Вопросы повышения инвестиционной активности в сфере туристских услуг на основе кластерного подхода

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
209-219
15
3
Поделиться
Олланазаров, Б. (2019). Вопросы повышения инвестиционной активности в сфере туристских услуг на основе кластерного подхода. Экономика и инновационные технологии, (1), 209–219. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10696
Бекмурод Олланазаров, Ургенчский государственный университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается вопросы повышения инвестиционной активности в сфере туристических услуг на основе кластерного подхода.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

КЛАСТЕР ЁНДАШУВИ АСОСИДА ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР СОҲАСИДА

ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИКНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Олланазаров

Бекмурод Давлатмуратович,

УрДУ катта ўқитувчиси

E-mail:

b.allanazarov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада кластер ёндашуви асосида туристик хизматлар

соҳасида инвестицион фаолликни ошириш масалалари чуқур таҳлил қилиб
ўтилган.

Аннотация:

В данной статье рассматривается вопросы повышения

инвестиционной активности в сфере туристических услуг на основе кластерного
подхода.

Abstract:

This article discusses the issues of increasing investment activity in the field

of tourism services based on the cluster approach.

Калит сўзлар:

Кластер, инвестиция, ҳудуд, минтақа, кластер ёндашуви,

туризм, туристик хизматлар, инвестицион фаоллик.

Кириш

Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши,

барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадлари ва турмуш
даражасининг ошиши кўпчилик ҳолларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва
тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига
боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисо-диётга инвестиция маблағларини
жалб этишнинг жозибадор муҳитини шакллантиришга қаратилиши муқаррардир.

Яқин келажакда туристик хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, туристик

хизматларни

диверсификация

қилиш

ва

сифатини

яхшилаш,

туризм

инфратузилмасини ривожлантириш орқали туризм соҳасини иқтисодиётнинг етакчи
стратегик секторига айлантиришни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб
олган

Ўзбекистон

учун

республикамиз

туризм

секторининг

инвестицион

жозибадорлиги ва фаоллигини оширишни тадқиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Дарҳақиқат, мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “инвестиция – бу

иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға
бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги
технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади,
тадбиркорлик жадал ривожланади [1]”.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга

оширилди ва 52 миллиард АҚШ долларилик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича
келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом
ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан
ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард
АҚШ долларини 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда [1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқотларимизга

кўра,

мамлакат

ва

минтақалар

иқтисодиётига

инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион фаолликни ошириш, минтақавий
иқтисодиётни ривожлантиришда бир қатор механизмлардан фойдаланилади.

Жаҳон амалиётида минтақавий иқтисодиётда самарали қўлланилаётган

интеграцион модель бу кластер модели саналади. МДҲлик олимлар Т.В.Сахно ва
Н.Н.Волковаларнинг фикрича, “кластернинг ишлаб чиқариш-кооперация ва бошқа
ўзаро ҳамкорлик умумий моделларидан асосий фарқли жиҳатларидан бири ҳудудий
махаллийлаштириш тамойили ҳисобланади” [2]. Бироқ таъкидлаш керакки,
кластернинг географик масштаблари битта шаҳар ёки ҳудуддан тортиб мамлакат
миқёсигача ёки ҳатто айрим қўшни давлатларгача тарқалиши мумкин ва минтақавий
даража кластер моделининг вариантларидан бири саналади.

Т.В.Сахно ва Н.Н.Волковаларнинг таъкидлашича [2], “маъмурият учун

кластерлар,

биринчидан,

иқтисодий сиёсатнинг жуда қулай ва замонавий воситаси;

иккинчидан,

бу бизнес билан ҳамкорлик қилиш учун жуда яхши майдон; учинчидан,

минтақавий ва маҳаллий маъмурий ҳокимият органларига жуда катта ҳажмдаги
вазифалар қўйилган бўлиб, уларни ечишга куч, маблағ ва вақт ҳам етишмайди.
Кластер ёндашуви эса асосий мақсадлардан бири бўлган аҳоли бандлиги,
минтақанинг даромадлилигига эришишда муҳим омил бўлади ва бир қатор етакчи
мамлакатларнинг тажрибаси билан тасдиқланган.

Кластер назариясининг асосчиси Гарвард мактабининг профессори Майкл

Портернинг фикрича “кластерлар постиндустриал иқтисодиётни шаклланиши ва
глобаллашув шароитларида рақобат афзалликларига эришиш учун манфаатдор
томонларнинг интилишларини бирлаштиришнинг ташкилий шакли”[3] ҳисобланади.

Энг асосийси, кластерлар бизнес учун ҳам, минтақа учун ҳам ўз ҳолича инерция

бўйича ривожланмаслик учун восита, имкониятдир. Кластер – бу истиқболда ўзини
рақобатбардош қилиб таъминлаш, корхонани 5-10 ва унданам кўп муддатга
ривожланиш стратегиясини яратишдир. Кластерлар иқтисодиётнинг муайян бир
секторида ихтисослашган ва географик жиҳатдан маҳаллийлашган корхоналардан
ташкил топади. Иқтисодий тизимда кластер бирлашмалари қуйидаги вазифаларни
бажаради: кучли корхоналар майдаларини ўз изидан тортади. Кластернинг
муваффақияти калити – соғлом рақобат, лидерларнинг тенглашиши, лидерлардан,
минтақа маъмурий ресурсларидан кўмак олиш саналади.

Постиндустриал иқтисодиёт даврида кластерлар – ўзаро географик жиҳатдан

боғланган, бир ҳудудда турли тармоқларда ишловчи корхоналар гуруҳидир

. Масалан,

кластерга турагентликлар, туроператорлар, меҳмонхоналар, инфратузилманинг
бошқа корхоналари бирлашиши мумкин.

Кластерлар минтақалар ҳудудлари иқтисодий ривожланишининг омили

сифатида давлатнинг самарали ривожланишига имкон беради. Кластерларни яратиш
ва рағбатлантириш негизида минтақавий иқтисодий ривожланиш бизнеснинг
ташаббускорлиги, фаоллигини, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти, бизнеснинг
ўзаро биргаликдаги интилишларини назарда тутади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, айнан кластерлар доирасида

юқори технологик ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот секторининг салоҳиятини
бирлаштириш асосида корхоналарнинг технологик рақобатбардошлигини ошириш
муаммоси ҳал қилинади [4].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, бу ерда бошқа мамлакатларнинг ҳам тажрибасига мурожаат

қилишимиз мумкин. Мисол учун, Германияда 1995 йилдан бери Bio Regio
биотехнологик кластерлар дастури амал қилиб келмоқда. Буюк Британияда эса
ҳукумат Эдинбург, Оксфорд ва Англиянинг жанубий-шарқий районларида
биотехнологик фирмаларни жойлаштиришнинг асосий минтақаларини аниқлади.
Норвегияда эса ҳукумат “денгиз хўжалиги” кластери фирмалари ўртасидаги
ҳамкорликни рағбатлантиради. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, финляндия ва
скандинавия саноати тўлалигича кластерлаштирилган, АҚШда эса қарийб
корхоналарнинг ярми кластер моделида ишлашади ва муайян минтақадаги табиий,
кадрлар ва интеграцион салоҳиятдан максимал фойдаланишади [5].

Умуман олганда, кластер ёндашуви бизнинг миллий бошқарув амалиёти,

иқтисодиёт тармоқларида ҳам ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва таълим
муассасасалари, бутловчи қисмларни етказувчилар, хизмат кўрсатувчилар, давлат
органлари

ўртасидаги

кооперация

алоқаларини

ривожлантириш

ва

такомиллаштириш учун зарур бўлиб, тармоқлараро ва минтақалараро йирик
инвестицион лойиҳаларни шакллантириш имкониятини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг 2018 йил 28 декабрдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам республикамиз иқтисодиёти тармоқларида
кейинги

йилларда

кластер

ёндашувидан

айниқса,

пахтачиликда

кенг

фойдаланилаётганлиги таъкидланиб, 2019 йилда камида пахта етиштиришни
52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисида
қарор қабул қилинганлиги, истиқболда ғалла, мева-сабзовотчилик кластерлари
фаолиятини ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида тўхталиб ўтилди [1].

Тадқиқот методологияси

Таъкидлаш лозимки, республикамиз минтақаларида туризмни ривожланти-

ришда кластер ёндашуви имкониятларидан шу кунгача деярли фойдаланил-маяпти.
Чунки, туризм ноёб хусусиятларга эга бўлгани ҳолда туризмни ривожлантиришга
кластер ёндашувини тадқиқ қилиш, уни кенг жорий қилиш масаласи алоҳида аҳамият
касб этади. Туристик кластерда кластер аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг
моҳияти шундаки, улардан бирининг яхши ишлаши қолган иштирокчилар
муваффақиятининг гарови ва ўзаро жамоавий бозорни ифодалайди. Демак, туристик
кластернинг барча компаниялари ҳамкорликдаги фаолиятдан жуда кенг доирадаги
имкониятлар ва якуний умумий даромадлар кўринишида фойда олади.

Туристик кластерда йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик сабабли янги маҳсулот ва

хизматларни яратиш учун шароит, инновацион ва ишбилармонлик рақобатчилик
муҳити юзага келади. Кўпгина туристик кластерлар ўзларига яқин, ҳамкор саноат
тармоқлари корхоналари ва қўллаб-қувватловчи кластерлар билан, масалан, спорт ва
туристик буюм-жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, ОАВ соҳаси,
табиий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза этиб доимий равишда алоқаларни
мустаҳкамлаб борадилар.

Тадқиқотимиз давомида тўплаган тажрибаларимиз ва Хоразм ҳудуди

хусусиятларини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимлигига асосий ғояси кластер
сиёсати асосида иқтисодиётни модернизациялаш бўлган минтақани узоқ муддатли
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни
таклиф этиш мумкин. Кластерлар асосида Хоразм вилоятида иқтисодиётнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

инновацион йўналишини шакллантириш бўйича стратегияни амалга оширишда
етакчи ўринни туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаси эгаллаши керак, чунки мазкур
тармоқ ҳудуд ривожланишининг бош йўналишларини белгилайди.

Биз Хоразм вилоятида умумий туристик кластерни ташкил қилишни таклиф этган

ҳолда, айнан шу тузилма орқали ҳудуднинг минтақада, миллий даражада ва халқаро
бозорларга

чиқиш,

инвестицион

салоҳиятини

очиш

бўйича

фаолиятини

мувофиқлаштириш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Таҳлилларимизга

кўра,

кейинги

йилларда

Хоразм

вилояти

туризми

ривожланишида ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Жумладан, кўрсатилаёт-ган
туристик хизматлар ҳажми, мос равишда туризмдан олинадиган даромадлар
ошмоқда. Шунингдек, меҳмонхоналар сони 2014 йилда 48 та улардаги ўринлар сони
қарийб 1000 та бўлган бўлса, 2018 йилга келиб меҳмонхоналар сони 70 тадан,
ўринлари сони эса 2,5 мингтадан ҳам ошди. Шунингдек, замонавий талабларга ва
жаҳон андозаларига жавоб берувчи ўнлаб автобус ва микроавтобуслар, таксилар,
электромобиллар олиб келиниб, туризм транспорт хизматлари инфратузилмаси
шаклланиши, Хива шаҳрига тез юрар темирйўл поездининг олиб борилиши улкан
имкониятлар эшигини очиб Хоразмда туристик кластерни ташкил этилиши учун
муҳим замин бўлди. Масалан, Хоразм вилоятида Шайх Юсуф Ҳамадоний, Паҳлавон
Маҳмуд (

Пурёйвалий

), Биби Ҳожар қадамжоларида зиёрат туризмини, мавжуд

қадимий хон ошхонасининг шивит оши, гўмма, Хоразмча тансиқ палов, тухум барак,
балиқ, “ижжон

1

”, сетка кабоб каби овқатлари гастрономик туризмни, чўл ва кўллар

экотуризмни ривожлантириш имкониятларини дунёнинг исталган бир мамлакати
туризми билан таққослаш мумкин. Хоразм вилояти ўзининг ажойиб бетакрор табиий
иқлимий шароитлари, қадимий ва навқирон тарихи қарийб уч минг йилларга бориб
тақалувчи Хива шаҳри, маданияти ва санъати билан маданий, зиёрат ва экологик,
спорт туризмини ривожлантиришда Ўзбекистон минтақалари ичида алоҳида
салоҳиятга эга. Туризм соҳасида тадбиркорликнинг ривожланиши, унинг
рақобатбардошлик афзалликлари, нафақат тарихий ёки табиий омилларга, балки
бутун туризм саноати ривожланиши дастурларига, юқори сифатли турмаҳсулотларга
боғлиқ. Истиқболли турмаҳсулотлар сифатида юқорида таъкидлаганимиздек
тарихий-экскурсион, зиёрат ва спорт-соғломлаштириш, гастрономик туризм
дастурларини таъкидлашимиз мумкин.

Хоразм вилоятида тобора экотуризм, спорт туризми, гастрономик туризм каби

фаол туризм шаклларининг жозибадорлиги ортиб бормоқда. Буларнинг барчасини
вилоятга келувчи туристларга кластерга бирлашган тадбиркорлик тузилмалари
тақдим қила олади.

1-расмда биз томонимиздан Хоразм вилоятида ташкил қилиниши таклиф

этилаётган туристик кластернинг тузилмаси келтирилган.

Кластернинг вазифаси

нафақат дам олувчилар учун қулай шароитларни

яратиш, балки уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, туристик салоҳиятни
ривожланишининг инновацион ечимларини излаш, турмаҳсулотлардан самарали
фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш учун янги техника ҳамда технологияларни

1

Қадимги хонликлар ошхонасида тайёрланган хом гўштни чопқида оқ пиёз, намакоб, минерал сув билан аралаштириб 1-2

соат давомида механик чопиш натижасида пишиб, тайёр бўладиган, фақат Хоразмнинг Хива шаҳри ва тумани ҳудудида
тайёрланадиган тансиқ овқат тури.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

жалб қилишдан иборат. Фикримизча, инвестицияларнинг ўсиши ва ҳамкорликдаги
изланиш, ҳаракатлар, истиқболда Хоразм вилояти-нинг туризм соҳасида
кўрсатиладиган хизматлар миқёсини кенгайтиришга, туристик инфратузилмани
ривожлантиришга ва келгусида ривожланиш учун жалб қилинмаган инвестиция
салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

1-расм. Хоразм вилояти туристик кластерининг таркибий тузилмаси

Манба: Тадқиқот натижаларидан олинган маълумотлар асосида муаллиф ишланмаси

Бугунги кунда бундай ўзгаришлар барча ҳудудларни, хусусан, Хоразм вилоятини

15-20 йиллик ўз ривожланиш стратегияларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб
этади

. Шунинг учун ҳам, дастлаб қонунчилик даражасида шаклланаётган инновацион

ҳудудий иқтисодиётни, йирик, кичик бизнес ўртасида асосан ишлаб чиқаришдаги
тахминий муносабатларни уларни инновацион сценарий бўйича ривожланишини
мустаҳкамлаш зарур.

Умуман олганда айтиш мумкинки, Хоразм вилоятида туризм соҳасини самарали

кластерлаш учун камчиликлар, ёндашувлар бўлса-да, барча зарур шарт-шароитлар
мавжуд. Буларни рўёбга чиқариш учун миллий иқтисодий тизимга иқтисодиётни ўз-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ўзини ташкил этиш воситаси сифатида ҳудудларга нисбатан кластерларни жорий
қилишимиз керак.

Бунда, жуда бўлмаганда, маъмурий ислоҳотларни аниқлаштириш, миллий ва

маҳаллий даражаларда давлатнинг маъмурий ва моддий ресурслари ҳисобига
кластерлаштиришнинг асосий тамойилларини мустаҳкамловчи қонунчилик базаси
бўлган минтақавий инновацион ривожланиш концепциясини қабул қилиш зарур.

Ҳозирги вақтда бу таклифлар бир оз мужмал ва мавҳум бўлиб туюлса-да,

кластерлар республикамиз иқтисодиёт тармоқларида, айниқса қишлоқ хўжалигида
реалликка

айланди.

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантиришиннг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида ҳам
“миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг
таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, КБХТ улушини ошириш, ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш, тармоқлараро саноат кооперациясини
кенгайтириш, фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик
саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш, хизмат
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг
аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш,
туризм

индустриясини

жадал

ривожлантириш,

туристик

хизматларни

диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини
кенгайтириш” устувор вазифалардан қилиб белгиланган [6].

Таҳлил ва натижалар

Институционал базани шакллантириш учун биз минтақада туризм кластерини

ривожлантиришнинг минтақавий концепциясини шакллантириш, бунинг учун эса
2019-2021 йилларда ёки 2030 йилгача бўлган даврда Хоразм вилоятида туризмни
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ушбу Концепцияда
ҳудуднинг туман ва шаҳарларида туризм соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган
барча истиқболли лойиҳалар келтирилиши, туризм секторида қулай инвестиция
муҳитини яратиш бўйича таклифлар асосланиши керак.

Бизнинг фикримизча, ҳудудий туристик кластерни ривожлантириш Концепцияси

ҳудудий туристик мажмуанинг инвестицион жозибадорлигини белгиловчи ҳудудий
иқтисодиётнинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз ичига
олиши зарур. Ушбу концепция ҳудудда туризм секторининг рақобатбардошлиги ва
юқори самарадорлигини таъминлаш, ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш учун
қулай инвестиция муҳитини яратишга йўналтирилиши керак.

Ҳудудий туристик кластерларни ривожлантириш концепцияси ўз ичига қуйидаги

йўналишларни қамраб олади:

1. Давлат сиёсати ва туризм соҳасида бошқарув.
2. Туризм соҳасида нодавлат тартибга солишнинг ривожланиши.
3.Туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини

ривожланиши.

4. Туристик марказлар ва зоналарни ривожланиши.
5. Туризм инфратузилмасини ва моддий базасини ривожлантириш.
6.Миллий ва минтақавий даражада маркетинг тизимини ривожлан- тириш.
7. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш.
8. Туризм соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

9. Туризм соҳасининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш.
10.Туризм соҳасидаги ҳудудлараро, минтақалараро ва ҳалқаро ҳамкорликни

ривожлантириш.

Фикримизча, Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш концепцияси нафақат

туризм соҳаси, балки туристик кластернинг таркибига кирувчи тармоқларга
инвестицияларни жалб қилишни жорий ва узоқ муддатли режалаштиришнинг илмий
асоси бўлиб хизмат қилади.

Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини шакллантиришда туризм кластери

аҳамиятини инобатга олган ҳолда туризмни ривожлантириш, муайян тармоқларнинг
туризм билан боғлиқ дастурлари харажатларини алоҳида сатрда кўрсатиш керак.
Туризм тармоғини ривожланишини бюджетдан молиялаштириш натижаларини
ҳисоби ва таҳлилини барча дастурлар ва режаларда юритиш зарур.

Бюджет маблағлари ёрдамида якунланган ва фойдаланишга топширилган

туристик объектлар акциядорлик жамиятлари шаклида юридик шахс сифатида давлат
ёки муниципиал мулк асосида фаолият кўрсатиши ёки танлов асосида сотилиши
керак.

Айрим ҳолларда туристик объектнинг стратегик аҳамиятлилигидан келиб чиққан

ҳолда танлов асосида холдинг бошқарувига берилувчи тўлақонли давлат ёки
муниципиал мулк негизида субъект ташкил этилиши керак. Инвестицион лойиҳалар
бўйича молиялаштириш қурилишни режали асосда олиб боришга ва тушган
маблағларни янги туристик объектларга реинвести-циялашга имкон беради. Туристик
объектларга бўлган эҳтиёж туризм бозори маркетинг тадқиқотлари натижаси асосида
аниқланиши керак.

Туризм соҳасида нодавлат тартибга солиш вазифаларини нотижорат туристик

ташкилотлар (

онлайн жамиятлар, ассоциациялар, жамоат ташкилотлари ва

бирлашмалари, федерациялар, касаба уюшма клублари

) фаолияти ижтимоий ҳодиса

сифатида туристик бизнес ва туризмни ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга
қаратилиши керак. Нотижорат ташкилотлари томонидан кўп ҳажмдаги ишлар
бажаралишига қарамасдан, улар фаолиятининг самарадорлиги пастлигича қолмоқда.
Анъанавий нотижорат ташкилотларининг фаолияти катта молиявий маблағлар талаб
қилади ва уларнинг чекланган молиявий имкониятлари эса қўйилган вазифаларни
тўлиқ ҳажмда ҳал қилиш имконини бермайди. Натижада улар йиғилишлар ўтказиш
имкониятига эга эмас, ва мажбурий тарзда кам сонли делегатлар билан шароит
тақозо қилса ҳам кам сонли қурултойлар ўтказишади. Амалиёт кўрсатишича, бундай
нотижорат ташкилотларнинг оддий, қуйи бўғиндаги аъзолари етарли эътиборсиз
қолади ва ҳатто нотижорат ташкилотининг ичида ҳам уларни тинглашлари бўйича
ўзига ишончи қолмайди. Нотижорат ташкилотларининг фаолиятида бундай
муаммоларнинг мавжудлиги кўп сонли аъзолар жалб қилиш имкониятларини
чеклайди. Шунинг учун ҳам, нотижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишнинг
нисбатан самарали шаклларини излаб топиш жуда долзарб масала ҳисобланади.
Ахборот технологияларини жорий қилиш асосида фаолиятнинг аксарият қисмини
электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи анънавий нотижорат
ташкилотларининг самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадга мувофиқ [7].

Фикримизча, Хоразм вилоятида ташкил қилиниши таклиф этилаётган туристик

кластер таркибидаги нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатишининг оптимал шакли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

онлайн ҳамжамият ҳисобланади. Онлайн ҳамжамиятларнинг асосий хусусияти
шундаки,

кишиларнинг

ҳамкорликдаги

фаолияти

жараёнида

Интернет

технологияларни қўллаш, ҳамжамият таркибидаги кишиларнинг олдинги бевосита
мулоқоти ва ахборотлар алмашинувларига қараганда анча самарадорлиги юқори
бўлади. Бу янги имкониятлар онлайн жамият аъзолари ўртасида тегишли
институционал механизмлар билан ижтимоий-иқтисодий ҳулқ-атворнинг янги
тартибларини лойиҳалашга имкон беради [8,9,10,11,12].

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда биз нотижорат ташкилот сифатида

“Туризм соҳаси хўжалик юритувчи субъектлари учун онлайн жамият” ташкил этишни
таклиф қиламиз (2-расм).

Биз онлайн жамият ишини оптималлаштириш учун барча онлайн ҳамжамиятлар

таркибига кирувчи Хоразм вилоятининг нотижорат ташкилот-лари, тадбиркорлар
бирлашмалари, корхоналар ходимлари фаолияти билан барчани хабардор қилиш ва
ташкил қилинадиган ҳамжамиятлар иши самарадорлигини ошириш учун ягона
комплекс ахборот тизимини ташкил қилишни тавсия этамиз.

2-расм. Хоразм вилояти туристик кластери таркибидаги хўжалик юритувчи

субъектларининг онлайн жамияти

Манба: Тадқиқот натижаларидан олинган маълумотлар асосида муаллиф ишланмаси


Таклиф этилаётган ахборот тизимини асосий мақсади туристик кластер-даги

тадбиркорларнинг нотижорат бирлашмалари барча иштирокчиларини мустақил
равишда ўз фаолиятларини электрон кўринишда амалга ошириш имкониятини
яратиш. Нотижорат бирлашмаларининг (

онлайн ҳамжамиятлар

) иштирокчилари-

тадбиркорлар “ягона ойна” режимида барча ўтказиладиган тадбирларда қатнашиши
ва ўз муаммоларини ечишлари мумкин.

Қўйилган мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал этишни кўзда тутади:

Хоразм вилоятидаги туристик кластер тадбиркорлари онлайн жамиятининг

ҳар бир аъзосига ахборот тизими имкониятларидан фойдаланиб, ҳам ўз нотижорат
ташкилоти, ҳам халқаро даражада фаолиятини олиб боришини таъминлаш;

ҳар бир онлайн жамият аъзосининг шифрлаш ва электрон рақамли имзо

воситалари билан таъминлаш;

ҳар бир онлайн жамиятининг аъзолари учун шахсий интерактив Web-сайтини

ва ҳар бир онлайн жамият учун кўп функцияли Web- портал яратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

мавжуд ахборот тизимининг имкониятларидан фойдаланиб барча онлайн

жамиятлар ва улар аъзоларининг фаолиятини амалга оширилишида тенг ҳуқуқли
шароитлар яратишни таъминлаш.

Юқоридагиларнинг барчаси тадбиркорларни бирлаштирувчи нотижорат

ташкилотлари, Хоразм вилояти туристик кластери ходимларининг, тармоқ
технологияларидан

фойдаланувчи

инвестор

ташкилотлар

иш

фаолияти

самарадорлигини сезиларлича ошишига олиб келади.

Нотижорат ташкилотларининг барча имкониятларига ва инвесторларни қўллаб-

қувватлашларига қарамасдан ҳудудга инвестицияларни самарали жалб қилиш
бевосита инвестициялар бўйича давлатнинг чуқур ўйланган оқилона сиёсати орқали
амалга оширилиши мумкин. Ушбу механизм маҳаллий ҳокимият органлари
томонидан қуйидаги механизмлар асосида амалга оширилади:

бюджет кафолатларини тақдим қилиш

. Ўзбекистон Республикаси

қонунчилигига кўра, ўз капиталини мамлакатимиз ва унинг минтақаларига
киритмоқчи бўлган инвесторлар ўз инвестицияларига давлат кафолатларини олиши
мумкин [13,14].

инвестицияларни суғурталаш

. Суғурталашнинг ушбу тури суғурта

операцияларининг ўзига хос шакли бўлиб, ҳам хусусий, ҳам давлат агентликлари
томонидан амалга оширилади. Инвестицияларни суғурталаш-нинг моҳияти тўғридан-
тўғри

инвесторлар

томонидан

суғурта

шартномасида

келтирилган

таваккалчиликлардан суғурталаш имкониятини олишидир. Бунда суғурта қиймати
инвестиция қилинувчи воситалар қийматининг 1 % гача бўлиши мумкин;

инвестиция баҳс мунозараларини тартибга солиш.

Бу махаллий ҳокимият

органлари томонидан миллий ва маҳаллий инвестиция қонунчилигининг ижросини
назорат қилиш ва юзага келадиган низоларни тартибга солишни назарда тутади;

маъмурий ва маслаҳат қўллаб-қувватлаши.

Тўғридан-тўғри инвестициялар

муайян минтақани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналиши
саналади.

Туристик кластердаги корхоналарга турли хил форс-мажор ҳолатларида, ички ва

ташқи омиллар таъсирида табиий офатлар пайдо бўлганда молиявий ёрдам бериш
учун

суғурта жамғармаси

майдонга чиқади.

Инвестицион

кафолатлар

жамғармаси

туристик

кластерни

ривожлантиришдаги

венчур

лойиҳаларга

ўз

маблағларини

йўналтирувчи

инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин. Мазкур жамғармани
молиялаштириш эса маҳаллий бюджетга юклаш зарур.

Ўзаро кредитлаш жамғармалари

туристик кластерда кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаси бўлиши
мумкин.

Ушбу молиявий тузилмаларни бошқариш максимал даражада шаффоф ва

йиллик ҳисоботларни кузатиб бориш туристик кластернинг барча иштирокчиларига
қулай бўлиши керак.

Хулоса ва таклифлар

Ўтказган тадқиқотларимиз натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги

хулосаларни шакллантирдик.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

биринчидан,

ДХШ асосида туристик кластерлар ташкил қилинганда кластер

ичидаги иқтисодий манфаатлар уйғунлашади, бозор конъюнктураси ўзгаришига
бевосита боғлиқ омил ва рағбатларнинг ўзаро таъсири натижасида прогноз
қилинмайдиган ҳодисаларнинг олди олинади.

иккинчидан,

Хоразм вилоятида ташкил қилиниши таклиф этилаётган туристик

кластер таркибидаги нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг оптимал
шакли онлайн ҳамжамият ҳисобланади. Онлайн ҳамжамиятларнинг асосий хусусияти
шундаки,

кишиларнинг

ҳамкорликдаги

фаолияти

жараёнида

Интернет

технологияларни қўллаш, ҳамжамият таркибидаги кишиларнинг олдинги бевосита
мулоқоти ва ахборотлар алмашинувига қараганда анча самарадорлиги юқори
бўлади. Туристик кластер иштирокчиларининг ўзаро самарали муносабатлари
воситаси сифатида унинг таркибидаги тадбиркорлик тузилмалари, нотижорат
бирлашмалари, тармоқ корхоналари ва салоҳиятли инвесторлар Хоразм вилояти
туристик кластерига ўзаро

Онлайн жамият

тузиш асосида бирлашадилар.

учинчидан,

онлайн жамиятда интернет технологияларнинг имкониятларидан

фойдаланиш ушбу жамиятнинг фаолияти самарадорлигини оширади, иштирокчилар
ижтимоий мақоми ва даромадларидан қатъи назар, тармоқда қабул қилинган
қарорларга ижобий таъсир қилади.

т

ўртинчидан,

нотижорат ташкилотлари томонидан ҳудудга инвестиция-ларни

самарали жалб қилиш масаласи бевосита инвестициялар бўйича давлатнинг чуқур
ўйланган оқилона сиёсати орқали маҳаллий ҳокимият органлари томонидан

бюджет

кафолатларини тақдим қилиш, инвестиция-ларни суғурталаш, инвестиция бўйича
баҳс мунозаларини тартибга солиш, маъмурий ва маслаҳат қўллаб-қувватлаши

каби механизмлар ёрдамида амалга оширилади.

бешинчидан,

Хоразм вилоятида туристик мажмуага инвестицияларни

рағбатлантиришнинг институционал-иқтисодий воситаларини қараб чиқишда биз
томонимиздан ҳудудда туристик кластернинг ривожланиши бошланғич босқичда
эканлиги, кластер ичидаги ўзаро муносабатлар, кластер бошқаруви технологияларини
шаклланаётганлиги асосланди.

олтинчидан,

ҳудудга инвестицияларни жалб қилишнинг институционал

замини сифатида Хоразм вилоятида туристик кластерни ривожлантириш
концепцияси хизмат қилади.

Юқоридаги хулосалардан келиб чиққан ҳолда мазкур мақола доирасида

қуйидаги

таклифлар

ишлаб чиқилди:

фикримизча, истиқболда республикамизнинг қарийб барча минтақа-ларида

туристик кластерни шакллантириш ДХШ асосида амалга оширилиши керак.

таҳлилларимизга кўра, Хоразм вилояти туризм секторига инвестицион

ресурсларни ДХШ ёндашуви асосида жалб қилишда хусусий ва давлат капиталини

суғурта, инвестицион кафолатлаш ва ўзаро кредитлаш жамғармалари

каби

молиявий институтларга бирлаштириш зарур.

ҳудудий туристик кластерларни ривожлантириш концепцияси давлат сиёсати

ва туризм соҳасида бошқарув, туризм соҳасида нодавлат тартибга солишнинг,
туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини, туристик
марказлар ва зоналарни, туризм инфратузилмасини ва моддий базасини, миллий ва
минтақавий даражада маркетинг тизимини, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

11

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

тизимини, соҳада илмий тадқиқотларни, туризм соҳасининг кадрлар салоҳиятини,
соҳада ҳудудлараро, минтақалараро ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби
йўналишларни қамраб олади.

ҳудудда қулай инвестициявий иқлимни яратиш учун махаллий ҳокимият

органлари Хоразм вилоятида туристик кластерни комплекс ривожлантириш учун
институционал базани шакллантиришлари зарур.

Ўйлаймизки, юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш кластер ёндашуви

асосида туристик хизматлар соҳасида инвестицион фаолликни ошишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси\

http://uza.uz/

oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliasy-28-12-2018

2. Волкова Н. Н.. Сахно Т.В. Промышленный кластер. - Полтава: Асми, 2005. С 11.
3. Портер М. Международная конкуренция. - М.: Международные отношения,

1993. С. 187.

4.

Хасаев Г. Модернизация экономии Самарской области на основе кластерной

политики, как предпосылка роста инвестиционной привлекательности региона. Спец.
Выпуск “Около таможни” окт. 2008. С.86.

https://te.sfedu.ru/evjur/data/2009/journal7_3_2.pdf

5. Цихан Т.В. Кластерная теория экономического развития //Теория и практика

управления. 2003. №5. С.116.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-

сонли “ 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги фармони//lex.uz

7.

http://www.giop.ru/vosno/vosno.nsf/html/OPROEKTE_VOSNO

8.

Паринов С. И Онлайновые сообщества: методы исследования и практическое

конструирование: Автореферат дисс... канд. экон. наук. - Новосибирск 2000. С.4.

9. Либо М.Г. Концепция телеработы как новая форма управления персоналом в

организациях

виртуального

типа

в

России.Автреф.

дисс.на

соиск.уч.степ.канд.экон.наук. СПб, 2003.

10.

http://economy-lib.com/kontseptsiya-teleraboty-kak-novaya-forma-upravleniya-

personalom-v-organizatsiyah-virtualnogo-tipa-v-rossii

;

11.http://cheloveknauka.com/strukturno-funktsionalnye-izmeneniya-informatsionno-

kommunikatsionnoy-sredy-rossiyskogo –obschestva.

12. http://cheloveknauka. com/tehnologii-informatsionno-analiticheskoy-raboty-v-

organah-ispolnitelnoy-vlasti-regiona

13.

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари ва чет эллик

инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни\\lex.uz;

14.

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестицион фаолият

тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси\\ https://kun.uz/28595235

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси http://uza.uz/ oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018

Волкова Н. Н.. Сахно Т.В. Промышленный кластер. - Полтава: Асми, 2005. С 11.

Портер М. Международная конкуренция. - М.: Международные отношения, 1993. С. 187.

Хасаев Г. Модернизация экономии Самарской области на основе кластерной политики, как предпосылка роста инвестиционной привлекательности региона. Спец. Выпуск "Около таможни" окт. 2008. С.86.

https://te.sfedu.ru/eviur/data/2009/iournal7 3 2.pdf

Цихан Т.В. Кластерная теория экономического развития //Теория и практика управления. 2003. №5. С.116.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли " 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси тутрисида" ги фармони//1ех.иг

http://www.giop.ru/vosno/vosno.nsf/html/OPROEKTE VOSNO

Паринов С. И Онлайновые сообщества: методы исследования и практическое конструирование: Автореферат дисс... канд. экон. наук. - Новосибирск 2000. С.4.

Либо М.Г. Концепция телеработы как новая форма управления персоналом в организациях виртуального типа в России.Автреф. дисс.на соиск.уч.степ.канд.экон.наук. СПб, 2003.

http://economy-lib.com/kontseptsiya-teleraboty-kak-novaya-forma-upravleniya-personalom-v-organizatsiyah-virtualnogo-tipa-v-rossii;

http://cheloveknauka.com/strukturno-funktsionalnye-izmeneniya-informatsionno-kommunikatsionnoy-sredy-rossiyskogo -obschestva.

http://cheloveknauka. com/tehnologii-informatsionno-analiticheskoy-raboty-v-organah-ispolnitelnoy-vlasti-regiona

Узбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тугрисида"ги к,онуни1ех.иг;

Узбекистон Республикасининг "Инвестициялар ва инвестицион фаолият тугрисида"ги цонуни лойи^аси https://kun.uz/28595235

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов