Внешняя торговля Узбекистана и ее значение в развитии экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
108-113
8
9
Поделиться
Мамаджанова, Т. (2018). Внешняя торговля Узбекистана и ее значение в развитии экономики. Экономика и инновационные технологии, (4), 108–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10569
Туйгуной Мамаджанова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изученна внешняя торговля в Узбекистане и его значения в развитие экономики, теоритические основы внешней торговли,этапы процесса глобализации в развитии международного обмена и внешней торговли между странами ,а так же разработаны научные предложения и рекомендации по перспективным возможностям увеличения экспорта между производетелей плодово-овощных продукций, с преимущественными аспектами экспорта для экономики страны.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ САВДО ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЁТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Мамаджанова Туйғуной Аҳмаджановна,

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

mamadjanova_t@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада Ўзбекистонда ташқи савдо ва унинг иқтисодиётни

ривожлантиришдаги аҳамияти ўрганилган бўлиб, унда ташқи савдонинг назарий асослари,
мамлакатлар ўртасидаги халқаро айирбошлаш ва халқаро савдонинг ривожланишида
глобаллашув жараёнининг босқичлари ҳамда мамлакат иқтисодиёти учун экспортнинг
аҳамиятли жиҳатлари билан бирга мамлакатимизда мева

-

сабзавот маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчилари ўртасида экспортни янада кўпайтиришнинг истиқболли имкониятлари
бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье изученна внешняя торговля в Узбекистане и его

значения в развитие экономики,теоритические основы внешней торговли,этапы процесса
глобализации в развитии международного обмена и внешней торговли между странами
,а так же разработаны научные предложения и рекомендации по перспективным
возможностям увеличения экспорта между производетелей плодово

-

овощных продукций,

с преимущественными аспектами экспорта для экономики страны.

Abstract:

This article examines foreign trade in Uzbekistan and its implications for the

development of the economy, the theoretical foundations of foreign trade, the stages of the
globalization process in the development of international exchange and foreign trade between
countries, as well as developed scientific proposals and recommendations on the prospects for
increasing exports between producers fruit and vegetable products, with the main aspects of exports
for the country's economy.

Калит сўзлар:

ташқи савдо, экспорт, импорт, ташқи иқтисодий

фаолият, рақобат,

экспорт фаолиятини қўллаб

-

қувватлаш, рухсат беришнинг соддалаштирилган тизими,

электрон декларациялаш, солиқ ва божхона имтиёзлари.

Кириш

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг мустақил овозига эга

бўлган давлат даражасига кўтарилди ва нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлди.
Дунёдаги саноати ривожланган етакчи мамлакатлар билан сиёсий

-

дипломатик, савдо

-

иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатиб, икки ва кўп томонлама манфаатли
алоқаларни тобора ривожлантириб бормоқда. Шундай шароитда мамлакатнинг ташқи
иқтисодий салоҳияти табиий ресурсларнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва илмий

-

техник потенциалнинг барпо этилиши, инфратузилма, ижтимоий соҳа, маҳсулот ва
хизматларнинг мамлакат ташқарисига экспорт қилиниши ёки чет эл фуқароларига,
фирма ва ташкилотларга, шу жумладан, мамлакат ичидаги хорижий корхоналар ва
қўшма корхоналарга сотилиши билан аниқланади.

Мамлакат ташқи иқтисодий салоҳиятини аниқловчи энг муҳим иқтисодий

кўрсаткичлар ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажми, шу жумладан, аҳоли жон бошига, ЯИМда
товар ва хизматлар экспортининг улуши ҳамда товарлар умумий экспорти ҳажмида
саноат товарлари улуши кабилар ҳисобланади.

Маълумки, халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган

кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75

-

80 %и ташқи савдонинг

улушига тўғри келади. Дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи
савдонинг роли каттадир.

Бу борада “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида»ги фармонда келтирилганидек, «принципиал жиҳатдан янги
маҳсулот ва технологиялар турларини чиқаришни ўзлаштириш, бунга асосан ички ва
ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш[1]” муҳим
аҳамият касб этади

.

Кўпгина ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатлар ташқи савдо

алоқаларини янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият берадилар. Чунки, ҳар қандай
айирбошлашнинг аҳамияти, унинг самарадорлиги билан, шу жумладан, халқаро
миқёсда ҳам келишилган битимлардан томонларнинг оладиган самараси билан
белгиланади. Яъни, хоҳ товар ва хоҳ хизматлар савдоси бўлсин, айирбошлашдан
олинадиган афзалликка ҳар

бир қатнашувчи мамлакат эга бўлади ва натижада бутун

жаҳон хўжалиги тизими ўзаро манфаатдор бўлади.

Мамлакатлар ўртасидаги халқаро айирбошлаш ва халқаро савдонинг

ривожланишида глобаллашувнинг аҳамияти тўғрисида гапирадиган бўлсак,
мамлакатлар қадим замонлардан буён моддий ноз

-

неъматларни тайёр маҳсулотлар

ва турли хил ресурслар кўринишида ўзаро айирбошлаб келишган, яъни бир

-

бирлари

билан

халқаро

иқтисодий

муносабатларга

киришишган.

Ўз

навбатида,

айирбошлашнинг ҳажми ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига ва
товар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига боғлиқ бўлган. Чунки, ишлаб чиқариш
ҳажмининг ўсиши, бир томондан, мамлакатлар ўртасида хўжалик алоқаларининг
кенгайишига имкон яратса, икккинчи томондан, турли хил хомашёлар, материаллар ва
бошқа ресурсларга бўлган талабнинг ошиб бориши айирбошлаш заруратини келтириб
чиқаради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий фанлар асосчиси Адам Смит меркантилизм назариясини қаттиқ

танқид остига олади. У ва унинг давомчилари эркин савдо халқаро савдо
иштирокчиларининг барчаси учун муҳим ва фойдалидир, аммо хўжалик юритиш
жараёнларига давлатнинг фаол аралашуви мамлакат иқтисодиёти учун зарарлидир
деб таъкидлашади

[2].

Иқтисодчи олим Ж.Сакснинг фикрича «дунёдаги ҳар қандай давлатнинг

иқтисодий муваффақияти ташқи савдода кўринади. Ҳозирги кунга қадар ҳеч бир
мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан ажралган ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил
қила олгани йўқ»[3]. Халқаро савдо оқими ва унинг таркибини Эли Хекшер ва Бертил
Олинлар ўз қарашларида акс эттириб, “у ёки бу давлатнинг

маълум бир товарларга

ихтисослашишини уларнинг ишлаб чиқариш омилларига эгалик даражасига
боғлиқдир” дейилган хулосага келишган ва улар «нархларнинг ишлаб чиқариш
омилларига тенглаштириш» назариясини илгари сурдилар[4].

Ягдиш Н. Бхогвоти маълум бир шароитларда экспортга йўналтирилганликнинг

ошиши савдо шароитининг етарлича ёмонлашувига олиб келишлигини, натижада реал
даромад пасайиши келиб чиқишлигини исбот қилди

[5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасида ҳам бир қатор иқтисодчи олимлар, жумладан

А.Алимов, И Ҳамедов

[6]

, Ж.Жалолов, И.Ахмедов, И.Нематов, Т.Акрамов

[7]

, Г.Г.

Назарова, Н.Н.Маҳмудов

[8]

ларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган.

Тадқиқот методологияси

Мақолада кузатув асосида мамлакатлар ўртасидаги халқаро айирбошлаш ва

халқаро савдонинг ривожланишида глобаллашув жараёнининг босқичлари ўрганилди,
танланма усулда республика экспорт

-

импорт салоҳияти бўйича мева

-

сабзавотларнинг

экспортдаги ўзгариш динамикаси иқтисодий таҳлил қилинди,

Таҳлил ва натижалар

2017 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 160 дан ортиқ

мамлакатлари билан савдо

-

сотиқ алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан,

республиканинг ташқи савдо айланмаси 2017 йил якуни бўйича 26,9 млрд АҚШ долл
ёки 2016 йил кўрсаткичига нисбатан 11 %га ошган. Шундан, экспорт 13,9 млрд. АҚШ
долларини (51,7 %) ва импорт 13,0 млрд. АҚШ долларини (48,3%)ташкил қилди ёки
2016 йилга нисбатан мос равишда 114,9 ва 107,2 фоизларни ташкил этди. Ташқи савдо
айланма сальдоси 880,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлди. Шунинг 729,3 млн. АҚШ
долларини МДҲ давлатлари ва 150,9 млн. АҚШ долларини бошқа давлатлар ташкил
этган.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш

тузилмаларида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши натижасида ташқи савдода
фақат хомашё воситалари билан қатнашувига барҳам берилди. Хусусан, 2000 йилда
экспорт таркибида пахта толасининг улуши 27,5 %га тенг бўлган бўлса, 2017 йил
якунлари бўйича бу кўрсаткич 3,4 %ни ташкил қилган. Шунингдек, таҳлил қилинаётган
йилларда озиқ

-

овқат маҳсулотлари 5,4 %дан 6,3 %га, хизматлар 13,7 %дан 25,2 %га

ҳамда энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари 10,3 %дан 13,8 %га ошганлигини
кўришимиз мумкин. Бу ўз навбатида мамлакат экспорт салоҳиятидаги ривожланиш
тенденциясини кўрсатади.

2017 йил 2016 йилга нисбатан умумий экспортда хизматлар экспортининг улуши

25,2 % ташкил этиб, шундан 11,6 % транспорт хизматларига, 11,4 % эса туризм
хизматлари ҳиссасига тўғри келмоқда (1

-

расм).

1-

расм. 2016

-

2017 йилларда товар ва хизматларнинг экспорт таркиби, жамига

нисбатан фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон республикасининг

ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати”, 2018 й.

5,3 %

5,7 %

6,9 %

14,2 %

5,9 %

1,8 %

25,8 %

34,4 %

3,4 %

6,3 %

6,4 %

13,8 %

6,6 %

2,6 %

25,2 %

35,7 %

пахта толаси

озиқ

-

овқат маҳсулотлари

кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар

энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари

қора ва рангли металлар

машина ва асбоб

-

ускуналар

хизматлар

бошқалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Экспорт таркибида бошқа товарлар гуруҳи 35,7 % улуш билан муайян ўринга эга

бўлиб, бунда ушбу гуруҳга кирувчи текстиль маҳсулотларининг ҳажми 1133,2 млн. АҚШ
долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,8 % ўсди.

Шунингдек, мазкур йилларда импорт таркибининг асосий улуши 39,8 % билан

машина ва асбоб

-

ускуналар гуруҳи ва 16,5 % билан кимё маҳсулотлари ва ундан

тайёрланган буюмлар гуруҳи ҳиссасига тўғри келмоқда.

2-

расм. 2016

-

2017 йилларда товар ва хизматларнинг импорт таркиби, жамига

нисбатан фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон республикасининг

ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати”, 2018 й.

Умуман мамлакатимиз ташқи савдосида жаҳоннинг иқтисодий ривожланган

мамлакатларининг ҳиссаси ортиб бормоқда. МДҲ мамлакатлари орасида Россия,
Қозоғистон, Украина, Қирғизистон ва

Тожикистон давлатлари асосий ҳамкорларимиз

ҳисобланиб, уларнинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 28,5 %ни ташкил қилса,
бошқа узоқ хориж ҳамкорларимиз орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси,
Германия, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Эрон, Латвия, Литва, Франция, АҚШ,
Италия давлатлари ҳисобланади ва уларнинг улуши 41,9 %ни ташкил қилади.

3-

расм.

Республика товар айланмасида нисбатан катта улушга эга бўлган давлатлар

билан ташқи савдо айланмаси (2017 йилнинг январь–декабрида)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон республикасининг

ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати”, 2018 й.

11,9 %

17,5 %

4,8 %

7,6 %

41,3 %

6,7 %

10,2 %

9,8 %

16,5 %

5,7 %

9,8 %

38,9 %

7,5 %

11,8 %

озиқ

-

овқат маҳсулотлари

кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган
буюмлар
энергия манбаалари ва нефть маҳсулотлари

қора ва рангли металлар

машина ва асбоб

-

ускуналар

0,0

2,0

4,0

6,0

8,0

10,0

12,0

14,0

16,0

18,0

20,0

Украина

Латвия

Эрон

Ҳиндистон

Бразилия

Афғонистон

Германия

Корея Республикаси

Туркия

Қозоғистон

Россия

Хитой

1,1 %

1,1 %

1,2 %

1,2 %

1,2 %

2,3 %

2,3 %

5,1 %

5,7 %

7,7 %

17,9 %

18,5 %


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз ташқи савдо ҳажмининг яқин келажакда асосий салмоғидан

бирини ташкил қилиши кутилаётган мева

-

сабзавот маҳсулотлари ва улардан қайта

ишланган маҳсулотлар экспорти ҳажми 2017 йил якунлари бўйича 708,8 млн. АҚШ
долларини ташкил қилди ёки ўтган 2016 йилга нисбатан 15,6 %га ошди.

4-

расм. Йирик хамкор давлатлар бўйича мева

-

сабзавот маҳсулотлари ва улардан

қайта ишланган маҳсулотлар экспортдаги улуши, %да

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

ишланмаси.

Ташқи савдо айланмасидаги мева

-

сабзавот маҳсулотлари ва улардан қайта

ишланган маҳсулотлар экспортида асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон (умумий
ҳажмдан 46,4%), Россия (18,0%), Афғонистон (6,6%), Хитой (5,7%), Туркия (4,5%), ва
Қирғизистон (4,3%) ҳисобланади. Олиб борилган статистик таҳлилларимиз
кўрсатишича, мева

-

сабзавот маҳсулотлари 2016 йилда 697 та экспортёр томонидан 51

та давлатга экспорт қилинган бўлса, 2017 йилда 929 та экспортёр томонидан 62 та
давлатга экспорт қилишга эришилди.

Мева

-

сабзавот маҳсулотлари экспорти турлари ва географияси йилдан йилга

кенгайиб, Болгария, Шри

-

Ланка, Индонезия, Филипин, Греция, Қатар, Хорватия ва

Мальта давлатларига биринчи маротаба 2017 йилда мева

-

сабзавот маҳсулотлари ва

улардан қайта ишланган маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Таҳлил натижалари кўрсатиб турибдики, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари

ўртасида экспортни янада кўпайтиришнинг истиқболли имкониятлари мавжуд. Яъни:

-

мамлакатдаги нафақат сиёсий барқарорлик, балки ўз навбатида иқтисодий

барқарорликнинг ҳам таъминланганлиги;

-

мамлакатимизда савдо

-

сотиқни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлайдиган инфратузилманинг мавжудлиги;

-

мамлакатнинг тўғридан

-

тўғри денгиз йўллари мавжуд бўлмасада, қулай

географик жойлашуви, яъни Шарқ ва Ғарб дунёсини бир

-

бири билан боғлайдиган Буюк

Ипак йўлида жойлашганлиги;

46,4 %

18,0 %

6,6 %

5,7 %

4,5 %

4,3 %

1,7 %

1,5 %

1,5 %

9,8 %

Қозоғистон

Россия

Афғонистон

Хитой

Туркия

Қирғизистон

Ироқ

Ҳиндистон

Эрон

Бошқа давлатлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

-

қишлоқ хўжалиги ва уни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш

имкониятларининг юқорилиги ҳамда мамлакатнинг турли хил минерал

-

хомашё

ресурсларига бойлиги;

-

экспортчи корхоналарга

қўшимча имтиёз ва преференцияларнинг

ажратилаётганлиги;

-

анъанавий

бозорлардан

четлашган

ҳолда

экспорт

географиясини

диверсификация қилиш, саноат корхоналари фаолиятини жадаллаштириш, маҳаллий
брендларни илгари суриш;

-

тайёр маҳсулотлар турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб

чиқаришни маҳаллийлаштириш ва бошқалар.

Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир мамлакат барқарор халқаро иқтисодий

муносабатларни таъминлашга интилади. Чунки, халқаро иқтисодий муносабатлар,
биринчидан, халқаро даражада миллий маҳсулот ҳажми ва улардан олинадиган
даромаднинг кўпайишини, иккинчидан, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан
ҳолда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни, учинчидан, халқаро иқтисодий
муносабатларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар нуфузининг ошишига олиб келади ва
энг асосийси аҳолининг фаровон яшашини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги

2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли фармони. // «Халқ сўзи» 2017 йил 8 февралдаги

28 (6722)-

сони.

2. Adam Smith. An Jnquiry into the Nature and Causes of the Wealth of Nations. A

selected Fdition. Edited with an Jntroduction and Njtes by Kathrun Sutherland.

Oxford

University Press. 1998. 618 pp.

3.

Маматов М. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг

назарий асослари. Иқтисодиёт ва таълим. 2011 йил, 4

-

сон, 38

-

б.

4. Ломакин В.К. Мировая экономика. Практикум: учеб. пособие для студентов

вузов, обучающихся по экономическим специальностям и направлениям / В.К.
Ломакин. –

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2007

5. Багиев Г.Л., Моисеева Н.К., Никифорова С.В. Международный маркетинг. –

СПб.: Питер,2001

6. Алимов А., Ҳамедов И. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият

асослари.

-

Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2008,

-

491 бет.

7. Жалолов Ж., Ахмедов И., Нематов И., Акрамов Т. Ташқи иқтисодий фаолият

асослари. Ўқув қўлланма. –

Т.: ТДИУ, 2011

-

198 б.

8. Назарова Г. Г., Маҳмудов Н. Н. “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий

муносабатлар” Т. ТДИУ 2006

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тугрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. // «Халк, сузи» 2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони.

Adam Smith. An Jnquiry into the Nature and Causes of the Wealth of Nations. A selected Fdition. Edited with an Jntroduction and Njtes by Kathrun Sutherland. -Oxford University Press. 1998. 618 pp.

Маматов M. Миллий ик,тисодиётга хорижий инвестицияларни жалб килишнинг назарий асослари. Ик,тисодиёт ва таълим. 2011 йил, 4-сон, 38-6.

Ломакин В.К. Мировая экономика. Практикум: учеб, пособие для студентов вузов, обучающихся по экономическим специальностям и направлениям / В.К. Ломакин. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2007

Багиев Г.Л., Моисеева Н.К., Никифорова С.В. Международный маркетинг. -СПб.: Питер,2001

Алимов А., Хамедов И. Узбекистон Республикасида ташк,и ицтисодий фаолият асослари. - Т.: УАЖБНТ Маркази, 2008, - 491 бет.

Жалолов Ж., Ахмедов И., Нематов И., Акрамов Т. Ташки ицтисодий фаолият асослари. Ук,ув кулланма. - Т.: ТДИУ, 2011 -198 б.

Назарова Г. Г., Махмудов Н. Н. "Жакон иктисодиёти ва халкдро ицтисодий муносабатлар" Т. ТДИУ 2006

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов