Молиявий активларни халқаро стандартларга мувофиқ тан олиш ва баҳолаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-11
7
0
Поделиться
Боронов, Б. (2019). Молиявий активларни халқаро стандартларга мувофиқ тан олиш ва баҳолаш. Экономика и инновационные технологии, (5), 1–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10867
Бобур Боронов, Самаркандский институт экономики и сервиса

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий активларни амортизацияланадиган қиймати ҳамда адолатли (ҳаққоний) қиймати бўйича баҳолаш тартиби акс эттирилган, молиявий активларнинг амортизацияланадиган қиймати ва адолатли (ҳаққоний) қиймати тушунчаларига таърифлар келтирилган. Молиявий активлар бўйича баҳолаш ёндашувларини танлашда бизнес модели масалалари ёритилган. Шунинг билан бир қаторда молиявий активларни адолатли қийматини бошқа тўплам даромадлари тўғрисидаги ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлар орқали баҳолаш, молиявий активларнинг бошланғич қийматини аниқлаш тартиблари амалий мисолларда кўрсатиб берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1

МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА

МУВОФИҚ ТАН ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ


Боронов Бобур Фарходович

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти таянч докторанти

Ўзбекистон, 140100, Самарқандшаҳар, А. Темур кўчаси, 9

E-mail:

bobur-boronov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига

мувофиқ молиявий активларни амортизацияланадиган қиймати ҳамда адолатли
(ҳаққоний) қиймати бўйича баҳолаш тартиби акс эттирилган, молиявий активларнинг
амортизацияланадиган қиймати ва адолатли (ҳаққоний) қиймати тушунчаларига
таърифлар келтирилган. Молиявий активлар бўйича баҳолаш ёндашувларини танлашда
бизнес модели масалалари ёритилган. Шунинг билан бир қаторда молиявий активларни
адолатли қийматини бошқа тўплам даромадлари тўғрисидаги ҳамда фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисоботлар орқали баҳолаш, молиявий активларнинг бошланғич қийматини
аниқлаш тартиблари амалий мисолларда кўрсатиб берилган.

Калит

сўзлар:

Молиявий

активлар,

молиявий

активларнинг

амортизацияланадиган қиймати, молиявий активларнинг адолатли (ҳаққоний) қиймати,
бошқа тўплам даромадлар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

Abstract:

This article reflects the procedure for measuring financial assets at amortized

cost and fair value, as well as defines the concept of amortized cost and fair value of financial
assets. The issues of the business model for the selection of valuation approaches for financial
assets. In addition, the article addresses the issues of the procedure for measuring financial assets
at fair value through the statement of other comprehensive income and the profit and loss
statement, the procedure for determining the initial (historical) cost of financial assets using
practical examples.

Keywords:

Financial asset, financial asset at amortized cost, financial asset at fair value,

other comprehensive income, profit and loss statement, international financial reporting
standards.

Кириш

Мамлакатлар миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда ҳисоб

ва ҳисоботларни халқаро миқёсида мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда
мамлакатларда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, молиявий ҳисобот
гармонизацияси ва халқаро унификацияси, уларнинг муҳим ва ажралмас объекти
ҳисобланган молиявий активлар ҳисобининг ҳозирги ҳолати, таснифи, уларни тан
олиш, баҳолаш ва ҳисоботларда акс эттиришни такомиллаштириш борасидаги илмий
изланишлар алоҳида ўринга эга. Бу борада молиявий активлар, жумладан узоқ
муддатли ва муддати узайтирилган дебиторлик қарзлари, пул маблағлари ва пул
эквивалентлари, солиқ активлари, ҳиссали қатнашиш асосида киритилган
инвестицияларни тан олиш ва баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботларда акс эттириш
методологиясини такомиллаштириш ўта долзарб ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2

МҲХСлари жорий этилиши натижасида корхоналар молиявий активларини

янги тамойиллар асосида баҳолаш ва ҳисоботларда акс эттириш тартиблари жорий
этилди. Бироқ, республикамизда мустақиллик йилларида молиявий активларнинг тез
суръатлар билан ривожланишига қарамасдан, ушбу мулк турлари ҳисобининг
халқаро стандарт талабларига мос келадиган назарий, ташкилий ва методологик
асослари тўлиғича яратилган деб бўлмайди. Жумладан, республикамизда молиявий
инструментлар ҳисобига оид миллий стандартлар яратилган эмас. “Молиявий
активлар” атамаси ҳисобот шаклларига киритилмаган, молиявий активларнинг ҳисоб
ва аудит объектлари сифатидаги моҳияти, тан олиниши, баҳоланиши, таснифи,
таркиби, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартиблари,молиявий активларнингреал
бозор қийматини аниқлаш усуллари, улар асосида шакллантирилган ахборотларни
ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартиблари ишлаб чиқилмаганлиги молиявий
ҳисоботлар уйғунлиги ва ишончлигига таъсир кўрсатмоқда. Юқоридагиларнинг
барчаси, жумладан молиявий активлар ҳисобини замон талабларига мос
методологиясини ишлаб чиқишнинг объектив зарурати мазкур йўналишда чуқур
илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Молиявий активлар молиявий инструментларнинг таркибий қисми сифатида

уни ҳисобга олиш принциплари 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар:
ахборотларни очиқлаш, 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар”, 32-сон БҲХС
“Молиявий инструментлар: тақдим қилиш” ва бошқа халқаро стандартларда
белгиланган.

Интернет саҳифаларидаги маълумотларда 9-сон МҲХСнинг мазмуни ва

қўлланилиши бўйича мақолалар ва илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Жумладан:

МҲХС бўйича диплом олишга тайёргарлик кўриш бўйича (МСФО, Дипифр) “9-

сон МҲХС: Таснифланиши ва молиявий активлар ҳисоби”[1] материалларда молиявий
активларнинг таснифланиши ҳамда уларни амортизацияланадиган қиймати ва
адолатли қиймати бўйича баҳолаш тартиби амалий мисолларда кўрсатиб берилган.

Наталья Разумовская ўзининг “Молиявий активларнинг баланс қиймати: 39-сон

МҲХС vs 9-сон МҲХС”[2] номли мақоласида молиявий активларни тўртта категорияга
ажратган: 1. Адолатли қиймати бўйича баҳоланган молиявий активлар; 2. Тўлангунга
қадар ушлабтуриладиган инвестициялар; 3. Қарзлар ва дебиторлик қарзлари; 4.
Сотиш учун нақд мавжуд бўлган молиявий активлар. Ушбу мақолада молиявий
активларни бошланғич ва давомий баҳолашга доир амалий мисоллар келтирилган.

Елена Михеева “Вестник 2016” журналида келтирилган “Молиявий активлар ва

мажбуриятлар категориясини танлаш”[3] номли мақоласида молиявий активлар
категориясини тўғри танлаш учун иккита тест ўтказиш лозимлигини таъкидлайди: “1)
Пул оқимлари тавсифи бўйича тест; ва 2) фойдаланадиган бизнес модель бўйича
тест.”

Мамлакатимизда чоп эттирилган ўқув адабиётларида молиявий активларга

оид халқаро стандартларнинг мазмуни ва қўлланилиши масалалари ёритилган.
Жумладан, муаллиф томонидан ҳамкорликда ёзилган “Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари” дарслигида [4] МҲХСлари асосида молиявий активларга
таъриф, уларнинг таснифи ва баҳолаш масалалари келтирилган. Проф. С.Меҳмонов,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3

Д.Й.

Убайдуллаев

[5]

“Бюджет

ташкилотлари

молиявий

активларига

ҳисобварақларидаги пул маблағлари, кассадаги пул маблағлари, пул ҳужжатлари,
йўлдаги пул жўнатмалари, молиявий қуйилмалар (вақтинча депозитга қўйилган пул
маблағлари) киради” деб таъкидлаганлар.

Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, маҳаллий илмий журналларимизда

хўжалик юритувчи субъектлар мисолида халқаро стандартларга мувофиқ молиявий
активларни тан олиш, баҳолаш, таснифлаш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс
эттиришга доир илмий мақолалар салмоғи жуда кам. Шу боис, мазкур мавзуда илмий
мақолалар тайёрлаш ўта муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолада таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, тизимли ёндашув,

абстракт-мантиқий фикрлаш, монографик кузатув, бухгалтерия ҳисоби, статистика,
иқтисодий таҳлил ҳамда иқтисодий-математик усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Молиявий активларни баҳолаш тартиби халқаро стандартларда келтирилган.

Жумладан, 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар”нинг 4.1.1-бандига [6] мувофиқ
молиявий активлар қуйидаги қийматларда баҳоланиши кўзда тутилган:
1. Молиявий активларнинг амортизацияланадиган қиймати бўйича;
2. Молиявий активларнинг адолатли қиймати бўйича:

2.1. Бошқа тўплам даромадлар (БТД) орқали;
2.2. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (Ф ва З) орқали.
Ушбу ҳолатни қуйидаги чизма орқали ифодалашимиз мумкин (1-расм):

Молиявий активларни

баҳолаш


Молиявий активларни

амортизацияланадиган

қиймати бўйича

баҳолаш

Бошқа тўплам

даромадлар

орқали

Фойда ва зарарлар

тўғрисидаги

ҳисобот орқали

1-расм. Молиявий активларнинг баҳоланиши

1

32-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: ахборотларни тақдим этиш” [7] ва 9-сон
МҲХС “Молиявий инструментлар”ига [6] мувофиқ молиявий активларнинг
амортизацияланадиган қиймати ва адолатли қийматига таъриф келтирилган. Ушбу
таърифларни келтирамиз:

Молиявий активларнинг амортизацияланадиган қиймати

– бу қиймат бўлиб,

қайсики унда молиявий активлар бошланғич тан олинишида баҳоланади, бунда

1

МҲХСлари асосида муаллиф ишланмаси.

Молиявий активларни

адолатли қиймати бўйича

баҳолаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4

асосий сумма бўйича тўловлар чегирилади, плюс ёки минус инструментнинг
бошланғич қиймати билан самарали фоиз ставкаси методини қўллаган ҳолда
ҳисобланган сўндириш суммаси ўртасидаги фарқ амортизацияси ҳамда минус
баҳоланган резерв суммаси.

Адолатли қиймат (fair value)

– бу баҳо бўлиб, у баҳолаш санасидаги

ташкиллаштирилган бозорда бозор қатнашчилари ўртасида амалга ошириладиган
операция шартларида активларни сотишдан олинган ёки мажбуриятларни тўлаш
суммасини ифодалайди (13-сон МҲХС “Адолатли қийматда баҳолаш” стандарти [8]
асосида).

Молиявий активларни тўғри баҳолаш учун компаниянинг бизнес моделини

таҳлил қилиш керак. Бизнес модель деганда, молиявий активлар бўйича
шартномада кўзда тутилган пул маблағлари қарз бўйича асосий суммани ва фоизни
тўлашга қаратилганлиги таҳлил қилинган алгоритм тушунилади.

Молиявий активлар амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланиши

қуйидаги иккита шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинган ҳолда амалга
оширилади:

(а) Бизнес модель (мақсад) шартномада кўзда тутилган пул оқимларини қабул

қилиши учун молиявий активларни ушлаб туришдан иборат бўлади;

(б) шартномада кўзда тутилган пул маблағлари фақат қарз бўйича асосий

суммани ва асосий қарзнинг сўндирилмаган қисми бўйича фоизни тўлашдан иборат
бўлади.

Молиявий активларни бошқа тўплам даромадлар орқали адолатли қиймат

асосида баҳоланиши

қуйидаги иккита шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинган

ҳолда амалга оширилади:

(а) Бизнес модель (мақсад) шартномада кўзда тутилган пул оқимларини қабул

қилишини ҳам, худди шунингдек, молиявий активларни сотишдан тушган пул
маблағларини қабул қилишни ҳам ўз ичига олади;

(б) шартномада кўзда тутилган пул маблағлари фақат қарз бўйича асосий

суммани ва асосий қарзнинг сўндирилмаган қисми бўйича фоизларни тўлашдан
иборат бўлади.

Ушбу котегория доирасида активларни адолатли қийматга қадар қайта

баҳолаш натижалари бошқа тўплам даромадлар (БТД) таркибида ҳисобга олинади
(активларнинг қадрсизланишидан фойда ва зарарлар ҳамда ижобий ва салбий курс
фарқларидан ташқари, қайсики ушбу моддалар фойда ва зарарлар тўғрисидаги
ҳисоботда тан олинади). Молиявий активларни тан олиниши тугатилиши билан олдин
бошқа тўплам даромадлар таркибида тан олинган фойда ва зарарларнинг
жамғарилган суммаси фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга қайта таснифланади.

Молиявий активлар амортизацияланадиган қиймати ёки БТДлар орқали

адолатли қиймати бўйича баҳоланадиган ҳолатлардан ташқари барча ҳолларда

фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ҳисобот орқали адолатли қиймати бўйича
баҳоланиши

шарт.

Компания молиявий активларини адолатли қиймати плюс (агарда молиявий

актив фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот орқали адолатли қиймати бўйича акс
эттириладиган категорияга кирмаса) тўғридан-тўғри ушбу молиявий активларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5

харид қилиш билан боғлиқ бўлган битим бўйича харажатлар асосида бошланғич
қийматида тан олиниши шарт.

Битим бўйича харажатларга агентларга (савдо агенти сифатида намоён

бўладиган ходимларни ҳам ҳисобга олган ҳолда), маслаҳатчилар, брокерлар ва
дилерларга тўланган рағбатлантиришлар ва суммалар; тартибга солувчи органлар ва
фонд биржаларига тўланадиган суммалар; ҳамда мулкни узатишда ундириладиган
солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланадиган суммалар киради.

Битим бўйича харажатларга қарзли мажбуриятлар бўйича мукофотлар ва

чегирмалар, молиялаштириш бўйича харажатлар, ички маъмурий харажатлар ёки
сақлаш бўйича харажатлар кирмайди.

Молиявий активларнинг бошланғич қиймати элементларини қуйидаги чизмада

ифодалаш мумкин (2-расм):

Молиявий активларнинг бошланғич таннархи


Молиявий активларнинг

адолатли қиймати

Битим бўйича харажатларга киради:

Воситачи, маслаҳатчи, брокерлар ва
дилерларга

тўланган

рағбатлантиришлар

Тартибга

солувчи

органлар

ва

қимматли

қоғозлар

(фондлар)

биржаларига тўланадиган суммалар

Молиявий

активларни

узатишда

ундириладиган

солиқлар

ва

йиғимлар

2-расм. Молиявий активларнинг бошланғич таннархи

2

.

Молиявий активларни амортизацияланадиган қиймати ва адолатли қиймати

бўйича баҳолаш (фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ёки бошқа тўплам
даромадлар орқали акс эттириш)да молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
қўллаш бўйича келтирилган методик тартибларни [1] мамлакатимиздаги корхоналар
амалиётига жорий қилиш мақсадида қуйидаги мисолларни кўриб ўтамиз:

1-мисол (Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳолаш).

Альфа

компанияси 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра 100000 облигацияни номинал қиймати
битта облигация учун 10000 сўмдан чиқарди. Бета компанияси альфа
компаниясининг барча облигацияларини сотиб олди ва уни тўлови амалга
оширилгунга қадар ушлаб турмоқчи. Ушбу битимни қайд қилиш учун 20 000 000

2

Халқаро стандартлар асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6

сўм қўшимча харажатларни амалга оширди. Облигацияларнинг сотувдаги бир
донасининг нархи 12 000 сўм қилиб белгиланиб, 2019 йил 1 январгача номинал
қиймати бўйича қайтарилади. Облигация учун белгиланган фоиз 12% бўлиб, ҳар
йили 31 декабрь ҳолатида тўловлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Самарали
йиллик фоиз ставкаси 5%ни ташкил этади.

2017 йил 31 декабрь ҳолати бўйича кредит рискининг салмоқли ўсиши

кузатилмади. 12 ойлик кредит риски 80 000 000 сўм миқдорида баҳоланган.

Ушбу

операция

натижалари

асосида

облигацияларни

халқаро

стандартларда белгиланган тартибда баҳолаб, Бета компаниясининг 2017 йил 31
декабрь ҳолати бўйича тузиладиган молиявий ҳолатида акс эттириш талаб
этилади.

Берилган шартлар:

1.

Чиқарилган облигациянинг миқдори – 100 000 дона;

2.

Бир дона облигациянинг номинал қиймати – 10 000 сўм;

3.

Облигацияни ушлаб туриш муддати – 2 йил (2017 йил январдан 2019 йил 1
январгача)

4.

Бир дона облигациянинг сотувдаги қиймати – 12 000 сўм;

5.

Облигацияни қайд қилиш учун тўлов -20 000 000 сўм;

6.

Облигация учун белгиланган фоиз – 12%;

7.

Самарали йиллик фоиз ставкаси – 5 %;

8.

2016 йилда 12 ой учун баҳоланган кредит риски – 80 000 000 сўм.

Ечиш:

1.Бета компанияси учун облигацияларни 2 йил муддатда харид қилиб олиши узоқ
муддатли молиявий инвестиция ҳисобланади, шу сабабли облигациялар молиявий
актив сифатида тан олинади.
2. Облигациянинг бошланғич қиймати. Ушбу мисолда:

Бошланғич қиймат = адолатли (ҳаққоний қиймати) + облигацияни қайд

қилиш учун тўлов

У ҳолда, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра облигациянинг бошланғич қиймати:

100 000 дона облигация х 12 000 сўм + 20 000 000 = 1 220 000 000 сўм.

3. Облигация учун ҳар йиллик фоиз тўлови суммаси:

(100 000 дона облигация х 10 000 сўм х 12%) / 100% = 120 000 000 сўм

4. Самарали йиллик фоиз ставкаси асосида молиявий даромад:

(1 220 000 000 х 5%) / 100% = 61 000 000 сўм

5. Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати:

Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати = Бошланғич қиймати ҳар

йиллик тўлов + молиявий даромад – баҳоланган резерв суммаси

У ҳолда, молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати:

1 220 000 000 сўм – 120 000 000 + 61 000 000 – 80 000 000 сўм = 1 081 000 000 сўм.

Ушбу ҳисоб-китоблар асосида молиявий ҳисоботларда акс эттриладиган

суммалар:

2017 йил 31 декабрь ҳолати бўйича

молиявий ҳолат тўғрисидаги

ҳисоботдан

кўчирма (минг сўм ҳисобида):

Молиявий актив................. 1 081 000
2017 йил учун

тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботдан

кўчирма:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7

Молиявий даромад ............61 000
Қадрсизланишдан зарар....80 000


Компания молиявий активларини адолатли қийматда баҳолашда, унинг

қиймати ўзгаришидаги фарқларни қандай ҳолатларда фойда ва зарарлар тўғрисидаги
ҳисобот ва қандай ҳолатларда бошқа тўплам даромадлар орқали акс эттирилиши
тартиби билан танишиб чиқайлик.

Халқаро стандартлар белгилаган тартиб ҳамда илғор хорижий тажрибаларга

мувофиқ:

1. Агар компания асосан молиявий активларни сотишдан пул маблағларини

олишни (молиявий активларни фаол сотилиши (сотади ёки яна сотиш учун сотиб
олади) амалга оширилиб, унинг адолатли бозор қиймати ошиши натижасида
иқтисодий наф олишни) мўлжаллаган бўлса, бундай активлар адолатли
қийматинингўзгаришини фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш
орқали молиявий ҳисоботда адолатли (ҳаққоний) қиймати бўйича баҳолаши лозим.
Бунга мисол қилиб, акцияларга инвестицияларни олиш мумкин. Бундай ҳолларда
бизнес моделнинг мақсади фоиз даромадларини олишни кўзда тутмайди, дивиденд
ҳам асосий молиявий даромад манбаи бўлмай, балки акциянинг қийматида фойдали
ўзгаришлар юз берган вақтда уни сотишдан пул маблағларини олиш ҳисобланади.
Бундай активлар адолатли қийматида уларнинг ўзгаришини фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш орқали молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда
баҳоланади.

2. Агар компания акцияларига инвестициялар уларни сотиш учун мўлжалланган

бўлмай, балки инвестиция киритилган компаниянинг п

о

рлоқ келажиги мавжуд ёки

бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатда саклаб туриш (дивиденд
кўринишида даромад олиш асосий мақсад) учун мўлжалланган бўлса, у ҳолда
молиявий активларнинг адолатли қиймати ўзгаришидаги фарқ бошқа тўплам
даромадлар орқали акс эттириш йўли билан адолатли қийматда молиявий ҳисоботда
баҳоланади. Ушбу инструментнинг чиқиб кетиши юз берган ҳолларда бошқа тўплам
даромадларда молиявий активларнинг адолатли қиймати ўзгариши ҳисобидан
жамғарилган фойда ва зарарлар компаниянинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган
тартибда фойда ва зарарларда ёки капиталнинг тақсимланмаган фойда моддасига
реклассификацияланиши (қайта таснифланиши) мумкин.

Ушбу иккита ҳолатни амалий мисолларда акс эттирамиз.

2-мисол (Адолатли қиймати бўйича фойда ва зарарлар тўғрисидаги

ҳисобот орқали баҳолаш)

.

2017 йил 1 январь ҳолати бўйича Бета компанияси Альфа

компаниясининг 100 000 акциясини сотиб олди. Харид санасида битта акциянинг
адолатли қиймати 5000 сўмни ташкил этади. Ушбу битимни қайд етиш учун Бета
компанияси 15 000 000 сўм тўлаган.

Бета компанияси бизес-моделига мувофиқ ушбу акция сотиш учун харид

қилинган ва ундан пул маблағларини олишни кўзда тутади.

2017 йил 1 октябрь ҳолатида акциянинг адолатли қиймати (қимматли қоғозлар

биржасида) 5500 сўмга кўтарилди.

Талаб этилади:

Ушбу операция натижалари 2017 йил 1 октябрь ҳолати бўйича

тузиладиган оралиқ молиявий ҳисоботида қандай баҳоланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8

Берилган шартлар:

1.

Харид қилиб олинган акция миқдори – 100 000 дона акци.;

2.

2017 йил 1 январь ҳолатида харид қилинган битта акциянинг адолатли

қиймати – 5000 сўм.

3.

Битимни қайд етиш учун тўлов – 15 000 000 сўм.

4.

Бизнес модель мақсади – акцияни сотишдан пул маблағларини қўлга

киритиш.

5.

2017 йил 1 октябрь ҳолатида битта акциянинг адолатли қиймати – 5500 сўм.

Ечиш:

1.

Харид қилинган акция – молиявий инвестиция, шу сабабли ушбу актив

молиявий актив сифатида тан олинади.

2.

Бизнес-модель пул маблағлари келиб тушишини кўзда тутади, шу боис

акциялар қиймати ўзгаришини фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш
орқали молиявий ҳисоботда адолатли қийматда баҳоланади.

3.

Харид санасида, яъни 2017 йил 1 январь ҳолатида акциянинг адолатли

қиймати:

100 000 дона акция х 5000 сўм =500000 000 сўм

4.

Битимни харид қилишда қайд учун тўлов – 15 000 000 сўм

5.

2017 йил 1 октябрь ҳолатида акциянинг адолатли қиймати:

100 000 дона акция х 5500 сўм= 550 000 000 сўм

6.

Бошқа тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилувчи

акциялар адолатли қийматидаги ўзгариши (фойдаси)

550 000 000 – 500 000 000 = 50 000 000 сўм

7.

Ушбу ҳисоб-китоблар асосида молиявий ҳисоботларда акс эттриладиган

суммалар:

2017 йил 1 октябрь ҳолати бўйича

молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан

кўчирма (минг сўм ҳисобида):

Молиявий актив................. 550000
2018 йил учун

фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботдан

кўчирма:

Молиявий активни қайд етиш билан боғлиқ харажатлар .........15 000
Адолатли қийматининг ўзгаришидан фойда ..............................50 000

3-мисол (Адолатли қиймати бўйича бошқа тўплам даромадлар орқали

баҳолаш).

Альфа компанияси 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра 100 000 облигацияни

номинал қиймати битта облигация учун 10 000 сўмдан чиқарди. Бета компанияси
Альфа компаниясининг барча облигацияларини сотиб олди. Ушбу битимни қайд етиш
учун 20 000 000 сўм қўшимча харажатларни амалга оширди. Облигацияларнинг
сотувдаги бир донасининг нархи 12 000 сўм қилиб белгиланиб, 2019 йил 1 январда
номинал қиймати бўйича қайтарилади. Облигация учун белгиланган фоиз 12% бўлиб
ҳар йили 31 декабрь ҳолатида тўловлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Самарали
йиллик фоиз ставкаси 5 %ни ташкил этади.

2017 йил 31 декабрь ҳолати бўйича кредит рискининг салмоқли ошиши

кузатилмади. 12 ойлик кредит риски 80 000 000 сўм миқдорида баҳоланган.

Бета компанияси менежерларининг бизнес-модели асосида баҳоланишига

кўра,зарурат туғилганда облигацияларни сотиб, пул маблағларига эга бўлишни ҳам


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

9

мўлжаллаган. 2017 йил облигацияларнинг адолатли қиймати 1200 000 000 сўм қилиб
баҳоланган.

Ушбу операция натижалари асосида облигацияларни халқаро стандартларда

белгиланган тартибда баҳолаб, Бета компаниясининг 2017 йил 31 декабрь ҳолати
бўйича тузиладиган молиявий ҳолатида акс эттириш талаб этилади.

Берилган шартлар:

1.

Чиқарилган облигациянинг миқдори – 100 000 дона;

2.

Бир дона облигациянинг номинал қиймати – 10 000 сўм;

3.

Облигацияни саклаб туриш муддати – 2 йил (2017 йил 1 январдан 2019 йил

1 январгача)

4.

Бир дона облигациянинг сотувдаги қиймати – 12 000 сўм;

5.

Облигацияни қайд етиш учун тўлов -20 000 000 сўм;

6.

Облигация учун белгиланган фоиз – 12%;

7.

Самарали йиллик фоиз ставкаси – 5 %;

8.

2017 йилда 12 ой учун баҳоланган кредит риски – 80 000 000 сўм.

9.

2017 йил 31 декабрида облигациянинг адолатли бозор қиймати –

1200 000 000 сўм

Ечими.

1.Бета компанияси учун облигацияларни 2 йил муддатда харид қилиб олиши узоқ
муддатли молиявий инвестиция ҳисобланади, шу сабабли облигациялар молиявий
актив сифатида тан олинади.
2. Компаниянинг бизнес моделига мувофиқ пул маблағларини фоиз сифатида, асосий
қарзнинг қайтарилиши сифатида ҳамда облигацияларни сотиш сифатида олинишини
мўлжаллаганлиги боис, облигациялар адолатли қийматининг ўзгаришини бошқа
тўплам даромадлар орқали акс эттириб, адолатли қийматда баҳолаши шарт.
3. Облигациянинг бошланғич қиймати. Ушбу мисолда:

Бошланғич қиймат = адолатли (ҳаққоний қиймати) + облигацияни қайд қилиш

учун тўлов

У ҳолда, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра облигациянинг бошланғич қиймати:

100 000 дона облигация х 12 000 сўм + 20 000 000 = 1 220 000 000 сўм.

3. Облигация учун ҳар йиллик фоиз тўлови суммаси:

(100 000 дона облигация х 10 000 сўм х 12%) / 100% = 120 000 000 сўм

4. Самарали йиллик фоиз ставкаси асосида молиявий даромад:

(1 220 000 000 х 5%) / 100% = 61 000 000 сўм

5. Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати (резервсиз):

Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати = Бошланғич қиймати – ҳар

йиллик тўлов + молиявий даромад

У ҳолда, молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати (резерв суммасиз):

1 220 000 000 сўм – 120 000 000 + 61 000 000 = 1 161 000 000 сўм.

6. 2017 йил 31 декабрь ҳолатида адолатли қиймати билан амортизацияланадиган
қиймати ўртасидаги фарқ:

1200 000 000 – 1161 000 000 =39 000 000 сўм

Ушбу ҳисоб-китоблар асосида молиявий ҳисоботларда акс эттириладиган

суммалар:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

10

2018 йил 31 декабрь ҳолати бўйича

молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан

кўчирма (минг сўм ҳисобида):

Молиявий актив................. 1200 000 000
Капиталнинг бошқа компонентлари........119 000 000 (39 000 000 + 80 000 000)
2017 йил учун

тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботдан

кўчирма (минг сўм

ҳисобида):

Қадрсизланишдан зарар......80 000
Облигациянинг адолатли қийматининг ўзгариши натижасида фойда......39000
Ушбу

мисолларнинг

ечими

молиявий

активларнинг

ҳисоботларда

амортизацияланувчи қиймати ва адолатли қийматида акс эттиришнинг методик
тартибини белгилаб беради ҳамда ҳисоботларнинг шаффофлигини оширишга хизмат
қилади.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида молиявий активларни амортизацияланадиган қиймати ва адолатли

қиймати бўйича баҳолаш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс эттиришнинг халқаро
стандартларга асосланган методологик тартиби тадқиқ қилиш асосида қуйидаги
хулосаларни келтиришимиз мумкин:

1. Бугунги кунда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари кенг тан

олинаётган ва жорий қилинаётган бир пайтда молиявий инструментларни ҳисобга
олишга доир “Молиявий инструментлар” номли бухгалтерия ҳисоби миллий
стандартини қабул қилиш керак.

2. Амалдаги бухгалтерия балансига[9] молиявий активлар атамасини киритиш,

уларнинг таркибий қисмларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқиш,
яъни амалдаги бухгалтерия балансини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот деб
номлаб, унинг ресструктизациясини

амалга ошириш,

замон талабларига

мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

3. Амалдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдан[9] иккита қисмдан

ташкил топадиган тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботга ўтиш лозим. Ушбу
ҳисоботнинг биринчи қисмини “Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот”, иккинчи
қисмини “Бошқа тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисобот” деб номлаш мақсадга
мувофиқдир. Бунда ушбу ҳисоботларда “молиявий активларни қайта баҳолашдан
фойда ёки зарарлар” моддасини киритиш таклиф этилганлиги ҳисоботларни халқаро
стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

4. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида [10] корхоналарнинг бизнес

моделининг алгоритми намунасини ишлаб чиқиш керак, у мазкур модель орқали
корхона молиявий активларнинг амортизацияланувчи қиймати ёки адолатли қиймати
бўйича баҳолашни танлаб олиш имкониятига эга бўлади. Бизнес-модель молиявий
инструментларга оид халқаро стандартларнинг талабларини тўғри қўллаш
имкониятини беради.

5. Юқорида молиявий активларни амортизацияланган қиймати асосида

баҳолаш ҳамда адолатли қиймати бўйича фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
орқали ва бошқа тўплам даромадлари орқали баҳолаш методикасини кенг тарғиб
қилиниши халқаро стандартларнинг амалиётда кенг жорий қилинишига, шунингдек
ҳисоботларда акс эттирилаётган ахборотлар сифатининг ошишига олиб келади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

11

Фойдаланган адабийотлар руйхати.

1. МСФО IFRS 9: Классификация и учет финансовых активов. МСФО, Дипифр.

http://msfo-dipifr.ru/msfo-ifrs-9-klassifikaciya-i-uchet-finansovyx-aktivov/

.

2. Наталья Разумовская. Балансовая стоимость финансовых активов: МСФО 39

vs МСФО 9

https://www.delprof.ru/press-center/articles/3755/

.

3. Елена Михеева. Выбор категории финансовых активов и объязательств. Ж.

Вестник

2016.

https://www.accaglobal.com/russia/ru/research-and-insights/vestnik-

2016/ifrs90.html

.

4. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Самарқанд. 2019 й. 364-б.
5. Меҳмонов С.У, Убайдуллаев Д.И “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби”. Т. 2012 й. 231-б.

http://el.tfi.uz/images/budjet_tash_buh_his_ee3e4.pdf

6. (IFRS) 9 “Финансовые инструменты”.

https://nrm.uz/contentf?doc=470852_(ifrs)_9_finansovye_instrumenty

.

7.

МСФО 32 (IAS 32)

Международный стандарт финансовой отчетности (IAS) 32

“Финансовые

инструменты:

представление

информации”.

https://finotchet.ru/articles/150/

.

8. МСФО 13 (IAS 13) Международный стандарт финансовой отчетности (IAS) 13

“Оценка по справедливой стоимости” https://finotchet.ru/articles/100/.

9. Правила по заполнению форм финансовой отчетности. Приложение № 7 к

Приказу министра финансов от 27.12.2002 г. № 140, зарегистрированному МЮ
24.01.2003 г. № 1209. С изменениями в соответствии с Приказом МФ,
зарегистрированным МЮ 11.10.2012 г. № 1209-5.

10. Pricewaterhouse Coopers. Все права защищены. Этот материал подготовлен

Академией

PwC

для

экзаменов

ДипИФР

в

2016

году.

3205

с.

https://www.pwc.ru/ru/training/assets/dipifr-dec2014-textbook.pdf.

Библиографические ссылки

МСФО IFRS 9: Классификация и учет финансовых активов. МСФО, Дипифр. http://msfo-dipifr.ru/msfo-ifrs-9-klassifikaciYa-i-uchet-finansovyx-aktivov/.

Наталья Разумовская. Балансовая стоимость финансовых активов: МСФО 39 vs МСФО 9 https://www.delprof.ru/press-center/articles/3755/.

Елена Михеева. Выбор категории финансовых активов и объязательств. Ж. Вестник 2016. https://www.accaglobal.com/russia/ru/research-and-insights/vestnik-2016/ifrs90.html.

Молиявий ^исоботнингхалкаро стандартлари. Самарканд. 2019 й. 364-6.

Мех»монов С.У, Убайдуллаев Д.И "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия кисоби". Т. 2012 й. 231-6. http://el.tfi.uz/images/budjet tash buh his ee3e4.pdf

(IFRS) 9 "Финансовые инструменты".

https://nrm.uz/contentf?doc=470852 (ifrs) 9 finansovye instrumenty.

МСФО 32 (IAS 32) Международный стандарт финансовой отчетности (IAS) 32

"Финансовые инструменты: представление информации".

https://finotchet.ru/articles/150/.

МСФО 13 (IAS 13) Международный стандарт финансовой отчетности (IAS) 13 "Оценка по справедливой стоимости" https://finotchet.ru/articles/100/.

Правила по заполнению форм финансовой отчетности. Приложение № 7 к Приказу министра финансов от 27.12.2002 г. № 140, зарегистрированному МЮ 24.01.2003 г. № 1209. С изменениями в соответствии с Приказом МФ, зарегистрированным МЮ 11.10.2012 г. № 1209-5.

Pricewaterhouse Coopers. Все права защищены. Этот материал подготовлен Академией PwC для экзаменов ДипИФР в 2016 году. 3205 с. https://www.pwc.ru/ru/training/assets/dioifr-dec2014-textbook.pdf.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов