Конкурентоспособный туризм – модель формирования регионов на основе инфраструктуры и внутреннего туризма.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
127-136
7
3
Поделиться
Киличов, М. (2019). Конкурентоспособный туризм – модель формирования регионов на основе инфраструктуры и внутреннего туризма. Экономика и инновационные технологии, (5), 127–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11153
Мухриддин Киличов, Бухарский государственный университет

преподаватель кафедры туризма и гостиничного хозяйства

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье исследуется связь инфраструктуры и внутреннего туризма для устойчивой развитии индустрии гостеприимства, а также анализированы государственные программы, реализованных Малайзией, Испанией и США для устойчивого развития туризма. В результате анализа была разработана “5-ступенчатая модель” превращения в конкурентоспособный туристический регион.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

127

РАҚОБАТБАРДОШ ТУРИЗМ ҲУДУДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ

ИНФРАТУЗИЛМА ВА ИЧКИ ТУРИЗМГА АСОСЛАНГАН МОДЕЛИ

Қиличов Муҳриддин Ҳусниддин ўғли

1

1

Бухоро давлат университети

Туризм ва меҳмонхона хўжалиги кафедраси ўқитувчиси

Ўзбекистон, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, М. Иқбол 11.

E-mail:

mukhriddin_kilichov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

меҳмондўстлик

соҳасини

барқарор

ривожлантиришнинг инфратузилма ва ички туризмга боғлиқлиги тадқиқ этилиб,
Малайзия, Испания, АҚШ давлатлари томонидан туризмни барқарор ривожлантириш
учун амалга оширилган давлат дастурлари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида
рақобатбардош туризм ҳудудига айланишнинг “Беш босқичли модел”и ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

инфратузилма, ички туризм, барқарор туризм, давлат дастурлари,

туризм ҳудуд, рақобатбардошлик

Аннотация:

В этой статье исследуется связь инфраструктуры и внутреннего

туризма для устойчивой развитии индустрии гостеприимства, а также анализированы
государственные программы, реализованных Малайзией, Испанией и США для
устойчивого развития туризма.

В результате анализа была разработана “5-

ступенчатая модель” превращения в конкурентоспособный туристический регион.

Ключевые слова:

инфраструктура, внутренний туризм, устойчивый туризм,

государственные программы, дестинация.

Abstract:

This article explores the relationship between infrastructure and domestic tourism

for the sustainable development of the hospitality industry, and analyzes government programs
implemented by Malaysia, Spain and the United States for the sustainable development of tourism.
As a result of the analysis, a 5-step model of transformation into a competitive tourist region was
developed.

Keywords:

infrastructure, domestic tourism, sustainable tourism, government

programs, destination.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон

республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ 5611-фармонлари асосида Ўзбекистонда туризмни миллий
иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни ривожлантириш, қўшимча иш
ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва яшаш стандартларини ошириш,
мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик
тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш зарурлиги белгиланган. Бунинг учун
2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси [1] ишлаб чиқилиб
бугунги кунда ишлар амалга оширилмоқда.

Фармонда Ўзбекистонда жойлаштириш воситалари ва инфратузилма

объектларини, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги
маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш, ички туризмни, мамлакат
ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини
тарғиб қилиш бўйича самарали тизимини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистонда жаҳон
туризм масканига айлантириш бўйича вазифалар қўйилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

128

Бунда туризм ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш мақсадга

мувофиқ бўлиб, Ғарбий Европа, Шарқий Осиё ва Америка мамлакатларида туризм
ривожланишини барқарорлаштириш (sustainable tourism) борасида қатор ишлар
амалга оширилмоқда. Бунинг учун барқарор ривожланиш моделлари ишлаб
чиқилмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Sonja Jovanovich ва Ivana Ilich [2] томонидан туризм самарадорлигини ошириш

ва соҳа ривожланишига эришиш учун ҳудуд инфратузилмасини интенсив равишда
замонавийлаштириш ва туризм маҳсулотларини истеъмол қилиш учун зарур
шароитларни яратиш билан эришиш мумкинлигини асослаганлар. Aram Mahboobeh,
Setayeshgar Darioosh [3] туризм соҳаси ривожланишини инфратузилма, тадбиркорлик
муҳити, янги иш ўринларининг яратилиши, даромад манбаи ва камбағалликга барҳам
беришнинг муҳим омили сифатида таҳлил қилган.

Seetanah B , Juwaheer T D, Lamport M J, Rojid S, Sannassee R V, Subadar Agathee

[4] каби олимлар инфратузилманинг яхшиланиши сайёҳлар оқимига ижобий
таъсирини Европа, Америка минтақалари мисолида асослаганлар.

Жаҳон туризм ташкилоти томонидан ички туризм жаҳон туризм саноатининг

асоси дейилган ва 2017 йилда туризмдан тушган даромаднинг 73 фоизи ички
туризмдан эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, мамлакатлар бугунги кунда ички
туризмни ривожлантириш орқали инфратузилмани ривожлантириш ва яхшилаш, янги
иш ўринлари билан бирга маҳаллий аҳоли турмуш даражасини яхшилашга
эришаётгани айтиб ўтилган [5].

Fateh, H., Rahim, K. A., Ramchandran, S., Chin, L. Малайзия туризмни ҳозирги

босқичгача бўлган даврда ички туризм ва инфратузилмани уйғунликда
ривожлантириш орқали эришилганини таъкидлаб, асослаб ўтганлар [6].

Мақолада муаллиф томонидан туризми ривожланган ва ресурсларидан юқори

даражада фойдаланаётган мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, жаҳон туризм
бозорида ўз ўрнига эга бўлишнинг муқобил модели таклиф қилинган ва асосланган.

Тадқиқот методологияси

Мақолада Малайзия, Испания, АҚШ давлатлари туризмни иқтисодиётнинг

муҳим тармоғига айлантиришда амалга оширилган ва давом этаётган режалари,
давлат дастурлари ва стратегиялари ўрганилиб, таҳлил қилинган, унда

-

TURESPAÑA–Испаниянинг туризм билан боғлиқ дастурларни амалга

оширишда масъул давлат органи –

https://www.tourspain.es/

-

Tourism Malaysia – Малайзиянинг туризм соҳасини мувофиқлаштирадиган ва

интеграция жараёнига масъул давлат органи –

https://www.tourism.gov.my/

-

United States Secretary of Commerce

– АҚШдаги меҳмондўстлик индустриясига

масъул

https://www.usa.gov/state-travel-and-tourism

давлат

органларининг

фаолиятлари ўрганилиб, уларда олиб борилган ислоҳотларнинг умумий ва фарқли
томонлари таҳлили асосида модель таклиф этилган.

Таҳлил ва натижалар

Туризм бугунги кунда дунё миқёсида ривожланаётган соҳалардан бири

ҳисобланади. Ўз навбатида жаҳон мамлакатлари экспортининг асосий қисми бўлиб,
2018 йилда 1,7 трлн АҚШ долларини ташкил этган. Шунингдек, 2018 йилда бутун
дунёда халқаро туризм ташрифлари сони 4 фоизга ўсган ва бу жаҳон туризм


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

129

ташкилоти томонидан кутилган натижани берди. Юқори ўсишга эришишга ёрдам
берган омиллардан бири кўпгина мамлакатларда кириш визасини бекор қилиш ва
виза бериш билан боғлиқ ишларнинг енгиллаштирилиши бўлди [7].

Шунингдек,

мамлакатларда туризм ривожланиши учун босқичма-босқич, режали дастурлар
амалга ошириши натижасидир.

Малайзия.

Туризм Малайзияда иқтисодиётнинг асосий тармоғи ҳисобланиб, миллий

иқтисодиётнинг жаҳондаги рақобатбардошликни оширишдаги иккинчи асосий омил
деб қаралади. 2018 йилда мазкур давлатга ташриф буюрган халқаро сайёҳлар сони
25,8 млнга етган. Мамлакатда банд аҳолининг 23,2 фоизи туризм соҳасида фаолият
олиб боради. Ушбу кўрсаткич 2008 йилда 16 фоизни ташкил этган [8].

Малайзия туризм соҳасига 1980 йилларнинг ўрталарида эътибор қаратишни

бошлаган. Бунга асосий сабаб жаҳон иқтисодий инқирози ва нефть активларининг
камайиб бориши ҳисобланади. Дастлаб ушбу даврда “Маданият, санъат ва туризм”
вазирлиги ташкил этилган эди. 2004 йилдан эса ушбу вазирлик “Туризм вазирлиги”
деб қайта номланган[6]. Ҳукуматнинг биринчилардан бўлиб амалга оширган дастури
бу зарур инфратузилмани ривожланитириш бўлиб, бунинг учун етарли миқдорда
маблағ ажратган ва соҳа фаолиятини амалга ошириш учун қонунчилик тартибларини
мукаммаллаштирган. Ҳар бир даврнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳолатидан
келиб чиқиб, муддатли дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Булар:

Тўққизинчи Малайзия режаси

[9]

(Ninth Malaysia Plan):

ушбу режа 2006-2010

йиллар оралиғидаги дастурлар йиғиндисидан иборат бўлиб, асосий мақсад дунё
бозорида Малайзия ички туризмини тарғиб қилиш орқали машҳур туризм
дестинацияга айланиш бўлган. Бу режада асосий эътибор туризм ресурсларидан
самарали фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш, қўшимча қулайликларни
яратиш ва миллий туризм маҳсулот ва хизматларга инновацион ёндашув орқали
барқарор туризм (sustainable tourism) ривожланишига қаратилган.

Шунингдек, эътибор маҳаллий табиатни асраш ва табиий ресурсларга зарар

етказмаган ҳолда экотуризмни ривожлантириш бўлган. Бу даврда асосий
ташаббуслар қуйидаги йўналишларда олиб борилган:

-

Туризм бизнесида хусусий сектор инвестициясини ошириш;

-

Туризм фаолияти билан аниқ ва сифатли шуғулланишни ташкил этиш;

-

Туризм фаолияти ва маҳсулотларни диверсификациялаш;

-

Экотуризм, агротуризм, маданий туризм, уйни ижарага олиш ва тематик

тадбирларга урғу бериш;

-

Хусусий ҳамда давлат сектори ҳамкорлигида тарғибот дастурларини олиб

бориш;

-

Барчани

бир

мақсад

атрофида

бирлаштириб

барқарор

туризм

ривожланишига эришиш;

-

Хусусий секторга ички туризмни ривожлантириш мақсадида рекреацион

қулайликларни яратиш учун имкониятлар бериш;

-

Зарур талаблар ва малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш;

-

Турли хил дастур ва лойиҳалар орқали туризм таълимини ривожлантириш ва

ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

130

Тўққизинчи режада хорижий инвестиция билан боғлиқ ташаббус кўзда

тутилмаган.

Ўнинчи Малайзия режаси

[9]

(Tenth Malaysia Plan):

ушбу режа 2011-2015

йиллар давомида амалга оширилган ва тўққизинчи режанинг мантиқий давоми
ҳисобланади. Бу даврда қизиқарли ва ўзига хос иконик туризм дастурларини
ривожлантиришга урғу берилган. Шу билан бир қаторда дунё туризм бозорида
тўхтовсиз тарғиб ва реклама қилинган. Асосий мақсад ушбу давр мобайнида
Малайзияни дунёдаги туризмдан даромад оладиган биринчи 10 талик мамлакатлар
қаторига

айлантириш режа қилинган. Бу мақсад ҳукумат томонидан бирламчи

тармоқ деб қаралган ва имконият берилган.

Ўнинчи режадаги асосий ташаббуслар қуйидагилар:

-

Янги туризм маҳсулотларни яратиш ва мавжудларини ривожлантириш орқали

туризм кластерларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш;

-

Туризм соҳасида хусусий сектор ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосидаги

ҳамкорликни ривожлантириш;

-

Турли хил ёндашувлар орқали туризм сайтлар ҳолатини яхшилаш;

-

Хориждаги “Туризм Малайзия” офислари орқали реклама ва тарғибот

ишларини олиб бориш;

-

“Эксклузив ва ноодатий, ўзига хос туризм турларини яратишга қаратилган

ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

Ушбу дастурлар кўпроқ туризмни реклама, тарғиб қилиш ва туризм бизнесини

кенгайтиришга бағишланган. Бироқ, унда туризм таълими, тадқиқотлари ва инсон
капиталини ривожлантириш бўйича аниқ мақсадлар белгиланмаган.

Иқтисодиётни трансформация қилиш дастури

[9]

(Economic Transformation

Program):

Ушбу дастур 2020 йилга қадар Малайзия миллатини дунёдаги энг юқори

даромадга эга аҳолига олиб чиқишга қаратилган. Бунинг учун 131 лойиҳа танлаб
олинган. 92 фоизи хусусий сектор инвестициясига тўғри келувчи 60 хил турдаги
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ёрдам берувчи имкониятлар берилган.
Дастурнинг мақсади 2020 йилга қадар ялпи миллий даромаддан аҳоли жон бошига
тушувчи 23700 Малайзия ринггитини 48000 Малайзия ринггитига ошириш,
шунингдек, 3млн янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган. Бунда 12 муҳим
иқтисодий соҳалар яъни нефт, газ ва энергия, палма ёғи, молиявий хизматлар,
туризм, бизнес хизматлари, электроника ва электр, чакана ва улгуржи савдо, таълим,
соғликни сақлаш, инфотузилма ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги танлаб олинди.

Ушбу 12 соҳанинг бири бўлган туризмда асосий эътибор 5 та муҳим дастур

асосида ривожлантириб келинмоқда.

-

Барча учун ҳашаматли (luxury) ва арзон хизматларни яратиш;

-

Табиат билан боғлиқ(экологик) турмаҳсулотларни ривожлантириш;

-

Оилавий туризм дастурларни таклиф этишни рағбатлантириш (ички

туризм сонини ошириш);

-

Спорт, кўнгилочар, тадбирлар туризмини ривожлантириш;

-

Бизнес туризмини ривожлантириш.

Юқорида айтилганидек дастур 2020 йилгача мўлжалланган ҳамда белгиланган

режа бўйича ушбу йилда халқаро сайёҳлар сони 36 млн.га етиши кутилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

131

Испания.

Бугунги кунда дунёнинг туризм ривожланган етакчи мамлакатларидан бири

ҳисобланади. Жаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига кўра 2018 йилда
Испанияга 82,773 минг туристлар ташрифи амалга оширилган бўлиб, 73,765 млн АҚШ
долларга тенг даромад олинган. Шунингдек, 150 млн ички саёҳатлар (domestic
tourism) амалга оширилган [7].

Туризмни ҳозирги босқичга олиб келиш ва ушбу натижага эришиш учун

Испанияда ўтган асрнинг иккинчи ярмидан эътибор қаратила бошланган. Шу давр
мобайнида турли даражадаги режалар амалга оширилган. Масалан, 1959-1974
йиллар мобайнида марказлашган, топшириқларга асосланган режалаштириш, 1975-
1982 йилларда марказлашмаган бошқарув орқали режалаштириш, 1982-1989
йилларда дастлабки минтақавий ривожланиш режаларининг шаклланиши ва амалга
оширилиши, 1989-1993 йилларда сегментлашган туризм режаларни шакллантириш
ва унинг ҳудудларда амалга оширишнинг қонуний асосларини шакллантириш, 1994
йилдан ҳозирги даврга қадар эса ҳудудлар қонунчилигидан келиб чиққган ҳолда
туризм ривожланиш режалари амалга оширилмоқда [10].

Мамалакатда ҳукуматнинг замонавий туризмни ривожлантиришга қаратилган

илк қадамлари 1905 йилга бориб тақалсада биринчи туризм фаолияти билан
шуғулланувчи давлат органи 1951 йилда ташкил этилган. 1992 йилда туризмни
барқарор соҳага айлантириш сиёсий даражага кўрсатилган. Бирин кетин жаҳонда
рақобатбардошликни ошириш мақсадида давлат дастурлари амалга оширилган.Ушбу
дастурларнинг айримларига тафсилот бериб ўтамиз:

FITURES I (1992-1995 йиллар)

– туризм секторини иқтисодиётнинг асосий

секторлардан бирига айлантириш. Ушбу жараёнда табиатни асраш ва ривожланиш
режаларини атроф муҳитга зарар етказмаган ҳолда мувофиқлаштириш бўлган.

FITURES II (1996-1999)

–янги туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни атроф

муҳит билан ҳамоҳанглигини таъминлашдан иборат бўлган, чунки табиийлик, табиий
ресурслардан унумли фойдаланиш барқарор туризм ривожи учун асос деб қаралган.

1997, 2000, 2008 йилларда ҳам туризмни барқарорлаштириш мақсадида

туризм дастурлари ишлаб чиқилган ва амалга ошириб борилган.

2012-2015-йилларда мўлжалланган “

Миллий туризм режаси” (PNIT- Plan

nacional integral de turismo)

режаси самарали натижалар билан тугалланган. Режадан

кўзланган натижа Испания жаҳонда асосий туризм дестинацияга айлантириш бўлиб,
ўз ичига 6 та асосий мақсадни қамраб олган:

-

Туризм фаолиятини ва самарадорлигини кенгайтириш;

-

Юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

-

Индивидуал саёҳатни амалга оширадиган сегментга эътиборни кучайтириш;

-

Халқаро даражада юқорилаш ва яхшиланиш;

-

“SPAIN” брендини мустаҳкамлаш;

-

Давлат ва хусусий сектор жавобгарлигини ошириш;

-

Мавсумийликни камайтириш.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 28 та чора-тадбирлар режаси ишлаб

чиқилган [11]. Ҳар бир чора тадбир қуйидаги 6 асосий фикрга таянган:

-

Испания брендини кучайтириш;

-

Мижоз, истеъмолчи хоҳиши ва истакларини бажариш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

132

63,48

66,97

71,64

75,38

77,77

76,41

76,94

79,62

0,00

10,00

20,00

30,00

40,00

50,00

60,00

70,00

80,00

90,00

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2011-2018 йиллар давомида (миллион)

-

Янги таклифлар, дестинацияларни яратиш;

-

Давлат ва хусусий секторнинг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

-

Туризм таълими;

-

Тадбиркорлик ва иқтидорни қўллаб-қувватлаш.

Худди шу йилларда Халқаро тарғибот кампанияси учун ҳам стратегик

маркетинг режаси (Strategic marketing plan 2012-2015) амалга оширилган. Мақсад
халқаро туризм бозорида SPAIN брендини яхшилаш ва барча бозорларга кириб
боришдан иборат бўлиб,

биринчидан,

географик хилма-хилликдан фойдаланиш,

яъни фақатгина қирғоқ бўйи шаҳарларни реклама қилмасдан Испания ички
шаҳарлари ва маҳаллий аҳоли томонидан ташриф буюриладиган туризм масканлар
ҳақида яхши тасаввур орттиришга эришиш.

Иккинчидан,

мавсумийликни реклама

орқали енгиш.

Учинчидан,

турли хил сегментларга мос хизмат турларини

таклиф

қилиш кабилар амалга оширилган.

Ҳозирда Испания ҳукуматининг “Испаниянинг барқарор туризм стратегияси

2030”

(Sustainable tourism strategy of Spain 2030) номли режаси амалга ошириб

келинмоқда.

Ушбу режада туризмни янада ривожлантириш орқали учта қуйидаги

натижаларга эришишга йўналтирилган бўлиб, белгиланган даврда хорижий сайёҳлар
сонини 100 млн. кишидан

ошириш мақсад қилинган [12]:

-

Ижтимоий-иқтисодий барқарорлик;

-

Атроф-муҳит барқарорлиги;

-

Ҳудудий барқарорлик.

Америка Қўшма Штатлари.

Туризм саноати АҚШда ривожланган ва тезлик билан юксалаётган соҳа

ҳисобланади. 2018 йилнинг ўзида кириш ва ички туризм биргаликда АҚШ ялпи ички
маҳсулотига 1,1

трлн АҚШ долларига тенг ҳисса қўшган. Шуни алоҳида таъкидлаш

керакки, бу ҳиссада катта қисмини яъни 80 фоизидан ортиғини ички туризмдан
келган даромад ҳисобланади. 2017 йилда ушбу соҳада бевосита иш билан бандлар
сони 5,23 млн. кишига етган (1-чизма)

[13].

1-чизма. АҚШга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони

Манба: Statista-travel and tourism industry in USA, Statistics and facts-

https://www.statista.com/


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

133

1-чизмадан кўриниб турибтики, АҚШга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 2018
йилда 2011 йилга нисбатан 16,14 млн.кишига кўпайган. Бунга сабаб АҚШ томонидан
ушбу соҳаси ривожлантириш учун стратегик режалар ишлаб чиқилганлигидадир.
Чунки меҳмондўстлик индустрияси мамлакатда даромаддорлилиги бўйича 6-ўринда
туради. Ҳамда аҳолини банд қилиш бўйича бешинчи тармоқ ҳисобланади [14].

Юқори

потенсиалдан

фойдаланиш

мақсадида

2011-2021

йилларга

мўлжалланган режага кўра 2021 йилда халқаро сайёҳлар сонини 100 миллион кишига
етказиш ва улардан тушадиган даромадни 250 млрд АҚШ долларига тенглаштиришга
қуйидаги қадамлар орқали эришиш режалаштирилган:

1.

АҚШни тарғиб қилиш.

-

Илиқ таклиф ва кутиб олишни ташкил этиш (аэропорт, автобус ва темирйўл

станциялари, портлар ва ҳ.к.);

-

АҚШ

брендини

координация

қилиш

ва

хусусий

сектор

билан

мувофиқлаштириш;

-

Федерал (ҳукумат) реклама тадбирлари кучайтириш;

-

Ташриф буюрувчиларга саёҳат қилишини янада ҳам ёқимли

қилиш мақсадида

осон фойдалана олинадиган ресурслар, технологиялар яратиш.

2.

Мамлакат доирасида сайёҳ сифатида ташриф буюриш ва саёҳатни амалга

ошириш учун қулай имкониятларни яратиб бериш.

-

Туризм хизматлари савдо сотиғини амалга оширишни енгиллаштириш орқали

туризм оқимни ошириш;

-

Визаларни олиш жараёнларини юмшатиш;

-

Мамлакатга кириш жойларида қўшимча хизматлар ва сифатни оширишга

қаратилган чора-тадбирлар олиб бориш;

-

Йўловчиларнинг хавфсизлиги ва назоратни ошириш;

-

Транспорт хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш.

3.

Истеъмолчиларга юқори сифатли туризм хизматларни кўрсатиш ва уларда

қайта ташриф буюришга бўлган эҳтиёжни шакллантириш.

-

Ҳукумат томонидан бошқариладиган туризм ҳудудларда хизмат сифатини

ошириш;

-

Туризмда компетентли кадрларни тайёрлаш ва хизмат кўрсатишга жалб

қилиш;

-

Туризм ва саёҳат билан боғлиқ кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш.

4.

Мамлакат бўйлаб назорат ва мониторингни олиб бориш, барчани бир

мақсадга йўналтириш.

-

Туризм ва меҳмондўстлик

соҳасини мамлакатда муҳим соҳага айлантириш.

-

Туризм ривожланишини қўллаб-қувватлаш.

5.

Тадқиқотлар олиб бориш ва уларнинг натижалари асосланиб туризм

фаолиятни ривожлантириш.

-

Илмий-тадқиқотлар

олиб бориш;

-

Тадқиқот натижаларни таҳлил қилиш ва кузатиш.

АҚШда туризм ва саёҳат марказлаштирилмаган ҳолда бошқарилади. Унда

Маҳаллий ҳокимиятлар соҳани назорат қилиб ривожлантириб боради, булар миллий,
минтақавий, давлат (штат) ва маҳаллий даражага тушиб боради. Миллий даражада -
федерал ҳукумат, регионал даражада - штатлар ҳукумати, маҳаллий даражада -


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

134

5. Жаҳон дестинациясига айланиш

4. Ички туризм орқали мамлакатни жаҳонда тарғиб қилиш

3. Барқарор ички туризмни ривожлантириш

2. Инфратузилмани яхшилаш ва ривожлантириш

1.Ҳукумат дастурлари

дестинацион бошқарув ташкилотлари (DMO-destination management organization) иш
олиб боради[14].

Туризм тарғиботида юқори мансабдор шахслар, ҳатто мухтор элчилар ва

президент ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Улар турли хил чиқишлар орқали кишиларни
АҚШга ташриф қилишга чорлаб, бунинг учун барча имконият ва ресурслардан
фойдаланишларини билдиришган.

Юқорида тавсифланган Малайзия, Испания, АҚШ мамлакатларида олиб

борилаётган ишлар маълум даражада соҳада ўзгариш ва натижаларга эришишга
ёрдам бериб, мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда.

Мазкур таҳлилимиздан барча амалга оширилган дастурларда жаҳон бозорида

асосий туризм маркази бўлиш учун бир-бирига ўхшаш, мувофиқ тадбирлар амалга
оширилганини кўриш мумкин.

Дунёнинг туризми ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, биз

Ўзбекистонда туризмни халқаро миқёсда ривожлантириш ва унинг рақобатбардош
туризм ҳудудига айлантириш мақсадида инновацион - “Беш қадамли муқобил
модели” ни тавсия этамиз (2- чизма).

2-чизмада кўрсатилганидек, ҳукумат туризмни ривожлантиришда етакчиликни

ўз қўлига олган тақдирдагина соҳа ривожланади ва чизмада ядро вазифасини
бажаради, буни эса ўз навбатида инфратузилмасиз амалга ошириб бўлмайди. Туризм
дестинациясига етиб бориш, тунаб қолиш, овқатланиш каби бирламчи хизматларни
кўрсатиш имкониятига эга инфратузилма шакллангандагина мамлакатни ўз
фуқаролари ташрифни амалга ошира олади.

2-чизма. Рақобатбардош туризм ҳудудига айланишнинг “Беш қадамли

муқобил модели”

Манба: Изланишлар натижасида муаллиф томонидан тайёрланди.


Brian Archer [15] ички туризм меҳмондўстлик саноатининг асоси бўлиб,

туризмни барқарорлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ечишдаги асосий восита
ҳисобланади деб таъкидлаган. Ҳар қандай дестинация маҳаллий аҳоли томонидан
қадрланса, эъзозланса ҳамда келажак авлодга уни етказиш ва кўрсатиш муҳим деб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

135

қаралган тақдирдагина у хорижлик сайёҳларга кўрсатилади, реклама қилинади.
Мисол учун, Бухоронинг Когон туманида жойлашган Баҳоваддин Нақшбанд
зиёратгоҳи халқимиз томонидан қайта-қайта зиёрат қилинади. Бу ўз навбатида ҳудуд
маданияти билан яқиндан танишмоқчи бўлган ҳар қандай хорижий сайёҳни жалб
қилади. Ҳар қандай туризм дестинацияси биринчи навбатда мамлакат резидентлари
томонидан ташриф буюришга лойиқ деб топилгандагина у халқаро дестинацияга
айланади. Шунинг учун ички туризмни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Ички туризм ривожланиши орқали мамлакат туризм масканлари тарғиботини

амалга ошириш уни халқаро туризм дестинациясига айлантиришнинг энг яқин йўли
ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, туризм соҳаси ҳудуд, минтақа, мамлакат

иқтисодиётининг асоси бўлиб, ҳудудлар даромадининг тақсимланиши, халқаро
валютанинг кириши, мамлакат жозибадорлиги ошиши, аҳоли даромадлари ва яшаш
тарзининг яхшиланишига олиб келади. Бунинг учун, фикримча, қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди:

1) Ҳукумат туризмни иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига

айлантиришда етакчилик қилиши, яъни фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ
қонунчиликни мустаҳкамлаш, соҳада тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш ва
имтиёзлар бериш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтириш, барқарор
туризм ривожланишига ҳисса қўшувчи ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш,
шунингдек, давлат дастурлари ва режалари амалга ошириши;

2) Дастурлар доирасида мавжуд инфратузилмани яхшилаш, барча турдаги

фойдаланилмаётган туризм ресурсларини шакллантириш ва уларда инфратузилмани
ривожлантириш;

3) Маҳаллий аҳолини саёҳат қилишга ўргатиш, уларда саёҳат қилиш

кўникмаларини, ўз ҳудудлари ҳақида чуқур билимга эга бўлиш, ўрганиш
имкониятини бериш, яъни ички туризмни юқори даражага олиб чиқиш. Бунда
резидентлар томонидан ўз ҳудудини қадрлаш, асраш тушунчалари шаклланади;

4) Ўз навбатида халқаро бозорда тарғиботни амалга ошириш, бунда маҳаллий

аҳоли томонидан кўп ташриф буюриладиган ҳудудлар, йирик халқ байрамлари,
миллий фестиваллар, аҳолининг дам олиш фаолиятларидан (туризмнинг барча
йўналишларида) кенг фойдаланиш;

5) Жаҳон бозорига чиқиш ва унда рақобатбардош маҳсулотларни яратиш

ҳамда янги дастурлар асосида бозор коньюктурасини кенгайтириб бориш зарур деб,
биламиз.

Жаҳоннинг

йирик

туризм

ривожланган

Испания,

АҚШ,

Малайзия

мамлакатлари айнан шу йўлдан бориб юқори натижаларга эришган.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-

сонли фармони. “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.

www.lex.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-Oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

136

2.

Sonja Jovanovich va Ivana Ilich, “Infrastructure as important determinant of

tourism development in the countries of southeast europe, Ecoforum journal, Vol 5, No 1
(2016)
P 1-7, (7).

3.

Aram Mahboobeh, Setayeshgar Darioosh, The role of Tourism Industry in

Infrastructure Development, Creation of Employment and Income-Earning Opportunities,
as well as Poverty Reduction- February 2013, page 1, -

www.researchgate.net

4.

Seetanah B , Juwaheer T D, Lamport M J, Rojid S, Sannassee R V, Subadar

Agathee U University of Mauritius Research Journal – Volume 17 – 2011, “Does
Infrastructure Matter In Tourism Development?” - Research Week 2009/2010, p-1-20, (16).

5.

World Travel & Tourism Council: Domestic Tourism – Importance & Economic

Impact - December 2018. P 1-7, (2)

6.

Fateh, H., Rahim, K. A., Ramchandran, S., Chin, L. (2009), “Dynamic model for

international tourism demand for Malaysia: Panel data evidence”. International research
journal of finance and economics, 33, p 207-217.

7.

United Nation World Tourism Organization, “International tourism highlights”

2019 edition.

8.

“Tourism Review” news, “Malaysia targeting 30 million international tourists”-

Mar 4, 2019-

https://www.tourism-review.com/malaysia-expects-more-international-

tourists-news10965

9.

Md. Anowar Hossain Bhuiyan, Chamhuri Siwar, Shaharuddin Mohamad Ismail:

Tourism Development in Malaysia from the Perspective of Development Plans, Asian Social
Science; Vol. 9, No. 9; 2013, p 1-8.

10.

Josep A. Ivars Baidal, University of Alicante, Spain-tourism planning in spain,

Evolution and perspectives-Annals of tourism research, Vol. 31, No. 2, pp. 313–333, 2004-
2004 Elsevier Ltd

11.

Spain. Annual tourism reporting - Spain - European Commission - Europa

http://ec.europa.eu/DocsRoom/documents/11567/attachments/1/translations/en/renditi
ons/native

12.

Ministry of industry, trade and tourism of Spain, “Objective of sustainable

tourism strategy of Spain 2030” -

https://turismo.gob.es/en-us/estrategia-turismo-

sostenible/Paginas/Index.aspx

13.

S. Lock, Travel and tourism industry in the U.S. - Statistics & Facts, Oct 14, 2019 -

https://www.statista.com/

14.

National

travel

and

tourism

strategy,

USA,

2012

-

https://travel.trade.gov/pdf/national-travel-and-tourism-strategy.pdf

15.

Brian Archer, “Domestic tourism as a development factor”, -science direct,

Volume 5, Issue 1, January–March 1978, Pages 126-141.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли фармони. "Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тутрисида". www.lex.uz

Sonja Jovanovich va Ivana llich, "Infrastructure as important determinant of tourism development in the countries of southeast europe, Ecoforum journal, Vol 5, No 1 (2016) P 1-7, (7).

Aram Mahboobeh, Setayeshgar Darioosh, The role of Tourism Industry in Infrastructure Development, Creation of Employment and Income-Earning Opportunities, as well as Poverty Reduction- February 2013, page 1, - www.researchgate.net

Seetanah В , Juwaheer T D, Lamport M J, Rojid S, Sannassee R V, Subadar Agathee U University of Mauritius Research Journal - Volume 17 - 2011, "Does Infrastructure Matter In Tourism Development?" - Research Week 2009/2010, p-1-20, (16).

World Travel & Tourism Council: Domestic Tourism - Importance & Economic Impact - December 2018. P 1-7, (2)

Fateh, H., Rahim, K. A., Ramchandran, S., Chin, L. (2009), "Dynamic model for international tourism demand for Malaysia: Panel data evidence". International research journal of finance and economics, 33, p 207-217.

United Nation World Tourism Organization, "International tourism highlights" 2019 edition.

"Tourism Review" news, "Malaysia targeting 30 million international tourists"-Mar 4, 2019- https://www.tourism-review.com/malaysia-expects-more-international-tourists-newsl0965

Md. Anowar Hossain Bhuiyan, Chamhuri Siwar, Shaharuddin Mohamad Ismail: Tourism Development in Malaysia from the Perspective of Development Plans, Asian Social Science; Vol. 9, No. 9; 2013, p 1-8.

lOJosep A. Ivars Baidal, University of Alicante, Spain-tourism planning in spain, Evolution and perspectives-Annals of tourism research, Vol. 31, No. 2, pp. 313-333, 2004-2004 Elsevier Ltd

Spain. Annual tourism reporting - Spain - European Commission - Europa http://ec.europa.eu/DocsRoom/documents/11567/attachments/l/translations/en/renditi ons/native

Ministry of industry, trade and tourism of Spain, "Objective of sustainable tourism strategy of Spain 2030" - https://turismo.gob.es/en-us/estrategia-turismo-sostenible/Paginas/lndex.aspx

S. Lock, Travel and tourism industry in the U.S. - Statistics & Facts, Oct 14, 2019 -https://www.statista.com/

National travel and tourism strategy, USA, 2012 https://travel.trade.gov/pdf/national-travel-and-tourism-strategy.pdf

Brian Archer, "Domestic tourism as a development factor", -science direct, Volume 5, Issue 1, January-March 1978, Pages 126-141.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов