Зарубежный опыт семейного бизнеса и направления его использования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
50-56
6
0
Поделиться
Беркинов, Б. (2018). Зарубежный опыт семейного бизнеса и направления его использования. Экономика и инновационные технологии, (4), 50–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10562
Бозорбой Беркинов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор, к.э.д. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Проанализирован опыт зарубежных стран по поддержке семейного предпринимательства. Показаны основные приемущества и приоритеты семейного предпринимательства, а также даны предложения по основным направлениям деятельности семейного бизнеса и пути поддержки их со стороны государственных и негосударственных органов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Беркинов Бозорбой Беркинович,

ТДИУ профессори, и.ф.д.

Аннотация:

Мақолада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни қўллаб

-

қувватлашнинг хорижий мамлакатлар тажрибалари таҳлил қилинган. Оилавий
тадбиркорликнинг асосий устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Оилавий тадбиркорлик кохоналари фаолиятининг асосий йўналишлари, уни давлат ва
нодавлат ташкилотлари томонидан қўллаб

-

қувватлаш йўллари таклиф этилган.

Аннотация

:

Проанализирован опыт зарубежных стран по поддержке

семейного

предпринимательства. Показаны основные приемущества и приоритеты семейного
предпринимательства, а также даны предложения по основным направлениям
деятельности семейного бизнеса и пути поддержки их со стороны государственных и
негосударственных органов.

Abstract:

The article analyzes the experience of foreign countries in the development and

support of family businesses. The main advantages and peculiarities of family business are shown.
The main directions of family business enterprises' activities are supported by state and non -
governmental organizations.

Калит сўзлар:

оилавий тадбиркорлик, оилавий корхона, оилавий тадбиркорлик

устунликлари, трансакция харажатлари, аҳоли бандлиги, инновациялар, оила
тадбиркорлигини қўллаб –

қувватлаш.

Кириш

Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини

таъминлашда жиддий муваффақиятларга эришган хорижий мамлакатларнинг
ривожланиш тажрибаси шундан далолат берадики, оила тадбиркорлигига қаратилган
ташаббус нафақат бандликни таъминлаш, балки даромадларни текис тақсимлаш, шу
билан бирга ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг барқарор омиллари сифатини

оширишда тоборо кўпроқ аҳамият касб этмоқда [1,2].

Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида кичик тадбиркорликнинг аксарият

қисмини оилавий корхоналар ташкил қилади. Оила бизнесини ташкил этиш мазкур
шаклининг ижтимоий ва иқтисодий устунликлари, унинг субъектлари фаолиятининг
юқори самарадорлигини, узоқ вақт давом этиши ва уларнинг жадал ривожланишини
таъминлайди.

Европа давлатлари ЯММ 40

-

50 фоизини, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан

82

фоизгачасини, Лотин Америкасида 70 фоизга яқинини оила бизнеси ишлаб

чиқаради. АҚШ иқтисодиётидаги оилавий бизнес улуши 95 фоиздан кўпни ташкил
қилади [3].

Кўплаб иқтисодий ривожланган мамлакатларда айнан оила тадбиркорлигини

ташкил этиш соҳасидаги тадқиқотларни олиб борувчи, унинг манфаатларини
ҳимояловчи ва оилавий корхоналарнинг фаолияти борасида тажриба алмашиш учун
мунозара майдонларини ташкил этувчи махсус бирлашмалар фаолият юритади. Бу
аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этишни кенгайтириш, оилавий иш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

анъаналарини ривожлантириш ва оила тадбиркорлари сулоласини шакллантириш
имконини беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Оила ва унинг фаолиятини турли йўналишдаги фан вакиллари –

социологлар,

демографлар, психологлар ҳамда иқтисодчилар ўрганишади. Оиланинг ижтимоий,
демографик ҳамда психологик ҳолатлари Ўзбекистонда олимлар томонидан кенг
ўрганилган бўлса

-

да [4, 5], аммо унинг тадбиркорлик фаолияти ҳамда ривожланиш

муаммолари тўғрисидаги тадқиқотлар етарли эмас. Шу нуқтаи назарда хорижий
тажрибаларни умумлаштириш асосида Ўзбекистонда улардан фойдаланиш
йўлларини асослаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда нафақат
барқарор ижтимоий

-

иқтисодий вазиятни таъминлаш, балки келажакка йўналтирил

-

ган ижобий ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга кўмаклашади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот

методологиясини

хусусий

мулкчилик

назарияси

ҳамда

тадбиркорликни ташкил этиш ва юритишнинг илмий асослари бўйича мамлакатимиз
ҳамда хорижий олимларнинг оилавий тадбиркорлик йўналишларида олиб борган
илмий ишлари натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга оид фармон ва
қарорлари ташкил этади. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда оилавий
тадбиркорликни ташкил қилиш ва уни юритишнинг ўзига хос хусусиятларини
ўрганиш, Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун фойдали
жиҳатларини амалиётга киритишда катта туртки бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан
ушбу тадиқотнинг методологик жиҳати мамлакатимизда инновацион ривожланиш
ғояларини амалиётга киритиш йўлларини асослашдан иборат.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда

амалга

оширилаётган

иқтисодий

ислоҳотлар

оилавий

корхоналар сонининг

кўпайишига туртки берди [7]

1

. Ғарб мамлакатларида ушбу

жараён бундан анча олдин бошланган эди. ХХ асрнинг 70

-80-

йилларида

иқтисодчи

олим ва мутахассислар кичик тадбиркорликни ривожлантириш муаммоларига
жиддий эътибор қаратдилар. Бу қизиқиш тасодифий юзага келмаган. Инқироз
ҳолатлари

(айниқса

80

-

йилларнинг

боши)

оилавий

корхоналар

йирик

корпорацияларга нисбатан истеъмол талабининг ўзгаришига тезроқ мослашишга
қодир эканлигини

яққол намоён этган.

Жаҳон амалиёти далолат берадики,

бозорга, аввало, кичик бизнесни фаол

ривожлантириш орқали кириб бориш мумкин. Бугунги кунда ушбу соҳа ривожланган
мамлакатлар иқтисодиётининг таянчига айланиб қолган. Буни маълум мамлакат
бозорида фаолият юритаётган

фирмаларнинг умумий сонига нисбатан оилавий

корхоналарнинг

миқдорий нисбати ҳам тасдиқлайди. Масалан, Россия миқёсида

бозор иқтисодиётининг ҳозирги тузилиши

10-

12 миллион оилавий

корхоналар

мавжуд бўлишини назарда тутади, аммо амалда эса уларнинг сони 300

-

400 мингтани

ташкил этади

[6].

Ғарб мамлакатларида корхоналарни оилавий

корхоналар

тоифасига киритиш

бўйича ягона мезон ишлаб чиқилмаган. Интеллектуал таърифлар мавжуд. Улардан

1

Ҳозирги

кунда Ўзбекистонда 8,3 мингдан кўпроқ оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Бу 2013 йилга нисбатан 70

мартадан кўп.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

бири 1971 йилда Британия парламенти кичик фирмаларни тадқиқ этиш қўмитаси
(Болтон қўмитаси)нинг маърузасида берилган

таъриф анча кенг тарқалган: «... кичик

фирма, биринчидан, ўз маҳсулоти

бозорининг нисбатан кичик улушига эга,

иккинчидан, мулкдорлар

томонидан

бошқарилади, учинчидан, мулкдорлар

ҳам

мустақил (йирик корхонанинг бир қисми эмаслиги нуқтаи назаридан) менежерлар
муҳим қарорларни

қабул қилишда

ташқаридан назорат қилинмайди

[3].

Шунингдек,

функционал тасниф ҳам қўлланилади

.

Халқаро меҳнат бюросининг

таърифига кўра, кичик ва ўрта корхоналар

жумласига ишлов берувчи саноат ва

хизматлар кўрсатиш

соҳасидаги фирмалар,

оилавий

корхоналар, касаначилар

меҳнатидан фойдаланувчи фирмалар, кооператив, якка тартибдаги корхоналар
киради. Бироқ бунда банд бўлганлар сони энг кенг тарқалган мезон

ҳисобланади

.

Россия оилавий

корхоналарига

нисбатан ҳукуматнинг 2006 йилдаги қарори

амал қилишда давом этмоқда, унда оилавий

корхоналарни ажратиш учун иккита

мезон белгиланган: ишловчилар сони ва хўжалик айланмасининг ҳажми. Мазкур
қарорда амалда оилавий

корхоналарни уларнинг қайси тармоққа мансублигини

ҳисобга олган ҳолда

банд бўлганлар сони бўйича таснифлашга уриниб кўрилган. Ушбу

мамлакатда

оилавий

корхоналарнинг

пайдо бўлиши

1994 йилга келиб, энг авжига

чиқди. Лекин бир неча ойдан сўнг нархларнинг ошиб кетиши ва солиқ сиёсатининг
қатъийлашуви уларнинг сонини кескин тарзда қисқартириб юборган. Ишчанлик
фаоллиги

пасайган. Банкрот бўлишдан омон қолиш жараёни бошланган

.

Табиийки, бундай шароитда кичик тадбиркорлик

бошқа мамлакатларда

оилавий

бизнесга

хос функцияларни

амалга оширишга, демак, ўз вазифасини

бажаришга –

товар ва хизматлар

бозорини шакллантиришга қодир бўлмай қолади

.

Маълумки,

бозор иқтисодиётида оилавий

тадбиркорлик –

энг кенг тарқалган

иқтисодиёт сектори ҳисобланади, унинг ривожи иқтисодий ўсишга, ялпи ички
маҳсулотнинг ҳажмига, асосан аҳоли бандлиги ҳамда даромадига катта таъсир этади.
Бу ерда гап нафақат миқдорий кўрсаткичлар

ҳақида бораяпти –

ушбу омил ўз

моҳиятига кўра бозорга хос бўлиб, замонавий бозор инфратузилмасининг

устувор

ривожланишини талаб қилади. Бу эса ушбу соҳада субъектларни иқтисодий
инқироздан сақлашда кўмак беради.

Оилавий

тадбиркорликнинг

асосий

устунликлари

ва

хусусиятлари

қуйидагилардан

иборат:

а) қулай ва тезкор қарорлар

қабул қилиш

имконияти. Йирик корхоналар

билан

қиёслаштирилганда

оилавий бизнесда

бошқарув қарорларини қабул қилиш

тузилмалари соддалаштирилган бўлиб, бу бозор конъюнктурасига хос ўзгаришларга
тезда мослашиш имконини беради

;

б) ишлаб чиқарувчиларнинг кўпроқ шу ҳудуддаги

бозорга

йўналтирилганлиги

.

Оилавий тадбиркорлик қоидалар, урф

-

одатлар ва маҳаллий

бозорнинг бошқа

хусусиятларини ўрганиш учун

ғоят мос келади;

в) бандликни

сақлаб туриш ва янги иш ўринлари

барпо этиш. Ушбу муаммо

Ўзбекистон учун ҳам ўта долзарб ҳисобланади

;

аҳоли сонининг доимо ошиб бориши

ортиқча ишчи кучи

кўпайишига олиб келмоқда, оила тадбиркорлиги эса бўш ишчи

кучини ўзига олиб,

амортизатор ролини ўйнаши мумкин;

г)

йирик ишлаб чиқарувчиларга нисбатан

ёрдамчи функцияларни бажариш.

Йирик корхоналар негизида ишлаб чиқариш

жараёнининг босқичларини оилавий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

корхоналарга

топширган ҳолда мазкур жараённи марказлаштирилган бошқарув

тизимидан чиқаради

;

д) дастлабки инвестицияларнинг кичик ҳажми. Оилавий корхоналарни тузиш

муддатлари қисқа; улар тез ва арзон қайта жиҳозланиши, янги технологияларни

жорий этиши

ва ишлаб чиқаришни

автоматлаштириши, машина ва қўл меҳнатининг

оптимал уйғунлигига эришиши мумкин

;

е) оилавий

корхоналарда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий

самарадорлиги

юқори бўлади

.;

ж) оилавий

корхоналарнинг инновацион хусусияти. Аксарият иқтисодчилар

кичик бизнес фан

-

техника тараққиётини жадаллаштиришда муҳим

роль ўйнашини

таъкидлайдилар

.

Инновациялар киритиш соҳасида венчур фирмалар фаоллик кўрсатади. Улар

фан

-

техника тараққиёти ютуқларини жорий этишнинг юқори суръатларига эришган

ҳолда

йирик фирмалар билан муваффақиятли

рақобатлашади. Кичик тадқиқот

марказлари тадқиқот ва ишланмаларни фаол тарзда амалга оширган ҳолда
таваккалчиликни ўз зиммасига олиш истагини кўпроқ намоён этади, тадқиқот
фондлари ва жиҳозларидан, малакали кадрлардан анча самарали фойдаланади, бу
билан инновация жараёни ва ишлаб чиқаришни

технологик янгилашга катта ҳисса

қўшади.

Кичик

инновацион

корхоналар

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулот

ассортиментини янгилаш суръатлари бозор омилига айланувчи янги товарлар
рақобати

шароитида ўзининг ихчамлиги билан хўжалик тизимида ўз ўрнини топди.

Улар янги ишлаб чиқаришларни саноатлаштириш босқичларини йирик

фирмаларга

қолдирган

ҳолда

янгиликлар

киритишнинг

дастлабки

босқичлари

билан

шуғулланади

.

Фан

-

техника тараққиёти ютуқлари уларга катта маблағга эга бўлмаган

ҳолда илм

-

фанга асосланган тармоқларга

тезда киришиб кетиш имконини беради

.

Оилавий тадбиркорлик корхоналари қатъий бозор рақобати

шароитида

фаолият юритади. Шунинг учун янги йирик корхоналар

сонининг жадал ўсиши

улардан кўпчилигининг банкрот бўлиши билан кузатилади. Аксарият ҳолатларда

(90

%) оилавий корхоналар капиталнинг етишмаслиги ёки самарасиз технология

сабабли эмас, балки бошқарув

билимларининг

мавжуд эмаслиги туфайли банкрот

бўлади.

АҚШда фирмалар ўртасида сўровлар тез

-

тез ўтказиб турилиб, уларда

муваффақиятсизликларнинг асосий сабаблари сифатида кўпинча қуйидагилар

келтирилади:

1) чуқур билимга эга эмаслик, тажрибанинг

мувофиқлиги

(масалан, тажрибали

муҳандис, лекин тажрибасиз тижоратчи), тижорат, молия,

етказиб бериш,

ишлаб

чиқариш

ва бошқариш

соҳаларида тажрибанинг

етишмаслиги;

2) сотувлар ҳажмининг кичиклиги;

3) рақобат;

4)

трансакция

харажатларининг жуда катталиги.

Бироқ кўпинча компаниялар капитал ёки инвестицияларнинг етишмаслигидан

эмас, балки

ҳал этилмаган бошқарув

муаммолари туфайли ўз фаолиятини тўхтатади

.

Оилавий корхоналар,

объектив тарзда, ўз табиатига кўра йирик бизнес билан

қиёслаганда

бозорда рақобат кучига эга эмас. Уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот

турларининг кичиклиги туфайли ишлаб чиқариш

харажатлари

юқори, фан

-

техника


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

билан жиҳозланганлик даражаси, кадрлар малакаси паст

.

Ахборот таъминоти

қийин,

уларга кўпинча маркетинг тадқиқотлари ўтказиш

учун воситалар етишмайди. Бу

оилавий

корхоналарни бозорда

ноқулай ҳолатга қўяди. Шунинг учун кичик бизнесни

(шу жумладан, оилавий корхоналарни), давлат ва жамият томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг

мукаммал тизимини яратиш –

уни ривожлантиришнинг муҳим шарти

ҳисобланади

.

Оилавий корхонага

маблағлар

оқими зарур. Имтиёзли кредитлаш давлат

томонидан қўллаб

-

қувватлашнинг энг муҳим йўналишларидан бири

ҳисобланади

.

Донгдор, нуфузли йирик корхоналарга

банк ҳамиша ёрдам беради. Кичик корхонага

эса, айниқса эндигина иш бошлаётган корхонага

одатдаги шароитларда

кредит

бериши амри маҳол. Шунинг учун Ўзбекистон қонунчилигида оилавий

тадбиркорлик

субъектларини имтиёзли кредитлаш ва суғурталаш

назарда тутилиши керак

.

Имтиёзли кредит сиёсатидан ташқари қонунчиликда имтиёзли солиқ солиш

ҳамда оилавий

тадбиркорлик

субъектлари, инвестиция ва лизинг компаниялари,

кредит ва суғурта

ташкилотларига солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши

зарур.

Кичик тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашда давлат

ва

ҳудудий фондлар катта роль ўйнайши мумкин. Фаолиятнинг асосий йўналишлари
қуйидагилардан

иборат бўлган оилавий

тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш

:

оилавий

тадбиркорлик

соҳасидаги мақсадли

дастурлар,

лойиҳалар ва

тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш ва улардан
самарали фойдаланиш йўли билан

бозор муносабатларини чуқурлаштиришга

кўмаклашиш

;

оилавий

тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш, товар бозорини тўлдириш,

янги иш ўринлари ташкил этиш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш,

экспертизадан

ўтказиш ва танлов

йўли билан

танлаб олишда иштирок этиш

;

бозор

инфратузилмасини

ривожлантириш

борасидаги

ишларни

жадаллаштиришда иштирок этиш

;

тадбиркорлик

тузилмаларининг

инновацион фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш

,

маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш

,

янги технология ва ихтироларни ўзлаштиришда кўмаклашиш

;

рақобат муҳитини яратиш ва оилавий

тадбиркорликни

ривожлантириш

фаолиятининг устувор йўналишларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий

инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш

.

Оилавий тадбиркорликни

қўллаб

-

қувватлаш

фондлари имтиёзли кредитлар,

фоизсиз ссудалар,

қисқа муддатли

қарзлар бериши, рақобатни ривожлантириш ва

товар бозорини тўлдириш мақсадида гаров берувчи, кафил

функцияларини бажариш

таклиф этилади.

Шундай қилиб, оилавий

тадбиркорлик

шакллари, соҳаси ва ташкилий

тузилмаларининг таҳлилига кўра, уларнинг йирик ишлаб чиқариш тузилмалари билан
узвий боғлиқ

ҳолда фаолият юритиши самарали йўл ҳисобланади. Оилавий

корхоналар

улар билан барқарор кооперация тамойиллари орқали ўзаро ҳамкорлик

қилади ёки бир ҳудудда жойлашган барча турдаги корхоналарнинг фаолият юритиши
инфратузилмасини шакллантиради. Бундай шароитда оилавий

корхоналарни

ривожлантириш йўналишларини танлаш ва соҳасини асослаш кўп жиҳатдан юзага


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

келган умумий ташкилий

-

ишлаб чиқариш

тузилмасига ва

биринчи навбатда йирик

корхоналарга

боғлиқ ҳисобланади. Йирик ва оилавий тадбиркорликнинг бундай

ўзаро боғлиқлиги

прогрессив ташкилий тузилмаларнинг

барпо этилишини талаб

қилади.

Ташқи муҳитнинг беқарорлиги –

хомашё ва энергия нархларининг, инфляция,

валюта курсларининг ўзгариб туриши, давлатлар иқтисодий сиёсатидаги

ўзгаришлар

шароитида кичик оилавий корхоналар

ихтисослашувининг устунликлари билан бир

қаторда ишлаб чиқариш

кооперацияси ишлаб чиқариш кўламини

кенгайтириш,

биргаликда тадқиқотлар ўтказиш,

молиявий

хавф

-

хатарни юмшатиш имконият

-

ларидан фойдаланишга интилади

.

Оилавий корхоналар

бир қатор йўналишлар

бўйича саъй

-

ҳаракатларни

бирлаштирган тақдирдагина иқтисодиёт

тузилмасида

барқарор

мавқега эга бўлиш ва йирик

корхоналар

билан муваффақиятли

ҳамкорлик

қилишга умид қилиши мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Хорижий тажрибалар асосида мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик

ривожланишини давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан қўллаб

-

қувватлаш

бўйича қуйидаги

хулосаларга келиш мумкин

:

1)

оилавий

тадбиркорлик фаолиятининг дастлабки босқичларида уларни

қўллаб

-

қувватловчи

инфратузилма

муассасаларини

ривожлантириш

(кичик

молиялаштириш банклари махсус фондлар, консалтинг –

ахборот марказлари ва б.);

2)

оилавий

тадбиркорлик

субъектлари томонидан

давлат молиясидан,

молиявий, моддий

-

техника ва ахборот ресурсларидан ҳамда

фан

-

техника

ишланмалари ва инновацион технологиялардан фойдаланишга самарали шароитлар
яратиш;

3)

оилавий

тадбиркорликни рўйхатга олиш, улар фаолиятини лицензиялаш,

маҳсулотини

сертификатлаш,

давлат статистика ва бухгалтерия

ҳисоботларини

тақдим этишнинг соддалаштирилган электрон тизимини кенг жорий этиш;

4)

оилавий

тадбиркорлик

субъектлари ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш

,

шу жумладан,

хорижий мамлакатлар

билан савдо, илмий

-

техникавий,

ишлаб чиқариш

алоқаларини ривожлантиришга

кўмаклашиш;

5)

оилавий

корхоналар

учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимини

ташкил этиш

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. Оилавий тадибркорлик тўғрисида. ЎзР

қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й. 17

-

сон, 188 модда.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори. “Ҳар бир оила –

тадбиркор”

дастурини амалга ошириш тўғрисида.

http://andijon.uz/news/

3.

Календжян С.О., Волков Д.А. Семейное предпринимательства: анализ

российской практически.//Российский внешнеэкономический вестник. № 9,2011.
С.17

-20.

4.

Абдуллаев Ё., Юлдашев Ш. Малый бизнес и предпринимательство. –

Т.:

IQTISOD - MOLIYA,

2008. 340 с.

5.

Убайдуллаева Р.А. Семя в Узбекистане. Монография. –

Т.: Фан, 2012. –

185 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

6.

Волков Д.А. Особенности организации и управления семейным

предпринимательством в условиях России. Автореферат док.диссертации. –

М.: РАНХ

и ГС. 45 с.

7.

Демография предприятий

и организаций.

https://stat.uz/ru433-analiticheskie-

materialy-ru/2053.

Госкомстат

, 2017 г.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг цонуни. Оилавий тадибркорлик тугрисида. УзР к,онун хужжатлари туплами, 2012 й. 17-сон, 188 модда.

Узбекистон Республикаси Президенти царори. "Хар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тугрисида. http://andiion.uz/news/

Календжян С.О., Волков Д.А. Семейное предпринимательства: анализ российской практически.//Российский внешнеэкономический вестник. № 9,2011. С.17-20.

Абдуллаев Ё., Юлдашев Ш. Малый бизнес и предпринимательство. - Т.: IQTISOD - MOLIYA, 2008. 340 с.

Убайдуллаева Р.А. Семя в Узбекистане. Монография. -Т.: Фан, 2012. - 185 с.

Волков Д.А. Особенности организации и управления семейным предпринимательством в условиях России. Автореферат док.диссертации. - М.: РАНХ и ГС. 45 с.

Демография предприятий и организаций, https://stat.uz/ru433-analiticheskie-materialy-ru/2053.Госкомстат, 2017 г.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов