Способы координации деятельности субъектов, оказывающих услуги по защите сельскохозяйственных растений от вредителей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-64
4
2
Поделиться
Эрхонова, М. (2018). Способы координации деятельности субъектов, оказывающих услуги по защите сельскохозяйственных растений от вредителей. Экономика и инновационные технологии, (4), 57–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10563
Малохат Эрхонова, Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Изучены вопросы по регулированию деятельности субъектов, оказывающих услуг по биологической защите сельскохозяйственных растений. В этой связи приводятся рекомендации на научной основе. Статья практична.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН

ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Эрхонова Малохат Абсаитовна,

ҚХИИТИ илмий ходими

E-mail:

ms.erkhonova@mail.ru

Аннотация

:

Қишлоқ

хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан ҳимоялаш бўйича

хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари
ўрганилган. Бу борада илмий асосланган таклиф тавсиялар берилган. Мақола амалий
аҳамиятга молик.

Аннотация:

Изучены вопросы

по регулированию деятельности субъектов,

оказывающих услуг по биологической защите сельскохозяйственных растений

.

В этой

связи приводятся рекомендации на научной основе. Статья практична.

Abstract:

Scientific based recommendations on standardization of subjects’

activities who

serve in protection of agriculture plants from pests.

Recommendations on scientific basis are given

in this regard. The article is practical.

Калит сўзлар:

самарадорлик, вертикал тизим, горизонтал тизим, акциядорлик

жамияти,

давлат ва хусусий биолабораториялар,

Фермер хўжаликлари,

етиштириш,

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари, молиялаштириш тизими, барқарорлик.

Кириш

Кейинги йилларда қишлоқ

хўжалиги барқарор суръатлар билан ривожланиб

бормоқда. Бу қишлоқ

хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳажмининг ортиши ҳамда мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжини ўзимизда етиштирилган
қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашнинг яхшиланишида ўз аксини

топмоқда. Эндиги вазифа маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлигини
оширишдан иборат. Шу боис, истиқболда “қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришни

муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ

-

овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш,

экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторни экспорт
салоҳиятини сезиларли даражада ошириш

[1]

масаласи устувор вазифалардан бири

сифатида белгилаб олинди. Шунингдек, Президентимиз томонидан “қишлоқ

хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тизимини
самарали ташкил этиш орқали экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида
“Ўсимликлар клиникаси” хизматини ташкил этиш” бўйича берилган топшириқ

ушбу

соҳани ривожлантириш зарурлигидан далолат беради

[2].

Глобал иқлим ўзгариши оқибатида ўсимлик зараркунандаларининг кўпайишига

қулай шарт

-

шароит яратилиши ва янги турдаги касаллик ва зараркунандаларнинг

пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу эса уларга қарши курашнинг биологик усулларини
янада такомиллаштиришни, янги турдаги биологик воситаларни ишлаб чиқаришни
йўлга қўйишни ва умуман бу борада янгича стратегик йўналишни танлаб олишни
талаб этмоқда.

Қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлиги ўсимликларни

ҳимоя қилиш тизимининг ривожланиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ

бўлиб, уни

барқарор ривожлантириш нафақат алоҳида тадбирларни амалга ошириш, балки
қишлоқ

хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан

ҳимоялаш хизматлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатувчи субъектлар фаолиятини ҳам такомиллаштиришни, мувофиқлаштириб
боришни тақозо этмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўсимликларни биологик ҳимоя қилишнинг иқтисодий самарадорлигини

ошириш муаммолари бўйича хорижий тадқиқотчилардан В.А.Черкасов ва
Ш.М.Гринбергнинг фикрича биологик ҳимоялаш хизмати корхонасини қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур воситалар етказиб берувчи иқтисодий тизим
сифатида кўрадиган бўлсак, нафақат ишлаб чиқариш жараёни ҳолатини, балки ундаги
ўзгаришларни ҳам билиш лозим бўлади

[3]

. Бунинг учун эса биолаборатория

фаолиятини ҳам режадаги ва ҳақиқатдаги унумдорлигини тавсифлай оладиган
кўрсаткичлар

тизими

(натурал

ва

қиймат)

керак

бўлади.

Маълумки,

биолабораториялар самарадорлиги иқтисодий қонунлар асосида иқтисодий ва
ижтимоий ўсиш суръатларига эришиш йўлларини топишга боғлиқ

ва бошқаларнинг

илмий ишларида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистонда аграр иқтисодчи олимлардан К.А.Чариев ўсимликларни ҳимоя

қилишнинг кимёвий усулига кўпроқ

тўхталган, биологик ҳимоя қилиш усули борасида

хорижий тажрибалар ва улардан республикамизда фойдаланиш жихатларини
белгилаб берган И.Қ.Ражабов ва А.Тошбоевлар агрокимёвий хизматларни ўрганган
бўлиб калий, кальций, фосфор ва бошқа минерал ўғитларнинг ўсимликлар
ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашган

[4]

. Шунингдек И.Қ.Ражабов

ўсимликларни

ҳимоя қилишда интеграцион усулдан кўпроқ

фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги

таъкидланган.

Қ.А.Ҳасанжановнинг фикрича ўсимликларни ҳимоя қилишда кимёвий усулнинг

ташкилий

-

иқтисодий асослари такомиллаштирилмасдан кўзланган натижага эришиб

бўлмайди

[5].

Ўсимликларни ҳимоя қилишда айнан биологик усулнинг технологик ва қисман

бўлсада иқтисодий самарадорлиги бўйича академик Б.А.Сулаймонов илмий
тадқиқотлар олиб бормоқда. Б.А.Сулаймонов тунлам капалакларига қарши
курашишда янги усул –

ёриткичли тутқич мосламасини таклиф қилмоқда

[6].

Маълумки, кўпгина зараркунанда капалаклар тунда фаол бўлади. Шунинг учун
бундай капалаклар тунлам капалаклар дея юритилади. Ушбу кашфиётнинг аҳамияти
шундаки, пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ

хўжалиги экинларига катта зарар

келтирадиган тунлам капалакларини кечқурун махсус қутидан тараладиган ёруғлик
ёрдамида бир жойга тўплаш мумкин. Ушбу ускуна боғ

,

ғўза ва бошқа экинлардаги

зарарли тунлам капалакларини камайтириш, уларнинг қишловдан чиқиш ва ялпи
учиш муддатларини аниқлаш, капалакларнинг тур таркибини, кўпайиш зичлигини
аниқлаш, тарқалиш майдонини белгилаш мақсадида қўлланилади. Бундан ташқари
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги турли илмий тадқиқотларда ҳам кенг
фойдаланиш имкони

мавжуд.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида методология сифатида таққослама

таҳлил, абстракт фикрлаш, монографик кузатиш каби усуллардан фойдаланилди.
Таққослама таҳлил усулида уюшмани ташкил қилишгача ва уюшма ташкил
қилингандан кейинги эҳтимолий натижалар солиштирилди, абстракт фикрлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ишларини

мувофиқлаштирувчи республика штаби

“Агрокимёҳимоя” ХАЖ, Чигирткаларга қарши

кураш хизмати

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ишларини

мувофиқлаштирувчи вилоят штаби

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ишларини

мувофиқлаштирувчи туман штаби

Агрокимёҳимоя” ХАЖ туман филиаллари

Фермер

хўжаликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Махкамаси,

Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги

Дон маҳсулотлари

Акциядорлик

компания

c

и ва

унинг ҳудудий

бўлинмалари

Пахтасаноат
уюшмаси ва

унинг ҳудудий

бўлинмалари

Биолабораториялар

Ҳудудий агрономлар

Дала назоратчилари

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий

-

тадқиқот

институти, Республика “Биосифат” марказий

лабораторияси

усулида мавжуд тизимнинг афзалликлари ва камчиликлари аниқланди, монографик
кузатиш ва бошқа усулларда жойлардаги мавжуд ҳолатга баҳо берилди.

Таҳлил ва натижалари

Маълумки, ҳозирда ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялаш бўйича

хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти вертикал тизимда

-

Вазирлар Маҳкамаси,

Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти томонидан

муқофиқлаштирилиб борилади

(1-

расм).

Бунда “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти ўз тассаруфидаги вилоятлар

“Агрокимёҳимоя” ХАЖ ва уларнинг туман филиаллари орқали қишлоқ

хўжалиги экин

майдонларида зараркунандалар тарқалиши башоратини ишлаб чиқади ҳамда туман
қишлоқ

хўжалиги бўлими билан зараркунанда тарқаладиган ва ишлов ўтказилиши

лозим бўлган майдонлар келишилади. Шундан сўнг, қишлоқ

хўжалиги экин

майдонлари ва уларнинг атрофларида зараркунандаларга қарши биологик ва
кимёвий воситага бўлган эҳтиёжни эътиборга олиб, давлат ва хусусий
биолабораторияларга ҳудудлар кесимида буюртма шакллантиради.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика штаби

эса ўзининг вилоят штаблари орқали туман штабларига етказиши билан бирга
назоратини ҳам олиб боради. Қуйидаги 1

-

расмда туман миқёсида ўсимликларни

зараркунандалардан

ҳимоялаш

хизматлари

кўрсатувчилар

фаолиятини

мувофиқлаштиришнинг амалдаги горизонтал тизими келтирилган.















1-

расм. Ўсимликларни ҳимоялаш хизмати кўрсатувчи субъектлар фаолиятини

мувофиқлаштиришнинг амалдаги тизими

Манба. Муаллиф томонидан тузилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Бунда биомаҳсулотларни етказиб бериш ва қўллаш тартиби қуйидагича амалга

оширилади. Уларни етказиб бериш бўйича биолабораториялар билан қишлоқ

хўжалиги

товар

ишлаб

чиқарувчилари

ўртасида

шартномалар

тузилади.

Шартномалар ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилади, дала назоратчиларининг
кузатувлари асосидаги талабнома бўйича фермер хўжаликларига сертификатланган
биомаҳсулотлар етказиб берилади. Етказиб бериладиган биомаҳсулотлардан
трихограммани тўғри ва самарали қўллаш учун ферамон тутқичларидан кенг
фойдаланиш ишлари амалга оширилади.

“Агрокимёҳимоя” ХАЖ туман филиали томонидан ҳудудлардаги фермер

хўжаликларининг пахта ва ғалла майдонларида биомаҳсулотларга бўлган талаб
шакллантирилади ва биолабораториялар орқали тегишли тартибда шартномалар
расмийлаштирилади, шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда фермер
хўжаликлари мавсум даврида биомахсулотлар билан таъминлаб борилади. Амалга
оширилган хизматлар бўйича далолатнома тузилиб, маблағларни тўлаш ишлари
амалга оширилади.

Таъкидлаш

жоизки,

қишлоқ

хўжалиги

экинларини

зараркунанда

ва

касалликлардан ҳимоя қилишнинг биологик усули асосан пахта, ғалла экинларига
қўлланилаётган

бўлиб,

бунинг

асосий

сабаби

давлат

эҳтиёжлари

учун

етиштириладиган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари учун молиялаштириш тизимининг

барқарорлиги

ҳисобланади.

Биолабораториялар

учун

кўпайтирилаётган

биомаҳсулотларга бўлган асосий талаб ушбу йўналишдаги фермер хўжаликлари
томонидан шакллантирилиши сабабли деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги
экинларни ҳимоя қилиш учун биомаҳсулотлар кўпайтирилмайди.














2-

расм. Туманда ўсимликларни ҳимоялаш хизмати кўрсатувчилар фаолиятини

мувофиқлаштиришнинг амалдаги горизонтал тизими

Хизматлар учун

буюртмаларни

шакллантириш

Хизмат кўрсатувчи

биолабора

-

ториялар

Кўрсатилган хизматлар

миқдори ва сифати асосида

бўйича далолатнома

тузилиши

Далада кузатув ишлари

(индивидуал кузатувлар ва

феромон тутқичлар таҳлиллари

асосида) ва биомаҳсулот

тарқатиш

“Агрокимёҳимоя” ХАЖ туман

филиали

Шартномаларни

расмийлаштириш ва хизмат

кўрсатиш

Хизматлар учун

тўловларни амалга

ошириш

Фермер хўжаликлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда айтиш лозимки, биологик усулни деҳқон ва аҳоли томорқасида

қўллашда, фикримизча, дастлаб давлат томонидан тартибга солиш талаб этилади.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимиятлари ва фуқаролар ўзини

-

ўзи бошқариш

органлари томонидан аҳоли билан биолабораториялар ўртасидаги ташкилий ва
иқтисодий муносабатларда ўз ваколат доираларида амалий ёрдам кўрсатишлари
кўзда тутилади. Бунда асосан аҳолига томорқалардаги экинларини ҳимоя қилишда
кимёвий воситалар ўрнига биологик маҳсулотлар билан ҳимоя қилишнинг
афзалликлари тўғрисида тушунчалар бериш, маълум бир ҳудудлардаги фитосанитар
ҳолатни яхшилашни тартибга солиш лозим.

Фикримизча ҳудудда пайдо бўлган зараркунанда ва касалликларга самарали

кураш олиб бориш учун, яъни зарарланган ҳудудни тўла қамраб олиш учун “Туман
миқёсида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш субъектлари уюшмаси” ни ташкил
этиш мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз (3

-

расм).



























3-

расм. Туман ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи

субъектлар ушюмаси фаолият механизми чизмаси

1

1

Муаллиф томонидан тавсия қилинмоқда.

Туман ўсимликларни

биологик ҳимоя қилиш

субъектлари

уюшмаси

Уюшманинг таъсисчилари

“Ўздонмаҳсулот”

акцядорлик

жамиятининг

ҳудудий

бўлинмалари

“Пахтасаноат”

уюшмасининг

ҳудудий

бўлинмалари

Томорқа

хўжаликлари

Деҳқон

хўжаликлари

Фермер

хўжаликлари

“Аг

р

оким

ё

ҳим

оя”

ХАЖ

тум

ан

ф

илиали

б

иолабор

ат

о

-

р

ия

лар

Биологик усулдан фойдаланувчилар:

(фермер, деҳқон ва

томорқа хўжаликлари)

Биомаҳсулотлар миқдори ва

ҳажмлари ҳамда ўсимликларни

ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар

бўйича буюртмаларни бериш.

Тўловларни ўз вақтида амалга

ошириш

Ҳудуддаги ҳашаротлар билан

зарарланган экин майдонлари

ҳажмини аниқлаш, буюртмаларини

шакллантириш ва шартномаларни

расмийлаштириш ҳамда ижросини

мувофиқлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Бундай уюшманинг асосий мақсади туман худудидаги барча қишлоқ

хўжалиги

корхоналарини тўлиқ

қамраб олиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича

хизматларни мувофиқлаштириш, яъни юқорида айтиб ўтилган муаммони ҳал
этишдан иборат бўлади.

Уюшманинг асосий таъсисчилари қаторида “Агрокимёҳимоя” ХАЖ туман

филиали биолабораториялари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, шахсий
томорқа ер эгаларидан ташқари бошқа манфаатдор ташкилотлар, яъни
“Ўзпахтасаноат” Уюшмаси ва “Ўздонмаҳсулот” Акциядорлик компаниясининг
ҳудудий бўлинмалари, тегишли тижорат банклари ва бошқа хусусий тадбиркорлар
ҳам аъзо бўлишлари мумкин.

Бундай уюшмани ташкил этиш амалдаги қонунларда белгиланган тартибда

ташаббускор гуруҳнинг, яъни таъсисчиларнинг йиғилишини ўтказиш, таъсис
шартномасини тузиш, уюшма Уставини тасдиқлаш, ҳокимиятдан рўйхатдан ўтказиш
учун ҳужжатларни тайёрлаш, Уюшмани туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтказиш ва
расмийлаштириш босқичларидан иборат бўлади. Уюшманинг ижроия органи ўз
ишини буюртмалар портфелини шакллантириш ва истеъмолчилар билан
шартномалар тузиш, фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари ўртасида ташвиқот ва
тарғибот ишларини олиб бориш билан шуғулланади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари

Уюшмасининг ташкилий

-

бошқарув тузилмаси таркибида турли бўлинмалар бўлиши

мумкин, жумладан: маркетинг ва буюртмаларни шакллантириш бўлинмаси,
ўсимликларни диагностика қилиш, консалтинг хизмати кўрсатиш бўлинмаси,
ўсимликларга биологик ва кимёвий ишлов бериш хизмати бўлинмаси,
биомаҳсулотлар ва кимёвий воситалар сотиш бўлинмаси, молия

-

ҳисоб хизмати

бўлинмаси ва бошқалар.

Маркетинг ва буюртмаларни шакллантириш бўлинмасининг вазифалари

қуйидагилардан иборат бўлади. Жумладан, истеъмолчилар талабини ўрганиш, шу
асосда ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати турлари, хизматлар ҳажмини ва унинг
нархини аниқлаш, шунингдек, истеъмолчилар орасида Уюшма томонидан
бажарилиши мумкин бўлган хизмат турларини реклама қилиш ҳамда биологик ва
қимёвий воситаларга, бошқа хизматлар учун буюртмаларни шакллантириш билан
шуғулланади.

Ўсимликларни диагностика қилиш, консалтинг хизмати кўрсатиш бўлинмаси,

Жумладан, қишлоқ

хўжалик экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилишда

қўлланиладиган кимёвий (инсектицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ўсишни
бошқарувчи моддалар ва ҳ.к.) ва биологик (микробиологик воситалар, энтомофаглар
ва ҳ.к) воситаларидан тўғри ва самарали ва хавфсиз фойдаланиш бўйича консалтинг
хизматини кўрсатишни амалга оширади.

Биомаҳсулотларни (сотиш) хизмати бўлинмаси, тузилган шартномага мувофиқ

истеъмолчиларга керакли турдаги ва ҳажмдаги биологик кураш воситаларини
белгиланган муддатларда етказиб беради, уларни ишлатиш меъёрлари, хусусиятлари
бўйича зарур маслаҳатлар бериб боради.

Ўсимликларга биологик ва кимёвий ишлов бериш хизмати бўлинмаси экинларни

экишдан олдин касаллик ва зараркунандаларга қарши уруғлик ва кўчатларга ишлов
бериш, экинларнинг ўсиш даврида зарар етказувчи зараркунандалар ва касаллик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

қўзғатувчилар ҳамда бегона ўтларга қарши ресурс тежамкор ва экологик ҳавфсиз
кураш усулларини қўллаш каби хизматларни бажаради.

Молия

-

ҳисоб хизмати бўлинмаси бўйича Уюшма банкда махсус ҳисоб рақамига

эга бўлади ва барча ҳисоб

-

китоб ишларини таркибидаги молия

-

ҳисоб хизмати орқали

мустақил олиб боради. Бу хизмат асосан ўзаро ҳисоб

-

китоб ишларини юритади,

истеъмолчилар билан шартномалар тузиш ва улар асосида маблағлар ўз вақтида
тушишини таъминлайди.

Таклиф этилаётган тизимнинг янада самарали фаолият юритиши учун маҳаллий

ҳокимият органлари ва Туман қишлоқ

ва сув хўжалиги бўлими ҳар бир таъсисчининг

ҳам ўз вазифалари аниқ

бўлиши, улар ўртасидаги манфаатли ҳамкорик йўлга

қўйилиши лозим. Жумладан, туман Қишлоқ

ва сув хўжалиги бўлимининг вазифалар

қаторига:

-

туман Қишлоқ

ва сув хўжалиги бўлими ўсимликларни ҳимоя қилиш

масалалаларини бош мувофиқлаштирувчиси бўлиб туманнинг барча ҳудудларида
ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини белгиланган муддатларда бажарилишини
назоратга олади ҳамда ҳосилга зарар етказилган ҳолатда тегишли тадбирларни
амалга ошириб боради;

-

мунтазам равишда туман штабида ҳудудий агрономлар, “Агрокимёҳимоя” ХАЖ

туман филиали

ҳамда пахта тозалаш, дон қабул қилиш корхоналари мутахассислари

билан биргаликда туман бўйича фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари
ихтиёридаги қишлоқ

хўжалик экинлари майдонларининг ҳолати, зараркунандалар

билан зарарланганлиги ҳамда уларга қарши олиб борилган кураш чораларини таҳлил
қилади, керакли тадбирларни режалаштиради ҳамда кунлик, хафталик иш
фаолиятини мувофиқлаштиради. Фермер, деҳқон хўжаликларига биомаҳсулот
тарқатиш, ҳимоя тадбирларига қўшимча ишчи кучи ажратиш, биолабораторияларни
талаб этилган озуқалар билан таъминлашни ташкил қилади.

Айни пайтда “Агрокимёҳимоя” ХАЖ туман филиаллари:

-

ҳудудлар кесимида фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин

майдонларида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар тарқалиши
даражасини ўрганади, ойлар бўйича қисқа муддатли башоратлар тайёрлайди;

-

биолабораторияларда фойдали ҳашаротларни кўпайтириш графигини ишлаб

чиқади ва уларни далага чиқариш дислокациясини белгилайди;

-

биологик ишлов ўтказиш ҳажмларини белгилайди ва амалга оширади,

тумандаги биолабораториялар, агроном

-

энтомолог ва дала назоратчилари

учун

тегишли услубий тавсиялар бериб боради.

Пахта тозалаш ва дон корхоналари эса ўз ўрнида

-

фермер, деҳқон ва томорқа

хўжаликлари экин майдонларининг барча зарарланган ҳудудлари бўйича
биомаҳсулотларни

тарқатиш

учун

белгиланган

тартибда

биомаҳсулот

тарқатувчиларни моддий рағбатлантириш, биомаҳсулотларни ўз вақтида фермер,
деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин майдонларига етказиб бериш мақсадида ўзига
бириктирилган биолабораторияларни транспорт билан таъминлаш каби масалаларни
ҳал этади.

Биолабораториялар

-

бириктирилган ҳудудда фермер, деҳқон ва томорқа

хўжаликлари экин майдонларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун
биолабораториянинг тўлиқ

қувват билан ишлашини ва сифатли биомаҳсулотлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

кўпайтиришни ташкил қилади. Белгиланган ҳудуддаги фермер, деҳқон ва томорқа
хўжаликлари экин майдонларини биомаҳсулот билан таъминлайди, етишмайдиган
биомаҳсулотларни бошқа биолабораториялардан олиб келиб бириктирилган
фермерларни тўлиқ

таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриб боради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, таклиф

этилаётган Уюшманинг фаолияти

алоҳида ҳудудларда зараркунандаларга биологик усул билан кураш тизимининг
самарасини оширишга хизмат

қилади. Биолабораторияларнинг ечилмаган

муаммоларини туман раҳбариятига ва бошқа тегишли ташкилотларга ҳал этиш учун
тақдим этиб бориши тизимнинг самарадорлигини оширига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисидаги”ги ПФ

-4947-

сонли фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 19

-20

январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва
Қизириқ

туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 3

-

қисми 60

банди.

3.

Черкасов В..А. и Грингберг Ш.М. Планирование, учет и отчетность в

производственных биолабораториях.Эффективност биологческого метода защиты
растений. Кишинев

-

1981 г. 111

-

113 стр.

4.

Ражабов И.Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар

бозори мувозанати ва ишлаб чиқариш самарадорлиги. Иқтисод фанлари доктори
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 2006 й.

5.

Ҳасанжанов Қ.А. Минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш. Т.,

«Ўзбекистон», 1973. 97 б.

6.

Сулаймонов Б.А., Болтаев Б.С. Боғ, токзор ва дала экинларининг

зараркунанда ва касалликлари ҳамда уларга қарши кураш усуллари. 2018.162 б.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисидаги"ги ПФ-4947-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириклари ва Кизириц туманида кенгайтирилган тарзда утказилган мажлис баёнининг 3-к,исми 60 банди.

Черкасов В..А. и Грингберг Ш.М. Планирование, учет и отчетность в производственных биолабораториях.Эффективност биологческого метода защиты растений. Кишинев-1981 г. 111-113 стр.

Ражабов И.К- Ицтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори мувозанати ва ишлаб чицариш самарадорлиги. Ик,тисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 2006 й.

Хасанжанов К,.А. Минерал угитлардан самарали фойдаланиш. Т.,

«Узбекистон», 1973. 97 б.

Сулаймонов Б.А., Болтаев Б.С. Бог, токзор ва дала экинларининг

зараркунанда ва касалликлари >^амда уларга кдрши кураш усуллари. 2018.162 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов