Методы и критерии оценки продовольственной безопасности региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
207-217
13
4
Поделиться
Абдуганиев, О. (2018). Методы и критерии оценки продовольственной безопасности региона. Экономика и инновационные технологии, (3), 207–217. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10057
Отабек Абдуганиев, Термезский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы показатели продовольственной безопасности региона и на их основы оценена продовольственной безопасности Сурхандарьинской области. А также даны научно-обоснованные и практические рекомендации по совершенствованию продовольственной безопасности региона.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ БАҲОЛАШ

УСУЛЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

Отабек Аллажонович Абдуғаниев,

Термиз давлат университети таянч докторанти

E-mail:

genius7722@mail.ru

Аннотация:

Мақолада озиқ

-

овқат хавфсизлигини

баҳолаш кўрсаткичлари

таҳлил этилган ва

Сурхондарё вилоятининг

озиқ

-

овқат хавфсизлиги баҳоланган.

Шу билан бирга вилоят

озиқ

-

овқат хавфсизлигини янада оширишга қаратилган

илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье анализированы показатели продовольственной

безопасности региона

и на их основы оценена продовольственной безопасности

Сурхандарьинской области. А также даны научно

-

обоснованные и практические

рекомендации по совершенствованию продовольственной безопасности региона.

Annotation:

The article analyzes the food security indicators of the region and

assesses the food security of the Surkhandarya region on their basis. And also scientifically
grounded and practical recommendations on improving the food security of the region are
given.

Калитли

сўзлар:

озиқ

-

овқат хавфсизлигини, озиқ

-

овқат маҳсулоти, аҳоли

сони, аҳоли даромади, озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш.

Кириш

Бугунги кунда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳал этишни талаб

қилаётган ўта муҳим муаммолар, ҳеч шубҳасиз, шу борадаги саъй

-

ҳаракатларни

янада мувофиқлаштириш ва кенг миқёсдаги халқаро ҳамкорликни, келажакка
қаратилган ёндашув ва хулосаларни биргаликда ишлаб чиқишни тақозо этади.

Шу боисдан ҳам республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев: “Озиқ

-

овқат

хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш, генетик модификация қилинган маҳсулотлар
етиштирмаслик бўйича қатъий назорат ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш талаб
этилади” деб таъкидлаб ўтгани бу масаланинг эътиборга молик эканлигини кўрсатиб
беради[1].

Таҳлиллар бугунги кунгача минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлиги даражасини

баҳолаш бўйича ягона усуллар ёки ёндашув мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Айрим
ҳолатларда

озиқ

-

овқат

хавфсизлигини

таъминлашни

АСМни

барқарор

ривожлантириш, бошқалар минтақанинг аҳолини озиқ

-

овқатлар билан ўз

-

ўзини

таъминлаш масаласи сифатида қарайдилар.

Одатда озиқ

-

овқат хавфсизлиги микроиқтисодий даражада амалга оширилади.

Аммо уни таъминлаш шароитлари ва омиллари, кўпинча иқтисодиётнинг минтақа
даражасида шаклланади. Мамлакат минтақаларини яшаш даражаси ва аҳоли
даромадлари тақсимоти бўйича дифференциацияланганлиги, қишлоқ хўжалиги
ривожланиши, озиқ

-

овқат ҳавфсизлигини минтақа даражасида баҳолашни тақозо

этади. Бундан мақсад минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлигини етарли даражада қўллаб

-

қувватлаш учун самарали аграр сиёсат юритишдир.

Озиқ

-

овқат хавфсизлиги бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб, бунда жаҳон

бозори тебранишларидан қатъи назар бир томондан, илмий асосланган
кўрсаткичларга мос миқдорда, иккинчи томондан тиббий меъёрлар даражасида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

истеъмолни

қондириш учун шарт

-

шароит яратилган ҳолда аҳолини озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш кафолатланади[2].

Халқаро статистикада озиқ

-

овқат хавфсизлиги суткалик аҳоли истеъмол

қиладиган озиқ

-

овқатлар рациони калориялиги билан ўлчанади. Аммо ушбу

кўрсаткич ва бошқа ўртача статистик кўрсаткичлар ҳам маълум бир камчиликлардан
холи эмас. Сабаби шундаки, биринчидан, ҳар бир миллат озиқ

-

овқат истеъмолида ўз

анъаналарига эга, иккинчидан, озиқ

-

овқат хавфсизлиги даражасини тушуниш учун

аҳолининг

аҳоли

жон

бошига

тўғри

келувчи

даромад

бўйича

дифференциациялангани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки аҳолининг катта қатлами
мумкин бўлган ўртача миқдорда ҳам овқатлана олмаяпти.

Озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолашнинг кўпгина моделлари мамлакат ёки

ҳалқаро даражада қўллашга мўлжалланган. Бу моделларга имитация ва прогноз
моделларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Улар минтақани озиқ

-

овқатларнинг айрим турлари билан ўз

-

ўзини таъминлаш мақсадида агро озиқ

-

овқат

тадбирларини аниқлаш имконини беради.

Ҳозирги

кунда жаҳонда

озиқ

-

овқат хавфсизлиги юқори даражада таъминланган

давлатларда, макродаражада озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолашда EPACIS, BLS,

Aglink каби прогноз моделларидан муваффақиятли фойдаланилади. Минтақа озиқ

-

овқат ҳавфсизлигини баҳолаш учун бугунги кунда ўзида барча усул ва услублар
мажмуини ўз ичига олган талаб даражасида ишлаб чиқарилган моделлар йўқ ҳисоби.
Одатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва динамикасини
тавсифловчи кўрсаткичлар қаралади, аҳолининг истеъмол маҳсулотларини харид
қилиш қобилияти таҳлил этилади. Озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолашнинг ягона

универсал услубияти мавжуд эмаслиги мамлакат минтақалари бўйича таққослама
таҳлил ўтказиш имкониятини бермайди. Мазкур камчиликни бартараф этиш нуқтаи
назаридан таклиф этилаётган моделларнинг асосини озиқ

-

овқатларни ишлаб

чиқариш ва истеъмолини баҳолаш услубияти ташкил этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодиёт тармоқларида минтақанинг озиқ

-

овқат билан таъминланганлигини

баҳолаш усуллари ва мезонлари бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб
борилган. Минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий

-

амалий

масалалари мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида
кенг тадқиқ этилган бўлиб, улардан C.C.Ғуломов, Д.С.Алматова, Б.Э. Мамарахимов
Э.Н.Антамошкина ва бошқа

олимларнинг ишларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Мамлакатимиз

олимларидан

C.C.Ғуломов,

Д.С.Алматова

томонидан

минтақаларда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминланганлик даражаси тадқиқ этилган

бўлиб, унда давлатнинг озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсати

ҳамда минтақаларда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашда инновацияларнинг

роли кўрсатиб ўтилган[8].

Б.Э.Мамарахимов ҳам озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини

ўрганиб чиққан бўлиб, унинг фикрича, минтақада озиқ

-

овқат хавфсизлигини

таъминлаш

асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ички сотиш

бозорларини ривожлантиришга, қисман, чет эллардан озиқ

-

овқат маҳсулотларини

импорт қилиш ҳисобига амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган[9].

Россиялик олим Э.Н.Антамошкина

[3]

тадқиқотларида озиқ

-

овқат хавфсизлигини

кўрсаткичларини аниқлашда, минтақада озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш

жиҳатдан қулай бўлган қуйидаги услубият асосида ўрганилган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш мезонини танлаш (минтақа озиқ

-

овқат мустақиллиги даражаси истеъмол қилинувчи маҳсулотлар билан аҳолининг
физиологик талабини қондирилиш даражаси, аҳолининг озиқ

-

овқатларни харид

қилишга иқтисодий жиҳатдан имкони мавжудлиги);

ҳар бир мезон бўйича баҳолаш кўрсаткичларни аниқлаш (озиқ

-

овқат билан ўз

-

ўзини таъминланганлик коэффициенти, қашшоқлик коэффициенти, даромад
тақсимотини нотекислик коэффициенти, уй хўжалик умумий харажати таркибида
озиқ

-

овқатлар харажатининг улуши);

баҳолаш кўрсаткичларининг ҳар бири учун параметрларни ўрнатиш (оптимал,

рухсат этилган, паст ёки юқори);

параметрларни у ёки бу қиймат қабул қилишига боғлиқ ҳолда озиқ

-

овқат

хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичларининг ҳар бири бўйича энг катта ва энг кичик
балларни аниқлаш (агар кўрсаткич қиймати оптимал чегарада бўлса, ушбу кўрсаткич
бўйича 2 балл қўйилади, кўрсаткич қиймати рухсат этилган чегарада бўлса, ушбу
кўрсаткич бўйича 1 балл қўйилади. Ва ниҳоят кўрсаткичларнинг паст ёки юқори
қийматлари учун баҳога 0 балл қўйилади);

умумий баллар йиғиндисига боғлиқ ҳолда минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлиги

даражасини баҳолаш мезонини расмийлаштириш (9

-

10 балл минтақа озиқ

-

овқат

хавфсизлигининг оптимал энг юқори даражасига; 5

-

8 балл минтақа озиқ

-

овқат

хавфсизлигининг ўртача (рухсат этилган) даражасига; 5 баллдан кам –

минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлигининг паст даражасига мос келади);

минтақа озиқ

-

овқат хавфсизлиги кўрсаткичларини ҳисоблашни амалга

ошириш ва ўрнатилган параметрларга мос равишда уларни балларда баҳолаш;

ҳар бир кўрсаткичлар баҳолари йиғиндиси сифатида минтақа озиқ

-

овқат

хавфсизлиги интеграл баҳосини аниқлаш;

озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолашнинг ушбу усули мамлакатимиз ва унинг

минтақалари озиқ

-

овқат хавфсизлигининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган

ҳолда минтақани озиқ

-

овқат билан таъминланганлигини баҳолашга мос келади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг асосий мақсади мамлакатимиз аҳолисини сифатли озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан талаб даражасида қондириш бўйича илмий

-

амалий таклиф ва

тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот жараёнида таққослаш, гуруҳлаш ва
иқтисодий

-

статистик усулларидан кенг фойдаланилди. Тадқиқот натижасида

Сурхондарё вилоятининг озиқ

-

овқат хавфсизлиги билан таъминланганлик даражаси

баҳоланган ва бу кўрсаткични янада ошириш юзасидан илмий

-

амалий таклифлар

ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган илмий

-

амалий таклиф ва тавсиялардан

мамлакатимизда олиб борилаётган озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини

ташкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб
чиқишда фойдаланиш мумкин.

Таҳлил ва натижалар

Юқорида Э.Н.Антамошкина[3] ўз тадқиқодларида таклиф этган

услубият

асосида аниқ минтақа учун баҳолар мезонини танлашда минтақада қишлоқ хўжалиги
яхши ривожланганлиги эътиборга олинган. Сурхондарё вилоятнинг 67 % ҳудуди
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ерлардир

[4]

. Вилоят табиий иқлим

шароити бу ерда пахта, ғалла, маккажўхори, полиз экинлари, мева

-

сабзавотлар

етиштириш, чорвачилик билан самарали шуғулланиш имконини беради. Бу эса


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

мазкур услубиятнинг Сурхондарё вилоятнинг озиқ

-

овқат хавфсизлиги билан

таъминланганлик даражасини баҳолашга мос келишини билдиради.

Сурхондарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра,

2513,1 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилда 50,8 минг кишига ёки 1,02 %га ўсган.
Жумладан, минтақада шаҳар аҳолиси сони 892,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги
улиши 35,5 %), қишлоқ

аҳолиси сони 1620,2 минг кишини (64,5 %) ташкил этади.

Вилоятда 2017 йилда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажми 6201,2 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан
деҳқончилик маҳсулотлари 107,7 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари эса 104,4 фоизни
ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий
ҳажмида деҳқончилик маҳсулотлари умумий улуши 69,4 фоизни, чорвачилик
маҳсулотлари 28,7 фоизни ташкил этди.

2017 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 664105

тонна дон ва

дуккакли дон экинлари (100,5 фоиз), 279743 тонна картошка (114,3 фоиз), 983953
тонна сабзавот (101,8 фоиз), 231774 тонна полиз (111,5 фоиз), 154951 тонна мева
(100,3 фоиз), 135890 тонна узум (100,3 фоиз), 177700 тонна гўшт (5,5 фоиз), 810000
тонна сут (3,6 фоиз) ва 320,5 млн. дона тухум (2,5 фоиз) кўп етиштирилди

[5].

Барча ҳудудларда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб

чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига ташкил
этмоқда.

Юқорида таклиф этилган услубият бўйича вилоятда озиқ

-

овқат хавфсизлигини

баҳолаш амалга оширилди.

1-

жадвал

Озиқ

-

овқат билан таъминланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткич

қийматлари

Мезонлар

Кўрсаткич

Кўрсаткич қийматлари

1

Ҳудуднинг

озиқ

-

овқат мустақиллиги

даражаси (ўзини ўзи таъминлаш )

K

ўз

К

ўз

≤ 0,5 паст;

0,5 ≤ К

ўз

≤ 0,9 –

рухсат этилган;

0,9 ≤ К

ўз

≤ 1,0 –

оптимал.

2

Озиқ

-

овқат маҳсулотларнинг аҳоли

физиологик эҳтиёжларини
қондириши даражаси

К

амал

K

амал

= ≤ 0,5 паст;

0,5 ≤ К

амал

≤ 0,95 –

рухсат этилган;

0,95 ≤ К

амал

≤ 0,

1

оптимал.

3

Даромади энг кам истеъмол
бюджетидан паст бўлган аҳоли улуши

K

кам

K

кам

> 0,4

–паст;

0,2 < K

кам

< 0,4

рухсат этилган;

K

кам

≤ 0,2 –

оптимал.

4

Уй хўжаликлари якуний истеъмоли
харажатлари таркибида озиқ

-

овқатларга қилинган харажатлар
улуши

K

ист

K

ист

> 0,5 (ёки > 50%) –

паст;

0,25 < K

ист

< 0,5

рухсат этилган;

K

кам

≤ 0,25 –

оптимал.

5

Даромадлар бўйича аҳоли тақсимоти
нотекислик даражаси

K

дж

K

дж

> 0,5

паст;

0,3 ≤ K

дж

< 0,5

рухсат этилган;

K

дж

< 0,3

оптимал.

1. Ўз

-

ўзини

таъминлаш коэффициенти ёрдамида

баҳолашда ҳар бир қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари бўйича минтақа озиқ

-

овқат мустақиллиги (ўз

-

ўзини

таъминлаш) даражасини баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Чунки у минтақанинг озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан ўз аҳоли эҳтиёжини қанчалик тўлиқ ҳажмда маҳаллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқариш билан таъминланиши мумкинлигини ҳарактерлайди ва қуйидагича
ҳисобланади.

K

ўз

=

𝑄

𝑛∗ 𝑄

𝑝

бу ерда

К

ўз

ўз

-

ўзини таъминлаш коэффициенти;

𝑄

минтақада амалда ишлаб чиқарилган озиқ

-

овқат маҳсулотлари ҳажми;

𝑛

минтақа аҳолиси сони;

𝑄

𝑝

истеъмолнинг рационал меъёри;

Ўз

-

ўзини таъминлаш коэффициентини минтақа ҳудуди табиий иқлим

шароитидан келиб чиқиб, асосий истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари (буғдой, полиз экинлари, сабзавот, ҳўл мева, картошка, узум, гўшт ва
гўшт маҳсулотлари, тухум, сут) бўйича ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

2-

жадвал

Сурхондарё вилоятида 2017 йилда асосий озиқ

-

овқат маҳсулотларини етиштириш

кўрсаткичи

(

минг тонна ҳисобида

)

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари
номи

Буғдой

Полиз

экинлари

Сабзавот

Ҳўл

мева

Картошка

Узум

Гўшт ва

гўшт

маҳсу

-

лотлари

Тухум

(

млн.дона

)

Сут

Вилоятда
етиштирилган
озиқ

-

овқат

маҳсулоти
ҳажми

603,9

231,8

983,9

154,9

279,7

135,9

177,7

320,5

810,0

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

3-

жадвал

Физиологик меъёр бўйича Сурхондарё вилояти аҳоли жон бошига нисбатан асосий

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмоли

(кг/киши)

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари
номи

Буғдой

Полиз

экинлар

и

Сабзавот

Ҳўл

мева

Картошка

Узум

Гўшт ва

гўшт

маҳсу

-

лотлари

Тухум

(

млн.до

на

)

Сут

Физологик
меъёр бўйича
1киши 1 йилда
ўртача исте

-

ъмол қилиши
лозим бўлган
маҳсулот*, кг

94,0

21,5

178,0

75,0

68,0

15,4

46,2

206,0

218,9

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва физологик меъёрлари маълумоти асосида муаллиф томонидан

ишлаб чиқилган.

Келтирилган манбалар асосида минтақанинг асосий қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ва

озиқ

-

овқат билан ўз

-

ўзини таъминлаш даражасини ҳисоблаш

натижалари қуйидаги 4

-

жадвалда келтирилган.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

4-

жадвал

Сурхондарё вилоятининг 2017 йилги ўз

-

ўзини озиқ

-

овқатлар билан таъминлаш

даражаси


Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари тури

Амалда ишлаб

чиқариш

ҳажми Q, минг

тонна

ҳисобида

Физиологик меъёр

бўйича 1 киши 1

йилда ўртача

истеъмол қилиш

ҳажми*, кг

Рационал меъёрга

мос ҳолда озиқ

-

овқат

ишлаб чиқаришнинг

зарурий ҳажми, минг

тонна ҳисобида


Ўз

-

ўзини

таъминлаш

коэффициен

-

ти

ўз

)

1

Буғдой

603,9

94,0

236,2

2,55

2

Полиз экинлари

231,8

21,5

54,0

4,29

3

Сабзавот

983,9

178,0

447,3

2,20

4

Ҳўл

мева

154,9

75,0

188,5

0,82

5

Картошка

279,7

68,0

170,9

1,64

6

Узум

135,9

15,4

38,7

3,51

7

Гўшт

113,8

46,2

116,1

0,98

8

Тухум (млн.дона)

320,5

206,0 (дона)

517,7

0,62

9

Сут

810,0

218,9

550,1

1,48

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

2017 йилда рационал истеъмол меъёрларига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида

етарли миқдорда картошка, полиз экинлари, буғдой, сабзавот, узум, сут ишлаб
чиқарган. Аммо вилоят тухум маҳсулоти билан 62%га, ҳўл мева маҳсулоти билан эса
82%га ўз аҳолисини таъминлар экан.

2. Озиқ

-

овқатларни

амалда истеъмол қилиш коэффициентини

аҳолининг

асосий озиқ

-

овқатларга бўлган физиологик талабини қондирилиш даражасини

баҳолаш учун қўллаш ўринлидир. Чунки ушбу кўрсаткич маълум бир давр мобайнида
озиқ

-

овқат истеъмолини амалдаги даражасини истеъмолнинг рационал меъёри

билан таққослайди.

К

а

=

𝑄

а

𝑄

м

бу ерда

К

а

амалда истеъмол қилиш коэффициенти;

𝑄

а

маълум бир давр мобайнида озиқ

-

овқат истеъмолининг амалдаги

даражаси;

𝑄

м

истеъмолнинг рационал меъёри

.

5-

жадвал

Сурхондарё вилояти аҳолисининг 2017 йил озиқ

-

овқатларни амалда истеъмол

қилиш коэффициенти

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари тури

Амалда истеъмол қилинган

озиқ

-

овқат маҳсулоти

(Q

a

),

минг тонна ҳисобида

Рационал меъёр

(Q

p

)

га мос

ҳолда озиқ

-

овқат маҳсулоти

-

нинг истеъмол ҳажми

Амалда истеъмоли

коэффициенти

а

)

1

Буғдой

603,9

236,2

2,55

2

Полиз экинлари

172,9

54,0

3,20

3

Сабзавот

730,1

447,3

1,63

4

Ҳўл

мева

111,4

188,5

0,59

5

Картошка

242,5

170,9

1,42

6

Узум

116,2

38,7

3,00

7

Гўшт

113,8

116,1

0,98

8

Тухум (млн.дона)

320,5

517,7

0,62

9

Сут

810,0

550,1

1,48

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Сурхондарё вилоятида 2017 йилда амалда истеъмол қилинган озиқ

-

овқат

маҳсулоти,

рационал истеъмол

меъёрларига мувофиқ, етарли миқдорда картошка,

полиз экинлари, буғдой, сабзавот, узум, сут ишлаб чиқарган. Аммо вилоят тухум ва
ҳўл мева маҳсулоти билан ўз аҳолисини талаб даражасида таъминламаган. Бунга
асосий сабаблардан бири сифатида вилоят худудидан бу маҳсулотлар кўп миқдорда
четга чиқиши кўрсатилади. 2017 йилда Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилган
картошка маҳсулотининг 37206 тоннаси (13,3%), сабзавот маҳсулотининг 253860
тоннаси (25,8%), полиз маҳсулотларининг 58871 тоннаси (25,4%), ҳўл мева
маҳсулотларидан 43451 тоннаси (28,1%), узум маҳсулотларидан 19704 тоннаси
(14,5%) амалда вилоят аҳолиси томонидан истеъмол қилинмаган. Бу маҳсулотлар
асосан қайта ишлаш корхонасига, Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга, соғлиқни
сақлаш ташкилотларига, таълим

муассасалари ҳамда заҳираларга ғамлаш учун

йўналтирилган. Вилоятда етиштирилган буғдой, гўшт, тухум ва сут маҳсулотлари
деярли вилоят ҳудудидан четга чиқарилмай амалда аҳоли томонидан истеъмол
қилинган.

Озиқ

-

овқатларнинг ҳамёнбоплигини баҳолаш учун камбағаллик

(қашшоқлик)

коэффициенти

(K

кам

)

, истеъмол коэффициенти

(K

ист

)

, Джинни коэффициенти

(K

дж

)

каби

кўрсаткичлар таҳлил этилади.

3. Камбағаллик (қашшоқлик) коэффициенти

(K

кам

)

умумий аҳоли сонида

минимал истеъмол бюджетидан кам даромадга эга аҳоли улушини аниқлайди, яъни
қашшоқлик бўсағаси даражасида даромадга эга аҳолининг умумий аҳоли сони
нисбати орқали аниқланади[6]:

К

кам

=

𝑄

к

𝑛

бу ерда

К

кам

камбағаллик (қашшоқлик) коэффициенти;

𝑄

к

минимал истеъмол бюджетидан кам даромадга эга аҳоли сони;

n

минтақа аҳолиси сони.

Камбағаллик (қашшоқлик) коэффициенти ҳисоблаш учун талаб этиладиган

минимал истеъмол бюджетидан кам даромадга эга аҳоли сони кўрсаткичлари
статистика йўли билан оммавий равишда ҳисобга олинмаслиги, уларни алоҳида
анкета сўровлари орқали ўрганишни тақозо этди. Шуни ҳисобга олиб, Сурхондарё
вилояти аҳолиси ўртасида, аҳоли даромадларини аниқлаш учун турли хил касб
эгаларининг оиласи даромадлари таҳлил қилинди.

Биз ўтказган анкета сўровлари натижалари бўйича, сўровда қатнашган оилалар

миқёсида минимал истеъмол бюджетидан кам даромадга эга аҳоли сони кўрсаткичи
32% га тўғри келди.

Анкета сўровномаси ўзида қуйидаги асосий сўровларни акс эттирган:

оилада истиқомат

қилувчилар сонини аниқлаш;

оилада болалар, нафақадагилар ва ишчилар сонини аниқлаш;

оиланинг умумий даромадини ўрганиш.

6-

жадвал

Сурхондарё вилояти аҳолисининг 2017 йил бўйича камбағаллик (қашшоқлик)

коэффициенти

(

минг киши)

Умумий аҳолиси

сони

Минимал истеъмол бюджетидан

кам даромадга эга аҳоли сони

Камбағаллик (қашшоқлик)

коэффициенти

кам

)

2513,1

804.2

0,32

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари ва анкета сўровлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Минтақа аҳолиси даромадларини харид қобилияти коэффициенти

минимал истеъмол бюджетининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадга
нисбати орқали аниқланади

.

К

ист

=

𝑄

м

𝑄

д

бу ерда

К

ист

минтақа аҳолиси даромадларини харид қобилияти

коэффициенти;

𝑄

м

минимал истеъмол бюджети;

𝑄

д

аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад.

Сурхондарё вилояти аҳолисининг харид қобилияти коэффициентини

аниқлашда рационал меъёрга мос ҳолда бир киши истеъмоли учун зарур бўлган
озиқ

-

овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархини

аниқлашга тўғри

келади.

2017 йилнинг декабрь ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2,7

фоизга ошган, жумладан, озиқ

-

овқат маҳсулотлари ўтган ойга нисбатан умумий ҳолда

4,4 фоизга кўтарилган. Буларга гўшт ва гўшт маҳсулотлари 1,3, ёғ ва мой 2, сут
маҳсулотлари 3, мева сабзавотлар 14,2, тухум 7,3, ун 3,9 фоизга ўсганлигини кўриш
мумкин.

Асосий турдаги озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши билан бир қаторда,

айрим маҳсулотларнинг нархлари арзонлашганлиги кузатилган. Жумладан сабзи 15,9,
карам 5,9, мош ва парранда гўшти 4,5 фоизга арзонлашган.

Сурхондарё вилояти аҳолиси

амалда рационал меъёрга мос ҳолда озиқ

-

овқат

маҳсулотилари истеъмол қилса, киши жон бошига тўғри келувчи умумий
даромаднинг ўртача 87 фоизини, озиқ

-

овқат маҳсулотилари истеъмолига сарфлар

экан. Бу жуда паст кўрсаткич сифатида келтирилган (7

-

жадвал).

7-

жадвал

Сурхондарё вилояти аҳолиси даромадларини рационал меъёрга мос ҳолдаги озиқ

-

овқат маҳсулотининг харид қобилияти коэффициенти (2017 йил бўйича)

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

тури

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотининг

амалдаги ўртача

бозор нархи

(

2018 йилнинг 2

7

апрель

ҳолати)

(1кг/сўмда)

Рационал

меъёр

(Q

p

)

га мос

ҳолда озиқ

-

овқат

маҳсулотининг 1

киши учун 1

йилдаги

истеъмоли (кг)

Рационал

меъёр

(Q

p

)

га мос

ҳолда озиқ

-

овқат

маҳсулотининг 1

киши учун 1

йилдаги нархи

(сўмда)

Аҳоли

жон

бошига

умумий

даромад

-

лар

(сўмда)

Харид

қобили

-

яти

коэффи

-

циенти

ист

)

1

Буғдой

3000

94,0

282000




4149000




0,87

2

Полиз экинлари

3000

21,5

64500

3

Сабзавот

3500

178,0

623000

4

Ҳўл

мева

5000

75,0

375000

5

Картошка

3500

68,0

238000

6

Узум

5000

15,4

77000

7

Гўшт

32500

46,2

1501500

8

Тухум (дона)

460

206,0

94760

9

Сут

3000

218,9

656700

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари ва анкета сўровлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, вилоятда харид қобилияти коэффициентининг

оптимал даражага келишига, вилоят аҳолисининг умумий даромадлари кўтарилиши
ҳам, озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархлари ўсиб бориши ҳисобига тўсқинлик қила

олмаяпти.

1-

расм. Сурхондарё вилояти аҳоли жон бошига тўғри келувчи умумий даромадлар

кўрсаткичи(минг сўмда)

Манба: Вилоят статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келувчи умумий даромадлар 2017 йилга

келиб 2011 йилга нисбатан 2,5 баробар ўсган (1

-

расм). Ўзбекистон Республикаси

ҳудудлари бўйича аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиш суръати
бўйича Сурхондарё вилояти 14,5% кўрсаткич билан республикада 3

-

ўринда туради.

Аммо вилоятда аҳоли сонининг ўсиб бориши ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари нархларини

кескин ортиб бориши ҳисобига,

минтақа аҳолиси даромадларини харид қобилияти

коэффициенти паст кўрсаткич билан баҳоланмоқда.

5. Даромадлар концентрацияси коэффициенти (

К

дж

) (Джини индекси)

аҳолининг даромадлар бўйича тақсимланиши нотекислик даражасини тасвирлайди
ва қуйидаги формула билан аниқланади:

(

)

(

)

=

n

i

i

i

i

i

дж

S

S

L

L

К

1

1

1

1

=

бу ерда,

К

дж

даромадлар концентрацияси коэффициенти;

L

L

i

i

1

,

аҳоли улуши оралиғи;

S

S

i

i

,

1

умумий даромад улуши (

i

нчи интервал бошланиши ва охирида).

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг ўсиши даромадлардаги

тенгсизликнинг пасайиши билан изоҳланади. Республикада 2001

-

2013 йилларда,

аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ улуши 2552,6 дан 5002,5 АҚШ долларигача
ўсганлиги аҳоли реал иш ҳақи икки баробарга ошишига олиб келди.

Аҳоли

даромадларининг тенгсизлиги даражаси анча камайди

-

Джини коэффициентининг

қиймати Ўзбекистонда 0,39 дан

0,29

гача пасайишига сабаб бўлди[7].

2017 йилда Сурхондарё вилоятида аҳоли умумий даромадининг 2011 йилга

нисбатан 2,25 баробарга ўсганлиги ҳисобига Джини коэффициентининг қийматини

0,29

кўрсаткичдан ҳам пасайиши кузатилмоқда.

0,00

500,00

1 000,00

1 500,00

2 000,00

2 500,00

3 000,00

3 500,00

4 000,00

4 500,00

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги мезонлар асосида кўрсаткичлар қабул қилган қиймати бўйича

Сурхондарё вилоятининг озиқ

-

овқат хавфсизлиги даражаси

7 балл

билан баҳолайди

ва бу эса ўз навбатида рухсат этилган қийматга тўғри келади (8

-

жадвал).

8-

жадвал

Сурхондарё вилояти бўйича озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичи

Мезонлар

Кўрсаткич

Кўрсаткич

қиймати

Баллар

сони

1

Ҳудуднинг

озиқ

-

овқат мустақиллиги

даражаси (ўзини ўзи таъминлаш )

K

ўз

2,01

2

2

Озиқ

-

овқат маҳсулотларида аҳолининг

физиологик эҳтиёжларини қондирилиш
даражаси

К

амал

1,71

2

3

Даромади энг кам истеъмол
бюджетидан паст бўлган аҳоли улуши

K

кам

0,32

1

4

Уй хўжаликлари якуний истеъмоли
харажатлари тартибида озиқ

-

овқатларга қилинган

харажатлар улуши

K

ист

0,87

0

5

Даромадлар бўйича аҳоли тақсимоти
нотекислиги даражаси

K

дж

0,29

2

Жами

7

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Озиқ

-

овқат маҳсулотларига иқтисодий эркинлик нуқтаи назаридан, юқори

даромадларни ажратиш даражаси, озиқ

-

овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари

индексининг ошиши билан боғлиқ таҳдидлар мавжуд. Минтақанинг қишлоқ
хўжалигига йўналтирилганлиги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қандай
ривожланаётганига қараб, минтақанинг озиқ

-

овқат хавфсизлигини баҳолаш бўйича

таклиф этилаётган кўрсаткичлар ва мезонларни ўзгартириши мумкин, қўшимча мезон
ва баҳолаш кўрсаткичлари жорий қилиниши мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Вилоятда ҳукумат томонидан озиқ

-

овқат хавфсизлиги кўрсаткичларини янада

ошириш мақсадида хўжалик юритиш шакллари фаолияти билан боғлиқ ҳолда
бевосита экин майдонларининг ўзгариши амалга оширилди. Чунки, фермер ва
деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари кенгайиши билан бир қаторда ширкат
хўжаликларида экин майдонларининг қисқариши амалга оширилди.

Вилоятда озиқ

-

овқат хавфсизлигини самарали ва ишончли таъминлаш ва озиқ

-

овқат хавфсизлиги кўрсаткичларини янада ошириш учун қуйидагиларга эътибор
қаратиш лозим:

минтақада экин майдонлар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш;

вилоятда озиқ

-

овқат маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш

имконини берувчи замонавий технологияларга эга бўлган корхоналарни кўпайтириш;

минтақа иқлимидан келиб чиқиб экинларни суғоришда замонавий

технологияларни қўллаш ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг масъулиятини янада
ошириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

вилоятда аҳолининг умумий даромадлари ва ички бозорлардаги нарх

-

наволари ўртасидаги мувозанатни сақлаб турувчи тизимни йўлга қўйиш;

вилоят ҳудудида катта миқдордаги озиқ

-

овқат маҳсулотларни сақлаш

қувватига эга бўлган омборларни кўпайтириш. Булар орқали ҳар йили мева

-

сабзавот

маҳсулотларининг асосий турлари сақлаб, ички бозорлардаги нарх

-

навони барқарор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

11

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ушлаб туриш ва кузги

-

қишки мавсумда ушбу маҳсулотлардан аҳоли эҳтиёжи учун

фойдаланиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. 2017 й

. 22.12.

2.

Саидова

Д.Н.

,

Рустамова

И.Б.

,

Турсунов

Ш.А.

“Аграр сиёсат ва озиқ

-

овкат

хавфсизлиги”. Ўқув қўлланма. Тошкент 2015. 100

-

104 бет.

3.

Антамошкина

Е.Н.

“Моделирование и оценка продовольственной

безопасности региона” // Нижневолжского агроуниверситетского комплекса. Россия
2015 г. 239

-

244 стр.

4. Назаров Ш.Х., Зокиров С.С., Сайдаҳмедов Х.М., Якубова Э.Т., Шукуров С.М.,

Каримов М.М., Хусайинова О.Ш., Мўминов.Т.К “Сурхондарё вилоятини ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш стратегияси”, Тошкент 2016. 92

-

97 бет.

5. Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти статистика қўмитасининг

расмий

сайти

.

Кириш

тартиби:

http://surxonstat.uz/wp-

content/uploads/2017/10/2018-

Сельхоз

-

сайта

-illik.pdf

6.

Ускова

Т.В.

,

Селименков

Р.Я.

,

Анищенко

А.Н.

,

Чекавинский А.Н.

“Продовольст

-

венная безопасность региона”

[

Текст]: монография

-

Вологда 2014г. 18

-

27 стр.

7.

Саидова

Г.

,

Абдуганиева

Ю.

,

Рустамов

Х.

,

Мухамедханова

К.

“Доклад по Целям

развития тысячелетия” Узбекистан 2015г. 18

-

24 стр.

8.

С.С.Ғуломов,

Д.С.Алматова

“Минтақалар

озиқ

-

овқат

хавфсизлигини

таъминлашда инновацияларнинг роли.” // Ўзбекистон Республикаси агросаноат
мажмуаси тармоқлорида инновацион бошқарув фаолиятини модернизациялаш ва
ривожлантириш муаммолари мавзусидаги республика илмий

-

амалий анжуман

материаллари (1

-

қисм).Т

.:

ТДАУ.

-

2014й., 15

-

апрель. 24

-

26 бетлар.

9.

Мамарахимов

Б.Э

.

“Ўзбекистонда озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш ва

саноатини ривожлантириш”. // Илмий мақола. “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь, 2016 йил. 4

-6

бетлар.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2017 й. 22.12.

Саидова Д.Н., Рустамова И.Б., Турсунов Ш.А. "Аграр сиёсат ва озиц-овкат хавфсизлиги". Ук,ув кулланма. Тошкент 2015.100-104 бет.

Антамошкина Е.Н. "Моделирование и оценка продовольственной безопасности региона" // Нижневолжского агроуниверситетского комплекса. Россия 2015 г. 239-244 стр.

Назаров Ш.Х., Зокиров С.С., Сайдах,медов Х.М., Якубова Э.Т., Шукуров С.М., Каримов М.М., Хусайинова О.Ш., Муминов.Т.К "Сурхондарё вилоятини ижтимоий-ицтисодий ривожланиш стратегияси", Тошкент 2016. 92-97 бет.

Узбекистан Республикаси Сурхондарё вилояти статистика кумитасининг

расмий сайти. - Кириш тартиби: http://surxonstat. uz/wp-

content/uploads/2017/10/2018-Ce/ibxo3-cauma-illik.pdf

Ускова Т.В., Селименков Р.Я., Анищенко А.Н., Чекавинский А.Н. "Продовольственная безопасность региона" [Текст]: монография - Вологда 2014г. 18-27 стр.

Саидова Г., Абдуганиева Ю., Рустамов X., Мухамедханова К. "Доклад по Целям развития тысячелетия" Узбекистан 2015г. 18-24 стр.

С.С.Туломов, Д.С.Алматова "Минтакдлар озиц-овцат хавфсизлигини таъминлашда инновацияларнинг роли." // Узбекистан Республикаси агросаноат мажмуаси тармок/юрида инновацион бошцарув фаолиятини модернизациялаш ва ривожлантириш муаммолари мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман материаллари (1-цисм).Т.: ТДАУ.- 2014Й., 15-апрель. 24-26 бетлар.

Мамарахимов Б.Э. "Узбекистонда озиц-овцат хавфсизлигини таъминлаш ва саноатини ривожлантириш". // Илмий мацола. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил. 4-6 бетлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов