Наманган вилоятида пиллачилик кластерини ташкил этишда тармоқда озуқа базасини ривожлантириш омиллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
45-56
121
0
Поделиться
Хожиматов , Р. (2019). Наманган вилоятида пиллачилик кластерини ташкил этишда тармоқда озуқа базасини ривожлантириш омиллари . Экономика и инновационные технологии, (5), 45–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11112
Равшанбек Хожиматов , Наманганский инженерно-технологический институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Наманган вилоятида пиллачилик тармоғини ижтимоий –иқтисодий ривожланиши ҳолати ўрганилган. Хусусан, вилоятда ипак қурти озуқабазасини ҳозирги аҳволи, унинг пасайиб кетишига олиб келган салбий оқибатлар, муаммова камчиликлар амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.Пиллачилик тармоғини иқтисодий томондан ривожлантиришда мамлакатимиз ва хориж олимларининг илмий изланишлари, шунингдек, меъёрий –ҳуқуқий қонунлар изчил таҳлил қилинди. Наманганвилоятида ипак қурти озуқа базаси ривожлантиришдаги афзаллиги ва имкониятлари ўрганилиб, илмий жиҳатдан таклифлар берилди


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

45

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ПИЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШДА ТАРМОҚДА ОЗУҚА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ОМИЛЛАРИ

Хожиматов Равшанбек Расулжонович

1

1

Наманган муҳандислик – технология институти таянч докторанти

Ўзбекистон, 160115 Наманган вилоят, Наманган шахар, Косонсой 7

E-mail:

hrr2686@gmail.com

Аннотация

:

Мақолада Наманган вилоятида пиллачилик тармоғини ижтимоий –

иқтисодий ривожланиши ҳолати ўрганилган. Хусусан, вилоятда ипак қурти озуқа
базасини ҳозирги аҳволи, унинг пасайиб кетишига олиб келган салбий оқибатлар, муаммо
ва камчиликлар амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Пиллачилик тармоғини иқтисодий
томондан ривожлантиришда мамлакатимиз ва хориж олимларининг илмий
изланишлари, шунингдек, меъёрий –ҳуқуқий қонунлар изчил таҳлил қилинди. Наманган
вилоятида ипак қурти озуқа базаси ривожлантиришдаги афзаллиги ва имкониятлари
ўрганилиб, илмий жиҳатдан таклифлар берилди.

Калит сўзлар:

пиллачилик тармоғи, пиллачилик кластери, ипак қурти озуқа

манбаи, пилла етиштириш ҳажмини ошириш, тутзорлар барпо этиш, агро тадбирлар
ўтказиш.

Abstract

:

The article is stated the socio-economic development of the fodder base of in

Namangan region. In particular, analyzed the current state of the silkworm fodder base, negative
consequences of its reduction. Studied research works of Uzbek and foreign scientists, as well as
presented the laws and regulations for the development of the silk industry in our republic. Given
scientific recommendations for the advantages and opportunities of the development the fodder
base of the silkworm in the Namangan region.

Key words:

Sericulture industry, cluster in the sericulture, fodder base of the silk industry,

expand volume of the production of cocoons, organization of mulberry plantation, implementation
of agricultural activities.

Кириш

Мамлакатимизнинг иқлим шароити ва мавжуд салоҳият қишлоқ хўжалигининг

ҳар бир тармоғи каби пиллачиликни ҳам истиқболда янада ривожлантириш муҳим
омил ҳисобланади. Пиллачилик тармоғининг ўзига хос жиҳатларидан бири қишлоқ
жойларда аҳоли бандлигини таъминлашдир.

Пилла қимматбаҳо хомашёдир. Пилладан олинадиган табиий ипак саноатнинг

турли тармоқларида ишлатилади. Ипак ўзининг ажойиб хусусиятларига эга бўлиб,
унинг ёнмаслиги, пахта толасидан фарқли равишда толанинг узунлиги, толанинг
ингичкалиги, майинлиги, пишиқ ва мустаҳкамлиги, ҳаво ўтказувчанлиги ҳамда
эластиклиги жиҳатидан бошқа толалар, айниқса, синтетик ва сунъий толалардан
ажралиб туради.

Табиий ипакдан ноёб, пишиқ ва чиройли газламалар, шойи матолар, атлас ва

адрас тайёрлаш, ипак кийимлар тайёрлашда, техникада, авиация, радио,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

46

электротехникада, тиббиётда, озиқ –овқат саноатида, чолғу асбобларида кенг
фойдаланилади.

Ҳозирги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида пилла тайёрлаш, табиий

ипак ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланишади. Хориж тажрибаларига
бир назар ташласак, иккинчи жаҳон урушидан сўнг Япония ўз мамлакатига валюта
тушумини ипак ва ипак матоларни четга сотиш эвазига бошлаган. Хусусан, бугунги
кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон,
Жанубий Корея, Бразилия, Тайланд, Шимолий Корея ва Вьетнам каби давлатлар ўз
иқтисодиётларини пилла етиштириш, ундан хом ипак ишлаб чиқариш ҳамда пилла
хомашёсини сотиш эвазига мустаҳкамламоқдалар.

Халқаро пиллачилик коммисияси статистик маълумотларига кўра [7], жаҳонда

пилла етиштириш ва хом ипак бўйича, Хитой 104 минг тонна ва Ҳиндистон 29,6 минг
тонна кейин учинчи ўринда Ўзбекистон бўлиб, 2019 йил якуни бўйича 19,5 минг тонна
тирик пилла етиштирган ва шунга мос равишда Республикамиз бўйича хом ипак
ишлаб чиқариш ҳажми 770,5 тоннани ташкил этди.

Албатта, бугунги кунда пиллачилик тармоғида эришаётган натижалар

рақамларда ижобий кўзга ташланса-да, аммо, ҳали ҳал этилиш лозим бўлган
вазифалар мавжуд. Бу эса, асосан, ипак қуртини озуқа манбасига бориб тақалади.
Охирги йилларда республикамизда ипак қурти озуқа манбаи 43,9 миллион дона якка
тут дарахтлари ва 43,4 минг гектар тутзорлардан ташкил топган бўлиб, яъни аниқроқ
қилиб айтганда, экин майдонлари атрофидаги қарийб 30 миллион туп тут дарахти
кесиб юборилган ва 6,3 минг гектар майдондаги тутзорлар бошқа мақсадларда
фойдаланиб юборилганлиги ачинарлидир. Бу эса, ўз навбатида, тармоқда пилла
етиштишда ипак қуртини озиқасига ва пилла ҳосили ҳажмига салбий таъсир
этмасдан қўймайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Республикамизда пилла ва ипакчилик тармоғини ривожлантиришда ва уни

иқтисодий муаммоларини ўрганишда мамлакатимиз олимлари томонидан кўплаб
илмий ишлар олиб борилган.

Жумладан, проф.Н.Аҳмедовнинг фикрига кўра, Ўзбекистон марказий Осиёда

асосий пилла етиштирадиган давлатлар қаторига киради, яъни пилла етиштириш,
ундан хом ипак ва ипакли газламалар ишлаб чиқариш учун жуда катта табиий шароит
ва етарли даражада меҳнат кучлари билан таъминлангандир [1]. Бу борада
проф.С.Артикова ўз фикрларида, пиллачилик тармоғи ўз ичига пилла ҳосили
етиштириш, ипак маҳсулотини қайта ишлаш ва уни тайёрлаш, сақлаш ва сотишда
иштирок этадиган ҳамда хизмат кўрсатувчи тармоқлар йиғиндисидан иборат [2].

Иқтисодчи олим Р.Исраилов томонидан, мамлакатимизда пиллачилик

тармоғида аҳоли бандилиги таъминлашни асосий омилларидан бири бу - уларни
моддий томондан рағбатлантириш лозим эканлигини таъкидлайди [3]. Хусусан, яна
бир иқтисодчи олимлардан Ш.Ўроқовнинг ўз илмий мулоҳазаларида, бозор
иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон иқтисодиётини юқори поғонага кўтаришда,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

47

аввало, мамлакат валюта тушумини бойитишда пиллачилик муҳим ўринни
эгаллайди[4].

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий секторларини “кластер”

усулида бошқаришни ташкил этиш долзарб вазифалардан бири бўлмоқда. Дунёнинг
кўпгина мамлакатларида инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда
кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган бўлиб, хорижий
иқтисодчи олимлардан бири М. Портернинг мулоҳазаларига кўра “...кластер” бу –
бир-бирига боғлиқ бўлган бир нечта корхоналарнинг тўпламидан иборат бўлган, яъни
асосий воситаларни етказиб берувчилар, махсус хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар,
мол етказиб берувчилар, илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари ва
бошқа барча бир-бирининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган ва ўз
навбатида, кластернинг ҳам ривожланишини таъминлайдиган ўзаро манфаатли
ҳамкорликни ўрнатувчиларнинг жамланмаси [5].

Хусусан, С.Росенфельднинг фикрига кўра “...кластерларни яратиш замонавий

иқтисодий ривожланиш ва кам ривожланган ҳудудлар стратегиясининг асосидир [6],
деб таъкидлаб ўтган.

Ҳозирги вақтда республикамизни қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўлган

пахтачилик, пиллачилик, ғаллачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларида
кластерлаш жараёнлари жадал олиб борилмоқда.Чунончи, пиллачиликда кластер
усулидан фойдаланишнинг афзаллиги шундакки, пиллачилик кластери таркибидаги
корхоналар ипак қуртини парваришлаш, пилла етиштириш, қайта ишлаш, тайёр
маҳсулот чиқаришдан то экспортгача бўлган жараёнларни ўз бошқарувларига
оладилар ва уларни назорат қилиш имконига эга бўладилар.

Таъкидлаб ўтиш жозки, охирги йилларда ресбуликамизда пиллачилик

тармоғини қишлоқ хўжалигида тутган ўрни кескин пасайиб кетганлигини кузатиш
мумкин, яъни тармоқда нафақат пилла хомашёсини етиштириш, балки, аҳоли
томонидан ушбу тармоққа нисбатан суст кайфият ҳукмрон бўлган эди. Шунингдек,
пиллачиликни бошқарув тизимида ҳам етарли камчилик ва муаммолар вужудга
келган эди.

Бироқ, ҳукуматмиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилган саъй –

ҳаракатлар натижасида пиллачилик тармоғида кескин ўзгаришлар содир бўлди.
Сўнгги уч йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта қарор ва
фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасини қарорлари тасдиқланди. Аввало,
мамлакатимизда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида 2017
йилда ПҚ-2856-сонли Президент қарорига биноан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасини
янги бошқарув аппарати структураси ташкил этилди [8]. Унга кўра, тармоқда
пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш
қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом
ипак, ипак калава ишлаб чиқариш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли
бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш вазифалари таъминланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

48

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 616-сонли “2017-2021

йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисидаги
”қарорида [9] кўрсатиб ўтилганки, бунда руспублика пиллачилик соҳасида иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш билан бир қаторда, янги ишлаб чиқариш қувватларини
ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш ҳамда тайёр маҳсулот
ҳажмларини кенгайтириш ва унинг турларини кўпайтириш каби долзарб масалалар
белгилаб берилди.

Бундан ташқари, 2018 йил 20 августдаги “Республикада пиллачилик

тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ–3910-сонли ва жорий йилнинг 4 декабрда “Республикада
пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ 4047-сонли, 2019 йилда “Пиллачилик тармоғида
чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
ПҚ-4411 сонли ҳамда 2020 йилнинг бошида тасдиқланган “Пиллачилик тармоғида
ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисидаги ” ПҚ-4567-сонли қарорлари бунинг айни исботидир [14].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани ёзишда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари,

қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, пиллачилик тармоғидаги
иқтисодий ва бошқарув муаммолари ўрганган, соҳани ривожлантиришда ўз
ҳиссаларини қўшган хорижлик ва Ўзбекистонлик олимларнинг илмий ишлари, ўқув
адабиётлари таҳлил қилинди. Тадқиқот методологияси сифатида назарий ва
статистик таҳлил, кузатиш, каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимиз иқтисодиётида пиллачилик тармоғи муҳим аҳамиятга эга

бўлиб, таъкидлаб ўтиш жоизки, охирги йилларда заминимизда етиштирилаётган
пилла хомашёсини ўзимизда қайта ишлашга, тайёр ва ярим тайёр маҳсулот қилиб
сотишга етарлича эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йилда қишлоқ

хўжалиги ҳодимлари билан учрашувдаги қилган маърузасида [10], республикамиз
пиллачилик тармоғига ҳам тўхталиб ўтди. Унда, охирги икки йилдаги саъй-
ҳаракатлар натижасида, хусусан, йилига тўрт марта ипак қурти боқиш ҳисобига пилла
ҳосили 19 минг тоннага етказилди. Шунингдек, тармоқда ҳали ҳам қатор муаммолар
мавжуд эканлигини таъкидлади:

- мамлакатимизда асосий озуқа базаси бўлган тутзорларнинг 6 минг гектари

яроқсиз аҳволда эканлиги ва юқори озуқавий навлар тутзорлар ва якка қатор
тутларнинг бор-йўғи 5-6 фоизини ташкил этаётганлиги;

- касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ўз вақтида сифатли амалга

оширилмаётгани боис озуқа базаси йўқотилганлиги;

-

Ипакчилик

илмий-тадқиқот

институтининг

моддий-техника

базаси

эскирганлиги боис 80 фоиз ипак қуртини импорт қилинаётганлиги;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

49

-пилла ва ипакни экпертизадан ўтказиш ва сифатини аниқлаш бўйича

лабораториялар мавжуд эмаслиги;

- ҳозирда мавжуд тутзорларнинг кўп қисми яроқсиз ва реконструкция қилишга

келиб қолганлиги каби муаммолар.

Бугунги кунда Наманган вилоятида иқтисодий самарадорлиги жаҳон

андозасига жавоб берадиган ипак маҳсулотларига бўлган талабни қондиришда,
аввалло, ипак қурти пилласи сифатли ҳосилдорлигини оширишда, вилоятда озуқа
базасини мустаҳкамлашда пиллачилик кластер бошқарувидаги қайта ишлаш
корхоналари олдида муҳим вазифалар қўяди.

Чунки, пиллачилик кластер корхоналари томонидан янги тутзорлар ташкил

қилиш, эскиларини қаторини янгилаш учун тут кўчатлари экиш чора-тадбирларини
олиб бориш муҳимдир. Ипак қуртининг озуқаси ҳисобланган тут дарахтининг баргини
ҳосилдорлигини ва унинг ҳажмини ошириш пилла ҳосилини салмоқли бўлишига олиб
келади.

Пиллачилик тармоғида маҳсулот ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини

баҳолашда асосий молиявий кўрсаткичлар муҳим ўрин тутади. Наманган вилоятида
пиллачиликни асосий молиявий кўрсаткичлар ўзгаришларига назар соладиган бўлсак,
вилоятида 2015-2019 йилларда пиллачилик маҳсулотларидан тайёрланадиган халқ
истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига эришилган. Хусусан, 2014 йилда
2315,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари моллари ишлаб чиқарилган бўлса, 2018
йилда бу кўрсаткич 6586,6 млрд.сўмни ташкил қилган. Саноат маҳсулотлари моллари
2014 йилган нисбатан 2,8 марта кўп ишлаб чиқарилган.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи 2014 -2018 йиллар ичида

ўсиши кузатилган. 2014 йилда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 1413,1
млрд.сўмни, 2016 йилда 2413,4 млрд.сўмни, 2018 йилда бу кўрсаткич 4135,5
млрд.сўмни ташкил қилди.

1-жадвал

Наманган вилоятида пиллачиликнинг асосий молиявий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

Саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш

млрд.сўм

2315,2

2861,8

3475,7

4615,5

6586,6

Истеъмол товарлари

ишлаб чиқариш

млрд.сўм

1413,1

2098,1

2413,4

3090,5

4135,5

Асосий капиталга

киритилган

инвестициялар

млрд.сўм

45,2

40,6

377,1

174,6

325,2

Янги иш жойларини

ташкил этиш

киши

291

155

149

187

129

Манба: Наманган вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

50

Шунингдек, вилоятда асосий капиталга киритилган инвестициялар 2014 йилда

45,2 млдр.сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб, 325,2 млрд.сўмдан иборат
бўлди. 2014 йилга нисбатан 15 % кўп инвестиция маблағлари киритилган.
Пиллачилик қайта ишлаш корхоналарида 2014 йилда 291 кишилик янги иш ўринлари
ташкил этилган бўлса, кейинги йилларда янги иш жойларини яратиш пасайган. 2015
йилда 155 киши, 2016 йилда 149 киши бўлса, 2018 йилда келиб бу кўрсаткич 129
кишини ташкил этди.

Сўнгги йилларда Наманган вилоятида пилла ҳосилини етиштириш ҳажми ҳам

пасайганидан далолат беради. Хусусан, 2015 йилда 2811,7 тонна, 2016 йилда 2827,2
тоннани ташкил этди. Аммо, 2017 йилга келиб эса бу кўрсаткич кескин тушиб кетди ва
вилоятда жами 601,8 тонна пилла тайёрланган холос. Келгуси 2018-2019 йиллар
орасида пилла етиштириш ҳажми аста кўтарилди. 2019 йилда 2015 йилга нисбатан
41,8 % кам пилла етиштирди.

Ҳўл пилладан қуруқ пилла чиқиш салмоғи 2015 йилда 937,2 тоннани, 2016 йилда

942,4 тоннани ташкил этди. Бироқ, 2017 йилда қуруқ пилла салмоғи 188,3 тоннадан
иборат бўлган бўлса, 2018-2019 йилда ичида бу кўрсаткич ошиб борганлигидан
далолат беради.

1-расм. Наманган вилоятида пилла етиштириш ҳажми кўрсаткичлари

Манба: Наманган агропилла ҳудудий бошқармаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланди


Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлганлиги

боис, ипак қуртини асосий озуқа манбаи тут дарахтининг барги ҳисобланади ва бунда
ипак қуртининг озуқа базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур
бўлади.

Бугунги кунда Наманган вилоятида тармоқнинг асосий озуқа базасини

қаторлаб экилган тутлар ташкил этади. Таҳлиллар кўрсатишича, охирги йилларда
вилоятида ипак қуртини озуқа манбаи бўлган якка қатор тут дарахтлари ва тутзорлар
ҳосилдорлиги пасайган. Бу эса, озуқа манбаини ҳолатини ёмонлашганидан далолат
беради. Бундан ташқари, тут дарахтларини сони йил сайин камайиши билан бир

2811,7

2827,2

601,8

1498,5

1508,1

937,2

942,4

188,3

499,9

502,6

0

500

1000

1500

2000

2500

3000

2015

2016

2017

2018

2019

Тирик пилла ҳажми

Қуруқ пилла ҳажми


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

51

қаторда, тут дарахти баргларининг тўйимлиги ва ҳосилдорлиги ҳам пасайиши
кузатилган.

Жумладан, қаторлаб экилган тутлар сони 2015 йилда 7725,2 млн. дона бўлган

бўлса, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 6077,7 млн.донани ташкил этиб, якка қатор тутлар
йил сайин пасайиб кетганидан далолат беради. Бу эса якка қатор тут дарахтларини
51,8 % камайганини кўрсатади.

Бироқ, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 3723,3 млн. донани ташкил этиб, якка

қатор тут дарахтлари ошганидан далолат беради. Шу билан бир қаторда, тутзорлар
майдони ҳам охирги йилларда пасайганини кузатиш мумкин. Хусусан, 2015 йилда
тутзорлар 3048,2 минг гектарни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 2337,5 минг гектарни,
яъни 23,3 % га камайганидан далолат беради.

2-расм. Наманган вилоятида пиллачилик озуқа базасини ўзгариш

динамикаси

Манба: Наманган агропилла ҳудудий бошқармаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланди

Наманган вилоятида пиллачилик тармоғи озуқа базазини пасайишига олиб

келган асосий сабаблардан бири – бу тут барги ҳосилдорлигининг камайишидир.
Хусусан, бунга бир қатор сабаб ва камчиликларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

кўп миқдорда экилган ва энди ҳосилга кирган ёш тутлар ҳисобига, барг

тайёрлашда ҳосилни ҳисоб-китоб қилинмаганлиги;

мавжуд тутзорлар ва якка қатор тут дарахтларидан тартибсиз фойдаланиб,

ипак

қуртларининг

кичик

ёшлариданоқ

тут

дарахтлари

кесилиб,

барг

исрофгарчилигига йўл қўйилганлиги;

6077,7

5897,5

2741,6

3723,3

3048,3

2804,1

2086,7

2337,5

95,3

102,2

1458,4

765,1

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

2016

2017

2018

2019

Экилган якка қатор тутлар (минг дона)

Тутзорлар (минг.Га)

Якка қатор тутлар (млн.дона)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

52

фермер ва деҳқон хўжаликлари балансида бўлган тут дарахтларини

агротехник (қатор орасини ҳайдаш, ўғитлаш ва суғориш)тадбирларини ўз вақтида
бажарилмаганлиги;

ҳудудлардаги мавжуд тутзорлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш

(шолизор, теракзор, мевазор), тутзорлардаги кўчатлар хатосини тўлдиришга етарли
эътибор берилмаганлиги;

тут дарахтларини кўп миқдори аҳоли томонидан кесилиб кетганлиги

туфайли ипак қуртнинг озуқа манбаи ўтин ва чорва ҳайвонларига озуқа бўлиб
кетганлиги ва уни назоратга олинмаганлиги;

дала четидаги баланд бўйли, якка қаторлаб экилган тут дарахтларининг кўп

миқдори ҳосил бермай қўйганлиги сабабли уларни реконструкциялашга келиб
қолганлиги;

бундан ташқари, мавжуд тутзорлар ва якка қатор тут дарахтлари миқдори

ҳақиқатда 65-70 фоизни ташкил этиб, алоҳида тут плантацияларига экилган
тутларнинг умумий озиқ манбаига нисбатан якка қатор тут дарахтларининг
салмоғининг 35-40 % камлиги ялпи ҳосилнинг камайишига таъсир қилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

11 августдаги “2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш
чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 616-сонли қарорига [11] кўра Наманган
вилоятида пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, пилла етиштиришни
кўпайтириш учун мавжуд тутзорлар хатловдан ўтказиш, тутзор мавжуд бўлмаган
майдонларда қайта тиклаш мақсадида зарур чора -тадбирлар амалга оширилди:

Биринчидан, Наманган вилоятда 2017 йилда мавжуд тут дарахтлари ва

тутзорларни

(тут

плантациялар)

миқдорини

аниқлаш

мақсадида

хатлов

(инвентаризация) ўтказилди. Унга кўра 2017 йилда хатловдан (инвентаризация)
олдин 5 млн. 897 минг туп баланд бўйли якка қатор тут дарахтлар ўрнида 2 млн. 741
минг 800 туп баланд танали якка қатор тут дарахтлар мавжудлиги аниқланди,
шундан, 2362,0 яроқли ва 379,8 яроқсиз тут дарахтларидан иборат.

Иккинчидан, вилоятдаги 2804,1 гектар майдондаги тутзор (тут плантациялари)

ўрнида эса 2086,7 гектар майдонда тутзорлар (тут плантациялари) мавжудлиги
аниқланди, шундан, 1876 га яроқли ва 210,5 га яроқсиз тут майдонда тутзорлар
иборат. Натижада эса, бугунги қадар хатлов якунларига кўра туманларда мавжуд
1667,5 га тутзор билан банд бўлган ер майдонлари туманлар ҳокимларининг қарори
билан захирага олиниб, “Ҳудудий Агро пилла” МЧЖ.га доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан ўтказиб берилди. Ўз навбатида, тутзорлар (тут плантациялар) туманларга
бириктирилган пиллани қайта ишловчи корхоналарга бепул фойдаланиш шарти
билан ижарага берилган.

2017-2018 йиллар давомида тутзорлар хатосини тўлдириш дала ва йўл четлари

қаторларни тўлдириш ҳисобига 1 млн. 246 минг 400 туп ёки 96,0 % тут кўчатлар
экилди. Туманлар кесимда бу кўрсаткич Мингбулоқ туманида 131 минг ўрнига
ҳақиқатда 76,5 минг дона, (58,4 %), Косонсой туманида 116 минг ўрнига ҳақиқатда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

53

102,7 минг дона, (88,5 %) , Поп туманида 131 минг ўрнига ҳақиқатда 85,1 минг дона
(65,0%), Чортоқ туманида 97 минг ўрнига ҳақиқатда 94,0 минг дона (96,9 %), Чуст
туманида 122 минг ўрнига ҳақиқатда 98,0 минг дона (80,3%), Янгиқўрғон туманида
115 минг ўрнига ҳақиқатда 93,0 минг дона (80,7%)ни ташкил қилди.


















3-расм. Наманган вилоятида пиллачилик тармоғида озуқа базасини

ривожлантириш омиллари

Манба: Муаллиф ишланмаси

Шунингдек, вилоятда тутзорларни қайта тиклаш, янги тутзорлар ташкил қилиш

ҳисобига жами 415,0 гектар майдонда тутзор барпо қилиш белгиланган бўлиб,
шундан Чортоқ туманида 119 гектар, Поп туманида 6,1 гектар, Норин туманида 5,0
гектар ва Тўрақўрғон туманида 5,0 гектар тутзор барпо этиш учун ер майдонлари
ажратилган бўлиб, ҳақиқатда Чортоқ туманида 23,5 гектар майдонда, Норин
туманида 5,0 гектар, Поп туманида 6,1 гектар, Янгиқўрғон туманида 3,0 гектар
майдонда, жами 42,6 гектар (10,3%) тутзор ташкил этилган. Қолган туманларда
Мингбулоқ 10,9 га, Косонсой, Наманган 10,0 га, Уйчи 10,0 га , Учқўрғон 10,5 ва Чуст 5,0
га туманларда тутзорлар ташкил этиш учун экишга тайёрланди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тадқиқотларимизга кўра, Наманган вилоятида

пиллачилик озуқа базасини ривожлантиришда, жумладан, озуқа таркибини яхшилаш,
ҳажми ва сифатини оширишда 3-расмда берилган омилларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар

пиллачиликда асосий озуқа манбаини

қаторлаб экилган тутлар ҳисобига

эмас, балки, тутзорлар (тут

плантациялари) ҳисобига

кенгайтириш

якка қатор тут дарахтлари ва мавжуд

тутзорлар (тут плантациялар) ни

юқори ҳосилдорликка эришишда

агротехник тадбирлар ўз вақтида

олиб бориш

фермер хўжаликлари тасарруфидаги

паст рентабеллик ер майдонларида

янги технологиядаги интенсив

тутзорлар барпо этиш

тут дарахтларининг серҳосил

навларини кўпайтириш, мавжуд

тутзорлардаги ҳосил бермай қўйган

тут дарахтларини реконструкция

қилиш

пиллачилик кластери корхоналарини

моддий –техника базасини

мустаҳкамлаш

пиллачилик кластери корхоналари

янги тутзорлар ташкил этишда

имтиёзли кредитлар ажратиш

Наманган вилоятида пиллачилик тармоғида

озуқа базасини ривожлантириш омиллари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

54

Хорижлик олим Д.Раймонд айтиб ўтган мулоҳазаларига назар ташласак,

тут дарахтининг барги ипак қурти учун ягона озиқланадиган манба бўлиб, ипак
қуртини ҳаётлили давомида пилла ўраши зарур минераллардан ташкил топади ва
унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан инсон
саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳодир [12]. Шунингдек, хитойлик олим Ш.Гаонинг
фикрича [13], тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тарихий
манбаларга кўра 5000 йил илгари Хитойда тарқалган. Кўп асрлар давомида халқ
селекцияси томонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари
яратилиб, ҳозирги пайтда ҳам ўстирилиб келинмоқда.

Республикамиз олимлари томонидан яратилган, навли ва дурагай тутларини

кўплаб етиштириш ва улардан янги тутзорлар ва якка тартибда қаторлаб тут
кўчатлари экиш пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлашда муҳим роль
ўйнайди. Бугунги кунда мамлакатмиз ҳудудларида қуйидаги сермаҳсул Жарариқ–2,
Жарариқ–4,

Жарариқ–5,

Жарариқ–7,

Жарариқ–8

Жарариқ–9,

Жарариқ–10,

Тожикистон уруғсиз нави, Сурх-тут, Манкент, САНИИШ-33 ва САНИИШ–34 каби тут
навлари экилган.

Мамлакатимизда пиллачиликнинг иқтисодий аҳамиятларидан бири бу унинг

рентабеллиги, яъни сердаромадлигидадир. Чунки, пиллачилик рентабеллиги бу
республикада ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга, янги тутзорлар барпо қилишга
замонавий ва зарур техник анжомлар билан жиҳозланган махсус қуртхоналар
қуришга, янги замонавий техникаларни сотиб олишга, ипак қурти боқувчиларга
моддий томондан фаровонлигини оширишга имкон яратади.

Юқоридаги фикрларни инобатга олиб, хулоса қилиб айтишимиз лозимки,

бугунги кунда пиллачилик тармоғини кластер тизимига ўтаётганлигини ҳисобга
оладиган бўлсак, тармоқда қуйидаги вазифаларни амалга оширилиши муҳим бўлади,
бунда:

- Наманган вилоятида тармоқда пиллани салмоғини ошириш учун, аввало,

ипак қуртининг озуқа манбаини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш;

- вилоятдаги ҳудудий ва туман агропилла бошқармалари томонидан мавсумий

(баҳорги ва кузги) кўчат экиш тадбирларини назоратга олиш;

- вилоятда мавжуд пиллачилик кластери корхоналари томонидан янги

тутзорларни ташкил этиш, мавжудларини эса қаторини тўлдириш;

- фермер ва деҳқон хўжаликларига тасарруфидаги дала четларидаги якка қатор

тут дарахтлари доимий равишда агротехник тадбирларни амалга ошириш, яъни кам
ҳосил берадиган тут дарахтларини реконструкция қилиш, қаторини тўлдириш,
дарахтларга кимёвий ишлов бериш;

- аҳоли томонидан тут дарахтларини ҳар хил мақсадларда фойдаланиб

кетмаслик ҳолатларини назоратга олиш;

- пилла мавсумида касаначилар томонидан янги тут дарахтлари баргини

олишда тут дарахтлари новдаларига зарар етказмалик ҳолатларини олдини олиш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

55

- пиллачилик кластери корхоналарига янги техника-технологияларни сотиб

олиш, янги тут навларини экиш учун давлат томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш
ва сифатли пилла етиштиришда янги имкониятлар яратиш лозим бўлади.

Албатта, ҳар бир тармоқни жадал ривожлантиришда, ундаги мавжуд муаммо

ва камчиликларни инобатга олиш ва унга ечимлар излаш, чора-тадбирлар амалга
ошириш муҳимдир. Пиллачилик тармоғида ҳам асосий вазифаларидан бири, ипак
қуртини озиқасини ривожлантириш омили ҳисобланади. Бунинг натижасида,
тармоқда пилла етиштириш салмоғини ошишига, корхоналарда пилла хомашёсини
ишлаб чиқариш ҳажмини ўсишига ва янги ишчи кучи яратишга бўлган мезонлар
таъминланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ахмедов Н. ва бошкалар. Пиллаларни тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш.

Ўқув дарслик. Т. 2006. Б-6.

2.

Артикова С. Формирование и повышение эффективности регионального

подкомплекса шелк АПК в Узбекистана в условиях перехода рыночным отношениям.
и.ф.д., дисс. -Т.1991.

3.

Исроилов Р. Повышение материальной заинтересованности работников

шелководства. и.ф.н.,дисс.автореферат. - Т.1991.Б-24.

4.

Ўроқов Ш. Бозор иқтисодиёти шароитида пиллачилик тармоғи ривожланиш

истиболларини белгилаш. и.ф.н.дисс.Т.2005. Б-14.

5.

Егоров Н.Е., Бабкин А.Б. Кластерная политика в структуре инновационной

экономики регионов российский севера // Экономические науки 2010.С- 40.

6.

Воронов А. Кластерный анализ база управления конкурентоспособностью

на макро-уровне // Маркетинг. 2003. № 1. С. 11–20.

7.

Халқаро пиллачилик комиссияси статистик (International Sericulture

Commission) маълумотлари

8.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Мирзиёев Ш.М. 2017 йил 29

мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2856-сонли қарори.-Т.2017 йил 29 март.

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги

“2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида”ги 616-сонли қарори.-Т.2017 йил 11 август.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёевн Ш.М. нинг 2019 йилда

қишлоқ хўжалик ҳодимлари билан учрашувдаги қилган маърузаси. халқ сўзи. Т.2019
йил, 13 ноябрь.

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги

“2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида”ги 616-сонли қарори.-Т.2017 йил 11 август.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-оktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

56

12.

David R. Tuigong, Thomas K. Kipkurgat, and Diana S. Madara. Mulberry and Silk

Production. International Journal of Advanced Research (2015), Volume 3, Issue 9, -P. 470

13.

Shutao Gao. On Sustainable Development of Sericulture Industry - An Empirical

Study on Pengan County of Sichuan Province. Sichuan Agricultural University, Ya’an
625014, Sichuan, China. International Journal of Business and Management Vol. 6, No. 3;
March 2011.

14.

www.lex.uz

Библиографические ссылки

Ахмедов Н. ва бошкалар. Пиллаларни тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш. ^кув дарслик. Т. 2006. Б-6.

Артикова С. Формирование и повышение эффективности регионального подкомплекса шелк АПК в Узбекистана в условиях перехода рыночным отношениям, и.ф.д., дисс. -Т.1991.

Исроилов Р. Повышение материальной заинтересованности работников шелководства, и.ф.н.,дисс.автореферат. - Т.1991.Б-24.

Уроцов Ш. Бозор иктисодиёти шароитида пиллачилик тармоги ривожланиш истиболларини белгилаш. и.ф.н.дисс.Т.2005. Б-14.

Егоров Н.Е., Бабкин А.Б. Кластерная политика в структуре инновационной экономики регионов российский севера // Экономические науки 2010.С- 40.

Воронов А. Кластерный анализ база управления конкурентоспособностью на макро-уровне // Маркетинг. 2003. № 1. С. 11-20.

Халцаро пиллачилик комиссияси статистик (International Sericulture Commission) маълумотлари

Узбекистон Республикасининг Президенти Мирзиёев Ш.М. 2017 йил 29 мартдаги "Узбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК-2856-сонли кдрори.-Т.2017 йил 29 март.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2017 йил 11 августдаги "2017-2021 йилларда пиллачилик тармотини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тутрисида"ги 616-сонли царори.-Т.2017 йил 11 август.

Узбекистон Республикаси Президенти Мирзиёевн Ш.М. нинг 2019 йилда к,ишлоц хужалик х,одимлари билан учрашувдаги цилган маърузаси. халк, сузи. Т.2019 йил, 13 ноябрь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2017 йил 11 августдаги "2017-2021 йилларда пиллачилик тармогини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тутрисида"ги 616-сонли царори.-Т.2017 йил 11 август.

David R. Tuigong, Thomas K. Kipkurgat, and Diana S. Madara. Mulberry and Silk Production. International Journal of Advanced Research (2015), Volume 3, Issue 9, -P. 470

Shutao Gao. On Sustainable Development of Sericulture Industry - An Empirical Study on Pengan County of Sichuan Province. Sichuan Agricultural University, Ya'an 625014, Sichuan, China. International Journal of Business and Management Vol. 6, No. 3; March 2011.

www.lex.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов