Совершенствование механизма организационно-экономического управления предпринимательской деятельностью в условиях модернизации экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
198-210
13
4
Поделиться
Ибрагимов, И. (2018). Совершенствование механизма организационно-экономического управления предпринимательской деятельностью в условиях модернизации экономики. Экономика и инновационные технологии, (6), 198–210. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10097
Исроил Ибрагимов, Наманганский инженерно-технологический институт

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются текущее состояние малого бизнеса и частного предпринимательства в Узбекистане, вопросы, связанные с организацией и управлением их деятельностью, важность организационно-экономического механизма их эффективной организации и влияющих на нее факторов. Также предложены рекомендации по усовершенствованию организационно-экономического механизма управления предпринимательством.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ибрагимов Исроил Усманович,

НамМТИ тадқиқотчиси

E-mail:

ibragimov_isroil@bk.ru

Аннотация:

Мақолада Фзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг

бугунги ҳолати, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизими билан боғлиқ
муаммолар, улар фаолиятини самарали ташкил этишда ташкилий-иқтисодий механиз-
мини аҳамияти ва унга таъсир этувчи омиллар ўрганилган. Шунингдек, тадбиркорлик
фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш
бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье рассматриваются текущее состояние малого бизнеса и

частного предпринимательства в Узбекистане, вопросы, связанные с организацией и
управлением их деятельностью, важность организационно-экономического механизма их
эффективной организации и влияющих на нее факторов. Также предложены
рекомендации по усовершенствованию организационно-экономического механизма
управления предпринимательством.

Abstract:

The article discusses the current state of small business and private

entrepreneurship in Uzbekistan, issues related to the organization and management of their
activities, the importance of the organizational and economic mechanism of their effective
organization and factors affecting it. Recommendations on the improvement of the organizational
and economic mechanism of business management are also proposed.

Калит сўзлар:

иқтисодиёт, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, хусусий мулк,

бошқарув тизими, механизм.

Кириш

Жаҳонда ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 55-67 фоизи

кичик бизнес корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 52-55 фоизни,
Европа Иттифоқи мамлакатларида 63-67 фоизни, Японияда 52-57 фоизни ташкил
этади. МДҲ мамлакатларида эса кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши
ривожланган мамлакатларга нисбатан паст кўрсаткични ташкил этмоқда. Ғарбий
Европа мамлакатларида хусусий секторда фаолият юритаётган (қишлоқ хўжалиги
тармоғидан ташқари) 17,1 млн. корхоналарнинг 99,9 фоизи кичик бизнес корхона-
лари ҳисобланади. Уларнинг ҳиссасига умумий саноат ҳажмининг 50 фоизи,
хизматлар соҳасининг 67 фоизи, қурилиш ва савдонинг деярли 90 фоизи тўғри келиб,
иш жойларининг 70 фоиздан ортиғини таъминламоқда. [12] Бу жараён эса,
тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини
такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “Иқтисодиётда давлат
иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор
мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини
рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом
эттириш” [1] бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

«Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» деб номланган

учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш учун миллий
валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг
замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий
бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни
кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун
замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини,
тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий
жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини
тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп
тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини
жадал ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш,

қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш,
айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд
биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари-
ни ҳам ўз ичига олади.

2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари

миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини
рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини
ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36
фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизгача ошади [1].

Жаҳон амалиётида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-

иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар,
жумладан, ташкилий – иқтисодий механизмда инновацион тизимини жорий этиш,
уни такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш инфратузилма-
сини самарали ташкил этишдир. Ташкилий-иқтисодий механизмни замонавий
принциплар асосида шакллантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самара-
ли бошқаришда кластер тизимидан фойдаланишни ривожлантиришнинг илмий-
услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бошқаришнинг

назарий

ва

услубий

асослари

ҳамда

уларни

бошқарув

механизмини

такомиллаштириш масалалари хорижий иқтисодчи олимлар Л.И. Абалкин,
Г.С.Сеялова, Е.Е. Вершигора, В.Ф.Филлипов, А.А.Кульман, Б.З Мильнер ва
Д.В. Ходосларнинг илмий ишларида ёритиб берилган.

Жумладан, Л.И. Абалкиннинг таъкидлашича, хўжалик механизми фаолият

юритишнинг шакл ва усулларининг мажмуидир, ўз таркибига нафақат базавий балки
бир-бирига таъсир кўрсатувчи устқурмавий элементларни ҳам киритди [2].
Г.С. Сеялова фикрича, хўжалик механизми – бу ишлаб чиқаришни ташкил этиш усули,
хўжалик юритиш шакли (режа, иқтисодий нормативлар, нарх, фойда, иш ҳақи, молия,
кредит, қарор қабул қилиш) сифатида ишлаб чиқариш муносабатларини
шакллантирувчи тизим, шунингдек, у нафақат ишлаб чиқариш муносабатларида
балки, ишлаб чиқариш кучларини ва структурасини ташкил этиш демакдир [3]. Е.Е.
Вершигора хўжалик механизмини режалаштириш, иқтисодий рағбатлантириш, бозор
механизми ва ташкилий структуранинг биргаликдаги ҳаракати ҳамда уйғунлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

натижасида юзага келишини таъкидлайди [4]. Юқоридагиларни инобатга олиб
айтишимиз мумкинки, хўжалик механизми кўпроқ макродаражага хос.

В.Ф.Филлипов хўжалик механизми ўз ичига бошқарувнинг асосий элементлари

ҳисобланадиган режалаштиришни, иқтисодий дастаклар ва рағбатларни, ташкилий
тузилмаларни, усул ва услубларни, ишлаб чиқаришни бошқаришда меҳнат жамоаси
иштирокини турли шаклларини жамлайди, деб таърифланади [5].

А.А.Кульман “ташкилий – иқтисодий механизм бу – иқтисодий ҳодисаларнинг

аниқланган мажмуини ёки кетма-кетлигини билдиради” деб таъкидлайди [6].

Б.З Мильнер эса ташкилий-иқтисодий бошқариш механизмига қарор қабул

қилиш жараёнида ташкилот элементларининг яхлитлигини, ресурслар билан
таъминлаш ва тақсимлаш тизимини, бошқарув объектларига таъсир қилишнинг
асосий усулларини, жумладан, ташкилий, маъмурий ва иқтисодий усулларнинг
мувофиқлиги сифатида қарайди [7]. Улар ташкилий-иқтисодий бошқариш механизми
- аниқ натижаларга эришиш учун маъсулиятни ҳис этиш, мақсадларни аниқлаш,
фаолият иштирокчиларини ундаш ва мотивлаштириш, ресурслар билан таъминлаш ва
уларни тақсимлаш каби вазифаларни бажариши керак деган фикрни илгари суради.

Механизмни асосий вазифаларига нисбатан биз Д.В. Ходос фикрига

қўшиламиз, уни фикрича:

– тадбиркорлик фаолиятини барча доираларидаги хўжалик субъектларини

ташкилий уюшмасини таъминлаш;

– иқтисодий ва инвестицион муносабатларни такомиллаштириш учун керакли

шарт-шароитларни яратиш;

– соҳаларни

барқарор

иқтисодий

ва

ижтимоий

ривожланишидаги

муаммоларни самарали ҳал қилиш [8].

Фзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг

назарий жиҳатлари, бошқарув муносабатлари ва айрим ҳудудий хусусиятлари
мамлакатимиз иқтисодчи олимлари С.Ғуломов, Ё.Абдуллаев, Ф.Каримов ва
Б.Ходиевларнинг илмий ишларида баён этилган. С.Ғуломов бизнес тадбиркорликка
нисбатан кенг маънога эга. Тадбиркорлик фаолияти бизнес фаолиятининг бир шакли
сифатида иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга оширилади, деб таъкидлайди *9+.

Профессор Ё.Абдуллаев ва Ф.Каримовлар таърифига кўра “тадбиркор - бу бозор

иқтисодиётида хўжалик юритишнинг асосий субъекти ҳисобланади. Тадбиркор якка
шахс сифатида ҳам, ишлаб чиқариш омилларини бирлаштирувчи кишилар гуруҳи
сифатида ҳам намоён бўлиши мумкинки, бу кишилар ўзлари ихтиёрида бўлган ишлаб
чиқариш воситаларини иш кучи билан, бу иш кучини сотиб олиш ва хўжалик
фаолиятида ундан фойдаланиш ёрдамида бирлаштирадилар” [10]. Б.Ходиев эса
“тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури, унинг остида мустақил
ташаббус, жавобгарлик, янгилик киритувчи, тадбиркорлик ғоясига асосланган, фойда
олишга йўналтирилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир” – деб таъриф беради [11].

Юқорида қайд этилган илмий ишларда иқтисодиётни эркинлаштириш

шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти, назарий асослари,
уни ривожлантириш хусусиятлари тадқиқ этилган. Бироқ, табиий ресурслар
салоҳияти, ишлаб чиқариш мажмуаларининг ривожланиш хусусиятлари ва унда
ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши истиқболлари кенг ёритиб берилмаган ҳамда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини бошқаришнинг хусусиятлари
алоҳида Наманган вилояти мисолида мустақил мавзу сифатида чуқур тадқиқ
этилмаган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида мавзуга оид статистик маълумотлар ва назарияларни

ўрганишда мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув, статистик ҳамда
қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини
бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмига таъсир этувчи омилларни
баҳолашда математик моделлаштириш усули ҳам катта самара беради. Ушбу
усуллардан асосийлари коррелацион ва регрессион усулларидир. Жумладан,
тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, Гаус усулидан ҳам фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли

ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва
ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун
устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний
бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, ҳалқимизнинг
муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга
чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва

жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш,
мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини
либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида, аҳоли
ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш,
амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил
қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган ҳамда
қуйидагиларни назарда тутадиган 2017 — 2021 йилларда Фзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тасдиқланди.

Жумладан, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк

ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва
таркибий ислоҳотларни давом эттириш:

- хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш,

хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни
бартараф этиш, унга тўлиқ эркинлик бериш, «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва
кучли бўлади» деган тамойилни амалга ошириш;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай

ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига
давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний
аралашувларнинг қатъий олдини олиш;

- давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-

таомилларини

соддалаштириш,

хўжалик

юритувчи

субъектларнинг

устав

жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган
объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш;

- тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик тармоқларига уланиши бўйича

тартиб-таомил ва механизмларини такомиллаштириш ва соддалаштириш;

- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга

солишда

давлат

иштирокини

камайтириш,

давлат

бошқаруви

тизимини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикликни
кенгайтириш, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини-ўзи бошқариш
органларининг ролини ошириш шулар жумласидандир.

Ҳар қандай бошқарув тизими аниқ механизмлар таъсирида ҳаракатга келади.

Иқтисодий луғатларда механизм тушунчаси ҳолат ва жараёнлар кетма-кетлиги
сифатида қаралиб, ўзида қандайдир ҳаракат, воқеийлик, шунингдек тизимлар
фаолиятини кетма-кетлигини аниқлаб беради.

Механизм – (юнонча mechodos - машина) вазият ва жараёнларнинг кетма-

кетлиги бўлиб, аниқ ҳолат ва ҳаракатларни белгилаб беради. Механизм тушунчаси
иқтисодиётга механикадан кириб келган. У 20 асрнинг 60-йилларида қисқа вақт
мобайнида жуда кенг миқёсда қўлланила бошланди. Иқтисодий адабиётларда,
тадқиқот ишларида хўжалик механизми, бошқарув механизми, ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш механизми, молиявий механизм каби тушунчалар кўпроқ учрай
бошлади. Механизм тушунчаси турли адабиётларда турлича талқин қилинди. Баъзи
муаллифлар хўжалик механизмини жамиятдаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва
уларнинг таркибий қисмларини бошқариш усуллари ва шаклларини бир-бирига
ўзаро боғлиқ бўлган тизим сифатида талқин қиладилар. Бу жараёнда механизм ҳам
ишлаб чиқариш муносабатларининг (режалаштириш, меъёрлар, стандартлар ва
бошқалар) ўзига хос шакли сифатида ҳам хўжалик юритишни шакли сифатида намоён
бўлади. Бошқа ҳолатларда механизм тушунчаси тизимлар ҳолатининг мажмуи (мисол
учун, бошқарув механизми, молиявий механизм) сифатида, баъзи ҳолатларда
ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи куч сифатида талқин этилади.

Ташкилий-иқтисодий механизм тушунчасига кўп ҳоларда иқтисодий механизм,

ташкилий механизм ва хўжалик механизми тушунчалари таққосланади. Юқоридаги
тушунчалардан энг кўп тарқалгани ва кенгроқ ҳажмга эга бўлгани бу хўжалик
механизмидир.

А.В. Кочетков, Д.Г. Левчуклар ташкилий-иқтисодий бошқариш механизми

деганда, қарор қабул қилиш жараёнида ташкилот элементларининг яхлитлигини,
ресурслар билан таъминлаш ва тақсимлаш тизимини, бошқарув объектларига таъсир
қилишнинг асосий усулларини, жумладан, ташкилий, маъмурий ва иқтисодий
усулларнинг мувофиқлигини назарда тутади. Улар ташкилий-иқтисодий бошқариш
механизми - аниқ натижаларга эришиш учун масъулиятни ҳис этиш, мақсадларни
аниқлаш, фаолият иштирокчиларини ундаш ва мотивлаштириш, ресурслар билан
таъминлаш ва уларни тақсимлаш каби вазифаларни бажариши керак деган фикрни
илгари суради. Демак,

ташкилий-иқтисодий бошқариш механизми

бу – ўзаро бир-

бири билан боғланган элементлар мажмуи бўлиб, бу элементлар ташкилий,
иқтисодий баъзида технологик жиҳатдан қуйи даражадаги кичик тизимчаларнинг
ўзаро боғланишидир. Тизимнинг қуйи даражадаги ҳар бир звено ёки элемент
фаолиятининг натижаси юқорироқ даражадаги звенолар учун бошланғич маълумот
ёки манбаа бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай даражадаги иқтисодий тизимнинг
ажратиб кўрсатувчи аломати бу аниқ иқтисодий омилларнинг ўзаро алоқаларини
мавжудлигидир.

Биз ташкилий-иқтисодий механизмни бошқарув тизими сифатида таҳлил

қилар эканмиз, баъзи бир жиҳатларга эътибор қаратишимиз лозим, ушбу категорияга
нафақат бошқарув шакллари, усуллари, турлари ва функциялари мажмуини (бу
иқтисодий бошқарув механизми тушунчасига боғлиқ жиҳат), балки бошқарув


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

аппаратини ҳам киритишимиз лозим. Жумладан, бошқарув функциясини бажарувчи
одамлар, ташкилий омиллар ҳам киритилади.

Фикримизча, бошқарув тизими ва бошқарув механизми бир хил эмас. Фарқи

шундаки, механизм ўз таркибига бошқарув усуллари, шакллари ва функцияларини
киритади. Тизим эса юқоридагилардан ташқари ўз таркибига бошқарув
функцияларини бажарувчи бошқарув аппаратини ҳам киритади.

1 –расм. Тадбиркорлик субъектларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий

механизмини функционал мақсадли моделининг тузилиши

1

Шундай қилиб, ташкилий-иқтисодий бошқарув механизмини тузилиши ўз

таркибига бошқарув субъектлари, бошқарув функциялари, бошқарув объектлари,
коммуникацион тизимни, бошқарув усулларини, бошқарув мақсади ва вазифаларини
олиши керак.

Ҳозирги шароитда ҳар қандай бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизмини

аниқлаб берадиган элементи бу - хусусий мулкка муносабат ҳисобланади. Аниқроғи,
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг янги ташкилий-иқтисодий механизми

1

Муаллиф ишланмаси

Тармоқни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми

Тадбиркорлик субъектини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий

механизми

Ташкилий

тизимости

Тадбиркорлик

суъбекти

мақсадлари

Функционал

тизимости

Иқтисодий

тизимости

Соҳа

(тармоқ)
мақсади

- нархлар, таърифлар
- фоиз ставкалари
- имтиёзлар
- санкциялар
- иқтисодий
рағбатлантириш
- солиққа тортиш
- инвестициялаш

Ташкилий

тизимости

Функционал

тизимости

Иқтисодий

тизимости

- режалаштириш
- башоратлаш
- тартибга солиш
- меҳнатга ҳақ тўлаш
тизими
- нархлаштириш
- ҳисоб-китоб
- таҳлил

- ички иқтисодий
муносабатлар
- меъёр ва
нормативлар
- ҳуқуқий таъминот
- ахборот таъминоти

- солиққа тортиш
- рағбатлантириш
- иқтисодий ресурслар
- баҳо механизми
- молия-кредит
механизми
- иқтисодий баҳо

- режалаштириш
- башоратлаш
- тартибга солиш
- ҳисоб-китоб
- таҳлил
- кадрлар таъминоти
- техник-технологик
таъминот

- ташқи иқтисодий
алоқалар
- меъёр ва
нормативлар
- ҳуқуқий таъминот
- ахборот таъминоти
- меҳнатни ташкил этиш
- назорат
- лицензиялаш
- стандартлаштириш

- ривожланиш
стратегияси
- бошқарув
стратегияси
- рақобатбардошлик
- даромад
- мулкдан
самарали
фойдаланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

давлат манфаатларини, бошқа иқтисодий муносабатлар иштирокчиларини инобатга
олган ҳолда амалга оширилиши керак. Демак, БТИМ хусусий мулкка эгалик ҳуқуқини
амалга оширишдаги бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизмини тизимли
элементларини инобатга олиши керак. Бунда албатта, иқтисодий ва молиявий
параметрларни асосли интервали белгиланган ички ва ташқи факторларни тадқиқ
қилиш керак.

БТИМ (бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизми) функционал-мақсадли

тизимига мос равишда бошқаришнинг асосий мақсадларидан бири - мулкдан
самарали фойдаланиш ҳам давлат, ҳам ташкилот учун фойдали ҳисобланади (1-
расмга қаранг), ташкилий-иқтисодий механизм мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини амалга
ошириш механизми эканлигини таъкидлаш мумкин, у ўз навбатида иқтисодий
субъектларни мулк объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўзаро
фаолиятга кириши деганидир.

Агар бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизми мажбурий тартибда

иштирокчиларни ўзаро фаолияти (субъект ва объектни бошқариш) тизими орқали
иштирокчилар

билан

шаклланган

мақсад

ва

ресурсларга

чегаралашни,

натижавийликни иқтисодий кўрсаткичи тизимини қўлласа, ҳамда керакли
информацион таъминотга эга бўлса, унда иштирокчиларни – тизим элементларини –
тизим ичида, ҳам ташқи муҳит билан самарали ўзаро фаолият юритишга имкон
берадиган ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий характерга эга бўлган тузилишдаги
нормаларни йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Бундан келиб чиқиб, биз шундай хулоса қиламиз, бошқаришни ташкилий-

иқтисодий механизми ташқи факторлар таъсирини инобатга олиб, ҳар қандай шаклда
тузилишга эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда бошқаришни ташкилий-иқтисодий
механизми, агар унда барча асосланган элементлар инобатга олинса – яъни,
бошқаришни субъектлари, объектлари, мақсад ва таъсир йўналишлари, унда у ҳамма
элементлар йиғиндисини ўзида мужассам этади.

Шундай қилиб, бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизми – бу

режалаштириш, ишланма, кириш, мақсадли дастурларни бажарилиши ва назорати
каби ташкилий-маъмурий ҳамда иқтисодий ўзаро боғланган чора-тадбирлар
тизимидир. Ташкилий-иқтисодий механизм концепцияси, аниқ методлар танлови
асосида, тадбиркорлик соҳасини, унинг иқтисодий фаолияти ривожланиши ҳақидаги
саволларни ечимига боғлиқ бўлади. Тадбиркорлик субъектининг хўжалик фаолияти
мақсади тизимни турли бошқа субъектлари - яъни ҳокимият органлари, маҳсулот
истеъмолчилари ва бошқалар билан ўзаро фаолияти орқали амалга ошади.
Бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизмини асосий элементлари таркибида
ҳомашё ресурслари ва объектларга эгалик қилиш ҳуқуқини амалга ошириш, улардан
самарали фойдаланиш механизми ажралиб туради. Фикримизча, мавжуд бўлган
таърифларни инобатга олиб, шуни айтиш мумкинки, ташкилий-иқтисодий механизм
бошқариш объектига таъсир этувчи иқтисодий дастакларни, усулларни ва
методларни йиғиндисини ифодалайди, натижада бошқариш объекти фактли
ҳолатдан кутилган ҳолатга ўтади. Масалан, солиққа тортиш тизими шундай механизм
элементи ҳисобланади. Фактга асослансак, ҳар қандай иқтисодий механизм
бошқариш объектига у ёки бу таъсирни ўтказади. Жумладан, мулкка эгалик қилиш
ҳуқуқини амалга ошириш механизми фойда олиш ва уни ишлатишни билдиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Мол- мулкдан фойдаланиш учун тўловлар шаклидаги бюджетга келган тўлдиришлар
бойликларга давлатни хусусий мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини амалий ифодасини
таъминлаб беришга имкон беради.

2-расм. Тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни ташкилий-иқтисодий

механизмининг тузилиши

2


БТИМ (бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизми)ни 2-расмда берилган

тузилишидан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкин бўлади, бошқариш
механизми тизимини амалга ошиши, унинг барча иштирокчиларига бошқариш

2

Муаллиф ишланмаси

Бошқарув субъекти

(бошқарув тизими)

Давлат, маҳаллий бошқарув органлари, тадбиркорлик субъекти

Бошқаурв объекти

(бошқарилувчи тизим)

Натижаларни иқтисодий баҳолаш

кўрсаткичлари

1. Бюджет жараёнини бошқариш
2. Режа ва ҳисобот даромад ва
харажатларнинг мутаносиблиги

Натижаларни иқтисодий баҳолаш

кўрсаткичлари


1. Дастурий-мақсадли бюджет
режалаштириш (масалан, қайта
ишлаб чиқариш)
2. Харажат ва натижаларни ҳисоблаш

1. Дастурий-мақсадли бюджет
режалаштириш
2. Давлат мулкидан самарали
фойдаланиш

1

.

Рентабелликнинг ўсиши

2. Капиталлашувнинг ўсиши
3. Дивидент тўловининг ўсиши

Мақсад – самарали бошқарув-миллий иқтисодиётнинг ўсиши

Бошқарувнинг усул ва услублари

(билвосита ва бевосита, ташкилий, иқтисодий ва маъмурий)

Бошқарув ресурслари

(меҳнат, молиявий, моддий-техник, ҳомашё, ахборот)

Бошқарувни таъминлаш тизими

(илмий-методик, меъёрий-хуқуқий, ташкилий)

Қайтар алоқа

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари, уларнинг ўзаро алоқалари ва

муносабатлари

Б

о

ш

қ

ар
ув т
аъс
и

р

и


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

субъектлари томонидан тўғридан-тўғри ва билвосита таъсири орқали рўй беради.
Якуний иқтисодий натижа амалга ошиш механизмини адаптивлилиги билан тақдим
этилади.

Мамлакатимизда 2000-2016 йилларда кичик бизнес корхоналарининг сони

аҳамиятли даражада кўпайиб борди.

Натижада уларнинг мамлакат ЯИМдаги улуши 2000 йилда 31,0 фоизни ташкил

қилган бўлса, 2007 йилда 45,5 фоизга етди. 2008 йилда ушбу кўрсаткич 48,2 фоизга
кўтарилган бўлса, 2012 йилда 54,0 фоизга етди. 2016 йилда ушбу кўрсаткичнинг
миқдори 56,9 %ни ташкил қилди.

Фзбекистон Республикаси Президентининг “2016-2019 йилларда Наманган

вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ 2439-сонли
қарорига асосан ишлаб чиқилган саноат соҳасини ривожлантириш дастури жами 5,1
млрд. АҚШ долларидан зиёд инвестиция ўзлаштиришни назарда тутган 342 та
лойиҳалардан иборат.

Дастур доирасида 2016-2017 йилларда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан,

қарорнинг 1-иловасига асосан вазирлик ва идоралар томонидан

умумий қиймати 2,9 млрд. АҚШ доллари бўлган 26 та янги йирик лойиҳалар ишга
туширилиши ҳисобига 6218 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жорий
йилда дастур асосида лойиҳа қиймати 78,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 11 та
лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 1215 та янги иш ўринлари яратилиши
режалаштирилган.

Вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш

борасида

амалга

оширилаётган

чора-тадбирлар

натижасида

иқтисодиётдаги кичик бизнес субъектларининг ўрни ва улушини йилдан-йилга ортиб
боришга эришилмоқда. Хусусан, 2017 йил якуни билан кичик бизнес субъектларининг
вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 70,6 фоизни ташкил этди.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар,

бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмида кичик бизнес субъектларининг
салмоғи муттасил ошиб бормоқда.

Вилоятда 2018 йил 1 январь ҳолатига жами 16928 та кичик бизнес субъектлари

(фермер хўжаликларисиз)

рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан

102,4 фоизга ортди.

2017 йил якуни билан кичик бизнес субъектларининг вилоят ялпи ҳудудий

маҳсулотидаги улуши 70,6 фоизни ташкил этган, шунингдек, саноат соҳасидаги улуши
68,4 %ни, қурилиш ишларида 93,9 %, жами хизматларда 73,7 % ҳамда экспортда
66,7% ташкил этди.

Рўйҳатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо ва умумий

овқатланиш (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 29,6 фоизи), саноат (16,7
фоизи) ва қурилиш (8,7 фоизи), бошқа ноишлаб чиқариш тармоқлари (11,0 фоизи)
соҳаларига тўғри келади. Рўйҳатга олинган корхоналар умумий сонининг 84,6 фоизи
нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 35,9 фоизи хусусий корхоналар, 0,5
фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,2 фоизи акциядорлик
жамиятлари, 15,4 фоизи давлат улуши, 48,0 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри
келди. (3-расм)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

10

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик

шакллари бўйича қуйидагича тақсимланади:

Давлат мулки
Хусусий корхоналар мулки
Акциядорлик жамиятлари
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар
Бошқа мулкчилик шакллари

16,2

38,0

0,3

0,4

45,1

15,4

35,9

0,2

0,5

48,0

3-расм. Наманган вилоятида рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг

мулкчилик шакллари бўйича тақсимланиши. (умумий ҳажмга нисбатан фоиз

ҳисобида)

3

Юқоридаги таҳлиллар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича жуда

кенг миқёсда салоҳият мавжудлигини ва ушбу имкониятларидан самарали
фойдаланиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш
ҳамда унинг илмий-услубий асосларини яратиш долзарб муаммо эканлигини
асосламоқда.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги
ПФ-4947-сонли, 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал
ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъект-
ларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2017 йил 31 январда ПҚ-2746-сонли “Кичик ва
хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва
соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда мазкур соҳага
тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Тадқиқотлар натижасида ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари ва улар

салоҳиятидан

самарали

фойдаланишда

тўсқинлик

қилувчи

омиллар

мавжудлиги аниқланди, улар қуйидагилардан иборат:

- тадбиркорларнинг бошқарув соҳасидаги билим ва кўникмаларини етарли

эмаслиги;

- бошқарув фаолияти ва структурасини шакллантиришдаги муаммолар,

3

Наманган вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан тайёрланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

11

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- тадбиркорлик фаолиятини бошқариш механизмини ташкил этишдаги

муаммолар;

- Наманган вилоятида кичик бизнес фаолиятини ривожлантиришда бошқарув

механизмлари таъсирчанлигини пастлиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

Хулоса ва таклифлар

1. Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ташкилий-

иқтисодий механизмни такомиллаштириш тадбиркорлик фаолиятида қуйидагиларга
имконият яратиб беради:

-

бошқарув тизимини такомиллаштириш;

-

ташкилотда ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, транспортировка, сақлаш ва

сотишнинг самарали тизимини яратиш;

-

инвестицион ва инновацион жараёнларни активлаштириш;

-

ишлаб чиқаришни модернизациялаш;

-

иш билан банд этишни ва унумдорликни ошириш.

2. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-

иқтисодий механизмининг асосий таркибий элементлари қуйидагилардан иборат
бўлиши лозим:

-

меъёрий-ҳуқуқий ва информацион таъминот;

-

ташкилий ва ишлаб чиқариш структураси;

-

бошқарув усуллари ва функциялари;

-

режалаштириш ва башоратлаш;

-

нархлаштириш;

-

молиялаштириш, кредитлаш ва суғурта;

-

меҳнат мотивацияси ва бошқалар.

3. Юқоридаги хусусиятларни инобатга олиб, ташкилий-иқтисодий бошқарув

механизмининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:

-

ташкилий-иқтисодий бошқарув механизми ўзини-ўзи шакллантирадиган,

ташқи муҳит билан муносабатларда ўзини-ўзи созлайдиган тизим. Бу тамойил
механизмда такомиллашишга интилиш, ўзгаришларга мослашувчанликни бўлиши
лозимлигини таъминлайди;

-

самарадорлик тамойили, бошқарув органлари томонидан қўйилган

мақсадларга олиб борувчи усул ва воситаларни танлаш, шунингдек, мақсадларни
бошқарув субъектлари ва объектлари ўртасида мувофиқлаштириш;

-

тежамкорлик тамойили, минимал молиявий, меҳнат ва материал

харажатлари билан мақсадларга самарали эришиш;

-

таъсир этиш воситаларининг тўлиқлилик ва баланслашганлик тамойили.

Таъсир этиш воситаларининг бир-бирига тўлиқ мувофиқ келиши;

-

бошқарувнинг марказлашув ва номарказлашувини мувофиқлиги тамойили;

4. Шунингдек, маълумотлар ва коммуникацион жараёнларни бошқаришда

ташкилий-иқтисодий механизм концепциясини амалга ошириш босқичида энг муҳим
элементлардан бири иқтисодий хўжалик субъектлари амалиётига уларни самарали
татбиқ этиш ҳисобланади. Бу механизмни такомиллаштириш иқтисодий, ижтимоий,
информацион, бошқарув, техникавий ва ташкилий эффектларни ўз ичига олган
мажмуавий самарани олиш учун йўналтирилган бўлиши лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

12

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

5. Турли

иқтисодий

даражалардаги

ташкилий-иқтисодий

механизм

субъектларига таъсир уни уч босқичли моделини ишлаб чиқилишига олиб келади ва
биз ташкилий-иқтисодий механизмни 3 блокли моделини таклиф этамиз.

6. Шундай қилиб, бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизми бошқарув

субъектлари, бошқарув функцияларини, бошқарув объектларини, аниқлаб берувчи
ўзаро алоқалар рўйхати ва тавсифи (мос келувчи иерархияни инобатга олган ҳолда),
бошқарув мақсади ва вазифаларини ўз ичига олган бўлиши керак.

7. Тадбиркорлик фаолиятини инновацион ривожлантириш учун қуйидаги

вазифаларни ҳал этиш лозим:

-

мавжуд

шарт-шароитлардан

келиб

чиқиб,

фаолиятни

инновацион

ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини яратиш;

-

тадбиркорлик субъектлари бошқарув фаолиятида инновацион соҳа билан

шуғулланувчи таркибий тузилмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;

-

янги

техника-технологиялардан

самарали

фойдаланиб,

маҳаллий

ҳомашёлардан экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш.

8. Инновацион фаолиятни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми

ўзида 3 та иерархик механизмларни мужассам этади: инновацион муносабатларни
шакллантирувчи механизм, инновацион фаолиятни молиялаштириш механизми,
инновацион жараёнларни самарадорлигини оширишнинг кластер механизми.

9. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда нодавлат ташкилотлари,

илмий марказ ва институтлар, олий таълим муассасаларини ҳам ўрни беқиёсдир.
Шунинг учун, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш инфраструктураси
механизмини таклиф этамиз.

Хулоса қилиб айтганда истиқболда тадбиркорлик субъектларининг ялпи

ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада ошириш, унинг ўсиш тенденцияларини
барқарор таъминлаш учун юқоридаги таклифларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги
ПФ-4947-сонли фармони.

2. Абалкин Л.И. От экономической теории до концепции долгосрочной стратегии

// Абалкин Л. Проблемы современной России. М., 2011, с. 39-47.

3. Сеялова

Г.С.

Организационно-экономический

механизм

управления

предприятиями. Монография. "Оренбург. гос. ун-т". - Оренбург : ОГУ, 2006. - 139 с.

4. Вершигора Е.Е. Менеджмент: Учебное пособие. 2-е изд., перераб. и доп. М.:

ИНФРА-М, 2000.- 283 с.

5. Филиппов В.Ф Беседы о хозяйственном механизме. 2-е изд., доп. -М:

Политиздат, 1984. 192 с.

6. Кульман

А.А.

Экономические

механизмы//под

общ.

редакцией

Н.И. Хрусталевой. – М.: Прогресс; Универс., 1993. – 92 с.

7. Мильнер Б.З. Теория экономических механизмов// М., Ж. Вопросы экономики.

– 2008. – № 1. – С. 4 – 26.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

13

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

8. Ходос Д.В. Экономический механизм развития сельскохозяйственного

производства. - Красноярск: Изд-во КрасГАУ, 2008. - 234 с.

9. Гулямов С.С., Догиль А.Ф., Семенов Б.А. Предпринимательство и малый

бизнес. – Т. 1997 – с. 33 – 34.

10. Абдуллаев Ё., Каримов Ф. “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари”. Т.:

Меҳнат.2010. 9-бет.

11. Ходиев Б.Ю. Фзбекистон иқтисодида тадбиркорлик ривожини эконометрик

моделлари. 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ихтисослиги бўйича иқтисод
фанлари

доктори

илмий

даражасини

олиш

учун

ёзилган

диссертация

автореферати.Т.: 2000. 42-б.

12. The Small and Medium Business Administration – SMBA. http: //www.smba.go.kr

/ main / English / index.jsp.

13. Наманган вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони.

Абалкин Л.И. От экономической теории до концепции долгосрочной стратегии // Абалкин Л. Проблемы современной России. М., 2011, с. 39-47.

Сеялова Г.С. Организационно-экономический механизм управления предприятиями. Монография. "Оренбург, гос. ун-т". - Оренбург: ОГУ, 2006. -139 с.

Вершигора Е.Е. Менеджмент: Учебное пособие. 2-е изд., перераб. и доп. М.: ИНФРА-М, 2000.- 283 С.

Филиппов В.Ф Беседы о хозяйственном механизме. 2-е изд., доп. -М: Политиздат, 1984. 192 с.

Кульман А.А. Экономические механизмы//под общ. редакцией Н.И. Хрусталевой. - М.: Прогресс; Универе., 1993. - 92 с.

Мильнер Б.З. Теория экономических механизмов// М., Ж. Вопросы экономики. -2008. -№ 1.-С. 4-26.

Ходос Д.В. Экономический механизм развития сельскохозяйственного производства. - Красноярск: Изд-во КрасГАУ, 2008. - 234 с.

Гулямов С.С., Догиль А.Ф., Семенов Б.А. Предпринимательство и малый бизнес.-Т. 1997-с. 33-34.

Абдуллаев Ё., Каримов Ф. "Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари". Т.: Ме^нат.2010. 9-бет.

Ходиев Б.Ю. Узбекистон и^тисодида тадбиркорлик ривожини эконометрик моделлари. 08.00.06 - "Эконометрика ва статистика" ихтисослиги буйича ик,тисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.Т.: 2000. 42-6.

The Small and Medium Business Administration - SMBA. http: //www.smba.go.kr / main / English / index.jsp.

Наманган вилояти статистика бошкдрмаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов