Финансовая грамотность населения: содержание, значение и основные аспекты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
345-353
8
1
Поделиться
Обилов, М. (2019). Финансовая грамотность населения: содержание, значение и основные аспекты. Экономика и инновационные технологии, (1), 345–353. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10711
Миркомил Обилов, Гулистанский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложено экономическое содержание финансовой грамотности населения, обоснована ее роль и значение в обеспечении социально-экономического развития страны на современном этапе.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИ: МАЗМУНИ, АҲАМИЯТИ ВА

АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Обилов Миркомил Рашидович,

Гулистон давлат университети таянч докторанти

E-mail:

obilovmirkomil@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада

аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни

очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини
таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.

Калит сўзлар:

молиявий саводхонлик,

иқтисодий сиёсат,

иқтисодий таълим,

молиявий хизматлар, инсон фаровонлиги ва ҳаёт сифати, билим, кўникма ва қадриятлар.

Аннотация:

В данной статье изложено экономическое содержание финансовой

грамотности населения, обоснована ее роль и значение в обеспечении социально-
экономического развития страны на современном этапе.

Ключевые слова:

финансовая грамотность, экономическая политика, экономическое

образование, финансовые услуги, благосостояние человека и качество жизни, знание,
навыки и ценности.

Abstract:

This article describes the economic content of financial literacy of the population,

and it substantiates its role and importance in ensuring the socio-economic development of the
country at the present stage.

Keywords:

financial literacy, economic policy, economic education, financial services, human

well-being and quality of life, knowledge, skills and values.

Кириш

Иқтисодиётнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши, аҳоли турмуш даражаси

ва фаровонлигининг ошиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларга онгли равишда муносабатда бўлиши, иқтисодий тафаккур ва
кўникмаларнинг ривожланишига боғлиқ. Чунки, фуқаролар қанчалик юқори
иқтисодий фаоллик ва молиявий саводхонликка эга бўлса, уларнинг иқтисодий
фаолияти, ҳаётнинг турли жабҳаларида қабул қилаётган қарорлари шу даражада
самарали бўлади. Айниқса, молиявий саводхонлик мамлакатдаги ишбилармонлик
муҳитининг ривожланишига, тадбиркорлик фаолиятининг кенгайишига қулай имкон
яратади.

Шу

ўринда

Президентимиз

Ш.Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида “Ҳақиқатан ҳам, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат
ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз” [1] дея таъкидлаши
аҳоли орасида тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб этиш, ҳар бир фуқаронинг бу
борадаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини кўрсатади.

Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотлар натижасида бозор муносабатларининг шаклланиш жараёнлари янада
жадалроқ тус олмоқда, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни тартибга солишда бозор
механизмларидан фойдаланиш салмоғи сезиларли равишда ортиб бормоқда.
Иқтисодий ресурслардан фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш каби муҳим жиҳатларга кўпроқ моддий манфаатдорлик,
рағбатлантириш, иқтисодий дастакларни ишга тушириш орқали ёндошилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Буларнинг барчаси эса иқтисодиётимизнинг демократик бозор тамойиллари асосида
қайта таркиб топишига замин бўлмоқда.

Бироқ, шу ўринда таъкидлаш лозимки, иқтисодиётда самарали ва демократик

бозор тамойилларини тўлиқ таркиб топиши фуқароларнинг иқтисодий билим ва
малакалари, кўникмалари даражасига, уларнинг иқтисодий маданиятига ҳам боғлиқ.
Иқтисодий маданиятнинг етарли даражада шаклланиши ва самарали амал қилиши
эса ҳар бир шахснинг молиявий саводхонлик даражасини тақозо этади. Шунга кўра,
ҳозирда жаҳоннинг аксарият мамлакатларида аҳолининг молиявий саводхонлигини
ошириш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Бизнинг мамлакатимизда ҳам
аҳоли молиявий саводхонлигини таъминлаш ва ошириш муҳим бўлиб, бу борадаги
тизимли чора-тадбирларни белгилаш аваало мазкур масаланинг иқтисодий мазмуни
ва иқтисодий тараққиётни таъминлашдаги ўрнини кўриб чиқишни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Молиявий саводхонлик ва уни таъминлаш масалаларига хорижий олим ва

мутахассислар томонидан кенг эътибор қаратиб келинмоқда. Аввало, мазкур тушунча
таърифига тўхталиб ўтиладиган бўлса, ижтимоий луғат ва талқинларда унга
қуйидагича ёндошилган:

“Молиявий саводхонлик – бу инсон молиявий хулқ-атвори соҳасидаги унинг

фаровонлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга олиб келувчи билим, кўникма
ва қадриятлар мажмуи; ҳаётдаги воқеалар ва иқтисодий шарт-шароитлардаги
ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли қарорлар ва узоқ муддатли
молиявий режалаштириш орқали шахсий молияни бошқаришдаги қобилият ва
қатъийликни, асосий молиявий тушунчаларни англаб етишни ифодаловчи даража”
[2].

А.Судакованинг таъкидлашича “Ҳозирги вақтда молиявий саводхонлик

тушунчаси молиявий маълумот, компетентлик, хабардорлик ва бошқа атамалар
билан узвий боғлиқ. Молиявий саводхонликнинг кўрсатиб ўтилган тушунчалар билан
асосий фарқи унга тегишли бўлган асосий элементларнинг татбиқ этилиш кенглиги ва
баён этилишининг чуқурлигида намоён бўлади. ...Шахснинг молиявий саводхонлиги
тушунчасини ўз фаровонлигини ошириш учун молиявий жиҳатдан асосланган
қарорлар қабул қилиш имконини берувчи компетенциялар йиғиндиси сифатида
талқин этиш мумкин. Айни вақтда у устун равишда молиявий ва вақт бўйича
йўқотишларни энг кам даражага туширишга имкон яратади” [3]. Мазкур тушунчалар
О.Кузина томонидан нисбатан батафсил ва етарли даражада тушунарли ҳолда баён
этилган [4]. Шунингдек, С.Хастон томонидан молиявий саводхонликка тегишли 52 та
маълумотлар базасида тўпланган 71 та таҳлил асосида айрим дастлабки таърифлар
белгилаб берилган [5].

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) ҳужжатларида

молиявий саводхонликка қуйидагича расмий таъриф берилган: “Молиявий
саводхонлик – бу шахсий молиявий фаровонликка эришиш учун асосли молиявий
қарорлар қабул қилиш имконини берувчи хабардорлик, билим, кўникма, қадриятлар
(ҳаётий йўналишлар) ва хулқ-атвор каби элементларнинг мажмуи” [6].

Е.Гарцуеванинг таъкидлашича, молиявий саводхонлик “инсоннинг ижтимоий

такрор ишлаб чиқаришда инвестор сифатида онгли иштирок эта олиш қобилияти
бўлиб, у молиявий дастакларни танлашга оқилона ва масъулиятли ёндашган ҳолатда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

даромад ҳосил қилиши ёки ҳеч бўлмаганда билим эгасининг молиявий жиҳатдан
барқарорлигини таъминлаши лозим” [7].

Молиявий саводхонлик – ўз маблағини бошқариш ва уни кўпайтириш маҳорати.

У молиявий бозорнинг ўзига хосликларини билиш, бозор иштирокчилари томонидан
таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлардан хабардор бўлиш ҳамда шу асосда қабул
қилинган қарор масъулиятини зиммасига олиш дегани ҳамдир [8].

Молиявий саводхонликка берилган хилма-хил таърифлар ҳамда унинг турли

манбаларда баён этилган асосий жиҳатларига тизимли ёндошган ҳолда, мазкур
тушнчанинг иқтисодий мазмуни ва унинг иқтисодиётдаги аҳамиятини янада чуқурроқ
очиб берувчи таҳлил ва тадқиқотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси бўлиб иқтисодий йўналишдаги

турли манбалардан олинган илмий мақолалар, хорижий иқтисодчи олимларнинг
аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича изланишлари,
мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш асосида чиқарилган илмий
хулосалар хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот жараёнида эксперт баҳолаш,
жараёнларни кузатиш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф
тажрибалари билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли хулосалар чиқаришга
имкон берувчи усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Тадқиқот давомида амалга оширилган таҳлиллар ҳамда улар орқали қўлга

киритилган натижаларга кўра қатор назарий қоидаларни илгари суриш мумкин.

Ўз номидан келиб чиққан ҳолда, энг аввало, мазкур тушунча молия соҳасидаги

билим ва кўникмаларга эга бўлиш, у билан боғлиқ жараён ва воқеаларни тўғри
тушунишни англатади. Бироқ, фикримизча, мазкур тарздаги дастлабки тасаввур
даражасида қолиш молиявий саводхонликнинг тўлиқ мазмунини ёритиб бера
олмайди. Шунга кўра, ушбу тушунча билан боғлиқ асосий жиҳатларни муайян тизим
асосида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Энг аввало, таъкидлаш жоизки, молиявий саводхонлик тушунчаси жуда кенг

ҳисобланади. У аҳолининг кундалик ҳаётдаги оддий иқтисодий воқеа ва жараёнлар
(масалан, озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларини харид қилиш, турли ресурслар (электр
энергияси, табиий газ, ичимлик суви) ва коммунал хизматлардан фойдаланганлик
учун тўловларни амалга ошириш, хусусий ёки давлат секторида меҳнатда банд
бўлиш, иш ҳақи ёки нафақа олиш ва ҳ.к.)дан тортиб нисбатан мураккаб жараёнлар
(масалан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, тижорат банклари
кредитларидан фойдаланиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш ва бошқалар)да
иштирок этишигача бўлган жиҳатларни қамраб олади.

Мамлакатда аҳоли молиявий саводхонлиги даражасининг юқори бўлиши

молиявий хизматлар соҳасининг ҳам жадал ривожланишига таъсир кўрсатади.
Молиявий хизматларни оммалаштириш орқали аҳолининг бу борадаги билимларини
мустаҳкамлаш ва кичик бизнес субъектларининг бундай хизматларга бўлган талабини
ошириш имкони пайдо бўлади. Қолаверса, бугунги кунда мамлакатимизда ишсизлик
даражасининг юқори бўлиши сабабларидан бири “аҳолининг аксарият қисми
тадбиркорлик соҳасида, жумладан, ажратилаётган кредит маблағларини ўзлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда оддий молия ҳисоботларини юритиш бўйича етарлича билим ва кўникмаларга
эга эмас” [9] лиги орқали ҳам изоҳланади.

Бироқ, иқтисодий таълимнинг замонавий тизими таркиб топган мамлакатларда

ҳам фуқароларнинг аҳамиятли қисми шахсий молия масалаларига кучсиз
йўналтирилган бўлиши мумкин [10].

Энг аввало таъкидлаш керакки, молиявий саводхонликнинг асосий, марказий

бўғинида инсон туради. Чунки, мазкур жараённи амалга оширишдан асосий мақсад
ҳам унинг фаровонлиги ва ҳаёт сифатини ошириш ҳисобланади. Бироқ бунинг учун у
ўз ихтиёридаги иқтисодий ресурслардан, рўй бериши мумкин бўлган воқеа ва
ҳодисалар, вужудга келиши мумкин бўлган шарт-шароитлардан ўзи ҳамда жамият
учун манфаатли ва самарали асосда фойдаланиш борасида етарли билим ва
кўникмаларга эга бўлиши лозим. Шунингдек, жамиятда таркиб топган қадриятлар
тизими ҳам ушбу мақсадлар билан ўзаро мувофиқ келиши зарур. Энг муҳими, ҳар бир
шахс қайд этиб ўтилган восита ва дастаклардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатли
қарорлар қабул қилиш ҳамда узоқ муддатли молиявий режалаштириш жараёнини
тўғри ташкил этиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Шу ўринда, аҳоли молиявий саводхонлигининг ижтимоий аҳамиятига алоҳида

эътибор қаратиш лозим. Чунки, алоҳида шахснинг молия борасидаги билим ва
кўникмалари пировардида бутун жамият иқтисодий ҳаётининг муваффақияти ва
барқарорлигини белгилаб беради. “Аҳолининг молиявий жиҳатдан саводсизлиги
нафақат шахсий фаровонликка, балки бутун молиявий соҳага салбий таъсир
кўрсатади. Масалан, фуқароларнинг ўз даромадлари ва харажатларини аниқ тасаввур
қилмаслиги ёки нотўғри режалаштириши оқибатида кредиторлик қарздорлик пайдо
бўлади, саводсизлик молиявий пирамидалар ва фирибгарликлар сонининг ошишига
олиб келади. Глобал миқёсда бу мамлакат иқтисодиётини молиявий инқирозга олиб
келиши мумкин” [11].

Юқорида баён этилган фикрларни муайян тизимга солган ҳолда молиявий

саводхонликнинг мазмун-моҳиятини ифодаловчи жараённи алоҳида чизма орқали
тасвирлаш мумкин (1-расм).









1-расм. Молиявий саводхонлик мазмун-моҳиятини ифодаловчи жараён

1


Аҳоли молиявий саводхонлигининг мазмуни ва аҳамиятини очиб беришда унинг

даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва муайян тизимга солиш муҳим
ўрин тутади.

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Билим

Кўникма

Инсон

Қадриятлар

Инсон

фаровонлиги

ва ҳаёт

сифатининг

ошиши

Қисқа

муддатли

қарорлар

Узоқ муддатли

молиявий

режалаштириш

Ҳаётдаги

воқеалар,

иқтисодий

шарт-

шароитлар-

даги

ўзгаришлар

Мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Р.Восканяннинг таъкидлашича, аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш

масаласини унинг даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни аниқламасдан
туриб ҳал этиб бўлмайди. Шунга кўра у қуйидаги омилларни ажратиб кўрсатади:

1) мамлакатдаги иқтисодий таълим даражаси;
2) молиявий инфратузилманинг мавжудлиги ва ривожланганлик даражаси;
3) аҳолининг иқтисодиётга ишончи даражаси;
4) молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари [12].
Фикримизча, аҳоли молиявий саводхонлиги тушунчаси ўта даражада

умумлаштирилган мазмун касб этиб, уни молиявий саводхонлик даражасига таъсир
кўрсатувчи омилларнинг юқорида келтирилган таснифи тўлиқ ифодалай олмайди.
Унинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ кириб бориш ўз навбатида мазкур тушунчанинг
турли (масалан, алоҳида шахс, муайян ҳудуд аҳолиси, мамлакат аҳолиси)
даражаларини табақалаштиришни тақозо этади (2-расм).



















2-расм. Молиявий саводхонлик даражасига таъсир кўрсатувчи омилларнинг турли

даражалар бўйича табақаланиши

2


2-расмдан кўринадики, энг аввало алоҳида шахс (ёки фуқаро)нинг молиявий

саводхонлигини ажратиб олиш лозим.

Алоҳида шахснинг молиявий саводхонлиги даражаси

га қуйидаги асосий

омиллар таъсир кўрсатади:

1) шахснинг ёши. Албатта, инсоннинг ёши, тўғрироғи, унинг ҳаётий фаолияти

давомида орттирган тажрибаси молиявий саводхонлик доирасидаги билим ва
кўникмаларга бевосита таъсир кўрсатади. Балоғатга етмаган бола билан ўрта ёшдаги
кишининг иқтисодий хатти-ҳаракатида сезиларли тафовут кўзга ташланиши аниқ.
Бироқ, бу омил ҳар доим ҳам бир хил йўналишда таъсир қилмаслиги мумкин. Чунки,

2

Муаллиф ишланмалари асосида тузилган.

Молиявий саводхонлик даражасига

таъсир кўрсатувчи омиллар

Алоҳида шахснинг

молиявий саводхонлиги

даражаси

Муайян ҳудуд

аҳолисининг молиявий

саводхонлиги даражаси

Мамлакат аҳолисининг

молиявий саводхонлиги

даражаси

- шахснинг ёши;
- маълумот даражаси;
- касби, мутахассислиги ёки
фаолият йўналиши;
- иқтисодий фаоллик
даражаси;
- қизиқиш доираси,
дунёқарашининг кенглиги
ва ҳ.к.

- ҳудуднинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланганлик
даражаси;
- ҳудудда аҳоли молиявий
саводхонлигини ошириш
бўйича амалга оширилаётган
чора-тадбирлар;
- молиявий институтлар ва
инфратузилма объектлари
фаолият даражаси;
- ҳудуднинг географик
жойлашуви ва ҳ.к.

- мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий
ривожланганлик
даражаси;
- мамлакатнинг
иқтисодий салоҳияти;
- аҳоли менталитети;
- мамлакатнинг
иқтисодий сиёсати ва ҳ.к.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

инсоннинг ёши улғайиб боргани сари унинг молиявий саводхонлик борасидаги
янгиликларни қабул қилиш, уларни ўзлаштириб бориш имконияти пасайиб бориши
мумкин;

2) маълумот даражаси. Бу ҳам шахснинг ёши сингари таъсир кўрсатиши, яъни,

бошланғич, ўрта, ўрта махсус, олий маълумотлар бўйича босқичма-босқич юқорилаб
бориш молиявий саводхонликнинг ошиб боришига бевосита таъсир кўрсатиши
мумкин;

3) касби, мутахассислиги ёки фаолият йўналиши. Мазкур омил ўзининг

аҳамиятлилиги жиҳатидан ажралиб туради. Чунки, бевосита иқтисодий, шу
жумладан, молиявий соҳада фаолият юритувчи (масалан, молиячи, банкир,
иқтисодчи, бухгалтер ва ҳ.к.) шахсларнинг молиявий саводхонлиги энг юқори
даражада бўлади. Касб ёки фаолият йўналиши жиҳатидан иқтисодиётдан нисбатан
узоқ бўлган шахсларнинг молиявий саводхонлиги даражаси пастроқ бўлиши
эҳтимоли катта;

4) иқтисодий фаоллик даражаси. Юқоридаги омилларнинг ўртача даражасида

шахснинг иқтисодий фаоллиги белгиловчи аҳамият касб этиши мумкин. Агар унда
тадбиркорлик билан шуғулланиш, иқтисодиёт ва молия соҳасидаги янгиликларга
интилиш каби хатти-ҳаракатлар мавжуд бўлса, яъни иқтисодий фаол бўлса, молиявий
саводхонлик даражаси ҳам юқори бўлади ва аксинча;

5) қизиқиш доираси, дунёқарашининг кенглиги ва ҳ.к. Шунингдек, оддий

фуқаронинг қизиқиш доираси, ўзининг дунёқарашини ўстириш борасидаги
ҳаракатлари ҳам молиявий саводхонлик даражасини оширишда муҳим ўрин
эгаллайди. Кундалик иқтисодий воқеа ва ҳодисаларни ўз вақтида кузатиб, таҳлил
қилиб ва бу борадаги шахсий муносабатини шакллантириб бориш фуқарони
жамиятдаги ролини оширади.

Муайян ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман) аҳолисининг молиявий саводхонлиги

даражаси

га

мазкур ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда юритилаётган иқтисодий

сиёсат натижасида шаклланувчи қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

1) ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси. Айрим шаҳар,

туман ёки вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланганлиги унинг
аҳолиси учун нисбатан кам ривожланган ҳудуд аҳолисига қараганда молиявий
саводхонликни ошириш юзасидан кенг имкониятлар тақдим этади;

2) ҳудудда аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга

оширилаётган чора-тадбирлар. Айни пайтда айрим шаҳар, туман ёки вилоятлар
даражасида аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши мазкур жараёнга сезиларли таъсир кўрсатади;

3) молиявий институтлар ва инфратузилма объектлари фаолият даражаси.

Ҳудуддаги молиявий институтлар (тижорат банклари, суғурта компаниялари,
инвестиция фондлари, пенсия фондлари ва ҳ.к.) ва молиявий саводхонлик
инфратузилма объектлари (иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий масалалар бўйича
маслаҳат бериш, бизнес-инкубаторлар, ўқув марказлари ва бошқ.) фаолиятининг
юқори даражаси ҳудуд аҳолисининг молиявий саводхонлиги даражасига ҳам ижобий
таъсир кўрсатади;

4) ҳудуднинг географик жойлашуви. Ўз-ўзидан маълумки, ҳудуд мамлакатнинг

иқтисодий ва маъмурий марказига қанчалик яқин бўлса, унинг аҳолиси шу қадар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

кўпроқ молиявий жиҳатдан саводхонликка эришади. Табиийки, олис ва чекка
қишлоқлар, тоғли ҳудудлардаги аҳолининг бу борадаги кўрсаткичлари у қадар юқори
бўлмайди;

Мамлакат аҳолисининг молиявий саводхонлиги даражаси

га қуйидаги

омиллар таъсир кўрсатади:

1) мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси. Ижтимоий-

иқтисодий ривожланганлик аҳолининг маълумот, соғлиқ ва иш билан бандлик
даражаларининг ҳосиласи ҳисобланади. Шунга кўра, ушбу таркибий қисмлар
қанчалик яхши кўрсаткичларни намоён этса, мамлакат аҳолсининг молиявий
саводхонлиги даражаси ҳам шунчалик ижобий кўрсаткичга эга бўлади;

2) мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти. Иқтисодий салоҳият – бу мамлакатдаги

мавжуд, бироқ ҳали тўлиқ ишга туширилмаган иқтисодий ресурс ва имкониятлари.
Бироқ, ҳали ишга туширилмаганлигига қарамасдан, мазкур иқтисодий ресурс ва
имкониятлар мамлакат аҳолисида ўзига нисбатан қизиқиш ҳосил қилади. Шунга кўра,
ушбу салоҳиятдан фойдаланишга интилиш аҳолининг молиявий саводхонлиги
даражасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин;

3) аҳоли менталитети. Аҳоли менталитети, яъни, ақлий, ҳиссий, маданий

хусусиятлари ҳамда қадриятлари мажмуи ҳам молиявий саводхонлик даражасининг
шаклланишида муҳим ўрин тутади. Айрим халқлар ўз табиатига кўра таълим ва
маданиятга, янгиликка интилувчан бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракатида молиявий
билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб бориш асосий ўрин тутади. Айни пайтда,
аҳоли менталитетида мазкур масалаларга зид келувчи жиҳатлар мавжуд бўлган
ҳолатлар ҳам учраб туради;

4) мамлакатнинг иқтисодий сиёсати. Мамлакатдаги иқтисодий сиёсат

бунёдкорлик, юксалиш ва тараққиёт сари йўналтирилган бўлса, мазкур мақсадларга
эришишнинг асосий шарти – аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасига ҳам катта
эътибор қаратилади.

Молиявий саводхонлик мамлакатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасига

боғлиқ бўлади. Бироқ, бу мазкур муаммо ривожланган мамлакатларда тугал ҳал
этилган, деган маънони англатмайди.

Ҳозирда Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш

масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги қарорига мувофиқ
“Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жаҳон Банки Гуруҳи молиялар ва бозорлар бўйича
департаментининг Марказий Осиё ва Озарбайжонда молиявий инфратузилмани
мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаси (ACAFI) ҳамкорлигида ССП тренерлари ва
ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича дастур, 2018 йилдан
бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Халқаро молия корпорацияси,
Савдо-саноат палатаси ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази томонидан
«Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастури йўлга
қўйилган. 2018 йил 17 августида Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Молиявий
оммабоплик альянсига (Alliance for Financial Inclusion) аъзо бўлиш тўғрисида қарор
қабул қилди. Мазкур альянс 2008 йили аъзо мамлакатларга молиявий оммабоплик
сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тажриба алмашиш учун майдон яратиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

орқали банк хизматларининг долзарб масалалари бўйича ишчи гуруҳларини ташкил
этиш ва ўқитиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кичик бизнесни
молиялаштиришда кўмак бериш мақсадида ташкил этилган.

Хулоса ва таклифлар

Аҳоли молиявий саводхонлиги – мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини таъминлаш, юқори ўсиш суръатлари, фаол тадбиркорлик ҳамда
тўлиқ бандлик даражасига эришишнинг муҳим шарти.

Аҳоли молиявий саводхонлиги жамиятдаги ҳар бир шахснинг иқтисодий

билим, малака ва кўникмалар, қадриятларни етарли даражада эгаллаши ҳамда ўз
фаровонлигини таъминлаш имконини берувчи иқтисодий қарорларни қабул қилишда
уларга асосланган ҳолда тўғри ёндашувини таъминловчи сифат кўрсаткичи
ҳисобланади.

Аҳоли молиявий саводхонлиги даражаси қанчалик юқори бўлса, аввало шахс, у

истиқомат қилаётган ҳудуд, қолаверса, бутун миллий иқтисодиётда барқарорлик ва
фаровонлик даражаси шу қадар юқори бўлади.

Аҳоли молиявий саводхонлиги даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар турли-

туман бўлиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш орқали тегишли чора-
тадбирларнинг

ишлаб

чиқилиши

мазкур

кўрсаткичнинг

самарадорлигини

таъминлайди.

Мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси аҳоли молиявий

саводхонлик даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, бу ривожланган
мамлакатларда мазкур соҳада ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас, деган маънони
англатмайди. Шунга кўра, ривожланганлик даражасидан қатъий назар, ҳар бир
мамлакат ўз иқтисодиёти ҳамда аҳоли менталитети хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда аҳоли молиявий саводхонлик даражасини ошириш бўйича мунтазам ва
тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиши муҳим ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. 2018 йил 22 декабрь. – www.uza.uz.

2.

Финансовая

грамотность.

-

https://ru.wikipedia.org/wiki/Финансовая_

грамотность.

3. Судакова А.Е. Финансовая грамотность: теоретическое осмысление и

практическое исследование //

Финансы и кредит, 2017, т. 23, вып. 26, стр. 1563–1582.

4. Кузина О.

Финансовая грамотность и финансовая компетентность:

определение, методики измерения и результаты анализа в России // Вопросы
экономики. 2015. № 8. C. 129-148.

5. Huston S.J.

Measuring Financial Literacy. The Journal of Consumer Affairs, 2010,

vol. 44, no. 2, pp. 296–316.

6. Measuring Financial Literacy: Core Questionnaire in Measuring Financial Literacy:

Questionnaire and Guidance Notes for conducting an Internationally Comparable Survey of
Financial literacy, Paris, OECD, 2011, 31 p.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

7. Гарцуева Е.В. Финансовая грамотность индивида – условие его успехов в

рыночной экономике // Вестник Томского государственного университета.
Экономика. 2017. № 38. С. 91-105.

8. Улуғмуродов Д. Молиявий саводхонлик нима? - http://old.xs.uz/

index.php/homepage/zhamiyat/item/10461-moliyavij-savodkhonlik-nima.

9.

Тошкент

бўйича

потенциал

ишсизлик

даражаси

айтилди.

-

https://kun.uz/80101500.

10. Шибаев С.Р., Шадрина Ю.А. Зарубежный опыт повышения финансовой

грамотности населения // Финансы и кредит. 2015. № 24 (648). С. 27-33.

11. Судакова А.Е. Финансовая грамотность: теоретическое осмысление и

практическое исследование //

Финансы и кредит, 2017, т. 23, вып. 26, стр. 1563-1582.

12. Восканян Р.О. Финансовая грамотность как условие формирования

финансовой культуры. Azimuth of Scientific Research: Economics and Administration.
2018. Т. 7. № 1(22).


Библиографические ссылки

9збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 22 декабрь. - www.uza.uz.

Финансовая грамотность. - https://ru.wikipedia.org/wiki/0HHaHCOBaA_ грамотность.

Судакова А.Е. Финансовая грамотность: теоретическое осмысление и практическое исследование // Финансы и кредит, 2017, т. 23, вып. 26, стр. 1563-1582.

Кузина О. Финансовая грамотность и финансовая компетентность: определение, методики измерения и результаты анализа в России // Вопросы экономики. 2015. № 8. С. 129-148.

Huston SJ. Measuring Financial Literacy. The Journal of Consumer Affairs, 2010, vol. 44, no. 2, pp. 296-316.

Measuring Financial Literacy: Core Questionnaire in Measuring Financial Literacy: Questionnaire and Guidance Notes for conducting an Internationally Comparable Survey of Financial literacy, Paris, OECD, 2011, 31 p.

Гарцуева Е.В. Финансовая грамотность индивида - условие его успехов в рыночной экономике // Вестник Томского государственного университета. Экономика. 2017. № 38. С. 91-105.

Улутмуродов Д. Молиявий саводхонлик нима? - http://old.xs.uz/ index.php/homepage/zhamiyat/item/10461-moliyavij-savodkhonlik-nima.

Тошкент буйича потенциал ишсизлик даражаси айтилди. https://kun.uz/80101500.

Шибаев С.Р., Шадрина Ю.А. Зарубежный опыт повышения финансовой грамотности населения // Финансы и кредит. 2015. № 24 (648). С. 27-33.

Судакова А.Е. Финансовая грамотность: теоретическое осмысление и практическое исследование // Финансы и кредит, 2017, т. 23, вып. 26, стр. 1563-1582.

Восканян P.O. Финансовая грамотность как условие формирования финансовой культуры. Azimuth of Scientific Research: Economics and Administration. 2018. T.7. № 1(22).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов