Афғонистондаги этнолингвистик вазият ва тил сиёсати

Rahmonxo'ja Inomxo'jaev
Мақола турли этник ареаллар туташган минтақада жойлашган кўп тилли мамлакат ҳисобланган Афғонистондаги этнолингвистик вазият ва тилларнинг мақомини ёритишга бағишланган. Мамлакат аҳолиси орасида алоқа воситаси сифатида истеъмолда бўлган 30 дан ортиқ тилларнинг кўпчилиги Ҳинд-Европа тиллари оиласига мансуб бўлиб, 2004 йилда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ дарий ва пашту тилларига расмий давлат тили мақоми берилган, қолган тиллар ҳам шу тилда сўзлашувчилар зич яшайдиган минтақаларда учинчи расмий тил деб қабул қилинган. Этнолингвистик вазият ва тил сиёсати мамлакат аҳолисининг бир вақтнинг ўзида икки, уч ва ундан ортиқ тил соҳиби бўлишини келтириб чиқарди.
70

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos