“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
111
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН
БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ
Жабборова Зайнаб Мамасодиқовна
Жиззах политехника институти ассистенти
:
dgpi_info@edu.uz
.
Аннотация:
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши,
Жиззах вилоятида КБХТ соҳасида ташкил этилган иш ўринлари, мазкур соҳани
ривожлантириш орқали аҳолининг иш билан бандлигини ошириш бўйича чора-
тадбирлар ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, тижорат фаолияти, иш
билан бандлик, бозор инфратузилмаси.
Аннотация:
В статье описывается развитие малого бизнеса и частного
предпринимательства, возможности трудоустройства в Джизакской области, а
также меры по повышению занятости посредством развития этого сектора.
Ключевые слова:
малый бизнес и частное предпринимательство, коммерческая
деятельность, занятость, рыночная инфраструктура.
Кириш
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш борасида амалга
оширилаётган изчил тадбирлар, бир қатор дастурий йўналишлар кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг ривожланишига олиб келмоқда.
Бизнес
юритиш
учун
қулай
ишбилармонлик
муҳитини
яратиш,
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, чет эл
инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Натижада, 2017-2021-йиллар давомида Жаҳон банки ва Халқаро молия
корпорациясининг
-
Бизнес
юритиш
йиллик
ҳисоботида.
Ўзбекистон
Республикасининг рейтинги 2 баравардан ортиқ яхшиланиб, мамлакатимиз
жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-
ўринга кўтарилди. Шу билан бирга 2017 йилда бизнес юритиш учун энг қулай
ишбилармонлик муҳитини яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг
биринчи ўнталигидан жой олди
[1,218].
Академик Қ.Х.Абдурахмоновнинг эътироф этишича “Мамлакатда фаол
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар
яратилиб инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик
субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва улар фаолиятига
ноқонуний
аралашишларнинг
олдини
олиш
механизмлари
такомиллаштирилмоқда” [2,475].
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
112
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолият жараёнини таҳлил этиш ва бу
борадаги муаммоларини аниқлаш долзарб аҳамият касб этганлиги боис, уни
илмий - назарий ўрганиш ва келажакда янада hивожлантиришга бағишланган
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
“Тадбиркорлик” атамаси дастлаб қадимги юнон ҳуқуқида “тижорат
фаолияти” деб тушунилган. Методологик нуқтаи назардан мазкур атамани ҳаётга
тадбиқ этган француз иқтисодчиси Р.Кантильон ҳисобланган (француз тилидан
“тадбиркорлик” воситачи деб таржима қилинади) [3,125]
Тадбиркорликни
ташкил
этилишининг
назарий
жиҳатлари
хориж
олимларидан А.Смит, И.Шумпетер, Ф.Хайеклар томонидан тадқиқ қилинган.
Ўзбекистонлик олимлардан С.Ғуломов, Қ. Абдураҳмонов, М.Р.Болтабоев,
А.Вахабов, Б.Х.Умурзаков, З.Я.Худойбердиев, Г.Қ.Абдураҳмонова, Т.Маликов,
О.Рашидов, М.С.Қосимова Н.Ҳайдаров, Қ.Муфтайдиновлар томонидан мазкур
муаммонинг илмий-амалий жиҳатлари, уларни баҳолаш муаммолари таҳлил
қилинган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тушунчалари бир-бирига яқин
бўлсада, моҳиятан бу тушунчалар бир хил мазмунни ифодаламайди.
Тадбиркорлик - бу иқтисодий фаолиятни самарали ташкил этиш, унинг
рентабеллигини ошириш ва хизмат кўрсатиш турларини кенгайтиришда хўжалик
юритишнинг анъанавий усулларидан фойдаланган ҳолда, ресурслардан максималл
даражада самара олишга йўналтирилган фаолият туридир. Кичик бизнес эса
тадбиркорлик шаклларидан бири сифатида намоён бўлади ҳамда алоҳида
тадбиркорни рағбатлантиришнинг бирмунча оддий ва янада самаралироқ
тизимига эга бўлиб, қўшимча уриниш ва ҳаракатларни рағбатлантиради ва ишдаги
камиликларни бартараф этади.
Иқтисодчи олима Г.Қ. Абдураҳмонованинг эътироф этишича “Илмий
адабиётларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик моҳиятига ёндашишда
асосан унинг миқдор кўрсаткичлари - иш билан банд бўлган ходимлар сони, низом
жамғармаси ва активларига олинадиган фойда ҳажмига эътибор қаратиб
келинади. Аммо, кичик бизнеснинг миқдор кўрсаткичларига қараганда унинг
сифат хусусиятлари - кичик бизнеснинг бозор иқтисодиётининг асоси, рақобат
муҳитини шакллантирувчи энг муҳим субъектлиги, бозорда бир турдаги маҳсулот
ва хизматларга табақалашган нархни шакллантиришга қодирлиги ва бошқалар
муҳим” [4,16].
Бошқа олимларнинг фикрича табиркорлик ва уни баҳолаш бўйича услубий
хилма-хилликлар унинг жамиятда тутган ўрнини турлича баҳолашга асос бўлмоқда.
Буларни бир тизимга келтириб хулоса қилинса, эркин тадбиркорлик шахсий
ташаббусга асосланган, ўз мол-мулки ҳисобидан юқори даромад олишдан
манфаатдор ва унинг хавф-хатарига бардошли, ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган,
қонун доирасида фаолият юритадиган, бозор хўжалигини ташкил этиш ва
бошқаришнинг мустақил фаолият тури ҳисобланади [5,36].
Тадқиқот методологияси
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
113
Тадқиқот жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат
иқтисодиётидаги ўрни, ривожланиши, ўзига хос хусусиятлари ва унда аҳоли иш
билан бандлигини аниқлаш бўйича ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув,
комплекс баҳолаш, қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик ва динамик
ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди. Иқтисодиётнинг барқарор
суръатларда ривожланиш омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ривожланиши жараёнида аҳоли иш билан бандлигининг ошиб
бориши ва бу кўрсаткичларнинг ҳудудлардаги ўзгаришини солиштирма таҳлил
қилиш, шу асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқиши билан белгиланади.
Таҳлил ва натижалар
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички
маҳсулот таркибидаги улуши ортиб бормоқда, у иқтисодиётдаги етакчи кучга
айланиб, бозорларимизни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли
даромади ва фаровонлигини оширишнинг асосий манбаи, иш билан
таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг муҳим омилига
айланаётгани алоҳида аҳамият касб этади.
Расмий статистик маълумотларга кўра ҳозирги пайтда Ўзбекистонда
218,2 минг кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг
56,9 фоизи тўғри келади, улар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 78,2 фоизини иш
билан таъминламоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳоли иш билан бандлигини
таъминлаш ва даромадини ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳаларида инновацион, ноанъанавий иш жойларини кўпайтириш меҳнат
бозорини барқарорлаштириш имкониятларини янада кейгайтиради.
Кичик бизнес ривожи учун яратилаётган шарт-шароитлар ва қўллаб-
қувватлаш
механизмлари
самарали
ишлаётганлиги
сабабли
аҳолининг
ишбилармонлик қобилияти кенгайиши, тадбиркорлик ташаббуслари ортиши
кузатилмоқда. Натижада, иш билан банд аҳолининг аксарият қисми айнан кичик
бизнес соҳасида меҳнат қилмоқда. КБХТ ривожига кенг йўл очиб берилганлиги
аҳоли бандлигининг ошиши ва даромадлари ўсишида барқарорлигини
таъминловчи кафолат воситаларидан бирига айланди (қаранг 1 -жадвал). Жадвал
маълумотларидан кўриниб турибдики, вилоятда КБХТ ни янада ривожлантириш
орқали аҳоли иш билан бандлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга
оширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда 2018 йилда 32127 та ўрин
ажратилган бўлиб,унинг энг кўп улуши (56,2 фоизи) кичик корхона ва
микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига ташкил этилган иш ўринларига тўғри
келган.
Жиззах вилоятининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари йиллик ўсиш
суръатини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларига
нисбатан ўртача кўрсаткич даражасида ўсиш суръатлари кузатилаётганлигини
кўришимиз мумкин. Вилоятда 2010 йилдан буён ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7
баробар ўсиб, кейинги беш йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 1,9 марта кўпайиб,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
114
ялпи ҳудудий маҳсулотда унинг улуши 18,3 % дан 21,8 % га етгани ана шундай
амалий ишлар натижасидир.
1-жадвал
Жиззах вилоятида ташкил этилган иш ўринлари сонининг
ўзгариши* (ўрин)
Кўрсаткичлар
2005
2007
2010
2012
2015
2017
2018
Ташкил қилинган иш
ўринлари сони,
26 810
28556 43534 43941
44048 44090
38160
Янги объектларни ишга
тушириш, мавжуд
ишлаб чиқаришни
кенгайтириш ва
янгидан жиҳозлаш
ҳисобига
3 141
2630
3872
2373
7651
6387
5265
Кичик бизнес ва
хусусий
тадбиркорликда,
шундан
23669 24041 27216 28328
36397 32229
32127
Кичик корхона ва
микрофирмаларни
ташкил қилиш ҳисобига
4 905
4933
6529
7044
11318
18131 17398
Фермер
хўжаликларини
ривожлантириш
ҳисобига
7 475
3202
6022
4721
6577
5431
5183
Деҳқон хўжаликларини
ривожлантириш
ҳисобига
5 278
7034
5219
4509
4721
4207
4111
Якка тартибдаги
тадбиркорликни
ривожлантириш
ҳисобига
6 011
8872
9446
12054
13781
4460
5435
*Жиззах вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш
орқали ЯИМдаги улушини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муайян
ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра хусусий
тадбиркорлик субъектлари сони 10190 тага етди. Натижада ялпи ҳудудий маҳсулот
ҳажмидаги улуши 63,9 % (ўтган йилнинг шу даврига 63,7 %), саноатда 65,0 % (54,9
%), қишлоқ хўжалигида 99,9 % (98,8 %), инвестициялар 64,9 % (63,2 %), қурилиш
ишлари 95,4 % (94,6 %), чакана савдо 89,3 % (87,8 %)ни ташкил этди [6].
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
115
Тижорат банклари томонидан 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида КБХТ ни
молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 304 млрд. сўмдан ортиқ кредит
маблағлари ажратилди. Бу маблағларнинг 59,1 млрд. сўми саноат соҳасига, 101,5
млрд.сўми қишлоқ хўжалигига, 52,4 млрд. сўми савдо-сотиқ ва айланма
маблағларни тўлдиришга, 26,3 млрд. сўми қурилиш бунёдкорлик ишларига, 35,8
млрд. сўми хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга ва 25 млрд.
сўми бошқа соҳаларга ажратилди.
Жиззах вилояти бўйича аҳоли бандлигида кичик бизнеснинг улуши 81,9 % ва
амалга оширилган экспорти таркибида ҳам кичик бизнеснинг улуши ошиб
бормоқда. Вилоят умумий экспортидаги кичик бизнеснинг улуши 89,4 % ни (ўтган
йилнинг шу даврига нисбатан 87,9 %) ташкил этиб, 101,9 % га ўсишга эришилди.
Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистонда модернизациялаш ва инновацион ислоҳотлар шароитида
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши иқтисодиёт ўсишининг
асосий пойдевори ҳисобланади. Чунки иқтисодиётдаги ислоҳотлар жараёни ишлаб
чиқариш таркибининг маълум даражадаги нисбати фаолият турини танлашга,
бозордаги ўзгаришларга тезлик билан ўз фаолиятини ташкил этишга мойилликни
шакллантириб боради. Шу ўринда КБХТ ривожлантиришнинг ижтимоий жиҳатлари
сиёсий-иқтисодий
барқарорликни
таъминлаш,
ишсизлик
даражасини
пасайтиришга хизмат қилиши, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг иш билан банд
бўлишларидаги қулайлиги, айниқса ёшлар орасида иқтисодий жиҳатдан камол
топишга йўналтириш нуқтаи назаридан ўзига хос ўрин эгаллайди.
Бу борада ютуқлар билан биргаликда бир қатор муаммолар ҳам мавжуд:
жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун амалга
оширилаётган лойиҳаларни молиялаштиришда банк кредитларининг ажратилиши
кечиктирилиши иш фаолиятининг бажарилишини кечиктирмоқда. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларини йирик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари
билан корпоратив тизимли алоқаларни ўрнатиш механизмлари тизимли йўлга
қўйилмаган. Бундан ташқари маҳаллий ҳокимият органларининг кичик бизнес
вакиллари билан ўзаро алоқалари етарли йўлга қўйилмаганлиги ва бошқалар.
Бизнинг
фикримизча
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорликни
ривожлантириш орқали аҳолининг иш билан бандлигини ошириш учун қуйидаги
чора-тадбирларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим:
-
КБХТ соҳасига инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб
этишни янада ошириш;
-
Мазкур соҳада хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаларини кенгайтириш
ва ривожлантириш;
-
Аҳолининг айниқса ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш;
-
“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида аҳолига тадбиркорлик
кўникмаларини ўргатиш учун “Маҳалла-Оила-Ҳокимият” тузилмаларининг тизимли
ишлашига шарт-шароитлар яратиш.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil
5/2019
(№
00043)
116
Фойдаланган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга
бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. Т.: 2019, -218 б.
2.
Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-
Т.: ЎзР ФА “Fan”, 2019. – 475 б.
3.
Предпринимательство: Учебник для ВУЗов Под. Ред.В.Я.Гординкеля,
Г.Б.Поляка, Швандара. –М.: ЮНИТИ, 1999.
4.
Абдураҳмонова Г.Қ. Кичик бизнесда аҳолини муносиб меҳнат
тамойиллари
асосида
иш
билан
таъминлашни
такомиллаштириш.
И.ф.д.диссертация автореферати. 2016.16 б.
5.
Сирожиддинов И., Ҳожибоева И. Ҳудудларда хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш имкониятларидан самарали фойдаланиш. Иқтисодиёт ва
таълим. Т.: 2017 № 4, 36 б.
6.
Жиззах вилояти Статистика бошқармаси маълумотлари.