Теоретические и практические аспекты формирования банковских депозитов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
35-42
23
5
Поделиться
Султонова, Н. (2018). Теоретические и практические аспекты формирования банковских депозитов. Экономика и инновационные технологии, (4), 35–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10560
Нилуфар Султонова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описывается концепция депозита, типы банковских вкладов и их особенности, а также объясняются методы внесения и расчета нормативных сумм коммерческих банков.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

БАНК ДЕПОЗИТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА

АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Султонова Нилуфар Илхомовна,

ТДИУ ассистенти

E-mail:

nilufar445@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада депозит тушунчаси, банк депозитларининг турлари ва

уларнинг хусусиятлари ўрганилган бўлиб, тижорат банкларида депозит мультипликация
ва уларнинг меъёрий миқдорларини ҳисоблаш усуллари ёритилган.

Аннотация:

В этой статье описывается концепция депозита, типы банковских

вкладов и их особенности, а также объясняются методы внесения и расчета нормативных
сумм коммерческих банков.

Abstract:

This article describes the concept of deposit, types of bank deposits and their

features, and explains the methods of depositing and calculating normative amounts of commercial
banks.

Калит сўзлар:

тижорат банклари, депозит, мулътипликация, жамғарма, гипотеза,

мажбурий захира, ликвидлик, кредит салоҳияти.

Кириш

Банк ресурсларини шакллантиришда банк депозитлари муҳим аҳамият касб

этади. Маълумки банклар юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини жалб
этиш бўйича самарали сиёсат олиб бориб, зарур такрор ишлаб чиқариш жараёнини
таъминлайдилар ҳамда мураккаб молиявий

-

иқтисодий муносабатлар тизимида ўз

функцияларини бажармоқдалар. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини
тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5296-

сонли фармонида

банклар фаолиятига маъмурий аралашув амалиётининг давом этаётганлиги

[1]

, яъни

банкларда аҳоли омонатларини жалб қилиш режаларининг мавжудлиги банкларда
депозит жалб қилиш эркинлиги йўқлиги каби муаммони бартараф этиш лозимлиги
белгилаб берилган.

Банк тизимининг барқарорлиги нафақат мижозларнинг хорижий валютага бўлган

талабини қондириш нуқтаи назаридан, балки депозит базаси ва кўрсатилаётган
хизматлар таркибида кутилаётган сифатли ўзгаришлар нуқтаи назаридан ҳам
муҳимдир

[2]

. Шунинг учун тижорат банкларида аҳоли омонатларини жалб этишда

эркинлик вужудга келди ва банк депозитлари фоизлари тушиши кузатилди.

Бундай шароитда, банкларда депозитларнинг жозибадорлигини ошириш

муаммоси ва аҳолининг омонатлар фоизи камайишига қарамай банкларга бўлган
ишончини ошириш муаммоси вужудга келади.

Шу ўринда тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини шакллантириш

ва кенгайтириш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш, миллий валютадаги
депозитлар жозибадорлигини ошириш ва банк тизимидаги долларлаштириш
даражасини пасайтиришга ҳаракат қилиши лозим.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисда”ги ПФ

-4947-

сонли фармони учинчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

устувор йўналишида

банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва

барқарорлигини таъминлаш, депозит базасини ошириш масалаларига алоҳида
эътибор қаратилиши ҳам банкларнинг депозит сиёсатини оқилона олиб бориши
лозимлигини билдиради [3].

Демак, тижорат банклар корхона, ташкилот, аҳоли ва бошқа тижорат

банкларидан маблағларни банк депозитларига жалб этиб, ундан турли хил
мақсадларда фойдаланишда банк томонидан олиб борилаётган депозит сиёсати банк
раҳбарияти томонидан биринчи ўринга қўйилмас экан, пировардида умумий ҳолат
1998 йилдаги Россия ва Европадаги банк инқирози ҳолатларининг такрорланишига
олиб келиши мумкинлидан далолат беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Депозит операциялари –

банкларнинг депозиторлар билан тузган депозит

шартномалари асосида униг мақсадларига кўра муайян муддатга жалб этиш ҳамда
сақлашга доир операциялардир

[4].

Республикамизда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш

шароитида тижорат банкларининг депозит операцияларини ўрганишга эътибор янада
ортмоқда. Тижорат банкларида депозит операциялари тўғрисида кўплаб

хорижий ва

мамлакатимиз

иқтисодчи олимларининг илмий ишлари бағишланган

.

Республикамиз олимларидан О.Рашидов, Ш.Абдуллаева, С.Норқобилов,

Ф.Нурмуродов, О.Олимжонов, Ш.Тошмуродов, Т

.

Бобоқулов, А.Қодиров, Т.Қоралиев

,

А.Омонов ва

бошқаларнинг илмий тадқиқотларида ифодаланган.

Жумладан, профессор Ш.З. Абдуллаеванинг фикрича, жаҳон амалиётида

«депозит» деганда, фақатгина сақлаш учун молия

-

кредит ёки банк муассасасига

берилган пул маблағлари ёки қимматли қоғозлар эмас, балки банк омонатлари билан
бир қаторда божхона тўловлари, йиғимлар, солиқлар ва ҳоказоларни тўлаш учун
киритилган бадаллар ҳам тушунилади [5].

Хорижлик олим С.А. Мицекнинг фикрича тижорат банкларига жалб қилинган

маблағларнинг асосий қисмини депозитлар ташкил этади. Депозитлар омонатчилар
томонидан қўйилган ёки операциялар жараёнида банк ҳисобварағида маълум
вақтгача сақланувчи маблағлар ҳисобидан шакллантирилади. Банк депозитлари
ҳақида иқтисодий адабиётларда ягона ёндашув мавжуд эмас. Халқаро банк
амалиётида депозитлар дейилганда молия –

кредит ёки банк муассасаларига сақлаш

учун берилган қимматли қоғозлар ёки пул маблағлари тушунилади [6].

Россиялик иқтисодчи олим Л.С.Падалкина эса “Депозит таркибига фақат

муддатсиз депозитлар киради” деб эътироф этади [7].

М.В.Ромоновский ва Г.Н.Белоглазованинг қайд этишича, “Депозит мижозлар

-

нинг банкка вақтинча фойдаланиш учун берган маблағлари бўйича банк ва мижоз
ўртасида вужудга

келадиган муносабатларни акс эттиради” [8].

Депозит операцияларининг субьектлари сифатида бир томондан, тижорат

банклари қатнашса, иккинчи томондан:

давлат корхона ва ташкилотлари;

молия, суғурта, инвестицион ва траст компаниялар;

хусусий корхона ва ташкилотлар;

акционерлик компаниялари;

банклар ва бошқа кредит муассасалари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

қўшма корхоналар, кооперативлар;

жамоа ташкилотлари ва фондлар;

алоҳида жисмоний шахслар ёки уларнинг бирлашмалари қатнашади.

Г.С. Панованинг фикрича: «депозитлар

-

мижознинг банкка маълум бир

талаблари борлигини тасдиқловчи ҳисоблар ёки битимлар ва шартномаларга асосан
мижозларнинг банкларга омонат шаклида қўйган пул маблағларидир» [9].

Тижорат банкларининг депозит операцияларини бошқаришнинг муҳим назарий

асослари сифатида Дж.М.Кейнс томонидан яратилган назарияларни ва Кейнсдан
кейинги даврда яратилган қатор назариялар келтириш мумкин.

Шунингдек Дж.М.Кейнс депозитларнинг асосий манбалари сифатида аҳоли ва

хўжалик юритувчи субъектларнинг жамғармаларини олган ва ўз навбатида, улар
жамғармаларининг ягона омили даромад эканлиги кўрсатиб ўтган.

Жамғарма назариясининг иккинчи босқичи (Дж.М.Кейнс, Р.Голдемит ва

бошқалар) жамғарма функциясини тавсифлашда асосий кўрсаткичлар даромадлар
суммаси, истеъмол ва жамғармаларнинг ўзаро боғлиқлиги, улар ўртасидаги фарқлар
миқдорини кўриб чиққанлар. Дж.М.Кейнс

томонидан олға сурилган жамғарма

функциясининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, у жамғарманинг юзага келишида
инсоний омиллар, субъектив бошқа сабабларни ҳам кўриб чиққан ва бу омиллар
жамғарма юзага келишида устувор аҳамият касб этади деб қабул қилган.

Бунда Дж.М.Кейнс қуйидаги гипотезаларга асосланган [10]:

1. Олинган даромаддан жамғарма қилишда ёки унинг бир қисмини жамғарма

сифатида сақлаб қолишда саккизта асосий сабаб асос бўлади. Булар: эҳтиёткорлик,
олдиндан кўра билиш, ҳисоб

-

китоб қила олиш, яхшиликка интилиш, мустақиллик,

тадбиркорлик, мағрурлик ва зиқналикдир. Албатта, бу сабаблар бугунги кунда ҳам ўз
аҳамияти ва ўрнига эга деб ўйлаймиз.

2. Юқоридаги рағбатлар иқтисодий субъектларнинг хатти

-

ҳаракатига боғлиқ,

бошқача айтганда, уларнинг даромад олиши билан истеъмоли ҳам ошиши мумкин,
лекин жамғарма бўлиши учун истеъмолнинг ошиши даромад ошишидан паст юради.

3. Даромад ошиши билан истеъмол ҳажми нисбатан камаяди ва жамғарма ҳажми

ошади.

Дж.М.Кейнс томонидан илгари сурилган ғоялардан даромаднинг ошиши

билан

жамғарма квотаси (салмоғи)нинг ошиши тўғри эканлиги тасдиқланди.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолани ёритишда хорижий ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг

мавзуга оид илмий тадқиқот ишлари ўрганилди. Тадқиқот методологияси сифатида
маълумотларни жадваллар асосида аналитик таққослаш, статистик таҳлил, мантиқий
ва таққослама таҳлил қилиш, маълумотларни гуруҳлаш ҳамда SWOT таҳлил каби
усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Дастлаб, тижорат банкларида депозит операцияларини ривожлантиришга таъсир

этувчи омилларни аниқлаб олсак. Биринчидан, тижорат банклари депозит базасига
таъсир этувчи омиллардан бири ички омиллардир. Ички омиллар таркибига янги
ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, бошқарув тизими, ташкилий
тузилиши, бошқарувчилар ва ходимлар малакаси, уларнинг ишга муносабати ва банк
ҳолати (банк обрўси, капитал хажми, активлар сифати ва бошқалар)ни киритишимиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

мумкин. Бу омиллар бевосита банкка алоқадор омиллардир.

Ташқи омилларга эса, сиёсий жараёнлар, аҳолининг банкка ишончи, Марказий

банк томонидан тижорат банклари фаолиятига қўйилган талаблар, иқтисодий
вазиятлар, аҳоли даромадлари, минтақанинг ривожланганлик даражаси, инфлация,
фоиз ставкасидаги ўзгаришлар ёқи беқарорлик ва бошқа сабаблар киради.

1-

жадвал

Ўзбекистонда тижорат банклари жалб этган депозитлар ҳажми [11]

Кўрсаткич номи

01.01.2017

й.,

млрд. сўмда

01.01.2018

й.,

млрд. сўмда

ўзгариши,

фоизда

Жами депозитлар, шундан:

36 341

58 668

61,4

Миллий валютадаги депозитлар

26 334

29 843

13,3

Хорижий валютадаги депозитлар

10 007

28 825

188,

2017 йил 1 январь ҳолатига тижорат банклари томонидан жалб қилинган

депозитлар ҳажми 36

341 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 26

334 млрд. сўмини

миллий валютадаги депозитлар ва 10

007 млрд. сўмини хорижий валютадаги

депозитлар ташкил этган. 2018 йил 1 январь ҳолатига келиб жами банк депозитлари

58

668 млрд. сўмни ташкил этиб, у ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61,4 фоизга

ортганлиги, таркибий жиҳатдан эса миллий валютадаги депозитлар 13,3 фоизга
ортганлиги, хорижий валютадаги депозитлар эса 188,1 фоизга, яъни кескин ортганлиги,
жами депозитларнинг 51 фоизи, суммада 29843 млрд. сўмни ташкил этганлигини
кузатиш мумкин.

Хорижий валютадаги депозитлар ҳажми ошишининг 150,5 фоизи ёки 15,1 трлн.

сўми миллий валюта алмашув курсининг кескин пасайиши ҳисобига юз берган бўлса,
қолган 3,7 трлн. сўм миқдордаги ўсиш хорижий валютадаги депозитлар реал
ҳажмининг ошиши билан изоҳланади. Буни 2017 йилда инфлация даражаси 14,4
фоизни ташкил этганлиги, банк депозитларининг энг максимал даражаси 18

-

19 фоиз

бўлганлиги, яъни реал фоиз ставкасининг қарийб 3

-

4 фоиз бўлганлиги аҳоли

омонатларини банкка миллий валютада жалб этиш даражаси камайганлиги билан
изоҳлаш мумкин.

Бугунги кунда тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этишдаги

муаммоли вазиятлардан яна бири жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги

омонатлари учун мажбурий захира талабларининг жорий этилганлигидир. Яъни бир
томондан, тижорат банклари учун энди жалб этган аҳоли омонатларининг бир
қисмини Марказий банкда сақлаши бўлса, иккинчи томондан банклар омонатлар учун
фоизларни кўтаришни хоҳлашмайди. Натижада кам фоизли депозитларга аҳоли бўш
пул маблағларини қўйишни камайтириши мумкин

.

2018 йил 1 июнга қадар амалда бўлган мажбурий захиралар бўйича талаб ва

меъёрлар пул

-

кредит сиёсати воситаларидан самарали фойдаланишга оид мақсад ва

вазифаларга тўлақонли мос келмай, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс
базасини кенгайтириш, миллий

валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш

ҳамда иқтисодиётдаги долларлаш даражасини пасайтириш учун етарли шароит яратиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

бера олмади.

Шундан келиб чиқиб, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкида депозитга мажбурий захираларни ўтказиш тартиби
ва нормативлари қайта кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан бошлаб, тижорат банкларининг Марказий банкка

мажбурий захираларни ўтказиш тартиби ва нормативларига қўйидагича ўзгартириш

-

лар киритилди:

2-

жадвал

Юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича амалда бўлган ва янги

мажбурий захира нормативлари [12]

Мажбурият тури

Янги нормативлар (2018 йил

1 июндан кучга кирди)

2018 йил 1 июнга қадар

амалда бўлган нормативлар

Давр

Нормативлар

(фоизда)

Давр

Нормативлар

(фоизда)

Юридик

шахсларнинг

миллий

валютадаги

депозитлари

2 йилдан

ортиқ

0

3 йилдан ортиқ

10,5

2 йилдан

3 йилгача

12

1 йилдан

2 йилгача

7

1 йилдан

2 йилгача

12

бошқа

депозитлар

14

бошқа

депозитлар

15

Юридик

шахсларнинг чет
эл валютасидаги

депозитлари

2 йилдан

ортиқ

0

3 йилдан ортиқ

10,5

2 йилдан

3 йилгача

12

1 йилдан

2 йилгача

8

1 йилдан

3 йилгача

12

бошқа

депозитлар

16

бошқа

депозитлар

15

Жисмоний

шахсларнинг

миллий

валютадаги

омонатлари

2 йилдан

ортиқ

0

2 йилдан ортиқ

0

1 йилдан

2 йилгача

2

1 йилдан 2

йилгача

0

бошқа

мажбуриятлар

4

бошқа

мажбуриятлар

0

Жисмоний

шахсларнинг

хорижий

валютадаги

омонатлари

2 йилдан

ортиқ

0

2 йилдан ортиқ

0

1 йилдан

2 йилгача

3

1

йилдан 2

йилгача

0

бошқа

мажбуриятлар

6

бошқа

мажбуриятлар

0

Юридик шахсларнинг миллий ва хорижий валютадаги

депозитлари учун аввал

муддатига кўра табақалашган 15 %, 12 % ва 10,5 % бўлган бўлса, янги нормативларга
кўра бу талаблар туширилди. Яъни 2 йилдан ортиқ муддатга қўйилган милий ва
хорижий валютадаги

депозитлар учун 0 %, 1 йилдан 2 йилгача бўлган миллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

валютадаги депозитлар учун 7 %, хорижий валютадаги

депозитлар учун 8 %, ва бошқа

миллий валютадаги депозитлар учун 14 %, хорижий валютадаги

депозитлар учун 16 %

қилиб белгиланди.

Амалда бўлган нормативлар бўйича

жисмоний шахслар омонатлари бўйича

мажбурий захира талаблари мавжуд бўлмаган бўлса, 2018 йил 1 июндан тижорат
банклари жисмоний шахслар омонатлари

бўйича ҳам миллий валютадаги

1 йилдан

2

йилгача

бўлган омонатлар учун 2 %, 1 йилгача бўлган бошқа мажбуриятлар учун 4 %,

2 йилдан ортиқ муддатдаги омонатлар учун 0 % миқдоридаги маблағларни Марказий
банкда

депонентлаши шарт бўлади. Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги

омонатлари мос равишда 3 %, 6 % ва 0 % миқдоридаги талаблар белгиланди.

Демак,

банк депозитларини жалб этишнинг ҳам чегаравий миқдори мавжуд

бўлиши лозим. Чунки банкнинг жалб қилган депозитлари банкнинг пассивида, яъни
мажбурият сифатида жойлашган. Ўз навбатида банк мажбуриятларини ўз маблағлари
билан қоплай олиш ҳолати доимо муҳим саналади. Шунинг учун депозит (ёки кредит)
мультипликациясининг максимал миқдори ёки чегарасини ҳисоблаш учун қуйидаги
математик формуладан фойдаланилади.

Д=Д

0

*1/Р (1)

бунда:

Д

-

банк тизимида шакллантирилиши мумкин бўлган депозитнинг максимал

миқдори;

Д

0

-

дасталабки депозит;

Р

-

депозит бирлигига тенг келадиган ликвидлик захираси.

Юқорида келтирилган мисолимизда депозит мультиплпкацияси коэффициенти 5

ёки 5000 бирликка (Д=1000*(1/2)), кредит мультипликацияси коэффиценти эса 4 ёки
4000 бирлик (К=800*(1/0,2)ка тенг.

Мультипликация даражаси мажбурий захира даражасига тескари мутаносиб

равишда ўзгаради, демак мажбурий захира даражаси ошса, банк тизимининг кредит
салоҳияти имкониятлари камаяди.

Депозит мулътипликацияси ва кредит экспанцияси ғояси қуйидаги иқтисодий

заруратни келтириб чиқаради: ҳар қандай тижорат банки депозитларни қабул қилиш
билан бирга, ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажариши учун унинг маълум
бир қисмини ликвидлик захираси сифатида сақлаши лозим. Шу боис тижорат
банкларининг кредит бериш салоҳияти миқдори банк томонидан жалб этилган
молиявий ресурслар, мажбурий захира ҳажмига боғлиқ.

Банк тизимида депозитлар ва аҳоли омонатлари бўйича белгиланган фоиз

ставкалари таҳлили, уларнинг 2017 йил давомида Марказий банк томонидан
амалга оширилган монетар сиёсат чора

-

тадбирлари таъсирида шаклланиб

борганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, 2017 йилнинг январь

-

июнь ойларида юридик ва жисмоний

шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача ўлсанган фоиз ставкаси 11,9
фоизни ташкил этган бўлса, ҳисобот йилининг иккинчи ярмида депозитлар бўйича
фоиз ставкаларининг ўсиши кузатилди ва 2017 йил декабрь ойи якуни бўйича
ўртача ўлчанган

фоиз ставкаси 15,3 фоизга етди.

Мазкур ўсиш, асосан юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ўртача тортилган фоиз ставкаси йилнинг биринчи ярмидаги 6,4 фоиздан йил якуни
бўйича 12,3 фоизгача кўтарилиши ҳисобига юз берди.

Депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг бундай ўсиши асосан 2017 йил июнь

ойи охирида валюта сиёсатини либераллаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида
Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкасининг оширилиши билан
изоҳланади.

Хулоса

ва

таклифлар

Демак, юқорида амалга оширилган таҳлиллар натижаларига асосланган ҳолда

тижорат банкларининг депозит базасининг мустаҳкамлигига таъсир қилувчи қуйидаги
омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

банкка жалб қилинган маблағларнинг умумий миқдори;

Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий захира даражаси;

жорий ликвидлиликни сақлаш мақсадида ташкил қилинган захира ва ундан

фойдаланиш тартиби;

кредит салоҳияти манбаларининг таркиби ва барқарорлиги;

банк мажбуриятларининг таркиби ва умумий миқдори каби омиллар таъсир

кўрсатади.

Шунингдек, миллий валютадаги активларнинг хорижий валютадаги активларга

нисбатан юқори даромадлилигини сақлаб туриш, миллий валютада жамғаришни
рағбатлантириш ҳамда валюта курси ўзгариши тебранишлари минимал даражада
бўлишига эришиш орқали миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилган
фоиз сиёсатининг юритилиши 2017 йил сентябрь

-

декабрь ойларида тижорат

банкларидаги аҳоли маблағларининг ошишига олиб келди. Жумладан, мазкур давр
мобайнида жисмоний шахсларнинг тижорат

банкларидаги муддатли депозитлари

қолдиғининг қарийб 15 фоизга ошиши кузатилди.

Таъкидлаш жоизки, аҳолининг банклардаги муддатли депозитлари динамикаси

Марказий банкнинг фоиз сиёсати йўналишларини аниқлаш ва уларнинг
таъсирчанлигини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, аҳолининг тижорат банклардаги муддатли депозитлари ҳажмининг

ўсиши инфляцион кутилмаларнинг пасаяётганлиги ва миллий валютага нисбатан
ишончнинг ошаётганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, пул массаси
ошишининг унинг таркибидаги узоқ муддатли депозитлар улушини ошириш ҳисобига
таъминланиши инфляцион босимни жиловловчи омиллардан бири ҳисобланади.

Тижорат банкларида банк депозитлар бўйича белгиланган янги мажбурий захира

нормативлари биринчидан, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базасини
шакллантириш ва кенгайтириш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш,

миллий

валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ва банк тизимидаги долларлаш
даражасини пасайтиришга хизмат қилса. Иккинчидан, ўрта муддатли истиқболда, пул

-

кредит сиёсати бошқа воситаларининг ривожлантирилиши ва уларнинг таъсир
каналлари кучайиб бориши билан юридик шахслар депозитлари бўйича мажбурий
захира нормативларини босқичма

-

босқич пасайтириш орқали жисмоний ва юридик

шахслар депозитлари бўйича мажбурий захира нормативлари бир хил даражага
келтирилишига олиб келади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги

“Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

тўғрисида”ги ПҚ

-3620-

сонли қарорида 2018 йил 1 апрелдан тижорат банклари билан

биргаликда хорижий валютанинг олди

-

сотди операциялари амалга оширилиши ва

халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ва миллий валютадаги
муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг
ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш алоҳида
келтириб ўтилган бўлса

-

да, ҳали барча тижорат банкларида бу каби имкониятлар кенг

жорий этилмаган. Яъни бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозим. Бинобарин,
республикамизда пластик карталардан фойдаланиш кўлами кескин ортмоқда.

Омонатлар аҳоли даромадларининг хавфсиз сақланишини таъминлаш ва аҳоли

ишончини ошириб бориш, шунингдек, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаб,
инвестицион фаолиятини ривожлантиришдек ҳар икки томон (банк ва мижоз)
манфаатларини кўзда тутиши билан аҳамиятлидир. Шунинг учун, молия бозорининг
асосий субъектлари бўлган банклар ўз тижорат фаолиятини олиб боришда депозит
сиёсатини мақсадли юритишга жиддий эътибор қаратиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5296-

сонли фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги

“Валюта

сиёсатини

либераллаштириш

бўйича

биринчи

навбатдаги

чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ

-5177-

сонли фармони.

3.

Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли фармони.

// Халқ сўзи, 2017 йил 20 январь.

4.

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида бухгалтерия ҳисобини юритишга

оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами. –

Т.: Ўзбекистон, 2003, 83

-

б.

5.

Абдуллаева Ш.З. Банк иши, Дарслик.

-

Т.: ТМИ, Иқтисод

-

Молия, 2017 йил, 732

б.

6.

Мицек С. А. Экономика финансовых институтов

.

Екатренбург, 1996. С. 42.

7.

Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка,

-

М.

, 1996,

68 стр.

8.

Падалкина Л.С. Современная денежно–кредитная система капитализма. –М.:

ВЗФЭИ, 1982. С. 58.

9.

Ромоновского М.В., проф. Белоглазовой Г.Н. Финансы и кредит: Учебник

.

М.:

Юрайт–Издат, 2003. С. 390.

10.

Джон Кейнс: Общая теория занятости, процента и денег

.

М.: Эксмо

, 2007.

С.

960.

11.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йилдаги фаолияти

тўғрисида ҳисоботи.

12.

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/majburiy_rezervlar_normativlari_uzga

rtirildi.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги "Узбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида'Ти ПФ-5296-сонли фармони.

'Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тутрисида"ги ПФ-5177-сонли фармони.

Мирзиёев Ш.М. "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тугрисида"ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. // Халц сузи, 2017 йил 20 январь.

Узбекистон Республикаси банк тизимида бухгалтерия ^исобини юритишга оид крнунчилик ^ужжатлари туплами. -Т.: Узбекистан, 2003, 83-6.

Абдуллаева Ш.З. Банк иши, Дарслик. -Т.: ТМИ, Ицтисод-Молия, 2017 йил, 732

б.

Мицек С. А. Экономика финансовых институтов. - Екатренбург, 1996. С. 42.

Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка, - М., 1996, 68 стр.

Падалкина Л.С. Современная денежно-кредитная система капитализма. -М.: ВЗФЭИ, 1982. С. 58.

Ромоновского М.В., проф. Белоглазовой Г.Н. Финансы и кредит: Учебник. - М.: Юрайт-Издат, 2003. С. 390.

Джон Кейнс: Общая теория занятости, процента и денег. - М.: Эксмо, 2007. С. 960.

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг 2017 йилдаги фаолияти тугрисида ^исоботи.

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/majburiy_rezervlar_normativlan_uzga rtirildi.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов