Вопросы реформирования и регулирования бюджетного периода (цикла) при внедрении среднесрочного бюджетирования в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
90-103
17
4
Поделиться
Аллакулиев, А. (2019). Вопросы реформирования и регулирования бюджетного периода (цикла) при внедрении среднесрочного бюджетирования в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (5), 90–103. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11118
Акмал Аллакулиев, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описываются различные аспекты бюджетного цикла от традиционной бюджетной практики в среднесрочной бюджетной практике, этапы составления государственного бюджета на среднесрочный период в месяцах, и описываются реформы в бюджетном процессе.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

90

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРТА МУДДАЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШНИ ЖОРИЙ

ЭТИШДА БЮДЖЕТ ДАВРИ (ЦИКЛИ)НИ ҚАЙТА ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Акмал Балтаевич Аллакулиев

Тошкент молия институти мустақил тадқиқотчиси,

Ўзбекистон, 100000, г. Тошкент, А.Темур 60 A

E-mail:

akmal.allakuliyev1011@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада ўрта муддатли бюджет амалиётида бюджет

даври (цикли)ни анъанавий бюджет амалиётидан фарқли жиҳатлари, ўрта муддатли
давр учун давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичлари ойлар кетма-кетлигида
ифодаланиб, бюджет жараёни соҳасидаги ислоҳотлар баён этилган.

Калит сўзлар:

ўрта муддатли бюджетлаштириш, бюджет даври, бюджет цикли,

тармоқ вазирликлари ва идоралари, макроиқтисоий прогнозлар, макро-фискаль
кўрсаткичлар, фискаль сиёсат, бюджетнома, бюджет чегаралари (потолоклари), давлат
бюджети даромадлари ва харажатлари, давлат бюджети лойиҳаси.

Аннотация:

В данной статье описываются различные аспекты бюджетного цикла

от традиционной бюджетной практики в среднесрочной бюджетной практике, этапы
составления государственного бюджета на среднесрочный период в месяцах, и
описываются реформы в бюджетном процессе.

Ключевые

слова:

среднесрочное

бюджетирование,

бюджетный

период,

бюджетный цикл, отраслевые министерства и ведомства, макроэкономические
прогнозы, макро-фискальные показатели, фискальная политика, бюджетирование,
фискальные границы, доходы и расходы государственного бюджета, проект
государственного бюджета.

Annotation:

This article describes various aspects of the budget cycle from traditional

budget practice in medium-term budget practice, the stages of drawing up the state budget for the
medium term, in months, and describes the reforms in the budget process.

Key words:

medium-term budgeting framework, budget period, budget cycle, line ministries

and departments, macroeconomic forecasts, macro-fiscal indicators, fiscal policy, budgeting, fiscal
boundaries, state budget revenues and expenditures, draft of the state budget.

Кириш

Маълумки, давлат молияси, хусусан, давлат бюджети соҳасидаги ислоҳотлар

доимий равишда барчанинг диққат марказида бўлган. Давлат бюджети доимо барча
учун тушунарли ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун қулайлик яратиши
лозим. Шунингдек, давлат бюджети макроиқтисодий ривожланишнинг муҳим
омилларидан бири эканлигини инобатга олсак, солиқ тўловчилар томонидан давлат
бюджетига тўланган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш механизмини ўзида
ифода этади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қуйидагича

фикр бирдирган “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий
ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети барча
даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор
бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” [1]. Шу билан бир қаторда,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

91

давлат раҳбари келгуси йилларда давлат бюджети масаласига алоҳида урғу бериб,
“...жорий йил якуни бўйича Давлат бюджети дефицити прогнозига доир таклифларига
қўшилиб бўлмасликни алоҳида таъкидламоқчиман. Бу борада фақат бюджет
профицити ҳақида сўз бориши зарур. Бу муҳокама қилишни эмас, балки сўзсиз
бажаришни талаб этадиган стратегик вазифадир”[1]. Шунингдек, “Биз мамлакатимиз
бюджет тизимини қайта кўриб чиқишимиз, бюджет даромадлари ва харажатлари
халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлашимиз зарур” [2] деб алоҳида
қайд этил ўтилган.

Давлат бюджети тизимини ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда

жаҳонда тан олинган илғор тажрибаларни миллий иқтисодиётимиз учун фойдаланиш
бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, давлат
бюджетининг ўрта давр учун режалаштириш амалиётини чуқур ўрганган ҳолда таҳлил
этиш асносида миллий ривожланиш моделимизга татбиқ этиш давлат молиясини
ислоҳ этиш соҳасидаги муҳим масалалардан бири бўлмоқда. Албатта, ўрта муддатли
бюджет амалиёти жорий этиш мураккаб жараён бўлиб, мазкур жараёнда давлат
бюджети тизими ва тузилмасида, шунингдек, бюджет циклида ҳам бир қатор
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига олиб келиши табиий ҳолдир. Ўрта
муддатли бюджетлаштириш амалиётини ишлаб чиқишнинг илк қадамларидан бири
бу – бюджет даври ва бюджет йилини мазкур амалиётни жорий этиш учун
мослаштириш саналади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Давлат бюджет жараёни босқичлари ҳокимият органларининг давлат

даромади ва харажатларини ишлаб чиқиш борасидаги ўзаро боғланган, изчил
ҳаракатларидан иборатдир. Бюджет жараёнини тўрт босқичга ажратиш одат тусини
олган (1-расм).


1-расм. Давлат бюджети жараёнининг босқичлари

[3]

Амалдаги бюджет маъмурчилигига асосан давлат бюджети жараёни Бюджет

Кодекси ҳамда Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюджет кодексининг махсус қисми ҳисобланган 6-бўлим “Давлат бюджетини
ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш
ҳамда тасдиқлаш” номланган бўлим, унда давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини тузиш тартиби, бюджет сўровини тузиш
тартибини юборишни, бюджет сўровларини ҳамда асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлар прогнозларини тайёрлаш ва тақдим этишни, бюджет сўровларини
кўриб чиқиш ва жамлашни, бюджетномани ишлаб чиқишни назарда тутади [3].

Давлат бюджети лойиҳасини

ишлаб чиқиш (режалаштириш

ва прогнозлаш)

Давлат бюджети

лойиҳаси муҳокамаси ва

тасдиқлаш

Давлат бюджети

ижроси ва жорий

тартибга солиш

Давлат бюджети ижроси

юзасидан ҳисобот


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

92

Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасини тузиш учун масъул органлар, давлат

бюджети тўғрисидаги қонунни қабул қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома [4]:

Ўзбекистон

Республикаси

Молия

вазирлиги

томонидан

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига —

жорий йилнинг 15 сентябрига қадар

киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон

Республикаси Президенти Администрациясига — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар
киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон

Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20
сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва
ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулосани жорий йилнинг 5
октябридан кечиктирмай тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қоида тариқасида жорий
йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
хулосаси билан киритилади.

Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳам қоида тариқасида жорий
йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилади.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал

стратегия, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг
ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик
муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри
жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади.

Шунингдек, 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589 сонли “2020 йил учун Ўзбекистон

Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига асосан давлат бюджети
иштирокчиларининг ваколатлари тақсимлашнинг ўзига хос хусусиятлари, жорий
йилда давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш, бюджетлараро муносабатлар,
консолидациялашган бюджет ва унинг таркибий тузилишининг хусусиятлари алоҳида
қайд этиб ўтилган. Мазкур қонуннинг мантиқий давоми сифатида 2019 йил 30
декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни
ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555 сонли қарорига
мувофиқ 2020 йилда Давлат бюджети ижро этиш жараёнида эътибор қаратиш лозим
бўлган қатор жиҳатлар белгилаб берилди. Хусусан, бюджет ижросини “натижага
йўналтирилган

бюджет”

тизимини

босқичма-босқич

ўтиш,

макрофиксал

пронозларнинг институционал салоҳияти ва унда иштирок этувчиларнинг
масъулиятини ошириш, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ҳамда ҳисобдорлигини
ошириш ва масъулиятини кучайтириш, бюджет жараёни устидан парламент ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

93

жамоатчилик назоратини кучайтириш каби қатор вазифалар белгилаб берилди[4 ва
5].

Албатта, юқорида келтирилган қонун ва қарорлар давлат бюджети соҳасидаги

қатор ислоҳотларнинг дастлабки натижаси сифатида қабул қилиш мумкин, аммо,
давлат бюджетини ўрта муддатли давр учун режалаштириш мақсадини олға
сураётган жараёнда фақатгина бунинг ўзи етарли эмас.

Таҳлил ва натижалар

Иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ муносабатлардан маълумки, давлат

бюджети жараёни (бюджет цикли) иштирокчилари давлатнинг барқарор
ривожланишга элтувчи дастурларни амалга оширишда ўзига юклатилган қатор
функция ва вазифаларни бажариш имкониятини яратувчи нисбатан мукаммалликка
интилувчи бюджетни ишлаб чиқишга, шунингдек, марказлаштирилган молиявий
ресурсларни жамлашга ҳамда улардан фойдаланиши устидан назорат олиб боришга
йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси тушунилади. Бунда бюджет жараёни
(цикли)нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади [6 ва 9]:

давлат

бюджети

даромадлари

прогнозлашда

ва

харажатларини

режалаштиришда

уларнинг

макроиқтисодий

ривожланишнинг

истиқбол

кўрсаткичларига мувофиқ равишда амалиётга мос ҳолдаги ҳисоб-китобини амалга
ошириш ҳамда уларнинг баланслилигини таъминлаш;

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва уларнинг

натижалари билан давлат бюджетини бевосита мувофиқлигини таъминлаш;

давлат бюджети тизимидаги даромадлар манбаларини турли даражадаги

бюджетлар, иқтисодиёт тармоқлари, иқтисодий минтақалар ва бошқалар ўртасида
қайта тақсимлаш мақсадида бюджетнинг тақсимлаш ва қайта тақсимлаш механизми
асосида тартибга солиш жараёнини такомиллаштириш;

барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида мавжуд барча моддий ва

молиявий имкониятларни мумкин қадар тўлиқ аниқлаш;

давлатнинг турли даражадаги мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда

амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни молиялаштириш эҳтиёжидан
келиб чиқиб, давлат бюджети харажатларини аниқ ва мақсадли белгилаш ҳамда
давлат бюджети маблағларидан фойдаланилиши устидан идоравий ва жамоатчилик
назорат олиб бориш ва бошқалар.

Давлат бюджети тизимидаги бюджетларнинг лойиҳаларини тузишдан олдин

мамлакатнинг келгуси йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари,
вазирликлар ва идораларнинг турли даражадаги мақсадли дастурлари, бюджет ва
солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари устувор вазифаларини ечишни ҳисобга олган
ҳолда ишлаб чиқилади. Ушбу кўрсаткичларга мувофиқ ижро этувчи ҳокимият
органлари бюджет даромадларини солиқнинг турлари бўйича уларнинг солиқ солиш
базасини ҳисобга олган ҳолда, харажатларни белгилашда чекловчи омил бўлиб
хизмат қилувчи макроиқтисодий прогноз параметрлари ва бошқа кўрсаткичларга
қараб белгилайди. Шу билан бир вақтда, жамланма тасниф даражасида бюджет
харажатларини

моддама-модда

белгилаш

бўйича

ҳисоб-китоблар

амалга

оширилади.

Ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиёти категориясининг услубий,

ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатларини аниқ тушуниш, ушбу асосда бюджетга доир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

94

муносабатлар мажмуи изчил фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун бюджетни
ўрта муддатли режалаштиришнинг таъсирчан воситасини яратиш, мамлакатда
мавжуд бюджет жараёнини ўрта муддатли бюджетлаштириш принципларига
асосланадиган замонавий бюджет жараёнига айлантириш бўйича чора-тадбирларни
босқичма-босқич ва изчил амалга ошириш зарур.

Давлат бюджетини ўрта муддатли истиқболга режалаштиришда бюджет

лимитларини белгилаш ва бюджет кўламини ишлаб чиқиш муҳим саналади.
Маълумки, бир молия мамлакатнинг “бюджет йили” ва “бюджет даври” каби
тушунчалар билан фарқланувчи вақт омили билан фарқ қилади. Бюджет йили
мамлакат бош молиявий режаси бўлган давлат бюджетини кучга кириш санасидан
бошланиб (одатда 1 январдан бошлаб) то бюджетдан молиялаштиришдан тўхтаган
йилнинг сўнгги кунигача (31 декабрга қадар) ҳисобланади. Бюджет даври нисбатан
кенгроқ вақтни қамраб оладики, унда бевосита давлат бюджети лойиҳасини
тузишдан бошлаб, уни таксиқлаш, бюджет ижроси ва ҳисобот даврларини қамраб
олган ҳолда одатда, қарийб

1-1,5 йилга тенг

муддатни ўз ичига олади [7].

Мамлакатимизда давлат молиясини ислоҳ этиш жараёнида давлат бюджетини

ўрта давр учун ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлашда, албатта, бюджет
жараёнининг муддатларини ҳам қайта қўриб чиқишни тақозо этади. Сабаби, келгуси
ўрта давр учун давлат бюджетининг барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишга
хизмат қилишида бюджет жараёни босқичларида амалга ошириладиган чора-
тадбирлар муҳим ҳисобланади.

Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси:

1.

бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюджети

даромадлари ва харажатларини;

2.

умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ажратмалар нормативлари, шунингдек,
мазкур бюджетларнинг даромадлари, шу жумладан, бюджет дотациялари ва бюджет
субвенциялари ҳамда харажатлари миқдорларини;

3.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

бюджетларининг айланма касса маблағи меъёри миқдорларини;

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари захира
жамғармаларининг назарда тутилмаган харажатларни қоплашга тегишли бюджет
маблағлари йўналтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини;

5.

Давлат

бюджети

тақчиллигининг

энг

юқори

миқдори

ва

уни

молиялаштириш манбаларини;

6) давлат ички ва ташқи қарзларининг, давлат томонидан бериладиган

кредитлар ҳамда кафолатли жамғарманинг энг юқори миқдорларини ўз ичига олади.

Маълумки, давлат бюджети жараёни бир қатор босқичларни, жумладан

бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, бюджет ижроси ва
натижалар бўйича ҳисобот босқичларини қамраб олади.

Ўрта муддатли давр учун давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш

босқичлари халқаро эътироф этилган тажрибалардан келиб чиқиб қуйидаги
қадамларга бўлиш мумкин:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

95

1.

Ўрта муддатли бюджетлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнини

дастлабки боқичидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар

(амалга ошириш

муддатлари январь-февраль ойларида)

:

1.1.

Ўрта муддатли Давлат дастурлари ва давлат бюджети истиқболини

белгилаш учун махсус Ишчи гуруҳ шакллантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (

намуна тариқасида ҳар

молия йилининг 10 январига қадар

).

1.2.

Ишчи гуруҳ ҳамда тармоқ вазирликлар ва идоралар билан дастлабки

ташкилий масалалар бўйича йиғилишни ўтказиш ва устувор вазифаларни белгилаб
олиш учун кўрсатмалар бериш. Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш учун
регламентлар белгилаш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 20 январига

қадар

).

1.3.

Ўрта муддатли ривожлантириш Стратегияни ишлаб чиқилиш графигини

ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 январига

қадар

).

1.4.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасига

“Ўзбекистон

Республикаси Давлат бюджети ва макроиқтисодий кўрсаткичларни 202_ - 202_
йиллар учун ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси тўғрисида”ги қарорни
тайёрлаш ва киритиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 февралига

қадар

).

2. Ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети

чегаралари (потолоклари)ни ишлаб чиқиш босқичи бўйича амалга оширадиган
ишлар

(амалга ошириш муддатлари январь-март ойларида)

:

2.1.

Ишчи гуруҳ ҳамда тармоқ вазирликлар ва идораларга макроиқтисодий ва

макро-фискаль чегараларни белгилаш бўйича ҳукумат қарорини етказиш ҳамда
Молия вазирлигида Ишчи гуруҳ билан биргаликда махсус семенар-тренинг ташкил
этиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 январига қадар

).

2.2.

Келгуси ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози

ва уларга изоҳлар (асосномалар)ни ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия

йилининг 1 февралига қадар

).

2.3.

Ўрта муддатли фискаль сиёсат мақсадларини белгилаб олиш ва

даромадлар бўйича прогнозни шакллантириш (

намуна тариқасида ҳар молия

йилининг 25 февралига қадар

).

2.4.

Давлат бюджети бўйича қуйидагиларни ҳужжатлар бўйича услубий

тавсиялар ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 февралига

қадар

):

-

давлат инвестиция дастури;

-

давлат қарзларини бошқариш стратегияси;

-

квазифискаль дефицит бўйича маълумот;

-

бюджет ташкилотлари бўйича ойлиг иш ҳақи бўйича махсус режаси.

2.5.

Тармоқлараро молиявий ресурслар тақсимланиш бўйича прогноз ва

уларга изоҳларни тайёрлаш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 1 мартига

қадар

).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

96

2.6.

Давлат активлари ва мажбуриятлари бўйича жорий ва келгусидаги ҳолати

бўйича прогноз ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 10 мартига

қадар

).

2.7.

Мамлакат бўйича умумий макроиқтисодий тузилмалар ва уларнинг

ҳолати бўйича ахборот тайёр ва ўрта муддатдаги ўзгаришлар бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 15 мартига қадар

).

2.8.

Макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатларни қайта

кўриб чиқиш ва ўзгаришлар ҳамда қўшимчалар бўйича таклифлар тайёрлаш (

намуна

тариқасида ҳар молия йилининг 31 мартига қадар

).

2.9.

Макро-фискаль бўйича ўрта муддатли режасини Молия вазирлиги веб-

сайтида эълон қилиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 5 апрелига қадар

).

3. Тармоқ вазирликлар ва идораларни ривожланитириш стратегиясини

ишлаб чиқиш жараёни

(амалга ошириш муддатлари февраль-май ойларида)

:

3.1.

Тармоқ вазирлик ва идораларнинг бюджетдан молиялаштирувчи

ривожланиш дастурлари бўйича дастлабки меъёрлар ва мезонлар ишлаб ишлаб
чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 февралига қадар

).

3.2.

Прогноз йили ва келгуси ўрта давр 202_-202_ йиллар учун бюджет даври

(цикли) учун тармоқ вазирликлар ва идоралар бўйича ваколатларни тақсимлаш
бўйича дастур ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 1 мартига

қадар

).

3.3.

Доимий тарзда бюджет даврида амалга ошириладиган чора-тадбирлар

бўйича Молия вазирлиги тармоқ вазирликлар ва иродаларни ривожлантириш бўйича
Стратегиялар белгилаб олиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 5 мартига

қадар

).

3.4.

Тармоқ вазирликлари ва идоралари бўйича ривожланитириш стратегияси

ва уларни молиялаштриш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш (

намуна

тариқасида ҳар молия йилининг 1 апрелига қадар

).

3.5.

Давлат ижтимоий-иқтисодий тармоқларини ривожлантириш бўйича

дастурлар, уларни молиялаштириш асослари, эришиладиган натижалар бўйича
махсус кўрсаткичлар ва мезонлар ишлаб чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия

йилининг 10 апрелига қадар

).

3.6.

“Тармоқларни ривожланитириш Стратегияси” – номли ўрта давр учун

уларни молиялаштириш махсус йиғма қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ва муҳокамага
қиритиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 20 апрелига қадар

).

3.7.

Бюджет тақсимловчилар учун молиявий назорат амалга ошириш

методика (бюджет харажатларининг миқдор ва сифат жиҳатларига кўра) ишлаб
чиқиш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 20 апрелига қадар

).

3.8.

Тармоқ вазирликлар ва идоралари бўйича ишлаб чиқилган баҳолаш

мезонларни қабул қилиш ва тасдиқлаш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 15

майига қадар

).

3.9.

Ишлаб чиқилган Стратегияни нашр эттириш ва Молия вазирлиги веб-

сайтига жойлаштириш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 15 майига қадар

).

4. Давлат бюджети лойиҳасини тасдиқланган бюджет даври учун ишлаб

чиқиш ва амалга ошириш режаси

(амалга ошириш муддатлари май-декабрь

ойларида)

:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

97

4.1.

Тасдиқланган бюджет даври учун давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш

(

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 20 майига қадар

).

4.2.

Бюджет тақсимловчиларга бюджет даври ва бюджет чегераларини

юбориш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 1 июнига қадар

).

4.3.

Маҳаллий бюджетлар бўйича даромадлар прогнози ва харажатлар

режасини аниқлаш (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 15июнига қадар

).

4.4.

Бюджет тақсимловчилар бўйича улрнинг бюджет буюртманомаларини ва

ривожланиш дастурларини текшириш ва назоратдан ўтказиш (

намуна тариқасида

ҳар молия йилининг 1 июлига қадар

).

4.5.

Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар бўйича бюджетини шакллантириш

(

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 15 июлига қадар

).

4.6.

Бюджет тақсимловчилар билан уларнинг қўшимча бюджет асосномалари

бўйича музокара ва муҳокамалар ташкил этиш ва ўтказиш (

намуна тариқасида ҳар

молия йилининг 10 августига қадар

).

4.7.

Давлат бюджети лойиҳасини Ҳукумат муҳокамасига тақдим этиш (

намуна

тариқасида ҳар молия йилининг 1 сентябрига қадар

).

4.8.

Давлат бюджети лойиҳасини Парламент тақдим этиш (

намуна

тариқасида ҳар молия йилининг 15 сентябрига қадар

).

4.9.

Давлат бюджети лойиҳасини Парламентда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

(

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 25 октябриига қадар

).

4.10.

Давлат

бюджети

тўғрисидаги

қонунни

Президент

томонидан

тасдиқланиши (

намуна тариқасида ҳар молия йилининг 30 декабриига қадар

).

Тақдим этилаётган 1-расмда ўрта муддатли бюджетлаштиришда бюджет даври

(цикли)нинг намуна вий механизми келтирилган бўлиб, унга асосан молия йилининг
бошида ўрта муддатли истиқболни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда тармоқ вазирликлар вакилларидан
иборат бўлган махсус

Ишчи гуруҳ

шакллантирилади. Мазкур Ишчи гуруҳнинг асосий

мақсади

ҳукуматнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

бюджети

ва

макроиқтисодий кўрсаткичларни 202_ - 202_ йиллар учун ишлаб чиқиш бўйича
чора-тадбирлар режаси тўғрисида

”ги қарорни ишлаб чиқиш ҳамда унинг ижросини

доимий равишда назортга олган ҳолда мувофиқлаштириб боришдан иборатдир.
Шунингдек, Ишчи гуруҳ тармоқ вазирликлар ва идоралар билан ташкилий масалалар
бўйича ва устувор вазифаларни белгилаб олиш учун кўрсатмалар ишлаб чиқади. Энг
муҳими ўрта муддатли ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқилиш графиги ҳамда
Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш учун регламентларни белгилайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

98

2-расм. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда бюджет даври (цикли)нинг намунавий механизми

[9]

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва

саноат вазирлиги

Халқ

таълими

вазирлиги

Соғлиқни

сақлаш

вазирлиги

Меҳнат

вазирлиги

Ички ишлар

вазирлиги

Мудофаа

вазирлиги

Мактабгача

таълим

вазирлиги

Ва

бошқалар

Тармоқ вазирликлари ва идоралари

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

Ўрта муддатли

истиқболни белгилаш

учун махсус Ишчи гуруҳ

шакллантириши

Ўрта муддатли

макроиқтисодий ва макро-

фискал чегаралар

ишлаб чиқиш

(Макро-фискаль гуруҳ)

Ўрта муддатли бюджет учун

дастлабки чегаралар

(потолоклар)ни белгилаш бўйича

Макро-фискал гуруҳ

шакллантириш

Ўрта

муддатли

бюджет

чегаралари

(потолок-

лари)ни

юбориш

Ўрта муддатли

бюджетнинг

йиғма

ҳужжатлари

тўплами

шакллантириш

Давлат бюджет

лойиҳасини қайта

муҳокама қилиш

Давлат

бюджет

лойиҳасига

тузатишлар

киритиш

Ўрта муддатли бюджет

чегаралари (потолокла-

ри)ни ўзгартиришлар

китиришга юбориш

Ўрта муддатли бюджет даромадларини

шакллантириш

Давлат

бюджети

лойиҳасини

ҳукуматга

юбориш

Тармоқлари бўйича ривожлантириш

Стратегиясини ишлаб чиқиш

Тармоқлари бўйича ривожлантириш Стратегиясини

Бюджетномага киритилиши

Ўрта муддатли бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Давлат

бюджети

лойиҳасини

парламентга

юбориш

Давлат

бюджети

тўғрисдаги

Қонун қабул

қилиниши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

99

Иккинчи қадам эса ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат

бюджети чегаралари (потолоклари)ни ишлаб чиқиш жараёнини бошлади. Бу
босқичда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлар ва
идоралар, шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги илмий тадқиқот институти
ходимларидан иборат бўлган

Макро-фискаль гуруҳ

тузилади ҳамда Ишчи гуруҳ

билан биргаликда ўрта муддатли макроиқтисодий ва макро-фискал чегаралар
(потолоклар)ни,

шунингдек,

тармоқ

вазирлари

ва

идоралари

кесимида

ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқадилар. Бу босқичда келгуси ўрта муддатли
давр

учун

макроиқтисодий

кўрсаткичлар

прогнози

ва

уларга

изоҳлар

(асосномалар)ни, ўрта муддатли фискаль сиёсат мақсадларини белгилаб олиш ва
даромадлар бўйича прогнозларни шакллантириш, Давлат бюджети бўйича
қуйидагиларни ҳужжатлар бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқади, тармоқлараро
молиявий ресурслар тақсимланиш бўйича прогноз ва уларга изоҳларни, давлат
активлари ва мажбуриятлари бўйича жорий ва келгусидаги ҳолати бўйича прогноз
ишлаб чиқиш, мамлакат бўйича умумий макроиқтисодий тузилмалар ва уларнинг
ҳолати бўйича ахборот тайёрлаб, ўрта муддатдаги ўзгаришлар бўйича таклифларни
қабул қилади, макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатларни
қайта кўриб чиқиш ва ўзгаришлар ҳамда қўшимчалар бўйича таклифлар тайёрлаш
каби босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга ошарилади.

Албатта, ўрта муддатли бюджет амалиёти учун тармоқ вазирликлар ва

идораларни бюджет тақсимловчи сифатида шакллантириш муҳим саналади. Сабаби,
анъанавий бюджет амалиётида бюджет маблағларини тақсимловчилар сифатида
Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий молия органлари фаолият юритаётган эди. Аммо,
ўрта муддатли бюджетни режалаштираётган амалиётда бюджет маблағларини
тақсимловчилари сифатида айнан иқтисодиётнинг тармоқ вазирлик ва идоралари
юкланади. Бу эса, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга хизмат қилувчи дастурларни
ижрочилари томонидан уни молиялаштириш учун асос бўлувчи бюджет
маблағларини ўзлари тақсимлашлари муҳим ҳисобланади.

Учинчи амалга ошириладиган муҳим қадам ўрта ва узоқ муддатли давр учун

тармоқ вазирликлар ва идораларни ривожланитириш стратегиясини ишлаб чиқиш
зарур бўлади. Бунда асосий эътибор ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар
сифатида тармоқ вазирлик ва идораларнинг бюджетдан молиялаштирувчи
ривожланиш дастурлари бўйича дастлабки меъёрлар ва мезонлар ишлаб чиқиш
керак. Бу борада прогноз йили ва келгуси ўрта давр учун бюджет даври (цикли) учун
тармоқ вазирликлар ва идоралар бўйича ваколатларни қайта тақсимлаш бўйича
дастур ишлаб чиқиш фойдадан холи бўлмайди. Шунингдек, бюджет тақсимловчилар
учун молиявий назорат амалга ошириш методика (бюджет харажатларининг миқдор
ва сифат жиҳатларига кўра) ишлаб чиқиш ҳам муҳим.

Юқорида келтирилган чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, Давлат

бюджети лойиҳасини тасдиқланган бюджет даври учун ишлаб чиқиш чора-
тадбирлари бошланади. Бу босқичда мамлакатимизда давлат молиясини
бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга мувофиқ

давлат бюджетини ўрта давр учун режалаштиришда дастлабки маълумотлар ўрта ва
узоқ муддатли давр учун (қоида тариқасида 3-5 йиллик) макроиқтисодий
кўрсаткичлар прогнозини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

100

жорий йилнинг 1 майга қадар

келгуси

2020-2022 йиллар учун макроиқтисодий

кўрсаткичлар прогнозини

тақдим этади. Тақдим этилган ўрта муддатли давр учун

ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида

жорий йилнинг 10 майига

қадар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси

уч йиллик давр

учун Давлат

бюджети параметрлари (харажатлари ва даромадлари)ни юқори чегаралари
лойиҳасини бюджет тақсимловчилари (вазирликлар) кесимида таклиф тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур санага қадар Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралардан Давлат
бюджети лойиҳасининг даромад қисми бўйича таклифлар сўрайди.

Ишлаб чиқилган Давлат бюджети потолоклари лойиҳаси

жорий йилнинг 15

майидан кечикмасдан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан

Бюджет бош тақсимловчилари кесимида тасдиқланади. Тасдиқланган Давлат
бюджетининг потолокларига асосланиб

жорий йилнинг 1 июнь санасида кечикмаган

ҳолда

бюджет тақсимловчилар (вазирликлар) бюджет потолокларини Республика ва

вилоятлари кесимида тақсимлаган ҳолда тегишли ҳудудий органларига етказади.
Бюджет тақсимловчилари (вазирликлар) томонидан тақдим этилган Давлат
бюджетининг тегишли потолокларига мувофиқ

жорий йилнинг 1 июлга қадар

бюджет тақсимловчилари (вазирликлар) тизим ташкилотлари бўйича бюджет
сўровларини жамлайди, шунингдек, тармоқ бўйича бюджет лойиҳасини Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади ҳамда бюджет лойиҳаси Республика
ва ҳудудлар кесимида шакллантирилади.

Бюджет сўрови бўйича шакллантирилган бюджет бюртманомалари

жорий

йилнинг 15 сентябрига қадар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

вазирликлар билан бюджет лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда қабул қилади.
Бюджет тақсимловчилари бўлган вазирликларнинг қўшимча маблағга бўлган талаби
юзага келганда, захира маблағлари ҳисобидан юзага келган талабларни қоплаш
юзасидан таклифлар билан бирга Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига киритади (2-расмга қаранг).

Бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат мақсадли
жамғармаларини тақсимловчи органлар келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш
тартибини олгандан сўнг уч иш куни ичида тегишли бюджет сўровларини тузиш
тўғрисида ва уларни тайёрлаш муддатларини белгилаш ҳақида қарорлар қабул
қилади. Тақдим этилган бюджет потолоклари асосида бюджет ташкилотлари ва
бюджетдан маблағ олувчилар ташкилотлар бюждет сўровини ишлаб чиқади. Ҳудудий
тармоқ бошқармаси ва бўлимлари бюджетдан маблағ олувчилар ва бюджет
ташкилотлари тақдим этган бюджет буюртманомалари жамлаган ҳолда, Бюджет
тақсимловчилари бўлган вазирликларга тақдим этади. Тақдим этилган бюджет
буюртманомалари асосида бюджет тақсимловчилари ҳудудий кесимдаги тармоқлар
бўйича жамланма бюджетни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жўнатади.
Вазирликлар томонидан тақдим этилган бюджет буюртманомалари асосида Молия
вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади. Шакллантирилган
Бюджетнома вазирликларнинг қўшимча маблағга бўлган талаби билан биргаликда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

101

Хулоса ва таклифлар

Мамлакатимизда давлат бюджети маъмурчилигини такомиллаштириш

борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор ҳолатлар мавжудки, улардан
бир нечтасини келтириш ўринли [9],

Биринчидан

, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси бюджет қонунчилигида

асосий қонунчилик ҳужжатлигини ҳисобга олган ҳолда, унга қуйидаги ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилиши керак:

1) давлат марказий бошқарув идоралари ва маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг бюджет жараёнидаги ваколатларини аниқ ва регламентга асосан
ишлаб чиқиш;

2) ўрта муддатли бюджетлаштириш жараёнининг асосий хусусиятлари, ўрта

муддатли бюджет мўлжалларини ишлаб чиқиш, тақдим этиш, кўриб чиқиш ва қабул
қилиш тартиби ва муддатларини белгилаш;

3) ўрта муддатли бюджет мўлжаллари доирасида йиллик бюджетни тасдиқлаш

тартиби, томонларнинг вазифалари ва мажбуриятлари қонуний асосларини
мустаҳкамлаш;

4) тармоқ ва вазирликлар томонидан бюджет юқори чегараларини белгилаш

тартибини ишлаб чиқиш, амалиётга киритиш ва уларга махсус низом кўринишига
келтириш;

5) бюджет юқори чегарлари доирасида бюджет сўровномаларини тузиш ва

тақдим этиш тартиби қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг бюджет истиқболларига
мослаштириш;

6) ўрта муддатли бюджетлаштириш механизмини ишлаб чиқиш учун масъул

вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

Иккинчидан

, вазирлик ва идоралараро норматив ҳужжатлар ўрта муддатли

бюджет амалиётини тузишнинг асосий масалалари юзасидан вазирликлар ва
идоралараро қуйидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш зарур:

1)

ўрта муддатли бюджет доирасида йиллик бюджетни шакллантириш ва

тасдиқлаш, иштирок этувчи томонларнинг вазифалари ва жавобгарлигини аниқ
белгилаш;

2)

макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши, айрим маҳсулот турлари

бўйича жаҳонда ва мамлакатда нархлар ўзгариши ҳамда бошқа кутилмаган
харажатлар бўйича ўзгаришларни тартибга солувчи ҳужжатларни доимий равишда
мониторинг қилиш амалиётини жорий этиш ва ривожлантириш.

Ўрта муддатли бюджет амалиётини барқарорлигини таъминлаш мақсадида

қуйидагиларни тизимли равишда амалга ошириш зарур ҳисобланади:

ўрта муддатли бюджет жараёнини ривожлантириш учун бюджет қонунига

айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва қабул қилиш;

ўрта

муддатли

режалаштириш

циклининг

дастлабки

босқичида

ҳаражатларнинг реал ва барқарор лимитларини кўп йиллик бюджетлар
лойиҳаларининг ўта аниқ моделлари асосида белгилаш;

прогнозлаштирилган даромадлардан оғишлар юз берганида харакатларнинг

аниқ ва тушунарли жараёнини олдиндан белгилаш мақсадида рискларни бошқариш
режасини тайёрлаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

102

мавжуд ресурсларга ва харажатларга оид талабларга баҳо беришда асос

бўладиган ахборот оқимларининг ишончлилиги ва ўз вақтида олиниши зарур.
Маълумотлар ишончли эмаслиги бир циклдан бошқа циклга ўтишда беқарорликка
олиб келади;

бюджет сиёсатининг устувор вазифаларидан келиб чиқиб давлат мақсадли

(бюджет) дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек бюджет харажатлари лимитларини
мақсадли дастурларнинг параметрлари билан мувофиқлаштириш чораларини кўриш;

ўрта муддатли режалаштириш борасидаги халкаро тажрибани, хорижий

мамлакатларда Ўрта муддатли бюджет амалиётини жорий этишнинг ўзига хос
жиҳатларини ўрганган ҳолда мамлакатимиз бюджет жараёнига татбиқ этиш.

Ўрта муддатли бюджет амалиётининг аҳамияти шундаки, у харажатларни

давлат сиёсатининг устувор йўналишлари билан боғлаш ва уларни бюджетда мавжуд
маблағлар билан чеклаш имкониятини берувчи асосни яратади. Ўрта муддатли
бюджет

амалиёти

ресурсларни

ижтимоий-иқтисодий

сиёсатнинг

устувор

йўналишларига мувофиқ тармоқ дастурларини амалга ошириш учун секторларнинг
ресурсларга бўлган эҳтиёжлари билан боғловчи узлуксиз жараёндир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўрта муддатли бюджет амалиёти Давлат

бюджетини бошқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Кўриб ўтганимиздек, ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиёти мамлакат молия
тизимини янги босқичга олиб чиқиш билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий
фаровонликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш. М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Т.:
Ўзбекистон НМИУ. 2017 йил. 104 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайти маълумоти:
https://president.uz/uz/lists/view/1371

3.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. Ўзбекистон Республикасининг

2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари

миллий

базаси,

10.12.2019

й.,

03/19/590/4129-сонли

https://lex.uz/docs/2304138#2311423

4.

2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589 сонли “2020 йил учун Ўзбекистон

Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни

5.

2019 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4555 сонли қарори.

6.

The World Bank. “Public Expenditure Management” Handbook. №18168. June

1998., ISBN 0-82133-4297-5. PREM network. Washington, USA.

7.

Концепция среднесрочного бюджетирования. Проект ПРООН «Содействие

реформе управления государственным финансами в Узбекистане», 2018 г.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

103

8.

Аллакулиев А.Б. Ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиётини назарий

ўрганиш ва методологик асосларини такомиллаштириш. Магистр академик
даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши. Т.-2015 й. 156 бет.

9.

Илмий изланишлар натижасида муаллиф ишланмаси.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. М. "Танцидий талил, цатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - х,ар бир рах,бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак". Т.: Узбекистон НМИУ. 2017 йил. 104 бет.

'Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Узбекистон Республикаси расмий веб-сайти маълумоти: https://president.uz/uz/lists/view/1371

Узбекистон Республикаси Бюджет Кодекси. Узбекистон Республикасининг

йил 9 декабрдаги УРК-590-сонли цонуни та^ририда — К,онун ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сонли

https://lex.uz/docs/2304138#2311423

2019 йил 9 декабрдаги 9PK.-S89 сонли "2020 йил учун Узбекистон Республикаси Давлат бюджети тутрисида"ги цонуни

2019 йил 30 декабрдаги Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасининг «2020 йил учун Узбекистон Республикасининг Давлат бюджети тутрисида»ги крнуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК.-4555 сонли кдрори.

The World Bank. "Public Expenditure Management" Handbook. №18168. June 1998., ISBN 0-82133-4297-5. PREM network. Washington, USA.

Концепция среднесрочного бюджетирования. Проект ПРООН «Содействие реформе управления государственным финансами в Узбекистане», 2018 г.

Аллакулиев А.Б. Урта муддатли бюджетлаштириш амалиётини назарий урганиш ва методологии асосларини такомиллаштириш. Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши. Т.-2015 й. 156 бет.

Илмий изланишлар натижасида муаллиф ишланмаси.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов