун фарзанд етиштиринглар,"- дея дод солади" (ўша китоб, 13-бет).

Кўрамизки, оила ва фарзанд масаласи эркак ё аёлнинг хусусий масаласи эмас. Фарзанд

нафақат ота-она ҳаётининг давоми, балки айни пайтда миллатнинг ҳам иқтидори, обрў ва
эътиборини белгилайдиган занжир ҳалқасидир. Миллат эса ватан, мамлакатнинг юраги,
демак. Миллат сон жиҳатидан қанчалик кўп бўлса, у яшаётган ватаннинг ҳам куч-қуввати шу
қадар зиёд бўлади. Бинобарин, оила масаласи миллат-мамлакат-кишилик жамияти деган
учликни таъминлаб турувчи муҳим бир ҳалқадир.

Фитрат "Оила" асарини ёзган пайтида бор-йўғи 28 ёшда бўлган. 1914 йилда шу ёшда

бўлган бухоролик бир йигитни кўз олдимизга келтирсак, унинг нафақат дунёдаги демографик
вазият, балки оиланинг фалсафий, ҳуқуқий ва шаръий томонларини ҳам шу қадар пухта
билганидан ҳайратга тушамиз. Поль Демар деган француз социологи, Фитратнинг шаҳодат
беришига кўра, француз аҳолисининг охирги 100 йил мобайнидаги сон-салмоғини тадқиқ
этиб, уни Европадаги бошқа халқлар сони билан муқояса қилган. Унинг текширишларига
кўра, ХIХ асрнинг бошларида, аниқроғи, 1810 йилда Франция аҳолиси 28 млн., Англия
аҳолиси 10 млн., олмонларнинг сони эса 18 млн. бўлган. ХХ асрнинг 10-йилларига келиб,
олмонлар сони 59 млн. га, инглизлар ҳисоби 62 млн. га етибди. Аммо Франция аҳолиси 39
млн.га етибди, холос. Яъни 80-90 йил давомида олмонликлар 41 млн., инглизлар 52 млн.га
ошган бўлсалар, французлар 11 млн.гагина ошганлар. Поль Демар бу манзарани кўриб: "Агар
аҳвол шундай давом этаверса, нафақат биз ватан муҳофазасидан, балки ҳаёт орзусидан ҳам
маҳрум бўламиз,- дея қайғуради.- Бугун биз, французларнинг мамлакати ва миллати жар
лабига келиб қолган. Бу чуқурга тушиб кетишимизга оз қолибди".

1

1

Кўрсатилган китоб. – Б. 14.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

23

Агар ана шу мавзу атрофида мулоҳаза юритадиган бўлсак, масалан, инглизларнинг 80-90

йил ичида 10 млн.дан 52 млн.га ошиши Буюк Британиянинг шу даврдаги мустамлакачилик
сиёсати билан ҳам бевосита боғлиқ. Буюк Британия худди шу даврда кўплаб мамлакатларни
ўзига тобе қилибгина қолмай, ўз халқининг сон жиҳатдан ўсиши устида ҳам жон куйдирди,
унинг ҳар томонлама ўсиб, камол топиши учун барча шарт-шароитни яратиб берди. Худди
шу даврда Россия ҳам ўз чегараларини кенгайтириб, Кавказ ва Ўрта Осиё каби забт этган
ҳудудларига рус миллатига мансуб кишиларни кўчириб, улар сонининг ошишига имкон
туғдирди. Совет давлати эса Чор ҳокимиятининг мустамлакачилик сиёсатини давом эттириб,
бу ҳудудлардаги руслар сонини янада ошириш билан кифояланибгина қолмай, ерли халқни
ҳам мунтазам равишда руслаштириб борди. Натижада, ўзининг миллий тилини унутган
русзабон ўзбеклар, қозоқлар ва бошқалар пайдо бўлди ҳамда кўпайди. Айни пайтда Ўрта
Осиёдан минглаб оилалар "қулоқ" қилиниб, бошқа ўлкаларга юборилди, ўн минглаб
"миллатчи ва аксилинқилобий ташкилотлар"нинг аъзоси деб тахмин қилинган кишилар
абадий музликлар масканига юборилиб, қириб ташланди. Бу фактлар ҳам Совет давлатининг
ўзак миллати бўлган русларнинг, аниқроғи, коммунизм ғоясига хайрихоҳ русларнинг жаҳон
миқёсидаги салмоғини оширишга қаратилган тадбирлар натижасидир.

Хуллас, оила масаласи ана шундай жаҳоншумул оқибатлар билан боғлиқ масала сифатида

Фитратнинг диққат-эътиборини ўзига қаратди.

Аммо сон, миқдор - ҳали сифат эмас. Халқнинг сони кўп бўлиши, аммо уни ташкил этув-

чи кишилар ишёқмас, тепса тебранмас кимсалар бўлиши ҳам мумкин. Бу дунё эса, Фитрат
талқинида, "бир умумий синов майдони"дир.

"Одам, - деб ёзади Фитрат,- ота-она тарбияси доирасидан чиқар экан, ҳаётини давом

эттириб, иззат ва шарафга эга бўлиш учун мажбуран шу майдонга киради, саъй-ҳаракат
қилади, ё ўз мақсадига эришади ёки шарафсиз ва хор бўлиб қолади. Қайси миллатнинг
намояндалари саъй-ҳаракат эгаси бўлсалар, қўл-оёғи кучли ва чаққон, ҳамма аъзолари соғ ва
фаол, иззат ва эътибор соҳиби бўладилар… Уйланиш суннатини қабул қилган киши хотин ва
бола-чақасини тарбиялаб боқиш учун ўзини касб-корга уради, ҳаракат ва амал йўлига қадам
қўяди… Қайси миллатнинг намояндалари шу йил билан тинчлик ва тотувликка эришган
бўлсалар, ўша миллат ҳурмат ва хотиржамликда бўлади".

1

Фитрат юқорида зикр этилган мулоҳазалардан кейин яна ўша фикрга - "уйланиш -

одамларнинг зарурий ва табиий амри," деган хулосага келади.

Фитрат таснифига кўра, оила – миллатнинг кичик бир тармоғи, ячейкаси. Бир неча оила

бир қавмни ташкил этади. Агар бир қавмнинг ҳар бир оиласи саодатли бўлмаса,- дейди
Фитрат,- ўша қавмни бахтиёр, деб аташ мумкин эмас. Агар бир оиланинг ҳар бир аъзоси
бахтли бўлмаса, бу оилани бахтли ҳисоблаш хатодир. Бинобарин, миллатнинг саодати, ҳар
бир қавмнинг саодати ҳар бир оиланинг саодатига, ҳар бир оиланинг саодати эса, унинг ҳар
бир аъзосига боғлиқ. Модомики, шундай экан, оиланинг ҳар бир аъзоси тўғрисида қайғириш
ҳам қарз, ҳам фарздир.

Фитрат масаланинг худди шу нуқтасига келганда эркак нечта хотинга уйланиши мумкин,

деган масалага жавоб беришга уринади. Модомики, Фитрат учун миллат, кейин қавм, кейин
оила, кейин оиланинг ҳар бир аъзосининг саодатли бўлиши муҳим экан, демак, неча хотинга
уйланиш мумкинлиги масаласи ҳам ана шу масала доирасида, шу масала билан узвий
муносабатда ҳал этилиши лозим. Яъни, эр неча хотинга уйланмасин, бундан ҳеч ким зарар

1

Кўрсатилган китоб. – Б. 14-15.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

24

кўрмаслиги, ҳеч кимнинг саодати соя остида қолмаслиги лозим. Аммо, модомики, неча марта
уйланиш мумкинлиги масаласи ўртага тушар экан, бу масаладан кимнингдир насибаси
қирқилмай илож йўқ. Шунинг учун Фитрат масалага қуйидагича аниқлик киритиб, ким
қандай шароитда иккинчи, учинчи ё тўртинчи маротаба уйланиши мумкинлигини айтади:

“Иккихотинлилик (кўп хотинлилик) зарар келтирадиган ҳамма йўллари ёпилса тўғридир,

яъни шундай тартиб ўрнатилсинки, кўп хотинлиликка ижозат бўлиб, биринчи муқаддимада
зикр этилган зарарлар олди олинсин. Бундай тартиб ё қонунни бизларга ким тайин этади?
Ислом дини. Ҳақиқатда ҳам, Ислом дини бисёр баркамол дин бўлиб, табиат қонунига
мувофиқдир. Фойдани зарардан адолат билан кам-кўстсиз ажратади. Одамларга нимаики
фойда келтирса, ижозат бериб, зарар келтирадиган нарсаларни ман қилади”.

1

Демак, Фитрат учун оиланинг маънавий ва ҳуқуқий асослари Ислом дини талаблари

доирасида ҳал этилади ва шу нарса адолатдан.

Юқорида келтирилган кўчирмада “биринчи муқаддима” деган калима тилга олинган. Шу

муқаддимада Фитрат биринчи никоҳдаги аёл тўғрисида бир-икки сўз айтгач, қуйидагиларни ёзади:

“Аёлнинг таровати ва ёшлиги сизнинг муҳаббатингиз ва меҳрингиз йўлида сарф бўлгандан

сўнг сизнинг ҳайвонлик шаҳватингиз уйғониб, ҳаракатга келади. Нафсингиз ором топиши учун у
хотин сизга кифоя қилмайди. Бошқача қилиб айтганда, саодат ва бахтиёрлик умиди билан ёшлик
айёмини сизнинг орзу-ҳавасларингизга адо қилиб, икки-уч фарзанд кўрган хотинни қўйиб
юбориб, “сўфи” номини олиб, янги хотин оласиз. Бу – ваъдага хилоф ва хиёнатдир.

Янги хотинга бутунлай берилиб кетасиз, биринчи хотинни ва ҳаётингиз мевалари бўлган

фарзандларингизни шуурингиздан четлаштирасиз. Табиийки, ўша хотин фарзандлари билан
бирга сизга бўлган муҳаббатини йўқотади. Сиздан ва янги хотинингиздан нафратланади.
Вақт ўтиши билан янги хотиндан ҳам бир-икки фарзанд туғилгач, бу ўзаро нафрат янада
кучаяди… Шундай экан, оила аъзолари орасида муҳаббат кўтарилса, вайронлик, тарқоқлик
ва интизомсизлик келиб чиқади…”

2

Фитрат вайронлик, тарқоқлик ва интизомсизлик деб айтган нарсалар оилани кемиради, бир

отанинг икки хотиндан бўлган фарзандлари оналари бошчилигида душманга айланади, уруш-
жанжал, иситиш-совутиш ва мунофиқлик илонлари оилани чирмаб ташлайди. Фитрат ана шундай
зарарларнинг олди олинган тақдирдагина қайта уйланишни мумкин, деб тушунади.

Кўрамизки, Фитрат никоҳ ва оила сингари ҳуқуқий ҳодисаларга ёндашганида ҳам ўзининг

инсон қалбини тушунувчи, шу қалб орзу ва армонларининг куйчиси бўлган инсон
эканлигини ёддан чиқармайди ва масалага инсонпарвар миллатпарвар ва юртпарвар ёзувчи
сифатида ёндошади.

Оила ва никоҳ тўғрисида сўз борар экан, шак-шубҳасиз, оиланинг бузилиш сабабларини

ва уни мустаҳкамлаш йўлларини ҳам билиш зарур. Ўзбекчилик урф-одатларига кўра,
айниқса, китоб ёзилган пайтда, оила ва никоҳ тақдири қисман совчиларнинг қўлида бўлган.
Улар келин томоннинг ўзларига бўлган муносабатлари, кўрган иззат-ҳурматлари ё назар-
эътиборга олинмаганларидан келиб чиқиб, келин, унинг ота-онаси ва уй-жойини таъриф ва
тавсиф қилиб келганлар. Уйланиш учун танланган йўл шундан иборат бўлган. Аммо бу йўл
ҳамиша ҳам яхши натижа беравермаган. Шунинг учун ҳам Фитрат уйланиш учун тўрт
нарсага эътибор беришни талаб этади: мол, насаб, ҳусн ва имону эътиқод. Буни қуйидагича
тушуниш лозим:

1

Кўрсатилган китоб. – Б. 18.

2

Кўрсатилган китоб. – Б. 16.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

25

1. Уйланиш орзусида бўлган эр билан хотиннинг мол(бойлик)лари ва насаблари тахминан

бир хил бўлиши лозим. Акс ҳолда улар ҳаёти азобда ўтади.

2. Ҳусн гарчанд ташқи фазилат бўлса ҳам, киши қалбини ўзига мойил қилиш хусусиятига

эга; агар ана шу қалбий мойиллик пайдо бўлмаса, эр билан хотин саодатли умр кечирмайди.

3. Эр ва хотин диндор бўлиши лозим. Диндорлик – худони таниш, билиш ва Ҳақдан

қўрқишдир. Ҳусни аҳлоқнинг асоси ва мезони Худодан қўрқиш ва Ҳақни билишда, яъни
диндорликдадир.

Ҳар бир оила пойдеворининг мустаҳкам бўлиши турли ижтимоий, маънавий, иқтисодий

ва маиший омилларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам рисола муаллифи бахтли ва, айниқса, бахтсиз
оилалар ҳаётига назар ташлаб, китобхонга ибрат бўлишга арзийдиган ҳаётий мисолларни
келтиради ва уларнинг оилани емиришдаги фаол иштирокини чуқур таҳлил этиб беради.

Оиланинг мустаҳкам бўлиши, Фитрат назарида, қуйидаги омилларга боғлиқ:
1. Иффат ва мўминлик. Қуръони Карим эркак ва аёлларга диёнатли ва номусли бўлишни

буюради: "Эй, Муҳаммад! Аҳли ислом эркакларига айтгин: ошкор ва яширин кўзларини
ҳаромдан ёпсинлар ва нафсларини ҳаромдан тийсинлар… Аёлларга ҳам айтгин: кўзларини
ва ўз нафсларини ҳаромдан сақласинлар".

2. Fайрат. "Модомики, иффат ва номуснинг ҳимояси эркак ва хотинлар бўйнида фарз экан,

бас, улардан ҳар қайсилари иккинчи томонни ҳаромдан қайтариш ҳуқуқлари бордир.
Уларнинг ана шу ишларини "ғайрат" дейдилар.

3. Висол. Эр-хотинликнинг биринчи мақсади фарзанд, бу мақсадга эришишнинг воситаси

ва сабаби висолдир.

4. Муросаи мадора. Эр-хотин узоқ йиллар бирга бўлиб, шодлик ва ғамни бирга баҳам

кўрадилар. Аммо шундай ҳам бўладики, бир томон хато ҳаракати ё қўпол муомаласи билан
оила иморатини шикастлантириб қўяди. Шунда иккинчи томон ундан ўч олмай, муросаи
мадора йўлини танласа, шикастланган иморат қулаб тушмайди.

Ана шундай чора ва тадбирлар ижобий натижа билан тугамаса, Ислом дини эрга хотинни

талоқ қилиш ҳуқуқини беради.

"Оила" – икки қисмдан иборат рисола. Агар юқорида қайд этилган масалалар рисоланинг

биринчи қисмини ташкил этса, иккинчи қисми тарбия ва ҳуқуқ масалаларига бағишланган.

Фитратнинг назарида, мактабгача бўлган ёшлар тарбияси тўрт масалани ўз ичига олади.

Булар:

1.Фарзанд тарбияси.
2.Бадан тарбияси.
3.Ақлий тарбия.
4.Ахлоқий тарбиядир.
Ана шу тарбия турлари асосида парвариш топган бола келажакда ўзидаги яхши

фазилатларга озиқ бериш имконини топиши ва ота-онанинг обрўсига обрў қўша олувчи
кишилар бўлиб ўсиши мумкин.

Айни вақтда Фитрат ота-она, етим-есирлар ва хизматкорларнинг оиладаги мавқеларидан келиб

чиққан ҳақ-ҳуқуқлари устида ҳам тўхталиб ўтади. Рисолада зикр этилган тарбия турлари сингари,
бу ҳақ-ҳуқуқларни тушунтиришда ҳам ислом дини қонун-қоидаларига таянади.

"Оила", бир қарашда, Қуръоннинг шу масалага доир оят ва суралари талқини бўлиб кўринса-

да, муаллиф унда исломий ақидаларни бир нуқтага жалб этибгина қолмай, ўзига замондош бўлган
жамият эътиборини ҳар қандай миллат тараққиётини белгиловчи оила масаласига қаратган, шу
оиланинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга интилиб, кўп хотинликни зарарли анъана сифатида


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

26

қоралаш, қизларни ўқитиш, мактабгача бўлган ёшларнинг ўз оилаларида тўғри тарбия олишига
кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ва бу мақсадга эришган.

Фитратнинг оила билан боғлиқ қарашларига якун ясар эканмиз, унинг ўз рисоласига ёзган

муқаддимасидаги мана бу сўзларни ёдда тутишимиз лозим:

"Оила эр, хотин ва фарзандлардан иборат. Бошқача қилиб айтганда, оила бир шахс

бошчилигида бир уйда яшовчилардир. Шу таърифлардан маълум бўладики, оила ҳам бир
неча одамлардан иборат бўлган жамоа экан. Уларнинг ҳар бири инсонга хос нарсага, яъни ўз
манфаатларига асир бўлади. Бири иккинчисининг ҳуқуқини тасарруф қилиб босиб олиши
мумкин. Ана шу тажовуз олдини олиш учун оила аъзолари ўртасида ҳам бир қонун лозим".

1

Фитратнинг эътироф этишича, ўтган олимлар-у ҳакимлар шу масалада ғайрат қилиб

қонунлар ишлаб чиқишган. Лекин даврлар ўтиши билан муайян қонунлар эскиргани ва ўз
кучини йўқотганидек оила ва оила аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари масаласига ҳам янгича
ёндашув, янгича муносабат тақозо этилади. Зеро, оила охир-оқибатда миллат ва давлатнинг
мавқеини белгилаб беради. Миллат ва давлат эса узоқ йиллар ва даврлар мобайнида
шаклланади ва шу даврларда янгиланиб боради.

"Халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши,

жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик
юкини тортиб эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота-
оналаридан олган тарбияларига боғлиқ…"

Фитрат ана шу фикрни ривожлантириб, бундай хулосага келади:
"Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир…"
Шарқ одатда ўз фарзандларининг ахлоқи билан Fарб олдида ғурурланади. Аммо Фитрат

бу борада бошқа фикрга эга. У ёзади: "…Лекин ана шу қурол-аслаҳаси синиб, занг босиб,
чириб кетган. Шундай қуроллар билан бу дунёда бизга на саодат ва на роҳат бор. Балки…
Ҳа, бизга ана шу қуруқ ҳаётга ҳам йўл бермайдилар. Агар саодат, иззат, осойишталик, роҳат,
шараф, номус ва эътибор керак бўлса, тезроқ авлод тарбияси усулларини билиб олиб,
болаларимизни шу усул ва қоидалар асосида тарбия этишимиз лозим".

2

Хулоса.

Айтиб ўтилганидек, "Оила" 1914 йили ёзилган. Бу вақтда ҳозирги Ўзбекистон Чор

Россиясининг мустамлакасига айланиб бўлган, халқнинг Фитрат сингари мутафаккир ёшлари эл-
юртини ана шу ботқоқликдан олиб чиқиш, уни маърифатлаштириш ва ҳуррият неъматларидан
баҳраманд этиш мақсадида жадидчилик ҳаракатини юзага келтирган эдилар. Худди шу даврда
уларнинг, бинобарин, миллатнинг ҳам асосий вазифаси нафақат исломий ғоялар, балки,
миллатпарварлик, эркпарварлик, тараққийпарварлик, илмпарварлик ғоялари асосида ҳам
шаклланган авлодни тарбиялаш эди. Фитратнинг "Оила" рисоласи ана шу авлодни тарбиялашга
қаратилган, ўзигача ўтган олимлар-у ҳакимларнинг асарлари умумий ҳайъати - "манзил
тадбири",- яъни "рўзғор тебратиш тадбири"дан фарқ қилган асардир. Шунинг учун ҳам унда
ҳуқуқий мезонларга қараганда маънавий-фалсафий масалалар талқини устуворлик қилади.

1

Кўрсатилган китоб. – Б. 8.

2

Кўрсатилган китоб, - Б. 60.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов