Относительные преимущества регионов и факторы инвестиционной привлекательности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-224
9
3
Поделиться
Собиров , А. (2018). Относительные преимущества регионов и факторы инвестиционной привлекательности. Экономика и инновационные технологии, (6), 218–224. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10101
Абдурасул Собиров , Ташкентский Государственный Университет Экономики

Декан факультета информационных систем в экономике, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон ҳудудларини нисбий авзалликлар ва уларнинг инвестициявий жозибадорлиги омилларини бахолаш берилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРНИНГ НИСБИЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИОН

ЖОЗИБАДОРЛИГИ ОМИЛЛАРИ

Собиров Абдурасул Абдугаффарович,

ТДИУ Иқтисодиётда ахборот

тизимлари факультети декани, и.ф.н.

E-mail:

asobirov@mail.ru

Аннотация.

В статье дана оценка относительных преимуществ регионов

Узбекистана и факторов их инвестиционной привлекательности.

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон ҳудудларини нисбий авзалликлар ва

уларнинг инвестициявий жозибадорлиги омилларини бахолаш берилган.

Abstract:

.

The article assesses the relative advantages of the regions of Uzbekistan

and the factors of their investment attractiveness.

Калит сўзлар:

нисбий авзалликлар, ҳудудлар, инвестициявий жозибадорлик,

ишлаб чиқариш индекси, ўсиш суръати.

Кириш

Бозор рақобати шароитида давлатлар ёки айрим минтақаларнинг нисбий

афзалликлари инвесторларни юқори даромад (фойда) олишга ундовчи асосий куч
ҳисобланади. Шу боис инвесторлар ўз инвестицияларини биринчи навбатда нисбатан
арзон хомашё, меҳнат, энергия, сув ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари мавжуд
бўлган минтақа ёки ҳудудига жойлаштиришга ҳаракат қиладилар. Бу бозор
иқтисодиётининг нисбий самарадорлик қонунига мос келувчи ечим

ҳисобланади,

яъни қаерда самара (фойда) олиш имконияти нисбатан юқори бўлса, тадбиркорлар
ўша ердаги бозорга кўпроқ интилади. Шу билан бир вақтда инвесторларни давлат
ёки минтақада сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар таъсирида маълум бир
давр мобайнида шаклланган макро – мезо ва микродаражадаги иқтисодий вазият
ҳам қизиқтиради. Бундай вазият инвесторларга инвестиция киритиш учун
танланаётган давлат (минтақа)да инвестиция хатарлари қай даражада эканлигини
билдирувчи ахборотларни беради. Шу нуқтаи назардан, Фзбекистон минтақалари ва
ҳудудларининг нисбий афзалликларини баҳолаш ҳудудлар ижтимоий–иқтисодий
ривожланишига инвестициялар киритиш ва уни оптимал жойлаштириш ечимларини
топишга хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Нисбий (қиёсий) афзалликлар – бу минтақанинг мавжуд ишлаб чиқариш

салоҳияти, табиий хомашё, меҳнат ресурслари, экспорт ва инвестицион
имкониятлари йиғинидиси ҳисобланади. Нисбий афзалликни ўзида намоён этувчи
асосий тушунча бу – инвестицион муҳит жозибадорлиги ҳисобланади. Ушбу
тушунчага илмий манбаларда турлича таърифлар берилган. Кўплаб тадқиқотчилар [1,
2, 3] “инвестиция жозибадорлиги” инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолаш, тўловга қобилиятлилик ва ликвидликни таҳлил қилиш, деб эътироф этади.
Бошқа муаллифлар эса “инвестиция жозибадорлиги” атамаси негизида хусусий ва
қарз капиталига тўловга қобилиятли талабни назарда тутган объектив белгилар,
воситалар имкониятлар бирлиги ётади [4], деб таърифлайдилар.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, инвестиция жозибадорлигини даромад ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

хатарлар нуқтаи назаридан баҳолаганда, бу хатарларнинг энг паст даражасида
инвестиция киритишдан юзага келадиган даромад (фойда) деб қараш мумкин.

Амалиётда инвестицион жозибадорликни баҳолашда инвестиция киритиш

кўзда

тутилаётган

объектнинг

ҳолати

даромад

(фойда)

даражасини

максималлаштирувчи турли мезонлар орқали баҳоланади. Бунда мамлакат, ҳудуд,
иқтисодиёт тармоғи, корхонанинг инвестиция жозибадорлигини баҳоловчи
кўрсаткичлар тизими ҳамда ҳисоблаш усуллари бир – биридан фарқ қилади.

Фзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат

ривожига инвестициялар жалб этишни устувор йўналишлари белгиланган. Унда
мамлакат ҳудудларининг табиий–иқтисодий салоҳияти ва бошқа инвестиция талаб
этувчи объектлари тўғрисида маълумотлар давлатни инвестиция сиёсатининг устувор
йўналишлари сифатида тавсифланган [5]. Ушбу йўналишда зарурий ахборотлар
ҳукумат қарорлари билан инвесторлар эъборига ҳавола этилган.

Шу билан бир вақтда В.Голышев ва С.А.Зокирова тадқиқотларида [6] чет эл

инвестицияларини киритиш зарур бўлган Фзбекистон ҳудудларининг табиий хомашё
ва бошқа ресурсларини қайта ишлаш имкониятлари баҳоланган.

Шуларни инобатга олганда, хорижий инвесторлар учун мамлакатда

шаклланган, сиёсий, ижтимоий ва институционал муҳитда ҳудудлар иқтисодий
ривожланишига улар салоҳияти омилларини таъсирини баҳолаш муҳим амалий
аҳамиятга эгадир.

Фзбекистон иқтисодиёти минтақалардан таркиб топган бир бутун тизимни

ташкил этганлиги сабабли, унинг ҳар бир минтақаси ривожланишини таъминлаш
мамлакатнинг узлуксиз тараққиётига замин яратади. Шуни ҳисобга олиб, мамалкат
минтақалари ва ҳудудларини барқарор ижтимоий–иқтисодий ривожланишини
таъминлаш учун хорижий ҳамда ички инвестицияларни жалб этиш учун уларни
нисбий афзалликларни баҳолаш ушбу тадқиқотнинг муҳим методологик жиҳати
ҳисобланади.

Ҳудудлар нисбий афзалликлари ва уларнинг инвестицион жозибадорлиги

омилларини баҳолаш усуллари ҳамда меъзонлари Фзбекистонлик олимлардан
Ш.Назаров *7+, Ш.Мустафакулов *8+ ва бошқалар ишларида асосланган. Ушбу
муаллифларнинг ушбу йўналишдаги тадқиқот натижалари ҳудудий афзалликларини
ўрганишда муҳим методологик асос сифатида қараш мумкин.

Тадқиқот методологияси

Юқоридагилардан

келиб

чиқиб,

биз

тадқиқотимизда

хорижий

инвестицияларни минтақаларга жалб этишнинг нисбий афзалликларини ва
хусусиятларини очиб бериш мақсадида аҳолиси деярли бир хил зичликда бўлган –
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг ижтимоий–иқтисодий
ривожланиш даражасини қиёсий таҳлилини амалга оширдик.

Таҳлил ва натижалар

Республикамизда кейинги йилларда эришилган иқтисодий ўсиш суръатлари

барча минтақалар учун ҳам хосдир. Агар 2012 йилда Фзбекистон бўйича ялпи ички
маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш суръатлари 108,2 %ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич шу
даврда Тошкент шаҳрида 108,5 %ни, Сурхандарё ва Тошкент вилоятларида эса мос
равишда 109,7-105,0 %ни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулот таркибида Тошкент
шаҳрининг улуши 2010 йилда 13,7 %, 2017 йилда 17,9 %га тенг бўлган. Бу ҳолат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётнинг

реал

сектори

тармоқларидаги

ривожланишнинг

юқори

кўрсаткичлари ҳамда таркибий ўзгаришлар ҳисобига юз берган. Сурхондарё
вилоятида эса шу даврда, бу кўрсаткич 4,0 %дан 4,9 %га кўпайган. Тошкент вилоятида
ЯИМ нинг улуши 2017 йилда 11,5 %га тенг бўлган (1-расм).

1 - расм. Тошкент, Сурхандарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг

ЯИМ даги улуши, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

тузилган.

Инқирозга қарши чораларнинг 2009–2012 йилларга мўлжалланган дастурини

амалга оширишнинг асосий самараси – 2010–2017 йилларда ҳамма минтақаларда
иқтисодий ўсиш барқарор суръатлар билан боришига эришилганлигидан иборат
бўлди. Агар бутун Фзбекистон бўйича 2017 йилда ЯИМ нинг ўсиши 107,6 %ни ташкил
қилган бўлса, таҳлил қилинаётган ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши
Тошкент шаҳрида 108,3 %га, Тошкент вилоятида 106,4 %га, шунингдек, Сурхондарё
вилоятида 106,3 %га) эришилди (1-жадвал).

Ҳудуд

Йиллар

Ўртача уч

йиллик ўсиш

2010

2012

2017

Фзбекистон

Республикаси

Сурхандарё

вилояти

Тошкент

вилояти

Тошкент шаҳри

8,5

13,6

12,8
13,2

8,2

9,7

5,0
8,5

6,8

6,3

6,4
8,3

7,8

9,9

8,1

10,0

Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. 2010-2017 й.й.

Республикамизнинг деярли барча минтақаларида аҳоли жон бошига тўғри

келадиган ЯИМ ҳажми ортган. Агар вилоятларни республика бўйича ўртача
кўрсаткичга нисбатан индекслар бўйича 3 та гуруҳга, яъни юқори даражадаги индекси
1,000 дан катта бўлган; ўртача ривожланиш даражасидаги индекси 0,500 дан 1,000
гача бўлган ва паст даражада ривожланган, индекси 0,500 дан кам бўлган гуруҳларга
бўлсак, у ҳолда Тошкент шаҳри I-руруҳга, Тошкент вилояти II-гуруҳга, Сурхандарё

10,3

4

13,7

10,6

4,1

14,3

11,5

5,1

17,9

0

2

4

6

8

10

12

14

16

18

20

Тошкент вил

Сурхандарё вил.

Тошкент ш.

2010

2011

2017


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

вилояти III-гуруҳга киради.

2010–2017 йилларда Тошкент вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган

ЯИМ индекси 1,127 дан 1,169 га ўзгарган. 2005 йил бу индекс Тошкент вилояти бўйича
1,216 ни, 2017 йилда 1,181 ни ташкил этган. Сурхандарё вилояти эса бу кўрсаткич
бўйича III-гуруҳга киради. Ушбу вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ
индекси 2010–2012 йилларда 0,533 дан 0,505 га пасайган. 2017 йилда эса бу индекс
0,7ни ташкил қилган. Шу даврда (2012–2012 й.й.) Тошкент шаҳрида аҳолининг жон
бошига тўғри келадиган ЯИМ индекси 1,732 дан 1,879 гачани ташкил этди. 2005
йилда ушбу индекс 1,454 га, 2017 йилда эса 2,11 га тенг бўлган.

Минтақалар иқтисодиёти таркибида саноат ва хизмат кўрсатиш улушининг

ортиши томонига ижобий ўзгаришлар юз берганига қарамасдан, Сурхандарё
вилоятида 2012 йилда қишлоқ хўжалигининг салмоғи катта бўлиб, қарийб 55 %ни
ташкил этган, ЯИМ да саноатнинг улуши 24,5 %га тенг бўлган.

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш суръатлари 2017 йил 2010 йилга нисбатан

минтақаларда юқори бўлган (2-расм). Агар республика бўйича бу кўрсаткич 2012
йилда 107,8 %ни ташкил этган бўлса, Тошкент шаҳри бўйича 114,9 %, Тошкент
вилоятида 107,8 %, Сурхондарё вилоятида эса 107,1 %га тенг бўлган.

2-расм. Сурхандарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича саноат

маҳсулотлари ўсиш суръатлари млрд. сўм

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари


Республикада саноатда банд бўлган ишчилар сони ҳисобланганда саноат

маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йил 2010 йилга нисбатан 1436,8 минг сўмдан
1783,8 минг сўмга ёки 2,9 % мартага ошган. Шу даврда аҳоли жон бошига саноат
маҳсулоти ишлаб чиқариш индекси Тошкентда 2,628 дан 2,761 га ортди. Ушбу
кўрсаткич шу даврда Сурхандарё вилоятида эса 0,255 дан 0,241 га камайди (2-
жадвал). Республикамизнинг барча минтақаларида 2011-2017 йилларда истеъмол
товарлари ишлаб чиқаришнинг юқори суръатлари кузатилди.

0

5000

10000

15000

20000

25000

2010

2012

2014

2017

756,4

1101,8

1615,3

2245,4

5471,2

8112,1

12474,6

17002,5

6984,4

12516,4

15468,5

23961,7

Сурхандарё вил

Тошкент вил

Тошкент шаҳри


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистоннинг айрим минтақаларида 2012-2017 йилларда аҳолининг жон бошига

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индексининг ўзгариши

Минтақа

Минтақаларнинг гуруҳланиши

I гуруҳ (1,000 ва

ундан юқори)

II гуруҳ (0,500 дан

1,000 гача)

III гуруҳ (0,500 ва

ундан кам)

2012 й.

2017 й.

2012 й.

2017 й.

2012 й.

2017 й.

Тошкент шаҳри

2,628

2,761





Тошкент вилояти

1,608

1,381



Сурхондарё вилояти

0,255

0,241

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф ҳисоблари

Бу кўрсаткич республикада 2017 йил бўйича ўртача 107,9 %ни, Тошкентда

106,3 %ни ташкил этди. Сурхондарё вилоятида эса бу кўрсаткич ўртача Республика
кўрсаткичидан 2,4 фоиз бандига паст даражада бўлди. Инвестициялар бўйича 2010-
2017 йилларда барча минтақаларда ўсиш (Тошкент вилоятидан бошқа) суръатлари
кузатилди. Республикамиз бўйича 2012 йилда 2011 йилга нисбатан ушбу
кўрсаткичнинг ўртача ўсиш суръати 111,6%ни, Тошкент вилоятида эса 77% ни ташкил
этди. Шу даврда инвестицияларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Қашқадарё,
Тошкент ва Бухоро вилоятларида мужассамланган бўлиб, улар улушига республика
иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг қарийб 55 % тўғри келади. Сурхандарё
вилоятида ўтган 2010-2011 йилларда инвестицияларни жалб этиш нисбатан паст
даражада бўлган. Ушбу кўрсаткичнинг фақат 2017 йилда 2010 йилга нисбатан ўсиш
суръати 51,9 %ни ташкил этган (3-расм).

3-расм. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича асосий капиталга киритилган

инвестицияларнинг ўсиш суръатлари динамикаси, млрд. сўм

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

569,8

655,5

865,9

1510,4

2075

1894,9

3309

3511

5065,3

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

2010

2014

2017

Тошкент шаҳри

Тошкент вилояти

Сурхандарё вилояти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Умуман олганда таққосланаётган учта ҳудуд иқтисодиётига киритилган умумий

инвестицияларнинг ҳажми ва ўсиб бориш суръати жиҳатидан Тошкент шаҳари юқори
ўринда туради.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида таъкидланган муаммолар ва келтирилган фикрларни инобатга олган

ҳолда қуйидаги хулоса ва таклифларни шакллантирдик.

1. Ҳар бир кўрсаткичлари таққосланган ҳудудларнинг маълум бир табиий,

меҳнат ва бошқа ресурслари бўйича устунлиги, улар ривожланишида ўз ифодасини
топади ва бу ҳудуднинг нисбий афзаллиги, яъни инвестиция киритиш учун жозибали
эканлигидан далолат беради. Ушбу омил инвестицияларни жалб этиш орқали
умумий иқтисодий ўсишга ўз ҳиссасини қўшади.

2. Ҳудуднинг иқтисодий ўсишини ҳисобга олган хорижий ёки ички сармоя эгаси

ҳар бир ҳудудни нисбий афзалликларидан келиб чиқиб, ўз инвестицияларини
жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилади.

3. Хорижий компания ва корхона раҳбарларини нафақат минтақада

рақобатбардош стратегик хомашёнинг мавжудлиги; географик жойлашув; ишчи кучи
ва транспорт ҳаражатлари; истеъмол салоҳияти; инфратузилма объектларининг
ривожланганлиги; инвестицион муҳитнинг қулайлиги; балким минтақаларни давлат
томонидан қўллаб – қувватлашда қонунчиликка риоя қилиш, тадбиркорлик муҳити
ҳам қизиқтиради.

4. Фзбекистон минтақаларида нисбий афзаллик омиллари турлича бўлиб, бу

тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда маълум табақалашувга олиб келади.
Шу сабабли, давлат томонидан айрим минтақаларни қўллаб-қувватлаш ва хорижий
инвестицияларни жойлаштиришдаги ўрни юқори бўлиб қолмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Абрамов С.И. Инвестирование. М.: Центр экономики и маркетинга, 2006, –

440 с.

2.

Баринов В.А., Харченко В.Л. Стратегический менеджмент: Учеб. пособие,-

М.: ИНФРА-М, 2008. - 285 с.

3.

Иваненко А.Г. Инновационный менеджмент: учебное пособие. - М.:

КНОРУС, 2009.- 416 с.

4.

Надырханов

У.

Методологические

аспекты

привличения

прямых

иностранных инвестиций в Республике Узбекистан. Методологические вопросы
разработки стратегий долгосрочного развития. Материалы V форума экономистов. –
Т.: IFMR, 2013. – С. 155.

5.

Беркинов Б.Б., Абдураҳимова С., Байхонов Б.Т. Инвестицияларни ташкил

этиш ва молиялаштириш. Фқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, ТДИУ, 2011. 128 б.

6.

Голышев В.А., Закирова С.А. Национальная экономика Республики

Узбекистан в переходный период: Учебное пособие.-Т.: УМЭД, 2007, -142 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

7.

Назаров

Ш.Х.

Фзбекистон

минтақаларининг

рақобатбардошлигини

оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш. ТДИУ, Докторлик
диссертацияси автореферати. 2016 й. – 93 б.

8.

Мустафақулов Ш.И. Фзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини

оширишнинг илмий – услубий асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
доктори Диссертацияси автореферати. – Тошкент, ФзР БМА, 2017 й. -58 б.

Библиографические ссылки

Абрамов С.И. Инвестирование. М.: Центр экономики и маркетинга, 2006, -440 с.

Баринов В.А., Харченко В.Л. Стратегический менеджмент: Учеб, пособие,-М.: ИНФРА-М, 2008. - 285 с.

Иваненко А.Г. Инновационный менеджмент: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2009.- 416 с.

Надырханов У. Методологические аспекты привличения прямых иностранных инвестиций в Республике Узбекистан. Методологические вопросы разработки стратегий долгосрочного развития. Материалы V форума экономистов. -Т.: IFMR, 2013.-С. 155.

Беркинов Б.Б., Абдура^имова С., Байхонов Б.Т. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ук,ув к,улланма. -Т.: Ик,тисодиёт, ТДИУ, 2011.128 б.

Голышев В.А., Закирова С.А. Национальная экономика Республики Узбекистан в переходный период: Учебное пособие.-Т.: УМЭД, 2007, -142 с.

Назаров Ш.Х. Узбекистон минтацаларининг рацобатбардошлигини оширишнинг методологии асосларини такомиллаштириш. ТДИУ, Докторлик диссертацияси автореферати. 2016 й. - 93 б.

Мустафакулов Ш.И. Узбекистонда инвестицион мух,ит жозибадорлигини оширишнинг илмий - услубий асосларини такомиллаштириш. Ик,тисодиёт фанлари доктори Диссертацияси автореферати. - Тошкент, УзР БМА, 2017 й. -58 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов