Электрон тижоратни солиққа тортишнинг жаҳон тажрибаси

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
282-291
16
7
Поделиться
Уразалиев, К. (2019). Электрон тижоратни солиққа тортишнинг жаҳон тажрибаси. Экономика и инновационные технологии, (3), 282–291. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10829
Камолиддин Уразалиев, Ташкентский Финансовый Институт

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

This article discusses the global experience of e-commerce taxation, as well as the approaches developed in the process of its formation. At the same time, general principles and recommendations developed by international e-commerce taxation organizations were studied, as well as national tax legislation developed in a number of developed and developing countries. The study also covered the taxation of e-commerce in some CIS countries. The importance of taxes in the development of e-commerce was revealed and justified. In modern conditions of economic development, the need to develop and apply a separate effective tax mechanism, taking into account the characteristics of rapidly developing e-commerce, has been identified.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

284

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 336:2:6П.15.61

WORLD EXPERIENCE OF TAXATION OF ELECTRONIC

COMMERCE

Urazaliev Kamoliddin Tajikulovich

1

1

Researcher at the Tashkent Financial Institute

Uzbekistan, 100000, Tashkent, A.Temur Street, 60A

E-mail:

www.ibb@tfi.uz

Abstract:

This article discusses the global experience of e-commerce taxation, as well as the

approaches developed in the process of its formation. At the same time, general principles and
recommendations developed by international e-commerce taxation organizations were studied, as well as
national tax legislation developed in a number of developed and developing countries. The study also
covered the taxation of e-commerce in some CIS countries. The importance of taxes in the development of e-
commerce was revealed and justified. In modern conditions of economic development, the need to develop
and apply a separate effective tax mechanism, taking into account the characteristics of rapidly developing
e-commerce, has been identified.

Keywords:

e-commerce, e-commerce entities, e-commerce taxation, tax administration, national

tax system, tax jurisdiction, national tax jurisdictions, international taxation, double taxation, double
taxation elimination mechanism.

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

Уразалиев Камолиддин Тажикулович

1

1

Тошкент молия институти тадқиқотчиси

Ўзбекистон, 100000 Тошкент шаҳри А.Темур кўчаси 60A

E-mail:

www.ibb@tfi.uz

Аннотация:

Ушбу мақолада электрон тижоратни солиққа тортишнинг жаҳон

тажрибаси, шунингдек, мазкур жараённи шаклланишида юзага келган ёндашувлар ўрганилган.
Бунда электрон тижоратни солиққа тортиш борасида халқаро ташкилотлар ишлаб чиққан
умумий тамойиллар ва тавсиялар ҳамда улар асосида қатор ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда ишлаб чиқилган миллий солиқ қонунчилиги тадқиқ этилган.Ўрганиш давомида
МДҲ мамлакатларида электрон тижоратни солиққа тортиш хусусиятлари ҳам ёритилган.
Электрон тижоратни ривожланишида солиқлар муҳим аҳамият касб этиши очиб берилган ва
изоҳланган. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги шароитида жадал ривожланаётган электрон
тижоратнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда солиққа тортишда алоҳида
самарали механизмни ишлаб чиқиш ва қўллаш зарурлиги маълум бўлди.

Калитли сўзлар:

электрон тижорат, электрон тижорат субъектлари, Интернет,

электрон тижоратни солиққа тортиш, солиқ маъмурчилиги, миллий солиқ тизими, халқаро
солиққа тортиш, икки томонлама солиққа тортиш, икки томонлама солиққа тортишни
бартараф этиш механизми.

Кириш

Ҳар қандай давлат учун бюджет манфаатлари нуқтаи назаридан жаҳонда ва

мамлакат ичида кечаётган иқтисодий жараёнларни инобатга олган ҳолда ўз солиқ
сиёсатини олиб бориш, солиқ тизимини мазкур ўзгаришлар ва янгиликларга
мослаштириб бориш тақозо этилади.

Сўнгги йилларда электрон тижорат яратаётган катта имкониятлар мазкур

сегментни жадал ривожланаётганлигини кўрсатмоқда, хусусан, Интернет орқали


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

285

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

дунёнинг исталган нуқтасидан молиявий операцияларни амалга ошириш
имкониятини яратувчи мобил қурилмалар сонининг кескин ўсиши ҳисобига кейинги
20 йил давомида электрон тижорат кўлами глобал даражага етди. We Are Social
халқаро агентлигининг йиллик ҳисоботига кўра 2018 йилда жаҳонда мобил
қурилмалардан фойдаланувчилар сони 5,1 млрд. нафарни ташкил этмоқда (Манба:

URL :https://wearesocial.com/global-digital-report-2019

). Бироқ таъкидлаш жоизки,

электрон тижоратнинг айрим йўналишларини меъёрий тартибга солиш масалалари
ҳали ҳам тўлиқ ечимини топмаган масалалардан ҳисобланади.

Бугунги кунда электрон тижорат секторининг жадал ривожланаётганлиги

давлатлар олдида, хусусан, Ўзбекистон олдида турган муаммоларни ҳал этишни
тақозо этади. Электрон тижорат субъектларини солиққа тортиш масаласи мавжуд
муаммоларнинг биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ

маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5116-сон
Фармонида[1] мамлакатимизда солиқ қонунчилиги ва солиқ маъуриятчилигини
янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида Интернет
тармоғида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида солиқ назоратини амалга ошириш
механизмларини жорий этиш қайд этилганлиги ҳам бежиз эмас.

Ўзбекистонда электрон тижоратни самарали солиққа тортиш механизмини

шакллантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда бу борадаги жаҳон
тажрибасини ўрганиш муҳимдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Электрон тижоратни солиққа тортиш масалалари чет эл ва миллий иқтисодчи

олимларининг энг кўп муҳокама қилинаётган ҳамда тадқиқотлар олиб борилаётган
соҳаларидан бири бўлиб қолмоқда.

МДҲ иқтисодчи олимларидан А.В.Корень[2]нинг тадқиқотларида қатор

ривожланган давлатларнинг миллий солиқ қонунчилиги ўрганилган бўлиб, электрон
тижоратни солиққа тортишда қуйидаги ўзига хос хусусиятлар мавжудлиги
таъкидланган:

электрон тижорат объектлари ва унинг харидорларининг жойлашувида

ҳудудий чегаралар йўқлиги;

ваколатхонанинг номоддийлиги, тижорат операцияларини амалга ошириш

учун компанияга дунёнинг исталган мамлакатида рўйхатдан ўтган сайти етарли
бўлиши;

тижорат битимлари сир тутилиши - анонимлиги;
Интернет-савдода товарларга тўловни амалга оширишда шахсни тавсифловчи

идентификация

маълумотлари

нафақат

учинчи

томондан,

балки

битим

иштирокчилари томонидан ҳам ёпиқлиги.

Хориж иқтисодчи олимларидан R.L.Doernberg[3] томонидан олиб борилган

тадқиқотларда халқаро савдо ва халқаро солиққа тортиш масалалари, электрон
тижоратни солиққа тортиш борасида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган халқаро
меъёрларнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилган. Хусусан, унинг
таъкидлашича: барча давлатлар Интернетдаги тадбиркорлик фаолияти алоҳида
битим ёки яхлит ташкилот даражасида ҳам солиққа тортишдан қочиш учун жуда кўп
имкониятларга эга бўлиб, унинг натижаларига кўра электрон тижорат субъектлари
қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ва бошқа турдаги мажбурий тўловлар бўйича


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

286

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

солиққа тортиш базасини сезиларли камайтириш имкониятига эга бўладилар. Шу
нуқтаи назардан мазкур фаолиятни солиққа тортишда алоҳида ёндашув ишлаб
чиқилиши лозимлигини таъкидлайди.

Россиялик олим Е.Н.Кривенко[4]нинг тадқиқотларида Ҳитой, Индонезия,

Россия каби мамлакатларда электрон тижоратни солиққа тортиш тажрибаси
ўрганилган, унинг фикрига кўра жаҳон солиқ амалиётида электрон тижоратни
солиққа тортишда икки ёндашув юзага келганлиги таъкидланади, хусусан:

-

электрон тижоратни солиққа тортишда маълум бир енгилликлар,

имтиёзлар бериш ва амалдаги тартибни сақлаб қолиш тарафдори бўлган
давлатлар;

-

электрон тижоратни солиққа тортишдаги бўшлиқларни бартараф қилиш,

бюджет

ва

солиқ

манфаатлари

нуқтаи

назаридан

электрон

тижорат

муносабатларини давлат томонидан мувофиқлаштириш лозимлигини эътироф
этаётган мамлакатлар.

Олимнинг таъкидлашича, бугунги кунда ушбу фаолиятни солиққа тортишда

миллий солиқ тизимларида юзага келаётган муаммоларни халқаро ва мамлакат
даражадаги муаммоларга ажратиш мумкин. Бунда, уларни халқаро даражадаги
муаммоларга: солиқ юрисдикциясини аниқлаш, халқаро икки ёқлама солиққа
тортиш, солиқ қонунчилиги тизимидаги бўшлиқлар, носоғлом рақобат, мамлакат
даражадаги муаммоларга: солиқ тўловчининг солиққа тортиш тартибини (тизимини)
аниқлаш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, солиқ қонунчилигидаги
камчиликларга ажратади.

Миллий иқтисодчи олимларимиздан З.Абдуллаев[5] томонидан электрон

тижоратнинг солиққа тортиш асослари, ушбу жараёнда солиқ маъмурчилигининг
ўзига хос хусусиятлари, унинг муаммолари, АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи
мамлакатлари мисолида тадқиқ этилган.

Шунингдек, иқтисодчи олим Х.Мухитдинов[6] томонидан ҳам мавзуга оид

масалалар қисман ўрганилган бўлиб, унинг тадқиқотларида электрон тижоратнинг
мазмуни, ўзига хос хусусиятлари, солиққа тортишнинг айрим жиҳатлари каби
масалалар ёритилган.

Юқоридагиларга кўра шуни қайд қилиш мумкинки, айнан электрон тижоратни

солиққа тортишнинг жаҳон тажрибаси яхлит тарзда атрофлича ўрганилмаган.

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралда

тасдиқлаган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонида белгилаб берилган муҳим
вазифалардан келиб чиққан ҳолда тадқиқот муаммоси танланган. Тадқиқотнинг
индукцион йўналиши танланган бўлиб, илмий билишнинг иқтисодий таҳлил,
мантиқийлик, илмий абстракциялаш, гуруҳлаш усуллари орқали тадқиқот муаммоси
очиб берилган. Хорижлик ва юртимиз олимларининг илмий ишлари тадқиқотнинг
назарий ва методологик асосларини ташкил этади. Ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда электрон тижорат бозори ҳолати ва уни солиққа тортиш жиҳатлари
ўрганилган. Ушбу жараёнларни комплекс таҳлил этиш, уларнинг моҳиятини назарий
ва амалий нуқтаи назаридан ўрганишга алоҳида эътибор берилган.

Таҳлил ва натижалар

Авваламбор шуни таъкидлаш жоизки электрон тижоратни солиққа тортишдаги

ёндашувлар турличадир. Ушбу жараёнда қатор халқаро ташкилотлар: ИҲРТ, БМТнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

287

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси ҳамда Савдо ва ривожланиш бўйича
конференцияси, Европа иттифоқи комиссияси томонидан ҳам электрон тижорат
масалалари ва уни солиққа тортишни мувофиқлаштириш борасида ўрганишлар
ўтказилиб, маълум бир даражада умумий қоидалар ишлаб чиқилган ва уларни
амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар берилган. Мазкур тавсиялар асосида қатор
давлатлар ўртасида кўп томонлама ва икки томонлама шартномалар ва келишувлар
имзоланган. Халқаро ташкилотларнинг тавсиялари бир-бирига ўхшаш бўлсада, лекин
ташкилотнинг устувор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилганлиги
кузатилади.

Электрон тижоратни солиқққа тортиш масалаларига ИҲРТ халқаро

ташкилотининг тавсияларида катта эътибор қаратилган. Мазкур ташкилот томонидан
1998 йилда электрон тижоратни солиққа тортишнинг асосий тамойиллари ишлаб
чиқилган. Кейинчалик ушбу тамойиллар электрон тижоратни солиқққа тортиш
асослари сифатида пойдевор бўлди.

ИҲРТ халқаро ташкилотининг бош ғояси электрон тижоратни солиққа тортишда

солиқ юки бошқа соҳаларга қараганда юқори бўлмаслиги ҳамда солиқ маъмурчилиги
жараёни мураккаб ташкил этилмаслиги лозим.














1-расм. Жаҳонда электрон тижоратни солиққа тортишда

юзага келган концепциялар

Манба: муаллиф ишланмаси

1-расм маълумотларига кўра, замонавий ахборот технологиялар соҳасида

етакчи бўлган ва рақамли маҳсулотлар экспорти бўйича катта салмоқга эга
давлатлар электрон тижоратни солиққа тортишда маълум бир енгиликлар,
имтиёзлар берилишига ва амалдаги тартибни сақлаб қолиш тарафдори эканлигини
кўриш мумкин, аксинча рақамли маҳсулотларни импорт қилувчи давлатлар бюджет
йўқотишларини олдини олиш мақсадида электрон тижоратни солиққа тортишдаги
бўшлиқларни бартараф қилиш, бюджет ва солиқ манфаатлари нуқтаи назаридан
электрон

иқтисодий

муносабатларни

имкон

қадар

давлат

томонидан

мувофиқлаштириш, хусусан, уларни рўйхатдан ўтказиш ва солиқ тўлатишга

Электрон тижоратни солиққа тортиш

концепциялари

Глобал Интернет тармоғидаги

ахборот муносабатлари

(шу жумладан иқтисодий

муносабатлар) устидан

максимал назорат ўрнатиш

Электрон тижоратни солиққа

тортишдаги бўшлиқларни

бартараф қилиш, бюджет ва

солиқ манфаатларига кўра

электрон иқтисодий

муносабатларни имкон қадар

давлат томонидан

мувофиқлаштириш

Жаҳонда иқтисодиётнинг

электрон сегментига давлат

аралашувини чеклаш ва

электрон тижоратни солиққа

тортишга мораторий жорий

қилиш

Замонавий ахборот

технологиялар соҳасида

етакчи давлатлар: АҚШ,

Япония, Канада, Жанубий

Корея, Австралия и бошқалар

Европа Иттифоқига аъзо

давлатлар

Ҳитой, Куба, Монголия, Эрон,

Афғонистон и бошқалар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

288

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

уриниши кузатилмоқда. Жаҳонда электрон тижоратни солиққа тортишда юзага
келган яна бир йўналиш қатор давлатларнинг олиб бораётган сиёсати билан
бевосита боғлиқ. Албата ушбу жараёнда ҳар қандай давлат ўзи учун мақбул йўл
танлашини таъкидлаш мумкин. Юқоридаги жараёнларни алоҳида давлатлар
мисолида ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Европа Иттифоқида электрон тижорат субъектларини солиққа тортишда махсус

ёндашув ишлаб чиқилган. Унинг асоси сифатида ИҲРТ халқаро ташкилотининг
ишланмаларига мос келувчи қуйидаги тамойиллар белгиланган:

– электрон тижоратни солиққа тортиш учун янги солиқларга зарурат йўқ (оддий

қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда ҚҚС) етарли);

– электрон маҳсулот товар эмас, хизмат сифатида солиққа тортилади;
– истеъмол учун солиқ истеъмол қилинган жойда ундирилиши лозим.
Ушбу ёндашув асосида Европадаги электрон тижорат субъектларини солиққа

тортиш тартибига муҳим ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, электрон тижоратда
ҚҚС ҳарид амалга оширилган Европа Иттифоқининг мамлакатида ундирилиши
белгиланган. Масалан, Люксембургдан Швециядаги истеъмолчига товар сотуви 25%
эмас (Швеция ҚҚС ставкаси), 15% ставка бўйича солиққа тортилади (Люксембург ҚҚС
ставкаси).

Европа Иттифоқига товарлар экспорт маҳсулотлари ҚҚС бўйича озод қилинган

ёки ушбу солиқ умуман ундирилмайдиган мамлакатлар, хусусан, АҚШдан етказиб
берилган ҳолларда ушбу сотувчилар миллий тадбиркорларга нисбатан таққослаб
бўлмайдиган даражада устунликка эга бўлади, чунки экспорт қилганда улар ҚҚС
тўламаган. Натижада, уларнинг товарлари анча арзонроқ бўлади.

Электрон бўлмаган моддий кўринишдаги товарларни етказиб беришда катта

миқдордаги транспорт харажатлари ушбу устунликни йўққа чиқариши мумкин. Аммо,
ахборот ва электрон хизматларни сотишда бу устунлик яққол кўзга ташланади.
Шунинг учун электрон маълумотлар базасидан фойдаланишни тақдим этувчи
ташкилотни рўйхатдан ўтказишда солиқ юки енгил бўлган, мисол учун солиқ ставкаси
25 фоиз бўлган Швеция ёки Дания танланмаслиги аниқ бўлиб, ташкилот оффшор
юрисдикциялардан бирида ёки ҚҚС ундирилмайдиган мамлакатларда (АҚШда)
очилиши эҳтимоли кўпроқ.

ҚҚС бўйича солиқ маъмурчилигини соддалаштириш учун 2015 йилда Европа

Иттифоқида Mini one Stop Shop (MOSS) деб номланувчи махсус механизм жорий
қилиниб, унга кўра Европа Иттифоқининг ичида трансчегаравий операциялар амалга
оширувчи солиқ тўловчилар, ҳар бир давлатдан рўйхатдан ўтмасдан, балки фақат
доимий ваколатхона жойлашган давлатга ҳисобот топшириши етарли. Бундан
ташқари ушбу қоидалар бўйича Европа Иттифоқи солиқ тўловчиси бўлмаган, лекин
реализация қилаётган товарлар истеъмолчиси Европа Иттифоқида жойлашган бўлса,
солиқни Европа Иттифоқига тўлаш мажбурияти белгиланган.

MOSS ни асосий вазифаси сифатида солиқ тўловчиларга маъмурий босимни

камайтириш кўзда тутилган.

Қатор Европа Иттифоқи давлатларининг (Франция, Швейцария, Германия)

ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини юритувчи электрон тижорат субъектларини
идентификация қилиш механизмини яратишга уринишлари эътиборга лойиқ.
Қонуний тадбиркорлик фаолиятини юритувчилар тўғрисида барча сайтларда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

289

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рақамли махсус идентификация белгиси мавжуд. Ушбу белги истеъмолчига
электрон тижорат субъектининг солиқ органларида қайд қилинганлигини текшириб
кўриш имконини беради. Шунинг учун бундай тадбиркорлардан товар сотиб
олишда давлат истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва кафолатли ҳимоясини
таъминлаб беради. Табиийки, тармоқ фойдаланувчилари айнан шундай таниб
олиш рақами бўлган тадбиркорлардан ҳарид қилишни афзал кўрадилар.

1-жадвал

Айрим мамлакатларда электрон тижоратни солиққа тортиш тартиблари

Мамлакатлар

Ички электрон тижорат субъектлари

учун

Ташқи электрон тижорат

субъектлари учун

АҚШ

Бошқа

соҳалар

субъектлари

каби

умумий

белгиланган

тартибда

солиқларни тўлайди. Мазкур соҳага
қўшимча солиқ жорий қилинмаслиги
қонунан белгилаб қўйилган.

Солиққа тортилмайди.

Европа
Иттифоқи

Умумий

белгиланган

тартиб.

ҚҚС

ундирилади. Ставкалари 15 дан 25
фоизгача (ЕИга аъзо мамлакатлар
бўйича ҳар-ҳил).

Кўрсатиладиган

электрон

хизматлардан

ҚҚС

ундирилади.

Ставкалари 15 дан 25 фоизгача (ЕИга
аъзо мамлакатлар бўйича ҳар-ҳил).

Ҳитой

Махсус қонун қабул қилиниб, унга кўра
барча электрон тижорат субъектлари
албатта давлат рўйхатидан ўтиши, ушбу
тўғрисида электрон сайтда кўрсатилган
бўлиши белгилаб қўйилган.

2000

Ҳитой

юаньгача(308

АҚШ

доллар) ҳарид қилинган товарлардан
божхона

ва

солиқ

тўловлари

ундирилмайди.

Лимитдан

ошган

ҳолатда интернет-дўконлар орқали
ҳарид

қилинаётган

товарлардан

тегишли божхона божи ва 11,9 фоиз
ҚҚС ундирилади.

Россия

Умумий тамойиллар асосида ва мазкур
соҳани ҳусусиятларини ҳисобга олмаган
ҳолда солиққа тортилади.

Интернет

орқали

кўрсатилган

хизматлар учун 15,25 фоизли ставка
бўйича ҚҚС ундириш белгиланган.

Қозоғистон

Бошқа

тадбиркорлик

фаолиятини

амалга оширувчи юридик ва жисмоний
шахслар каби умумий белгиланган
қоидалар. Шу билан бирга маълум
талабларни бажарган юридик шахслар -
корпоратив даромад солиғидан, якка
тартибдаги тадбиркорлар - шахсий
даромад солиғидан озод этилган.

Кўрсатиладиган

электрон

хизматлардан

12

фоиз

ҚҚС

ундирилади.

Белоруссия

Алоҳида тартиб йўқ, субъект ихтиёрига
кўра ставкаси 3 дан 5 фоизгача бўлган
соддалаштирилган

солиққа

тортиш

тартиби

танлаш

имконияти

бор.

Электрон тижоратдаги воситачилик,
реклама хизматларидан 20 фоиз ҚҚС
ундирилади.

Кўрсатиладиган

электрон

хизматлардан

20

фоиз

ҚҚС

ундирилади

Озарбайжон

Умумий белгиланган тартибда солиққа
тортиш,

ихтиёрига

кўра

соддалаштирилган

солиққа

тортиш

тартибини танлаш имконияти бор

Кўрсатилган хизматлардан 18 фоиз
ҚҚС ундирилади

Манба: Тадқиқот натижалари асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

290

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу рақамни олишдан аввал тадбиркор нафақат солиқ органларида

ҳисобга олиниши, балки ҳозирда уларга нисбатан ташқи назоратни қўллашнинг
мураккаблиги билан тафсифланувчи электрон тўлов тизимлари орқали
харакатланаётган пул маблағлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш тўғрисидаги
келишувни имзолайди.

Европа иттифоқи амалиётининг (Германия, Испания, Италия) бошқа

йўналиши Интернетда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини юритгани учун жорий
қилинган қатъий жарималар тизимининг жорий қилинганлигидир. Глобал Интернет
тармоғида бизнес юритишни назорат қилиш анча мураккаб бўлганлиги учун
тадбиркорлар солиқлардан бўйин товлашга уриниши мумкин, лекин солиқ
органлари вакилларининг фикрига кўра юқори жарималар (ҳатто компаниянинг
барча мол-мулкини мусодара қилишгача) Интернетда ноқонуний фаолият
юритаётган ташкилотлар сонининг камайишига таъсир этади.

АҚШ электрон тижоратни ривожланиш даражаси бўйича етакчи ҳисобланади.

eMarketer халқаро прогнозлаш агентлиги маълумотларига кўра 2013 йилда АҚШда
Интернет чакана савдосининг ҳажми 384 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2012
йилга нисбатан 12 фоизга ўсган

1

. Маълум бир соҳанинг ривожланиши кўп жиҳатдан

ушбу соҳага нисбатан олиб борилаётган давлат солиқ сиёсатига боғлиқ. АҚШ
аънанавий равишда ахборот технологиялари соҳасида етакчи бўлиб, электрон
тижорат бозори мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли фойда келтирмоқда. Бундан
ташқари АҚШ жуда катта миқдордаги моддий кўринишга эга бўлмаган, Интернет
тармоғи орқали сотиладиган электрон товарларни (китоб, мусиқа, кино ва ҳ.к.) йирик
экспорт қилувчиси ҳамдир. Шу нуқтаи назардан АҚШда 1998 йилдан то шу кунга
қадар бир неча бор махсус қонунлар орқали электрон тижоратни солиққа тортиш
масалалари бўйича мораторий жорий қилинган. Ушбу мораторий электрон тижорат
субъектларини солиққа тортилмайди дегани эмас, аксинча улар бошқа соҳалар
субъектлари каби умумий белгиланган тартибда солиқларни тўлайди, фақат айнан
мазкур соҳага қўшимча ҳеч қандай солиқлар жорий қилинмаслиги қайд қилинган. Шу
билан бирга таъкидлаш жоизки, АҚШда мораторий тарафдорлари ва мазкур
ёндашувга қўшилмайдиганлар ҳам бор, хусусан, 2012 йилда Теннеси университети
томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра АҚШ ҳукумати электрон
тижоратни солиққа тортиш борасида олиб бораётган сиёсати натижасида давлат
хазинасида 11,4 млрд. АҚШ доллар миқдори атрофида бюджет йўқотишларига йўл
қўйилганлигини аниқланган

2

.

Лекин шунга қарамасдан АҚШ ҳукумати мамлакатда рақамли иқтисодиётни

янада ривожланиб боришини таъминлаш нуқтаи назаридан электрон тижоратга
нисбатан солиқ юкини оширишни мақсадга мувофиқ эмаслигини эътироф этиб,
амалдаги солиққа тортиш тартибини сақлаб қолмоқда.

Ҳитой давлати ҳам электрон тижорат бозоридаги етакчи ўринлардан бирини

эгалайди. 2013 йилда Интернет орқали чакана савдо ҳажми 182 млн. АҚШ доллари
ташкил этиб, 2012 йилга нисбатан 65 фоизга ўсган

3

. Бундай даражадаги кўрсаткичлар

ва ўсиш Ҳитой ҳукумати томонидан мамлакатда юқори технологияли тармоқларни

1

Интернет-торговля в России. Краткая версия исследования EWDN. январь 2015. URL : http://www.ewdn.com / files/e-

commerce_resume_vk_part1_v1.pdf

2

Collecting E-Commerce Taxes. URL : http://www.ncsl.org/research/fiscal-policy/collecting-ecommerce-taxes-aninteractive-map.aspx

3

URL : http://www.ewdn.com /files/e-commerce_resume_vk_part1_v1.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

291

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожлантириш, компьютер, мобил қурилмалар, телекоммуникацияларни кенг
тадбиқ этиш борасида олиб борган мақсадли ва тизимли сиёсати натижасидир.
Бошқа мамлакатлар каби Ҳитойда ҳам электрон тижорат субъектлари томонидан
солиқни тўлашдан бўйин товлаш муаммоси мавжуд. Ушбу соҳани тартибга солиш
мақсадида 2014 йилда Ҳитойда махсус қонун қабул қилиниб, унга кўра барча
электрон тижорат субъектлари албатта давлат рўйхатидан ўтиши, ушбу тўғрисида
электрон сайтда кўрсатилган бўлиши белгилаб қўйилган. Шу билан бирга Ҳитойда
электрон тижорат соҳасини солиққа тортишда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик
қилиш устувор вазифа сифатида қаралади. Ушбу тадбирлар натижасида Ҳитойда
электрон тижоратни солиққа тортишда маълум бир ютуқларга эришилмоқда.

Маълумки Япония ахборот технология воситалари ривожланиши бўйича етакчи

давлатлардан биридир. Мамлакат аҳолисининг 80 фоизи фаол Интернет
фойдаланувчиси бўлиб, деярли шундай даражадаги аҳоли электрон тижорат
бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади. 2013 йилда Японияда Интернет савдо
ҳажми 140 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2012 йилга нисбатан 9 фоизга ўсган

4

.

Японияда миллий электрон тижорат субъектларини солиққа тортишда аксарият
муаммо чет эл электрон тижорат субъектларини солиққа тортишда юзага келмоқда.
Шунга кўра ҳозирда Япония ҳукумати томонидан бу борада тегишли ислоҳотлар
амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан, қонунчиликда чет эл ташкилотларининг
давлат рўйхатидан ўтиши ва солиқ тўловини амалга ошириш мажбурияти
мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Ўзбекистонга қўшни бўлган ва МДҲ га аъзо давлатларда барча учун янги ва

жадал ривожланаётган соҳа бўлган электрон тижоратни солиққа тортиш борасидаги
амалиётини ўрганиш мақсадга мувофиқ.

We Are Social халқаро агентлигининг 2018 йил натижалари бўйича йиллик

ҳисоботига кўра Россияда умумий электрон тижорат бозори ҳажми 17,2 млрд. АҚШ
долларни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ўсган

5

. Datainsight агентлиги

маълумотларига кўра 2018 йилда Россияда ички онлайн-савдоларнинг (моддий
кўринишга эга) ҳажми 2017 йилга нисбатан 18 фоизга ўсиб, 1115 млрд. рубл (17,2
млн. АҚШ доллари) ташкил этган

6

.

Россияда ички электрон тижорат умумий тамойиллар асосида ва мазкур

соҳани ҳусусиятларини ҳисобга олмаган ҳолда солиққа тортилади. Лекин ташқи
электрон тижорат субъектларидан 2017 йил 1 январдан бошлаб Интернет орқали
кўрсатилган хизматлари учун 15,25 фоизли ставка бўйича ҚҚС ундириш белгиланган.
Ушбу солиқ жаҳон солиқ амалиётида “Google учун солиқ” ҳам деб номланади.

2017 йил натижаларига кўра Қозоғистонда электрон тижорат бозори ҳажми

811 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 23 фоизга ўсган

7

.

Қозоғистонда электрон тижорат субъектлари бошқа тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар каби умумий белгиланган қоидалар
асосида солиққа тортилади. Шу билан бирга, 2018 йил 1 январдан кучга кирган янги
Солиқ кодексида электрон тижорат фаолиятини олиб борувчи тадбиркорларга қатор
имтиёзлар кўзда тутилган. Хусусан, юридик шахслар - корпоратив даромад

4

Ўша ерда

5

We Are Social халқаро агентлигининг йиллик ҳисоботи. https://wearesocial.com/global-digital-report-2019

6

URL : http://datainsight.ru/ecommerce2018

7

Итоги 2018: электронная коммерция в Казахстане // https://profit.kz/news/51935/Itogi-2018-elektronnaya-kommerciya-v-Kazahstane/


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

292

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

солиғидан, якка тартибдаги тадбиркорлар - шахсий даромад солиғидан озод этилган.
Ушбу имтиёзлар қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилганда тақдим этилиши
белгиланган:

-

товарлар учун нақдсиз пул ҳисоб-китоб амалга оширилиши;

-

сотиб олувчи билан шартнома онлайн тартибда тузилиши;

-

тадбиркор товар етказиб бериш бўйича ўз хизматига эга бўлиши ёки ушбу

хизматни амалга ошириш лицензиясига эга субъект билан шартнома тузилган бўлиши
лозим.

Шунингдек, юқоридаги имтиёзлар электрон тижорат субъектининг жисмоний

шахслар билан электрон тижоратни амалга оширишдан олган даромади унинг ялпи
йиллик даромадининг 90 фоизидан кам бўлмаган ҳолда тақдим этилади.

2016 йилда Белоруссияда электрон тижорат бозори ҳажми 360 млн. АҚШ

долларидан ошиб, мамлакат жами чакана савдо ҳажмининг 2 фоизини ташкил этган

8

.

Белоруссияда ҳам электрон тижоратни солиққа тортишда алоҳида солиққа тортиш
тартиби кўзда тутилган. 2018 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда чет эл
компаниялари томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлардан ҚҚС ундириш
бўйича янги тартиб амалиётга жорий қилинди. Бундан ташқари электрон тижорат
субъектлари соддалаштирилган солиққа тортиш тартибига ўтиш ҳуқуқига ҳам эга.
Бунда ушбу тартиб бўйича қуйидаги ставкалар белгиланган:

-

ҚҚС тўламайдиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар - 5

фоиз;

-

ҚҚС тўлайдиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар - 3 фоиз.

Озарбайжонда 2017 йилда чакана электрон тижорат ҳажми 46 227 000 манат

(29 млн. АҚШ доллари) ни ташкил этиб, БМТнинг махсус комиссияси ҳисоботига кўра
B2С электрон тижорат индексига кўра ушбу мамлакат жаҳондаги 144 давлат ичида 68
ўринни эгалламоқда

9

. Озарбайжонда 2017 йил 1 январдан электрон тижоратни

солиққа тортиш бўйича қонун кучга киритилиб, хусусан, унга кўра ҚҚСни 18 фоиз
ставка бўйича ундириш белгиланган. Мазкур тадбирлар миллий тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилганлиги эътироф этилмоқда. Тартиб фақат
Озарбайжон ҳудудида хизматларни амалга оширадиган норезидентларга нисбатан
тадбиқ этилади.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги хулоса ва таклифлар шакллатирилди:

-

миллий солиқ тизимларида электрон тижоратни солиққа тортишда кўзда

тутилган солиқ имтиёзлари ва солиқ маъмурчилигини ташкил этиш жараёнидаги
енгилликлар мамлакат иқтисодиётида электрон тижоратни ривожланишида муҳим
аҳамият касб этмоқда;.

-

ҳозирги кунда электрон тижоратни солиққа тортиш масаласи барча

давлатлар солиқ органлари учун долзарб муаммолардан биридир. Электрон
тижоратни солиққа тортиш муаммолари барча давлатларда кўп жиҳатдан ўхшашдир.
Барча учун асосий муаммо солиқлар ким томонидан ва қайси бюджетга тўланиши
ноаниқлигидадир. Электрон тижоратнинг хусусиятлари ва солиқларни ундиришнинг

8

Бречко К.Б. и другие. Состояние и тенденции развития электронной коммерции в РБ // http://elib.bsu.by/bitstream

/123456789/189299/1/brechko_gayko_sbornik19.pdf

9

URL: http://www.mincom.gov.az/ru/view/news/354/undefined

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов