Тижорат банкларининг тариф сиёсатини такомиллаштириш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-6
8
5
Поделиться
Алимардонов, И., & Бекчанов, Х. (2019). Тижорат банкларининг тариф сиёсатини такомиллаштириш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (6), 1–6. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11157
Илхом Алимардонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.д.

Хамид Бекчанов, Академия банковского дела и финансов

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тариф сиёсатини такомиллаштириш тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг тариф сиёсатини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

1

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ТАРИФ СИЁСАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Алимардонов Илхом Музрабшохович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, и.ф.д.

E-mail:

abdulaziz.alimardonov@mail.ru

Бекчанов Хамид Базарбаевич

Ўзбекистон республикаси Банк-молия академияси магистранти

Аннотация:

Тариф сиёсатини такомиллаштириш тижорат банкларининг

молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу
сабабли,

м

ақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг тариф сиёсатини

такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга
қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит

сўзлар

:

инфляция, депозит, кредит, соф фоизли спрэд, соф фоизли маржа,

фоиз ставкаси, мажбурий захира ставкаси, қайта молиялаш ставкаси, ссуда
капиталлари бозори, девальвация.

Abstract:

Improving the tariff policy is one of the prerequisites for ensuring the financial

stability of commercial banks.

The article identifies problems associated with improving the tariff policy of commercial

banks of the Republic of Uzbekistan and develops scientific proposals aimed at solving these
problems.

Keywords:

inflation, deposit, loan, net interest spread, net interest margin, interest rate,

reserve requirement rate, refinancing rate, loan capital market, devaluation.

Кириш

Бугунги кунда тижорат банкларининг фоиз сиёсатини такомиллаштириш

уларнинг

молиявий

барқарорлигини

таъминлаш

ва

мижозларнинг

банк

хизматларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг зарурий шартларидан бири
ҳисобланади.

Хусусан, банкларда соф фоизли спрэд ва соф фоизли маржа кўрсаткичларининг

меъёрий даражаларига эришмаслик уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш
имконини бермайди.

Шу сабабли, тижорат банкларининг тариф сиёсатини

такомиллаштириш улар

фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг зарурий

шартларидан бири сифатида қаралади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ

-3272-

сонли “Пул

-

кредит сиёсатини янада такомиллаштиришга доир чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги қарорида

[1]

тижорат банклари томонидан фоиз ставкаларини

шакллантиришнинг бозор механизмларини қўллашни кенгайтириш банклар
фаолиятининг барқарорлиги таъминлаш ва банк

хизматларининг оммабоплигини

оширишнинг зарурий

шартларидан бири сифатида эътироф этилган

.

Бу эса,

банкларнинг тариф сиёсатини такомиллаштириш масаласини илмий асосда тадқиқ
қилиш заруриятини юзага келтиради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

2

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тижорат банкларининг тариф сиёсатини такомиллаштириш масаласининг

илмий

-

назарий, методологик ва амалий жиҳатлари хорижлик ва ўзбекистонлик

иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ қилинган ва тегишли илмий хулосалар,
амалий тавсиялар шакллантирилган.

Проф

.

Ж.Синки

тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва тариф

сиёсати ўртасидаги боғлиқлик хусусида фикр билдирар экан, жумладан, банкларда
соф фоизли маржанинг ўзгаришига бевосита ва кучли таъсир кўрсатувчи омиллар
сифатида қуйидагиларни кўрсатади:

ички пул бозорида ва халқаро пул бозорларида ресурслар баҳосининг юқори

эканлиги;

кредитлар баҳосининг нисбатан паст эканлиги;

фоиз ставкаларини банклар бўйича фарқланиши;

фоиз ставкаларини циклик тебраниши;

кредитларнинг катта қисмини сузувчи ставкаларда берилганлиги [

2].

Проф

.

Ж.Синки юқорида қайд этилган ҳар бир омилнинг соф фоизли маржага

таъсирини банклар фаолиятига оид бўлган аниқ маълумотлар таҳлилига таянган
ҳолда асослаб берган ва шу жиҳатдан олганда, улар ишончлидир.

Доц

.

И.Смагинанинг фикрига кўра, банк маҳсулотларини кўрсатиш билан

боғлиқ бўлган харажатларни баҳолаш ва ҳисобга олиш сўнгги қиймат шаклланганда
амалга оширилиши керак. Хизматларга қилинган харажатларни қайта ҳисоблаш

ҳисобидан банкнинг стратегик жиҳатдан муҳим бўлган бўлинмаларини аниқлаш
ҳамда рентабеллик даражаси паст бўлган бўлинмаларни қисқартириш имконияти
юзага келади

[3].

Доц.

С.Ахмедованинг хулосасига кўра, бўлғуси мижоз банкни ёки банк

маҳсулотини унинг мақбуллилик мезони бўйича танлайди. Маҳсулотнинг мақбуллиги
эса, маҳсулотнинг сўнгги қиймати асосида аниқланади [

4].

Фикримизча, доц. Ахмедованинг ушбу хулосаси Ўзбекистон банклари учун

ҳозирча амалий аҳамият касб этмайди. Бунинг сабаби шундаки, республикамизда
йирик компаниялар ва

холдинглар тижорат банкларини эркин танлай олмайдилар.

Масалан, бутун аграр соҳага битта Агробанк хизмат кўрсатади.

Доц

.

И.Қуллиевнинг

таклифига кўра, тижорат банкларида кредит фоиз

ставкаларини

мижозлар

тоифалари

ва

кредитлаш

усулларига

мувофиқ

шакллантиришни банкнинг кредит сиёсатида акс эттириш мақсадга мувофиқдир

[5].

Номлари юқорида қайд этилган иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида

инфляция даражаси ва молиявий ресурсларнинг баҳоси нисбатан юқори бўлган
шароитда соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий даражасини таъминлаш
масаласи тадқиқ қилинмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда эксперт баҳолаш усули, молиявий таҳлилнинг

қиёсий ва таркибий таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мазкур усуллардан
фойдаланиш орқали республикамиз тижорат банкларида соф фоизли

спрэд

кўрсаткичининг меъёрий даражасини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар
аниқланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

3

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

Биз қуйида тижорат банкларининг тариф сиёсатига баҳо бериш учун айрим

кўрсаткичларни таҳлил қиламиз.

Тариф сиёсатининг такомиллашганлик

даражасини

тавсифловчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, соф фоизли спрэд кўрсаткичи
ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич тижорат банкларининг кредитларидан олинган фоизли
даромадлар билан депозитларга тўланган фоизли харажатлар ўртасидаги
мутаносибликни мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Қуйидаги

расм маълумотларидан кўринадики, Асакабанкда 2016

-2018

йилларда соф фоизли спрэд кўрсаткичининг даражаси салбий бўлган. Бу эса, унинг
тариф сиёсатини такомиллаштириш нуқтаи

-

назаридан салбий ҳолат ҳисобланади.

Расм. АТ “Асакабанк” ва АТ “Алоқабанк”да соф фоизли спрэд кўрсаткичининг

амалдаги даражалари, фоизда

[6]

Ўз навбатида, Асакабанкда соф фоизли спрэд кўрсаткичини салбий даражага

эга бўлганлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:

Асакабанк томонидан талаб қилиб олинадиган депозитлардан кредитлар

учун ресурс сифатида фойдаланилаётганлиги (талаб қилиб олинадиган депозитлар
суммаси ва уларга тўланган фоизлар соф фоизли спрэд кўрсаткичини ҳисоблашда
инобатга олинмайди);

кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг брутто кредитларга нисбатан

даражасини муддатли ва жамғарма депозитларга тўланган фоизли харажатларнинг
муддатли ва жамғарма депозитлар суммасига нисбатан даражасидан паст эканлиги.

2018 йилда кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг брутто кредитларга

нисбатан даражаси 4,2 фоизни ташкил этгани ҳолда, муддатли ва жамғарма
депозитларга тўланган фоизли харажатларнинг муддатли ва жамғарма депозитлар
суммасига нисбатан даражаси 9,2 фоизни ташкил этди.

Бу эса, банкнинг молиявий

барқарорлигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.

1-

расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Алоқабанкда 2016

-2018

йилларда соф фоизли спрэд кўрсаткичи бўйича

меъёрий талаб бажарилган.

Бу эса,

унинг тариф сиёсатини такомиллаштириш нуқтаи

-

назаридан ижобий ҳолат

-0,5

-4,3

-5,0

4,6

1,3

4,4

-6

-4

-2

0

2

4

6

2016й.

2017й.

2018й.

Асакабанк

Алоқабанк


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

4

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобланади

.

Аммо, ушбу кўрсаткичнинг амалдаги даражасини 2017 йилда 2016

йилга нисбатан кескин пасайганлиги

тариф сиёсатини такомиллаштириш нуқтаи

-

назаридан салбий ҳолат ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз тижорат банклари кредитларининг

баҳосига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллар бўлиб, инфляция даражаси ва Марказий
банкнинг қайта молиялаш ставкаси ҳисобланади.

жадвал

Ўзбекистон Республикасида инфляциянинг йиллик даражаси, Марказий банкнинг

қайта молиялаш ставкаси ва тижорат банкларининг миллий валютада берилган

кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси

[7]

фоизда

Кўрсаткичлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

Инфляция даражаси

7,8

14,4

14,3

Марказий банкнинг қайта молиялаш
ставкаси

9,0

14,0

16,0

Тижорат банкларининг миллий
валютадаги кредитларининг ўртача
йиллик фоиз ставкаси

11,5

18,5

20,5

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2017 йилда инфляция даражасини 2016

йилга нисбатан кескин ошганлиги Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини
сезиларли даражада ошишига олиб келган. Бу эса, ўз навбатида, тижорат
банкларининг миллий валютадаги кредитларининг фоиз ставкалари даражасининг
ошишига олиб келган.

Шунингдек, инфляция даражасининг ошиши ҳам банкларнинг миллий

валютадаги кредитларининг фоиз ставкаларини ошишига олиб келади. Чунки,
баҳоларнинг унчалик сезиларли даражада бўлмаган ўсиши ҳам инфляция
динамикасидаги ноаниқликни кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банклари
кредитлари фоиз ставкасининг ўсишига олиб келади. Чунки

,

кредитларнинг фоиз

ставкаси ўзида нафақат кутилаётган инфляцияни, балки риск учун қўшимча устамани
ҳам акс эттиради

[8].

Шу сабабли, республикамизда тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган

молиявий

хизматларни,

шу

жумладан,

кредит

хизматининг

баҳосини

шакллантиришда инфляция даражасининг паст ва барқарор бўлиши

муҳим аҳамият

касб этади.

Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил 18 ноябрдаги ПФ

-5877

сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма

-

босқич ўтиш орқали пул

-

кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги

фармонининг қабул қилиниши мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан, банк
тизимини ривожлантириш нуқтаи

-

назаридан муҳим воқелик бўлди

[9].

Мазкур Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига доимий

инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли

билан инфляция даражасини 2021 йилда

10 фоизгача, 2023 йилда 5 фоизгача пасайтиришни таъминлаш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон

Республикаси

тижорат

банклари

мижозларнинг

жорий

ҳисобрақамидаги пул маблағларидан тўғридан

-

тўғри, яъни ушбу маблағларни

муддатли ва жамғарма депозит ҳисобрақамларига олмасдан туриб, ресурс сифатида
фойдаланиш ҳуқуқига эга. Аммо, бу ерда банк ва мижоз ўртасида эквивалент


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

5

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўлмаган алмашув юзага келади. Яъни, тжорат банки мижознинг жорий
ҳисобрақамидаги пул маблағларига 0,5 фоиздан 1,0 фоизгача ставкада фоиз тўлайди.
Аммо, ушбу маблағларни кредит сифатида жойлаштириб 28

-

30% даражасида

даромад олади.

Бу ерда мижознинг молиявий манфаатига путур етмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Талаб қилиб олинадиган депозитлардан кредитлар учун ресурс сифатида

фойдаланилаётганлиги, кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг брутто
кредитларга нисбатан даражасини муддатли ва жамғарма депозитларга тўланган
фоизли харажатларнинг муддатли ва жамғарма депозитлар суммасига нисбатан
даражасидан паст эканлиги Асакабанкда соф фоизли спрэд кўрсаткичини салбий
даражага эга бўлишига сабаб бўлди.

2016-

2018 йилларда инфляция даражасиннг юқори бўлганлиги Ўзбекстон

Республикаси Марказий банкини қайта молиялаш ставкасини оширишга мажбур
қилди.

Бу эса, тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини ошишига сабаб

бўлд.

Фикримизча, республикамиз

тижорат банкларининг тариф сиёсатини

такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир:

1. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли даромадлар ва

депозитлари бўйича фоизли харажатлар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш
мақсадида соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий даражасини (1,25%)
таъминлаш лозим.

Соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий даражасини

таъминлаш учун,

биринчидан,

талаб қилиб олинадиган депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги

салмоғини пасайтириш лозим; иккинчидан, кредитлардан олинадиган фоизли
даромадларнинг брутто кредитларга нисбатан даражасини депозитларга тўланган
фоизларнинг жамғарма ва муддатли депозитларга нисбатан даражасидан паст
бўлишига йўл қўймаслик керак.

Бу

эса, ўз навбатида, кредитлардан олинадиган

фоизли даромадларнинг барқарор даражасини таъминлаш заруриятини юзага
келтиради.

2. Тижорат банкларида банк маҳсулотлари ва мижозлар гуруҳлари бўйича

кросс

-

субсидиялаш сиёсатини шакллантириш йўли билан тариф сиёсатининг

мақбуллик даражасига аниқлик киритиш зарур.

Кросс

-

субсидиялаш сиёсати тараққий этган мамлакатлар банк амалиётида,

тариф сиёсатининг мақбуллик даражасини баҳолашда кенг қўлланиладиган
инструментлардан бири бўлиб, банк маҳсулотларининг айрим турлари бўйича
таннархдан паст даражадаги баҳони сақлаб туриш

ва бунинг натижасида кўриладиган

зарарни банкнинг бошқа хизмат турларига юқори баҳо белгилаш йўли билан
қоплашдир.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Пул

-

кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-3272-

сонли Қарори. www.lex.uz.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

6

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2

. Синки Дж. Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии

финансовых услуг. Пер. с англ. –

М.: Альпина Паблишер, 2017. –

С.

339-340.

3

. Смагина И.С. Себестоимость банковских продуктов и ее оптимизация //

Достижения вузовской науки

, 2015 -

№16. –

С.160

.

4.

Ахмедова С.А. Современные подходы к пониманию категорий

«банковский продукт», «банковская услуга» и «банковская операция»//Наука и
образование в жизни современного общества

, 2015

С. 1

9.

5

. Қуллиев И.Я. Кредит баҳосининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш.

И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент, 2010. –

Б. 18.

6.

Асакабанк. Тижорат банкининг баланс ҳисоботи. Фойда ва зарарлар

тўғрисидаги ҳисобот.

www.asakabank.uz.;

Алоқабанк. Тижорат банкининг баланс

ҳисоботи. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот.

www.aloqabank.uz.

7

. Статистика.

www.cbu.uz

(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки)

.

8. Hess G., Morris C. The Long-Ruh Costs of Moderate Inflation // Federal Reserve

Bank of Kansas City Economic Review. 1996. Second Quarter.

P. 71-88.

9

. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ

-5877

сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма

-

босқич ўтиш орқали

пул

-

кредит

сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони.

www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПК.-3272-сонли К,арори. www.lex.uz.

Синки Дж. Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии финансовых услуг. Пер. с англ. - М.: Альпина Паблишер, 2017. - С. 339-340.

Смагина И.С. Себестоимость банковских продуктов и ее оптимизация // Достижения вузовской науки, 2015 - №16. - С.160.

Ахмедова С.А. Современные подходы к пониманию категорий «банковский продукт», «банковская услуга» и «банковская операция»//Наука и образование в жизни современного общества, 2015 - С. 19.

Куллиев И.Я. Кредит ба^осининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. такд. эт. дисс. автореф. -Тошкент, 2010. - Б. 18.

Асакабанк. Тижорат банкининг баланс ^исоботи. Фойда ва зарарлар тутрисидаги ^исобот. www.asakabank.uz.; Алоцабанк. Тижорат банкининг баланс х,исоботи. Фойда ва зарарлар тугрисидаги ^исобот. www.aloqabank.uz.

Статистика, www.cbu.uz (’Узбекистон Республикаси Марказий банки).

Hess G., Morris С. The Long-Ruh Costs of Moderate Inflation // Federal Reserve Bank of Kansas City Economic Review. 1996. Second Quarter. - P. 71-88.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877 -сонли "Инфляцион таргетлаш режимига босцичма-босцич утиш орцали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тугрисида"ги фармони. www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов