Миллий саноатлашув жараёни муаммоларини ўрганишга институционал ёндошув

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
138-149
7
4
Поделиться
Холматов, Н. (2020). Миллий саноатлашув жараёни муаммоларини ўрганишга институционал ёндошув. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 138–149. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11308
Немат Холматов, Ташкентский государственный университет востоковедения

аспирант, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири бўлган янги саноатлашув жараёнининг муаммоларини
ўрганишда институционал ёндошувнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Янги саноатлашув жараёнининг муаммолари бугунги кунда комплекс ўрганилиши лозим бўлган долзарб муаммолардан бирига айланди. Бу мақолада янги институционал назария тушунчалари асосида бу муаммоларга ёндошиш мумкинлиги, бу масалалар эса давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ҳамоҳанг эканлиги илмий-амалий жиҳатдан ёритиб берилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

138

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИЛЛИЙ САНОАТЛАШУВ ЖАРАЁНИ МУАММОЛАРИНИ

ЎРГАНИШГА ИНСТИТУЦИОНАЛ ЁНДОШУВ

Холматов Немат Боймирзаевич,

ТДШИ докторанти, иқтисод фанлари номзоди

E-mail:

mbojmirzaev7@gmail.com

Аннотация

:

Ушбу мақолада Ўзбекистон ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётининг

муҳим йўналишларидан бири бўлган янги саноатлашув жараёнининг муаммоларини
ўрганишда институционал ёндошувнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Янги саноатлашув
жараёнининг муаммолари бугунги кунда комплекс ўрганилиши лозим бўлган долзарб
муаммолардан бирига айланди. Бу мақолада янги институционал назария тушунчалари
асосида бу муаммоларга ёндошиш мумкинлиги, бу масалалар эса давлатимиз раҳбари
Ш.Мирзиёев ташаббуслари

билан ҳамоҳанг эканлиги илмий

-

амалий жиҳатдан ёритиб

берилган.

Таянч сўзлар:

ҳаракатлар стратегияси, маъмурий ислоҳотлар, ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш

концепцияси,

саноатлашув,

саноатлаштириш,

институционал ислоҳотлар, институционал ўзгаришлар, институционал муаммолар.

Аннотация

:

В данной статьи освещены важные научно

-

практические аспекты

институционального подхода к

изучению

проблем неоиндустриализации в условиях

социально

-

экономических преобразований Узбекистана. Проблемы

неоиндустриализации

является актуальным и требует комплексного изучения. В статьи эти проблемы
освещены с опорой понятийного аппарата новой институциональной теории и на основе
комплексных институциональных инициатив руководителя страны Ш.Мирзиёева.

Ключевые слова

: стратегия действий, административные реформы, концепция

социально

-

экономического

развития,

неоиндустриализация,

индустриализация,

институциональные реформы, институциональные изменения, институциональные
проблемы.

Кириш

Ўзбекистонда давлат ва жамият тараққиётининг янги босқичи чуқур

институционал ўзгаришлар билан тавсифланади. Бу ўзгаришлар мамлакатимиз
ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг янги уфқларини белгилаб бермоқда. Давлат

ва жамият қурилишида демократик тамойилларнинг ҳар қачонгидан ҳам пухта ва
динамик равишда тадбиқ

этилаётганлиги, жамият турли қатламларининг талаб

-

эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкилий

-

тузилмавий, иқтисодий, институционал

ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги янги даврнинг муҳим хусусиятларидир.

Ўзбекистон ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босиқичда янги

саноатлашув жараёнининг муаммоларини ҳал қилишга институционал ёндошув

кенгаймоқда. Бундай ёндошув давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуслари
билан ҳамоҳанг бўлиб, илмий

-

амалий жиҳатдан долзарб аҳамиятга эга.

Институционал ёндошувдан асосий мақсад давлат ва жамиятнинг саноатлашув
жараёнида ўз институционал салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини
аниқлашдир. Бунинг натижасида мамлакатнинг саноатлашув суръатлари тезлашади,
саноатлашган жамиятларнинг ижтимоий

-

иқтисодий тараққиёт даражасига тобора

яқинлашиш имкониятлари ортади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

139

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси

,

Ўзбекистон Республикасида

Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача
комплекс ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш концепцияси мақсадлари ва

кўрсаткичларига эришиш шубҳасиз мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги
обрусини ошириб, ижтимоий

-

иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини сезиларли

даражада юқорига олиб чиқади

[1,2,3].

Бу ҳужжатлар мамлакатимиз тарихида

ислоҳотларни тизимли равишда амалга ошириш сиёсатини назарда тутувчи, ўрта ва
узоқ

муддатларда миллий иқтисодиёт ривожланишини концептуал асосларини ўзида

қамраб олган ҳужжатлар ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Саноатлашув жараёни институционал муаммоларини ўрганишнинг айрим

концептуал жиҳатларини ишлаб чиқишда янги институционал таълимотнинг
ёндошувларига таяниш мумкин. Бу ёндошувда ижтимоий

-

иқтисодий жараёнлар

институтлар, институционал ўзгаришлар, институционал бўшлиқ, трансакцион
харажатлар, мулк ҳуқуқлари, оппортунистик ҳаракат тушунчалари орқали тушунтириб
берилмоқда. Жумладан, таълимотнинг таниқли вакилларидан О.Уильямсон, Д.Норт,
Ж.Бьюкенен каби олимлар янги институционал назариянинг таянч тушунчаларини
ишлаб чиқишган

ва уларни иқтисодий жараёнларнинг тадқиқот объекти ва

предметига сингдирганлар

[4,5,6].

Ж.Стиглиц томонидан саноатлашув жараёнида

юзага

чиқадиган

зиддиятлар

ўрганилган.

Хусусан,

бу

жараёнда

бозор

муваффақиятсизликлари ва давлатнинг ролига баҳо берилган

[8,9].

Д.Белл

тадқиқотларида саноатлашган жамиятларга хос ижтимоий

-

иқтисодий тизимда

институционал механизм амал қилиши кўрсатиб берилган

[12].

Ўзбекистонлик олимлар ҳам янги институционал назариянинг мамлакатимиз

шароитида

ривожланишига

ҳисса

қўшишмоқда.

Жумладан,

Б.Беркинов

тадқиқотларида бугунги институционал ислоҳотларнинг асосий йўналишлари

[13],

Н.Тўхлиев тадқиқотларида саноатлашув жараёнининг Осиё мамлакатларига хос
бўлган жиҳатлари ёритилган

[14].

С.Воронин томонидан солиқ

ислоҳотларининг

саноат тармоқларидаги тузилмавий ўзгаришларга таъсири ўрганилган

[17]

. Мазкур

мақолани тайёрлашда

юқорида номлари келтирилган олимларнинг илмий

тадқиқотларидан фойдаланилди.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақоланинг тадқиқот методологияси янги институционал назариянинг

таянч тушунчаларига асосланади. Бу ёндошув

асосида саноатлашув жараёнининг

институционал муаммоларини мана шу тушунчалар орқали аниқлаш ва
тенденцияларни таҳлил қилиш мумкин, деган фикр ётади. Жумладан, жамиятда
содир бўлаётган ижтимоий

-

иқтисодий жараёнлар институтлар, институционал

ўзгаришлар,

институционал

ислоҳот,

институционал

бўшлиқ,

трансакцион

харажатлар, мулк ҳуқуқлари, оппортунистик ҳаракат

каби тушунчалар воситасида

ўрганилади.

Саноатлашув

жараёнини

жадаллаштиришда

соҳага

тегишли

институтларни шакллантириш, институционал ўзгаришлар траекториясини тўғри
танлаш ва ислоҳотларни амалга ошириш, институционал бўшлиққа ўрин
қолдирмаслик, давлатнинг трансакцион харажатларини камайтириб бориш, барча


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

140

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

поғоналарда

мулк

ҳуқуқларини

таъминлаш,

турли

оппортунистик

ҳатти

-

ҳаракатларнинг олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда

институционал

ислоҳотларнинг

бош

йўналиши

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Маъмурий
ислоҳотлар концепцияси”да белгилаб берилди

[2].

Ушбу ташаббус билан давлат

бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини
яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органларининг ўзаро уйғун фаолияти ташкил этиш бошлаб юборилди. Чунки, ижро
ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ўз иш фаолиятида замонавий
талабларга жавоб бермайдиган, илгари шаклланиб қолган институционал асосларга
таянган бўлиб, улар фаолиятининг бу тартиб

-

таомиллари ислоҳотларни тўлиқ

рўёбга

чиқаришга ҳамда юксак мақсадларга эришишга тўсқинлик қиларди.

Институционал ўзгаришлар ҳозирги даврда кетма

-

кет янги институтларни

жорий қилиш ва ривожланиш суръатларини барқарорлаштириш мақсадларига
хизмат қилмоқда. Шунингдек, бу ўзгаришлар жамиятнинг ўсиб бораётган моддий ва
маънавий эҳтиёжларини имкони борича тўлароқ

қондириш учун шарт

-

шароитларни

қулайлаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий

-

иқтисодий комплекс

ривожлантириш

концепциясида

биринчи

устувор

йўналиш

институционал

ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдан иборат. Бу йўналишда
бозор иқтисодиётига ўтишда амалга оширилиши

зарур бўлган асосий институционал

ўзгаришлар, иқтисодий ўсишнинг

миқдорий кўрсаткичидан сифат кўрсаткичига ўтиш,

минтақавий уюшмалар

ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциясини ўз вақтида

босқичма

-

босқич

амалга

ошириш

ҳамда

мамлакат

иқтисодиёти

рақобатбардошлигини ошириш, макроиқтисодий институтларни кучайтириш орқали
барқарор ривожланишни таъминлаш

асосий мақсадлар ҳисобланади.

Назарий жиҳатдан қараганда, ривожланаётган мамлакатларда ижтимоий

-

иқтисодий тараққиёт муаммоларининг қамрови ва йўналишиларидан келиб чиқиб,
институционал ислоҳотларда давлатнинг иқтисодий сиёсати траекториясини
ўзгартириш тахминан уч типда бўлади

:

1.

Траекторияни қисман ўзгартириш –

мавжуд иқтисодий сиёсатга бироз

тузатишлар киритиш;

2.

Траекторияни инструментал ўзгартириш –

иқтисодий сиёсатнинг айрим

инструментлари, яъни восита, дастак ва механизмларига ўзгартириш киритиш;

3.Мақсадларнинг ўзини

ўзгартириш –

иқтисодий сиёсатнинг асосий

мақсадлари ва вазифаларини ўзгартириш.

Бугунги кунда Ўзбекистонда учинчи типдаги институционал ўзгартиришлар

амалга оширилмоқда. Бу иқтисодиётнинг барча секторларида сезиларли
силжишларга олиб келмоқда:

жамиятнинг олий сиёсий элитаси иқтисодий

тараққиётнинг янги мақсадларини эълон қилди, қонун чиқарувчи муассасалар янги
институционал тартибнинг ҳуқуқий асосларини ислоҳ

қилмоқда; ижро ҳокимияти

тегишли

институционал

тузилмаларни

шакллантираяпти;

ишлаб

чиқариш

тузилмалари (жумладан, давлат корхоналари, хусусий тадбиркорлар, хорижий ва
қўшма корхоналар) жамиятда такрор ишлаб чиқариш жараёнининг техник

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

141

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технологик укладини янгилашга киришган

,

янги ташаббуслар билан чиқмоқда; улар

ички, минтақавий ва халқаро бозорларда рақобатбардош товар ва хизматлар ишлаб
чиқариш учун ўз кучларини тўла сафарбар этишга интилмоқда

.

Шу ўринда

,

ҳар доим ҳам ишлаб чиқариш тузилмалари ўз

-

ўзидан бундай

ташаббусларни бошлайди

ва давом эттиради, десак тўғри бўлмайди. Шунинг учун

жамиятда шундай институционал тузилмалар шаклланиши зарурки, улар давлат ва
хусусий сектор манфаатларини мувозанатли ҳисобга олиб, хўжалик бирликлари учун
қулай институционал муҳитни яратиши, молиявий, иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий ва
ижтимоий шарт

-

шароит яратиши лозим. Мана шундагина давлат иқтисодий сиёсати,

хусусан, саноатлаштириш

сиёсати мақсадларининг иерархиясида узилиш бўлмайди

;

қисқа, ўрта ва узоқ

муддатларга мўлжалланган дастурларнинг натижадорлигида

салмоқли

ўзгаришларга эришилади.

Албатта, жамиятнинг ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар сингари иқтисодиёт

реал секторини ўзаро мувозанатлашган ва тизимли юксалтиришда институционал
ислоҳотларнинг аҳамияти юқори ҳисобланади. Бу ислоҳотлар ижтимоий

-

иқтисодий

турмушимизнинг институционал муҳити сифатини янада яхшилаб, ундаги
ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини кучайтиришга қаратилган. Бу, ўз
навбатида, барқарор иқтисодий ривожланишни рағбатлантирувчи институционал
меъёрларни такомиллаштиришни ҳам талаб қилади. Шу сабабли, илгари амал қилган
институционал меъёрлар ва механизмларни ҳам ўзгартириш, уларнинг бир

-

бири

билан

ўзаро

боғлиқлигини

кучайтириш,

улар

ўртасида

юзага

келган

номутаносибликларни, узилишларни аниқлаш ва янги ёки таркибий жиҳатдан
такомиллашган институтлар, институционал қоидалар ва механизмларни тадбиқ

этиб

бориш давр талабига айланди.

Бу борада Ўзбекистон қонун ижодкорлигида инновацион ёндошувлар кўлами

кенгаймоқда. Масалан, кейинги 3 йилда 15 мингдан ошиқ

қонун

,

кодекс, қарор ва

уларга тегишли меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилди.

Бу жамият ҳаётининг барча соҳалари тубдан янгиланаётганлигини ифодалайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январда “Иқтисодий

ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони саноат тараққиётини

жадаллаштириш нуқтаи назаридан жуда муҳим ҳужжат ҳисобланади. Мазкур Фармон
билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Ушбу вазирлик
мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат

сиёсатини,

шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

инвестиция

сиёсатининг

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб
белгиланди

[3].

Саноатлашув жараёни жамиятнинг ижтимоий, моддий ва молиявий

капиталини муттасил кўпайтириб, унинг таркибини сифат жиҳатдан такомиллаштириб
боришни тақозо этувчи, давлат ва хусусий мулкнинг ҳамкорликда ҳаракатини
заруратга айлантирган иқтисодий, техник

-

технологик ва инновацион жараён

ҳисобланади. Бугунги кунда давлатнинг саноатлаштириш сиёсати илгари
“индустриализация” атамаси билан номланган ва саноатлаштириш маъносини
билдирувчи сиёсатдан мазмуни, қамрови, мақсад ва вазифаларига кўра фарқ

қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

142

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Аслида ҳам иқтисодий жараёнлар даврлар ўтиши билан янги мазмун ва
компонентлар билан бойиб боради. Шундан келиб чиқиб, давлат иқтисодий сиёсати
ҳам янги давр талабидан келиб чиқиб, янги шакллар, усуллар, механизмлар ва
кўринишларнинг жорий этилиши билан замонавийлашган ва такомиллашган
кўриниш олмоқда

.

Саноатлашув –

бу миллий иқтисодиёт миқёсида содир бўладиган кенг

қамровли тушунча бўлиб, саноат ишлаб чиқаришини устун ривожлантириш орқали,
бу тармоқнинг бошқа соҳаларга синергетик таъсири кучайиши натижасида
иқтисодиётнинг халқаро рақобатбардошлиги ошиб боришини билдирувчи
жараёндир

[16]

. Бу жараёнга таъсир кўрсатиш мақсадида давлат бир нечта

йўналишда комплекс тадбирлар ишлаб чиқади. Бошқача айтганда, мазкур жараённи
тезлаштириш мақсадида давлат ва жамият институтлари томонидан саноатлаштириш
саъй

-

ҳаракатлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат

саноатлаштириш сиёсати фақат

саноатнинг анъанавий тармоқларини тараққий эттиришдан кўра, илм сиғими ва
қўшилган қиймат улуши юқори бўлган, замонавий ва илғор технологик тармоқларни
ривожлантиришга йўналтирилганлиги билан илгаргисидан фарқ

қилади. Бу

масаланинг бир томони. Бошқа томондан, саноат ишлаб чиқаришининг техник

-

технологик тузилиши фақат ва фақат инновацион ва кретив ёндошувларга таянади,
соҳага илм ва юқори технологияларни узлуксиз жорий этмасдан, илмий

-

тадқиқот ва

тажриба

-

конструкторлик ишланмаларисиз ишлаб чиқариш самарадорлигини ва

халқаро рақобатбардошлигини оширишни тасаввур этиб бўлмайди.

Бу ёндошувлар

бугун саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй

-

ҳаракатларда ўз аксини

топмоқда.

Саноатни жойлаштириш, уни бошқариш, соҳанинг ишлаб чиқариш

қувватларини ошириш, импорт ўрнини босиш ва экспортни ривожлантириш
масалаларида институционал ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда. Бугунги
саноат ишчиси ва ходими тушунчаси, замонавий саноат корхоналарида менежмент
ва инновацион менежмент тушунчалари бундан 10

-

15 йил олдинги тушунчалардан

фарқ

қилади

.

Чунки,

қўшилган қиймат яратишнинг узлуксиз занжирини ҳосил

қиладиган саноат тизимлари шаклланмоқда. Демак, замонавий Ўзбекистон
иқтисодиётида саноатнинг ўрни ва ролини институционал ёндошув нуқтаи назаридан
таҳлил қилиш, ўзгаришларга баҳо бериш мақсадга мувофиқ

.

Саноатлашувнинг институционал жиҳатлари асосан, ташкилий

-

ҳуқуқий ва

меъёрий, тузилмавий масалаларни ўз ичига олади. Бу саноатни ташкил этиш,
жойлаштириш, саноатнинг институционал бирликларини шакллантириш, мулк
ҳуқуқларини таъминлаш, саноат корхоналарининг шартнома муносабатларини
тартибга солиш, секторда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шерикчилик
муносабатлари йўлга қўйиш каби йўналишлардан иборат. Урбанизация, яъни
шаҳарлашув

билан боғлиқ

комплекс масалаларни ҳам шу жиҳатларга боғлаш

мумкин. Чунки, саноатлашув ва саноатни жойлаштириш учун энг қулай ижтимоий

-

иқтисодий макон шаҳар ва шаҳар агломерацияси ҳисобланади.

Саноатлашувни жадаллаштириш ва чуқур сифат кўрсаткичларига эришиш

мақсадида

ривожланган

давлатларда

янги

саноатлаштириш

йўли

-

неоиндустриализация ва реиндустриализация сиёсати амалга оширилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

143

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Реиндустриализация –

бу илгари жаҳон бозорида кучли мавқега эга бўлган,

кейинчалик турли ноқулай коньюктуравий вазиятлар таъсирида заифлашган саноат
тармоқларини ривожлантириш сиёсатидир. Неоиндустриализация эса янги, илғор,
инновацион тармоқларни тараққий эттиришга қаратилган давлат сиёсати
ҳисобланади. Ҳар иккала сиёсат ҳам саноатлашган мамлакатлар ўртасидаги халқаро
рақобат курашида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган тизимли чора

-

тадбирларни ўз

ичига олади.

Ўзбекистонда юқоридаги икки йўналишдаги чора

-

тадбирлардан ташқари,

ҳозирда деиндустриализация жараёнларининг салбий оқибатларини бартараф этиш
сиёсати юритилмоқда. Буни илгари вақтдан ютқизилиб, қўлдан чиқарилган
саноатлаштириш имкониятларини қайтадан тиклашга қаратилган саъй

-

ҳаракатлар,

деб баҳолаш мумкин.

Янги институционал назариянинг муҳим аҳамияти шундаки, унда давлатнинг

иқтисодиётга таъсири унинг иқтисодий тизимнинг институционал тузилишига таъсир
кўрсатиши орқали амалга оширилиши лозимлиги ёқлаб чиқилган. Бунда давлатнинг
энг муҳим вазифаларидан бири иқтисодий субъектларнинг мулк ҳуқуқларини тўлиқ

ҳимоя қилишидан иборат

(7).

Жамият институционал тизимининг тарихан тадрижий ўзгариб бориши тан

олинган қонуният ҳисобланади. Ислоҳ

қилинаётган жамият тарихи ва маданий

меросини ҳисобга олмасдан туриб иқтисодий

-

институционал

ислоҳотларни

муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди.

Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат

Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган концепциялар
узлуксиз ривожланувчи тадрижий мазмуни билан юксак амалий аҳамиятга эга. Бугун
институционал ўзгаришлар ва иқтисодиётнинг амал қилиши ўртасида узвий мантиқий
боғланишлар таъминланмоқда. Бу масалаларга Д.Норт ҳам ўзининг “Институтлар,
институционал ўзгаришлар ва иқтисодиётнинг амал қилиши” фундаментал асарида
тўхталган эди. Олимнинг фикрича, институтлар –

бу жамиятдаги ўйин қоидалари

йиғиндиси бўлиб, улар чекловчи, меъёрлаштирувчи чегаралар доирасида кишилар
ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солади. Амалдаги

қоидалар

жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишига мос келиши, бу
муносабатлар ўзгарувчан бўлганлиги сабабли давлатнинг бошқарув концепцияси
узлуксиз ривожланувчи тадрижий мазмунга эга бўлиши мақсадга мувофиқ

[5].

Маълумки, иқтисодиётдаги ташкилот, фирма ва корхоналарнинг ҳар бири

фаолияти самарали бўлмаса, иқтисодий ўсиш етарли суръатларда ва миқёсларда
таъминланмайди. Шу сабабли, институционал муаммоларни ҳал этишда жамоавий ва
хусусий манфаатдорликни ўзаро мувозанатлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Саноатлашув жараёнлари муаммоларини атрофлича ўрганиш кейнсча ва

монетаристларча ёндошувдан ташқари, институционал ёндошувни ҳам тақозо этади.
Шу ўринда ўтган асрнинг 1970

-80-

йилларда классик микроиқтисодиётга ёнма

-

ён

ривожланган илмий йўналишлардан

яна бири

-

“хатти

-

ҳаракатлар иқтисодий

назарияси”, яъни behavioral economics муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ҳатти

-

ҳаракатлар иқтисодий назарияси ғарб жамиятларида саноат ишлаб

чиқаришининг таркиби, технологик ва институционал тузилишидаги кескин
ўзгаришлар даври таъсирида ривожланган. Айнан шу омилни мазкур назариянинг
ривожланишида объектив омиллардан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Чунки,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

144

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1920-

30 йилларга нисбатан 1970

-80-

йилларда саноат ишлаб чиқаришининг тармоқ

таркиби, технологик жараёнларнинг йўналишлари ҳамда саноатнинг институционал
муҳити тубдан фарқ

қилди

( 1-

жадвал

).

1-

жадвал

Саноатлашган жамиятларда 1920

-

30 ва 1970

-

80 йилларда

ишлаб чиқариш таркиби,

тузилмаси ва институционал тузилишидаги

ўзгаришлар тавсифи

Саноатлашган давлатларда

1920-30

йилларнинг асосий тенденциялари

Саноатлашган давлатларда

1970-

80 йилларнинг асосий

тенденциялари

1

ЯММнинг салмоқли қисми саноатда

ишлаб чиқарилган.

Иқтисодий ўсишни

таъминлашда бу тармоқнинг роли ҳал

қилувчи ва юқори бўлган.

ЯММнинг салмоқли қисми хизматлар секторида

ишлаб чиқарилди.

Иқтисодий ўсишни таъминлашда

энди илмий

-

техник ва инновацион хизматларнинг

роли ҳал

қилувчи аҳамиятга эга.

2

Товар ва маҳсулотларнинг нисбатан

кам сонли типлари ва ўлчамлари

ишлаб чиқарилган.

Товар ва маҳсулотларнинг чексиз кўп типлари ва

ўлчамлари ишлаб чиқарилди. Ҳатто,

ўша даврда саноатлашув жиҳатидан кам ривожланган

собиқ

иттифоқда ҳам 22 млн. тип ва ўлчамдаги саноат

маҳсулотлари яратилган.

3

Саноат ишлаб чиқариши

номенклатурасининг

кам ўзгариши, йиллар давомида

нисбатан барқарорлиги

кузатилди.

Илмий

-

техника тараққиёти саноат ишлаб чиқариш

номенклатурасининг тез ўзгаришига олиб келди, ҳар

2-

3 йилда саноат маҳсулотлари номенклатурасининг

ярми янгиланди. Бунда кўплаб саноат маҳсулотлари

алтернатив технологиялар ёрдамида ишлаб

чиқарилди.

4

Техник тараққиётнинг бош йўналиши

бу ишлаб чиқариш агрегатларининг

йириклашуви, яъни металл прокат

станоклари, блюминг, домна печлари,

кучли экскаватор ва юк

машиналари

бўлди.

Техник тараққиётнинг бош йўналиши –

техниканинг

борган сари ихчамлашиб

бориши, компьютер чипли станоклар, қайишқоқ

ишлаб чиқариш тизимлари,

саноат роботлари ва нанотехнологиялар

бўлди.

5

Йирик саноат ишлаб чиқаришининг

етакчи шакли –

бу бир тармоқда фаолият олиб

борувчи бирлашмалар, картел,

синдикат, трест эди. Улар

бозор ўзгаришларига тез

мослашувчан эмасди.

Йирик ишлаб чиқаришнинг етакчи шакли –

консерн –

кўп тармоқли, кўппрофилли фирма,

у бозор рақобати муҳитига тез ва қулай мослашади,

рақобатбардошлик даражасини оширишга кўпроқ

таъсир кўрсатади.

Саноат кластерларининг дастлабки кўринишлари

юзага чиқди.

Манба: Турли таҳлилий ёндошувлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Бу йўналиш концепциясининг асосчиларидан бири Герберт Саймондир. Унинг

фикрича, агар микро даражадаги хатти

-

ҳаракатларни кузатиш имкониятига эга

бўлинмаса эди, у ҳолда, макродаражадаги прогнозларни етарли даражада тўғри, деб
қабул қилса бўларди. Аммо, бугунги кунда саноатлашув жараёнида микро
даражадаги ўзгаришларни кузатиб турадиган тадқиқот усуллари бор. У қарорлар
қабул қилиниши жараёнидаги хатти

-

ҳаракатлар ўзгаришини кузатишнинг бир қанча

усуллари мавжудлигини таъкидлаган. Жумладан, лаборотория кузатувлари ва
психологларнинг тадқиқотлари, иқтисодий субъектлар мутлақ

ёки мукаммал

рационаллик эмас, балки чекли рационаллик тамойилларига таянган ҳолда қарор
қабул қилишини кўрсатмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

145

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Саноат корхоналарининг бир макон ва замонда бир хил муаммоларни ечишда

турли ўзига хос чора

-

тадбирлардан фойдаланишлари анъанавий микроиқтисодий

назарияларнинг айрим шарт

-

шароитларини инкор қилади. Эмпирик кузатишлар,

яъни case studies буни исботламоқда. Шу сабабли, Г.Саймон фирмаларнинг мукаммал
рационаллик тамойилига асосланган классик назариясини фирмаларнинг алтернатив
хатти

-

ҳаракатлари назариясига алмаштириш керак, деб ҳисоблайди

[10].

Бу хатти

-

ҳаракат онгли етарлилик, яъни қаноатланиш тамойилига амал қилиш ва ўзига мос энг
қулай вариантни қидириш билан тавсифланиши лозим. Вазият доим ўзгарганлиги
боис, саноат корхоналари бир муаммонинг ечими бўйича турли даврда турли
қарорлар қабул қилади ва турлича ечим қидиради.

Ижтимоий танлов назарияси, яъни

public choice theory

нинг таниқли

намоёндаси Жеймс Бьюкенен қарашлари ҳам эътиборга сазовордир. Замонавий
ижтимоий танлов назариясининг асосий элементлари –

методологик индивидуализм

,

homo economicus концепцияси ва “сиёсат –

айирбошлаш воситаси сифатида”

концепциясидан ташкил топган. Бу концепция асосида турли давлатларда саноат
сиёсатини ишлаб чиқишда манфаат гуруҳлари ўртасида ўзига хос келишув –

манфаатларни айирбошлаш содир бўлишини яққол тушунтириб бериш мумкин.
Бозор иқтисодиёти мамлакатларида саноатлашув жараёнида сиёсий, ижтимоий ва
иқтисодий табақаларнинг барчаси ўз манфаатларини кўпроқ

ҳимоя қилишга,

нафлиликни имкон борича ортиғи билан таъминлашга ҳаракат қилишади.

Ж.Бьюкененнинг “Иқтисодий назария: башорат қилувчи фан ва аҳлоқий

фалсафа орасида” (1987), “Конституцион иқтисодий назария бўйича тадқиқотлар”
(1989), Иқтисодий назария ва конституцион тартиб этикаси” (1991) мақолаларида
макроиқтисодий қарорлар қабул қилишнинг ижтимоий

-

сиёсий ва институционал

механизми шакллантирилган

[11]

. Бу ижтимоий

-

сиёсий механизмлар жамиятнинг

институционал

тартиботини

такомиллаштиришга

хизмат

қилиб

келмоқда,

саноатлашув жараёнини жадаллаштиришнинг янги имкониятларини юзага олиб
чиқмоқда.

Шу

ўринда Ж.Бьюкененнинг бир фикри эътиборга моликдир. Унинг фикрича,

агар давлат миллий маҳсулотнинг учдан бир қисмини тасарруф қилса, у ҳолда
олимлар сиёсий қарорлар қабул қилишнинг индивидуал жиҳатларини тадқиқ

этишлари, меъёрий актларнинг жамият турли қатламлари учун турлича тадбиқ

этилиши жараёнини ўрганишлари муҳим аҳамият касб этади.

Бу хулосалар давлатнинг иқтисодиётдаги ролини замонавийлаштириш, унинг

чегараларини иқтисодий индивидлар манфаатлари билан кесишув нуқталари
даражасида белгилашда муҳим илмий

-

амалий аҳамият касб этади. Саноатчиларнинг

манфаатлари уларнинг ижтимоий мажбуриятлари билан кесишиш нуқталарида
таъминланиши ҳам турли қатламлар манфаатларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи
аҳамиятга эга.

Жамиятда саноатчилар бошқа реал сектор соҳалари билан бирга асосий

моддий бойликларни яратади, ижтимоий сектор соҳалари эса маънавий бойлик
яратади, ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатади. Жамиятда харажатларнинг жамият
аъзоларига тенг тақсимланиб, ялпи фойда

-

нафнинг улар ўртасида нотекис

тақсимланишига йўл

қўйиб бўлмайди. Чунки, фойда нотекис ва харажатлар текис


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

146

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тақсимланса, жамият учун зарур ижтимоий неъматлар етарли даражада ишлаб
чиқарилмайди.

Саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўсишини таъминлашда институционал

муҳитнинг аҳамияти юқори баҳоланади. Бошқарув институтлари ривожланишининг
самарали натижадорлиги трансакцион харажатларнинг камайиб бориши билан
ўлчанади. Трансакцион харажатлар иқтисодий ёки ҳуқуқий тизимдан фойдаланишга
кетадиган сарф

-

харажатлардан иборат. Ахборотни қидириб топиш харажатлари,

ўлчаш харажатлари, музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш харажатлари,
юқори ва қуйи ташкилотлар режаларининг мувофиқлаштирилиши билан боғлиқ

харажатлар шундай харажатларга киритилади. Шунингдек, мулк ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш харажатлари, оппортунистик хатти

-

ҳаракатлар, яъни бозорда тез

-

тез юзага

келадиган ахборотлар асимметрияси билан боғлиқ

ҳаракатлар харажатлари ҳам

шундай турдаги харажатлар ҳисобланади. Бундай харажатлар юзага келиши, уларни
тартибга солиш ва бошқариш учун тегишли институционал тизим амал қилиши керак.

Замонавий

институционал

назарияда

постиндустриал

жамиятларнинг

институционал тузилишига алоҳида аҳамият берилади. Д.Беллнинг фикрича,
постиндустриал жамият негизида интеллектуал қатлам туради, билим эса
саноатлашувда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Бу жамиятда оддий хизматлар эмас,
балки интеллектуал хизматлар ва интеллектга таянган техникалар хизмати салмоқли
рол ўйнайди

[12].

У ижтимоий

-

иқтисодий тизимда рўй бераётган жараёнларнинг

омилларини таҳлил қилишда технологик детерминизм тамойилларини қўллаган.
Д.Беллнинг постиндустриал жамият концепцияси ривожланаётган давлатларнинг
саноатлашув траекторияларини белгилаб олишда муҳим йўналишлар бериши
мумкин.

Ҳақиқатдан ҳам

,

постиндустриал жамиятда иқтисодиётнинг инновацияларга

асосланган сектори ва хизматлар кўрсатиш соҳаси устунлик қилади. Шу

сабабли

постиндустриал жамиятнинг муҳим белгиларидан бири

унинг инновацион

иқтисодиёт

эканлигидир. Иқтисодчи олим Н.Тўхлиев фикрича, “инновацион

иқтисодиётнинг бош драйвери бўлиб янгиликларни генерация қиладиган,

тўплайдиган куч, албатта жамғарилган юқори сифатли, креатив инсон капитали
хизмат қилади. Агар индустриал иқтисодиётда фойда моддий ишлаб чиқариш ва
молиянинг тўпланиши ҳисобига шаклланса, аксинча, инновацион иқтисодиётда
фойда ҳамда даромадлар асосан олимлар ва инноваторлар интеллекти, ахборот
коммуникацияси соҳалари ҳисобидан яратилади”

[15]

. Бу омиллардан самарали

фойдаланиш миллий иқтисодиётни саноатлаштиришда юқори ижтимоий

-

иқтисодий

натижаларга олиб келади.

Янги

институционал

назарияда

ахборот

парадигмаси

тушунчаси

саноатлашувнинг институционал муаммоларини тадқиқ

этишни мазмунан тўлдиради.

Бу тушунча мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини таъминлашда

давлатнинг ролига баҳо бериш ва бозор муваффақиятсизликлари муаммосини ҳал
қилиш

билан чамбарчас

боғлиқ

.

Бу мавзу Ж.Стиглиц томонидан атрофлича

ўрганилган. Бозор механизмининг муваффақиятсизлиги шуки, бозор механизмининг
ўзи узоқ

давр мобайнида инсон ресурсларидан етарли даражада барқарор

фойдаланиш шароитларини етарли даражада таъминлай олмайди

[8,9].

Бу таълим

тизимини тўлиғича бозор жараёнларига ташлаб қўймаслик зарурлигини билдиради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

147

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Агар инсон ресурслари узоқ

муддатлар учун барқарор ривожлантирилмаса, уларни

инсон капиталига айлантириш жараёни бошқа иқтисодий жараёнлардан ортда қола
бошлайди. Демак, бу вазиятда саноатлашувнинг инсон омили ва инсон капитали
ривожланиши умумий тенденциялардан ташқарида қола бошлаётган бўлади.

Маълумки, жаҳон тажрибасида инновацион саноат кластерлари институционал

бирлик сифатида самарали фаолият олиб бораётган ташкилий тузилмалар
ҳисобланади. Бу кластерлар саноатлашган мамлакатларда кенг тарқалган

1

.

Кластер

ривожланишда давом этаётган анъанавий саноат тармоқлари негизида янги, ўта тор
доирада ихтисослашган соҳаларни ривожлантиради, соҳалараро технологик
алоқаларни мустаҳкамлайди, иқтисодий ўсишнинг зич ва органик мустаҳкам
қатламларини шакллантиради

.

Шу сабабли

,

инновацион йўналтирилган саноат

кластерларини шакллантиришнинг институционал жиҳатлари, уларнинг минтақавий
хусусиятлари ва ташқи иқтисодий фаолиятини бошқаришнинг институционал
асосларини ўрганиш

саноатлашув жараёни йўналишларини

такомиллаштиришни

асослаш учун зарур.

Саноат корхоналари жамланиши негизида минтақавий иқтисодий

-

индустриал

тизимлар

шаклланади.

Инновацион

йўналтирилган

саноат

кластерларини

шакллантиришда эса ўзак саноат корхоналарини танлаб олиш қулай шарт

-

шароитлар

яратади. Саноат кластерлари фаолияти қўшилган қиймат яратиш занжирини

шакллантириш тармоқ

моделининг ёрқин намунаси бўлиб, бу ўз навбатида саноатда

технологик платформаларни ва тармоқ

инновацион стандартларини ишлаб чиқишга

олиб келади. Ягона тармоқ

ахборот платформаларини яратиш орқали миллий

инновацион инфратузилмани такомиллаштириш мумкин. Инновацион йўналтирилган
саноат кластерларини яратиш асосида саноат минтақасини ривожлантириш
истиқболларини белгилаб олиш ҳам мумкин.

Мамлакатимизда

жамиятнинг

барча

соҳаларига

янгиланган

ва

модификацияланган институтлар тобора кириб бормоқда. Улар иқтисодий, бозорга
хос, ижтимоий ва сиёсий йўналишларда такомиллашиб бормоқда. Бу институтлар
давлат ва жамиятнинг фаол институционал тузилмалари томонидан ташкил этилиб,
институционал ислоҳотларнинг натижавийлигини тўла таъминлашга сафарбар
этилмоқда. Бугун институционал ўзгаришлар тадрижий ва инқилобий усулларнинг
оралиғида, уларнинг комбинациясида амалга оширилмоқда. Чунки, инқилобий
усуллар ўзини одатда оқламайди, тадрижий усуллар қўлланилганда эса

,

вақтдан

ютқизиб қўйиш мумкин. Жаҳон хўжалигидаги кескин рақобатлашув шароити вақтни
ҳам муҳим капитал сифатида қабул қилишни, яъни, ҳал қилувчи иқтисодий
омиллардан бири сифатида қадрлашни тақозо этади. Шу сабабли

,

институционал

ўзгаришларни жадаллаштиришга барча мамлакатларда доимо эҳтиёж бор. Аммо,
бунинг учун, аввало институционал салоҳият бўлиши керак. Институционал салоҳият
мамлакат аҳолиси ва сиёсий ҳокимиятнинг янги қадриятларни қабул қилиб олиш ва
тез ўзлаштириб, иқтисодий ҳаётга жадал синдириб юбориш қобилиятини

1

Маълумот учун: Париж минтақасида

Cap Digital

креатив саноат кластеридаги иштирокчилар сони 1000 дан ошади. Улар кичик ва ўрта

корхоналар ҳисобланади. Бу корхоналар рақамли тасвир, видеоўйинлар, телекоммуникация технологиялари, электрон таълим соҳаларида
фаолият олиб боради. Германиянинг Фельбахдаги Виртуал кенглик маркази номли креатив саноат кластерида 70 дан ошиқ иштирокчи
фаолият юритади. Бу кластер рақамли технологияларга ихтисослашган. Иштирокчилар инжиниринг, 3D

-

лойиҳалаш, анимация ва рақамли

контентни ишлаб чиқиш, виртуал технологиялар соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланади. Бу фаолият турлари ҳозирда юқори қўшилган
қиймат

яратиладиган илғор соҳалар ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

148

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ифодалайди

2

.

Бу, ўз навбатида, саноатлашув жараёнини жадаллаштиришнинг

институционал салоҳиятидан унумли фойдаланиш йўлларини кўпайтиришни тақозо
этади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, саноатлашув жараёнини ўрганишда институтларнинг

талқини, трансакция харажатлари ва мулк ҳуқуқининг ўзаро боғлиқлиги, хўжалик
субъектларининг контракт муносабатлари тизимида ташкилотнинг ўрни, неоклассик
ва янги институционал назарияларда фирмалар ҳатти

-

ҳаракатининг моделлари,

аралаш иқтисодиёт шароитида фирмаларнинг типологик белгилари тадқиқотларга
киритилиши лозим. Бу тадқиқотларда қуйидагилар алоҳида таҳлилларга тортилиши
мақсадга мувофиқ

:

саноат соҳасидаги хўжалик тизимлари трансформациясининг ўзига хос шарт

-

шароитлари;

саноат секторидаги мулкнинг институционал ўзгариши трансформация

жараёнининг асосларидан бири эканлиги;

саноатдаги корпоратив тузилмаларнинг шаклланиш ва ривожланиш шарт

-

шароитлари;

саноат ишлаб чиқаришида мулкнинг мужассамлашуви ва ички органик

тузилиши ўзгариши;

саноатда

корпоратив мулкнинг сифат жиҳатидан такомиллашуви;

саноатдаги корпоратив тузилмалар фаолиятини тартибга солишда давлат

мулкининг муҳим дастак ва восита эканлиги;

мулк ҳуқуқларининг давлат ва хусусий сектор ўртасида тақсимланиши аралаш

иқтисодиётнинг белгиси эканлиги ва бу муҳим аҳамиятга эгалиги;

саноат

тармоқларида

корпоратив

холдингларнинг

ривожланиш

тенденциялари;

давлат

-

хусусий сектор шерикчилигининг институционал моделлари ва уларни

такомиллаштириш йўллари.

Мазкур

йўналишларда

илмий

тадқиқот

ишларини

жадаллаштириш

саноатлашув жараёнининг муаммоларига институционал

ёндошувнинг

янада кенгроқ

тадбиқ

этилишини таъминлайди, муҳими, ижтимоий

-

иқтисодий соҳаларга оид бошқа

иқтисодий тадқиқотларнинг предмети

доирасини ҳам

кенгайтиради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. “Халқ

сўзи”, 2017 йил 8 февраль.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида

Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони. “Халқ

сўзи”, 2017 йил 9 сентябрь, 180 (6874)

-

сони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ривожланиш

2

Бу ўринда турли тарихий босқичларда тез саноатлашган мамлакатлар –

Япония, Жанубий Корея, шунингдек, Осиёнинг бошқа иккинчи

тўлқин саноатлашган мамлакатлари тажрибасини кўрсатиш мумкин. Бу мамлакатларда аҳоли кенг қатламларининг илғор техника ва
технологияларни ўзлаштириш ва давлатнинг ўз миллий саноатлашув стратегияларини муваффақиятли амалга ошириш салоҳияти яққол
намоён бўлган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

149

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2019 йил 10 январь

. http://uza.uz/oz/documents/i-

tisodiy-rivozhlanish-so-asida-davlat-siyesatini-amalgaa-osh-11-01-2019

4. Williamson, O.E. The New Institutional Economics. Taking Stock. Looking Ahead

Text. / O.E. Williamson // Journal of Economic Literature. 2000. -Vol. 3

8, № 3.

- P.598.,

5. North D.C. Institutions, institutional change and economic performance.

Cambridge. 1990, P.182.

6.

Блауг М. Бьюкенен, Джеймс М. // 100 великих экономистов после Кейнса =

Great Economists since Keynes: An introduction to the lives & works of one hundred great
economists of the past.

СПб.: Экономикус, 2009. —

С. 48

-52.

384 с.

7.

Коуз Р. Интервью на учредительной конференции Международного

общество новой институциональной экономики. Сент

-

Луис, 17 сентябрь, 1997 г.

//Квартальный бюллетень клуба экономистов. Выпуск 4. Минск: Пропилен, 2000, с.34

-

37.

8.

Стиглиц Ж. Ревущие девяностые. Семена развала.

-

М.: Современная

экономика и право, 2005.

9.

Стиглиц Ж. Глобализация: тревожные тенденции”.

-

М.: Мысл, 2003.

Мировая

экономическая мысль…Сквоз призму веков ./коллектив авторов.

10.

Худокормов А.Г. и др. –Мысль, Москва, 2005, 5

-

том, 1

-

китоб .

-

709 б..

11.

Блауг М. 100 великих экономистов после Кейнса. Пер. с анг. Под ред. М.А.

Сторчевого. –

СПб.: Экономическая школа, 2005. –

332 стр.

12.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. М., Академиа, 2004, с.213.

13.

Беркинов Б. Институционал иқтисодиёт. Т.: ТДИУ, 2013, 232 б.

14.

Тўхлиев Н.Т. Осиё тараққиёт моделлари. Т.: “Ўзбекистон”, 2015, 176 б.

15.

Тўхлиев Н. Инновацион иқтисодиёт: муаммолар, вазифалар, ечимлар. //ЎзА

электрон

журнали.

2019

йил,

14

ноябрь.

2

-

3

бетлар.

http://uza.uz/upload/iblock/a84/Nurislom-Tukhliev.pdf.

16.

Холматов Н. Миллий ишлаб чиқаришни саноатлаштиришнинг назарий

асослари ва қонуниятлари. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
диссертация.

-

Тошкент, Давлат ва жамият қурилиши академияси, 2003,154 б.

17.

Воронин

С.

Оптимизация

налогообложения

для

структурных

преобразований: О влиянии налоговой реформы на промышленную отрасль
экономики. // Экономическое

обозрение. № 10, 2019. стр. 80

-83.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида"ги Фармони. "Халк сузи", 2017 йил 8 февраль.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасида Маъмурий исло^отлар концепциясини тасдикдаш тутрисида"ги Фармони. "Халк сузи", 2017 йил 9 сентябрь, 180 (6874)-сони.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Иктисодий ривожланиш сох,асида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги фармони. 2019 йил 10 январь, http://uza.uz/oz/documents/i-tisodiy-rivozhlanish-so-asida-davlat-siyesatini-amalgaa-osh-11-01-2019

Williamson, О.Е. The New Institutional Economics. Taking Stock. Looking Ahead Text. / O.E. Williamson // Journal of Economic Literature. 2000. -Vol. 38, № 3. - P.598.,

North D.C. Institutions, institutional change and economic performance. Cambridge. 1990, P.182.

Блауг M. Бьюкенен, Джеймс M. // 100 великих экономистов после Кейнса = Great Economists since Keynes: An introduction to the lives & works of one hundred great economists of the past. — СПб.: Экономикус, 2009. — С. 48-52. — 384 с.

Коуз Р. Интервью на учредительной конференции Международного общество новой институциональной экономики. Сент-Луис, 17 сентябрь, 1997 г. //Квартальный бюллетень клуба экономистов. Выпуск 4. Минск: Пропилен, 2000, с.34-37.

Стиглиц Ж. Ревущие девяностые. Семена развала. - М.: Современная экономика и право, 2005.

Стиглиц Ж. Глобализация: тревожные тенденции". -М.: Мысл, 2003. Мировая экономическая мысль...Сквоз призму веков ./коллектив авторов.

Худокормов А.Г. и др. -Мысль, Москва, 2005, 5-том, 1-китоб .- 709 б..

Блауг М. 100 великих экономистов после Кейнса. Пер. с анг. Под ред. М.А. Сторчевого. - СПб.: Экономическая школа, 2005. - 332 стр.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. М., Академиа, 2004, с.213.

Беркинов Б. Институционал ик,тисодиёт. Т.: ТДИУ, 2013, 232 б.

Тухлиев Н.Т. Осиё тарацкиёт моделлари. Т.: "Узбекистон", 2015,176 б.

Тухлиев Н. Инновацион ицтисодиёт: муаммолар, вазифалар, ечимлар. //УзА электрон журнали. 2019 йил, 14 ноябрь. 2-3 бетлар. http://uza.uz/upload/iblock/a84/Nurislom-Tukhliev.pdf.

Холматов Н. Миллий ишлаб чик,аришни саноатлаштиришнинг назарий асослари ва цонуниятлари. Ик,тисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация. - Тошкент, Давлат ва жамият цурилиши академияси, 2003,154 б.

Воронин С. Оптимизация налогообложения для структурных преобразований: О влиянии налоговой реформы на промышленную отрасль экономики. // Экономическое обозрение. № 10, 2019. стр. 80-83.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов