Мактабгача таълим хизматларининг инсон капиталини оширишдаги таъсирини аниқлашда маркетинг тадқиқот усулларининг самарадорлиги

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
167-178
22
0
Поделиться
Шаропова, Н. (2020). Мактабгача таълим хизматларининг инсон капиталини оширишдаги таъсирини аниқлашда маркетинг тадқиқот усулларининг самарадорлиги. Экономика и инновационные технологии, (1(2), 167–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11311
Нафосат Шаропова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Главный докторант кафедры маркетинга

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада мактабгача таълим хизматларининг инсон капиталини оширишдаги таъсирини аниқлашда маркетинг тадқиқот усулларидан фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мактабгача таълимга борган боланинг келгусидаги таълим босқичларида баҳоларининг юқори бўлиши, маълумотга эга бўлиш даражасининг ошиши, даромадининг ошиши ва иш билан бандлик даражасининг юқори бўлиш эҳтимоли кучли экан. Ушбу тадқиқотда муаллиф томонидан ота-оналарга болаларининг келгусидаги натижаларининг яхшиланиши учун мактабгача таълимга қатнашишлари зарур эканлиги тушунтирилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

167

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИНСОН

КАПИТАЛИНИ ОШИРИШДАГИ ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШДА

МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Шаропова Нафосат Раджабовна

ТДИУ Маркетинг кафедраси таянч докторанти

E-mail:

nafosat.sharopova@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада мактабгача таълим хизматларининг инсон капиталини

оширишдаги таъсирини аниқлашда маркетинг тадқиқот усулларидан фойдаланишнинг
аҳамияти ёритилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мактабгача таълимга борган

боланинг келгусидаги таълим босқичларида баҳоларининг юқори бўлиши, маълумотга эга
бўлиш даражасининг ошиши, даромадининг ошиши

ва

иш билан бандлик даражасининг

юқори бўлиш эҳтимоли кучли экан.

Ушбу тадқиқотда муаллиф томонидан ота

-

оналарга

болаларининг келгусидаги натижаларининг яхшиланиши учун мактабгача таълимга
қатнашишлари зарур

эканлиги тушунтирилган.

Калит

сўзлар

:

маркетинг тадқиқотлари, дисперцион таҳлил, дискриминат

таҳлил, коррелация, дискриминация функция коэффицентлари

.

Abstract.

The article highlights the importance of using marketing research methods to

determine the impact of preschool education services on increasing human capital. The analysis
showed that the preschooler had a higher probability of higher grades, increased awareness,
higher incomes, and higher employment rates. In this study, the author explained that parents
need to attend preschool to improve their children's future outcomes.

Keywords:

marketing research, analysis of variance, discriminatory analysis, correlation,

discriminatory function coefficients.

Кириш

Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасида тизимли ислоҳотлар натижасида

мактабгача таълим хизматлари бозорида соф рақобат муҳитини яратиш, мактабгача
таълим ташкилотлари фаолиятини сон ва сифат жиҳатдан ошириш мақсадида хусусий
бизнес вакилларига давлат томонидан турли хил имтиёзлар бериш орқали
истиқболли ҳамкорликлар амалга оширилмоқда. Аммо, ҳозирги шароитда
истеъмолчиларга турли хилдаги арзон ва сифатли мактабгача таълим хизматларини
кўрсатиш, тизимли истеъмолчиларнинг эҳтиёж ва фикр

-

мулоҳазаларини ўрганиш

мақсадида тизимли маркетинг тадқиқотларини амалга оширишда

замонавий

тадқиқот усул ва воситаларидан самарали фойдаланиш даражаси пастлигича
қолмоқда. Шу боис,

2017-

2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида

таълим ва фан соҳасини

ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларини

[2]

ижросини таъминлаш

мақсадида

мактабгача таълим хизматлари истеъмолчиларининг талаб ва

эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг таълим хизматлари сифатидан қониқишларини
ошириш йўлларини излаш учун уларнинг фикр

-

мулоҳазаларини тизимли ўрганиш

мақсадида замонавий маркетинг тадқиқот усуллари, воситалари ва инновацион
таҳлил усулларидан фойдаланиш муаммоларининг самарали ечими сифатида
мактабгача таълим хизматлари бозорида замонавий маркетинг тадқиқотларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

168

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

амалга оширишни

амалга оширишни тақозо этади. Бу эса мазкур мавзусининг

долзарблигини белгилайди.

Ушбу тадқиқот иши

Ўзбекистон Республикасининг

Мактабгача таълим

тўғрисида”ги

қонуни

[1]

,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29

декабрдаги

«

2017-2021-

йилларда

мактабгача

таълим

тизимини

янада

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

ПҚ

-2707-

сонли қарорлари

[3]

ва

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги
“Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим

-

тарбия

хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 3

-

мҳ

-

сонли

буйруғи

[4]

ҳамда

мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда

белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таълимнинг энг асосий хусусияти ҳисобланган таълим сифатига энг холис

баҳони истеъмолчилар бера олади. Чунки, истеъмолчилар таълим хизматларининг
сифатига қараб унга баҳо берадилар, яъни хизматларни сотиб олишга қарор
қиладилар

.

Мактабгача таълимнинг сифати

-

мактабгача таълим тизимининг ўзига хос

хусусияти бўлиб, у амалдаги таълим натижаларининг қонуний талабларга, ижтимоий
ва шахсий истиқболларга мувофиқлигини кўрсатади. Мактабгача таълимнинг
сифатини ошириш масаласи мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш
шароитида жуда долзарб аҳамиятга эга ва шунингдек, мактабгача таълим тизимининг
турли даражаларида самарали бошқарув қарорларини талаб қилади. Шунингдек,
мактабгача таълим хизматлари самарадорлигини аниқлашда замонавий

маркетинг

тадқиқот

усулларидан

фойдаланишнинг

илмий

-

назарий

ва

методологик

муаммоларини кўплаб хорижлик олимлар томонидан ўрганилган.

Т.Н. Богуславская (2012) томонидан мактабгача таълим сифатини баҳолаш

бўйича илмий ёндашувларни шакллантиришнинг зарурати ва мактабгача таълим
сифатини баҳолашда дуч келиш мумкин бўлган асосий муаммолар ўрганилган.

Унинг

фикрича, таълимнинг энг асосий хусусияти ҳисобланган таълим сифатига ҳаққоний
баҳони истеъмолчилар беради. Чунки, истеъмолчилар

таълим хизматларининг

сифатига қараб унга баҳо берадилар ва шундан кейингина уни сотиб олишга қарор
қиладилар

[5].

О. Б. Савинская (2015) таъкидлашича, мактабгача таълим хизматлари

сифатига энг холис ва обеъктив баҳони унинг истеъмолчилари бўлган ота

-

оналар

беради

[6].

Шу сабабли, мактабгача таълимга бўлган талаб ҳажмини ошириш учун

ота

-

оналарнинг таълим сифатидан қониқишларини ошириш зарур. Бу ўз навбатида,

мутахассислардан истеъмолчиларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини
оширишни талаб этади. Шу кунгача олиб борилган илмий тадқиқотларда ота

-

оналарнинг мактабгача таълим сифатидан қониқиш даражалари турли давлатларда
ҳар хил бўлиши қайд этилган.

(Nyland, B., 2016).

Hu, B., Zhou, Y., ва Li, K.

(2017)

ларнинг

таъкидлашича, эрта болалик таълими ва парваришлаш хизматларини доимий
равишда мониторинг қилиш, баҳолаш ва уни сифатини ошириш жараёнида
истеъмолчилар сифатида ота

-

оналар муҳим роль ўйнайдилар

[7].

L.Jang ва бошқалар

(2014) томонидан ота

-

оналарнинг болаларни парвариш қилиш дастурларидан

қониқишларини асосан етти соҳага бўлди. Булар: дастур тавсифи, ўқитувчилар
тавсифи, ўзаро муносабатлар, ўқув режаси, хавфсизлик ва саломатлик, жисмоний
муҳит ва уларни баҳолаш. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ота

-

оналар ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

169

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ўқитувчиларнинг ўзаро таълимдаги ҳамкорлигини самарали йўлга қўйилиши
уларнинг таълим сифатидан янада қониқишларини ошишига олиб келади

[8].

Мактабгача таълим хизматлари турларини кенгайтиришда ва таълимнинг

натижадорлигини оширишда

WISE лойиҳасининг

самарадорлиги масалалари C.Leung

ва бошқ., (2019) томонидан ўрганилган. Натижалар шуни кўрсатдики, болаларнинг
мактабга тайёргарлиги, хулқ

-

атвори билан боғлиқ муаммолари ва ижтимоий

муомаласи, шунингдек ўқитувчиларнинг билим малакалари таълим жараёнинг
самарадорлигига катта таъсир кўрсатган

[9].

Худди шундай тадқиқот G.Bojorque ва

бошқ.

,

(2018) томонидан амалга оширилган ва таҳлиллар шуни кўрсатдики,

“Building

Blocks”

дастури асосида таълим олган болаларнинг билимлари ошган, хотира ва

математикага оид қобилиятларини янада яхшиланиши олиб келган

[10]. Hyun-Sim

Doh. Ва бошқ., (2016) томонидан мактабгача таълим ёшидаги болалари бор ота

-

оналар учун

RPRC дастурининг

болани тарбиялашдаги самарасини ўрганилган.

Олинган натижалар шуни кўрсатдики, ота

-

оналарнинг салбий хусусиятлари сезиларли

даражада камайган ва болаларнинг ижтимоий қобилиятига сезиларли таъсир
кўрсатмаган

[11].

J.Dietrichson ва бошқ. (2018) универсал мактабгача таълим

дастурларининг бола ривожланишига таъсирини баҳолаш масалаларини ўрганди ва
таҳлиллар шуни кўрсатдики, универсал мактабгача таълим дастурлари боланинг ўрта
мактаб баҳолари, ўқиш йиллари, олий маълумотли бўлиш, ишга жойлашиш ва
даромад билан боғлиқ барча натижаларга ижобий таъсир кўрсатган

[12].

Шунингдек, мактабгача таълим хизматларини ривожлантиришда муҳим

ағамият касб этадиган тадқиқотлар сифатида ушбу олимларнинг илмий
изланишларини ўрганиш лозим бўлди. Н.В.Ребрикова ва О.А.Шальнова (2017) лар
томонидан мактабгача таълим хизматлари бозорида мавжуд маркетинг муҳитини
таҳлил қилишда PEST ва SWOT таҳлиллардан кенг

фойдланилган.

Тадқиқотдан

кўзланган асосий мақсад Москва шаҳрида фаолият кўрсатаётган 4 та хусусий
боғчаларнинг камчилик ва муаммолари ҳамда имконият ва хавф

-

хатарли

жиҳатларини ўрганиш бўлган

[13]. Arya Ansari

ва

бошқ., (2018) томонидан ўқитувчи ва

боланинг таълим жараёнида ўзаро муносабатларини яхшилаш муаммолари
ўрганилган ҳамда боланинг яхши ўзлаштириши учун синфдаги болалар ёшининг
фарқи катта аҳамият касб этмаслиги исботланилган

[14]. D.Ch. McCoy

ва бошқалар

(2017) эрта болалик таълимига болани қамраб олиш даражасини ошириш
муаммоларини ўрганишдан асосий мақсад ЭССЕнинг таълим билан боғлиқ
харажатларини қисқартириш ва болаларнинг фаровонлигини ошириш бўйича
ёрдамини қўллаб

-

қувватлашдан иборат бўлган

[15].

Ушбу санаб ўтилган олимларнинг

илмий тадқиқот ишларида боланинг келажакдаги эришиши мумкин бўлган ижобий
натижаларига мактабгача таълимнинг таъсири, шунингдек, болага таълим

-

тарбия

бериш самарадорлигини ошишига мактабгача таълим дастурлари, ундаги
ўқитувчиларнинг билим ва кўникмалари, ота

-

она ва ўқитувчиларнинг ўзаро самарали

алоқаларининг ташкил этилганлиги каби асосий омилларнинг ижобий таъсири
ўрганилган. Тадқиқотлар натижасида боланинг 0

-

6 ёшдаёқ универсал мактабгача

таълимга оид билим ва кўникмаларга эга бўлганлиги келажакда шу болаларнинг ўрта
мактаб ва олий таълимни аъло даражада тамомлашига, уларнинг иш билан
таъминлаши даражаси ва келажакдаги даромадларини ошишига олиб келиши
аниқланган

[16].

Демак, боланинг келажакда касб танлаш ва унга йўналтириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

170

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

масалаларини мактабгача таълим босқичида амалга оширилиши лозимлиги ҳамда
ўрта таълим мактаб

тизимига қабул

қилинганда шунга мос равишда билим берилиши

мақсадга мувофиқ бўлар эди. Таълим соҳасини ташкил этишда унинг узвийлиги ва
узлуксизлигини таъминлаш учун мактабгача таълимни ривожлантиришга катта
эьтибор берилиши ўз навбатида таълим самарадорлиги янада ошишига олиб келади.

Мактабгача таълимнинг самарадорлиги туфайли хориж олимлар томонидан

ушбу мактабгача таълим хизматларини ташкил этишни янада яхшилаш, ушбу
бозорини ривожлантириш, бозордаги талаб ва таклиф мувозанатини ушлаш,
шунингдек, ушбу хизматларинг асосий истеъмолчилари бўлган ота

-

оналарнинг талаб

ва истаклари, фикр

-

мулоҳазаларини ўрганиш орқали уларнинг мактабгача таълимдан

қониқишларига ижобий таъсир этувчи омилларни ўрганиш муаммолари юзасидан
бир қанча илмий изланишлар олиб борилган

[12].

Тадқиқот доирасида ўрганилган

мактабгача таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини самарали
ташкил этиш назариялар мамлакатимизда ушбу соҳада истиқболли ва мақсадли

маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш зарурлигини асослайди.

Тадқиқот методологияси

Мактабгача таълим тизимининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши инсон

капиталини оширишдаги таъсирини аниқлаш бўйича маркетинг тадқиқотларининг
замонавий таҳлил усулларидан саналган икки гуруҳли каноник детерминант
функциясини олиш имконини берувчи

дискриминант таҳлилдан фойданилди. Таҳлил

учун зарур маълумотларн тўплаш мақсадида ижтимоий сўров саволлари ишлаб
чиқилди. Ижтимоий

сўровлар

Ўзбекистон бўйича барча вилоятларидан

930

нафар

респондентлардан сўровнома саволлари асосида ўзларининг аниқ ва фактларга
асосланган йиллар давомида эришган турли йўналишдаги натижаларини сўраб олиш
орқали тўпланди.

Респондентларнинг 322 нафари мактабгача таълимга борган

бўлсалар, мактабгача таълимга бормаганлар сони 368 нафарни ташкил этди.

Таҳлил ва натижалар

Тадқиқот жараёнида респондентлар томонидан тўлдирилган ижтимоий сўров

натижаларини

SPSS 22

статистик дастурий пакети ёрдамида дисперцион таҳлил

асосида респондентнинг турли гуруҳларидаги

келгусидаги фаолиятида мактабгача

таълимнинг қай даражада таъсири ва улар ўртасидаги асосий фарқли жиҳатлар қайси
омилларга боғлиқлиги аниқланди. Сўнгра, дискриминант

таҳлил

асосида

танланган

ўзгарувчиларнинг статистик аҳамиятлилигини баҳоловчи

Wilks' Lambda

статистикаси

қиймати [0,1] оралиғида ўзгаради

ва яхши дискриминация мавжуд

дегани, агар 1

бўлса ажралиш хусусияти паст дегани ва бу ҳолат p

-

value нормал тақсимотни 0,05

даражада аниқланганлиги эса хатоликнинг юзага келиши кам эканлигини
тасдиқлайди.

F

меъзони df1 = 1 ва df2 = 1489 кузатувларда “p

-

value” нинг 0,05

қийматидан пастда 3,86 жадвал қийматини қабул қилди

.

Белгиланган боғлиқ ўзгарувчига таъсир этувчи танланган омилларнинг

функционал боғланишини қай даражада эканлигини ва мультиколлиниарлик
муаммосини ҳал этиш учун корреляцион матрица тузилди

ва омиллар ўртасида

кореляцион боғланиш нольга яқин қийматларни қабул қилганлиги сабабли танланган
омиллар ўртачида мультиколлиниарлик

муаммоси йўқ

ва барчасини

модел учун

қабул қилиш асосли

эканлиги тасдиқланди

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

171

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлилда кононик корреляция коэффициенти 0,570 қийматни қабул қилди,

унинг квадрати эса 0,32 ни ташкил этади ва 32

% дисперцияга

эга эканлигини

асослайди. Демак, боғланиш кучли бўлиб,

корреляция қониқарли.

"Eigenvalue"

кўрсаткичи қиймати гуруҳлар орасидаги квадратлар йиғиндисининг

гуруҳлар ичидаги

квадратлар йиғиндисига нисбати ҳисобланади. Бу эса 0,481 қийматни қабул қилди.
Демак, гуруҳлар ўртачидаги тавофут фарқи гуруҳларнинг ўзаро фарқидан

юқори

эканлигини

билдиради. Ушбу кўрсаткич аниқланадиган дискриминант функциялар

ўртасида фарқнинг

юқори эканлигини

асослайди

.

Каноник детерминант функция қийматининг юқорили Wilks' Lambda тести

асосида тасдиқланмоқда ва унинг қиймати 0,481 коэффициентга тенг бўлиб, бу

яхши

дискриминация мавжуд

деган хулосани бериш мумкинлигини асослайди. Wilks'

Lambda тест натижалари қўйилган гипотеза яъни, мактабгача таълим боланинг
келгусидаги натижаларининг юқори бўлишига нисбатан

юқори таъсирга эга

эканлигини тўла асослайди

.

Мактабгача таълим боланинг келгусидаги натижаларининг юқори бўлишига

нисбатан фарқлари мавжуд ва юқори таъсирга эга эканлиги бўйича

гипоза асосли

бўлиб

, икки турдаги стандартлаштирилган кононик дискриминант функция ва

кононик дискриминант функция коэффициентлари орқали ҳар бир ўзгарувчининг
умумий омил белгидаги аҳамиятини қай даражада эканлиги

аниқланди

.

Бунга кўра,

кононик детерминант функция қуйидагича

олинди

:

7

6

5

4

3

2

1

2

206

,

0

210

,

0

399

,

0

509

,

0

560

,

0

627

,

0

Х

,821

0

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

+

+

=

(1)

Қурилган

модел

орқали

мактабгача

таълим

боланинг

келгусидаги

натижаларининг юқори бўлишига нисбатан юқори таъсирга эга эканлиги бўйича

гипоза асосли бўлиб

, боланинг тури гуруҳларда эришган натижаларига бўлган

муносбатини акс эттирувчи модел ҳисобланади, шу билан бирга, қайси омиллар
боланинг айнан қайси фаолиятига тегишли натижаларига кўпроқ аҳамиятли
эканлигини акс

эттиради. Дискриминант функциясидан маълум бўлмоқдаки,

боланинг мактабгача таълимга бориши бўйича энг аҳамиятли сифатида омил
боланинг келажакда даромадининг кўпайиш

даражаси

(0,821) ҳисобланади.

Боланинг мактабгача таълимга бориши бўйича энг аҳамиятсиз омил сифатида
боланинг иш стажи (0,206) эканлиги аниқланди.

Гуруҳ бўйича ҳисобланган кононик дискриминант функция натижаларига кўра,

боланинг мактабгача таълимга бормаганлик бўйича камаювчи (умумий натижага
нисбатан салбий) қиймат қабул қилиб, ноижобий, боланинг мактабгача таълимга
борганлик бўйича ижобий (умумий натижаларга нисбатан юқори) эканлиги
тасдиқланди (

2-

жадвал). Ушбу ҳолатдан маълум бўлмоқдаки, гуруҳ бўйича

ҳисобланган кононик дискриминант функция қийматлари юқори даражадаги фарқга
эга. Шунингдек, боланинг мактабгача таълимга бормаганлиги ва боланинг мактабгача
таълимга борганлиги бўйича олинган коэффициентлар ўртасида катта тавовут
мавжуд.

Ҳар

бир гуруҳ бўйича дискриминант функция коэффициентлари

1-

жадвал

-

га

кўра қабул қилиш мумкин. Олинган функциялар ота

-

оналарнинг мактабгача таълим

муассасаси тури бўйича омилларнинг қай даражада аҳамиятлилигини ҳар бир омил
бўйича фарқлаш имконини беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

172

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Дискриминант функция коэффициентлари

Омилл

ар

Х

1

Х

2

Х

3

Х

4

Х

5

Х

6

Х

7

Co

nstant

а

Борг

ан

0

,376

7

,062

1

9,094

6

,773

0

,056

-

4,078

-

0,359

-

31,953

Бор

маган

0

,096

6

,916

1

7,311

5

,404

-

0,320

-

4,352

-

0,313

-

24,583

1-

жадвалда келтирилган дискриминант функция коэффициентлари қуйидагича

олинди:

7

6

5

4

3

2

1

1

313

,

0

352

,

4

320

,

0

404

,

5

311

,

17

916

,

6

Х

,096

0

583

,

24

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

=

(2)

6

6

5

4

3

2

1

2

359

,

0

078

,

4

56

,

0

773

,

6

094

,

19

062

,

7

Х

0,376

953

,

31

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

+

=

(3)

Мактабгача таълим боланинг келгусидаги натижаларининг юқори бўлиш

даражаларини белгилаш бўйича алоҳида олинган дискриминант функциялар
мактабгача таълимга бола қамраб олиш бўйича

мақсадли стратегияларни белгилаш

қарорларини қабул қилиш фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Функция
натижаларига кўра, мактабгача таълимга бормаган болага нисбатан мактабгача
таълимга борган боланинг натижалари ўрта махсус маълумот натижалари (Х

5

)

омилидан ташқари юқори бўлиши аниқланди. эканлигини англатади. Демак,
боланинг келгусидаги иш билан бандлик, маълумотлилик ва даромадлилик
даражасининг ошиши ҳамда боланинг мактаб ва олий таълим натижаларининг юқори
бўлишида мактабгача таълим жуда катта аҳамиятга эга деган хулосага келинди.

Мактабгача таълимга бормаган болага нисбатан мактабгача таълимга борган

боланинг барча танланган омиллар бўйича дискриминант функция таҳлили учун
танланган кузатувлар ҳолати

81,3%

фоизга мақсадли таснифланганлиги,

сўров

натижаларининг ишончли эканлигини ва кузатувчилар деярли барчаси қамраб
олинган ҳолатни ифодалайди. Демак, прогнознинг ишончлилиги 81,3 фоиз.

Хулоса ва таклифлар

Амалга оширилган дискриминант таҳлил натижалари респондентларнинг

келгусидаги фаолиятида юқори натижаларга эришишига юқори таъсир этувчи
омиллар ажратиб олинди ва уларнинг таъсир кучини ўлчаш учун ҳар бир гуруҳ бўйича
таҳлил натижаларидан келиб чиққан

ҳолда қуйидаги

модел тузилди:

МТС=Д+МД+Б+МБ+ОТБ

(4)

бу ерда,

МТС

-

мактабгача таълим самарадорлиги;

ДО

-

даромаднинг ошиши;

МД

-

маълумотлилик даражаси;

БД

-

бандлик даражаси;

МБ

-

мактаб баҳоси;

ОТБ

-

олий таълим баҳоси.

Амалга оширилган таҳлиллардан келиб чиқиб хулоса шуки, мактабгача

таълимга борган боланинг натижалари мактабгача таълимга бормаган болага
нисбатан юқори натижаларга эришиши дискриминант таҳлил натиджаларига кўра


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

173

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

асосланди.Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мактабгача таълимга борган боланинг
келгусидаги таълим босқичларида баҳоларининг юқори бўлиши, маълумолилик
даражасининг ошиши, даромадининг ошиши, бандлик даражасининг юқори бўлиши
эҳтимоли кучли экан.

Яъна шуни таъкидлаш мумкинки, агар келтириб

ўтилган кузатувдаги барча

респондентлар мактабгача таълимга борганида қўшимча даромадга, маълумотлилик
даражасининг юқори бўлишига, таълим

босқичларидаги баҳоларнинг ўсишига,

меҳнат қўнимсизлигини бироз бўлсада пасайишида самарадорликка эришган бўлар
эдилар.

Адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг

Мактабгача таълим тўғрисида”ги Қ

онуни.

Т.:

2019 йил 16 декабрь.

http://xs.uz/uzkr/post/maktabgacha-talim-va-tarbiya-togrisida

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси”

ПФ

-4947-

сонли

фармони.

http://lex.uz/docs/3107036

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «

2017-

2021-

йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги

ПҚ

-2707-

сонли қарорлари

.

http://lex.uz/docs/3090103

4.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13

декабрдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим

-

тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисида”ги 3

-

мҳ

-

сонли буйруғи.

https://lex.uz/docs/4168383

5.

Богуславская Т.Н. (

2012)

Формирование подходов к оценке качества

дошкольного

образования.

//

Проблемы современного образования. № 4

,

с.52

-63

http://www.pmedu.ru

6.

Савинская О. Б. (2015) Родительская оценка услуг детского сада: ценность

воспитания и обучения (на примере г.

Москвы) // Журнал социологии и социальной

антропологии. Т. XVIII. № 2. с

. 115-129.

7.

Nyland, B., Pan, B., Cooper, B., Nyland, C., & Zeng, X. (2016). Parents' satisfaction

with kindergarten services in Beijing at a time of systematic expansion.

Australasian

Journal of Early Childhood,

Vol.

41 (

1), 19-27

8.

Jang, L., Moore, L., & Lin, Y.(2014) Parent's perspectives in child care quality and

satisfaction in Taiwan. International Journalof Research Studies in Education, Vol.
3(5),Pages 3-19.

9.

Cynthia Leung, Janet Leung, Shirley Leung, Wally Karnilowicz. Effectiveness of the

Whole Inclusive School Empowerment (WISE) project in supporting preschool children with
diverse learning needs. Research in Developmental Disabilities,Volume 92, September
2019.

10.

Gina Bojorque, Joke Torbeyns, Jo Van Hoof,

Daniël Va

n Nijlen, Lieven Verschaffel.

(2018) Effectiveness of the Building Blocks program for enhancing Ecuadorian

kindergartners’ numerical competencies

. Early Childhood Research Quarterly, Vol. 44, 3rd

Quarter,

рр.

231-241.

11.

Hyun-Sim Doh, Min-Jung Kim, Nana Shin, Seung-Min Song, Woon Kyung Lee,

Soojee Kim.

(2016)

The effectiveness of a parenting education program based on


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

174

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

respected parents & respected children for mothers of preschool-aged children.

Children

and Youth Services Review, Vol. 68

, рр.

115-124.

12.

Jens Dietrichson,

Ida Lykke Kristiansen and Bjørn C.V.Nielsen

. (2018) Universal

preschool programs and long-term child outcomes A systematic review

. рр. 83.

13.

Ребрикова Н.В., Шальнова О.А. (2017) Рынок услуг дошкольного

образования:

анализ маркетинговой среды

.

Экономика и управление «Молодой

учёный» №9 (143)

с. 440

.

14.

Arya Ansari, Robert C. Pianta. (2018) Effects of an early childhood educator

coaching intervention on preschoolers: The role of classroom age composition. Early
Childhood Research Quarterly, Vol. 44, 3rd Quarter,

рр.

101-113.

15.

Dana Charles Mc Coy, Hirokazu Yoshikawa, Kathleen M. Ziol-Guest, Greg J.

Duncan, Holly S. Schindler, Katherine Magnuson, Rui Yang, Andrew Koepp, and


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

175

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

илова

Сўровнома

1.

Яшаш жойингиз?

а) шаҳар

б) қишлоқ

2.

Жинсингиз?

а) аёл

б) эркак

3.

Ёшингиз?

а)

25-30

ёш

б)

31-36

ёш

в)

37-42

ёш

г)

43-49

ёш

д)

50

ёш

ва ундан ошганлар

4.

Ишлайсизми?

а) ҳа

б) йўқ

5.

Маълумотингиз?

а) олий

б) ўрта

в) йўқ

6.

Умумий иш стажингиз неччи йил?

а) 1

-5

йилгача

б) 6

-11

йилгача

в) 1

2-17

йилгача

г) 1

8

йил

ва ундан ортиқ

7.

Охирги иш жойида неччи йил ишладингиз?

а) 1

-

5 йилгача

б) 6

-11

йилгача

в) 1

2-17

йилгача

г)

18

йил

ва ундан ортиқ

8.

Бир ойлик ўртача даромадингиз( сўмда)

?

а) 1 млнгача

б) 2

-

5 млнгача

в) 6

-

10 млнгача

г) 11 млн ва ундан ортиқ

9.

Бир ойда ўртача харажатингиз?

а) 1 млнгача

б) 2

-

3 млнгача

в)

4-5

млнгача

г)

6

млн ва ундан ортиқ

10.

Мактабгача таълим (боғча)га борганмисиз?

а) ҳа

б) йўқ

11.

Мактаб таълимини қандай даражада тамомладингиз ?

а) қониқарли

б) ўрта

в) яхши

г) аъло

12.

Ўрта махсус таълимни қандай даражада тамомладингиз?

а) қониқарли

б) ўрта

в) яхши

г) аъло

13.

Олий таълимни қандай даражада тамомладингиз?

а) қониқарли

б) ўрта

в) яхши

г) аъло

14.

Шахсий уйингиз борми?

а) ҳа

б) йўқ

15.

Шахсий машинангиз борми?

а) ҳа

б) йўқ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

176

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

илова

Респондентларнинг аниқ фактлар асосида тўпланган маълумотлари асосида

келтириб ўтилган омиллар бўйича

ўзгарувчилар

таснифи қуйидаги

1-

жадвалда

келтирилган.

1-

жадвал

.

Дисперцион таҳлил учун ўзгарувчиларни таснифи

Омиллар

Бел

-

гила

-

ниши

Таснифи

Боғлиқ (эрксиз) ўзгарувчилар

-

У

1.

Бормаган

У

1

Боланинг мактабгача таълимга бормаганлиги

2.

Борган

У

2

Боланинг мактабгача таълимга борганлиги

Мустақил (эркли) ўзгарувчилар –

Х

3.

Даромади

Х

1

Боланинг айни вақтдаги умумий ўртача бир ойлик
даромади минг сўмда натижалари

4.

Маълумотлилик
даражаси

Х

2

Боланинг

маълумотлилик

даражаси

уч

гуруҳда

аниқланган: олий, ўрта махсус,

маълумотга эга эмас

5.

Бандлик
даражаси

Х

3

Боланинг бандлик даражаси икки гуруҳда аниқланган:
ишлайди, ишламайди

6.

Мактаб таълим
баҳоси

Х

4

Боланинг мактаб таълими баҳоси 4 гуруҳда аниқланган:
қониқарли, ўрта, яхши, аъло

7.

Ўрта

махсус

таълим баҳоси

Х

5

Боланинг Ўрта махсус таълим баҳоси

4 гуруҳда

аниқланган: қониқарли, ўрта, яхши, аъло

8.

Олий

таълим

баҳоси

Х

6

Боланинг олий таълими баҳоси

4 гуруҳда аниқланган:

қониқарли, ўрта, яхши, аъло

9.

С

Қўнимсизлик

даражаси

Х

7

Боланинг иш стажи кўрсаткичлари йиллар бўйича

олинган

2-

жадвал

Гуруҳ бўйича аҳамиятлиликни текширувчи тест натижалари

Омиллар

Wilks'

Lambda

F

df1

df2

Sig.

Даромади

0,889

185,543

1

1489

0,000

Маълумоти

0,869

224,569

1

1489

0,000

Бандлиги

0,929

114,103

1

1489

0,000

Мактабтаълими баҳоси

0,756

481,880

1

1489

0,000

Ўрта

махсус таълим баҳоси

0,979

31,626

1

1489

0,000

Олийтаълим баҳоси

0,841

281,152

1

1489

0,000

Стаж

0,980

30,506

1

1489

0,000


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

177

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Омилларнинг корреляцион матрицаси

Омиллар

Функция

1

Мактаб

таълими баҳоси

0,821

Олий

таълим

баҳоси

0,627

Маълумоти

0,560

Даромади

0,509

Бандлиги

0,399

Ўрта

махсус таълим баҳоси

0,210

Стажи

0,206

4-

жадвал

Каноник дискриминант функция (ҳисоботи)таҳлили

Function

Eigenvalue

% of Variance

Cumulative %

Canonical Correlation

1

0,481

100,0

100,0

0,570

5-

жадвал

Wilks' Lambda тест натижалари

Test of Function(s)

Wilks' Lambda

Chi-square

df

Sig.

1

0,675

582,908

7

0,000

6-

жадвал

Стандартлаштирилган каноник дискриминант функция коэффициентлари

Х

1

Х

2

Х

3

Х

4

Х

5

Х

6

Х

7

1-

функиция

0,370

0,059

0,365

0,626

0,237

0,192

-0,247

Стандартлаштирилган каноник дискриминант функция қуйидагича

:

7

6

5

4

3

2

1

1

247

,

0

192

,

0

237

,

0

626

,

0

365

,

0

059

,

0

Х

,370

0

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

+

=

(3.1)

7-

жадвал

Каноник дискриминант функция коэффициентлари

Х

1

Х

2

Х

3

Х

4

Х

5

Х

6

Х

7

1-

функиция

0,821

0,627

0,560

0,509

0,399

0,210

0,206

Кононик детерминант

функция

қуйидагича:

7

6

5

4

3

2

1

2

206

,

0

210

,

0

399

,

0

509

,

0

560

,

0

627

,

0

Х

,821

0

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

+

+

=

(2)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil

178

1/2020

(№

00045)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8-

жадвал

Гуруҳ бўйича ҳисобланган кононик дискриминант функция

Омиллар

Function

1

Бормайди

-1,208

Боради

0,397

Каноник дискриминация функциялари нормаллашмаган

гуруҳлаш усулида баҳоланди

9-

жадвал

Дискриминант функция коэффициентлари

Омиллар

Х

1

Х

2

Х

3

Х

4

Х

5

Х

6

Х

7

Constant

а

Борган

0,376

7,062

19,094

6,773

0,056 -4,078 -0,359

-31,953

Бормаган

0,096

6,916

17,311

5,404 -0,320 -4,352 -0,313

-24,583

9-

жадвалда келтирилган

дискриминант функция

коэффициентлари

қуйидагича

олинди:

7

6

5

4

3

2

1

1

313

,

0

352

,

4

320

,

0

404

,

5

311

,

17

916

,

6

Х

,096

0

583

,

24

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

=

(3)

6

6

5

4

3

2

1

2

359

,

0

078

,

4

56

,

0

773

,

6

094

,

19

062

,

7

Х

0,376

953

,

31

Х

Х

Х

Х

Х

Х

У

+

+

+

+

+

=

(4)

10-

жадвал

Кононик детерминант функция

таҳлили учун танланган кузатувлар ҳолати таснифи

a

Кўрсаткичлар

Ўзгарувчилар

Танланган гуруҳлар бўйича

таққосланган кузатувлар

Жами

бормайди

боради

Қийматда

бормайди

196

173

369

боради

106

1016

1122

Фоизда

бормайди

53,1

46,9

100,0

боради

9,4

90,6

100,0

Қийматда

бормайди

188

181

369

боради

110

1012

1122

Фоизда

бормайди

50,9

49,1

100,0

боради

9,8

90,2

100,0

a.

-

умумий натижага нисбатан 81

,

3 фоизга мақсадли

таснифланди

.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг Мактабгача таълим тугрисида"ги Конуни. -Т.: 2019 йил 16 декабрь, http://xs.uz/uzkr/post/maktabgacha-talim-va-tarbiya-togrisida

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси" ПФ-4947-сонли фармони. http://lex.uz/docs/3107036

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПК.-2707-сонли карорлари. http://lex.uz/docs/3090103

Узбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги "Да вл ат мактабгача таълим муассасаларида цушимча пуллик таълим-тарбия хизматлари курсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тутрисида"ги 3-мх,-сонли буйрути. https://lex.uz/docs/4168383

Богуславская Т.Н. (2012) Формирование подходов к оценке качества дошкольного образования. //Проблемы современного образования. № 4, с.52-63 http://www.pmedu.ru

Савинская О. Б. (2015) Родительская оценка услуг детского сада: ценность воспитания и обучения (на примере г. Москвы) // Журнал социологии и социальной антропологии. Т. XVIII. № 2. с. 115-129.

Nyland, В., Pan, В., Cooper, В., Nyland, С., & Zeng, X. (2016). Parents' satisfaction with kindergarten services in Beijing at a time of systematic expansion. Australasian Journal of Early Childhood, Vol. 41 fl), 19-27

Jang, L., Moore, L., & Lin, Y.(2014) Parent's perspectives in child care quality and satisfaction in Taiwan. International Journalof Research Studies in Education, Vol. 3(5),Pages 3-19.

Cynthia Leung, Janet Leung, Shirley Leung, Wally Karnilowicz. Effectiveness of the Whole Inclusive School Empowerment (WISE) project in supporting preschool children with diverse learning needs. Research in Developmental Disabilities,Volume 92, September 2019.

Gina Bojorque, Joke Torbeyns, Jo Van Hoof, 0ап1ё1 Van Nijlen, Lieven Verschaffel. (2018) Effectiveness of the Building Blocks program for enhancing Ecuadorian kindergartners' numerical competencies. Early Childhood Research Quarterly, Vol. 44, 3rd Quarter, pp. 231-241.

Hyun-Sim Doh, Min-Jung Kim, Nana Shin, Seung-Min Song, Woon Kyung Lee, Soojee Kim. (2016) The effectiveness of a parenting education program based on respected parents & respected children for mothers of preschool-aged children.Children and Youth Services Review, Vol. 68, pp. 115-124.

Jens Dietrichson, Ida Lykke Kristiansen and Bj0rn C.V.Nielsen. (2018) Universal preschool programs and long-term child outcomes A systematic review, pp. 83.

Ребрикова H.B., Шальнова O.A. (2017) Рынок услуг дошкольного образования: анализ маркетинговой среды. Экономика и управление «Молодой учёный» №9 (143) с. 440.

Arya Ansari, Robert С. Pianta. (2018) Effects of an early childhood educator coaching intervention on preschoolers: The role of classroom age composition. Early Childhood Research Quarterly, Vol. 44, 3rd Quarter, pp. 101-113.

Dana Charles Me Coy, Hirokazu Yoshikawa, Kathleen M. Ziol-Guest, Greg J. Duncan, Holly S. Schindler, Katherine Magnuson, Rui Yang, Andrew Koepp, and

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов