Экономические отношения обеспечения занятости населения в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-188
10
5
Поделиться
Раджабова, Г. (2018). Экономические отношения обеспечения занятости населения в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (6), 183–188. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10093
Гавхар Раджабова, Коканский государственный педагогический институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описываются экономические отношения в Республике Узбекистан в контексте макроэкономической стабилизации экономики, улучшения рынка труда, обеспечения реальной рабочей силы и занятости на рабочих местах


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАРИ

Раджабова Гавхар Умаровна,

Қўқон Давлат педагогика институти катта ўқитувчиси

Email:

radjapova_g73@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистон

Республикасида

иқтисодиётни

макроиқтисодий

барқарорлаштириш

шароитида

меҳнат

бозорини

такомиллаштириш, ишчи кучига амалда ҳақиқий талаб ва таклиф асосида
бандликни таъминлашнинг иқтисодий муносабатлари тўғрисида баён этилган.

Аннотация:

В статье описываются экономические отношения в Республике

Узбекистан в контексте макроэкономической стабилизации экономики, улучшения
рынка труда, обеспечения реальной рабочей силы и занятости на рабочих местах.

Annotation:

In this article have been described economic relations in the Republic of

Uzbekistan in the context of macroeconomic stabilization of the economy, improvement of the
labor market, provision of real labor and employment in the workplace.

Калит сўзлар:

аҳоли бандлиги, ишчи кучи, иқтисодий ўсиш, меҳнат бозори,

ишсизлик.

Кириш

Ҳозирги кунда Фзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий ва маънавий

соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига шаҳдам қадамлар билан кўтарилиб бормоқда.
Республиканинг бозор муносабатларига ўтиши иқтисодиётни тубдан янгиланишига
замин ҳозирлади. Ушбу ўзгаришлар дастлаб меҳнат муносабатлари орқали намоён
бўлиб, меҳнат бозорини шакллантириш ва ривожлантириш заруратини келтириб
чиқарди. Иқтисодий муносабатлар тизимида меҳнат бозори муҳим ўрин эгаллайди.
Иқтисодий муносабатлар тизимининг муҳим таркибий бўғини бўлиб ҳисобланган ишчи
кучи бозори маълум қонуниятлар асосида шаклланади ва амал қилади. Ушбу бозор
фаолиятини ривожланиши аҳолининг иш билан бандлик муаммоларини ечишда муҳим
аҳамият касб этади.

Бу борада мамлакатимизда меҳнат бозорини шакллантириш жараёнида

“Аҳолининг иш билан бандлиги тўғрисида”ги қонун [2] ҳамда Фзбекистон
Республикасининг Меҳнат кодекси [3] муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланади. Мазкур қонун
ҳужжатларида ишсизлик, иш билан бандлик

шаклини танлаш ҳуқуқи, ишсизликдан

ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари эътироф этилди. Келтириб ўтилган меъёрий
ҳужжатлар

аҳоли

турмуш

фаровонлигини

оширишда

уларнинг

бандлигини

таъминлашнинг муҳим асосини ташкил этади.

Аммо, келтириб ўтилган қонун ва кодексда белгиланган кафолатга қарамай 2017

йилда “Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да,
ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5
фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаби иш фаолиятидаги эскирган шакл ва
усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ” *1+.
Ушбу келтириб ўтилган ҳолат мамлакатимизда меҳнат бозори мутаносиблигини ва
инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

масаласига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этиб, танланган мавзунинг
долзарблигини белгилаб беради.

Бу эса ҳозирги иқтисодиётни макроиқтисодий барқарорлаштириш шароитида

меҳнат бозорини такомиллаштириш, иш билан бандликни бозор муносабатлари тизими
доирасида ҳал этишни, яъни ишчи кучига амалда ҳақиқий талаб ва таклиф, иш билан
бандликни тартибга солишнинг ва ишчи кучини самарали тақсимлашнинг янги
механизмларини шакллантириш, ишчи кучи эркин ҳаракат қилишига шарт-шароитлар
яратишни ҳамда меҳнат бозорида ишчи кучини самарали тақсимлаш механизмини
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мавзу доирасида ишлаб чиқариш корхоналарида ишчи кучини қўнимлилигини

таъминлашда шартномаларнинг аҳамияти, ўзгарувчан талаб ва бизнес ноаниқлигидан
келиб чиқадиган мослашувчанликлар тўғрисида Anderson, B., M.Ruhs, B.Rogaly and
S.Spencer[4] лар илмий изланишлар олиб боришган бўлса, ушбу тадқиқотда
бирёқламалик яъни талабга эътибор қаратилганлиги таклифга (яъни ишчи кучини
маълумоти, кўникма ва тажрибасига) бўлган иккинчи томонни унутиб қўйилганлигидан
далолат беради.

Ишчи кучларини миграцияси, уларга яратилиши лозим бўлган шарт шароитлар

(яшаш ва ишлаш ҳуқуқлари) ва қисқа, ўрта ҳамда узоқ муддатли шартномаларнинг, иш
стажи, кадрлар айланмаси даражасининг ишлаб чиқаришга таъсири бўйича S.Altorjai[5]
томонидан олиб борилган тадқиқотда кўриш мумкин. Тадқиқотда маҳаллий ишчи
кучининг ҳолати ўрганилмаганлиги бу борада тўлиқ хулоса қилиш имкониятини чеклаб
қўяди.

Муҳожирлар ва маҳаллий ишчи кучи мавжуд бўлган мамлакатларда улардан

фойдаланиш, рақобати ва иш ҳақининг таъсири бўйича ҳамда иш ҳақи билан бандлик
ўқларига нисбатан бандликни ўзгариши борасида Roger Lowenstein[6] ўрганиб чиққан.
Аммо, ишчи кучига мамлакатда бўлган талаб ва таклиф ҳолатлари тадқиқ этилмаган
бўлиб, меҳнат бозорида ушбу икки омил муҳимлилигига эътибор қаратилмаган.

Меҳнат бозори сифат хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг

ривожланиш даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий-
иқтисодий моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий вазифалари ва
функцияларининг айрим жиҳатлари борасида Қ.Х.Абдурахмонов[7] томонидан тадқиқ
этилган.

Меҳнат бозори инфратузилмаси ва унинг таркибий қисмлари ўзаро узвий

боғлиқлиги

илмий-назарий

жиҳатдан

таҳлил

этилиб,

уни

ривожлантириш

самарадорлигини комплекс баҳолаш ва истиқболлаштириш услубияти ҳамда давлат ва
нодавлат иш билан бандлик хизматлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий
йўналишлари Ш.Р.Холмўминов, Н.У.Арабовлар[8] нинг тадқиқотларида ўз аксини
топган.

Юқорида келтириб ўтилган изланишлардаги фикр-мулоҳазалар, олиб борилган

тадқиқот натижалари ва улардан чиқарилган хулоса ҳамда таклифлардан фойдаланган
ҳолда, макроиқтисодий даражада меҳнат бозорининг амал қилиш механизмини чуқур
таҳлил этишга турли назарий ва амалий ёндашувлар асосида тадқиқотлар олиб
боришни тақозо этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида меҳнат бозорини чуқур ўрганишда статистик маълумотларни

танланма усулда белгилаш, назарий-фалсафий, объектив ёндашув, иқтисодий ва
таққослама

таҳлил

усулларидан

фойдаланиш

асосида

илмий

хулосалар

шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар

Меҳнат бозори ҳам, барча бозорлар каби талаб ва таклиф асосида шаклланади.

Бунда талаб, бўш иш ўринларини эгаллашга бўлган эҳтиёж, таклиф эса – банд
қилинмаган ишчи кучининг мавжудлиги ёки иш ўрнини ўзгартириш истаги сифатида
майдонга чиқади. Талаб ва таклифнинг қондирилиши, бир томондан, ишчилар ўртасида
у ёки бу иш ўрнини эгаллаш учун, иккинчи томондан эса, иш берувчилар ўртасида
ўзлари учун керакли миқдордаги ва малакаларга эга бўлган ишчи кучини жалб қилиш
учун олиб бориладиган рақобатли кураш орқали амалга оширилади. Ушбу курашни
адолатли равишда ҳал этиш учун қатор шартларга риоя қилиш талаб этилади. Бунда
ишчи кучининг ҳаракатчанлиги ва ишлаб чиқариш кучларининг мақсадга мувофиқ
тарзда жойлаштирилиши бу шартларнинг муҳимлари бўлиб ҳисобланади.

Шу боис, давлат молия-кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатларида кичик

корхоналарни ташкил қилишни рағбатлантириш, ўзгарувчан меҳнат тартибларини
қўллаш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга кўмаклашадиган бошқа
чора-тадбирларни амалга оширишни ҳам назарда тутиш лозим. Бу борада меҳнат
бозорларини чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва унга таъсир этувчи
омиллар таҳлилини ўтказиш талаб этилади. Меҳнат бозорига таъсир кўрсатувчи ташқи
ва ички омилларни алоҳида кўрсатиб ўтиш зарур (1-расм).

1-расм. Меҳнат бозорига таъсир кўрсатувчи ташқи ва ички омиллар

Манба; Муаллиф ишланмаси

1-расмда келтирилган омилларнинг ўрганилиши модернизациялаш шароитида

меҳнат бозорида вужудга келган қуйидаги қатор йўналиш ва анъаналарни аниқлаш
имконини беради. Жумладан:

- ишчи кучининг сифатига бўлган талабни ўсиши;
- ўз-ўзини иш билан банд қилиш даражасининг ўсиши;
- яширин ишсизликнинг очиқдан-очиқ ишсизликка айланиши;

Иқтисодий инқироз, иқтисодиётдаги
таркибий ўзгаришлар, мулкчилик
муносабатларининг

ривожланиши,

давлатнинг пул-кредит ва молиявий
сиёсати

Меҳнат бозорига таъсир кўрсатувчи ташқи ва ички

омиллар

Ташқи

Ички

Мамлакатдаги демографик вазият,
ходимларни

ўқитиш

ва

қайта

тайёрлаш,

миграция,

аҳоли

таркибининг жинс ва ёш гуруҳлари
билан боғлиқ ҳолда ўзгариши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- умумий бандликнинг хизматлар индустрияси томон ўзгариши;
- аҳоли сони ўсиш суръатининг пасайиши;
- энг фаол ёшдаги эркакларнинг ишчи кучи таркибидаги улуши камайиб

бораётганлиги,

демография

билан

боғлиқ

вазиятнинг

сўнгги

йилларда

ўзгараётганлигининг етарли даражада аниқ намоён бўлаётганлигини таъкидлаш
мумкин.

Аҳоли бандлигини тартибга солиш ва ишчи кучини самарали тақсимлашнинг янги

механизмларини шакллантиришнинг бозор тамойиллари ва ижтимоий-меҳнат
муносабатларининг трансформацияси меҳнат соҳасида янги тенденцияларни пайдо
қилмоқда. Бу борада бир қатор тадбирларни:

-

меҳнат бозорининг иқтисодий категория сифатида моҳиятини аниқлаш;

-

меҳнат бозорининг назарий асосларини тадқиқ қилиш орқали унинг

хусусиятларини очиб бериш;

-

меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга таъсир этувчи

омилларни аниқлаш, уларнинг тутган ўрнига баҳо бериш;

-

Фзбекистон Республикасида давлатнинг аҳолини бандлигини ошириш

соҳасидаги чора-тадбирларини таҳлил қилиш ва ишчи кучини самарали тақсимлашга
эришишга қаратилган механизмини эконометрик моделини ишлаб чиқиш;

-

Фзбекистонда ёшлар меҳнат бозорини тадқиқ қилиш ва унинг самарадорлигини

оширишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишни ҳамда уни амалиётга жорий
этишни талаб этилади.

Миллий хусусиятларимизга боғлиқ равишда маҳаллий аҳолининг ўтроқ ҳолда

яшаши туфайли, мамлакатимизда ҳудудий меҳнат бозорларини ривожлантиришга
уриниш ўзига хос аҳамият касб этади. Бу борада авваламбор, республика аҳолисининг
ёш таркибига аҳамият қаратиш лозим (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш таркиби тўғрисида маълумот

Кўрсаткичлар

1991 й.

2011 й.

2017 й.

2017 йилнинг 1991 йилга

нисбатан ўзгариши %

Жами аҳоли сони

20607,7

29123,4

32120,5

155,9

Меҳнатга лаёқатли ёшдан
кичиклар

8883,7

9099,3

9665,7

108,8

Меҳнатга

лаёқатли

ёшдагилар

10122,5

17804,7

19440,8

192,1

Меҳнатга лаёқатли ёшдан
катталар

1601,5

2219,4

3014

188,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, 1991 йилга нисбатан 2017

йилда аҳоли сони 55,9 фоизга ўсганлигини кўриш мумкин. Бу албатта, Фзбекистон
Республикасида меҳнатга лаёқатли ёшдагиларни ошишига олиб келиб, аҳоли
бандлигини таъминлаш муаммосини келтириб чиқаришга сабаб бўлди. Чунки, статистик
маълумотлар ушбу кўрсаткични 2017 йилда 1991 йилга нисбатан 92,1 фоизга ўсиб
19440,8 минг кишига етганлигини кўрсатмоқда.

Бу эса, талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Турли меҳнат бозорлари ўртасидаги фарқни тенглаштириш, меҳнат ресурслари етарли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

даражада

бўлган

ҳудудларда

ишлаб-истиқомат

қилувчиларнинг

ижтимоий

ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий миқёсдаги меҳнат ресурсларини
иқтисодий тармоқлар ўртасида тақсимотини тўғри ташкил этиш бўйича бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Фзбекистон Республикасида аҳоли
ўсиши билан корхоналар сони ҳам ўсиб бормоқда. Аммо, бу борада аҳоли сонига
нисбатан пропорционалликни таъминлаш лозим.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда аҳолини иш билан бандлигини

таъминлашда нафақат ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчиларини балки,
ўрта ёшдаги яъни 40-50 ёш атрофидаги ишга лаёқатли аҳоли қатлами ўртасида ҳам
ишсизлар сонини (айниқса, аёллар ўртасида) кўплигини эътиборга олиш мақсадга
мувофиқдир. Чунки, ушбу ёшдагиларни ўз мутахассисликлари бўйича маълум даражада
тажрибага эгалиги ва нафақа ёшигача қўнимлилиги ҳамда ёшларга ўз тажрибаларини
ўргатишдек имкониятларга эгалиги бу қатлам аҳолисининг ютуғидир. 40-50 ёшгача
бўлган меҳнатга лаёқатлилар ўртасидаги аҳоли сони 1991 йилга нисбатан 2017 йилда
ўсиб 3693,8 минг кишига етиб ундан 1868 мингини аёллар ташкил этади (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг 15-50 ёшгача таркиби

(минг киши)

Ёши

1991 йил1 январь

ҳолатига

2017 йил 1 январь

ҳолатига

2017 йилнинг 1991 йилга

нисбатан ўзгариши

эркаклар

аёллар

эркаклар

аёллар

эркаклар

аёллар

40-49

614,4

614,3

1825,8

1868

3,0

3,0

15-24

1970,1

1964,7

2981,8

2852,6

1,5

1,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Хулоса ва таклифлар

Жадвал маълумотларига кўра, 2017 йилда 1991 йилга нисбатан 40-49 ёшгача

бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3 баробар, 15-24 ёшдагилар эса 1,5 мартага ўсган
бўлиб, бу ўз навбатида, республика бўйича 1991 йилда аҳолининг ўртача ёши 23,3 ёшни
ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 28,5 ёшни ташкил этмоқда, яъни
республика аҳолисининг ўртача ёши 5,2 ёшга кексайганлигини кўриш мумкин. Бу борада
янги корхоналарни ташкил этиш ҳамда иш ўринларини яратишга эътиборни қаратиш
лозим.

Ушбу ҳолат эса келгусида корхоналар сонини кўпайиши билан улар фаолиятини

узлуксизлигини таъминлаш муаммосини келтириб чиқариши мумкин бўлиб, ҳозирги
кунда аҳоли сонига нисбатан корхоналарни ташкил этилаётганлигида ушбу ҳолатга
эътибор қаратишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес субъектларини
ташкил этиш, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш лозимлигини,
келгусида уларнинг аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш имконияти
мавжудлигидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, иш билан банд бўлганлар сонининг камайиши,

иқтисодиёт тармоқларида иш билан бандлик таркибининг жиддий равишда ўзгариши,
иш билан норасмий бандлик кўламларининг кенгайишида ўз ифодасини топади. Ушбу
жараёнлар

шаклланишининг

қонуниятларини

аниқлаш

ижтимоий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш

истиқболларини

белгилашда

маҳаллий

миқёсдаги

меҳнат

ресурсларини иқтисодий тармоқлар ўртасида тақсимотини тўғри ташкил этиш, янги
ташкил этиладиган корхоналарни режалаштиришда аҳоли сонига нисбатан
пропорционалликни таъминлаш аҳолининг иш билан бандлигини таркибий жиҳатдан
ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқиш ниҳоятда муҳимдир. Келтирилган вазифаларни
амалга оширилиши ўз навбатида мамлакат аҳолиси бандлигини таъминлашда муҳим
аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни

2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017
йил 16 январ, №11 (6705).

2.

Фзбекистон

Республикасининг

“Аҳолини

иш

билан

таъминлаш

тўғрисида” ги қонуни. (янги тахрири) -Тошкент.: Шарқ, 1998 й.

3.

Фзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. -Т.: Адолат, 1996. -256 б.

4.

Anderson, B., Ruhs, M., Rogaly, B., and Spencer, S. (2006). “Fair enough? Central

and Eastern European migrants in low-wage employment in the UK”, COMPAS.
http://www.irr.org.uk/pdf/Fair_Enough.pdf

5.

Altorjai, S. (2013). “Over-qualification of immigrants in the UK”, Institute for Social

and

Economic

Research.

University

of

Essex.

https://www.iser.essex.ac.uk/research/publications/workingpapers/iser/2013-11.pdf

6.

Roger Lowenstein. An excellent description of the academic debate over how to

measure the labor market impact of immigration and how this discussion has influenced the
U.S. policy debate. “The Immigration Equation,” New York Times Magazine, 2006 July 9.

7.

Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (дарслик). -Т.: Меҳнат. - 2009. -512 б.

8.

Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Фқув

қўлланма. –Т.: Фан ва технологиялар, 2016. 150-155 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-ик,тисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг муким устувор йуналишларига батишланган Вазирлар Маккамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2017 йил 16 январ, №11 (6705).

Узбекистон Республикасининг "Ахрлини иш билан таъминлаш тугрисида" ги цонуни. (янги тахрири) -Тошкент.: Шарк, 1998 й.

Узбекистон Республикаси Мех,нат кодекси. -Т.: Адолат, 1996. -256 б.

Anderson, В., Ruhs, М., Rogaly, В., and Spencer, S. (2006). "Fair enough? Central and Eastern European migrants in low-wage employment in the UK", COMPAS. http://www.irr.org.uk/pdf/Fair Enough.pdf

Altorjai, S. (2013). "Over-qualification of immigrants in the UK", Institute for Social

and Economic Research. University of Essex.

https://www.iser.essex.ac.uk/research/publications/workingpapers/iser/2013-ll.pdf

Roger Lowenstein. An excellent description of the academic debate over how to measure the labor market impact of immigration and how this discussion has influenced the U.S. policy debate. "The Immigration Equation," New York Times Magazine, 2006 July 9.

Абдурахмонов K,X- Ме^нат иктисодиёти (дарслик). -T.: Ме^нат. - 2009. -512 б.

Холмуминов Ш.Р., Арабов Н.У. Ме^нат бозори инфратузилмаси. Ук,ув кулланма. -Т.: Фан ва технологиялар, 2016. 150-155 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов