Инновацион фаолият ва унинг натижаларини тижоратлаштиришнинг назарий ва услубий асослари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
116-131
11
4
Поделиться
Норов, А. (2020). Инновацион фаолият ва унинг натижаларини тижоратлаштиришнинг назарий ва услубий асослари. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 116–131. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11306
Асрор Норов, Бухарский государственный университет

независимый исследователь, заместитель руководителя Министерства инновационного развития

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада инновация тушунчасига батафсил таърифлар ерилган. Шунингдек, инновациянинг ҳаёт циклининг асосий таркибий қисмлари белгиланган ҳамда Ўзбекистон корхоналари учун кредит олиш бўйича чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича тавсиялар келтирилган.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

116

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

ТИЖОРАТЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ

АСОСЛАРИ

Норов Асрор Эгамбердиевич – Бухоро давлат университети мустақил

изланувчиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

ўринбосари

E-mail:

norovasror1@gmail.com

Аннотация:

Мазкур мақолада инновация тушунчасига батафсил таърифлар

берилган. Шунингдек, инновациянинг ҳаёт циклининг асосий таркибий қисмлари
белгиланган

ҳамда Ўзбекистон корхоналари учун кредит олиш бўйича

чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича
тавсиялар келтирилган

.

Калит сўзлар:

инновация, инновацион жараён, инновацион фаолият,

тижоратлаштириш, Партисипатив тамойили, интеллектуал мулк,

базис

инновациялар

.

Abstract:

This article provides a detailed definition of the concept of innovation. It

also identifies key components of the innovative life cycle and provides recommendations
for reducing the credit constraints for Uzbek enterprises and developing the financial
system as a whole.

Key words:

innovation, innovation process, innovation, commercialization,

participatory principle, intellectual property, basic innovation.

Кириш

Мамлакатда ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда

аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол
тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш ва рағбатлантиришга, инновацион

ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолият жадал
ривожланиши

учун

зарур

шарт

-

шароитларни

яратишга

алоҳида

эътибор

қаратилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари мамлакатда фаол

тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт

-

шароитларни

янада яхшилашга тўсқинлик қилувчи, жумладан, қатор тизимли муаммолар
мавжудлигидан далолат беради

[1].

Бугунги кунда жаҳон тараққиёти информацион

-

инновацион даврида кечмоқда.

Бу жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи

-

бу илмий ютуқлар, янги технологияларни

жадал ўзлаштириш ва самарали бошқаришга асосланадиган ўзгаришлардир.
Натижада

иқтисодий фаолият субъектлари ўртасида инновацияларни айирбошлаш ва

амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар тобора кўпроқ намоён бўлмоқда.

Иқтисодий жараёнлардаги туб ўзгаришлар (бозорнинг глобаллашуви, ахборот

технологиялардан кенг фойдаланиш, ривожланишни бошқариш, бизнесни ташкил
этишдаги таркибий ўзгаришлар) турли корхоналарда ислоҳотлар кўламини ўсишига
сабаб бўлмоқда.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

117

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Илмий

-

техник тараққиётнинг асоси бўлиб ташкилотнинг ҳар хил соҳаларида

қўлланиладиган ва инновацияларни яратилишига сабаб бўладиган ихтиролар ва
кашфиётлар

хизмат

қилади.

Амалий

қўлланилишидан

сўнг

ихтиролар

инновацияларга айланди. Улар жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларининг
фаол бўғини ҳисобланмоқда. Замонавий маконни бундай ўзгаришларсиз тасаввур
этиб бўлмайди. “Инновация”

тушунчаси деярли барча соҳаларда қўлланилади, уй

шароитида ҳам, профессионал даражада ҳам, шу жумладан давлат раҳбарлари ва
халқаро ташкилотлар даражасида ҳам долзарб мавзу ҳисобланади.

Иқтисодий ривожланиш инновацияларни жорий этиш орқали амалга

оширилаётганига қарамай, ушбу жараённинг ўтган асрдаги секинлик билан кечиши
уни тўлиқ синаб кўришга имкон бермади. Постиндустриал давридаги жадал
иқтисодий ривожланиш сифат жиҳатдан янги хусусиятларга эга бўлди: инновацион
жараёнлар тараққиёт шартига айланди; инновациялар ишлаб чиқаришнинг етакчи
омилига айланмоқда; ўзгаришлар тезлиги ошмоқда. Инновацион фаолият асосий
фаолият мақомига давогарлик килмоқда ва корхонанинг стратегик ривожланиши
учун зарур шартидир. Адабиётларда “инновация”

тушунчасининг турли хил

таърифлари мавжуд бўлиб, улар кўпинча “янгилик”

тушунчаси билан чалкаштириб

тавсифланади. Шу муносабат билан уларнинг ўзига хос фарқларига эътибор қаратиш
лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг методологик асоси инновацияларни тижоратлаштириш ва

инновацион инфратузилмани шакллантириш муаммоларини таҳлил қилишда
комплекс

ёндашувни

қўллаш

ҳисобланади.

Таҳлил

натижалари

асосида

ташкилотларнниг инновацион фаолиятининг молиявий

-

иқтисодий асослари ва

натижадорлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида инновацияларни

тижоратлаштириш усуллари батафсил баҳоланган.

Таҳлил ва натижалар

Инновация –

бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва

маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий этилган
янгиликдир. Инсон интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, ижодий жараёни,
кашфиётлари,

ихтиролари

ва

рационализаторлигининг

якуний

натижаси

ҳисобланади.

Янги истеъмолчилик хусусиятлари ёки ишлаб чиқариш тизимларининг

самарадорлигини сифатли ошириш орқали бозорга маҳсулот (товарлар ва
хизматлар)ни етказиб бериш –

инновацияга мисол бўла олади.

Инновация –

фойдаланиш учун киритилган янги ёки сезиларли даражада

яхшиланган маҳсулот (товар, хизмат) ёки жараён, сотувларнинг янгича услуби ёки иш
амалиётидаги, иш ўринларини ташкил этишдаги ва ташқи алоқаларни ўрнатишдаги
янги ташкилий услуб ҳисобланади.

“Инновация” атамаси лотинча “novatio” сўзидан олинган бўлиб, “янгиланиш”

(ёки “ўзгариш”), “in” қўшимчаси эса лотинчадан “йўналишида” деб таржима
қилинади, агар буни яхлит “Innovatio” кўринишида таржима қилсак –

“ўзгаришлар

йўналишида” деб изоҳланади. Innovation тушунчаси биринчи бўлиб XIX

-

асрнинг

илмий тадқиқотларида пайдо бўлди.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

118

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Инновация” тушунчаси ўзининг янги ҳаётини “инновацион комбинациялар”ни

таҳлил қилиш, иқтисодий тизимларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар натижасида
ХХ

-

асрнинг бошида австриялик ва америкалик иқтисодчи Й.Шумпетернинг илмий

ишларида бошлаган. Шумпетер 1900

-

йилларда иқтисодда ушбу терминни илмий

қўллашга киритган дастлабки олимлардан эди.

Инновацияга ҳар қандай турдаги янгилик сифатида эмас, балки

мавжуд

тизимнинг самарадорлигини жиддий равишда оширадиган омил сифатида
қарашимиз лозим. Кенг тарқалган янглиш фикрлашларга қарамасдан инновациялар
кашфиётлардан фарқ қилади

Инновацияларнинг илмий кашфиётлар ва ихтиролардан фарқи

Илм

-

фан –

бу маълум маблағларни билимлар ва ғояларга айлантириш.

Инновациялар –

бу билимлар ва ғояларни маблағларга айлантиришдир.

Ихтиро –

бу янги концепцияни яратиш демак.

Инновация –

бу ихтиронинг амалий аҳамиятини ажратиб кўрсатиш ва уни

муваффақиятли сотиладиган маҳсулотга айлантириш

[2].

Янгилик

-

бу интеллектуал фаолият натижасидир; бу янги стратегия, бизнеснинг

янги модели, янги ташкилий тузилма, янги маркетинг усули, янги жараён, янги
технология, янги маҳсулот ёки уларнинг маълум бирикмаси. 1

-

расмда янгилик ҳаёт

циклининг асосий босқичлари кўрсатилган.

1-

расм. Янгиликнинг намунавий ҳаёт циклининг асосий босқичлари

[3]

Янгиликдан фарқли ўлароқ, инновация –

бу иқтисодий самара олиш учун

янгиликларни

амалда

қўллашдан

иборат

бўлган

ҳодисадир.

2

-

расмда

инновацияларни

ҳаёт

циклининг

асосий

таркибий

қисмлари

кўрсатилган.

2-

расм. Инновациянинг ҳаёт циклининг асосий таркибий қисмлари

[5]

Билимлар

йиғиш

Амалга ошириш

Тарқатиш

Оммавийлаштириш

Муаммонинг таҳлили,

уни ечими бўйича ғоя

пайдо бўлиши,

иновацион таклифни

шакллантириш,

баҳолаш ва танлаш

Инновацийон

таклифларни

янгилик киритиб

амалга ошириш

Кўпайтириш, бошқа

объектларда

инновацияларни

кўп

маротаба такрорий

ишлаб чиқариш

Инновацияни тобора

оддий товарга

айланиши

Эскириши

Назарий

ишланма

Лойиҳа

-

лаштириш

Ишлаб чиқиш

Фойдала

-

ниш

Фундаментал

тадқиқотлар,

назарий

ҳисоб

-

китоблар

Ҳужжатлар, чизмалар

ишлаб чиқиш,

тажрибалар учун

намуна тайёрлаш,
синовдан ўтказиш

Имкониятлар

тугаши, муқобил

инновация пайдо

бўлиши


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

119

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий адабиётларда “инновация”

тушунчасига таъриф бериш учун турли

хил ёндашувлар пайдо бўла бошлади. Э.А.Уткиннинг ёндашувига кўра инновация
деганда “ишлаб чиқаришга жорий этилган объект тушунилади”

[3].

И.Степанованинг фикрига кўра, “инновация” тушунчаси илмий

-

техника

салоҳиятини реал, янги маҳсулот ва технологияларни юзага чиқарадиган жараён
сифатида талқин этилади

[4].

Л.Водачек ва О.Водачкова инновацияларни “корхона фаолиятининг тизим

сифатида мақсадли ўзгариши”

деб таърифлайдилар

[5].

“Инновация”

тушунчасининг

юқоридаги

таърифлари

ўзгаришларни

микроиқтисодий хусусиятини акс эттиради ва бу ерда улар ташкилот фаолиятини
модернизациялаш омили сифатида кўриб чиқилган.

Б.Сантонинг фикрига кўра, инновация

-

бу юқори сифатли технологиялар

яратиладиган техник, ижтимоий

-

иқтисодий жараён. Л.А.Баев ва Э.В.Шугуров фикрига

кўра, “инновация”

тушунчасини аниқлашда қуйидаги ёндашувлар мавжуд

[6]:

объектга кўра ёндашув;

жараёнли ёндашув;

объект

-

нафлилик ёндашуви;

жараён

-

нафлилик ёндашуви;

жараёнли

-

молиявий ёндашув.

Объектга кўра ёндашувга

асосан, илмий

-

техник тараққиётнинг натижаси

-

янги

техника ва технология –

инновациялар бўлиб хизмат қилади. Объект мезони

қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш имконини беради:

базис инновациялар

-

йирик ихтироларни амалга оширишдан иборат,

технологияларнинг янги авлодини яратишга сабаб бўлган инновациялар;

такомиллаштирувчи инновациялар

, яъни илмий

-

технологик циклнинг

барқарор ривожланиши босқичида кўп учрайдиган кичик ихтироларни амалга
оширувчи инновациялар;

сохта инновациялар

(рационализаторлик

инновациялар) техника ва

технологияларнинг

эскирган

авлодларини

қисман

такомиллаштиришга

йўналтирилган бўлиб, одатда техник тараққиёт секинлашишига олиб келадилар,
чунки улар жамиятга ҳеч қандай самара бермайди ёки салбий таъсир кўрсатади.

Объект

-

нафлилик ёндашувига кўра

, инновация янги илмий

-

техник ютуқларни

жорий этиш асосида ишлаб чиқарилган янги истеъмол қиймати сифатида
таърифланади. Бу ерда инновациянинг нафлилик вазифаси устунлик қилади

-

жамиятнинг юқори нафлиликка эга бўлган эҳтиёжларини қондириш қобилияти.

Жараён

-

нафлилик ёндашуви

доирасида объект

-

нафлилик ёндашувдан фарқли

ўлароқ, “инновация”

категориясига янги амалий воситани барпо этиш, тарқатиш ва

қўллашнинг яхлит жараёни сифатида қаралади.

Жараён

-

молиявий ёндашув

нуқтаи назаридан, инновация

-

бу янгиликларга

сармоя киритиш, янги асбоб

-

ускуналар, технологиялар ва илмий тадқиқотларни

ривожлантириш учун молиявий ресурсларни инвестициялаш жараёни.

И.Абдураҳмоновнинг фикрига кўра, “Илм маблағга айланса, ана шу инновация”

деб таърифлайди

[7].


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

120

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шундай қилиб, “инновация”

тушунчаси кўпинча у ёки бу тадқиқотчининг аниқ

мақсади билан белгиланади. Ҳар қандай янгилик, шу жумладан жуда илғор бўлмаса
ҳам, инновация сифатида тавсифланиши мумкин.

Адабиётларда берилган “инновация”

тушунчасининг турли хил таърифлари уни

инновацион фаолият самараси, бозорга киришини ва ишлаб чиқарилган товарлар ёки
хизматларнинг сифат белгиларини ўзгаришини таъминлайдиган янги ёки
такомиллаштирилган маҳсулот ёки технологик жараён сифатида тавсифланган (1

-

жадвал).

1-

жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, инновацияларни тавсифлашда,

муаллифлар маҳсулот ёки хизматнинг такрор ишлаб чиқариш ва бозор жиҳатларига
эмас, балки сифат

-

технологик ўзгаришига асосий эътиборни қаратадилар. Бунда

эволюцион ёндашув инновацион жараённинг узлуксизлигини таҳлил қилади, ҳар бир
инновациянинг иқтисодий мазмуни эса фақат иқтисодиётнинг “инновацион сектори”
нуқтаи назаридан аниқланади. Бироқ, ишлаб чиқариш омилларининг янги бирикмаси
ва унинг натижасида товарлар ва хизматлар бозори таркибида юз бераётган сифатли
ўзгаришлар инновацион жараёнларнинг яққол кўринишидир.

1-

жадвал.

Инновация категориясининг таърифларини таққослама таҳлили

[9]

Муаллиф

Таъриф

1

2

Пригожин А.И.

Ташкилотлардаги янгиликлар кўриб чиқилган, улар янги барқарорлаштирувчи
таркибий қисмларга киритилган маълум мақсадли ўзгаришлар деб тавсифланган
(мақсадлари, технологиялари, тартиби ва бошқалар).

Зуб А.Т.

Инновацияни

ташкилотда

кейинчалик

қўлланиладиган

инновацион

ғоялар,

концепциялар ишлаб чиқиш жараёни сифатида белгилайди. Шу билан бирга,
ўзгаришлар деганда шарт

-

шароитлар ўзгариши билан боғлиқ иш усулларидаги тезкор

ва чуқур ўзгаришлар жараёни деб тушунтиради.

Асайл А.Н., Карпов Б.М.,

Перевязкин В.Б.,

Старовойтов М.К.

Муаллифлар инновацияларни илмий

-

техник тараққиётнинг ўзига хос намойиши,

янгилик элементларига хос бўлган, бозор талабини қондирадиган, самара
келтирадиган маҳсулот ёки хизматларни ишлаб чиқаришни таъминлаш қобилиятига
эга технологик жараён, янги ёки модернизациялашган маҳсулот шаклидаги ижодий
фаолият натижасидир.

Орлов Л.И.

Инновация тушунчасини янгилик ва ўзгариш тушунчаларига яқин деб ҳисоблайди.
Инновацияни қарор қабул қилиш натижаси сифатида белгилайди. У турли хил ечимлар

мос равишда илмий

-

техник ва ташкилий ечимларга асосланган илмий

-

техник ва

бошқарув инновацияларга кўпроқ эътибор беради.

Молчанов Н.И.

Инновацияни янги маҳсулот ёки хизмат сифатида, уларни ишлаб чиқариш усули, турли
соҳалардаги янгиликлар

-

ташкилий, илмий

-

тадқиқот, молиявий ва бошқалар сифатида

белгилайди. Инновацияни харажатларни тежамкорлигига ёки ушбу тежалишга шарт

-

шароитлар яратадиган ҳар қандай такомиллашув сифатида тушунади.

Громеко В.И.

Инновация деганда илмий ғоя ёки ихтиронинг иқтисодий самара берадиган амалий
қўллаш босқичига олиб чиқилишини таъминлайдиган жараён тушунилади.

Никсон Ф.

Инновацияга янги ёки такомиллаштирилган саноат жараёнлар ва ускуналарни бозорда
пайдо бўлишига олиб келадиган турли хил чора

-

тадбирларнинг (техник, ишлаб

чиқариш, тижорат характерга эга) йиғиндиси сифатида таъриф беради.

Санто Б.

У инновацияни ижтимоий

-

иқтисодий жараён деб ҳисоблайди ва ихтиролар, ғояларни

амалда қўллаш орқали такомиллаштирилган маҳсулотлар ва технологияларни
яратишга олиб келади деб изоҳ беради. Баъзи ҳолларда (инновация фойдага,
иқтисодий

самарага йўналтирилган бўлса) унинг бозорга чиқиши қўшимча даромад

келтириши мумкин.

Шумпетер И.

У инновацияни тадбиркорлик қобилиятига асосланган ишлаб чиқариш омилларининг
янги илмий

-

ташкилий комбинацияси сифатида белгилайди.

Морозов Ю.П.

У иқтисодий

самарага кўпроқ эътиборни қаратади ва инновацияларни янги

технологиялар, маҳсулотлар, ижтимоий

-

иқтисодий, технологик ва ташкилий қарорлар

шаклидаги янгиликларни самарали қўллаш сифатида белгилайди.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

121

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Завлин П.Н., Казанцев

А.К., Миндели Л.Э.

Ишлаб чиқариш жараёни ва/ёки унинг натижаларини такомиллаштиришга қаратилган
интеллектуал, биринчи навбатда, илмий

-

техник фаолият натижаларидан фойдаланиш

инновация деб ҳисобланади.

Аллен Ж.А.

У инновацияларни янги маҳсулотлар, хизматлар, жараёнлар ёки хулқ усулари жорий
этилиши ва оммавий истеъмол қилиниши деб ҳисоблайди.

Павитт К., Уолкер В.

Инновация деганда янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки технологик жараённи
бозорга чиқаришга қаратилган ҳаракатлар (техник, саноат ва савдо харакатлари)
мажмуи тушунилади.

Твисс Б.

Иқтисодий жиҳатларга эътиборни кўпроқ қаратади ва ихтиролар ёки янги ғоялар
иқтисодий мазмунга эга бўлган жараённи инновация деб ҳисоблайди.

И.Абдураҳмонов

Ўзбекистонда кўплаб салоҳиятли олимлар, илмий ходимлар турли тадқиқот
марказларда, институт ва университетларда фаолият олиб боради. “Уларда билим йўқ
эмас, бор. Демак, аввало, пул берилган, сўнгра бу билимга айланди. Лекин шу билим
ҳолатида турибди, агар биз билимни маблағга айлантиролсак, яъни knowledge based
economy десак, бу инновация бўлади

“Инновация”

категориясини турли хил талқин қилиниши сабаби инновацион

ҳодисаларнинг кўп қиррали табиатидир. Кенг маънода “инновация”

тушунчаси ишлаб

чиқаришнинг технологик асосларини тубдан модернизациялашни натижасини акс
эттиради ва янгилик бўлганлиги туфайли, биринчидан, маълум бир иқтисодий
субъектнинг юқори даражадаги ноаниқлиги, иккинчидан, унинг ҳаётий цикли
давомида узоқ муддатли самараси билан тавсифланади, яъни инновацион
жараённинг узлуксизлиги билан. Бундан келиб чиқадики, инновация ўзига хослик ва
доимийликни уйғунлаштиради.

“Инновация”

ва “инновацион жараён”

иқтисодий категориялари бир

-

бирига

яқин, аммо бир хил эмас. Инновацион жараён

-

бу инновацияларни яратиш,

ўзлаштириш ва тарқатиш каби кетма

-

кет босқичлар йиғиндиси, яъни такрор ишлаб

чиқарувчи инновация тизимининг зарурий таркибий қисми.

Замонавий

иқтисодиётда

инновациялар

нафақат

иқтисодий

ўсиш,

ривожланиш, таркибий силжишлар омилидир, балки улар барча соҳаларни,
иқтисодиёт

тармоқларини ва умуман ижтимоий ҳаётни қамраб олган. Йозеф

Шумпетернинг инновацион назариясига кўра, инновация янги маҳсулот ишлаб
чиқиш, технологик тараққиёт ва ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришни ўз
ичига олган макроиқтисодий ишлаб чиқариш функциясини ўзгартирувчи омил
ҳисобланади. Бундан ташқари, Й.Шумпетер истеъмолчи танловидаги ўзгаришларни
ҳам ишлаб чиқариш функцияларининг ўзгариши омили сифатида қараган, яъни талаб
томонидан таъсир кучи таклиф томонига ўтган.

Ўзгаришлар бўлмаганда иқтисодий тизим барқарор мувозанатга эришади, бу

эса ташқи омилларнинг таъсири паст бўлган шароитда миллий иқтисодиётнинг
асосий тизимларини ривожланишини секинлаштиради. Й.Шумпетернинг назарияси
бўйича асосий субъект

-

тадбиркор бўлганлиги сабабли, айнан у даромадни

кўпайтиришни таъминлаш учун инновациялар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Шунинг учун инновацион тадбиркорлик фаолияти натижасида эришилган юқори
даромад инновациялар асосида вужудга келади.

Инновациялар ишлаб чиқарадиган тадбиркор учун юқори даражадаги фойда

олишнинг ягона усули (К.Маркснинг фикрига кўра) мунтазам равишда янгиликлар
жорий этишдир. Бунинг сабаби, иқтисодиётда инновациялар тарқалганда бошқа
иқтисодий субъектлар инноваторга тақлид қилишади, натижада унинг иқтисодий
фойдаси тармоқ фойдасига айланади. Бу эса Й.Шумпетер назариясида


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

122

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тадбиркорнинг жамиятдаги ижтимоий аҳамиятини белгилаб беради: тадбиркор

-

тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Инновацияларнинг асосий натижаси
фойда ҳисобланади, у инноваторни жамиятни доимий тараққиётга олиб келадиган
инновацияларни доимий равишда яратишга ундайди.

Й.Шумпетернинг таъкидлашича, “янги маҳсулотни пайдо бўлиши билан

тадбиркор

рақобатчилардан

қутилади

ва

монопол

нархларнинг

асосий

тамойилларига мувофиқ равишда нарх белгилайди, бу эса капиталистик
иқтисодиётда фойданинг монопол элементи мавжудлигидан далолат беради”.
Шундай қилиб, Шумпетернинг фикрига кўра, инновациялардан самара олиш
механизми яратилади.

Й.Шумпетернинг инновацион назариясида ноаниқлик ва инновация ўртасидаги

ўзаро боғлиқлик борлиги кўп

маротаба таъкидланган. Шу билан бирга, инновациялар

бир қатор ташқи омиллар (янги қонунлар, глобаллашув ва бошқалар) таъсирида
фаоллашади, уларнинг асосида инновацияларни ишлаб чиқариш ёки нафлилик
функцияларнинг ўзгариши сифатида тавсифлаш мумкин. Инноватор

-

тадбиркор ишлаб

чиқариш ва иқтисодий жараёнга ноаниқликни киритади.

Шубҳасиз, янгиликларга доир қарор қабул қилиш жараёни ахборотнинг юқори

даражада ноаниқлик ва тўлиқ эмаслиги билан тавсифланади, аммо корхонанинг
инновацияларсиз фаолияти ҳам бозор иқтисодиётининг кейинчалик қай тарзда
ривожланишидаги

ноаниқлиги

билан

боғлиқ.

Ф.Найтнинг

фикрига

кўра,

тадбиркорликнинг моҳияти ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш ва улар учун
жавобгарлик тортишни ўз ичига олади. Й.Шумпетердаги тадбиркор ноаниқлик
келтириб чиқарадиган инновацияларни жорий қилади ва шу тариқа ноаниқликнинг
асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Найт эса тадбиркорлик, асосан, инновацияни
амалга ошира оладиган одамларга хос эканлигини таъкидлайди. Шумпетерга асосан,
ўзгаришлар, инновациялар кейинчалик ўзи одатий ҳолга айланиб боради, технологик
тараққиёт эса юқори малакали мутахассисларнинг ишига айланиб, улар олдиндан
режалаштирилган тарзда ишлашга мажбур қиладилар

[8].

Муайян мезонлар бўйича инновацияларни маълум гуруҳларга таснифи 2

-

жадвалда келтирилган

[9].

2-

жадвал

Инновациялар таснифи

Мезон

Инновацияларнинг тури

Тарқалганлиги бўйича:

-

ягона;

-

тарқоқ.

Ишлаб чиқариш циклидаги ўрни бўйича;

-

хом

-

ашёвий;

-

маҳсулотли;

-

таъминотли.

Бошқа инновациялар билан боғлиқлиги бўйича:

-

очиб берувчи;

-

инкор этувчи;

-

ўрнини босувчи;

-

қайтариладиган.

Бозорни эгаллаши бўйича:

-

маҳаллий;

-

тизимли.

Янгиликнингсалоҳияти ва даражаси бўйича:

-

радикал;

-

такомиллаштирувчи;

-

аралаш.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

123

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Корхона фаолият йўналиши бўйича:

-

технологик;

-

иқтисодий;

-

маркетинг;

-

ижтимоий;

-

экологик.

2-

жадвалда келтирилган маълумотларга қўшимча равишда шуни таъкидлаш

керакки, ақлий меҳнат маҳсули ва уни амалиётга жорий этиш ҳуқуқлари йиғиндиси
деб таърифланадиган интеллектуал мулк объектлари инновацион фаолиятнинг
муҳим натижаси саналади.

Интеллектуал мулкнинг хилма

-

хил турлари мавжуд, улар корхона капиталининг

бир қисмини ташкил этади, жумладан сотиб олинган ҳуқуқлар, франчайзинг ва
гудвилл (уни корхонанинг бизнес обрўси сифатида тавсифлаш мумкин).

Интеллектуал мулк номоддий активлар қаторига киради. Интеллектуал

мулкнинг натижаси

-

бу алоҳида шахснинг ёки илмий

-

тадқиқот гуруҳнинг ақлий ва

ижодий фаолиятининг интеллектуал маҳсули. Ушбу маҳсулот турли шаклларда
бўлиши мумкин: илмий ихтиролар, илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик

ишларинининг натижалари, шунингдек турли соҳаларда консалтинг хизматлари, яъни
интеллектуал мулк объектлари (ИМО).

Интеллектуал мулк объектлари патент ҳуқуқи (саноат мулки объектлари) ва

муаллифлик ҳуқуқига эга объектларга бўлинади. Саноат мулки объектларига
ихтиролар, саноат намуналари, шунингдек товар белгилари, корхона номи ва
бошқалар киради.

Кўп ҳолларда инновациялар иқтисодиётнинг реал секторига турли хил

ихтироларни жорий этиш натижасида яратилади, уларга жаҳон миқёсидаги
янгиликлар, технологик даражаси ва саноатдаги истеъмоли юқори бўлган янги
қурилмалар, моддалар, технологиялар, табиий ҳужайралар (ўсимликлар ва
ҳайвонларнинг) киритиш мумкин

[10] (3-

расм).






3-

расм. “Ихтиро”

ва “инновация”

тушунчаларининг таққослама таҳлили


3-

расмни таҳлил қилганда, шуни таъкидлаш керакки,

барча муаллифлик

ҳуқуқига эга объектларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:

-

монографиялар, диссертациялар, илмий

-

тадқиқот ишлари ҳисоботлари,

илмий

-

амалий конференциялардаги мақолалар, техник ҳужжатлар, компьютер

дастурлари ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар ва бошқаларни ўз
ичига олган техник гуруҳ;

-

турли санъат асарларини ўз ичига олган гуманитар гуруҳ.

Интеллектуал мулкнинг муҳим қисмини интеллектуал мулк объектларидан

фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.

Техника олами




Яратиш

Техника олами




Яратиш

Бизнес олами




Жорий этиш

Ихтиро

Инновация


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

124

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таъкидлаш жоизки, патентлар, мулк объектларининг сертификатлари,

шунингдек лицензия шартномалари саноат мулки объектларидан фойдаланишда
қўлланилади. Шу билан бирга, муаллифлик ҳуқуқига эга объектлардан фойдаланиш
муаллифлик

шартномалари

ва

олди

-

сотди

шартномалари

билан

расмийлаштирилади

.

Инновация ҳам маҳсулот, ҳам технологик жараён бўлиши мумкин (тўлиқ ёки

алоҳида элементлар бўйича). Янгилик даражаси бўйича инновациялар қуйидаги
турларга таснифланади:

-

базис инновациялар, яъни улар янги авлод машиналари ва материалларини

ўзлаштиришга қаратилган ва мавжуд инновацион технологиялар билан биргаликда
тубдан янги технологияларни ўзлаштиришга мўлжалланган;

-

такомиллаштирувчи инновациялар, яъни мавжуд маҳсулотнинг сифат ёки

қиймат хусусиятлари яхшиланган инновациялар,

шунингдек ишлаб чиқаришни

сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларини қўллаш билан боғлиқ
янгиликлар.

Ушбу

янгиликлар

технологияларни

оммалаштириш

ва

такомиллаштиришга қаратилган;

-

сохта инновациялар, улар маҳсулот ва хизматда кичик техник

-

технологик ва

ташқи ўзгаришлар киритишни ўз ичига олади.

Инновациялардан тўғридан

-

тўғри инновацион фаолиятга ўтишда унинг асосий

турларини санаб ўтиш керак:

а) ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ташкил этиш, улар технологиялар ва

асбобларни сотиб олиш, шунингдек ишлаб чиқариш ва сифат назорати усуллари,
стандартлари ва жараёнларида содир бўладиган ўзгаришларни ўз ичига олади;

б)

ишлаб чиқариш олди ишланмалари, яъни маҳсулотни, асбоб

-

ускуналарни ва

технологияларни такомиллаштириш, шунингдек улардан тўғри фойдаланиш учун
ходимларни қайта тайёрлаш;

в)

янги маҳсулотлар маркетинги

-

бозорга янги маҳсулотларни чиқариш билан

боғлиқ асосий фаолият турларини амалга ошириш (бозорни ўрганиш, унга мослашиш,
реклама ва бошқалар киради);

г)

ташқаридан турли шаклларда номоддий технологияни олиш (масалан,

патентлар, лицензиялар, ноу

-

хау, савдо маркалари, шунингдек технологик маънодаги

моделлар ва хизматлар);

д)

моддий технологияни сотиб олиш

-

машина ва ускуналарни ўз ичига олган ва

маҳсулотли ёки технологик ўзгаришларни амалга ошириш билан

боғлиқ бўлган

ишлар;

е)

ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш

-

техник жараёнлар ва хусусиятларни

аниқлаш учун режалар ва чизмаларни тайёрлашдан иборат.

Инновацион фаолият қуйидагиларга асосланади:

1) инновацияларни анъанавий, оддий ишлаб чиқаришдан устунлиги тамойили;

2) инновацион ишлаб чиқаришнинг тежамкорлик тамойили (тижорат самарага

эришиш кўзда тутилади);

3) мослашувчанлик тамойили (ҳар бир янги ғоя учун мустақил инновацион

тузилма ташкил этилади, лекин у ўз навбатида бошқа муаммоларни ҳал қилиш учун
мутлақо мос келмаслиги мумкин);


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

125

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4) мажмуавий тамойил (масалан, биргина ёрқин кашфиёт унга боғлиқ бўлган

бир нечта кичик инновацияларни пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин).

Инновацион фаолиятни бошқариш қоидаларини ва уни қўллаш технологиясини

билиш тегишли стратегия ва тактикани тўғри шакллантиришга ёрдам беради.

Ҳар қандай инновацион фаолиятнинг самарадорлиги ташкилотни ушбу

йўналишда ривожлантиришни тақозо этади. Инновацион ривожланишни бошқариш
мазмунини қуйидаги қоидалар билан ифодалаш мумкин:

-

инновацияларни олдиндан кўриш ва ривожлантириш керак;

-

янгиликларни тезлаштириш ва жорий этиш зарур;

-

инновацияларга тайёргарлик кўриш керак;

-

инновацион жараёнларни маълум даражада тўхтатиб туриш ва

силлиқлаштирилиши мумкин;

-

ташкилот инновацион фаолиятини бошқаришнинг маълум даражасини

таъминлаш лозим.

Корхонанинг инновацион ривожланишини бошқариш тамойилларининг

умумий хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

ҳар қандай ташкилот ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатадиган

тамойилларнинг умумийлиги;

бошқариш объектлари ривожланган сари доимий такомиллашиб бориладиган

тамойиллар ўзгариши.

Корхонанинг ривожланиш қонуниятлари менежмент тамойиллари билан

белгиланади ва унинг аъзолари харакати учун мотивация яратади, шунингдек
корхонанинг инновацион ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олади.

Корхонанинг

инновацион

ривожланишини

бошқариш

тамойиллари

инновацион фаолият мазмунини белгилайдиган қоидалар ҳисобланади.

Тамойиллардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш фаолият натижадорлиги учун

зарурий замин яратади ва инновациялардан салбий натижалар олиш эҳтимолини
камайтиради.

Инновацион стратегия тамойиллари корхонанинг инновацион фаолиятининг

асоси бўлиб, уни ривожлантириш йўналишларини белгилаб беради. Корхона
инновацион стратегиясининг қуйидаги тамойилларини санаб ўтиш мумкин:

-

стратегияни ишлаб чиқишда илмий ва таҳлилий башорат қилиш тамойили;

-

инсон омилининг устунлиги тамойили;

-

корхона стратегияси ва мавжуд ресурсларнинг мувофиқлиги тамойили;

-

корхонанинг ривожланишига таъсир қилувчи ташқи ва ички омилларни таҳлил

қилиш тамойили

;

-

корхонада стратегик бошқарув тизимини ташкил этиш тамойили;

-

корхона стратегияси ва умумий бошқарув тактикасининг мувофиқлиги

тамойили;

-

мавжуд технологиялар нуқтаи назаридан корхона стратегиясининг мақсадга

мувофиқлиги тамойили.

Юқорида келтирилган тамойиллар ташкилотнинг инновацион стратегиясини

бошқариш учун умумий талаблар, қоидалар бўлиб хизмат қилади, уларнинг энг
муҳимлари учта гуруҳга бирлаштиришимиз мумкин:


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

126

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1)

корхонанинг инновацион ривожланишини бошқариш тизимини ташкил этиш

тамойиллари (башоратлаш, мувофиқлик, илғорлиги, уйғунлик тамойили);

2)

корхонада инновацион менежмент тизимининг келгусида ривожланишига

йўналиш берадиган тамойиллар (мослашувчанлик, боғлиқлик, узлуксизлик ва
бошқалар);

3)

ташкилотдаги

инновацион

амалиёт

субъектлари

билан

ўзаро

муносабатларнинг моҳиятини белгилайдиган тамойиллар, шу жумладан синергетизм,
партисипатив ва антропологик реализм тамойиллари.

Антропологик реализм тамойили бўйича шахс онгсиз ва онгли равишда

инновацияларга тўсқинлик қилиши ёки ёрдам кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.
Илмий исботланган ва шошилинч тайёрланган инновациялар ҳақиқатан ҳам илмий ва
таълим фаолиятининг муайян субъектларининг ваколатлари, эҳтиёжлари ва
имкониятларига мос келиши керак.

Шундай қилиб, ташкилотнинг инновацион ривожланиши билан бирга

ходимларнинг инновацион салоҳиятини такомиллаштириш жараёни амалга
оширилади, улар инноваторларни доимий равишда ўқитиш ва малакасини
оширишни талаб қилади.

Харди

-

Вейнбергнинг популяцияларнинг генетик барқарорлиги тўғрисидаги

қонунини инсон ижодий қобилиятларига ҳам қўллаш мумкин. Бир миллион аҳолига
тўғри келадиган иқтидорли инсонлар сони нисбатан ўзгармайди. Корхонанинг
инновацион салоҳиятини ривожлантиришни бошқаришни шундай ташкил этиш
керакки, ташкилот ичида ва ташқарисида иқтидорли шахсларни доимий равишда
қидириб, шунингдек уларнинг шахсий ва касбий ривожланишига етарлича эътибор
бериш лозим.

Партисипатив тамойилига биноан инновацион фаолиятнинг ҳар бир субъекти

мазкур фаолиятни чуқур тушунади ва объектив маълумотлар олади, чунки у ушбу
жараённи

режалаштиришда иштирок этади. Охир оқибат, инновацион фаолият

натижалари жуда шахсий бўлиб қолиб одамлар инновацияларни яна кейинчалик
яратиш учун янги рағбатлар пайдо бўлади. Мутахассиснинг касбий ривожланиши
содир бўлади, у янги билимларга эга бўлади ва

шахсий имкониятлари кенгаяди.

Партисипатив тамойилини муваффақиятли амалга ошириш учун Флориан

Знанецкийнинг “инсон коэффициенти”ни ҳисобга олиш лозим, у ижтимоий

-

педагогик

вазиятда иштирок этаётган шахсларнинг фикрларини ҳисобга олади ва улар учун
ушбу вазиятнинг муҳим жиҳатини ҳисобга олади. Ф.Знанецкийнинг фикрига кўра, ҳар
бир киши кўпинча муқобил танловга дуч келади: ёки ўрнатилган қоида

-

қонуниятлар

шахсни парчалайди, ёки шахс уларни йўқ қилади.

Синергетизм тамойилига биноан, корхона ривожланишига бошқарувнинг

таъсири қанчалик корхонанинг ўзини

-

ўзи ривожлантиришнинг ички йўналишларига

мос келса шунчалик у самарали ҳисобланади, ўз

-

ўзини сақлаш қонунига биноан

ходимлар инновацияларга қарши бўлмайдилар ва синергияга эришишга
интиладилар. Корхонанинг инновацион ривожланишини ташкиллаштириш таҳлил
қилинадиган муҳитда мумкин бўлган ва бўлмаган жиҳатларни билимига асосланган
бўлиши зарур, чунки ташқаридан корхонанинг инновацион ривожланиш
йўналишларини мажбуран белгилаш мақсадга мувофиқ эмас. Ривожланишни ташқи
томондан узоқ вақт давомида бошқариш мумкин эмас, чунки ташқи таъсир


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

127

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

корхонанинг ривожланишидаги ички жараёнларни ўрнини босолмайди ёки бекор
қила олмайди.

Шунингдек, ривожланишнинг турли моделларини амалга ошириш учун

ҳаракатлар

эркинлигини

таъминлаш

лозим.

Бошқаришда

кутилаётган

ўзгаришларнинг (уларнинг суръати, йўналиши, табиати) корхона тизимининг ички
таркибий қисмларини билан боғлиқлигини, унинг инновацион салоҳияти
мавжудлигини, киритилган ўзгаришларда барча қисмлар иштирокини ҳисобга олиш
керак.

Инновацион ривожланиш йўлини танлаган корхоналар рақобатбардош бўлиб,

бозорда етакчи компанияларга айланадилар. Сифатли ва ўз вақтида яратилган
инновацияларга асосланган рақобат корхоналарнинг фаолият давомийлигининг
муҳим шарти саналади ҳамда янги илмий натижаларни

ривожлантириш ва

тижоратлаштиришда ҳал қилувчи омил бўлади.

Шундай қилиб, бир томондан, рақобат муҳитида корхоналар юқори

даражадаги илмий натижаларни таъминлашга мажбур бўлмоқдалар, бунга таълим
хизматлари сифати, реклама ва ахборот фаолиятини қўшиб келмоқдалар, ва бошқа
томондан, таъкидлаш жоизки, муҳим илмий

-

амалий аҳамиятга эга инновацияларни

бозор қабул қилмайди, агар улар корхоналар манфаатларига жавоб бермаса.

Рақобат нафақат ҳисса қўшиб келмоқда, балки корхоналарни қуйидаги

йўналишларда инновация бозорини яратиш ва ривожлантиришда иштирок этишга
мажбур қилмоқда:

-

илмий

-

тадқиқот ишларини амалга ошириш учун ўз илмий

-

тажриба базасини

яратиш ва такомиллаштириш;

-

бошқа ташкилотлар билан биргаликда қўшма тадқиқотларни ташкил этиш;

-

таълим ва бошқа муассасалар учун турли хил илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик ишларига олинган буюртмаларни бажариш.

Бироқ, амалиёт кўрсатишича, кўпчилик йирик корхоналар инновацион

корхоналар эмас. Ташқи муҳит жуда тез ўзгариб туради, шунинг учун ҳам
инновацияларни ўз вақтида амалга ошириш лозим. Бу муаммо нафақат рақобат
билан чамбарчас боғлиқ, балки вақтга хам бевосита боғлиқдир, чунки янги
маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетадиган вақтни сезиларли даражада қисқариши
ташкилотнинг самарали ишлаши учун объектив заруратдир. Юқоридаги тавсифлар
корхонанинг муваффақиятга эришиш воситаларидир, улар бир

-

бири билан боғланган

бўлиб ташкилотнинг инновацион фаолиятдан оладиган самарасини кучайтиради.

Ҳозирги кунда корхоналарнинг муваффақияти кўп жиҳатдан турли омилларга

боғлиқ, жумладан глобал рақобат, тезкор технологик ривожланиш ва инновацион
муҳитга боғлиқ. Уларни малакали бошқаришда раҳбарият ушбу жараёнларни ўз
ривожланишида ҳисобга олишлари лозим.

Корхонанинг ноёблиги унинг ривожланишида инновацион таркибий қисми

билан белгиланади, унга корхонанинг

бозордаги позицияси, илмий

-

маърифат

фаолияти сифати, интеллектуал салоҳияти даражаси, ривожланиш стратегиялари ва
инновацион маданияти киради.

Ташкилотнинг инновацион фаолиятининг асосий белгилари

-

унинг узлуксиз

ривожланишга йўналтирилганлиги, прогнозлар тузиш ва илмий, таълим фаолияти
сифати.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

128

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Корхоналар

рақобатбардошликни

таъминлаш

ва

ошириш

учун

мутахассисларини юқори сифатли тайёрлашни таъминлаши керак, бу эса маҳсулот
ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш соҳаларида катта куч ва маблағларни
талаб қилади.

Корхонанинг инновацион ривожланиш менежментини ушбу муҳитнинг

имкониятлари асосида ташкил этиш лозим. Яъни ташкилотнинг инновацион
ривожланиш йўналишларини ташқаридан аниқлаш ва бошқариш мақсадга мувофиқ
эмас, чунки бу

каби бошқарув корхона ичидаги табиий ривожланиш жараёнларини

ўрнини боса олмайди. Шунингдек, ривожланишнинг муқобил вариантларини амалга
ошириш учун маълум даражада ҳаракатлар эркинлигини таъминлаш керак.

Корхонада инновацияларни самарали бошқариш учун режалаштирилаётган

ўзгаришларни ходимларнинг кутаётган натижалари билан таққослаш зарур,
корхонанинг инновацион салоҳияти мавжудлиги, шунингдек, барча субъектларни
бўлажак ўзгаришларга жалб қилинганлиги жуда муҳимдир.

Шундай қилиб, барча инновацияларга мос келадиган универсал бошқарув

тамойиллари йўқ деган хулосага келишимиз мумкин. Ҳар бир вазиятни
кўрсаткичлари турли бўлади ва уларга натижа бевосита боғлиқ ҳисобланади, бу
нафақат ташқи муҳитнинг таъсири, балки инновацияларнинг ўзи, инновациялар
ҳақида маълумот тўплаш, уларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш каби
инновацион жараён босқичларига ҳам аҳамиятлидир. Бир хил тамойиллар турли
босқичларда инновацион жараёнга ҳам ҳисса қўшиши, ҳам тўсқинлик қилиши
мумкин. Ушбу белгилар бўйича корхона ривожланишида мазкур сифат қадам
қанчалик зарурлигини аниқлаш мумкин.

Агар инновацион жараённинг маълум босқичи корхонанинг таркибий

кўрсаткичларида жиддий ўзгаришларни талаб қилса, бу авваламбор, ходимларнинг
ҳатти

-

ҳаракати, улар ва инновациялар ўртасидаги тўсиқларни олиб ташлаш, уларни

ўқитиш ва янгиликларни қўллашни ўргатиш орқали бартараф этилади.

Ушбу жараёнда ташкилот

-

ижтимоий тизим бўлиб, у ташқи кучлар таъсири

остидами ёки бирданига ходимларнинг янгиликларга мойиллиги ортиши
натижасидами инновацияларни жорий

этмасин, лекин корхона фаолиятидаги

муаммоларни олдиндан таҳлил қилиш орқали онгли равишда, шунингдек ушбу
муаммоларни ечимини топиш учун инновацияларни жорий этиш жараёнини ташкил
этади.

Инновациялар ва улар билан боғлиқ ўзгаришларни бошқаришнинг аксарият

моделлари К.Левиннинг корхонада инновацияларга нисбатан “маъқул”

ва “қарши”

йўналишларига бўлинадиган икки гуруҳ кучларнинг динамик мувозанат ҳолати
борлиги ҳақидаги фаразига асосланади. Корхонадаги ўзгаришларни уч босқичда
амалга ошириш лозим: “эритиш”

,

“ҳаракатлантириш”

ва “музлатиш”

босқичлари,

бунда кучлар мувозанатини сақлаб қолиш лозим.

Биринчи босқичда ўзгаришга бўлган эҳтиёж мавжуд вазиятдан норозилик

ҳисси туғдирадиган инновацион муҳитни яратиш орқали амалга оширилади.
“Ҳаракатлантириш”

босқичида

(ёки ўзгаришларни амалга ошириш жараёни),

инновацияларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар тақдим этилади,
хатти

-

ҳаракатларнинг янги шакллари ва намуналари ўрганилади. “Музлатиш”


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

129

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

босқичида ўзгаришларнинг барқарорлашуви юзага келади, янги технологиялар,
ҳатти

-

ҳаракатларнинг янги шакллари, намуналари ва ҳ.к. қўлланилади.

Шундай қилиб, инновацион фаолиятни тўпланган технологиялар, билимлар ва

ускуналарни тижоратлаштиришга мўлжалланган технологик, илмий, ташкилий ва
молиявий чора

-

тадбирлар мажмуаси деб таърифлаш мумкин. Инновацион фаолият

натижалари, инновациялар

бу янги ёки такомиллаштирилган товарлар (хизматлар),

шунингдек янги сифатга эга товарлар ёки хизматлардир.

Шунингдек, инновацион фаолиятни инновацияларни яратиш, ўзлаштириш,

тарқатиш ва улардан фойдаланиш бўйича ишлар сифатида ҳам тавсифлаш мумкин,
ассортиментни кенгайтириш ёки янгилаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар,
товарлар,

хизматлар

сифатини

ошириш,

уларнинг

технологияларини

такомиллаштириш, ички ва ташқи бозорда самарали сотиш учун илмий тадқиқотлар
натижаларини ишлаб чиқиш, қўллаш ва тижоратлаштиришга йўналтирилган фаолият
сифатида таърифлаб булар барчаси чора

-

тадбирлар мажмуасини талаб этади ва охир

оқибат инновацияларга олиб келади. 1.4

-

расмда инновацион фаолиятнинг ўзига хос

хусусиятлари келтирилган

[11].

Ижодиёт

Инновацион фаолият

Янги ғоялар туғилиши

Янги ғояларни жорий этиш

Ихтирочилик

Инновацион фаолият

Янги техник концепция яратилиши

Ихтирони яхши сотиладиган

маҳсулотга айлантириш

Илмий фаолият

Инновацион фаолият

Пулни билимга айлантириш

Билимни пулга айлантириш

Жорий фаолият

Инновацион фаолият

Бугунги даромадни таъминлаш

Эртанги даромадни таъминлаш

Ишлаб чиқариш фаолияти

Инновацион фаолият

Маҳсулот ишлаб чиқаришни зарур

ҳажмини таъминлаш

Зарур маҳсулот ишлаб чиқаришни

таъминлаш

1.4-

расм. Инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари

Замонавий маҳаллий тадбиркорлар инноватор бўлишларига қарамай ишлаб

чиқаришга чет элда ўз самарадорлигини исботлаган технологиялар жорий этилмоқда.
Бунинг сабабини бугунги кунда мамлакатимиз техник нуқтаи назардан етакчи
эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Шу муносабат билан биз учун иммитацион
ривожлантириш стратегияси жуда самарали ҳисобланади. Аммо Ўзбекистон

ўзининг

инновацион ривожланиш йўлига ўтишини рағбатлантирадиган институционал
ўзгаришлар зарур.


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

130

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кўпинча корхоналар ўз илмий

-

тадқиқот фаолияти учун бюджет маблағлари

етишмаслигида давлатни айблайдилар, бу омилни уларнинг инновацион фаоллигида
асосий тўсиқ сифатида белгилайдилар.

Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, бўш маблағларга эга бўлган

ташкилотларнинг фақат ярми уларни инновацияларни жорий этишга сарфлаган

.

Шундай

қилиб,

мавжуд

институционал

муаммони

ечилиши

Ўзбекистон

корхоналарининг инновацион фаоллигини кескин оширмайди. Бундан ташқари,
мисол учун режали иқтисодиётда ташкилотларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш инновацияларнинг ҳажмини ўсишига ёрдам бермади.

Таъкидлаш жоизки, инновациялар кўпроқ хорижий рақобатга учраган

корхоналар томонидан амалга оширилади, шунинг учун инновацион лойиҳаларни
тўғридан

-

тўғри давлат томонидан молиялаштиришдан кўра, бозорларда рақобат

муҳитини шакллантириш, Ўзбекистон

корхоналари учун кредит олиш бўйича

чекловларини камайтириш ва умуман молия тизимини ривожлантириш бўйича
чоралар самарилоқ ҳисобланади. Бундай стратегия миллий иқтисодиётни имитацион
моделидан инновацион ривожланиш йўлига ўтиш учун зарур шартдир.

Инновацияларни ишлаб чиқиш олимлар ва муҳандислар томонидан амалга

оширилади, аммо

бу жараённи ташкил этиш, молиялаштириш манбаларини излаш,

ишланмаларни жорий этиш ва бозорга тайёр маҳсулотни жойлаштириш билан
инновацион менежерлар шуғулланадилар. Улар Ўзбекистон шароитида деярли йўқ
бўлганлиги сабабли, инновацион

-

имитацион ривожлантириш стратегиясини амалга

оширувчи ташкилотлар ўз менежерларини чет элга ўқишга ёки амалиёт ўташ учун
юборадилар. Бизнинг фикримизча, ушбу муаммони ҳал қилишда миллий
иқтисодиётнинг инновацион даражасини ошириш соҳасида мақсадли давлат сиёсати
бўлиши зарур.

Ўзбекистон

бизнес

-

мактабларини ғарбий услубда ишлайдиган таълим

институтларига айлантириш миллий ташкилотларнинг инновацион фаоллигини
оширишга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, барқарор иқтисодий ўсишга олиб
келади,

чунки

инновацион

менежмент

Ўзбекистон

иқтисодиётининг

рақобатдошлигини ошириш тизимига айланади ва инноватика, яъни корхоналарнинг
инновацион фаолиятини методологияси ва ташкил этилиши бўйича билимлар соҳаси
шаклланади.

Инновациялар

ишлаб

чиқилишига

инвестиция

киритиш

инновацион

жараённинг ажралмас қисмидир. Бу ерда асосийси

-

янгиликни жорий этиш, уни

инновация шаклига келтириш ёки ижобий натижага эришиш. Жамиятнинг иқтисодий
ривожланиши натижасида янги, янада самарали ишлаб чиқариш омиллари,
инвестициялар ва илғор инновациялар пайдо бўлади.

Инновациялар асосида ривожланиш нафақат иқтисодиётнинг балки фан

сиғимли тармоқларида амалга оширилиши лозим, гарчи улар инновациялар ҳаётий
циклининг босқичларида ишлаб чиқариш объектлари фаолияти сифатини оширишга
ва ресурсларни тежашга ҳисса қўшса ҳам, балки ижтимоий

-

иқтисодий тизимларнинг

интеллектуал ўзгаришини таъминлайдиган таълим соҳасида ҳам амалга оширилиши
керак.

Шундай қилиб, “инновация”

категориясининг тавсифи шундан далолат

берадики, унинг асосий элементи сифатида инновацион фаолиятнинг пировард


background image



“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

131

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

натижаси

-

янги маҳсулот хизмат қилади, шунингдек, янгидан яратилган ёки

такомиллаштирилган техник

-

технологик жараён ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Фаол

тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт

-

шароитларни

яратиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”гининг ПҚ

-3697-

сонли қарори.

2.

https://www.terabayt.uz/post/innovatsiya-tushunchasi-haqida

3.

Э.А.Уткин. Управление компаниями.

Москва

, 1997.-304

с

.

4.

Степанова И.П. Инновационный менеджмент. Учебник. 2014.

5.

Л.Водачек,

О.Водачкова.

Стратегия

управления

инновациями

на

предприятии. Москва

,

Экономика, 1989.

-167

с

.

6.

Л.А.Баев Системный подход к выявлению инноваций

34

с

.

7.

Э.В. Шугуров Современные технологии в социально

-

экономических

системах. Челябинск: Изд

-

во ЧГТУ, 1995. 37 с.

8.

https://kun.uz/Инновацион ривожланиш вазири билан эксклюзив суҳбат

9.

И.Н.Шумпетер Теория экономического развития.

Москва

,

Прогресс, 2010.

-

344

с

.

10.

О.А.Борис, В.Н.Парахина. Социальные проблемы управления инновациями

и методы их нивелирования

.

Особенности управления инновационным развитием

социально

-

экономических

систем

в

современных

условиях:

коллективная

монография; Ставропол: Издательско

-

информационный центр “Фабула”, 2011.

-

180 с.

11.

Мамутов В.К. Правовое обеспечение инновационной деятельности /

Мамутов В.К. // Экономика региона, издательство Института экономики

Уральского

отделения РАН, г. Екатеринбург

- 2009.-

№ 4.

-

С.51

-56.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш буйича цушимча чора-тадбирлар тутрисида"гининг ПК.-3697-сонли карори.

https://www.terabayt.uz/post/innovatsiya-tushunchasi-haqida

Э.А.Уткин. Управление компаниями. Москва, 1997.-304 с.

Степанова И.П. Инновационный менеджмент. Учебник. 2014.

Л.Водачек, О.Водачкова. Стратегия управления инновациями на предприятии. Москва, Экономика, 1989.-167 с.

Л.А.Баев Системный подход к выявлению инноваций 34 с.

Э.В. Шугуров Современные технологии в социально-экономических системах. Челябинск: Изд-во ЧГТУ, 1995. 37 с.

Ьир$://кип.иг/Инновацион ривожланиш вазири билан эксклюзив сух,бат

И.Н.Шумпетер Теория экономического развития. Москва, Прогресс, 2010. -344 с.

О.А.Борис, В.Н.Парахина. Социальные проблемы управления инновациями и методы их нивелирования. Особенности управления инновационным развитием социально-экономических систем в современных условиях: коллективная монография; Ставропол: Издательско-информационный центр "Фабула", 2011. -180 с.

Мамутов В.К. Правовое обеспечение инновационной деятельности / Мамутов В.К. // Экономика региона, издательство Института экономики Уральского отделения РАН, г. Екатеринбург- 2009.-№ 4.-С.51-56.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов