Ўзбекистонда самарали банк инфратузилмаси ва кредитлаш жараёнлари истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-29
3
1
Поделиться
Тоймухамедов, И., & Эльбусинова, У. (2020). Ўзбекистонда самарали банк инфратузилмаси ва кредитлаш жараёнлари истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (1), 18–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11192
Иброхим Тоймухамедов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент кафедры банковского дела и инвестиций, к.э.н.

Умида Эльбусинова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель кафедры банковского дела и инвестиций

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида банк тизими инфратузулмаси, хусусан банк инфратузулмасининг назарий асослари, унинг элементлари, ўзига хос хусусиятлари ва ташкил этиш тартиблари кўриб чиқилган. Шунингдек мамлакатда самарали банк инфратузулмасини
шакллантиришдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

18

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА САМАРАЛИ БАНК ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА

КРЕДИТЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Тоймухамедов Иброхим Рихсибоевич

ТДИУ “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси доценти, и.ф.н.

E-mail:

toymuhamedov64@mail.ru

Эльбусинова Умида Хамидуллаевна

ТДИУ “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация

:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида банк тизими

инфратузулмаси, хусусан банк инфратузулмасининг назарий асослари, унинг
элементлари, ўзига хос хусусиятлари ва ташкил этиш тартиблари кўриб
чиқилган.

Шунингдек

мамлакатда

самарали

банк

инфратузулмасини

шакллантиришдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳамда уларни бартараф этиш
бўйича амалий таклифлар берилган.

Калит

сўзлар

:

Тижорат банки,

банк инфратузулмаси

,

кредит операцияси,

гаров, банк тизими, гаров реестри, тўлов қобилияти, кредит таъминоти

,

таҳлил.

Абстра

c

т

:

This article discusses the infrastructure of the banking system in the

Republic of Uzbekistan, in particular, the theoretical foundations of the banking
infrastructure, its elements, features and procedures. They also analyzed the problems of
creating an effective banking infrastructure in the country and gave practical
recommendations on how to solve them.

Keywords:

commercial bank, banking infrastructure, credit operations, collateral,

banking system, collateral registry, solvency, credit security, analysis.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши,

молия

-

кредит институтларини халқаро миқёсга кўтарилиши кўп ҳолларда банкларни

молиявий бошқарув муаммоларин ҳал этишга, яъни банк капитали ва маблағларини,
умуман олганда банк хизматларини комплекс бошқарувига боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “банк

тизимини ривожлантириш учун бу йил кескин чоралар кўришимиз лозим.

Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк

маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан

10-

15 йил орқада қолмоқда.

2020 йилдан бошлаб ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация

дастури

амалга оширилади. Бу борада банкларимизнинг капитал, ресурс базаси ва
даромадларини ошириш алоҳида эътиборимиз марказида бўлади.

Банк

тизимида

тадбиркорларни

қўллаб

-

қувватлайдиган

“лойиҳалар

фабрикаси” фаолиятини йўлга қўйишимиз лозим.”

[6]

. деб молия

-

банк

тизими

фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигига

алохида эътибор бериб ўтди.

Ҳаммамизга маълумки бутун дунёда кенг тарқалаётган “коронавирус” билан

боғлиқ вазият жаҳон иқтисодиётига турли даражада таъсир кўрсатиши кутилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

19

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жаҳон банки «COVID

-19

га қарши кураш» номи остида Европа ва Марказий Осиё

давлатлари иқтисодиётига оид янги ҳисоботини тақдим

этди.Унга кўра, пандемия

шароитида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши кескин қисқариб, 2020 йилда
1,6 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.

Таъкидланишича, мамлакатда иқтисодий

ҳолати энг ёмон аҳоли қатлами даромадлари 50 фоиздан ортиқроққа камайиб
кетиши мумкин

[2].

Қайд этиш керак, ЯИМ ўсишининг 1,6 фоизлик прогнози реалликка кўчган

тақдирда, бу –

Ўзбекистон иқтисодиёти учун 1995 йилдан кейинги энг

паст ўсиш

кўрсаткичи бўлади.

Шунинг учун мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича

барча чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март ва 3 апрель кунларида

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5969-

сонли

ҳамда

“Коронавирус пандемияси даврида

аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик

субъектларини қўллаб

-

қувватлашга

доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5978-

сон фармонлари

билан

иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг
салбий таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар тўплами тасдиқланди.

Ушбу қабул қилинган фармонларда республикадаги эпидемиологик ҳолат

даврида фуқароларнинг банклардан ўз маблағларини қайтариб олиши, пулларни
хорижий валютага алмаштириш, кредитларни реструктуризация қилиш масалалари

ва ўз навбатида банкларнинг

ликвидлигини сақлаб қолиш масалалари батафсил ўз

ифодасини топган.

“Шу боис иқтисодиётда ҳисоб

-

китоб қилинаётган йўқотишлар ўрнини қоплаш

учун захира яратиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳукуматнинг
асосий вазифаси бўлиши зарур”

,

деб таъкидладилар мамлакатимиз рахбари

Шавкат

Мирзиёев

[1].

Юкоридаги ҳолатлар тижорат банклари инфратузулмасини ўрганиш ҳозирги

босқичга мос банк инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш муаммоларини
аниқлаш долзарблигини ва уларни бартараф этиш йўлларини чуқур илмий таҳлил
қилишни

тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий адабиётларда ҳамда амалиётда “инфратузулма” атамасини бир

қанча маъноларда ишлатиш ҳолатлари мавжуд.

Биринчи

марта

ҳарбий

луғатдан

олинган

«инфратузилма» атамаси

(

лотинча

«инфра»

-

остида, «тузилиш»

-

жойлашиш

)[12]. XIX-

аср

40-

йилларининг

охирларида

Ғарб

олимларининг

илмий

ишларида

ишлатилган

.

ХХ

асрда

ушбу

атамани

иқтисодий

муомалага

киритилишининг

асосчиси

"

инфратузилма

"

атамасини

саноатни

ривожлантириш

учун

зарур

бўлган

атрофдаги

дунёнинг

мавжуд

шароитларига

мослаштириш

зарурияти деб

таъкидлаган

[11].

Шуни

таъкидлаш

керакки

,

у

самарали

инвестицияларни ривожлантиришга ёрдам берадиган тармоқларнинг

асосий

инфратузилма

воситаларига

тегишли эди

.

Амалда, «инфратузулма» атамаси учта даражани қамраб олади

:

1. Фаолият амалга оширилаётган ва мавжуд бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан

мақсадсиз бўлган (масалан, йўллар, электрон хабарлар) ҳақиқий моддий тармоқлар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

20

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2. Операциялар

-

инфратузилма тармоғининг фаолияти.

3. Инфратузулма бозорлари тармоқлардан фойдаланишга бўлган талаб ва

таклифнинг комбинацияси ва инфратузилма элементлари ўртасидаги рақобат
(инфратузулма тармоқларининг турлича юклатилишига олиб келади)

[7].

Иқтисодиётда инфратузулма тармоғи турли хил бўлиб, бунда банк

инфратузилмаси муҳим ўрин тутади. Идеал ҳолда, банк жараёни субъект (банк) ва
объект (мижоз) нинг ўзаро таъсири сифатида инфратузилмани ишлатмасдан амалга
оширилиши мумкин. Аммо шу билан бирга, банклар илк ривожланиш даврларидан
бошлаб

ўзидан

бошқа

бўлган

тизимлардан

ўзларининг

иш

фаолияти

самарадорлигини ошириш учун фойдаланганлар. Мавжуд инфратузулма банкка
қўшимча афзалликларни беради.

Ўтган

асрнинг

ўрталаридан

бошлаб

Ғарб

адабиётида

инфратузилма

хусусий

ишлаб

чиқаришни

ривожлантириш

учун

қулай

шарт

-

шароитларни

яратишга

қаратилган

ижтимоий

ишлаб

чиқаришни

ривожлантиришнинг

умумий

шартлари

сифатида

тушунилган эди

.[8]

Жумладан, П

.

Самуэльсоннинг

таъкидлашича

,

давлат

инфратузилмани

инвестиция

қилади

,

чунки

"...

давлат

томонидан

қўллаб

-

қувватланадиган

капиталнинг

кўпайиши

" - (

ижтимоий қўшимча

капитал

)

хусусий

инвесторларга

пул

кўринишидаги даромад

келтирмайдиган

капиталга нисбатан

маълум

миқдорда фойда

келтиради. Чунки

хусусий инвесторларга қарзни

қайтариш

муддати

жуда узоқлиги сабабли уларни даромад олишга қизиқтириш

қийин ва бу

капиталнинг

ҳажми хусусий капитал капитал бозорларидагидан кўп»

[8].

Демак банк тизими фаолиятини ривожланишида банк инфратузилмасидан

фойдаланиш банкнинг маълум фойда даражасини ташкил этади. Бу ўртача қиймат,
рақобатдаги қийматнинг минимал қийматини кафолатлайди.

Банк

инфратузилмасини

ривожлантириш

борасида

Россиялик

олим

О.И.Лаврушин ўз илмий ишларида банк инфратузилмасини таркиблашга алоҳида
эътибор берган. Шуниси эътиборлики, унинг қарашлари шу давр мобайнида ҳеч ҳам
ўзгармаган. У банк инфратузилмасини иккита қисмга

(

ички ва ташқи банк

инфратузилмасига) ажратишни таклиф этади.

[4]

Олимнинг таъкидлашича, ички

блокнинг вазифаси банкнинг ички барқарорлигини,

ташқи блокнинг вазифаси эса

банкнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасини таъминлашдан иборат. Мазкур
бўлинишдан келиб чиққан ҳолда ички блок қисмларини қуйидаги тарзда гуруҳлаш
таклиф этилади:

1) кредит муассасининг мақоми, у томонидан бажарилаётган операциялар

рўйхатини белгиловчи қонунчилик нормалари;

2) қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилиши, омонатчилар ва банк

мижозлар манфаатлари, унинг шахсий манфаати ҳимояланиши, умуман, услубий
жиҳатдан таъминлаб берувчи операцияларни амалга ошириш бўйича ички қоидалар;

3) замонавий коммуникация тизимлари асосида ҳисоб юритиш, ҳисобот

бериш, таҳлил қилиш, маълумотларни компьютер орқали қайта ишлаш, банк
фаолиятини бошқариш тизими;

4) банкнинг бошқарув аппарати.

О.И. Лаврушин банк

инфратузилмасини ички ва ташқи блокларга ажратган

ҳолда гуруҳлаган бўлса, Ўзбекистонлик иқтисодчи

-

олим А.В.

Котов эса аксинча “банк

инфратузилмаси деб, банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур шароитларни
яратиб берувчи ва банк хизматларини яратиш ва уларни истеъмолчиларга етказиб
беришга кўмаклашувчи институтлар йиғиндиси” деб таърифлаган

[4].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

21

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Банк инфратузилмасига нисбатан шунга ўхшаш ёндашув яна

бир рус иқтисодчи

олими

Е.Ф.Жуков таҳрири остидаги “Пул, кредит, банк” дарслигида О.И.

Лаврушиннинг

илмий қарашларига мос равишда изоҳланган, яъни банк

инфратузилмасининг тўртта йўналишга

-

ахборот, услубий, илмий ва кадрларга оид

йўналишларига ажратган

[3].

Шундай қилиб, банк инфратузилмаси турли хилдаги корхоналарни, яъни,

банкларнинг самарали фаолиятини таъминлайдиган агентликлар ва хизмат
кўрсатувчи тузилмалар мажмуасини ўз ичига олади.

Ушбу кўриб ўтилганларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, банк

инфратузилмаси, худди уни яратиш ва ривожлантириш фонди каби икки қисмдан
иборат: ички ва ташқи.

Банк ходимларининг нормал фаолияти учун энг аввало ички банк

инфратузилмасини ривожлантириш талаб этилади. Унинг таркибига қуйидагилар
киради:

1) кредит ташкилотининг мақомини белгиловчи меъёрлар ва улар томонидан

амалга ошириладиган операциялар рўйхати;

2) қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда ўз манфаатлари,

шунингдек омонатчилар ва банк мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича битимларнинг ички қоидалари;

3) замонавий алоқа тизимларига асосланган бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботлар,

таҳлилий маълумотлар базасини яратиш, компютерда қайта ишлаш, банкларни
бошқариш;

4) банк бошқарувининг тузилмаси. Хар бир банкда унинг иқтисодий муассаса

сифатидаги мақсадларига ва банкнинг функционал мақсадларига жавоб берадиган
бир қатор бўлинмалари бўлиши керак

[5].

Ташқи банк инфратузилмаси

ўз таркибига қуйидагиларни олади: ахборот,

услубий, илмий ва кадрлар билан таъминлаш, шунингдек алоқа, коммуникация ва
бошқалар.

Банк

фаолиятини ташкил этишда банклар ўзларининг бошқа элементлари

билан ва биринчи навбатда, банк инфратузилмаси билан ўзаро муносабатлардагина
муваффақиятли ривожланиши мумкин. Бу банкнинг ҳаётийлигини таъминлайдиган
элементларнинг мажмуаси бўлиб ҳисобланади

.

Кенгроқ маънода банк инфратузилмаси

-

бу ўзаро бир

-

бири билан узвий

боғлиқ бўлган муассасалар тизими бўлиб, улар ўз навбатида миллий банк
тизимининг кичик тизимлари сифатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг ва
давлатнинг банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида қондирилишини
таъминлайди.

Умуман олганда, банк инфратузилмаси банк тизимининг ташкилий тузилмаси

таркибига киради. Шунинг учун банк тизимининг ўзи юқори даражадаги тизим

-

иқтисодий тизимнинг элементи сифатида ифодаланиши мумкин.

Шундай қилиб, банк инфратузилмасининг ҳар қандай элементини турлича

аниқлаш мумкин ва олинган маълумотлар асосида банк инфратузилмасини

ёки банк

сектори учун унинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин. Бундай
ривожланишга бўлган эҳтиёжни банк инфратузилмасининг ўзи кўрсатмоқда

.

Бу

масалаларда давлат нафақат манфаатдор бўлиши керак, балки у ривожланишда
етакчи ва асосий бўлиб фаолият олиб бориши зарурдир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

22

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маълумки, замонавий банк фаолияти зарур инфратузилмани яратиш билан

чамбарчас боғлиқ. Шу боис юртимизда мазкур йўналишдаги ишларга алоҳида
эътибор қаратилиб, бунинг учун тегишли ҳуқуқий база мустаҳкамланмоқда.
Жумладан, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги ҳамда “Гаров реестри
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари банк тизими барқарорлигини
таъминлаш ва салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур қонунлар

талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Банклари ассоциацияси қошида “Кредит

-

ахборот

таҳлилий маркази” кредит бюроси ҳамда Марказий банк ҳузурида “Гаров реестри”
давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Умуман олганда молия

-

кредит тизимининг, жумладан, тижорат банкларининг

энг муҳим вазифаси, кўп ҳолларда мамлакат миқёсида етарли кредит қобилиятига эга
бўлмаган аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк хизматларига бўлган
эҳтиёжини қондиришга қаратилган банк хизматларини таъминлашдан иборат. Бироқ,
бу вазифа ўзида етарлича маблағларга эга бўлмаган ҳудудларнинг ички потенциали,
айниқса қишлоқ аҳоли пунктлари даражасида айрим банклар учун қилган
харажатларнинг қопланишига ёки камида қўшимча даромадлар олишларига қодир
эмас.

Тадқиқот методологияси

Илмий ишни амалга оширишда банк инфратузулмасини

ривожлантиришда

иқтисодчи

-

олимлар ва соҳа вакиллари билан суҳбат, уларнинг ёзма ва оғзаки фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий
ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий
таҳлил ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳар бир нарса иқтисодиётда бир

-

бирига боғланган ва умуман, банк тизими

ҳам, банк тизимининг инфратузилмаси ҳам ва бошқа тармоқлар ҳам иқтисодиётдан
ажралиб чиқмайди, алоҳида олинган ҳолда фаолият юрита олмайди. Уларнинг
ривожланиши турли омилларга боғлиқ.

Бу банк инфратузилмасига таъсир кўрсатадиган омилларни баҳолашни,

яъни

улар фаолиятини башорат қилиш, банк инфратузилмасини ривожланишига тўсқинлик
қилаётган ёки рағбатлантирувчи сабабларни аниқлаш, банк бизнесининг
инфратузилмасини оптималлаштириш ва самарадорлигини

ошириш бўйича асосий

чора

-

тадбирларни белгилаш зарурлиги англатади. Умуман банк тизимининг

ривожланиши учун таъсир кўрсатадиган омилларини ҳисобга олмасдан улар
фаолиятини такомиллаштириш стратегияларни яратиш мумкин эмас.

Банк инфратузилмасига таъсир кўрсатадиган барча омиллар икки гуруҳга

бўлинади: анъанавий тарзда макродаражадаги омилларга 5 та омил (табиий, сиёсий
ва ҳуқуқий, ижтимоий

-

маданий, технологик, иқтисодий) ва мезо даражадаги

омиллар, жумладан, банк тармоғи инфратузилмаси билан бевосита боғлиқ

бўлган

омиллар киради. Микро даражадаги омилларни ажратиш мумкин эмас, чунки улар
банк инфратузилмаси субъектларига бевосита таъсир қилади ва уларнинг бир

хиллиги ва ягона таққослаш базаси мавжуд эмаслиги сабабли, бу даражадаги
омиллар жуда хилма

-

хил бўлади, бу эса уларни тизимлаштиришни қийинлаштиради.

Бундан ташқари, ушбу даражадаги омиллар бутун банк инфратузилмасига жуда кам
таъсир кўрсатади ва шунинг учун бу йўналишда хатарлар кам бўлиши мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

23

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий адабиётда тармоқ омиллари билан биргаликда кўпомиллик таъсир

омиллари, одатда, бир ёки бошқа иқтисодий муҳитнинг бир қисми сифатида кўриб
чиқилади.

Шубҳасиз, макроиқтисодий омилларнинг ижобий таъсири остида бўлсада,

банк инфратузилмасининг ривожланиши асосан салбий омил ёки тармоқ
омилларининг таъсирининг позитивлиги билан белгиланади.

Ҳисобот йили давомида тижорат банклари филиаллари сони

3

тага ортиб,

уларнинг умумий сони 8

50

тани ташкил этди. 20

20

йил

1 январь ҳолатига тижорат

банклари таркибидаги мини

-

банклар сони 1

020

тани, 24/7 режимида фаолият

юритадиган ўзига

-

ўзи хизмат

кўрсатиш шохобчалари

907 тани ташкил этди.

Республикамизда ҳозирги кунда

117

та нобанк кредит ташкилотлари, шу

жумладан,

56

та микрокредит ташкилотлари ҳамда

61

та ломбардлар фаолият

кўрсатмоқда

[9].

Шу билан бирга, “Ўзкарт” банклараро чакана тўлов тизими фаолиятини

тартибга солиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, Марказий
банк ҳузуридаги Ахборотлаштириш Бош марказида “Банклараро универсал неттинг
ахборот тизими” дастурий мажмуаси ишга туширилиши муносабати билан “Ўзкарт”
тизимида Ҳисоб

-

китобларни амалга оширувчи банк вазифалари Ўзбекистон

Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Банклараро ҳисоб

-

китоб

марказидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб

-

китоблар

марказига ўтказилди.

Бу эса ўз навбатида, республикамизда нафақат банк инфратузилмасининг

кенгайиб боришига, балки улар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк
хизмат турлари

сифати ва кўламининг яхшиланишига ҳам хизмат қилмоқда.

1-

жадвал

Ўзбекистон банк депозиторлари миллий ахборотлар базасида рўйхатга олинган

мижозлар ва улар

ҳисобварақлари бўйича малумот

(

1 январ ҳолатига кўра

) [9]

Йил

Мижозлар сони

Ҳисобварақлар сони

2011

1100541

3612506

2012

1159890

3926356

2013

1224732

4207601

2014

1285424

4289556

2015

1359831

4622770

2016

1432849

5030704

2017

1515004

5364838

2018

1638673

5809172

2019

1880634

7263621

Юқоридаги 1

-

жадвалда Ўзбекистон Республикаси банк депозиторлари миллий

ахборотлар базасида рўйхатга олинган мижозлар ва улар ҳисобварақларининг 2010

-

2019

йиллар мобайнида рўйхатга олинганлар сони бўйича малумотлар келтирилган.

Ушбу маълумотлар шундан дарак берадики Ўзбекистон банк депозиторлари
базасида сақланаётган мижозларнинг ҳисобварақлари сони йилдан

-

йилга ортиб

бормоқда. Агар уларнинг сони 2010 йилда 3,6 млн.донани ташкил қилган бўлса, 201

9

йил бошига

келиб уларнинг сони

7,2

млн.донадан ошиб кетди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда, Марказий банкнинг ҳисоб

-

китоблар клиринг тизими орқали юқоридаги хизматлар бўйича амалга оширилган
транзакциялар ҳажми

2019

йил давомида

2018

йилга нисбатан

197,2

фоизга

ортиб,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

24

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

20030,4

млрд. сўмни ташкил этди.

[9].

Бу ўз навбатида маълумотлар базасининг

марказлашган тизимларини шаклланаётганлигидан дарак беради.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида мамлакатимиз банк тизимининг

ресурс базаси, капитал миқдори ва уларнинг ликвидлилик қобилиятлари ҳам тобора
мустаҳкамланиб бормоқда. Бу биз қуйидаги жавдал маълумотларидан кўришимиз
мумкин.

1-

жадвал

Тижорат банкларининг жами капитали таркиби

ва динамикаси

[9]

(млрд.

сўм)

Кўрсаткичлар

01.01.2018

й.

01.01.2019

й.

01.01.2020

й.

млрд.

сўм

улуши,

фоизда

млрд.

сўм

улуши,

фоизда

млрд.

сўм

улуши,

фоизда

Жами капитал

20676,1

100,0

26678,9

100,0

51030,7

100,0

Устав капитали

16306,7

78,9

19673,2

73,7

41877,0

82,1

Қўшимча капитал

68,4

0,3

89,4

0,3

142,7

0,3

Захира капитали

1792,8

8,7

2937,6

11,0

3844,5

7,5

Тақсимланмаган фойда

2508,3

12,1

3978,8

14,9

5166,4

10,1

1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, банкларнинг

капиталлашув

даражасини ошириш борасида амалга оширилган чора

-

тадбирлари

натижасида

тижорат банкларининг умумий капитали 20

18-2020

йиллар давомида

2,5

баробарга

кўпайиб, 20

20

йилнинг 1 январ ҳолатига

51

,0 трлн. сўмни, устав капитали умумий

миқдори эса

2,6

баробарга ошиб,

41,9

трлн. сўмни ташкил этди.

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг иқтисодиётидаги улуши

[9]

(

млрд. сўм

)

Кўрсаткичлар номи

Йиллар кесимида

01.01.2018 й.

01.01.2019 й.

01.01.2020

й.

ЯИМ

302536,8

407514,5

511838,1

Банк активлари

166631,8

214419,6

272726,9

Активларнинг ЯИМга нисбати, фоизда

55,1

52,6

53,3

Кредит қўйилмалари

110572,1

167390,6

211580,5

Кредит қўйилмаларининг ЯИМга нисбати,
фоизда

36,5

41,1

41,3

Депозитлар

59578,7

70001,4

91009,0

Депозитларнинг ЯИМга нисбати, фоизда

19,7

17,2

17,8

Капитал

20676,1

26678,9

51030,7

Капиталнинг ЯИМга нисбати, фоизда

6,8

6,5

10,0

2-

жадвал

маълумотларидан айтиш мумкинки, мамлакатимиз тижорат

банкларининг жами активлари ҳажмида пасайиш ҳолати кузатилган. Банк
активларининг ялпи ички маҳсулотдаги нисбати 55,1 фоиздан 53,3 фоизга тушган

,

бироқ

банкларининг

иқтисодиёт

реал

секторига

йўналтирилган

кредит

қўйилмаларининг

умумий қиймати эса

1,9

баробарга кўпайди ва бу ҳолат банк

тизимининг иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдаги ролининг тобора ошиб
бораётганлигини кўрсатмоқда. Тижорат банклари активларининг умумий суммаси
ҳам

2020

йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, 201

8

йилдагига нисбатан

1,6

баробарга

ошиб қарийб 2

72,7

трлн. сўмни ташкил этди

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

25

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Тижорат банкларининг кредит қўйилмалари

қолдиғи

(1 январ ҳолатига)

[9]

Банк турлари

2018

йил

2019

йил

2020

йил

суммада

(трлн.сўм)

улуши

(

фоизда

)

суммада

(трлн.сўм)

улуши

(

фоизда

)

суммада

(трлн.сўм)

улуши

(

фоизда

)

Давлат
улушига

эга

банклар

97,78

88,43

148,60

88,83

185,63

88,38

Капиталида
давлат улуши
бўлмаган
банклар

12,79

11,57

18,69

11,17

24,40

11,62

Жами банклар

110,57

100,0

167,29

100,0

210,03

100,0

3-

жадвал маълумотларидан кшриниб турибдики, 201

8

йили якуни бўйича

тижорат банклари жами кредит қўйилмаларининг асосий қисми, яъни 88,

83

фоизи

давлат улушига эга тижорат банклари ҳиссасига тўғри келган бўлиб, ушбу кўрсаткич

2019

йил давомида 0,4

5

фоиз

бандга камайган. Бунда 201

9

йил давомида капиталида

давлат улуши бўлмаган банклар фаолиятида кредит қўйилмаларини

жойлаштириш

миқдорининг оз бўлсада кўпайтирилиши юз берди.(0,45%

)

. Давлат улушига эга

тижорат банклари томонидан мижозларни кредитлаш миқдори

олдинги йилларга

нисбатан тушиб бормоқда. Демак банклар фақат кредит қўйилмалари
жойлаштиришдан бошқа йўналишларга ўз маблағларини сарфлаш бўйича ҳам
амалий ишларни бошлаганликларидан дарак беради.

Бу эса ўз навбатида улранинг

орасидаги рақобатни кучайтиради

4-

жадвал

Тижорат банкларининг кредит қўйилмалари

қолдиғи

(1 январ ҳолатига)

[9]

Кредитлар

(муддати

бўйича)

2018

йил

2019

йил

2020

йил

Суммада

(трлн.сўм)

Улуши

фоизда

Суммада

(трлн.сўм)

Улуши

фоизда

Суммада

(трлн.сўм)

Улуши

фоизда

Жами

кредитлар

110,57

100,0

167,29

100,0

210,03

100,0

-

қисқа

муддатли

кредитлар

4,76

4,30

8,64

5,16

17,95

8,55

-

узоқ

муддатли

кредитлар

105,81

95,70

158,64

94,84

192,08

91,45

Агар берилган кредитларни муддатлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак

бугунги кунда банклар фаолиятида қисқа муддатли кредитларнинг улуши ошиб
бораётганлиги гувоҳи бўлишимиз мумкин. Юқоридаги 4

-

жадвал маълумотларидан

кўриниб турганидек мамлакат банкларининг жами кредит қўйилмаларида қисқа
муддатли кредитларнинг улуши йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Охирги йиллар
мобайнида қисқа муддатли кредит қўйилмаларининг улуши 2017 йилдаги 4,3

0

фоиздан 2020 йил 1 январ ҳолатига 8,55 фоизга ошганини таъкидлашимиз мумкин.

Хўш бунинг сабаби нимада?

Фикримизча бунда банклар томонидан

мижозларга бериладиган кредит

маблағларининг муддати ҳозирги кунда асосан

қисқа муддатли манбалардан шаклланганлигида десак хато бўлмайди. Шу билан
бирга ўзгаришларга бой бўлган жорий ҳолат банклар томонидан кредитларни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

26

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

реструктризация қилиш зарурлигини келтириб чиқармоқда.

Шу айтиш лозимки,

мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва
тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ

-5969-

сон Фармони ижроси доирасида юридик шахсларнинг кредитлари бўйича 7,9 трлн
сўм ҳажмдаги қарздорлиги кечиктирилган;

Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда коронавирусга қарши курашиш бўйича

кўрилаётган чоралар ва иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши сабабли молиявий
қийинчиликларга дуч келган ташкилотларнинг кредитлари бўйича қўшимча
реструктуризация қилинадиган тўловлар ҳажми қўшимча равишда 7 трлн сўмни
ташкил этмоқда;

-

жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг

навбатдаги 6 ойи мобайнида сўндирилиши лозим бўлган кредитлар бўйича муддати
узайтириладиган тўловлар ҳажми 4,7 трлн сўмни ташкил этмоқда

[10].

Ўз навбатида мамлакатимиз

Марказий банки тижорат банклари томонидан

молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка
тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга
қадар кечиктириш

чораларини тақдим этиш ва амалга киритилган карантин режими

фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган
кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари
қўлламаслик тартибини белгилади. Бунда, тижорат банклари томонидан кредитлар
бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган
даврда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмаслиги қайд
этилди.

Бу албатта тижорат банкларининг барқарорлигига ва ликвидлилигига салбий

таъсир кўрсатиши табий ҳолатдир. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига
тижорат банкларини 2,6 трлн сўм ҳажмидаги қўшимча ликвидлик ресурслари билан
таъминлаш ҳамда уларга

3 йил муддатгача 2 трлн сўмгача миқдорда ликвидлик

тақдим этишнинг махсус механизмини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар

белгиланди

[9].

Буларнинг барчаси республикада «Кредит

-

ахборот таҳлилий маркази» кредит

бюроси фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб қилади. Чунки банкларнинг
мижозлари тўлов қобилияти, ишончлилик даражасини доимий назорат қилиш
кераклигини англатади. Таҳлил қилиш натижалари ушбу ташкилот кўрсаткичларининг
ҳам сезиларли даражада ошганлигини кўрсатмоқда.

5-

жадвал

Кредит бюро базасидаги

юридик ва жисмоний шахслар сони,

(йил охирига)

[9]

(

мингда

)

Сана

Юридик шахслар

Жисмоний шахслар

Жами

2014 й.

839,0

2778,8

3617,8

2015 й.

876,8

2918

3794,5

2016 й.

1415,0

4164,0

5578,9

2017 й.

589,8

7642,0

8231,8

2018 й.

620,9

8189,7

8810,6

2019

й

.

685,7

9135,8

9821,5


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

27

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хусусан,

5-

жадвал маълумотларига кўра таъкидлаш лозимки, маълумотлар

базасига киритилган кредит ахбороти

субъектлари сони 201

8

йил давомида

11,5

фоизга ўсиб,

9

млн.

821,5

мингтага

етган, шундан 6

85,7

мингтаси юридик шахслар ва

9

млн.

135,8

мингтаси

жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобига

тўғри келади.

Марказий банкнинг Кредит ахборотининг давлат реестри ҳамда «Кредит

-

ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ маълумотлар базасидаги

кредит

битимлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги

маълумотлар, кредит

ахбороти субъектларининг молиявий ҳолатини, тўлов

қобилиятини ва интизомини

аниқлашга кўмаклашувчи бошқа ахборотлар банк

соҳасидаги хавф

-

хатарларни

бошқариш, кредит бериш тартибларини

такомиллаштириш ва кредит бозорида

рақобатни оширишда муҳим аҳамият

касб этмоқда.

Хулоса қилиб айтганда,

юқорида келтирилганлардан кўриш мумкинки,

мамлакатимиздаги банклар мувофаққиятли ривожланиб, ўсиш суръатларини
яхшилаб келмоқдалар. Шунингдек, кўриб ўтилган мисолларни мамлакатимиз
тижорат банкларида қўллаш, улар орасидаги рақобатбардошликни янада
кучайтиришга ва оширишга ёрдам беради.

Хулоса ва таклифлар

Олиб

борилган

илмий

тадқиқот

жараёнида

амалга

оширилган

тадқиқотларнинг

натижалари

шуни

кўрсатдики

,

мамлакатимизда

ипотекали

кредитлаш

амалиётининг

такомиллаштириш

борасида

бир

қатор

долзарб

,

ечимини

кутаётган

муаммолар

мавжуд

бўлиб

,

улардан

асосийлари

фикримизча

,

қуйидагилардан

иборатдир

:

Банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари кенг жорий

қилинаётганлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун янги банк хизмат
турларининг кўпайтирилганлиги ва уларнинг оммабоплигини оширишга қаратилган
аниқ чора

-

тадбирлар банкларнинг кредит қўйилмаларининг ўсишига олиб келмоқда.

Бу эса, банк тизимида юқори кредит рискларини ҳам вужудга келтирган ҳолда

Марказий банк томонидан бундай рискларни назорат қилиш, уларни дастлабки
босқичларда аниқлаш ва салбий таъсирини камайтириш чораларини кўриш юзасидан
банкларга тегишли кўрсатмалар бериб келинмоқда. Шу билан бирга, ажратилган
кредитлар ҳолати ва банкларнинг кредит портфели сифатини баҳолаш, кредит
ахбороти алмашинувини яхшилаш, банк назорати самарасини ошириш ҳамда
кредитларга доир маълумотларни умумлаштириш ва қайта ишлашда илғор ахборот
технологияларидан фойдаланиш зарур.

Таъкидлаш лозимки, гаров реестрининг республикамизда ташкил этилиши

туфайли мамлакатимизнинг молия

-

банк тизими халқаро стандартларига мос

инфратузилма билан таъминланди ҳамда кредиторлар манфаатлари янада ишончли
ҳимояланди.

Бугунги кунда гаров реестридан фойдаланиш

мақсадида

215

дан ошиқ

фойдаланувчилар рўйхатдан ўтказилиб, уларга шахсий кабинет очилган. Асосий
фойдаланувчилар барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва
ломбардлар,

шунингдек

бошқа

корхоналар

ва

жисмоний

шахслардир.

Фойдаланувчилар томонидан гаров реестрига

410

мингта ёзув киритилди ва ушбу

ёзувларга

421

мингдан ортиқ ўзгартиришлар киритилди ҳамда гаров мажбуриятлари

бажарилгандан сўнг

254

мингдан зиёд ёзув

гаров реестридан

чиқарилди ҳамда гаров

реестридан 4,7 мингга яқин кўчирмалар олинган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

28

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Гаров реестридаги ёзувларнинг 94,8 фоизи тижорат банклари томонидан ва

5,0фоизи микрокредит ташкилотлар томонидан киритилган.

[9]

Амалга оширилган ишлар билан биргаликда “Гаров реестри” ДУК томонидан

гаров реестрини янада такомиллаштириш ва фойдаланувчиларга

қулайликларни

ошириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан

ташқари,

2017

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига
мувофиқ, шунингдек пул

-

кредит сиёсати, умуман банк тизимининг барқарор фаолият

кўрсатиши устидан самарали назоратни амалга ошириш борасидаги ислоҳотлар
доирасида он

-

лине режимида банк операцияларини амалга ошириш ҳамда ахборот

алмашинуви тизимини такомиллаштириш Марказий банкнинг устувор йўналишлари
этиб белгиланган.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда 20

17-2021

йилларда Марказий банк

томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрининг янги инфратузулмаси яратишни
режалаштирилган.

Ушбу жараёнда Жаҳон банкининг техник кўмаги жалб этилган ва ушбу лойиҳа

доирасида Халқаро молия корпорацияси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ
билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

Халқаро

молия

корпорацияси

билан

ҳамкорликда

яратилиши

режалаштирилган янги тизим икки таркибий қисмдан иборат бўлади:

-

биринчи қисм

-

Кредит ахбороти алмашинуви тизими

Кредит ахборотининг

давлат реестрининг дастурий

-

техник мажмуасининг асосий функцияси, яъни кредит

ахборотини юборувчиларидан бирламчи маълумотларни йиғиш ва реестрга оператив
киритишни таъминловчи замонавий дастурий мажмуани яратиш;

-

иккинчи қисм

-

таҳлилий дастурий

-

техник мажмуани яратиш. Унинг асосий

функцияси дастурий воситалар ёрдамида тўпланган маълумотлардан турли
ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлилни амалга оширишдир.

Хориж мамлакатлари банк

-

молия инфратузилмасининг ривожланиш ҳолатини

ўрганиш

жараёнида

берган

хулосага

таяниб,

Ўзбекистон

банк

-

молия

инфратузилмасини ривожлантиришда қуйидагиларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб
ўйлаймиз;

-

банк инфратузилмасини ривожлантиришда норматив

-

ҳуқуқий базани

такомиллаштириш лозим

;

-

аҳолининг замонавий банк технологияларидан фойдаланиши кўламини

кенгайтиришда уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш долзарб ҳисобланади.

Ушбу мақсадга эришишда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, вилоят

телерадио тармоқлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали молиявий
саводхонликни оширишга қаратилган кўрсатувлар сонини кегайтириш, хизмат
турлари ва қулайликлар ҳақидаги ахборот таъминотини кучайтириш керак.

Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишни мактаб, коллеж, лицей, олий

таълим муассасаларидан бошлаш лозим, бунда банк вакиллари билан биргаликда
дарс соатларини ташкил этиш керак;

-

Ўзбекистонда банкларнинг кредитлаш механизмини

ривожлантиришда

масофавий усулларини

тақдим этиш;

-

банк ходимлари

томонидан мижозларни кредит олиш қобилиятини таҳлил

қилиш самарали фаолиятини замонавий дастурлаш тизимини кенг ривожлантириш

,

ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиб бориш лозим. Ходимлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

29

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишда

кредит олувчилар кредит

қобилиятини баҳолаш рейтинг(скоринг) тизимини жорий этиш керак.

-

банк ва банк хизматларига талаб, қайси турдаги хизмат турлардан

фойдаланиш ва қандай хизмат турларини жорий этиш маъқуллигини аҳоли ва
банклар ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали аниқлаш ва сўровнома якунларига
кўра, банклар томонидан чора

-

тадбирлар ишлаб

чиқилиши ва амалга оширилишини

изчил йўлга қўйиш;

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда банк тизимини ривожлантириш

мақсадида амалга оширилаётган ислоҳот ва чора

-

тадбирлар келгусида банкларимиз

ривожланган мамлакатлар банклари рейтинг кўрсаткичлари даражасига эришиш,
банк инфратузилмаси янада ривожланиши, аҳоли омонатлари банк депозитларига
жалб этилиши натижасида банкларнинг ресурс базалари кенгайиши ва аҳоли жон
бошига тўғри келувчи кредитлар динамикаси ошишига олиб келади.

Булар эса ўз навбатида Руспубликада аҳолини банк тизимига ва унинг

хизматларига

бўлган талабини тўлиқ қондиришга, шаҳар билан қишлоқ жойлардаги

банк хизматларига бўлган маълум бир тафовутларни йўқолишига асос бўлиб хизмат
қилади деган умиддамиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

kun.uz интернет сайти малумотлари.

2.

World Bank eca economic update spring 2020. Fighting COVID-19. Office of the

Chief Economist. 2020 International Bank for Reconstruction and Development / The
World Bank.

3.

Жуков Е.Ф. Деньги. Кредит. Банки: учеб. для вузов/ Под ред. Е.Ф.Жукова.

М.ЮНИТИ

-

ДАНА, 2003. 600 с.

4.

Котов А.В. Формирование и развитие банковской инфраструктуры в России.

-

Саратов, 2004. С 14.

5.

Миллер Р.Л., Ван

-

Хуз Д.Д. Современные деньги и банковское дело.

-

М.:

ИНФРА

-

М, 2000. –

244 C.

6.

Мирзиёев Ш.М.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халқ сўзи. 2020 йил.25.01.

7.

Новиков В.А. Практическая рыночная экономика. Толкование 4000

терминов: Словарь –

М.: «Флинта», Московский психолого

-

педагогический институт,

1999.

8.

Самуэльсон П. Экономика. –

М.: Алгон, 1992. –

Т.2, С. 324.

9.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик ҳисоботлари.2010

-2020

йил маълумотлари.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги

“Коронавирус

пандемияси

ва

глобал

инқироз

ҳолатларининг

иқтисодиёт

тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги

ПФ

-5969-

сон Фармони

.

11.

Федько В.П., Альбеков А.У., Комарова А.М. Инфраструктура рынка: генезис

проблемы. –

Ростов

-

на

-

Дону, 1996. –

С.71.

12.

Финансово

-

кредитный словарь: в 3

-

х томах. /Под ред. Гарбузова В.Ф. –

М.:

«Финансы и статистика», 1994. –

Т.1, С. 103.

Библиографические ссылки

kun.uz интернетсайти малумотлари.

World Bank еса economic update spring 2020. Fighting COVID-19. Office of the Chief Economist. 2020 International Bank for Reconstruction and Development / The World Bank.

Жуков Е.Ф. Деньги. Кредит. Банки: учеб, для вузов/ Под ред. Е.Ф.Жукова. М.ЮНИТИ-ДАНА, 2003. 600 с.

Котов А.В. Формирование и развитие банковской инфраструктуры в России. -Саратов, 2004. С 14.

Миллер Р.Л., Ван-Хуз Д.Д. Современные деньги и банковское дело. - М.: ИНФРА-М, 2000. -244 С.

Мирзиёев Ш.М.Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Халк, сузи. 2020 йил.25.01.

Новиков В.А. Практическая рыночная экономика. Толкование 4000 терминов: Словарь - М.: «Флинта», Московский психолого-педагогический институт, 1999.

Самуэльсон П. Экономика. - М.: Алгон, 1992. - Т.2, С. 324.

Узбекистон Республикаси Марказий банки йиллик х,исоботлари.2010-2020 йил маълумотлари.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инцироз ^олатларининг ик,тисодиёт тармокдарига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тутрисида" ги ПФ-5969-сон Фармони.

Федько В.П., Альбеков А.У., Комарова А.М. Инфраструктура рынка: генезис проблемы. - Ростов-на-Дону, 1996. - С.71.

Финансово-кредитный словарь: в 3-х томах. /Под ред. Гарбузова В.Ф. - М.: «Финансы и статистика», 1994. - Т.1, С. 103.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов