Минтақалар иқтисодий ўсишини таъминлашга таъсир этувчи омиллар таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
115-123
7
3
Поделиться
Холбекова, Ф. (2020). Минтақалар иқтисодий ўсишини таъминлашга таъсир этувчи омиллар таҳлили. Экономика и инновационные технологии, (1), 115–123. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11203
Ферузахон Холбекова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга таъсир этувчи омиллар ўрганиб чиқилган. Минтақа-ларнинг республикамиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар
қилинган. Шунингдек, иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида айрим иқтисодий атамаларга муаллифлик таърифи берилган. Мамла-катимиз макроиқтисодий
барқарорлигини аниқлашда баъзи бир иқтисодий атамалардан фойдаланиш тавсия этилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

115

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИНТАҚАЛАР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Холбекова Ферузахон Расуловна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч доктаранти

E-mail:

feruza.kholbekova@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишни

таъминлашга

таъсир

этувчи

омиллар

ўрганиб

чиқилган.

Минтақа

-

ларнинг

республикамиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар
қилинган. Шунингдек, иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида айрим иқтисодий
атамаларга

муаллифлик

таърифи

берилган.

Мамла

-

катимиз

макроиқтисодий

барқарорлигини аниқлашда

баъзи бир иқтисодий атамалардан фойдаланиш тавсия

этилди.

Калит

сўзлар:

ялпи ички маҳсулот, иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорлик,

ялпи худудий маҳсулот,

ялпи миллий маҳсулот.

Abstract:

This article examines the factors that influence the provision of stable economic

growth of a country. The share of regions in the republic's GDP is analyzed and the corresponding
conclusions are made. Including, based on the opinion of scientists-economists, author's definitions
are given for some economic terms. It is recommended to use some economic terms to determine
the macroeconomic stability of a country.

Keywords:

gross domestic product, economic growth, macroeconomic stability, gross

regional product, gross national product.

Кириш

Ўзбекистон

Республикасида

кейинги йилларда барқарор иқтисодий ўсиш

суръатлари таъминланмоқда ва ҳукумат томонидан уни мустаҳкамлаш борасида янги
устувор вазифалар белгиланмоқда. Президентимиз таъкидла

-

ганидек, “Асосий

вазифалар –

макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляцияни жиловлаш,

тармоқларни монополиядан чиқариш, давлат томони

-

дан нархлар белгиланишини

тартибга солишни бекор қилиш ва “яширин иқтисодиёт”га барҳам бериш”

[1].

Бугунги кунда республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш

ижтимоий

-

иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифаларидан бири

-

бу

ишлаб чиқариш

корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, ташқи ва ички бозорлар учун
сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш
ва сотишда замонавий савдо хизматларини ташкил қилиш ҳамда ушбу хизмат
имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор

йўналишларидан бири “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаш

-

тиришга

йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий
ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини
ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш,
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал

ва таркибий

ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор
мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

116

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда
ижтимоий

-

иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали

мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол
жалб этиш”

[2].

Мамлакатимизда иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш жараёнида минтақалар

ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётини таъминлашни талаб қилади. Минтақалар

иқтисодиётини

кўтармасдан,

ислоҳотларни

чуқурлаштирмасдан

миллий

иқтисодиётни ривожлантириш мумкин эмас. Чунки, айнан минтақа

-

лар миллий

иқтисодиётнинг ривожланиш суръатларини, унга хос хусусият

-

ларини кўп жиҳатдан

белгилаб беради. Бунда минтақаларда мавжуд табиий ресурслар, демографик вазият
ва инсон ресурслари, маъмурий

-

ҳудудий тузилмалар, ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш кўрсаткичлари ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Иқтисодиётда барқарор иқтисодий ўсиш деган тушунча мавжуд бўлиб, у

барқарор ривожланишнинг алоҳида таркибий қисми ҳисобланади. Барқарор
иқтисодий ўсиш мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларининг маълум йиллар давомида
(одатда беш йил) ижобий ва ўзаро мутаносиб ўсиш динамикасидан

вужудга келадиган иқтисодий ўсишдир.

Ҳар

бир мамлакат иқтисодий ўсишни

таъминлашга интилади. Чунки иқтисодий ўсиш, биринчидан, миллий маҳсулот ҳажми
ва даромаднинг кўпайишига, иккинчидан, ресурслардан самарали фойдаланишга,
учинчидан, янги

-

янги эҳтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан,

халқаро бозорларда мамлакат нуфузининг ошишига олиб келади. Бундан ташқари,
айнан барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилий ресурсларни ҳам ҳисобга
олиш лозим. Улар гуруҳига қуйидагилар киради: табиий ресурслар миқдори ва
сифати; меҳнат ресурслари миқдори ва сифати; асосий капитал ҳажми;
технологиялар, тадбиркорлик қобилияти ва ахборот.

Шу сабабдан бозор

муносабатларининг ривожланиб бориши

ва иқтисодиётнинг модернизация қилиш

шароитида

мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашга таъсир этувчи омилларни

илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиб бориш долзарб масалалардан бири бўлиб
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Бу соҳа олимлари, А. Ўлмасов ва А. Вахобовларнинг фикрларича, “Иқтисодий

ўсиш –

бу иқтисодиётнинг ривожланиши, яъни ҳаётий неъматлар бўлган товарлар ва

хизматларни

ишлаб чиқарилишининг кўпайиб боришидир. Иқтисодий ўсиш одатда

ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиши билан ўлчанади. Иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги тушунчаси
мавжуд, у иқтисодий ўсишнинг пировард натижаси бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг
қай даражада ўсганини ифодалайди. Иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги –

бу

иқтисодий ўсишга қандай харажатлар билан эришилганлиги бўлиб, ялпи ички
маҳсулот ўсишининг харажатлар ўсишига нисбати орқали аниқланади”

[7].

Ялпи

ички маҳсулот ҳажми ўзгаришини услубий жиҳатдан ўрганишда унга

таъсир этувчи асосий омилларнинг боғлиқлигини ўрганиш муҳимдир. Бунда ялпи
ички маҳсулотни яратишга иштирок этувчи асосий омиллар сифатида меҳнат ва
капитал олинди. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсишини янада
жадаллаштириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:

-

иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини такомиллаштириш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

117

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

мамлакатда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада

ривожлантириш;

-

мамлакатда ишчи кучидан янада самаралироқ фойдаланиш;

-

юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқариш корхоналарини

ривожлантириш ва киритиладиган инвестициялар ҳажмини кўпайтириш;

-

фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ҳамда ишлаб

чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш;

-

барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга мавжуд барча резерв ва

имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш ва бошқалар

[8].

Ҳ. Абдулқосимов фикрича

,

“Иқтисодий ўсиш”

бу мамлакат иқтисодиёти

муайян давр мобайнида (одатда бир йил) миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш
ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ёки умумий иқтисодиётга нисбатан
ортишидир.

Кўплаб иқтисодчи олимлар иқтисодий ўсиш бўйича илмий

-

амалий изланишлар

олиб борган. Улар томонидан иқтисодий ўсишнинг механизмлари ўрганилиб,
иқтисодий ўсиш моделлари тузилган. Иқтисодиёт назариясига кўра, ҳозирги кунда
иқтисодий ўсиш моделлари 3 асосий гуруҳга ажратилади: кейнсча ва неокейнсча
иқтисодий ўсиш моделлари, неоклассик иқтисодий ўсиш моделлари, ҳозирги
замонавий иқтисодий ўсиш моделлари [3]

.

А. Набихужаев, Ю. Шеров П. Султоновларнинг фикрича “Иқтисодий ўсиш

-

аҳоли жон бошига мамлакатда яратилган ЯИМ хажмининг олдинги йилга нисбатан
ўсиши орқали ифодаланишини таъкидлаб ўтганлар.

Уларнинг фикрича, иқтисодий ўсишнинг шартлари

сифатида қуйидагиларни

кўрсатиш мумкин:

-

жорий йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички махсулот (ЯИМ) аввалги йилга

нисбатан кўпроқ бўлиши.

-

ЯИМнинг ўсиш суръати аҳоли ўсиш суръатидан юқори бўлиши, яъни киши

бошига ишлаб чиқарилган ЯИМнинг кўпайиши” [6]

.

Россиялик иқтисодчи олимлар Т.А. Агапова, С.Ф. Серегиналар томонидан

ёзилган ўқув адабиётларида “Миллий тегишлилиги ва фуқаролилигидан қатъий
назар, мазкур мамлакатнинг иқтисодий ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга
бўлган (ишлаб чиқариш фаолияти

билан шуғулланадиган, ёки мамлакат ҳудудида

бир йилдан ортиқ яшаётган) барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй
хўжаликлари) резидент ҳисобланишади” [

4].

Республикамиз иқтисодчи олимлари Д.К.Ахмедов, А.Э.Ишмухамедовлар

ўзларининг ўқув адабиётларида “Ялпи ички маҳсулотга ишлаб чиқарилишида
қўлланилган ресурслар қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар, мамлакатнинг
географик ҳудудида яратилган пировард товарлар ва хизматлар

-

нинг бозор баҳолари

йиғиндиси” деб таъриф берганлар.

1993 йилда қабул қилинган бирлашган миллатлар

ташкилоти (БМТ) ва миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) янги талқинига кўра
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тушунчасига аниқликлар киритилди. Янгича талқинига
кўра:

ЯИМ

-

мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб

чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий
йиғиндисидан иборат.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

118

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЯИМ нинг «ички» деб аталишига сабаб унинг мамлакат резидентлари

томонидан яратилишидир. Резидент деганда фақатгина мамлакатнинг юридик ва
жисмоний шахслари тушунилмайди. Чунки мамлакат юридик шахси бошқа мамлакат
ҳудудида бир йилдан ортиқ фаолият юритса ўша мамлакат резиденти деб қаралади.

“Миллий тегишлилиги ва фуқаролигидан қатъий назар, мазкур мамлакат

-

нинг

иқтисодий ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга

бўлган (ишлаб чиқариш

фаолияти билан шуғулланадиган, ёки мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ
яшаётган) барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй хўжаликлари) резидент
ҳисобланишади”.

Элчихоналар ва ҳарбий базалар ўзлари тегишли бўлган мамлакатларнинг

иқтисодий макони бўлиб қолаверадилар. Айнан шу жиҳат ЯИМни ҳисоблашда
иқтисодий ва географик ҳудуд ўртасидаги фарқ деб қаралади.

ЯИМ уч хил усул билан ҳисобланади:

1)

ишлаб чиқариш усули

.

2)

харажатлар усули

.

3)

даромадлар усули.

Ҳар

учала усул билан ҳисобланган

ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар

истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан
ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади.

[5]

Тадқиқот методологияси

Мамлакат иқтисодий ўсишни таъминлашга таъсир этувчи омилларни илмий ва

амалий жиҳатдан ўрганишда статистик маълумотлар, танланма усулда белгилаш,
назарий фалсафий, объектив ёндашув, иқтисодий таҳлил усул

-

ларидан фойдаланиш

асосида илмий хулосалар шакллантирилди. Тўпланган маълумотлар асосида тизимли
ҳамда мантиқий ёндашув каби услублардан самарали фойдаланилди

.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакат макроиқтисодий барқарорликнинг асосий белгилари қуйидаги

-

лардан иборат:

1. Иқтисодий ўсиш;

2. Тўла иш билан бандлик;

3. Нархлар даражасининг барқарорлиги (инфляция);

4. Бақувват тўлов баланси;

5. Хорижий валюта алмашув курсининг барқарорлиги;

6.

Давлат бюджети камомадининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан уч

фоиздан

ошиб кетмаслиги;

7. Даромадлар тақсимланиши муаммоси

[8].

Иқтисодий ўсиш замиридаги замонавий иқтисодий назарияда одатда табиий

аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш ҳажмининг реал кўпайиб кетиши ва қисқа
муддатли равнақи эмас, балки узоқ муддатли вақт оралиғидаги ишлаб чиқарувчи
кучлар ривожланишига боғлиқ

бўлган ишлаб чиқариш реал ҳажми табиий

даражасининг узоқ муддатли ўсиши

тушунилади.

Мамлакатимиз минтақалари ўзига хос табиий

-

иқтисодий салоҳиятга,

демографик ҳолатга ва бошқа шарт

-

шароитларга эга. Алоҳида таъкидлаш лозимки,

минтақавий

ривожланиш макроиқтисодий

сиёсатнинг кичрайтирил

-

ган нусхаси эмас.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

119

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чунки ҳар бир ҳудуд ўзига ҳос табиий ресурс ижтимоий

-

иқтисодий тизим бўлиб,

унинг ривожланиш йўллари макроиқтисодий ривожланишдан фарқ қилади. Шу
сабабли минтақалар ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотлар даражасини доимо
таҳлил қилиб туриш, зарур ҳолларда эса уларга ўзгартиришлар киритиб туришни
тақозо этади.

Маълумки, минтақалар табиий

-

иқтисодий салоҳиятининг таркибий қисмига

минерал хом

-

ашё, ер ва сув ресурслари, аҳоли ва меҳнат ресурслари, асосий ишлаб

чиқариш фондлари, айланма ишлаб чиқариш ресурслари ва аҳолининг шахсий мулки
киради.

Бу ресурслари миқдори ва улардан фойдала

-

ниш даражаси бўйича минтақа

ва ҳудудлар бир

-

биридан кескин фарқ қилади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт

ва саноат

вазирлиги ҳузуридаги

“Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар”

институтининг маълумот

-

ларига

кўра энг юқори табиий иқтисодий салоҳият Тошкент, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро
вилоятларида жамланган. Уларда республикадаги жами табиий

-

иқтисодий

салоҳиятнинг қарийб

60

фоизга яқини тўпланган. Энг кам салоҳият Сирдарё, Жиззах

ва Хоразм вилоятларига тўғри келади. Уларда жами салоҳиятнинг жами 9

фоизи

жойлашган.

Ёқилғи

-

энергетика ва

минерал хом ашё ресурсларининг саноат аҳамиятига эга

бўлган қисмининг қиймати

бўйича минтақалар орасида Қашқадарё, Тошкент, Навоий,

Бухоро вилоятлари

ажралиб туради. Энг кам салоҳиятга эга бўлган ҳудудлар қаторига

Сирдарё, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари киради. Уларнинг хом
ашё базаси асосан маҳаллий аҳамиятга

эга бўлган кичик нефт газ ва қурилиш

материаллари конларидан иборатдир.

Республика ёқилғи

-

энергетика ресурсларининг асосий қисми Қашқадарё,

Тошкент

ва Бухоро вилоятларига тўғри келади. Нефт газ конденсати ва табиий газнинг

текширилган заҳираларининг катта

қисми Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида

жойлашган. Республикамизда саноат аҳамиятига

эга бўлган кўмир заҳираларининг

97,4 фоизи Тошкент вилояти

ва 2,6 фоизи

Сурхондарё вилоятларида жойлашган.

Рангли ва нодир металларнинг асосий қисми Тошкент ва Навоий вилоятларига

тўғри келади. Тошкент вилояти салмоғининг юқори бўлиши мис, руҳ, қўрғошин
нодир металлар кенг тарқалгани ҳисобига бўлса, Навоий вилоятининг салмоғини
нодир (олтин, кумуш) металлар белгилайди.

Химия саноати ҳом ашёсининг қиймати бўйича мамлакатда Қашқадарё

вилояти (77%) ва Қорақалпоғистон Республикаси (11%) юқори ўринни эгаллайди.
Биринчисида калий ва ош тузи, иккинчисида эса сульфат ва ош тузи кенг тарқалган.
Лекин хом ашёни ҳозирги пайтда қазиб олиш жиҳатига кўра республикада
Қорақалпоғистон

Республикаси асосий ўринни эгаллайди. Бу вилоятда Хўжакон

конида ош ва техник тузлар қазиб олинади. Навоий вилоятида мамлакатда
текширилган фосфорит заҳираларининг ҳаммаси жойлашган.

Нометалл қазилмалар асосан

Тошкент

(каолин,

плавик

шпати), Навоий (дала

шпати, кварц қуми) вилоятлари ва

Қорақалпоғистонда

(талк) жойлашган.

Тошкент ва Навоий вилоятларида цемент ресурслари жойлашган. Пардоз

-

ловчи плиталарни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган мармар ва гранит тошлари
заҳираларига Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва
Қорақалпоғистон

Республикаси бой ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

120

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳозирги

пайтда Ўзбекистоннинг ер фонди 44,8 млн

.

гектарни

ташкил этади ва

унинг 70 фоиздан кўпроғи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.

Қишлоқ

хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг юқори самарадор қисми бу

суғориладиган ерлар ҳисобланади. Бир гектар суғориладиган ердан олинадиган
маҳсулотнинг миқдори лалмикор ерлардан олинадиган маҳсулот

-

дан 5

-

8 марта,

яйловлардан олинадиган маҳсулотдан деярли юз

марта кўпдир. Ҳозирги пайтда

улардан олинадиган маҳсулот ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 97

фоизига тенг.

Суғориладиган ерлар сифатини аниқлашнинг энг муҳим кўрсаткичи

унумдорлик бонитетини баҳолаш ҳисобланади. Наманган, Сурхондарё, Тошкент,
Андижон, ва Самарқанд вилоятлари суғориладиган ерлари юқори унумдорлик
бонитетига эга. Суғориладиган ерлардан олинаётган ялпи қишлоқ хўжалиги
маҳсулоти Андижон, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида энг

юқори. Энг

паст кўрсаткич Қоракалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларига

тўғри келади

.

Бунга сабаб Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Сирдарё

вилоятларида бошқа минтақаларга нисбатан суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолати ёмонлашганлигидир. Яйлов ва пичанзорлар Навоий, Бухоро, Сурхондарё,
Қашқадарё

вилоятлари ва Қорақалпоғистон

Республикасида жами қишлоқ хўжалиги

ерларининг катта қисмини эгаллайди

,

шу сабабли

бу худудлар чорвачиликни янада

ривожлан

-

тириш учун кенг имкониятлар

мавжуд

.

Аҳоли ва меҳнат ресурслари барча худудларнинг иқтисодий салоҳиятини

белгиловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакат меҳнат ресурсларининг

умумий сонида Тошкент шаҳри (12%)

,

Фарғона вилояти (10,8%), Самарқанд

вилояти

(10,2%) Тошкент вилояти (8.9%). Бу жиҳатдан Сирдарё, Навоий ва Жиззах
вилоятларининг салмоғи анча кам.

Мамлакат иқтисодий салоҳиятининг асосий кўрсаткичларидан яна бири

бу

асосий ишлаб чиқариш фондларининг ривожланиш даражасидир. Ишлаб чиқариш
фондларининг миқдори бўйича хозирги пайтда минтақалар орасида Тошкент шаҳри,
Тошкент

вилояти, Фарғона

вилояти, Андижон

вилояти, Қашқадарё

вилояти ажралиб

туради. Уларда мамлакат ишлаб чиқариш кучлари

-

нинг асосий фондларининг 60

фоизидан кўпроғи жамланган. Қашқадарё ва Андижон вилоятларининг иқтисодий
салоҳиятининг ортишига кейинги йилларда уларда йирик саноат мажмуаларининг
барпо қилиниши сабаб бўлди.

Шунингдек, кўпчилик вилоятларнинг асосий ишлаб

чиқариш фондлари салоҳияти анча паст. Булар қаторига Жиззах, Сирдарё ва Хоразм

вилоятларини киритиш мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон

минтақалари табиий

-

иқтисодий салоҳиятида

Қашқадарё, Тошкент, Навоий, Бухоро

вилоятларининг ҳиссаси анча юқори ҳисобланади. Келажакда табиий бойликларни
ўзлаштириш ҳисобига ўзининг иқтисодий салоҳиятини кўтариш имкониятига эга
бўлган минтақалар қаторига Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сурхондарё
вилоятларини киритиш мумкин. Лекин, Фарғона водийси вилоятларида бу
имкониятлар анча чекланган.

Ўзбекистон Республикаси географик жойлашиш нуқтаи

-

назаридан

табиатан

қуйидаги минтақаларга бўлиб ўрганилади: Фарғона, Тошкент, Зарафшан, Жанубий,
Мирзачўл, Қуйи Амударё. Улар жойлашган жойи, табиати,

менталитети, маҳаллий

урф

-

одатлари, ахоли сони, ишлаб чиқариш маданияти,

меҳнат кўникмаси,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

121

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодиётда тутган ўрни, табиий бойликлари ва бошқа жиҳатлари билан бир

-

биридан фарқ қилади

. [9]

Бундай хилма

-

хиллик минтақанинг иқтисодий ўсишига ҳам ўз таъсирини

ўтказмай қолмайди. Минтақаларнинг республикамиз ялпи ички маҳсулотидаги
улушини қуйида

келтирилган жадвалдан ҳам кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ялпи ички маҳсулотидаги улуши

1

Минтақалар

Ялпи аҳоли

сонидаги
улуши, %

ЯИМ (ялпи

ички маҳсу

-

лотдаги

улуши, %)

ЯСМ (ялпи

саноат маҳ

-

су

лотдаги

улуши, %)

ЯҚХМ(ялпи қишлоқ

хўжали

-

гидаги

маҳсулоти

-

даги улуши,

%)

Тошкент

Фарғона

Зарафшон

Жанубий

Мирзачўл

Қуйи

Амударё

17,8

28, 6

20,2
17,1

4,4

11,9

29,4
21,1
19,2
13,3

7,2
9,8

29,6
26,5
19,1
17,7

2,3
4,8

14,3
24,3
26,4
16,6

9,3
9,1

Ўзбекистон
Республикасида

100

100

100

100

Жадвалдан кўриниб турибдики, минтақаларнинг юқорида санаб ўтилган

хусусиятлари худуднинг ялпи ички маҳсулотдаги улушига таъсир кўрсатган.

2019 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 424,1 трлн. сўм бўлса, 2020

йилнинг биринчи чораги бўйича 110,5 трлн.сўмни ташкил этган, бу жон бошига

3,25 млн. сўмга (341 долларга) тенг.

[11]

2019 йилда республикамиз аҳолиси сони 33

375

800 кишини ташкил қилган.

[10]

Келтирилган маълумотларни

2019 йил якунлари бўйича

таҳлил қиладиган

бўлсак, Фарғона минтақасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши юқори 21,1 фоизни
ташкил қилди ва аҳоли сони юқори кўрсаткичга эга. Фарғона минтақасининг улуши

89,5

трлн. сўмни

(424,1

трлн. сўм:100 х 21.1) ташкил қилади

(21.1% -

ялпи ички

маҳсулотдаги улуши)

.

Фарғона минтақасининг улушига 9

545 478

киши (33

375

800:100 х 28,6) тўғри

келади

(28,6 % -

ялпи аҳоли сонидаги улуши)

.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда Фарғона минтақанинг киши бошига

тўғри келадиган ялпи минтақавий маҳсулоти (ЯММ) 9

365691

сўмга (89,5 трлн.

сўм

:

9 545 478

киши) тенг. Агар АҚШ валютасига айлантирсак, 983 долларни

(9 365691

сўм

: 9530

сўм) ташкил этади (9530 сўм ўша даврдаги

ўртача валюта курси).

Шунингдек,

Зарафшон минтақасини кўриб чиқадиган бўлсак, ялпи ички

маҳсулотдаги улуши 81.4

трлн. сўмни (424,1трлн. сўм:100 х 19.2) ташкил қилади

(19.2

% -

ялпи ички

маҳсулотдаги улуши), аҳоли сони 6741911

кишидан

(33 375 800

киши

:100

х

20,2) иборат

(20,2% -

ялпи аҳоли сонидаги улуши

)

. Бу

кўрсаткичлардан

фойдаланиб, киши бошига тўғри келдиган ялпи худудий маҳсулоти аниқлайдиган
бўлсак, 12

149

253 сўмга (81.4

трлн.

сўм

: 6741911

киши

)

тенг. Агар

АҚШ

валютасига

айлантирсак, 1275

долларни (12149253

сўм

: 9530

сўм) ташкил этади.

1

Статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

122

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тошкент минтақасини олдиган бўлсак, ЯИМ улуши 12

3

.4 трлн. сўмга (424,1трлн.

сўм:100 х

29.4

) тенг

(29.4% -

ялпи ички маҳсулотдаги улуши

)

. Аҳоли сони 5940824

киши (33

375 800

:100 х 17,8). ЯИМ аҳоли жон бошига ҳисобласак,

20 91

9856 сўмга

(123

.4 трлн.

сўм

: 5940824

киши

).

Агар

АҚШ валютасига айлантирсак, 2197 долларни

(20 939856

сўм

: 9530

сўм) ташкил этади.

Демак,

минтақани ялпи ички маҳсулотдаги улуши ёки ялпи худудий маҳсулоти

ҳажми нафақат ишлаб чиқариш хажми балки, аҳоли сонига ҳам боғлиқ экан.
Таҳлилимизда Фарғона минтақасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 89,5 трлн.
сўмни,

Зарафшон минтақасини кўриб чиқадиган бўлсак, ялпи ички маҳсулотдаги

улуши 81.4трлн. сўмни ташкил этади.

Киши бошига тўғри келадиган ялпи худудий

маҳсулот Фарғона минтақасида 983 долларни ташкил этса,

Зарафшон минтақасида

1275 доллар, Тошкент минтақасида 2197 долларга тенг.

Агар 2018 йилда

Республикамизда ЯИМ аҳоли жон бошига ўртача 1 533 доллардан тўғри келишини
инобатга олсак, қилинган таҳлил бўйича фақат Тошкент минтақасида иқтисодий
ўсишга эришилган. Лекин, худуднинг ўзига нисбатан қолган минтақаларда ҳам
нисбатан иқтисодий ўсишга эришилган.

Хулоса ва таклифлар

Макроиқтисодий барқарорликка эришиш кўп жиҳатдан ялпи ички маҳсулот

ўсишини таъминловчи омиллардан самарали фойдаланиш, унинг тармоқ тузилишини
такомиллаштириш, ялпи ички маҳсулот таркибий компонентларининг оптимал
нисбатини таъминлаш, иқтисодий ўсиш моделларидан энг мақбулларини танлаш
каби муҳим масалаларни ечиш билан боғлиқ бўлиб, ушбу жараёнларни
макроиқтисодий таҳлил қилиш ва методологик жиҳатдан такомиллаштириш, бу
бўйича амалий тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётининг
ўсишини тезлаштиради.

Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил

этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан
фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар жумласига ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи
ҳам киради. Бу кўрсаткич миграция бўйича халқаро ташкилот

(МХТ) талаби бўйича

олдинги кўринишида ҳисобланган ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан
моҳиятан бир хил

деб кўрсатилади. Шу сабабли кўп холларда миллий иқтисодиёт

ривожланишини таҳлил этишда ялпи миллий маҳсулот

(ЯММ) кўрсаткич

ишлатилмайди.

Алоҳида олинган худудларнинг иқтисодий ўсишини таҳлил қилишда

ялпи худудий маҳсулот кўрсаткичларидан фойдаланилади, лекин

иқтисодий

адабиётларда унга аниқ таъриф берилмаган.

Юқорида келтирилган иқтисодчи олимларнинг

таърифларидан фойдала

-

ниб,

ялпи худудий маҳсулотга қуйидагича таъриф берамиз:

“Ялпи худудий маҳсулот (ЯХМ)

-

алоҳида олинган худудда резидент ва норезидентлар томондан маълум даврда

ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)
қийматидир. Ялпи худудий маҳсулотлар йиғиндиси ялпи ички маҳсулотга

тенгдир”

.

2

Ушбу

таърифни қуйида келтирилган расм орқали ҳам

ифодалаш мумкин.

2

Муаллифлик таърифи.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

123

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ялпи худудий маҳсулот

Худудда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб
чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва
кўрсатилган хизматлар) қиймати

Худудда хорижий корхоналар
томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулот (бажарилган ишлар ва
кўрсатилган хизматлар) қиймати

Расм. Маълум бир даврда яратилган ялпи худудий маҳсулот таркиби

Бизнинг фикримизча ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан ялпи

миллий даромад (ЯМД) ҳамда

ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичлари

мантиқан ва

таркибан бир

-

биридан фарқ қилади. Жумладан, иқтисодий луғатлардан даромад

билан маҳсулотнинг фарқи кўрсатиб қўйилган. Шу сабабдан алоҳида олинган
мамлакатнинг иқтисодий ўсишни аниқлаш ва таҳлил қилиш учун ЯММ “Ялпи миллий
маҳсулот” кўрсаткични макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олиш мақсадга
мувофиқдир.

Шунинг учун

мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш,

миллий иқтисодиёт ривожла

-

нишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада

ривожлантириш бўйича чора

-

тадбирлар ишлаб чиқишда

ҳар

-

хил иқтисодий

кўрсаткичлардан

фойдаланиш деб хулоса қилиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси №19 (7521), 2020 йил 25 январь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида»ги Фармони.

3.

Абдулқосимов Ҳ. “Макроиқтисодий тартибга солиш ва Ўзбекистоннинг

барқарор ривожланиши. Монография”. Т. : “Akademiya”, 2011 й.

4.

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика:

Учебник.

-7-

е изд.перераб. и

доп.

-

М.:

Издательство “Дело и сервис”, 2005. 25

-

с

.

5.

Ахмедов

Д.К.,

Ишмухамедов

А.Э.,

Жумаев

К.,

Джумаев

З.А.

«Макроиктисодиёт» Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси
нашриёти 2004.

6. Набихужаев А., Шеров Ю

.,

Султонов П.

Макроиктисодий барқарорлик

кўрсаткичлари ва уларнинг Ўзбекистондаги динамикаси. // Иқтиссод ва Молия. №2

2011.

7. Ўлмасов А., Вахобов А. “Иқтисодиёт назарияси”. Дарслик.Т.:“Iqtisod

-

Moliya”,

2014 й.

8.

“Biznes

-

эксперт” журнали №8 (92).2015.

9.

“Иқтисодиёт ва ҳисобот” журнали № 6 1997.

10. http: // www.stat.uz
11.

Тошкент, 24

-Sputnik.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. "Халк,сузи" газетаси №19 (7521), 2020 йил 25 январь.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида»ги Фармони.

Абдулк,осимов X- "Макроик,тисодий тартибга солиш ва Узбекистоннинг барцарор ривожланиши. Монография". Т.: "Akademiya", 2011 й.

Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика: Учебник. -7-е изд.перераб. и доп.-М.: Издательство "Дело и сервис", 2005. 25-с.

Ахмедов Д.К., Ишмухамедов А.Э., Жумаев К., Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» Т.: Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамгармаси нашриёти 2004.

Набихужаев А., Шеров Ю., Султонов П. Макроиктисодий баркдрорлик курсаткичлари ва уларнинг Узбекистондаги динамикаси. // Ицтиссод ва Молия. №2 2011.

Улмасов А., Вахобов А. "Ик,тисодиёт назарияси". Дарслик.Т.:"1р115об-МоПуа", 2014 й.

"Biznes-эксперт" журнали №8 (92).2015.

"Ицтисодиёт ва ^исобот" журнали № 6 1997.

http: // www.stat.uz

Тошкент, 24-Sputnik.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов