Социальные услуги и их роль в системе экономических отношений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
147-153
5
1
Поделиться
Сайдакулов, Р. (2018). Социальные услуги и их роль в системе экономических отношений. Экономика и инновационные технологии, (4), 147–153. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10574
Равшан Сайдакулов, Государственная инспекция по контролю за качеством образования при Кабинете Министров

Главный специалист

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье подчеркивается необходимость рассмотрения новых инновационных, качественных аспектов «социальных услуг» в дополнение к существующим подходам к раскрытию концепции человеческого капитала.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ВА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР

ТИЗИМИДАГИ РОЛИ

Сайдақулов Равшан Алибоевич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси бош мутахассиси

ravshan5387@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада “ижтимоий хизматлар” тушунчасининг моҳиятини

очишда мавжуд ёндашувларга қўшимча равишда инсон капиталини шакллантиришга
қаратилган инновацион, сифат жиҳатлари биринчи ўринга чиқиши нуқтаи назаридан
ёндашиш зарурлиги асослаб берилган.

Abstract:

This article highlights the need to address the emerging innovative, qualitative

aspects of "social services" in addition to the existing approaches to the disclosure of the concept of
human capital.

Аннотация

:

В этой статье подчеркивается необходимость рассмотрения новых

инновационных, качественных аспектов «социальных услуг» в дополнение к
существующим подходам к раскрытию концепции человеческого капитала.

Калит сўзлар

:

Ижтимоий хизмат, ижтимоий неъмат, номоддий хизматлар,

давлат бошқаруви.

Кириш

Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий хизматлар –

инсонларнинг таълим,

соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа соҳалардаги ортиб бораётган эҳтиёжларини
қондиришга қаратилади. Ўз навбатида, инсонларнинг турмуш тарзини яхшиланиши
кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни яхшиланишини талаб қилади. Ижтимоий
хизматларни инсонлар томонидан баҳоланиши асосан уларнинг сифат хусусиятига
эътибор қаратишдан бошланади. Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида
ижтимоий хизматларни ташкил этиш давлатнинг харажатларини доимий ортишига
сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги кенг кўламли ислоҳотларни амалга
оширишда давлат маблағларидан самарали фойдаланишни тақозо этади.
Кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни ислоҳ қилиш орқалигина, давлат томонидан
айни шу масалаларга йўналтирилаётган молиявий маблағларни самарали ишлатишга
эришиш мумкин. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ислоҳ қилишда
инновацион ёндашув асосида хорижий тажрибалардан мақбул фойдаланишни тақозо
этади.

Бу вазифаларни бажариш ижтимоий хизматларни тақдим этишни янги шакл ва

усулларини ўрганишни ва амалиётга жорий этишда, уларни иқтисодий секторга
киритиш учун назарий ва амалий ишланмаларни яратишни тақозо этади.
Ривожланаётган бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий хизматларни ишлаб
чиқариш ва тақдим этиш сифатини ошириш ҳамда бу тизимга давлат томонидан
маблағларни йўналтиришда самарадорликка эришиш масалаларининг назарий
асосларини тадқиқ этиш зарурати мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ПФ

-4947-

сонли фармони[1] ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55

-

сон “2016

-

2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги

қарори[2], шунингдек, мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда

белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот натижалари муайян
даражада хизмат қилади.

Юқорида

келтирилган

маълумотлар

асосида

мазкур

мавзу

долзарблик

касб

этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ижтимоий хизматлар моҳиятини тадқиқ этиш, уларнинг иқтисодий

муносабатлар тизимидаги аҳамиятини хорижлик олимлар томонидан ўрганилган ва
устувор йўналишлари асослаб берилган. Масалан, иқтисодчи олимлардан А.

Смит

[3],

Ж.М.

Кейнс

[4]

, К.Р.

Макконнелл

[5]

қатор асарларида тадқиқ этилган. Хусусан, А.Смит

инсон капиталини шаклланишида меҳнат қобилиятининг бирламчи хусусиятга эга
эканлигини қайд этган бўлса, Макконел иқтисодиётда ижтимоий хизматларнинг ўзига
хос хусуситялари хусусида ўзининг илмий хулосаларини берган.

Ижтимоий хизматларни иқтисодий категория сифатида МДҲ мамлакатлари

иқтисодчи олимларидан Солодков М.В. ижтимоий хизматларни номоддий хизмат
сифатида шаклланишидаги мавжуд муаммоларнинг шаклланиши ва уларни бартараф
этиш имкониятларини баҳолаб берган бўлса

[6]

, Правдин Д.И.

ноишлаб чиқариш

соҳасида имтиёзлар орқали рағбатлантириш механизмини ривожлантириш натижада
самарадорликни таъминлаш шарт

-

шароитларини аниқлашга ҳаракат қилган [7]

,

Л.И.Якобсон жамиятда ижтимоий хизматларни шакллантириш ва уларнинг иқтисодий
жиҳатларига алоҳида эътибор қаратган

[8].

Ўзбекистонда ижтимоий хизматларни шакллантириш ва уларни етказиб бериш

билан боғлиқ масалаларнинг айрим назарий жиҳатлари

профессор А.

Ваҳобов бозор

иқтисодиётида ижтимоий фондларнинг ривожданишини алоҳида тадқиқот объекти
сифатида ўрганган. Шунингдек, пенсия тизимини ўзига хос жиҳатларини иқтисодий
жиҳатдан баҳолаб берган бўлса

[9]

, профессор Д.Рахимова ижтимоий хизматларни

давлат томонидан таъминланишининг афзалликлари ва уларнинг зарурати
тўғрисидаги илмий хулосаларни шакллантирган

[10]

, А.

Зиявуддинова ижтимоий

хизматларни тадқиқ этиш давомида таълим хизматларининг хусусиятларига
эътиборни қаратган бўлиб, унда амалга ошириладиган инвестицияларнинг устувор
аҳамиятга эга эканлигини изоҳлаб ўтган

[11]

, профессор М.Хакимова ислоҳотлар

жараёнида ижтимоиий соҳанинг трансформациялашувини босқичларга ажратиб
кўрсатган

[12]

, иқтисодиёт фанлари доктори Д.Рахмонов ижтимоий соҳани

молиялаштиришда бюджет маблағлари ўрнини аниқлаган ва уларни баҳолаб берган
ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш имкониятларини аниқлаган.
Натижада инсон капиталини ривожлантириш бўйича илмий

таклиф ва тавсиялар

берган

[13]

, доцент Х.Дўстмухаммад ижтимоий хизматларни халқ таълими соҳасида

юзага келишини ва унинг молиялаштирилишида давлат бюджетининг тутган ўрни ва
ролини баҳолагаш

[14]

бўйича олиб борган тадқиқотларида ўз аксини топган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар базасидан танланма

илмий асарларни ажратиб олган ҳолда, танланма адабиётлар таҳлил методидан
фойдаланилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Турли иқтисодий мактабларнинг хизматларни аҳамияти юзасидан қарашларини

кўриб чиқиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Иқтисодиёт ривожланиши жараёнида
иқтисодчиларнинг хизматлар борасидаги қарашлари анча ўзгариб борган.
Жамиятнинг иқтисодий тузилмасида иқтисодий неъматнинг тизимли белгилаб
берувчи элементи сифатида хизматнинг юзага чиқиши амалга ошмоқда.

Методологик асос сифатида неоинституционал ёндашувлардан фойдаланган

ҳолда ижтимоий хизматларнинг иқтисодий моҳияти ва ўзига хослигини аниқлаш учун,
таснифлаш асосида уларни тизимлаштиришни амалга ошириш лозим.

Иқтисодий неъматларнинг муҳим тавсифловчи жиҳати моддийлик ва

номоддийлик хусусиятидир. Номоддий неъматлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот ўзи
ишлаб чиқариладиган ҳаракатдан ажралмаган

ҳолда юзага келади.

Моддийлик хусусияти хизмат

ва товарлар орасида фарқланишни белгилашга

имкон беради. Хизматлар товарлардан фарқли равишда эгалик ҳуқуқлари тааллуқли
бўладиган моддий объект шаклига эга бўла олмайди. Хизматни ишлаб чиқаришни
тугатиш пайти, одатда, уни амалга ошириш, сотиш ва истеъмол қилиш пайтидир.
Шунингдек, хизматларга сақланмаслик ва хизмат сифатининг доимий бўлмаслиги каби
хусусиятлар хос бўлади.

Юқорида кўрсатилган хусусиятдан келиб чиқиб, биз моддий ва номоддий

хизматларнинг қуйидаги таснифини таклиф қиламиз.

Моддий хизматларга тайёр маҳсулотларни алмашиш, тақсимлаш ёки истеъмол

қилиш жараёнларини амалга оширишда ишлатиладиган меҳнат орқали яратиладиган
хизматлар киради. Бу турдаги меҳнат фаолияти, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса
ҳам, лекин моддий неъматларни яратишда бевосита амалга оширилмайди ва
маҳсулотни тайёрлаш технологияси ёки ташкил этилиши билан белгилаб берилмайди.
Моддий хизматлар ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчиларгача ташиб етказиш,
тайёр маҳсулотни истеъмол қилиш жараёнига хизмат кўрсатишга қаратилган.

Шунга мос ҳолда, моддий хизматларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин:

Моддий

неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган

маҳсулотни етказиш хизматлари (транспорт хизматлари, коммунал хизматлар).

Ишлаб чиқаришдан ташқари моддий неъмат ҳаракатига хизмат кўрсатиш билан

боғлиқ бўлган хизматлар (сервис марказлари, таъмирлаш устахоналари хизматлари).

Номоддий хизматлар (адабиётларда “соф хизматлар” ҳам деб юритилади)

иккита гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳга шахсий хизматлар киради (инсонга бевосита
таъсир кўрсатадиган хизмат турлари), иккинчи гуруҳга эса –

ижтимоий хизматлар

(

жамиятга ягона ижтимоий организм сифатида хизмат кўрсатиш) киради.

Фуқароларга уларнинг шахсий эҳтиёжлари ва афзал кўрган жиҳатларига

мувофиқ кўрсатиладиган хизматлар шахсий хизматларга киради. Шахсий хизматлар
муайян истеъмолчига бевосита таъсир кўрсатади. Уларга биз табиий монополиялар
хизматларини (темир йўл транспорти, иссиқлик ва электр энергетикаси, сув таъминоти
ва оқава); алоқа хизматлари, савдо, кредит

-

суғурта муассасаларининг аҳолига хизмат

қилиш соҳасидаги хизматлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш,
маданият муассасаларининг хизматларини киритамиз. Бу

хизматларни тақдим этиш

бозор тизими асосида амалга оширилади. Бу хизматлар “бўлинувчан”, яъни улар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

индивидуал харидорлар томонидан олиниши учун етарлича майда бирликлар
шаклида амалга оширилади.

Шахсий хизматлар биргаликдаги истеъмол қилиниши хусусиятига, чиқарилиши

ҳамда истеъмол ҳажми ва сифати камайишининг юқори даражасига эга бўлади. Бу эса
шахсий хизматлардан фақат уларни олиш истагига ва уларнинг ҳақини тўлаш учун
молиявий имкониятларга эга бўлган истеъмолчилар фойдаланишини билдиради.
Бундай хизматлар ҳақини тўлаш истаги ёки имкониятига эга бўлмаган кишилар бу
хизмат таъминлайдиган фойдасини олувчилар сонидан чиқарилади. Пуллик хизматлар
шахсий хизматларга киради.

Фикримизча, ижтимоий хизматларга жамоавий турдаги хизматлар мос келади.

Ижтимоий хизматлар бўлинмас бўлиб, улар индивидуал истеъмолчига амалга
оширлиши

мумкин

эмас.

Истеъмолчининг

чиқарилиш

даражаси

тўлиқ

чиқарилмаслигидан паст даражасигача ўзгариб туради. Индивидларни ижтимоий
хизматларнинг келтирган фойдаларидан фойдаланишдан четлатишнинг самарали
усуллари йўқ, дейиш мумкин. Ижтимоий хизматларнинг келтирган фойдаси жамиятга
бундай хизматларни ишлаб чиқариш натижасида тегади. Ижтимоий хизматлар
нобозор, асосан давлат томонидан молиялаштириш ҳисобига амалга оширилади.

Ижтимоий хизматларни ўз навбатида биз давлат бошқаруви соҳасида

хизматлар, мудофаа ва ҳуқуқ

-

тартибот хизматлари ва ижтимоий хизматларга

ажратамиз.

1-

расмда моддий ва номоддий хизматларнинг типологиясини таклиф этамиз.

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР

ТИПОЛОГИЯСИ

Моддий

хизматлар

Номоддий

хизматлар

Ишлаб

чиқариш

хизматлари

Ишлаб

чиқаришдан

ташқари

хизматлар

Ижтимоий

хизматлар

Шахсий

хизматлар


Давлат

бошқаруви

соҳасида

хизматлари

Мудофаа ва

ҳуқуқ

-

тартибот

хизматлари

Ижтимоий

хизматлар

1-

расм. Моддий ва номоддий хизматларнинг типологияси

1

Давлат бошқаруви соҳасида хизматлар деганда биз давлат ҳокимияти ва

маҳаллий ўзини

-

ўзи бошқариш органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга

ёки бошқа давлат органларига кўрсатадиган меъёрий белгиланган хизматини
тушунамиз.

1

Тадқиқотлар ва ўрганилган адабиётлар асосида муаллиф ишланмаси (муаллифлик ёндошуви)

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Мудофаа ва ҳуқуқ

-

тартибот хизматлари соф ижтимоий неъматларга киради ва

миллий мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ

-

тартиботни тутиб туриш учун жавобгар бўлган

кучлар тузилмалари томонидан кўрсатилади

.

Ижтимоий хизматларга биз ижтимоий тармоқлар –

соғлиқни сақлаш, таълим,

маданият, ижтимоий муҳофаза идоралари томонидан кўрсатиладиган хизматларни
киритамиз.

Тақдим этилган хизматлар типологиясидан келиб чиқиб, ижтимоий хизматларга

қуйидагича таъриф берамиз. Ижтимоий хизматлар

бу аҳолининг эҳтиёжлари учун

нобозор асосда давлатнинг ресурслари ҳисобидан давлат томонидан белгиланган
хизматлар регламентлари ва стандартларига мувофиқ ижтимоий неъматларни ишлаб
чиқариш шаклидир.

Хулоса ва таклифлар

Ижтимоий хизматларни ўрганишга илмий ёндашувларни танқидий таҳлил қилиш

асосида бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг иқтисодий моҳиятини ва ўзига хос
хусусиятларини аниқлаш учун институционал ёндашувдан фойдаланиш лозимлиги
ҳақида хулоса қилинади.

Ижтимоий хизматлар давлат томонидан белгиланган хизматлар регламентлари ва

стандартларига мувофиқ аҳолининг эҳтиёжлари учун давлат ресурсларидан
фойдаланиш ҳисобига нобозор асосида юзага келтириладиган ва фойдаланиладиган
ижтимоий неъматларнинг бир шаклидир. Ижтимоий хизматлар давлат бошқаруви
соҳасида хизматларни, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари, ижтимоий
хизматларни ўз ичига олади. Ижтимоий хизматларни ишлаб чиқариш ва тақдим этиш
вазифаларини бажариш учун давлатга ушбу давлат эгалик қилган ва тасарруф қилган
ресурсларни ўз ичига олувчи кучли ва ривожланган ижтимоий соҳа зарур бўлади.

Аралаш иқтисодиёт шароитида ижтимоий хизматларни ишлаб чиқариш хусусий

хизматларни бозор асосида ишлаб чиқаришга муқобил имконият ҳисобланади. Давлат
институти ижтимоий хизматларни ишлаб чиқаришнинг ташаббускори бўлади. Бунда
давлат ижтимоий хизматларни бевосита ишлаб чиқариши ёки фискал сиёсати ва
бюджет молиялаштириш ёрдамида уларни ишлаб чиқаришни таъминлаши мумкин.

Ўзбекистонда ижтимоий хизматларни тақдим этиш институтининг ислоҳ этилиши

давлат ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида хизматларнинг сифатини
ошириш зарурлиги билан белгилаб берилган. Жамиятда тақдим этиладиган ижтимоий
хизматларнинг сифат кўрсаткичларини оширмай туриб, кишиларнинг таълим,
соғлиқни сақлаш, маданият ва инсон ҳаётининг бошқа соҳаларида ортиб бораётган
талабларини қондириш мумкин бўлмайди.

Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ижтимоий хизматларнинг давлат

буюртмасини жорий қилиш, иқтисодиётнинг ижтимоий соҳаси муассасаларининг
тармоғини нотижорат хусусийлаштириш йўли билан реструктуризация қилиш,
ижтимоий хизматларни тақдим этишни молиялаштиришнинг янги шаклларини жорий
қилиш, хусусий-давлат ҳамкорликни шакллантириш учун шароитларни яратиш.

Ислоҳ этишнинг асосий усули натижаларга кўра бошқариш усули эканлиги асослаб

берилган. Натижаларни бошқариш усули иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасида ишлаб
чиқариладиган ижтимоий хизматларнинг қийматини, хусусий соҳада ишлаб
чиқариладиган шунга ўхшаш хизматларнинг қийматига солиштириш имконини беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Натижада давлат хизматларни тақдим этишнинг давлат маблағларидан фойдаланиш
самарадорлиги нуқтаи назаридан энг унумли шаклини танлаш имконига эга бўлади.

Жамиятда ижтимоий хизматларнинг иқтисодий муносабатларнинг тизимидаги

роли ўзгара бошлади. Ижтимоий ривожланиш жараёнида ижтимоий хизматларни
тақдим этишнинг инновацион, сифат жиҳатлари, “инсон капиталини” шакллантиришга
қаратилган жиҳатлари биринчи ўринга чиқади.

Институционал назария ижтимоий хизматларни ишлаб чиқариш зарурати юзага

келиши учун бир нечта сабабларни ажратиб кўрсатади: ижобий ташқи таъсирларнинг
юзага келиши, трансакцион харажатлар, “билетсиз шахс” муаммоси, ижтимоий
хизматларни ишлаб чиқаришнинг паст инвестицион жозибадорлиги. Инсон ҳаётининг
янги сифати даражасига ўтиш хусусияти билан ажралиб турган бозор иқтисодиёти
шароитида инсон капиталига инвестицияларни киритиш зарурати энг муҳим сабаб
бўлиб қолади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий хизматларни тақдим этишнинг турли

шакллари ва усуллари мумкин бўлади. Уларни “ижтимоий хизматларни тақдим этиш
институти” номли умумий тушунчаси билан бирлаштириш мумкин. Аралаш иқтисодиёт
шароитида, иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасидаги ташкилотлар томонидан ижтимоий
хизматларни тақдим этиш билан бирга, хусусий

-

давлат ҳамкорлик асосида хусусий

капитални ижтимоий хизматларни тақдим этишга жалб қилиш муҳим аҳамият касб
этади. Ижтимоий хизматларни тақдим этишнинг асосий усули натижаларни бошқариш
усули бўлиб қолади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ

-

4947 сонли фармони.

Тошкент

ш., 2017 йил 7 февраль. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,

6-

сон, 70

-

модда, 20

-

сон, 354

-

модда, 23

-

сон, 448

-

модда, 37

-

сон, 982

-

модда.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 55

-

сон қарори. Тошкент

ш., 2016

йил 26 февраль. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016

й., 9

-

сон, 89

-

модда, 27

-

сон, 326

-

модда; 2017 й., 15

-

сон, 257

-

модда, 33

-

сон, 863

-

модда.

3.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов.

М.: Эксмо,

2016.

4.

Кейнс Ж. М.

Общая теория занятости, процента и денег. Избранное

.

М.:

Эксмо, 2007.

960

с.

ISBN 978-5-699-20989-7.

5.

Макконнелл К.Р., Брю С.Л., Флинн Ш.М. Экономикс: принципы, проблемы и

политика. Учебник,

- 19-

е изд., англ.

-

М.:НИЦ ИНФРА

-

М, 2017.

6.

Солодков М. В., Полякова Т. Д., Овсянников Л. Н., Теоретические проблемы

услуг непроизводственной сферы при социализме, М., 1972;

7.

Правдин Д.И. Непроизводственная сфера: эффективность и стимулирование.

-

М.: Мысль, 1973.

-

301 с.

8.

Якобсон Л.И. Экономика общественного сектора. М.: Юрайт, 2015.

9.

Ваҳобов А.В. Бозор муносабатлари тизимидаги ижтимоий фондлар. –Т.: Шарқ,

2003;

10.

Рахимова

Д.

Давлат

томонидан

кучли

ҳимоя

тадбирларини

қўлланиши.//Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. 2000. №3, 40

-

41бетлар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

11.

Зиявуддинова А. Инвестиции в образование: международный опыт.//

Экономический вестник Узбекистана, 1999г., №4;

12.

Хакимова М.А. Реформиравие и развитие социального сектора Узбекистана

в условиях перехода к рынку. Автореф. дисс. на соис. уч. ст. д.э.н. –

Т.: 2000.;

13.

Рахмонов Д.А. Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг

методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. ... автореферати:

-

Т.: БМА, 2018,

-

72 бет.

14.

Дўстмухаммад Х.У. Халқ таълимини самарали молиялаштиришни ташкил

этиш йўллари: и.ф.н. ... дис. автореф. –

Тошкент, 2012. –

23 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947 сонли фармони. Тошкент ш., 2017 йил 7 февраль. Узбекистон Республикаси к,онун ^ужжатлари туплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448-модда, 37-сон, 982-модда.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 55-сон царори. Тошкент ш., 2016 йил 26 февраль. Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами, 2016 й., 9-сон, 89-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 33-сон, 863-модца.

СмитА. Исследование о природе и причинах богатства народов. — М.: Эксмо, 2016.

Кейнс Ж. М. Общая теория занятости, процента и денег. Избранное. — М.: Эксмо, 2007. — 960 с. — ISBN 978-5-699-20989-7.

Макконнелл К.Р., Брю С.Л., Флинн Ш.М. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Учебник, - 19-е изд., англ. - М.:НИЦ ИНФРА-М, 2017.

Солодков М. В., Полякова Т. Д., Овсянников Л. Н., Теоретические проблемы услуг непроизводственной сферы при социализме, М., 1972;

Правдин Д.И. Непроизводственная сфера: эффективность и стимулирование.-М.: Мысль, 1973. -301 с.

Якобсон Л.И. Экономика общественного сектора. М.: Юрайт, 2015.

Ва^обов А.В. Бозор муносабатлари тизимидаги ижтимоий фондлар. -Т.: Шарк,, 2003;

Рахимова Д. Давлат томонидан кучли х,имоя тадбирларини Кулланиши.//Узбекистон ицтисодий ахборотномаси. 2000. №3, 40-41бетлар;

Зиявуддинова А. Инвестиции в образование: международный опыт.// Экономический вестник Узбекистана, 1999г., №4;

Хакимова М.А. Реформиравие и развитие социального сектора Узбекистана в условиях перехода к рынку. Автореф. дисс. на соис. уч. ст. д.э.н. -Т.: 2000.;

Рахмонов Д.А. Узбекистонда ижтимоий со^ани молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. ... автореферати: - Т.: БМА, 2018, -72 бет.

Дустмухаммад Х.У. Халц таълимини самарали молиялаштиришни ташкил этиш йуллари: и.ф.н.... дис. автореф. -Тошкент, 2012. - 23 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов