Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда инновацияларнинг роли

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Ташкентский Государственный Университет Экономики,Международный образовательный, научный и инновационный исследовательский центр Университет 3.0
CC BY f
132-137
10
4
Поделиться
Яхшиева, М. (2020). Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда инновацияларнинг роли. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 132–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11307
Мавлуда Яхшиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики,Международный образовательный, научный и инновационный исследовательский центр Университет 3.0

главный специалист, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада - глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш вазифасини ҳал этишдаинновацион омиллардан фойдаланишйўллари ёритилган ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янадабарқарор ривожлантириш борасида амалий таклифлар берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

132

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ

Яхшиева Мавлуда Турсуновна

ТДИУ “Университет 3.0” халқаро

ўқув, илмий-инновацион тадқиқотлар

маркази бош мутахассиси, и.ф.н., доцент.

E-mail:

mavluda_y@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада

-

глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви

шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш вазифасини ҳал
этишдаинновацион омиллардан фойдаланишйўллари ёритилган ва Ўзбекистон
Республикаси иқтисодиётини янадабарқарор ривожлантириш борасида амалий
таклифлар берилган.

Калит

сўзлар

:

иқтисодиётнинг

рақобатбардошлиги, инновацион жараёнларни

фаоллаштириш, билимлар иқтисодиёти, ички бозорни тўйинтириш, модернизация ва
диверсификация, рақобат муҳити, макроиқтисодий мувозанатлик.

Abstract.

The article highlights the ways of innovative factors implementation to solve the

problem of increasing the competitiveness of the national economy in the context of globalization,
and provides practical recommendations for the sustainable development of the Republic of

Uzbekistan’seconomy.

Keywords:

Economy competitiveness, activate innovation processes, knowledge economy,

the infusion of the domestic market, modernization and diversification, competitive environment,
macroeconomic equilibrium

.

Кириш

Миллий

иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини

ошириш

инновацион

жараёнларни фаоллаштириш билан узвий боғлиқ. Рақобатбардошликка эришишнинг
замонавий моделлари иқтисодиётни ривожлантиришнинг умумий тусга эга ва
рақобат мухитини шакллантириш хусусиятларидан иборат. Бу омиллар қуйидагилар:
ишлаб чиқаришнинг сифат нуқтаи назаридан аҳволи ва унинг самарадорлиги;
ходимларнинг илмий салоҳияти, малакаси, илмий

-

техник ютуқлари; асосий

рақобатбардош тармоқларда турдош ва хизмат кўрсатувчи кичик тармоқлар аҳволи;
талаб шартлари; корхона стратегияси ва таркиби.

Самарали иқтисодиётмуҳитини шакллантириш учун маҳаллий маҳсулотларнинг

ички бозорда хам, ташқи бозорда ҳам юқори рақобатбардошлигини таъминлаш
муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда ишлаб чиқарилган, қайта ишланган

маҳсулотларни ички ва ташқи бозорлардаги улуши салмоғи сезиларли бўлсада, уни
янада ошириш имкони мавжуд. Бу эса ички бозорни тўйинтириш ва экспортга
йўналтирилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратишни
долзарб қилиб қўяди. Барқарор ривожланишга эришиш ва миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини ошириш илғор инновацион иқтисодиётга эга бўлишни талаб
этади. Бунга эришиш учун эса барча товар ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорда
тенг рақобат имкониятларини, яъни қулай макроиқтисодий муҳит

яратиш, миллий

ишлаб

чиқарувчиларни

ташқи

бозорларда

қўллаб

-

қувватлаш,

иқтисодий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

133

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тараққиётнинг бугунги босқичида давлат миллий манфаатлардан келиб чиқадиган ва
жаҳондаги вазиятни ҳисобга оладиган узоқ муддатли рақобат сиёсатини ишлаб
чиқиши лозим.

2017-

2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясида таркибий

ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва
диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини
оширишда минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий
қиймати қарийб 40 миллиард долларга тенг бўлган 649 та инвестициявий
лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида
амалга ошириш белгиланмоқда

[1].

Демак, ҳозирги кунда республикамиз саноат корхоналарини технологик

янгилаш билан бир қаторда, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш, рақобат
муҳитини шакллантиришни давом эттирилишини тақозо этмоқда. Бу эса, ҳозирги
иқтисодиётнинг барча соҳаларида глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви,
мамлакатлар иқтисодиётининг интеграциялашуви ҳамда товарлар бозорида
рақобатнинг кескинлашуви шароитида янада долзарб масалага айланмоқда.

Замонавий ривожланиш ва унинг яқин келажакдаги истиқболининг ўзига хос

хусусияти шундаки, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш тобора зарурий
воситага айланиб бормоқда. Бу тенденция иқтисодий ривожланган мамлакатларда
ҳам, бозор ислоҳотлари яқинда амалга оширилаётган мамлакатларда ҳам кенг
намоён

бўлмоқда.

Сўнгги

йилларда

Ўзбекистонда

инновация

циклини

марказлаштирмасдан ташкил қилишнинг янги шакл ва усуллари пайдо бўлмоқда.
Янги бўғинлар юзага келишининг жадал жараёни кечмоқда, унинг асосий вазифаси
инжиниринг ва жорий ишларини бажаришдир. Янгиликларни киритишга
"тадбиркорларча" ёндашув тобора кенг тарқалиб бормоқдаки, бунда кашфиётчи
янгиликларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича ишларнинг раҳбарига
айланмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Пировард маҳсулотнинг рақобатбардошлигини янада кенгроқ таъминлашнинг

зарур шарти инновация фаолиятини бошқаришни, ақлий фаолият натижасини
халқаро бозордаги кескин рақобатга дош бера оладиган товар даражасигача олиб
чиқиш механизмини такомиллаштиришдан иборат.Инновация

назариясининг

шаклланишига

катта ҳисса қўшган

австриялик олим Й.Шумпетер таърифи бўйича,

инновация –

бу ғояни

янгиликка айлантириш, режалаштириш, янги маҳсулот ва

хизматни ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш, технология

ва техникани

амалда

қўллаш,

бозор

қонун

ва

қоидаларига

асосланган

ҳолда

янги

маҳсулотни

сотиш

ҳамда

истеъмолчига

янги турдаги

хизматларни

кўрсатишдир [2].

Рақобат афзалликлари назарияси асосчиси Майкл Портер рақобат моҳиятини

ўрганиш борасида етакчи мутахассислардан бири ҳисобланади. Унинг инновациялар
тўғрисидаги назарий қарашлари ҳам инновация назарияси ривожига ўзининг
салмоқли ҳиссасини қўшган. М.Портер инновациялар ва рақобатбардошлик
ўртасидаги боғлиқликни ўрганган ҳамда компаниянинг рақобат афзалликларини
унинг инновацияларни ўтказиш ва уларни жорий этиши билан солиштирган.
М.Портер рақобатбардошликни таҳлил қилишнинг тан олинган услубини ишлаб
чиқди, шунингдек, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги (арзон меҳнат каби


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

134

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“бирламчи омиллар” босқичидан тортиб, инновация асосидаги рақобат ва сўнгги
босқич –

бойлик асосидаги рақобатгача) ўсиши босқичларини баён қилиб берди.

М.Портернинг фикрига кўра, мамлакат ичида рақобат қанчалик ривожланган ва
ҳаридорларнинг талаблари юқори бўлса, бу мамлакат компанияларининг ҳалқаро

бозордаги муваффақиятга эришиш эҳтимоли шунча юқори бўлади (ва аксинча,
миллий бозордаги рақобатнинг кучсизланиши, қоидага кўра, рақобатбардош
афзалликларнинг йўқотилишига олиб келади) [3].

В.В.Глушенко,

И.И.Глушенколар

инновациялар

ва

рақобатбардошлик

ўртасидаги боғлиқликтушунчаларига қуйидагича таъриф берганлар: “Инновация –

товарлар, xизматлар ва теxнологияларнинг фирма даражасидаги ташкилий
шаклларининг янги турларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тарқатишга йўналтирилган
ижодий ва инвестицион фаолият натижаси” [4].

Ўзбекистонлик олимлардан А. Ортиқов, Э. Маxмудов ва бошқаларнинг илмий

ишларида саноат тармоқлари ва уларни ривожлантириш йўналишлари, Р. Гимуш ва
Ф. Матмуродов, Х. Абдусаттарова

ва бошқа олимларнинг тадқиқотларида

инновациянинг –

миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, саноат

тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда асосан илмий абстракциялаш, статистик

гуруҳлаш, ва таққослаш каби илмий тадқиқот

усулларидан фойдаланилди, яъни

Саноат тармоғининг асосий кўрсаткичлари динамикаси келтириб ўтилди,

ўз кучи

билан инновацион маҳсулотлар

ишлаб чиқарган корxоналар сони ва ишлаб

чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажми

ҳамда

xаражатлари динамикаси

таҳлил

қилинди

.

Миллий

иқтисодиёт

рақобатбардошлигини

янада

оширишда

инновациялардан кенг фойдаланиш

ҳамда соҳани такомиллаштириш борасида

хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда

“2019

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

инновацион ривожлантириш стратегияси” қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 2019

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси ва
Ўзбекистонни

2030

йилгача

инновацион

ривожлантиришнинг

мақсадли

кўрсаткичлари тасдиқланди. Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлик
даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганлигини белгиловчи асосий омил
сифатида инсон капиталини ривожлантириш Стратегиянинг бош мақсади этиб
белгиланди. Бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири
Ўзбекистонни 2030 йилга бориб, Глобал индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор
мамлакати қаторига киритишдан иборат. Амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар том маънода Стратегиянинг бош мақсадини амалга оширишга
қаратилган, шу ўринда мавжуд иқтисодий ҳамда илмий салоҳиятдан

самарали

фойдаланиш мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминловчи асосий
омиллардан бири бўлиши бежиз эмас.

Инновацияларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётимиздаги аҳамиятининг ортиб

бориши ҳамда иқтисодиёт тармоқларида инновациялардан кенг фойдаланиш,
инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш ҳисобига инновацион

маҳсулотлар ишлаб чиқарган корxоналарнинг сони

ҳам тобора ортиб бормоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

135

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Ўз кучи билан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарган корxоналар сони ва ишлаб

чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажми

ҳамда

xаражатлари динамикаси[5]

Кўрсаткичлар

2010

й

2015

й

2016

й

2017

й

Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарган корxоналар

сони

289

2134

2374

2171

Инновацион маҳсулотлар ҳажми, млрд. сўм

1849

8023.6

10688.2

18543.3

Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга кетган

харажатлар ҳажми, млрд. сўм

264.4

5528.3

2571.4

4162.3

Масалан,

2010

йилда

инновацион

маҳсулотлар

ишлаб

чиқарган

корxоналарнинг сони 289 та ни ташкил этган бўлса, бундай корxонлар сони 2017
йилга келиб 2171

тага етди.

Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корxоналар сонининг ортиб

бориши натижасида инновацион маҳсулотлар

ҳажми ҳам ортиб бормоқда. 2010

йилда 1849 млрд. сўмлик инновацион махсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2017
йилга келиб ушбу кўрсаткич 10 баробарга ошиб 18543.3 млрд. сўмни ташкил этди.

Айтиш

мумкинки,

2017

-

2021

йилларда

саноатни

юксак

даражада

ривожлантириш дастури ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил ижроси барча тармоқлар
фаолиятида қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулотларни тайёрлашда янги
саҳифалар очмоқда.

1-

жадвал

Саноат тармоғининг асосий кўрсаткичлари динамикаси

[6]

Кўрсаткичлар

2014

2015

2016

2017

2018

Саноат маҳсулотлари (амалдаги
нархларда), (млрд. сўм)

84011,6

97598,2

111869,4

148816,0

235340,7

Саноат махсулотининг қўшимча
ўсиши, ( %)

108,3

107,9

106,2

108,0

116,6

Ишлаб чиқарадиган саноат,
(млрд. сўм)

67097,5

77088,2

89793,3

117736,0

189642,6

Озиқ

-

овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш, (млрд. сўм)

14387,2

18511,6

22400,5

23217,7

25256,0

ЯИМ да саноатнинг улуши
(қурилишни қўшган ҳолда), (%)

24,2

33,0

32,9

33,5

34,1

Кимё маҳсулотлари ишлаб
чиқариш, (млрд. сўм)

4130,1

4993,7

7378,9

9893,8

15078,4

Таҳлиллар натижаларига кўра, 2018 йилда ЯИМ таркибида саноатнинг

(қурилишни қўшган ҳолда) улуши 2014 йилдаги 24,2 фоиздан 34,1 фоизга кўтарилган.
Саноат маҳсулотлари (амалдаги нархларда) ишлаб чиқариш 2014 йилда 84011,6
млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 2.8 мартага ошиб,
235340,7 млрд. сўмга етган. Саноат махсулотининг қўшимча ўсиши 2018 йилда 116,6
фоизни ташкил этди, бу кўрсаткич эса 2014 йилга нисбатан 8,3 фоизга кўпдир.

Бундай

юқори кўрсаткичлар чуқур ўйланган ва пухта таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган, бир

-

бири билан узвий боғлиқ стратегик ва инновацион дастурлар ижросининг
самарасидир.

Илмий

-

техникавий ва илмий

-

ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий

-

саноат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

136

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

уюшмалари ва бошқа йирик марказларнинг Ўзбекистондаги фаолияти самарадорлиги
улар қошида кичик илмий

-

ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш йўли билан

амалга оширилиши мумкин, уларнинг асосий вазифаси илмий ишланмалар ва
ихтироларнинг кенг кўламлилигини таъминлашдир. Ўзбекистон шароитида
инновацион корхоналарнинг муваффақиятли фаолиятини таъминлаш ишида
қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш катта аҳамият касб этади:

-

асосан маҳаллий менежерларнинг малакасига боғлиқ бўлган, янгиликларни

излаш ва ўзлаштиришга мойил мухитни яратиш;

-

бутун инновация фаолиятининг истеъмолчи эҳтиёжларига бўйсундирилиши;

-

"тадқиқот

-

ишлаб чиқариш

-

сотиш" жараёнини тезлаштириш мақсадида

бошқармада даражалар сонини қисқартириш;

-

янгиликларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш муддатларини қисқартириш.

Инновация мухитининг бугунги ахволи қисқа муддатларда маҳаллий

бизнеснинг инновацион йўналганлигининг юқори даражасига эришишга имкон
бермайди. Шу боис, уни ривожлантириш давлатнинг турли йўналишлардаги
самарали ҳаракатини тақозо этади. Жамиятнинг инновацион ривожлантиришга
ўтишни янги товарларни ўзлаштиришда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг
буйруқбозлик қонун

-

қоидалари, янги ишлаб чиқаришларни жорий этиш бўйича

техник хизматларга идоравий монополия тўсқинлик қилади.

Баъзи бир корхоналарга имтиёзлар бериш орқали ўзимиз эркин рақобат

муҳитини

бўғиб,

нархларнинг

барқарор

бўлишига

салбий

таъсир

кўрсатмоқдамиз.Энди биз бундай амалиётдан воз кечамиз. Бу масалада ҳаммага тенг
шароит яратилади. Имтиёзлар айрим корхоналарга эмас, балки алоҳида ишлаб
чиқариш ва хизмат турларини рағбатлантириш мақсадида берилади. Имтиёзни рўкач
қилиб, энг муҳим фаолият турларини тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл
қўйилмайди

[7].

Бир вақтнинг ўзида инновация жараёнини фаоллаштириш илмий

тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва ушбу масалалар билан шуғулланувчи
компаниялар фаолиятига боғлиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Шундай қилиб, инновацион вектор (нарх, солиқ, тузилмавий, минтақавий ва

ҳоказо) давлат иқтисодий сиёсатининг ҳар бир йўналишида ҳисобга олиниши керак.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожига тўсқинлик қиладиган бошқа омил амалдаги
стандартлаштириш ва сертификациялаш тизимидир. Сўнгги йилларда давлат
томонидан кўрилган чоралар мазкур жараённинг ошкоралигини таъминлади,
норасмий тўловларга "эҳтиёж"ни камайтирди ва ҳужжатларни ўтказиш муддатини
қисқартирди. Шу билан бирга, мазкур чоралар ҳали кўпгина муаммоларни хал
қилишга замин яратгани йўқ.

Ўзбекистон саноатида инновация фаолиятини

кенгайтириш учун саноат тармоғини таркибий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш ва
саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун энг самарали тармоқларга алоҳида урғу
бериш лозимдир.

Жаҳон тажрибасида миллий иқтисодиётни таркибий модернизациялашнинг

жуда кўп усуллари ва эришилган ижобий натижалари маълум. Улар орасидан
иккитасини асосий замонавий йўналиш сифатида алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:

“билимлар иқтисодиёти” талабларига мувофиқ, модернизациялаш ҳамда

таълим, фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш;

тадбиркорлик фаолиятини, айниқса, инновацион фаолиятни ҳар

томонлама

қўллаб

-

қувватлашдир[8

].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

137

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқорида

билдирилган

фикр

-

мулоҳазалардан

шундай

хулосагакелиш

мумкинки, ҳозир иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, техник ва
технологик янгилаш жараёнлари тобора жадаллашмоқда. Бундай вазиятда айни
йўналишдаги ишларни бошқариш тизимини ҳар қачонгидан такомиллаштириш ва
уларни амалиётда изчил қўллашни йўлга қўйиш миллий иқтисодиётимизнинг
халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигига эришишини таъминлашга хизмат қилади.

Миллий корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантириш ва уларга

хизмат қиладиган инновация инфратузилмаларини шакллантиришга қаратилган
давлат сиёсатининг амалга оширилиши мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи
маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламининг аста

-

секин кенгайиши ҳамда миллий

корхоналар

рақобатбардошлигини

ошишига

шароит

яратмоқда.

Бу

эса,

мамлакатимизда инновация инфратузилмаларини шакллантириш ва уларни
самарали

бошқаришни

талаб

этади

.

Чунки

инновация

инфратузилмасини

шакллантириш эвазига жамиятнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши ҳамда

инновацион

иқтисодиёт

шаклланишига

замин

яратилса,

иккинчидан,

Республикамизнинг интеллектуал салоҳиятининг яхшиланиши ва ялпи ички маҳсулот
улушида инновацион маҳсулотларнинг ҳажми кўпайишига олиб келади. Натижада
ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар жорий этилиб, ишлаб чиқариш кўлами
кенгайиши ва маҳсулот сифатини ошириш ҳамда унинг рақобатбардошлигини
таъминлашга доир вазифалар ҳал этилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-

4947-

сонли “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

2.

Х.Ходжаев. Ижтимоий соҳа

ва инновацион

жараёнлар // Молия.

-

Тошкент. 2012 й. №4.

121-

б.

3.

Майкл Портер. Конкурентная стратегия. Методика анализа отраслей и

конкурентов. 5

-

издание. Издательство

-

Альпина Паблишер, 2016 г. 456 с

4.

Глущенко В.В., Глущенко И.И. Исследование систем

управления:

социологические, экономические, прогнозные, плановые, экспериментальные
исследования. 2

-

е изд.

-

М.: ООО НПЦ «Крылья», 2004 г. С.30.

5.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг 2010

-

2018 йиллардаги

«Ўзбекистон саноати» статистик тўпламлари маълумотлари.

http://www.stat.uz

6.

Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги

“2019

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш

стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ

-5544-

сон Фармони. Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси. 22.09.2018 й. 061855441951

-

сон.

8.

RasulevAlisher, YakhshievaMavluda. The role of islamic banking in the

transformation of international corporations as a reflection ofmodern globalization and

migration. Religació

n

Revista de CienciasSociales y HumanidadesVol

. 4 • Nº 16 • Junio

2019. ISSN 2477-9083. Emerging Sources Citation Index -Web Of Science LATINDEX |CLASE

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги Фармони.

X.Ходжаев. Ижтимоий со^а ва инновацион жараёнлар // Молия. -Тошкент. 2012 й. N94. 121-6.

Майкл Портер. Конкурентная стратегия. Методика анализа отраслей и конкурентов. 5- издание. Издательство-Альпина Паблишер, 2016 г. 456 с

Глущенко В.В., Глущенко И.И. Исследование систем управления: социологические, экономические, прогнозные, плановые, экспериментальные исследования. 2-е изд. - М.: ООО НПЦ «Крылья», 2004 г. С.ЗО.

Узбекистон Давлат статистика цумитасининг 2010-2018 йиллардаги «Узбекистон саноати» статистик тупламлари маълумотлари. http://www.stat.uz

Узбекистон Республикаси статистика цумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги "2019-2021 йилларда Узбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдик/1аш тугрисида" ги ПФ-5544-сон Фармони. К,онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси. 22.09.2018 й. 061855441951-сон.

RasulevAlisher, YakhshievaMavluda. The role of islamic banking in the transformation of international corporations as a reflection ofmodern globalization and migration. ReligacionRevista de CienciasSociales у HumanidadesVol. 4 • № 16 • Junio 2019. ISSN 2477-9083. Emerging Sources Citation Index -Web Of Science LATINDEX |CLASE

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов