Нодавлат таълим муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
86-92
19
1
Поделиться
Абдуллаев, А. (2020). Нодавлат таълим муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий солиқ. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 86–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11302
Айбек Абдуллаев, Ташкентский Финансовый Институт

Преподаватель кафедры бухгалтерского учета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада нодавлат таълим муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаш муносабатларини ташкил этиш, давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги иш ҳақи миқдорларини қиёсий таҳлили, иш ҳақи фондидан тўланадиган ижтимоий солиқ тўловни такомиллаштириш бўйича фикр юритилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

86

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕҲНАТГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ

Абдуллаев Айбек Назарбаевич

Тошкент Молия институти “Бухгалтерия ҳисоби”

кафедраси ўқитувчиси

Ўзбекистон, 100000, Тошкент, А.Темур кўчаси, 60А

e-mail:

aybek2004@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада нодавлат таълим муассасаларида меҳнатга ҳақ

тўлаш муносабатларини ташкил этиш, давлат ва нодавлат таълим
муассасаларидаги иш ҳақи миқдорларини қиёсий таҳлили, иш ҳақи фондидан
тўланадиган ижтимоий солиқ тўловни такомиллаштириш бўйича фикр
юритилган

.

Калит сўзлар:

нодавлат таълим муассасаси, иш ҳақи, иш ҳақига устамалар,

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов, солиқ
ставкаси

.

Abstract:

This article deals with the issues of organizing wage accounting, comparing

salaries between state and non-governmental educational institutions, calculating a single
social payment and other aspects in the field of organizing wages. And also made
conclusions on the use of a special rate of unified social payment for non-governmental
educational institutions.

Key

rds:

non-governmental educational institution, wage fund, salary, unified

social payment, income tax, tax rate.

Кириш

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектларда

меҳнатга ҳақ тўлаш муносабатлари амалдаги меъёрий

-

ҳуқуқий хужжатлар

асосида

ташкил этилиши белгилаб берилган. Хусусан, мазкур меъёрий талаблар, нодавлат
таълим муассасасларига ҳам таалуқлидир.

Маълумки, эркин иқтисодиётда меҳнат ҳақини тартибга солиб туриш асосан

локал ҳужжатлар воситасида амалга оширилади. Меҳнат ҳақи миқдорини бевосита
марказлаштирилган тартибда давлат томонидан белгилаш фақат бюджет тармоқлари
ходимлари учун қўлланилади. Лекин амалиётда давлат томонидан хусусий
мулкчиликка асосланган юридик шахсларда ҳам меҳнат муносабатларига таъсир
воситалари қўлланилади. Хусусан, давлат энг кам иш ҳақини ўрнатиш, ягона тариф
сеткасини жорий этиш, меҳнат ҳақи таркибини белгилаш, унинг маълум шаклларини
жорий этиш ва миқдорини индексация қилиш орқали хусусий мулкчиликка
асосанланган хўжалик юритувчи субъектлардаги меҳнатга ҳақ тўлаш муносабатларига
таъсир кўрсатиб келмоқда.

Мазкур воситалар ичида иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил

республика миқёсида ўрнатиладиган энг кам меҳнат ҳақи миқдоридир. Кўплаб

мамлакатларда (АҚШ, Франция, Испания, Канада, Бельгия, Португалия, Австралия,
Янги Зеландия, Исроил ва бошқалар) энг кам меҳнат ҳақи давлат томонидан (одатда
энг кам соатбай иш ҳақи кўринишида) белгилаб қўйилади. Айни пайтда қатор бошқа


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

87

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мамлакатларда (Италия, Швейцария, Австрия, Норвегия, Дания, Ирландия)

умумдавлат миқёсида меҳнат ҳақи минимуми ўрнатилмайди.

Амалда хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритувчи субъектлар

юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя этиб келинишига эришилмоқда. Лекин, бу
меъёрлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам меъёрига нисбатан белгиланган
талаблардир. Ўз

-

ўзидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг юқори чегерасига нисбатан талаб

қўйилмаган. Лекин, иш ҳақининг юқори миқдорига нисбатан талаб қўйилмаслиги
хўжалик юритувчи субъектларда иш ҳақини юқори миқдорда белгилашга қизиқиш ва
харакатларини фаоллашига олиб келаётганлиги йўқ. Сабаби, амалда иш ҳақи фондига
нисбатан белгиланган ижтимоий солиқ иш берувчиларнинг иш ҳақи миқдорини
оширмасликка таъсир қилиб келаётган асосий омиллардан биридир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Нодавлат таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос

хусусиятлари

Н.Бровкина,

И.Токарев,

О.И.Федорченко,

О.В.Колибаба

ва

Т.В.Тимофеева каби хорижий олимларнинг илмий изланишларида ёритиб берилган.
Бу илмий ишларда асосан олий таълим тизимидаги нодавлат таълим хизматларини
кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва
юритиш, уларда даромадларни тан олиш тартиби, харажатларни гуруҳлаш ва
нодавлат таълим муассасаларидаги бухгалтерия ҳисобининг бошқа жиҳатлари
хусусида фикр юритилган. Мамлакатимиз олимларидан О.Неъматов, М.Хожиев ва
А.Тўраевлар нодавлат

-

нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос

хусусиятлари тўғрисида илмий ишланишлар олиб борган. Лекин уларнинг илмий
ишларида асосан нодавлат

-

нотижорат ташкилотларини мустақил

иқтисодий субъект

сифатидаги мақоми, мақсади, устав вазифалари, маблағларни шакллантириш
манбалари, тушумлар ва сарфлар ўртасидаги фарқнинг фойда сифатида тан
олинмаслиги, нодавлат

-

нотижорат ташкилотларида ҳисоб сиёсатини тузиш ва бошқа

ижтимоий аҳамиятли масалалар муҳокама қилинган.

Фикримизча, юқоридаги олимларнинг илмий изланишларида ҳозирги кунда

амалиётдаги айрим долзарб масалалар, хусусан, давлат ва нодавлат таълим
муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва иш ҳақи фондига нисбатан
ҳисобланадиган ижтимоий солиқ миқдорлари таққослаб, таҳлил қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–

3454-

сон

қарори

билан тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар қисмида

нодавлат таълим муассасаларига солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи берилиб,
2018 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим муассасалари ходимлар сонидан
қатъи

назар Ягона солиқ тўловини (ЯСТ, 2020 йил 1 январдан бошлаб айланмадан

олинадиган солиқ) тўлашга ўтишга ҳақли бўлди. Ушбу қарор бевосита иш ҳақи
фондига нисбатан иш берувчиларнинг ажратмаларига ҳам ўз таъсирини
ўтказганлигини инобатга олсак, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ишловчи
ўқитувчиларга тўланадиган иш ҳақи миқдоридаги тавофут ва унинг натижасида юзага
келиши мумкин бўлган ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг долзарблиги янада

ошди.

Тадқиқот методологияси

Мақолани

тайёрлашда

Ўзбекистон

Республикасида

нодавлат

таълим

хизматларини кўрсатиш фаолиятига оид меъёрий

-

ҳуқуқий хужжатлар, тармоққа оид


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

88

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

локал қарор ва низомлар, нодавлат

-

нотижорат ташкилотларида солиққа оид

муносабатлари ва бошқа адабиётларни тизимли тадқиқ қилиш асосида нодавлат
таълим хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда меҳнатга ҳақ тўлаш
ва ягона ижтимоий тўлов муносабатларини таҳлили амалга оширилган, мазкур
кўрсаткичларни давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги ҳолатини таққослаш
орқали таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар

Муаян бир фаолиятга солиқ имтиёзлари берилишида албатта, иқтисодиётнинг

шу тармоғини ёки худудларни ривожлантириш назарда тутилиши табиийдир.
Фикримизча, таълим хизматлари учун берилган имтиёзлар ҳам биринчи навбатда
давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида рақобатни юзага келтиришга ва шу
аснода таълим тизимини ривожлантиришга хизмат қилиши лозим. Рақобат бор
жойда ривожланиш бўлиши табиийдир. Лекин, соғлом рақобат муҳитини юзага
келишига бир қатор омиллар таъсир этади. Ушбу омиллардан

бири бу давлат ва

нодавлат таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдори
ҳисобланади

.

Давлат умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

2005

йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг

такомиллаштирилган

тизимини

тасдиқлаш

тўғрисида”

275

-

сон

1

қарорининг

1-

иловаси билан тасдиқланган “Халқ таълими муассасалари педагог

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари”га
мувофиқ ўқитувчининг маълумоти ва малакасидан келиб чиқиб уларга

ўртача

ҳисобда

1.500.000 сўмдан 2.225.000 сўмгача иш ҳақи тайинланиши белгилаб

берилган.

Худди шу талаблар асосида

нодавлат таълим муассасалари томонидан

ўқитувчиларга тўланаётган иш ҳақи қуйидаги

1-

жадвалда келтирилган.

1-

жадвал

Нодавлат таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорлари тўғрисида

маълумот

2

Лавозим номи

Ўқувчилар сони

Бир ойлик иш ҳақи миқдори

1.

Инглиз тили ўқитувчиси

10-

12 нафар

700.000 сўмдан –

1.000.000 сўмгача

2.

Математика ўқитувчиси

15 нафар

700.000 сўмдан

-

900.000 сўмгача

3.

Бошқа фан ўқитувчилари

10 нафар

700.000 сўмдан

-

900.000 сўмгача

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, давлат ва нодавлат таълим

муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг иш ҳақлари ўртасида сезирли тафовутлар
мавжуд. Хусусан, давлатга тегишли бўлган таълим муассасада ишловчи ўқитувчининг
бир ойлик ўртача оклади 1.500.000 сўмни ташкил этса, нодавлат таълим секторида бу
кўрсаткич анча пастдир. Хусусан, Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган чет тилларини
ўргатишга

ихтисослашган

нодавлат

таълим

муассасаларининг

бухгалтерия

маълумотлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хусусий мулкка асосланган нодавлат
таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг деярли 70

-

80 фоизига

республикада белгиланган иш ҳақининг энг кам меъёри доирасида иш ҳақи

1

http://www.lex.uz/acts/941876

2

Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосан тайёрланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

89

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобланмоқда. Амалдаги тариф сеткага

3

мувофиқ 2020 йил 1 февралдан бошлаб

республика ҳудудида энг кам иш ҳақи миқдори 679.330 сўмга тенг. 2

-

жадвалда

давлат ва нодавлат таълим муассасаларида чет тили фани ўқитувчиларининг иш ҳақи
миқдори, иш ҳақидан ушланмалар, ишларнинг юкламаси ва бошқа кўрсаткичларини
таҳлил қилиб чиқамиз.

2-

жадвал

Давлат ва нодавлат таълим муассасаларида чет тили фани ўқитувчиларининг иш

ҳақи

миқдорлари

ва улардан ушланадиган солиқ ва мажбурий тўловларни

таққослаш жадвали

4

Кўрсаткичлар

Давлат таълим

муассасаси

Нодавлат таълим

муассасаси

Фарқи

(+,-)

1

2

3

4

5=(4-3)

1.

Ўқувчилар сони, нафар

12-15

12-15

0

2.

Бир ойда ўтиладиган дарс
машғулотлари сони

8

8

0

3.

Дарс вақтининг давомийлиги,
минут

40

40

0

4.

Бир ой давомида ўтилган дарс
вақти, минут

320

320

0

5.

Ўқитувчининг ўртача иш ҳақи,
сўм

1500000

700000

-900000

6.

1 минут дарс соатига тўғри
келадиган ҳақ миқдори, сўм

4687,5

(1.500.000/320)

2187,5 сўм

(700.000/320)

-2500

7.

Иш

ҳақидан

ушланган

жисмоний

шахсларнинг

даромад солиғи (12%)

180000

84000

-96000

8.

Иш ҳақи фондига нисбатан
ЯИТ (25 ва 12 фоиз), сўм

375000

84000

-291000

Ижтимоий солиқ миқдори бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари,

шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик
шахслар учун 25 фоиз, бошқа корхона ва ташкилотлар учун 12 фоиз қилиб
белгиланган.

5

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, чет тили фани ўқитувчиларига

давлат ва нодавлат

таълим муассасаларида ҳар хил иш ҳақи тўланмоқда. Ваҳоланки,

нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи муассасалар ҳам давлат таълим
стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув режа ва ўқув дастурлар
асосида таълим фаолиятини олиб борадилар. Дарс машғулотларининг давомийлиги
ва ўқувчилар сони ҳам деярли бир ҳил. Лекин дарс машғулотларининг 1 минут вақти
учун тўланадиган фарқ 2812,5 сўмни ташкил этмоқда. Бу эса, нодавлат таълим
муассасасидаги чет тили фани ўқитувчисига давлат таълим муассасасидаги чет тили
фани ўқитувчисига нисбатан 2,5 баробар кам миқдорда иш ҳақи тўланиб
келаётганлиги билдиради.

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини

янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 775

-

сонли қарори. http://www.lex.uz/docs/4514781

4

Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосан тайёрланган.

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга бюджет мўлжаллари

тўғрисида”ги ПҚ

-4086-

сонли қарори. “Халқ сўзи” газетаси, 28.12.2018 й. 270(7228)

-

сон.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

90

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Нодавлат ва давлат таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг иш

ҳақлари

ўртасидаги бундай тафовут бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга

тўланадиган мажбурий тўловлар миқдорига ҳам катта таъсир кўрсатади. Юқоридаги

3-

жадвалга кўра нодавлат таълим муассасасида ишловчи ходимнинг иш ҳақидан

72.000 (600.000х12%) сўм миқдорида даромад солиғи ва иш ҳақи фондига нисбатан
72.000 (600.000х12%) сўм миқдорида ижтимоий солиқ ҳисобланган. Худди шу
вазифани амалга оширган давлат таълим муассасасида ишловчи ўқитувчининг иш
ҳақидан бюджетга 180.000 (1.500.000х12%) сўм миқдорида жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи ва 375.000 (1.500.000х25%) сўм миқдорида ижтимоий солиқ
ҳисобланган. Бу ерда ҳам даромад солиғи ва ижтимоий солиқ миқдорида сезиларли
фарқлар юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ

-1875-

сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

қарори

6

билан чет тили фани ўқитувчиларининг иш ҳақларига 15 фоиз

миқдорида устама ҳақ белгиланлигини инобатга олсак, юқоридаги таҳлилда
келтириб ўтилган рақамлар ўртасидаги фарқлар ҳам яна камида 15 фоизга ошиши
табиийдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва
давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга бюджет мўлжаллари

тўғрисида”ги ПҚ

-4086-

сонли қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб бюджет ва

давлат ташкилотлари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган
юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов миқдори 12 фоиз қилиб белгиланди
(2018 йилда бу кўрсаткич 15 фоиз бўлган). Шунга қарамасдан, амалиётда
тадбиркорлик субъектларида иш ҳақини тўлиқ ва расмий тўлаб борилишига
мойиллик етишмаяпти. Демак, бу йўналишда ҳали ечимини кутаётган масалалар бор.
Яъни, нодавлат таълим муассасаларида иш берувчилар томонидан ўқитувчи ва
ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдорларини давлат таълим муассасалари
ўқитувчилари иш ҳақига тенглаштириш бўйича кўникмаларни шакллантириш лозим.
Бундай муаммолар нафақат нодавлат таълим муассасалари, балки, хусусий мулкка
асосланган иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фаолият юритаётган кўплаб
хўжалик юритувчи субъектларда ҳам кузатилмоқда. Фикримизча, олдинги даврларда
расмий иш ҳақи миқдорларининг кам кўрсатилишига жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи ставкаларининг прогрессив характерга эга эканлиги ва
ҳисоб

-

китоб механизмининг кўпчиликка тушунарсиз бўлганлиги таъсир кўрсатган

бўлиб, бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2019 йил 1 январдан
бошлаб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари
пропорционал тарзда (12 фоиз) белгилаб берилди. Лекин, бу ҳам иш берувчиларга
расмий иш ҳақи миқдорини ҳақиқий иш ҳақи миқдори билан тенглаштиришга бўлган
харакатларини фаоллаштиришга етарли бўлмаяпти, назаримизда. Бунга иш ҳақи
фондига нисбатан иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳам сабаб
бўлмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, нодавлат таълим муассасаларида иш
ҳақи фондига нисбатан ҳисобланадиган ижтимоий солиққа регрессив ставкаларни
қўллаш

амалиётини жорий қилиш лозим. Яъни, қанча кўп иш ҳақи ҳисобланса, шунча

6

“Халқ сўзи”

газетаси, 11.12.2012 й., 240 (5660)

-

сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й.,

06/19/5759/3385-

сон


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

91

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кам миқдорда ижтимоий солиқ тўланиши иш берувчининг иш ҳақини тўлиқ

ва

расмий равишда тўланишидан манфаатдорлигини оширади. Бу ҳолат, ўз

-

ўзидан

давлат бюджетига тўланадиган тўловларнинг ҳам ортишига олиб келади.

3-

жадвал

Нодавлат таълим

муассасалари учун ягона ижтимоий тўловнинг

табақалаштирилган ставкалари

7

Иш ҳақи миқдори

Ягона ижтимоий тўлов ставкаси

1

7

00.000 сўмдан

1.000.000 сўмгача

12 фоиз

2

1.000.000 сўм + 1 сўмдан

1.500.000 сўмгача

10 фоиз

3

1.500.000 сўм + 1 сўмдан

2.000.000 сўмгача

8 фоиз

4

2.000.000 сўм + 1 сўмдан

ва ундан юқори

7 фоиз

Агар нодавлат таълим муассасасида 10 нафар ўқитувчи ишлайдиган бўлса,

уларнинг ҳозирги кундаги бир ойлик иш ҳақи фонди ўртача 7.000.000 (10х700.000)
сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур иш ҳақи фондига нисбатан давлат бюджетига
тўланадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 840.000 сўмни (7.000.000х12%)
ва ижтимоий солиқ ҳам 840.000 (7.000.000х12%) сўмни ташкил этмоқда. Мазкур
нодавлат таълим муассасасида ишловчи ходимларнинг иш ҳақига нисбатан
тўланадиган ижтимоий солиқ бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш орқали
қуйидаги

5-

жадвалда келтирилган натижаларга эришиш мумкин.

4-

жадвал

Ягона ижтимоий тўлов бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш амалиётини

жорий қилиши натижасида кутилаётган натижалар

8

Иш хаки

Ходимла

р сони

Бир

ойлик иш

хаки фонди

Жисмоний шахсларнинг

даромад солиги

Ижтимоий солиқ

ставка

сумма

ставка

сумма

I.

Иш ҳақи, солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоб

-

китобининг амалдаги ҳолати

800 000

10

8 000 000

12

960 000 12

960 000

ЖАМИ

10

8 000 000

960 000

960 000

II.

Иш ҳақи, солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоб

-

китобига киритилаётган таклиф

натижасида бўладиган ўзгаришлар

800 000

2

1 600 000

12

192 000 12

192 000

1 100 000

3

3 300 000

12

396 000 10

330 000

1 700 000

4

6 800 000

12

816 000

8

544 000

2 200 000

1

2 200 000

12

264 000

7

154 000

ЖАМИ

10

13 900 000

1 668 000

1 220 000

ФАРКИ

-

5 900 000

708 000

260 000

7

Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосан тайёрланган.

8

Муаллиф томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига асосан тайёрланган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

92

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги жадвал маълумотларига кўра, ижтимоий солиққа нисбатан

табақалаштирилган (регрессив) ставкаларни қўллаш натижасида 10 нафар ходим
ишловчи нодавлат таълим муассасасида норасмий иш ҳақи тўланишини олдини олиш
билан бирга давлат бюджетига 708.000 сўм миқдорида жисмоний шахсларнинг
даромад солиғи ва 260.000 сўм миқдорида ижтимоий солиқнинг кўпроқ тушишига
ҳам

эришилади.

Нодавлат

таълим

муассасаларининг

сони

йилдан

-

йилга

кўпайиб

бораётганлигини инобатга олсак, ижтимоий солиққа нисбатан қўлланиладиган
табақалаштирилган ставкаларни қўллаш амалиёти ўз самарасини беришига
ишонамиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга бюджет

мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ

-4086-

сонли қарори. “Халқ сўзи” газетаси, 28.12.2018 й.

270(7228)-

сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ

-1875-

сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

қарори

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги

“Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 47

-

сонли

қарори.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги

“Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги

775-

сонли қарори.

6. О.И.Федорченко “Организация бухгалтерского учёта в негосударственных

образовательных учреждениях”. Научная электронная библиотека «Киберленинка»

7. О.В.Колибаба “Бухгалтерский учёт расходов и доходов негосударственный

образовательных учреждениях”. Автореферат диссертации. Москва 2012 й.

8. Хожиев М.С. “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоботи

ва уни тақдим этиш масалалари”. “Халқаро молия ва ҳисоби” электрон журнали. 2016
йил, октябрь, 2

-

сон.

9.

Неъматов О. “Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби:

муаммо ва ечимлар”. “BIZNES

-

ЭКСПЕРТ” журнали, 20.09.2016 й. №8(104)

-2016

10. Тўраев А.Н. “Procedure for Drawing Up And Presenting Accounting Policies In

Non-

State Non Profit Organizations”. International Journal of Psychosocial Rehabilitation,

Vol. 24, Issue 06, 2019 ISSN: 1475-7192

11. www.norma.uz
12.

www.lex.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг Мех,нат кодекси.

'Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Узбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроицтисодий курсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари камда 2020-2021 йилларга бюджет мулжаллари туг рис и да" ги ПК.-4086-сонли карори. "Халк сузи" газетаси, 28.12.2018 й. 270(7228)-сон.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПК.-1875-сонли "Чет тилларни урганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги карори.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2019 йил 18 январдаги "Мекнатга как тулаш ягона тариф сеткасига узгартириш киритиш какида"ги 47-сонли карори.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Мекнатга как тулаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тугрисида"ги 775-сонли карори.

О.И.Федорченко "Организация бухгалтерского учёта в негосударственных образовательных учреждениях". Научная электронная библиотека «Киберленинка»

О.В.Колибаба "Бухгалтерский учёт расходов и доходов негосударственный образовательных учреждениях". Автореферат диссертации. Москва 2012 й.

Хожиев М.С. "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг бухгалтерия кисоботи ва уни такдим этиш масалалари". "Халкаро молия ва кисоби" электрон журнали. 2016 йил, октябрь, 2-сон.

Неъматов О. "Нодавлат нотижорат ташкилотларида бухгалтерия кисоби: муаммо ва ечимлар". "BIZNES-ЭКСПЕРТ" журнали, 20.09.2016 й. №8(104)-2016

Тураев А.Н. "Procedure for Drawing Up And Presenting Accounting Policies In Non-State Non Profit Organizations". International Journal of Psychosocial Rehabilitation, Vol. 24, Issue 06, 2019 ISSN: 1475-7192

www.norma.uz

www.lex.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов