“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
1
1/2019
(№
00039)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИДА
ИНВЕСТИЦИЯДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
Бабаева Наргиза Музаффаровна,
ҚДПИ доценти
E-mail:
Бегматов Хусан Музаффаржон ўғли,
ТАКИ талабаси
Аннотация:
Мақолада
Ўзбекистон
Республикаси
қишлоқ
хўжалигини
ривожлантиришга
қаратилган
ислоҳотлар
ва
тармоққа
тақсимланаётган
инвестициялар, улардан самарали фойдаланишнинг эконометрик таҳлиллари ҳамда
қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг самарали ташкил этиш бўйича илмий таклиф ва
тавсиялар баён этилган.
Калит сўзлар:
модернизациялаш, инвестиция, инвестиция дастурлари, ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти, эконометрик модель,
рентабеллик.
Аннотация:
В статье рассматриваются реформы в сельскохозяйственном секторе
Республики
Узбекистан
и
распределение
инвестиций
в
сектор,
проведен
эконометрический анализ их эффективного использования и предложены научные
рекомендации по эффективной организации сельскохозяйственной экономики.
Ключевые слова:
модернизация, инвестиция, инвестиционные программы, валовой
сельскохозяйственный продукт, эконометрическая модель, рентабельность.
Abstract:
The article examines the reforms in the agricultural sector of the Republic of
Uzbekistan and the distribution of investments in the sector, conducted an econometric analysis of
their effective use, and proposed scientific recommendations for the effective organization of the
agricultural economy.
Key words:
modernization, investment, investment programs, gross agricultural product,
econometric model, profitability.
Кириш
Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларини
ривожлантиришда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
йўналишларини ишлаб чиқиш учун ҳозирги вақтда инвестициялардан фойдаланиш
масалалари ва унинг ҳолатини ўрганиш зарур. Ўтган давр мобайнида мамлакатда
ички инвестициялардан фойдаланиш соҳасида катта ишлар амалга оширилди. Бу
мақсадда мамлакатда инвестиция дастурлари тузилмоқда ва амалга оширилмоқда.
Бу борада “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”[1] ги фармони ва “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”[2] ги
қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан берилган
дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик
маҳсулотларининг умумий ҳажми 69504,2 млрд. сўмни ёки 2016 йил мос даврига
нисбатан 2,0 % ўсди. Ушбу ижобий натижаларни янада ошириш учун ҳозирги кунда
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
2
1/2019
(№
00039)
тармоқ
иқтисодиётини
ривожлантиришда
киритилаётган
инвестициялардан
самарали фойдаланиш ва «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»[3]ги фармонда соҳага тегишли:
- фермер хўжаликлар, энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб
чиқараётган, қайта тайёрланаётган, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, курилиш ишлари ва
хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини
рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар
ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб
чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган,
қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва
модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби
устувор вазифалар талаб этилади.
Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилишда ҳудудлар доирасида аграр
ишлаб чиқаришнинг ихтисослашув даражаси ва ҳолати тўлиқ инобатга олинмаса,
микродаражада бевосита хўжаликларнинг инвестиция фаоллигида самарадорликка
эришиш қийин кечади. Чунки, қишлоқ хўжалиги ўзига хослиги, табиий-иқтисодий,
жойлашув ҳолати, ихтисослашуви ва ижтимоий шарт-шароитлари турлича эканлиги
билан ажралиб туради.
Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига тақсимланаётган
инвестиция самарадорлигини ошириш ва тўғри тақсимлаш масалаларига илмий
ёндашувни такомиллаштириш танланган мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш асосида иқтисодиётни
ривожлантириш вилоятнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш методологияси
бўйича П.С.Осмоловская[4], қишлоқ хўжалигининг барқарор ўсиши ва уларнинг
молиявий хавфсизлиги тўғрисида А.Г.Аганбегян[5] ва аграр соҳада ишлаб чиқариш
рискини бошқариш билан боғлиқ муаммоларни О.П. Нейфельд[6]лар
тадқиқотларида
кўриш мумкин.
Маҳаллий олимларимиздан А.Абдуғаниев[7] қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган
моддий -техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати,
корхоналар, тармоқларнинг ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги илмий
жиҳатдан асосланган ҳолда тахлил қилиниб, келажакда уларнинг самарадорлиги
юксалишини таъминловчи омиллар тўғрисида илмий изланишлар олиб боришган.
Шунга қарамай қишлоқ хўжалигида инвестициялардан фойдаланиш ва
инвестицияларнинг ҳолатлар бўйича тақсимланиши ўрганилмаган бўлиб, бу ўз
навбатида мавзу доирасида тадқиқот олиб боришни тақозо этади.
Тадқиқот методологияси
Мақолада иқтисодий, қиёсий, таҳлил қилиш ва танлама кузатиш, статистик
ҳамда кўп омилли эконометрик таҳлил услублари, моделлаштириш жараёнларда
иқтисодий-математик ва бошқа усуллар қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар
Мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ривожланишини барқарорлаштириш ва
мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда қишлоқ
хўжалиги соҳасига эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки,
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
3
1/2019
(№
00039)
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам истеъмол ҳам саноат
корхоналари фаолиятини таъминлаш учун хомашё сифатида ишлатилиши назарда
тутиладиган бўлса, соҳа фаолиятини доимий равишда ўрганиб, тадқиқ этиб бориш
мақсадга мувофиқдир. Шу маънода ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасида 2000
йилдан 2017 йиллар давомида амалга оширилган ишлар ва унинг натижалари бўйича
статистик кўрсаткичлар динамикасини кўриб чиқиш лозим.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг ҳолати
Т/р
Кўрсаткичлар
2000
йил
2005 йил
2010
йил
2017
йил
2017 йилнинг 2000
йилга нисбатан
ўзгариши, (-,+)
1.
Қишлоқ
ва
ўрмон
хўжаликлари
сони
(минг)
30,4
22,6
23,8
22,6
-14,3
2.
Тармоқда
бандлар
сони (минг киши)
3093,7
2967
3127
3690,3
205,3
3.
Киритилган
инвестиция
(млрд.
сўм)
42,6
138,2
531
2004,3
1996,8
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
ишланмаси.
1-жадвалда берилган маълумотларга асосан, 2000 йилларда қишлоқ ва ўрмон
хўжаликлари сони қолган 2005, 2010 ва 2014 йилларга нисбатан ўртача 7,4 минг
нафарга кўплиги кўриниб турибди. Бунга сабаб, 1999 йилда деҳқон ва фермер
хўжаликлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни чиқишигача бўлган
даврда турли колхоз ва ширкатлар мавжудлиги тармоқда корхоналар сони ошиб
кетганлиги билан белгиланади. Бу, ўз навбатида, ушбу тармоқда банд бўлган аҳоли
сони ҳам келтириб ўтилган йилларга нисбатан ўртача 81 минг нафар кишига кўп
бўлишини таъминлаган.
2005 ва ундан кейинги 2006 йилларгача қишлоқ хўжалигида юзага келган салбий
оқибатларга барҳам бериш ва уни тубдан ўзгартириш мақсадида “2005-2007
йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”
1
, «2006 йилда “қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкатларини)
фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2
ва “2007 йилда
қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”
3
ги қарорлари чиқарилиб, унинг амалга оширилиши
натижасида ер ўз эгаларига топширилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида фаолият
юритаётган корхоналар ва ишчилар сони 2005 йилда 2000 йилга нисбатан 143,2 минг
ва 518,0 мингга камайиб, 225,6 мингта ва 2967 минг нафарни ташкил этди.
Фаолият юритаётган аксарият фермер хўжаликларининг иш тажрибаси шундан
далолат берадики, фермер хўжаликларини шакллантиришнинг дастлабки босқичида
уларга ажратиб берилган ер майдонларининг камлиги маҳсулот ишлаб чиқариш
рентабеллигининг ўсишига кўп жиҳатдан тўсқинлик қилаётганлиги тажрибада
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли қарори.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-215-сонли қарори.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 ноябрдаги ПҚ-514-сонли қарори
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
4
1/2019
(№
00039)
аниқланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан
ўтказиш ва фермер хўжаликлари фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер
майдонларини оптималлаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта
ўйланган ишлар амалга оширилди.
Бунда фермер хўжаликларининг қайси соҳага ихтисослашгани ва мамлакатнинг
турли ҳудудларидаги аҳоли зичлиги алоҳида эътиборга олинди. Ана шу ишлар
натижасида фермер хўжаликлари учун ажратилган ер майдонлари бугунги кунда
пахтачилик ва ғаллачиликда ўртача 37 гектардан 93,7 гектаргача кўпайди ёки 2,5
баробардан зиёд ошди. Бу кўрсаткич сабзавотчиликда – 10 гектардан 24,7 гектаргача
ёки 2,5 баробар, чорвачиликда эса 154 гектардан 164,5 гектаргача кўпайди.
Ушбу кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда қишлоқ хўжалиги
иқтисодиётини ривожлантириш, ернинг мелеоратив ҳолатини яхшилаш ва интенсив
боғларни кўпайтириш, маҳсулотларни асл ҳолига сақлаш орқали нарх-наво
мутаносиблигига эришиш, бунда музлаткичли омборхоналар қуриш, эркин иқтисодий
зоналар
орқали
мамлакатларга
етказиб
бериладиган
мева-сабзавотларни
кўпайтириш каби белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2004,3 млрд.
сўм миқдорида инвестиция киритилди ва бу ўтган 1995 йилга нисбатан 1996,8 млрд.
сўмга ошганлигини кўриш мумкин.
Иқтисодий ислоҳотлар Ўзбекистонда, биринчи навбатда, аграр секторда
бошланди. Бунинг ўзига хос рамзий маъноси бор, чунки аҳолининг 60 фоизидан
кўпроғи, иш билан банд аҳолининг 44 фоизи қишлоқ жойларда яшаб, меҳнат
қилмоқда, ЯИМнинг 30 фоизи, валюта тушумининг 55 фоизи, маҳсулот маҳсулот
алмашинувининг 70 фоизи, озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизи аграр сектор
ҳиссасига тўғри келади.
Албатта, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар
миқдорининг ортиб бориши ва ундан самарали фойдаланилиши натижасида бу
тармоқда яратилаётган ялпи маҳсулот ҳажми ҳам ортиб бормоқда (2-жадвал).
2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги
тармоқларининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари
Т/р Кўрсаткичлар
2000
йил
2005
йил
2010 йил
2017 йил
2017 йилнинг 2000
йилга нисбатан
ўзгариши, (-,+)
1.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
(млрд. сўм)
1387,2
5978,3
16774,7
69504,2
68117,0
2.
Тармоқ бўйича фойда, зарар
(млрд. сўм)
18,6
-48,9
43,6
44,8
15,8
3.
Тармоқ самарадорлиги, %
1,3
-0,8
0,3
0,07
-1,63
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
ишланмаси.
Жадвалда берилган маълумотларга кўра, 2000 йилларда ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари 1387,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 18,6 млрд. фойда билан якунланган
ҳамда бунинг натижаси сифатида 1,3 фоиз самарадорликка эришилган. Аммо 2001
йилдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида ачинарли ҳолатлар юзага келдики, бу
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
5
1/2019
(№
00039)
2006 йилгача (2002 йилда -22,7 млрд. сўм; 2003 йилда -30,6 млрд. сўм; 2004 йилда -
16,5 млрд. сўм; 2006 йилда -2,4 млрд. сўм) зарар билан якунлаган.
Бундай салбий ҳолатдан чиқиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни
фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2005 йил 8
ноябрда ПҚ–215-сонли қарори чиқарилди. Республикада фермер хўжаликларини
жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу қарорга
биноан, зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги
кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш Дастурига
мувофиқ:
- 2006 йилда қайта ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкатлари) ҳудудида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини
барпо этиш;
- фермер хўжаликларини ташкил этишга даъвогарлар ўртасида очиқ ва ошкора
танловлар ўтказилиши, ғолибларни аниқлашда холислик ва ҳаққонийлик
тамойилларини қатъий таъминлаш вазифалари белгиланди.
Қарорларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида 2007
йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигида ҳам ютуқларга эришила бошланди. Жумладан,
2010 йилда 43,6 млрд. сўм, 2017 йилда 44,8 млрд. сўм фойда билан чиқиб, ялпи
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш самарадорлиги мос равишда 0,3 ва 0,07
фоизни ташкил этди.
Хулоса қилиб айтганда, Республикада бу борадаги иқтисодий ислоҳотларни
изчиллик билан амалга оширилиши келгусида мамлакат аграр соҳа фаолиятининг
ривожланишига, етиштираётган маҳсулотларининг жаҳон бозорларидан ўрин
олишига олиб келади.
Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистон қишлоқларидаги хилма-хил хўжаликларда қарийб 4,5 млн. гектар
майдонда деҳқончилик билан шуғулланилади. Ана шунча кенгликдаги зироатни
ўстиришда катта ва кичик техника воситалари деҳқонга қудратли қанот бўлади.
Мустақиллик йилларида бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинган “Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг” ва
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниялари ана шу ҳаётий тармоқни мукаммал ва
самарали техника воситалари билан таъмин этишни асосий фаолият сифатида
белгилаб олишган.
Қишлоқ хўжалигини иш самарадорлиги юқори бўлган, замонавий техника
воситалари билан лизинг асосида таъминлаш тизимининг жорий этилиши олдинга
ташланган муҳим қадам бўлади. Тўғри, лизинг тизимини қўллаш кўлами ҳозирча
унчалик кенг эмас, лекин шу нарса аниқки, қишлоқ меҳнаткашларини техника билан
таъминлашнинг бу усули катта истиқболга эга.
Қишлоқ хўжалигига хорижий инвестицияларни жалб қилишда, бизнингча,
мамлакатда ишлаб чиқарилаётан маҳсулотларга жаҳон бозорларидаги талабни
ошириш, уларни сақлаш, логистика ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг
замонавий тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш ҳозирги куннинг
долзарб масаласига айланиши ҳамда учраётган камчиликларни бартараф этиш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил
6
1/2019
(№
00039)
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”[1]
1
ги фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. // «Халқ сўзи» 2017 йил 8
февралдаги 28 (6722)-сони.
4. Осмоловская П.С. Инвестиционное развитие сельского хозяйства региона. //
Текст научной статьи по специальности «Экономика и экономические науки»
https://cyberleninka.ru/article/n/investitsionnoe-razvitie-selskogo-hozyaystva-regiona
5. Аганбегян А.Г. Устойчивый рост сельского хозяйства и его финансовое
обеспечение. // Ж. ДЕНЬГИ И КРЕДИТ. №7, 2017 г.
6. Нейфельд, О.П. Оценка управленческих рисков в аграрной сфере - важная
задача мониторинга / О. П. Нейфельд // Агропродовольственная политика России. –
2016. – № 9. – С. 47-50.
7. Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. -Т.: Адабиёт жамғармаси. 2007.
-340 б.